🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋 @zokirjon_qori_uychi Channel on Telegram

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

@zokirjon_qori_uychi


🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋 (Uzbek)

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋 kanalida: 1-🎧 Yangi MP3 ma'ruzalari 2-🎬 Turli mavzudagi video ma'ruzalari 3-📖 Qoridan Qur'on oyatlari audio 4- 📚 nashr qilingan kitoblardan iqtiboslar! Zokirjon Qori Yunusov kanali - bu ma'ruzalari bilan Qur'on o'rganishga oid foydali ma'lumotlar va audio kitoblar bilan boy ma'lumotlar taqdim etiladi. Bu kanal orqali siz Qur'on o'rganish, yangi mahnilar va kitoblar bilan tanishish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Zokirjon Qori Yunusov - bu sizning ruhoningizga zarba beruvchi audio ma'ruzalar bilan tanishish imkoniyatini taklif etadi. E'tiboringizga tavsiya etiladi va kanaldan foydalanganingizga minnatdor bo'lasiz!

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

21 Feb, 07:12


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунида кўп салавот айтишга тарғиб қилар эдилар. Биродарим, суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом учун бир дақиқа вақтингизни ажратинг.
У зотга 😀😇 марта салавот айтинг:

😀 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

😅 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

🥰 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

😀😇 💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

😀 Иншааллоҳ, айни дамда Аллоҳ сизга юз маротаба салавот йўллаб, эвазига юзта гуноҳингизни ўчирди.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

21 Feb, 01:19


#Дуо 🤲

🌕 ЖУМА ТОНГИДА БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН...

📚 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

📝 Ибн Сунний ривоятлари.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

21 Feb, 01:19


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

20 Feb, 11:30


Расуллуллоҳ саллоллоҳи вассаллам айтдилар:

Амалларингизнинг Аллоҳга энг ёқадигани бир мусулмонни қувонтиришдир.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

20 Feb, 01:20


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 20-ФЕВРАЛ (1446ҳ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:43
📌 Такбир 06:20
🔆 Кун 07:01
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 16:10
📌 Шом 17:55
📌 Хуфтон 19:09
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

20 Feb, 01:18


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Каналга обуна бўлинг!
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 14:21


- Устоз, Рамазон келмоқда, бу биз учун
байрам, байрамга нима олай?

- Ололсанг, бир қанча тоза кўнгил, бир қанча етимдан табассум ва яна ололсанг мазлумдан дуо ол...



http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 11:18


Шу кунларда тарқалаётган энг гўзал хабар ~ Рамазоннинг яқинлашишидир.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 11:17


ҲАЗРАТИ ҲАМЗА ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАНМИ?

Мўминлар ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳунинг иймон келтириши туфайли жуда шодланишди. Мушриклар, Аллоҳнинг душманлари бу воқеа сабабли разил бўлишди. Чунки қаҳрамон Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қалбини ҳидоят нури мунаввар қилган эди.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу шундан сўнг дин илмларини ўрганиш мақсадида Набий алайҳиссаломнинг маърифат мажлисларида қатнаша бошлади.
Бир куни ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу юрак ютиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Жаброил алайҳиссаломни кўрсатишларини сўради.
Расули акрам алайҳиссалом унга: "У зотни кўришга қурбингиз етмайди", дедилар.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Хўп", деди.
Бироқ Пайғамбаримиз амакиларининг илтимосларини рад эта олмадилар.
Жаброил алайҳиссалом тушиб Каъбаи муаззама ичидаги устунга суянди. Мушриклар Каъбани тавоф қилаётиб кийимларини шу устунга илиб қўяр эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга: "Оёғингизни кўтаринг", дедилар.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу Жаброил алайҳиссаломнинг икки оёғига қаради. У зотнинг оёқлари яшил забаржад каби эди.
Шунда ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога ҳамд айтиб саждага бошини қўйди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" ("Мўминларнинг тундаликлари") китобидан.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 07:46


«Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Одам (алайҳиссалом) билан Мусо (алайҳиссалом) ўзаро тортишиб қолдилар. Мусо (алайҳиссалом) Одам (алайҳиссалом)га: «Эй Одам! Сиз отамиз бўла туриб, бизнинг барча умидларимизни барбод қилдингиз, бизнинг жаннатдан қувилишимизга сабаб бўлдингиз!» – деб таъна қилдилар. Одам (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом)га: «Эй Мусо! Аллоҳ таоло сени ўзига суҳбатдош қилиб танлади, сенга ўз қудрат қўли билан Китоб (Таврот) берди, энди сен менга Аллоҳ таоло мени яратмасидан қирқ (аср) олдин тақдир қилган ишни айтиб таъна қиласанми?!» – дедилар. Одам (алайҳиссалом) уч бор шундай деб Мусо (алайҳиссалом)га танбиҳ бердилар«. Демак, Одам алайҳиссаломнинг жаннатдан ер юзига туширилишлари азалдан тақдир қилинган иш эди ва бунинг энг буюк ҳикматларидан бири эса ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг охирзамон Пайғамбари бўлиб дунёга келишлари лозимлиги эди».

