Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿 @namangan_mahalla Channel on Telegram

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

@namangan_mahalla


Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Namangan MAHALLA (Uzbek)

Namangan MAHALLA kanali - bu Namangan viloyati mahallalarini rasmiy Telegram kanali. Kanal orqali Namangan viloyatidagi eng so'nggi yangiliklar, tadbirlar va maqolalar haqida o'z bilishingiz mumkin. Namangan viloyati o'z mahallalarining madaniy, ijtimoiy va siyosiy hayotiga doir yangiliklarni muvofiq vaqtda olish uchun Namangan MAHALLA kanaliga obuna bo'ling. Bu esa Namangan viloyati fuqarolari uchun muhim va foydali bir imkoniyatdir. Namangan MAHALLA kanalida siz o'z fikrlaringizni, mulohazalaringizni va takliflaringizni ham yozishingiz mumkin. Siz ham jamiyatning rivojlanishiga qatnashish uchun Namangan MAHALLA kanaliga a'zo bo'ling, o'z fikrlaringizni qo'shing va Namangan viloyati mahallalarining barqaror rivojlanishi uchun birgalikda ishtirok eting!

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

21 Nov, 12:46


"Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ, қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди.

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)

2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)

3. “Muhtasham travel” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)

4. “Musaffo turizm xizmati” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)

5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)

6. “Xorazm umra jamiyati” МЧЖ;
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)

7. “Hikmat Umra Travel” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)

8. “Real Dreams” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй)

9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )

10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)

11. “B2 Management” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)

12. “Safar time exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй).

Изоҳ: Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

@namangan_mahalla

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

21 Nov, 12:05


Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш борасида раҳбарлар ҳисоботи тингланди

Жамоатчилик назорати ҳафталиги давомида Наманган шаҳар “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-сонли мактабнинг йиғилиш залида таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти корхонаси раҳбари А.Исмаилов, шаҳар газ таъминоти масъул ходими ҳамда “Мусаффо иқлим” масъул ходимлари томонидан “Оби ҳаёт” МФЙда яшовчи аҳолига маҳаллада коммунал соҳаси бўйича 2024 йилда амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2025 йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан ҳисоботлар бериб ўтилди.

Шунингдек,  “Оби ҳаёт” маҳалла аҳли ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар ҳамда келгусида ҳудудни янада ривожлантириш ва обод манзиллардан бирига айлантириш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

21 Nov, 06:32


Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари депутатлигига сайланган Наманган вилояти маҳалла раислари

@namangan_mahalla

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

21 Nov, 03:45


Ҳеч ким орзу-ниятларингизни ўзингизчалик тушунмайди... Истихора қилинг, маслаҳат солинг, тажрибали кишиларнинг насиҳатига қулоқ тутинг, кейин эса ўзингиз ишонган нарсани қилинг. Зеро, бу бировнинг эмас, Сизнинг ҳаётингиздир.

@namangan_mahalla

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 23:53


Бу ҳаёт сизникидир, уни ўзингиз истаганингиздек имкон қадар бахтга йўғрилган холда яшашга интилинг. Яхшилик қилинг ва яхшилар қуршовида бўлинг!
Яна бир янги бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин. Ассалому алайкум!

@namangan_mahalla

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 07:22


Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Президентимиз айтилган долзарб вазифаларни бажаришда янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан Вазирлар Маҳкамаси олдида турган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Авваламбор, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини одамларга янада яқинлаштириш лозим.

Президент халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа, унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур, деган талаб барча раҳбар кадрлар фаолиятининг асосий мезони эканини эслатди.

Қонун қабул қилиндими, у албатта ишлаши, одамлар ҳаётида сезиларли ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Қонунлар ижроси Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмитаси ва масъул ижро этувчи орган билан биргаликда ўрганиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Мажлисда таълим сифатини янада ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Келгуси йилларда боғчаларда қамровни 80 фоизга, олийгоҳларда эса камида 50 фоизга етказиш Ҳукумат учун асосий вазифа бўлиб қолади.

Халқаро молия институтларининг 61 миллион доллар маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади. Шунингдек, 174 та боғча ва 379 та мактаб таъмирланади ва янгитдан қурилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 4 триллион сўм ажратилади.

Тадбиркорларга мактаб қуриш учун 20 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Президент аҳолимиз сони кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.

Бу борада қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиб, импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар бор.

Ҳукумат бу дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши, сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ер майдонларини 2 карра ошириш бўйича ишни самарали ташкил этиши зарур.

Янги йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга 5 триллион сўм, каналларни бетонлашга 800 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Келгуси беш йилда иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини IPOга чиқариш талаб этилади.

Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак.

Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилда “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг харажатларини 15-20 фоизга қисқартириши зарур.

Бу борада 1 миллиард долларлик 18 та давлат компаниясининг улуши берилган Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозим.

Facebook|Instagram|X

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

20 Nov, 06:52


Президентимиз иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстиришда юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқларига алоҳида аҳамият қаратиш кераклигини қайд этди.

Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция комплекси келгуси йилда иқтисодиётимиз учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга тушириши ва тўлиқ қувватлар билан ишлашини таъминлаши зарур.

Жумладан, “Ёшлик-I” конида биринчи босқичга, “Мурунтов” конида эса кейинги босқичларга старт берилади. Шунингдек, Самарқандда йилига 910 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган комплекс, 600 минг тонна маҳсулот берадиган металлургия корхонаси, Зарафшонда каустик сода заводи, Нукусда иситиш тизимлари ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилади.

Навоийда микро-ГЭСларни барпо этиш бўйича барча босқичлар ўз ресурсларимиз асосида ташкил қилингани юртимизда саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш имкониятларини тўлиқ ишга солиш учун барча шароитлар мавжудлигини кўрсатди.

Шунинг учун, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш бўйича катта дастур қабул қилиниши белгиланди.

Иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини 2 карра оширишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

24,037

subscribers

16,416

photos

1,670

videos