Mustajob duolar @mustajob_duolar Channel on Telegram

Mustajob duolar

@mustajob_duolar


Mustajob duolar 🍀 (Uzbek)

Welcome to 'Mustajob duolar' - your go-to channel for spiritual and enlightening content. 🤲 Join us for daily prayers, uplifting quotes, recitations of sacred verses, insightful teachings, inspiring stories, pearls of wisdom, beautiful anecdotes, and heartfelt poetry. 🌹 Let us embark on a journey of faith and knowledge together. Stay connected with us and immerse yourself in the world of spirituality and enlightenment. Bismillah... 📿

Mustajob duolar

25 May, 07:47


Асосий каналимиз бу ерда 👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

👆👆👆

Mustajob duolar

20 May, 06:37


ҚИРҚ МИЛЛИОН САВОБ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС

#Savollar_kanal 6592-савол

Ассалому алайкум! Хадис ва хаёт китобининг 35-жузида 43-бет 4811.Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисни келтирсангиз илтимос?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: مَنْ قَالَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ كَتَبَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِينَ أَلْفَ أَلْفِ حَسَنَةٍ

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан, сомадан, лам яттахиз соҳибатан ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
Шарҳ: Зикрнинг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».
Бу ҳадиси шарифда зикрнинг ҳам, унга бериладиган ажрнинг ҳам адади очиқ-ойдин айтилмоқда. Бир зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Шунинг учун ҳам уламоларимиз «Зикр туфайли бошқа амаллар ила эришиб бўлмайдиган нарсаларга эришилади», деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

Mustajob duolar

19 May, 18:22


☝️#ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ✔️

🌙ҚАДИР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК🤲

🤲Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
🤲Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир!
🤲Аллоҳим!
Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма,
🤲Аллоҳим!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма,
🤲Аллоҳим!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма,
🤲Аллоҳим!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
🤲Аллоҳим!
Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
🤲Аллоҳим!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
🤲Аллоҳим!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
🤲Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
🤲Аллоҳим!
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
🤲Аллоҳим!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
🤲Аллоҳим!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
🤲Аллоҳим!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
🤲Аллоҳим!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
🤲Аллоҳим!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик,
🤲Аллоҳим!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
🤲Аллоҳим!
Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла,
🤲Аллоҳим!
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер,
🤲Аллоҳим!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!

•АМИЙН!🤲 •АМИЙН!🤲

☝️Бу ДУОНИ шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

☝️♻️Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

☝️ ҚАДР КЕЧАСИ БУТУН ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛҚИ ДУО ҚИЛАЙЛИК!!!🤲

‼️Бир чекада қолиб кетманг!
☝️Бошқа группаларга ҳам тарқатинг, савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

Сиз излаган дуолар манзили...

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг 👇👇👇
🌺🌺🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

19 May, 18:22


{QADR SURASI} Bismillahir rohmanir rohim. Inna anzalnahu fiy laylatil qodir. Va ma adroka ma laylatul qodir. Laylatulqodr xoyrum min alfi shahr. Tanaz zalul mala ikatu var ruhu bi izni robbihim min kulli amr. Salamun hiya hatta matla'il fajr.

Siz izlagan manzil...

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ kanaliga ulaning 👇👇👇
🌺🌺🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

08 May, 22:47


#РУҚИЯ

🎧Muzammil Hasballah
"Cеҳр-жоду, жин ва кўз тегишига қарши умумий руқия."

Сиз излаган дуолар манзили...

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг 👇👇👇
🌺🌺🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

08 May, 22:47


#Долзарб

🖥 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
"Иссиқ-совуқ ҳақида"
👆👆👆👆👆👆👆👆👆
АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

Манба: #IslomUz


Сиз излаган дуолар манзили...

ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг 👇👇👇
🌺🌺🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

05 May, 12:26


Asosiy Kanal bu yerda👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

23 Apr, 13:34


#Ибрат

Бир аёл турмушга чиқди. Янги ҳаёт остонасида турган аёл турмуш ўртоғининг айтган барча шартларига бир оғиз сўз айтмасдан рози бўлди. Ва шундан сўнг эрига: “Сизнинг барча айтганларингизга розиман, аммо менинг ҳам бир шартим бор, мен ҳар уч йилда бир марта чиройли кийиниб бир жойга бораман, сиз эса ҳеч қачон менинг ортимда кузатиб бормайсиз, қаерга кетаётганимни ҳам сўрамайсиз ва қайтганимдан кейин ҳам савол бермайсиз менинг шартим шу”, деди аёл.

Эр рози бўлди ва янги турмуш ана шу шаклда бошланди. Кунлар кетидан кунлар ўтаверди. Бир йилдан сўнг улар фарзандлик бўлди. Аёлнинг сабрлилиги ва ақллилигига турмуш ўртоғи қойил қолар эди. Орадан 3 йил ўтди ва аёл чиройли кийинган ҳолда уйдан чиқиб кетди. Кечга яқин яна кўтаринки кайфият билан кириб келди.

Эр ўз аёлидан қаерга борганини, нима қилганини ҳақида сўрай олмади. Шу зайлда кейинги уч йил ҳам ўтди, аёл яна чиройли кийинган ҳолда уйдан чиқиб кетди, орадан бир неча соатлар ўтиб аёл уйга келди. Эр шунчалик қизиқди, лекин аёлига берга ваъдасини буза олмади.