«Ошиқ Машраб ва тасаввуф олами» китобидан.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 07:44


#Ҳикмат

الشَّهْوَة زِمَام الشَّيْطَان، فَمن أَخذ بزمامه كَانَ عَبده
Шаҳват шайтоннинг тизгинидир, ким уни ушласа, унга қул бўлади.

Аллома Муҳаммад Каттоний


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 01:34


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 19-ФЕВРАЛ (1446ҳ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:44
📌 Такбир 06:20
🔆 Кун 07:02
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 16:09
📌 Шом 17:54
📌 Хуфтон 19:08
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Feb, 01:20


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Feb, 15:23


#Ҳикмат

ҲАР БИР ИНСОН АНА ШУ БАХТГА ЭРИШСИН!

Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳдан: «Бахтли киши ким?» деб сўрашди. У зот: «Бахтли киши – нафас олиши тўхтаса ҳам яхшиликлари тўхтамаган кишидир», дедилар.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Feb, 07:58


#оят

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас», («Оли Имрон» сураси, 185-оят).

Қиёмат кунида заррача яхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир инсонга қилганига яраша мукофот ёки жазо тўлиғича берилади. Ана ўшанда ҳақиқий ютуққа эришган киму, мағлубиятга учраган ким экани маълум бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Feb, 01:55


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 18-ФЕВРАЛ (1446ҳ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:45
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:03
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 16:08
📌 Шом 17:52
📌 Хуфтон 19:07
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Feb, 01:54


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин!


🌻ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

17 Feb, 10:45


ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

17 Feb, 09:26


🔅 ТОНГ 05:47
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:04
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 16:07
📌 Шом 17:51
📌 Хуфтон 19:06
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

17 Feb, 05:26


Имрон ва унинг оиласи

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қуръонда зикр этилган тарихий шахслардан бири — Имрон ва унинг оиласидир. Улар оддий, аммо тақводор ва Аллоҳга қаттиқ ишонган оила бўлган. Имрон ва унинг хотини кўп йиллар давомида фарзанд кўрмаганлар. Уларнинг ягона қизи, келажакда пайғамбар бўладиган Закариё алайҳиссаломга турмушга чиқади. Аммо улар ҳам узоқ йиллар давомида фарзандсиз бўладилар.

Бу вақтда Фаластинда румликлар ҳукмрон бўлиб, бутпарастликни ва кўпхудоликни тарғиб қилаётган, аҳолини ўз динига мажбурлаётган эди. Кимки уларнинг динини қабул қилмаса, оғир жазоланарди, айримларини йиртқич ҳайвонларга ташлар, бошқаларини қийноққа солар эдилар. Шу мураккаб вазиятда Имроннинг хотини ўзгариш қилишни, яхшиликни тарқатадиган фарзанд кўришни ният қилади. У Аллоҳдан самимий ва тинимсиз дуо қилиб, қуйидагича ният қилади:

"Эй Роббим, қорнимдаги болани Сенга бағишладим. Уни Сенинг йўлингда хизмат қиладиган, озод (дунёвий ишдан холи) қиламан. Дуоимни қабул қилгин. Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан" (Оли Имрон, 35).

Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Бироқ, у ўғил туғишни ният қилган эди, қиз туғилди. Бу вақтда хотини айтади:
"Эй Роббим, мен қиз туғдим, ҳолбуки ўғил қизга ўхшамайди. Мен унинг исмини Марям қўйдим ва уни Сенга ва унинг авлодини лаънатланган шайтондан сақлаб қолишингни сўрайман" (Оли Имрон, 36).

Аллоҳ бу қизни қабул қилди ва уни яхши тарбияланган қилиб етиштиради. Қизнинг исмини Марям қўйдилар, бу "Аллоҳга хизмат қилувчи" деган маънони англатади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ҳар бир янги туғилган болани шайтон чимчилайди ва у йиғлайди, фақат Марям ва унинг ўғлидан бошқа".

Бу эса Имроннинг хотини қилган дуонинг қанчалик самимий ва ижобат бўлганлигидан даракдир.

Марям Қуръонда номлари аниқ зикр қилинган ягона аёлдир. У бутун борлиқнинг энг юксак даражали аёли деб ҳисобланади. Аллоҳнинг китобларида унинг поклиги, ибодатга садоқати ва тақвоси алоҳида таъкидланган.

Марям кўп ибодат қилади, кўп сажда қилади ва ибодат учун яқинлари ва бошқалардан узоқлашади. Қуръонда бу ҳақда бундай дейилади:

"Китобда Марямни эсла: у ўз аҳлларидан узоқлашиб, шарқий бир жойга кетди" (Марям, 16).

Марямнинг отаси Имрон вафот этганидан кейин унинг тарбиясини пайғамбар Закариё алайҳиссалом ўз зиммасига олади. Закариё ҳар сафар Марямнинг ибодат қилиши учун ажратилган жойга кирганда, у ерда ғаройиб ҳодисаларга дуч келарди. Марямнинг олдида мавсумга мос келмайдиган мева ва озиқ-овқатларни кўрарди. Шунда у Марямдан сўрайди:

"Эй Марям, бу нарса қайдан келди?".
Марям жавоб беради:
"Бу Аллоҳдан келган. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисоб-китобсиз ризқ беради" (Оли Имрон, 37).

