🌙Ummul Qurro🌙 @ummulqurro_uz Channel on Telegram

🌙Ummul Qurro🌙

@ummulqurro_uz


بســــــــــم الله الرحمن الرحيـــــــــــم.
• Иломий Қизиқарли Тест саволлар🏆

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради…🫀

🌙Ummul Qurro🌙 (Uzbek)

Ummul Qurro kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda ilmiy va qiziqarli test savollari bilan tanishishingiz mumkin. Har bir savol sizning fikringizni sinab ko'rish va yangi ma'lumotlar olish imkoniyatini beradi. Kanalga a'zo bo'lib, o'z bilim va bilishingizni sinab ko'ring! Ummul Qurro kanali sizga ilmiy o'sayotgan savollari bilan qiziqarli va o'rganuvchi muhit yaratadi. Sizga kerakli bilimlarni o'rgangan va o'rganishni davom ettirish uchun bu kanal siz uchun! Iltimos, kanalga a'zo bo'ling va qiziqarli test savollari bilan o'zingizni sinab ko'ring. Sizni kutib o'tamiz!

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 14:55


Салафлардан бирлари айтади: “Шайтон алайҳи лаъна шундай деркан: “Одам боласини бир нарса устидан зафар қучсам, кейин тарк этиб қўяверардим, кейин қанақа ибодат қилса қилаверсин”. Ундан: “Қайси амал экан?” деб сўрашди. Шайтон: “Касбини, тирикчилигини ҳаромдан қилиб олсам бўлди. Шундан сўнг еса ҳаромдан ейди, ичса ҳаромдан ичади, агар кийса ҳаромдан кияди, садақа қилса ҳаром молидан садақа қилади. Рўза тутиб ифтор қилса, у ҳам ҳаромдан топгани билан бўлади. Агар уйланиб оила қурса ҳам ҳаром молдан сарфлаб уйланади ва ҳаж қилса, ҳаром мол-дунёдан сарфлаб ҳаж қилади”, деди.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
    Аллоҳга омонатсиз
  ┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 14:25


Сиз нечта саволга жавоб топдингиз..?

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 10:44


Вужудингни семиртириб парваришлайверма, чунки у охир оқибатда тупроққа қурбон бўлиб кетади. Сен кўнглингни парваришла. Юксакларга учадиган, шарафга эришадиган ўшадир.

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 06:23


Кахф сурасини ўқиш эсдан чиқмасин ёки эштиб қўйинг..🌹🌹

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 01:12


• Тун тушиб, ҳаммаёқ зимистонга айланганда, тонг отишини тасаввур қилолмайсиз...
• Қор ёғиб, совуқ тушганда, энди кунлар исимайдигандек туюлади...
• Осмонни қора булут қопласа, бу булутлар энди тарқамайдигандек кўринаверади...
• Хаста бўлсангиз, тузалмайдигандек ҳолатга тушиб қоласиз...
• Бозорда савдойингиз тўхтаб қолса, сизнинг молингиз энди ҳеч керакмасдек бўлаверади...
• Тушкунликка тушсангиз, кўнглингиз ҳеч ёришмайдигандек бўлаверади...
• Аслида, хар қандай туннинг наҳори бор... Ҳар қишнинг бир баҳори бор... Бу совуқ ва тотсиз қорнинг остида Аллоҳнинг иссиқ ва ширин мевалари бор... Булут хар қанча қовоғини солмасин, мовий осмонни узоқ вақт тўсолмайди... Ҳар касалликнинг давоси бор...
• Аллоҳ бир ризқингиз эшигини ёпса, бошқасини очаверади...
• Ҳар қандай мусибат унутилиб, фараҳли кунлар келаверади...
• Буларнинг ҳаммаси ўша офият, ўша неъматларнинг қадрини билиш учундир.
• Шундай экан, ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Ҳали кўп баҳорлар бор. Кўп нурли наҳорлар келади. Зулмат пардалари тарқаб кетади. Қуёшли ёруғ кунлар сизни кутиб турибди...

🌙Ummul Qurro🌙

18 Oct, 01:11


Жума муборк бўлсин..🌹🌹

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳисаломга саловот айтишга Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда амр этгандир.
Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом айтинг», деган.( Ахзоб сураси 56)

🌙Ummul Qurro🌙

17 Oct, 00:56


Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:

Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш.

Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.

Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.

Устоз Аллоҳқули Олимжон ҳафизаҳуллоҳ.

🌙Ummul Qurro🌙

16 Oct, 17:14


Йотардан олдин Оятал курсийни ўқиб сўнг мулк нас фалақ ихлос сураларни ўқиб ва Астағфируллох
Субханаллоҳ
Алхамдулиллаҳ
Аллоҳу акбар
Шуларни ўқиб йотинг

🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Аллоҳга омонатсиз
🌸🌸🌸🌸🌸🌸