Кейинги уч йиллик келди, аёл уйдан чиқди, эр ҳам чидай олмади ва аёлини ортидан кузатиб борди. Аёл уйдан чиқди, бир ғорга бориб, у ерга кириб кетди ва бир неча муддатдан сўнг уйга қайтди.

Эр ғорга кириб, у ердаги тошларни майда кукунларга айланганини кўриб нима бўлганини тушуна олмади. Уйга бориб чидай олмасдан аёлга бўлган воқеани айтиб, аёлидан “У ерда нима қилдингиз”, деб сўради. Шунда аёл хотиржамлик билан жавоб қайтарди:

“Ҳаётда яшар эканман, турли хил зиддиятлар бўлади. Сиз мен билан тортишганингизда, хафа қилганингизда, қўл кўтарганизда мен сукут сақлаб гап қайтармасдан барчасини ичимга ютаман.

Сизнинг бу хатти-ҳаракатларингиз менинг қалбимга бир томчидан заҳар каби тушади, булар уч йил ичида димоғимга етади ва ғорга бориб, ана шу заҳарларни барчасини чиқариб сочиб келаман. Агар шундай қилмасам, сизни ёки фарзандларимизни захарлаб қўйишим мумкин бу эса мен учун жуда оғир...”

https://t.me/joinchat/AAAAAE19W3qntcSTbSaLDg

Mustajob duolar

21 Apr, 18:21


ҲАР ОЙ УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ ҲАДИСИ БОРМИ

@Savollar_kanal 6763-савол

Ассаламу алайкум! Ижтимоий тармоқлардан бирида қуйидаги ҳадисни ўқигандим. Ушбу ҳадис ҳақиқатан борми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "(Ҳар ойда) уч кун рўза тутиш йил бўйи тўла рўза тутишдир" (Бухорий ва Муслим ривояти).

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор.

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمًا، فَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَلام وَهْوَ أَفْضَلُ الصِّيَام». فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِك

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг «Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман», деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим». У зот: «Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. У зот: «Унда бир кун рўза тут, икки кун оғзи очиқ юр», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. У зот: «Унда бир кун рўза тут, бир кун оғзи очиқ юр. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир ва бу энг афзал рўзадир», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундан ортиғи йўқ», дедилар». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

Mustajob duolar

21 Apr, 16:30


.

Mustajob duolar

21 Apr, 12:18


РЎЗА ОЧИЛИШИ

Savollar_kanal 5011-савол

Ассалому алайкум! 1) Рўзадор одам тушида жинсий алоқа қилса ва маний тўкилса манийси ўнгида ҳам тўкилса рўзаси очиладими? 2) Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Очилмайди.
2). Ғусл қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» каналига уланиш


ⓊⓈⓉⒶⒿⓄⒷ ⒹⓊⓄⓁⒶⓇ каналига уланинг 👇👇👇
🌺🌺🌺 https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

21 Apr, 12:18


ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН УХЛАШ

@Savollar_kanal 4587-савол

Ассалому алайкум! Кечаси жинсий яқинликдан сўнг ғусл олишни эртаси бомдод намозидан олдин қилишни ният қилиб ғусл қилмай ухлашга ётиш мумкинми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: اسْتَفْتَى عُمَرُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيَنَامُ أَحَدُنَا وَهْوَ جُنُبٌ؟ قَالَ: نَعَمْ، إِذَا تَوَضَّأَ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Бирортамиз жунубҳолда ухласак бўладими?» деб фатво сўради. «Ҳа, агар таҳорат қилиб олса», дедилар».

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما أَنَّهُ قَالَ: ذَكَرَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ تُصِيبُهُ الْجَنَابَةُ مِنَ اللَّيْلِ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : تَوَضَّأْ، وَاغْسِلْ ذَكَرَكَ، ثُمَّ نَمْ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тунда ўзига жунублик етиб қолишини айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Таҳорат қил ва закарингни юв, кейин ухлайвер», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

لَا يُكْرَهُ مُعَاوَدَةَ أَهْلِهِ قَبْلَ اغْتِسَالِهِ

Ғусл қилмасдан аҳлига қайта яқинлик қилиш макруҳ эмас. Роддул Муҳтор.
Икки яқинлик ўртасида таҳорат олиш борасида турли фикрлар айтилган. Баъзилар бу таҳоратни оғиз-бурунни чайишнинг ўзи, дейишса. Бошқалар тўлиқ таҳорат олиш, деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш

Mustajob duolar

18 Apr, 09:54


Asosiy Kanal bu yerda👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5_vBVa8AwQTVq1LQ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:04


Siz izlagan javoblar 👇

Duolar mundarijasi 👇
https://t.me/mustajob_duolar/51

Namozni nol (0) dan o'rganish videodarslari 👇
https://t.me/mustajob_duolar/71

Arab tili videodarslari 👇
https://t.me/mustajob_duolar/89

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
29-дарс. ظَ ظِ ظُ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
28-дарс. ذَ ذِ ذُ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
27-дарс. ضَ ضِ ضُ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
26-дарс. دَ دِ دُ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
24-дарс. غَ غِ غُ

Mustajob duolar

18 Apr, 04:00


Шайх Алижон қори:
25-дарс. عَ عِ عُ

56

subscribers

1

photos

49

videos