Бу воқеалар Марямнинг нечоғли тақводор, Аллоҳга боғланган ва унинг марҳаматига муносиб инсон эканлигини кўрсатади.

Марямнинг ҳаёти бутун инсоният учун ибратдир. Унинг тақвоси, мустаҳкам эътиқоди, Аллоҳга садоқати ҳар бир мўмин учун намунадир. У ўз авлоди — Исо алайҳиссаломни дунёга келтириб, Аллоҳнинг буюк иродасини амалга оширган.

Марямнинг қиссаси шундан далолат берадики, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам собит қолиш инсон учун энг олий мақсаддир.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

10 Feb, 01:27


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 10-ФЕВРАЛ (1446ҳ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:55
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:14
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:59
📌 Шом 17:42
📌 Хуфтон 18:58
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

10 Feb, 01:25


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Азиз диндошлар, бошланган янги ҳафта барчамиз учун хайр-барака, муваффақият ҳамда хушхабарларга бой бўлсин.

🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌷
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

08 Feb, 14:06


#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин !


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

08 Feb, 14:02


#Буюк_имом #иқтибос

Муҳаддислар шайхи Имом Али ибн Осим айтадилар: “Фаразан Имом Абу Ҳанифанинг илми замонасидаги олимлар илми билан тарозида ўлчанганида, Абу Ҳанифанинг илми оғир келар эди”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

08 Feb, 12:26


#Ҳадиc

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Роббиси ҳузуридан силжимайди:

1) Умрини қандай ўтказгани
2) Ёшлигида қандай ишлар қилгани
3) Бойликни қаердан топгани
4) Бойликни қаерга сарфлагани
5) Билган нарсаларига қай даражада амал қилгани»

Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Feb, 01:49


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 7-ФЕВРАЛ (1446ҳ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:58
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:18
📌 Қиём 12:32
🕌 Жума. 12:40
📌 Аср 15:55
📌 Шом 17:39
📌 Хуфтон 18:54
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Feb, 01:44


📿Жума куни кўп-кўп салавот айтишни унутманг!

💐 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар йўллаш – банда сўзи учун ҳам, маъноси учун ҳам савоб оладиган зикрлар жумласидандир. Салавоту салом лафзларини айтиш ҳам ибодат саналади.

🌙 Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади» (Байҳақий ривоят қилган).

📿
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

🔗 Салавот айтишнинг фойдалари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Feb, 01:42


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

💐🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊💐

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 14:05


Ортингиздан гапираётганларга эътибор берманг, чунки улар ҳақиқатдан ҳам ортингиздадирлар ..


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 14:03


Ким бўлишидан қатъий назар бировни ғийбат қилманг! Барака кетади! Камбағаллик эшик қоқади.

Ғоялар, даромадлар, режалар ва хайрли ишлар муҳокама қиладиган даврада бўлинг! Топа олмасангиз у ҳолда ўзингиз билан ёлғиз қолинг! Китоб ўқинг, Аллоҳни зикр қилинг. Ахир қанча қазоларингиз бор-а!

Фалон у, фисмадон бу деганларни ҳолига боқинг, йиллар давомида шу иши билан банд халос. Юзига ажин тушганидан бехабар. Хуллас, бировни муҳокама қилиб умрингизни кетказманг!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 07:45


Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан!

Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку!

Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 04:46


#тафаккур

Аввало намозингни ўнгла, сўнгра Аллоҳдан истаган нарсангни сўрайвер.

Аллоҳим, бизга намозларни адо қилишда дангасалик қилмайдиган ва уни вақтларини кечиктирмайдиган қалб ато қилгин!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 01:29


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 6-ФЕВРАЛ (1446ҳ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 05:59
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:19
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:54
📌 Шом 17:37
📌 Хуфтон 18:53
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Feb, 01:27


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Каналга аъзо бўлинг:👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 12:32


Шундай кишиларни кўрдимки, сизлар динор ва дирҳамларингизга ачинганингиздек, улар вақтларига ачинардилар.

Ҳасан БАСРИЙ


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 12:31


Бизнинг энг катта камчилигимиз таслим бўлишдир. Муваффақиятга эришишнинг энг аниқ усули ~ ҳар доим яна бир бор уриниб кўришдир.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 12:29


#Ҳадис

Абу Хирош Ҳадрад ибн Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, гўёки унинг қонини тўкибди», дедилар.

Абу Довуд ривояти.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 07:45


Маҳзун бўлмаймиз

Жалолиддин Румий бир куни уйга келиб, ўғлини маҳзун ҳолда кўради ва ундан бунинг сабабини сўрайди.
Ўғли: – Ҳеч… – дея жавоб қайтаради.
Жалолиддин Румий ташқарига чиқиб, осиғлиқ турган бўрининг терисини ёпиб, ичкарига киради. Қўлини кўтарганича, бўридек увиллайди. Отасининг ҳолини кўрган ўғил кулиб юборади.

Шунда Жалолиддин Румий бундай дейди:
– Ўғлим дунёдаги дардлар ҳам шунга ўхшайди. Аслида бўри қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен унинг териси остида отанг борлигини билганинг учун қўрқмадинг ва кулдинг. Худди шундай барча дардлар ортида ҳам Раббинг борлигини билгин ва асло маҳзун бўлмагин...


