РОМИТАННОМА @romitannoma Channel on Telegram

РОМИТАННОМА

@romitannoma


РОМИТАННОМА (Russian)

Добро пожаловать на канал РОМИТАННОМА! Здесь вы найдете увлекательные и интересные материалы о культуре, искусстве и истории. Наш канал посвящен разнообразным темам, которые помогут вам расширить свой кругозор и узнать что-то новое о мире вокруг нас. Мы регулярно публикуем уникальные статьи, видео и фотографии, которые раскрывают разные аспекты культуры различных стран. Если вы любите путешествовать, изучать историю и наслаждаться прекрасными произведениями искусства, то наш канал РОМИТАННОМА станет для вас настоящим кладезем знаний и вдохновения. Присоединяйтесь к нам прямо сейчас и погрузитесь в увлекательный мир культуры и искусства!

РОМИТАННОМА

24 Nov, 01:34


Хотин-қизлар ҳақида ҳикоялар.

ЧЎЛ ТОНГЛАРИ НИЯТ ТУҒАДИ

Қизилраводнинг тонглари ўзгача отади. Қумларни босиб юраркансан, ўпкангни тўлдириб, чўл насими оқиб киради-ю, саҳардан руҳиятингда осудалик инади.
Ҳар тонг овулини айланиш Насибанинг одатига айланган. Бу "сайр" кунлик бажарадиган юмушларини сарҳисоб қиладиган дақиқалар ҳам.
Унинг болалиги, навқирон йиллари ана шу чўлларда ўтди. Орзулари навбаҳорда қумда кўз очган чучмомалар мисоли саҳроларда уйғонди. Овулдошларига меҳр қўйди.
Бир кунгига чўлдан узоқлашса борми, унинг меҳри оҳанграбодек ўзига чорлайверади. Одамларни соғинади. Уларнинг ташвишлари билан яшаётганлигини ҳис этади.
Мана чорак асрдан ўтаяпдики Насиба чўлда. Қизилравод қишлоқ шифохонаси бош шифокори. Овулда туғиладиган ҳар бир чақалоқнинг илк нигоҳи унга тушади.
Каттами, кичикми унга маслаҳат солади, дардини айтади.
Овулдошлари катта ишонч билдириб Насиба Милтиқбоевани Вилоят Кенгаши депутати этиб қайта яна сайлашди...
Катта ишонч салобати ила тонгни қарши олаётган халқ ноибига ҳар кунги субҳидамлар янги ниятлар ҳадя этсин.

М. Атоева.

РОМИТАННОМА

24 Nov, 00:40


Тонгни ажойиб тарона билан бошланг.

РОМИТАННОМА

24 Nov, 00:34


• Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди: Вақт. Айтилган сўз. Имконият

• Уч нарсани йўқотиб бўлмайди: Тинчлик, Умид, Ғурур.

• Уч нарса қадрли: Севги. Ишонч. Ҳалоллик.

• Уч нарса ўткинчи: Мансаб. Омад. Барқарорлик.

• Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди: Меҳнат. Тўғрилик. Эришилган натижа.

• Уч нарса одамни ҳароб қилади: Кибр. Ҳаром. Зулм.

• Учта гапни айтиш қийин: Сени севаман. Кечир. Ёрдам бер!

РОМИТАННОМА

24 Nov, 00:01


Омад билан бахтни ушлаб қолай десангиз, хасад билан кибрни қўйиб юборинг.

РОМИТАННОМА

23 Nov, 09:12


Президент Шавкат Мирзиёев "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат ўтқазди.

РОМИТАННОМА

23 Nov, 03:55


Кўпроқ беҳи енг!

РОМИТАННОМА

23 Nov, 03:02


• Ҳаром — ҳаромдир! Маданиятга айланса ҳам.
• Ҳалол — ҳалолдир! Масхара қилинса ҳам.
• Фарз — фарздир! Ишингиз тўғри келмаса ҳам.
• Хато — хатодир! Ҳамма қилаётган бўлса ҳам.
• Тўғри — тўғридир! Ҳеч ким қилмаса ҳам

РОМИТАННОМА

23 Nov, 02:56


"ЙИЛ АЁЛИ--24" МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ


Аёл! Ким--у?
Кулиб турган кўзларида дунёларни сиғдира олган, елкаларини бу олам оғриқларига тутиб бера оладиган жасоратли, сабрли, матонатли олиҳами?
Дурраси байроқ мисоли ортдагиларга ялов бўладиган қўнғироқми?..
"Йил аёли" танлови вилоят босқичида ғолиб бўлган, туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Мамлакат Ражабова ҳақида уйлаганда шу саволлар қуйилиб келаверади...

Туман Кенгаши депутати Мамлакат Ражабова " Йил аёли - 24" миллий танловида иштирок этиб " Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси" номинацияси бўйича вилоят босқичи ғолиблигини қўлга киритди.

Ғолиблик муборак бўлсин!

РОМИТАННОМА

23 Nov, 02:46


ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ УЧУН ЯНГИ ЎЙИНГОҲ

Бугун Бухоро шаҳрида янги ўйингоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўйингоҳ Бухоро минтақавий футбол академиясига қарашли бўлиб, у ўз бағрига 10 минг футбол ишқибозини сиғдира олади.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев сўз олиб, барчани бугунги катта футбол байрами билан қутлади. Шундан сўнг вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Ботир Зариповнинг табригини ўқиб эшиттирди.
Бухоро футбол академиясига қарашли ушбу ўйингоҳ вилоят асосий майдони қурилиб, фойдаланишга топширилгунига қадар, Бухоро профессионал футбол клубининг асосий ўйингоҳи сифатида фойдаланилиши таъкидланди.

Жаҳон стандартларига тўла мос келувчи янги ўйингоҳ
“Насаф мега строй” МЧЖ бунёдкорлари томонидан фойдаланишга топширилди.