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 01:57


​​#Бомдод

Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 01:57


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 4-ФЕВРАЛ (1446ҳ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:01
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:21
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:52
📌 Шом 17:35
📌 Хуфтон 18:51
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Feb, 01:55


Ассалому алайкум!

💐 💐 💐

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

☘️ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Feb, 14:20


Фатво бериш масъулияти

Аллома Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ Уқба ибни Муслимдан ривоят қиладилар: “Ибни Умар разияллоҳу анҳу билан ўттиз тўрт ой ҳамроҳ бўлдим, кўп вақт у кишидан масъала сўралганда: “билмайман” дер эдилар ва менга юзланиб “Булар нима хоҳлаётганларини биласизми, булар бизнинг орқамиз жаҳаннамга кўприк бўлишини истайдилар” деб айтардилар.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Feb, 07:47


#ФАРЗАНД_ТАРБИЯСИ

✓ "Бола ростгўйлик ва ҳалолликни уйида ўрганмаса қаерда ўрганади?!
✓ У вафо, омонатдорлик, шафқатни ота-онаси бағрида ўрганмаса қаердан ўрганади?!
✓ Уйнинг вазифаси у ерда яшаётганларга фақатгина емиш улашишми?!

Биз Аллоҳ таолонинг: "Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлингизни ёқилғиси инсонлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланг!", деган оятини эшитмаганмизми?!

Хулқий жиҳатдан таназзулимизнинг жазосини олиш учун қиёмат келиши шарт эмас. Фазилатлардан мосуво бўлган халқларни халқаро мезонларда тош босмаётганини кўраяпмиз ахир. Улар иқтисодий жиҳатдан гадолик, тиламчилик қилишаяпди. Доимо хор ва ожиз...

Кучли ва билимли ёшлар ғофиллик ва зое бўлишдан нажот топган гўдакликнинг самараларидир. Бундай ёшларни тарбияси ортида албатта онгли она ва уйғоқ ота туради".
(Муҳаммад Ғаззолий).


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Feb, 02:06


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 3-ФЕВРАЛ (1446ҳ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:02
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:22
📌 Қиём 12:32
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:50
📌 Шом 17:34
📌 Хуфтон 18:50
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Feb, 02:04


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).

🤲 Аллоҳ таоло ушбу муқаддас жойларга такрор-такрор бориб ибодат қилишимизни насиб айласин.
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

26 Jan, 01:43


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 26-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:08
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:30
📌 Қиём 12:30
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:40
📌 Шом 17:25
📌 Хуфтон 18:41
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

26 Jan, 01:42


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 ☘️

Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир.🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

25 Jan, 01:25


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 25-ЯНВАРЬ (1446ҳ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:08
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:31
📌 Қиём 12:30
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:39
📌 Шом 17:24
📌 Хуфтон 18:40
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

25 Jan, 01:23


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 13:47


#Гўзал_қироат

#Аль_Мулк_сураси

“Умарул Форуқ” жомеъ масжиди имом-хатиб
----------------------------------------------
-Устоз Зокиржон қори
----------------------------------------------

🌺🌺☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☑️🌺🌺

✔️-УСТОЗ ЗОКИРЖОН ҚОРИ МАЪРУЗАЛАРИ КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ👇

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 07:33


🕌 КЕТДИК ЖУМАГА

Барча мў'мин масжидда бугун,
Ҳар юракда ўзгача тугун.
Ул тугунни ечмоқлик учун,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Ой юзимиз бўлади нурли,
Сўзимиз ҳам бўлар таъсирли.
Қилманг энди баҳона турли,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Аййомларнинг саййиди бу кун,
Мискинларнинг хажидир бу кун.
Эхром кийган хожидай бугун,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Қилинади Қур'он тиловат,
Қалбингиз ҳам топар ҳаловат.
Иймонингиз бўлар бақувват,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Мағрур бўлманг дунё ишига,
Чалғиб унинг ғам-ташвишига.
Айланиб чин мў'мин кишига,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Оҳ бу дунё кимдан қолмаган,
Бир кам дунё сира тўлмаган.
Худо деган ҳеч хор бўлмаган,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Жума соқит-ожиз басирдан,
Мусофиру ҳамда асирдан.
Шукур айтиб шошинг хозирдан,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Шукур қилсак арзийди ҳар он,
Чунки соғмиз ва ҳамда омон.
Кейин бўлиб қолмасин армон,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙|🏇🏻|🚶🏻
Ўтолмади чоғи юзимдан,
Дўстим таъсир олди сўзимдан.
Қўлим ушлаб ва деди зимдан,
Шоир Салом кетдик жумага.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 05:01


✔️Гўзал~қироат


🌺🌺🎙«КАХФ» 🌺🌺

📥┠ 3,4 МВ
⌛️┠ 29:45
🕌┠ -Устоз Зокиржон қори Юнусов

#КУН_ҲАДИСИ 📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Каҳф” сурасини жумъа куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жумъа орасидаги хатолари кечирилади”, - дедилар”.

Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 02:48


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 24-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:09
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:31
📌 Қиём 12:29
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:38
📌 Шом 17:22
📌 Хуфтон 18:39
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 01:31


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.

3. Чиройли кийимлар кийиш.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Каналга уланиш👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 01:31


Жума куни салавот айтиш суннатдир

💐 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

💐 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

24 Jan, 01:31


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

23 Jan, 01:31


#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

23 Jan, 01:28


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 23-ЯНВАРЬ (1446ҳ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:10
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:32
📌 Қиём 12:29
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:36
📌 Шом 17:21
📌 Хуфтон 18:38
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

23 Jan, 01:27


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ
🌹ЯНГИ КУН МУБОРАК🌹

Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин.
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

21 Jan, 07:45


Асрга қасам

“Аср билан қасамёд этурманки…” Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: “Аср”дан мурод “юз йиллик вақт”, деган. Яна “аср” деб бир йилга ҳам айтилади, деганлар ҳам бор. Бир ўринда: “Аср, яъни ўрта (аср) намозига қасам. Чунки у энг афзал намоз”, деб айтилган.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

20 Jan, 10:39


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро нархларни ошириб юборманглар (яъни, сотиб олиш нияти йўқ, лекин баҳоси ошиши учун ёлғондан баҳолашманглар)», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

20 Jan, 09:03


#Фойдали

Инсоннинг ҳақиқий юзи қийинчиликда намоён бўлади.
Қийинчиликларни шукр билан кутиб олинг. Улар сизга сабоқ беради, куч беради, ким эканингизни кўрсатади.
Билсангиз, оғир кунларда ҳам бағрикенглик ва сабр қилиб, чин инсон эканингизни исботлайсиз.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Jan, 01:34


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 19-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:12
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:35
📌 Қиём 12:28
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:32
📌 Шом 17:16
📌 Хуфтон 18:34
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

19 Jan, 01:20


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ
🌹ЯНГИ КУН МУБОРАК🌹

Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.

Кунингиз хайрли, барокатли бўлсин.
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Jan, 07:42


Агар ризқларимиз гуноҳларимизга қараб тақсимланганида эди, аллақачон очликдан ўлиб кетган бўлардик.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Jan, 07:41


~Инсонни сўз ёрдамида азоблагандан ҳам баттарроқ азоблаш мумкин.
~Урибми?
~Сукут сақлаб!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Jan, 07:40


Идрок!

• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Jan, 01:20


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ0 18-ЯНВАРЬ (1446ҳ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:12
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:35
📌 Қиём 12:28
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:31
📌 Шом 17:15
📌 Хуфтон 18:33
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

18 Jan, 01:15


🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР 🌼

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Бугунги кун барчамизга барокатли, офиятли, саломатлик кун бўлсин.🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг:
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

17 Jan, 14:48


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғарам ғалла олдидан ўтиб, қўлларини унга тиқдилар. Қўлларига намлик тегди. У зот: «Эй ғалла эгаси, бу нимаси?» дедилар. У: «Ёмғир тегиб шунақа нам бўлиб қолибди, эй Аллоҳнинг расули», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда сен бу нам бўлганларини одамларнинг кўзи тушиши учун тепасига қўймадингми?» деб, яна: «Ким бизни алдаб фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар.

Имом Муслим ривояти.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 11:51


🔅 ТОНГ 06:13
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:36
📌 Қиём 12:27
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:29
📌 Шом 17:13
📌 Хуфтон 18:31
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 10:31


#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 10:24


Вафотингдан кейин ҳам яша

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси - уларга энг кўп фойда келтирувчисидир”.

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: “Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.

Инсонлар орасида энг карамлиси – бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.

Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби”.

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 06:06


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.



http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 05:32


#Ҳикмат

Аллоҳдан яшириниш учун тунни бедор ўтказадиган киши билан тунда ухлаб, Аллоҳ билан ёлғиз қолиш учун туннинг охирида уйғонувчи киши ўртасида нақадар улкан масофа бор!?

Рамазон Бутий


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 02:13


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ0 16-ЯНВАРЬ (1446ҳ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:13
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:36
📌 Қиём 12:27
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:29
📌 Шом 17:13
📌 Хуфтон 18:31
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

16 Jan, 02:12


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг!

🌼🌷🌱🌹🌼

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин! 🤲

Каналга аъзо бўлинг:
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

15 Jan, 12:08


#muftiy_minbari

ЖАННАТНИНГ ИККИ ДАРВОЗАСИНИ ҚАДРЛАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

15 Jan, 12:07


#Оят

وَٱلَّذِينَ يُؤۡذُونَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ بِغَيۡرِ مَا ٱكۡتَسَبُواْ فَقَدِ ٱحۡتَمَلُواْ بُهۡتَٰنٗا وَإِثۡمٗا مُّبِينٗا

Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.


Аҳзоб сураси, 58-оят


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

15 Jan, 07:43


#Фойдали

Жангчи учун энг катта жанг – бу ўз ички қўрқувлари, дангасалиги ва енгилмасдек кўринган тўсиқларни енгишдир. Ҳақиқий ғалаба майдонда эмас, юракда бошланади.

Сизчи ичингиздаги жангчини енга оляпсизми!?


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

15 Jan, 07:43


#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

15 Jan, 01:16


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ0 15-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:13
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:37
📌 Қиём 12:27
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:27
📌 Шом 17:12
📌 Хуфтон 18:30
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Jan, 05:51


#Оят

«Барча
(кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи ғийбатчига ҳалокат бўлгай».

Ҳумаза сураси, 1-оят


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Jan, 01:43


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ0 7-ЯНВАРЬ (1446ҳ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:14
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:39
📌 Қиём 12:24
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:19
📌 Шом 17:03
📌 Хуфтон 18:22
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

07 Jan, 01:32


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌞ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси
لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим" (Анбиё сураси, 87-оят).

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Jan, 07:42


#Оят

«Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин - эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) - эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир».

Ҳужурот сураси, 11-оят


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

06 Jan, 05:14


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ0 6-ЯНВАРЬ (1446ҳ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:14
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:39
📌 Қиём 12:23
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:18
📌 Шом 17:02
📌 Хуфтон 18:21
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

05 Jan, 13:33


Иброҳим Адҳамга савол бердиларким, «Не учун дуоларимиз қабул бўлмас?» деб.

«Ҳақни билиб, амрларини тутмасангиз, пайғамбарнинг суннатларини бажармасангиз, Қуръон ўқиб, амал қилмасангиз, Холиқимизнинг неъматларини еб, шукр қилмасангиз, жаннатни билганингиз ҳолда талаб этмасангиз, жаҳаннамдан қўрқмасангиз, Унинг ҳукми билан ўлим бор деб, ҳозирланмасангиз, она ва отангизнинг жасадларини ўз қўлингиз билан қабрга қўйган ҳолда, ибрат олмасангиз, бундай қабоҳатлар билан дуо қабул бўлурми?!» деб жавоб берди.

Фаридуддин Аттор, "Тазкиратул-авлиё"дан.



http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

05 Jan, 02:39


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 5-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:14
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:39
📌 Қиём 12:23
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:17
📌 Шом 17:01
📌 Хуфтон 18:20
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

05 Jan, 02:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️🌸

🤲 Эй Аллоҳим! Мен Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан сўраган барча яхшиликни сўрайман.
Ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан паноҳ тилаган барча ёмонликлардан мен ҳам Сендан паноҳ тилайман.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

Каналга обуна бўлинг!
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Jan, 04:04


ҲАҚИҚИЙ ҚАҲРАМОНЛИК

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб:
– Ё Расулуллоҳ. Мен жуда оч қолдим, – деди.
Набий алайҳиссалом аёлларидан бирининг уйига одам жўнатиб, бирор егулик борми деб сўраттирди. Нубувват хонадони хонимларидан бири: “Аллоҳга қасам, уйимизда сувдан бошқа ҳеч вақо йўқ”, – деди. Бошқа барча оналаримизнинг уйларидаги ҳолат ҳам худди шундай эди.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига:
– Бу кеча бу кишини ким меҳмон қилади? – дедилар.
Ансорлардан бир киши меҳмонни уйига олиб бориб, аёлига: “Расулуллоҳнинг меҳмонини иззат қиламиз”, – деди.
Бошқа бир ривоятда келтирилишича, меҳмонни уйига олиб келган ансорий саҳоба аёлидан: “Уйда бирор егулик борми?” – деб сўраган. Аёли: “Уйда болаларнинг бироз егулиги бор, холос”, – деган.
Мезбон аёлига деди: “Ундай бўлса, болаларни овут, овқат сўрашса, ухлат. Таомни меҳмоннинг олдига қўй. Сўнгра чироқни тузатмоқчи бўлиб ўчириб қўй. Меҳмон бизни ҳам овқатланяти, деб ўйлаб қорнини тўйғазиб олсин”, – деди.
Аёл эрининг айганларини қилди.
Мезбон ва аёли қоронғида худди овқатланаётгандек қошиқларни идишга теккизар, лекин овқат емас эди. Қорни тўйгач меҳмон Аллоҳ таолога ҳамд айтди.
Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ансорий ва унинг аёли қилган иш хабарини берди.
Тонг отгач, Набий алайҳиссалом ансорийга ўгирилиб: “Кеча меҳмонга қилган илтифотингиздан Аллоҳ таоло ажабланди, яъни сизлардан рози бўлди”, – дедилар ва шу воқеа сабабли нозил бўлган ушбу оятни тиловат қилдилар:
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва иймонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар» (Ҳашр сураси, 9-оят).
Ояти каримада келган “الايثار” сўзи киши ўзи муҳтож бўла туриб, бор будини ўзгага бериши, эҳсон қилишидир. Бу фазилат саховат ва карамнинг энг юқори чўққисидир.
Меҳмонга иззат кўрсашган ансорий саҳоба Абу Талҳа розияллоҳу анҳу экани сийрат китобларида келтирилган.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.



http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Jan, 03:44


Имом Шаъбийдан бир масала ҳақида сўралганда “билмайман”, дея жавоб бердилар. “Олим бўла туриб билмайман дейишга уялмайсизми”, дейишди.

У зот: “Фаришталар уялмаган нарсадан мен уяламанми”, дедилар. Ва Бақара сурасидаги фаришталарнинг: “Эй пок Парвардигор, биз Сен билдиргандан бошқа нарсаларни билмаймиз”, деганларини зикр қилдилар.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Jan, 01:52


#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Jan, 01:33


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 4-ЯНВАРЬ (1446ҳ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:14
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:39
📌 Қиём 12:22
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:16
📌 Шом 17:00
📌 Хуфтон 18:20
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Jan, 01:23


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла!

Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

Каналга аъзо бўлиш: 👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 08:31


#кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.


http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 05:02


✔️Гўзал~қироат


🌺🌺🎙«КАХФ» 🌺🌺

📥┠ 3,4 МВ
⌛️┠ 29:45
🕌┠ -Устоз Зокиржон қори Юнусов

#КУН_ҲАДИСИ 📚

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Каҳф” сурасини жумъа куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жумъа орасидаги хатолари кечирилади”, - дедилар”.

Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 02:51


۞ اللهم صل وسلم على نبينا محمد ۞
        ﷺ  ﷺ  ﷺ   ﷺ  ﷺ  ﷺ
#Жума_файзи.

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким менга саловот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган саловотининг баробарида саловот айтиб турадилар. Банда саловотни хоҳласа, оз айтсин, хоҳласа кўп», деганларини эшитдим».


••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 01:55


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 3-ЯНВАРЬ (1446ҳ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта)

🔅 ТОНГ 06:14
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:39
📌 Қиём 12:22
🕌 Жума. 12:40
📌 Аср 15:15
📌 Шом 16:59
📌 Хуфтон 18:19
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uych

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 01:49


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕊
Жума муборак! 🕊

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Jan, 01:48


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Dec, 13:31


#Ривоят

ФОЙДАЛИ ТИЖОРАТ

Бағдодлик савдогар бир куни бозорда Баҳлулни учратиб қолди.

— Жаноб Баҳлул, қандай мол сотиб олсам, катта фойда кўраман? — сўради у.

— Темир ва пахта сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар унинг айтганини қилиб, жуда катта фойда қилди.

Савдогар иккинчи марта Баҳлулни кўрганида сўради:

— Эй девона Баҳлул, катта фойда қилиш учун қанақа мол сотиб олай?

— Пиёз ва қовун сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар яна Баҳлулнинг айтганини қилиб, пиёз ва қовун сотиб олди, аммо ўша йили ҳаво иссиқ келиб, қовун ва пиёз сасиб кетди, савдогар уларни дарёга оқизиб юборишга мажбур бўлди. Натижада катта зарар кўрди.

Савдогар тезда Баҳлулни қидириб топди:

— Берган маслаҳатингдан ўргилдим, нуқул зарар кўриб, қарзга ботдим-ку?! — деди куюниб у.

— Биринчи марта менга жаноб деб мурожаат қилдинг, олийжаноблик билан жавоб бердим, аммо кейинги дафъа мени девона дединг, мен ҳам девоналарча жавоб қилдим, — деди Баҳлул.

@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Dec, 13:24


#Ибрат

Ҳовли эмас, қўшни оляпсизлар

Аллома Ал-Хоразмийнинг “Муфийд ал-улум” (“Илмлар фойдаси”) номли асарида келтирилишича, Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг бир яҳудий қўшниси бўлиб, у бир куни ҳовлисини сотиш ҳаракатига тушиб қолибди. Харидорлар келиб, ҳовлининг нархини сўрашса, яҳудий “икки минг динор”, деб жавоб берибди. Шунда харидорлар ажабланиб:

— Во ажабо, ҳовлининг ўзи минг динор туради-ку, намунча нархини осмонга кўтармасанг, — деб ҳайрон бўлишибди. Шунда яҳудий:

— Гапларингиз рост, ҳовлимнинг асл нархи — минг динор. Аммо менинг ким билан қўшни туришимни биласизми? Мен — Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг қўшнисиман-а! Шундай қўшни шарафига ҳовлимнинг нархини яна минг динорга кўтардим, — деган экан.

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Dec, 11:10


Сен дуо қилаяпсан-у, аммо у қабул бўлмаяпти деб ўйлайсан!
Нон олиш учун бир Новвойнинг олдига борасан. (Ноннинг пишишини) кутиб турар экансан Новвой билан суҳбатлашиб қоласан.
Ва сен хуш суҳбатлигингдан новвойга ёқиб қоласан…
Новвой бошқа мижозларининг истагини бериб, уларни тезда-тезда жўнатади.
Бу орада сен истаганингни ололмаётганинг учун сиқила бошлайсан. Аммо билмайсанки Новвой сенга энди пишаётган, чиройли нонлардан бермоқчи эканлигини...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Dec, 01:45


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 4-ДЕКБРЬ (1446ҳ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта).

🔅 ТОНГ 05:58
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:23
📌 Қиём 12:08
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:03
📌 Шом 16:47
📌 Хуфтон 18:06
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

04 Dec, 01:29


Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ким тонгда ва кеч кирганда етти марта «Ҳасбияллоҳ» деса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларига кифоя қилади» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, бошқага эҳтиёжим йўқ, муҳтож ҳам қилмасин».
Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Dec, 06:17


Фаришталар ҳозир бўладиган намоз

“Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни мукаммал адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо қилинг). Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир” (Исро, 78).
Барча муфассирлар бу оят кундалик беш вақт фарз намозларга ишора эканига ижмо қилган.
Уламолар оятдаги “оғиш” (“дулук”) сўзи тафсирида икки хил фикр билдирган. Биринчиси – қуёшнинг оғиши. Ҳазрат Умар ўғли Абдуллоҳ, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос розияллоҳу анҳум ва бошқа бир гуруҳ тобеий олимлар шу фикрни айтишган.
Иккинчиси – кун ботиши. Бу фикрни ҳазрат Али, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳум айтган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу оятдаги ушбу калима тафсирида бундай деган: “Жоним изнида бўлган Зотга қасам, у (вақт) рўзадорнинг оғзини очиши ва (шом) намози вақтидир” (Табарий).
Ибн Атийя айтади: «“Дулук” луғатда майл, мойиллик маъносини англатади. Унинг боши қуёшнинг оғиши, охири кун ботишидир. Яъни, оғишдан то кун ботгунигача бўлган вақт “дулук” дейилади. Чунки бу пайтда қуёш (ғарбга) мойил бўлади. Бу вақт ичида пешин, аср ва шом намозлари ўқилади. Тўғрироғи, шом тун қоронғуси тушишидир. Зеро, “тун қоронғуси” (“ғосақул лайл”) ибораси қош қорайган, (қоронғулик чўккан) вақтга нисбатан қўлланади. Бу вақт оралиғида шом билан хуфтон намозлари ўқилади».
“Қуръанал фажри”дан (“тонгги ўқиш”) мурод бомдод намози эканига муфассирлар иттифоқ қилишган. Бомдод намозининг бундай номланиши ҳақида турли фикрлар бор.
Фахриддин Розий оят тафсирида бундай ёзади: “Бу оят бомдод намозида бошқа намозлардан кўра узунроқ қироат қилишга тарғибдир. Шунга асосан, фуқаҳолар бомдод намозида узунроқ қироат қилишни суннат дейишган”.
“Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир”.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу оятни тафсир қилиб: “Унга тунги ва тонгги фаришталар гувоҳ бўлади” деганлар». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилади: “Жамоат билан ўқилган намоз фазилати ёлғиз ўқилган намоздан йигирма беш баробар ортиқдир. Тунги ва тонгги фаришталар бомдод намозида тўпланади” (Имом Бухорий ривояти).
Кўп олим бу оят тафсирида бундай деган: “Кеча ва кундуз фаришталари бомдод намозида имомнинг ортида туради. Жамоат бомдод намозини ўқиётганида, кеча фаришталари ҳали осмонга кўтарилмасдан кундуз фаришталари ер юзига тушади. Имом бомдод намозини тугатгач, кундуз фаришталари ерда қолади, кеча фаришталари осмонга кўтарилади. Улар: “Парвардигоро, бандаларинг Сенга ибодат қилаётганида улардан айрилдик”, дейишади. Кундуз фаришталари эса: “Эй Раббимиз, бандаларинг олдига тушганимизда улар намоз ўқиётган эди”, дейишади. Аллоҳ таоло у фаришталарга: “Гувоҳ бўлинг, Мен уларни кечирдим, гуноҳларидан ўтдим”, деб марҳамат қилади” (“Мафотиҳул ғайб”).
Оятни яна бундай шарҳласа бўлади: Тунги уйқудан сўнг инсоннинг фикру хаёлида ёмон ўйлар қолмайди, улар тоза бўлади. Покланиб, тоза фикр, мусаффо ақл билан уйғонган одам кунни Аллоҳ таолога ибодат (бомдод намозини ўқиш) билан бошласа, онги ва кўнглида покиза ва соф туйғулар нақшланади. Бунинг самараси ўлароқ, тоат-ибодатга майли ортади, Яратганга яқинлиги ортиб, нафсоний истаклари заифлашади. Бу ҳол тонгда ширин уйқудан кечиб, бомдодга туришни одатга айлантира олган инсонда рўй беради.
Албатта, эрта тонгда уйғониш нафсга оғир келади.
Демак, фаришталар Аллоҳ таоло ҳузурида бизнинг фойдамизга гувоҳлик беришини, энг муҳими, Раббимизнинг мағфиратига эришишни истасак, барча намозлар, айниқса, аср ва бомдод намозларини жамоат билан адо этишга ғайрат қилишимиз зарур.
Табарий, Қуртубий ва Фахриддин Розий тафсирлари асосида
Нўъмон АБДУЛМАЖИД тайёрлади.

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Dec, 03:14


Юракни портлатворди...
😢😢😢
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Dec, 01:54


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 3-ДЕКБРЬ (1446ҳ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта).

🔅 ТОНГ 05:57
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:22
📌 Қиём 12:08
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:03
📌 Шом 16:47
📌 Хуфтон 18:06
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

03 Dec, 01:53


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲


Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

02 Dec, 17:41


ЖАННАТДА СУВ ИЧИШ

Бир куни Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- "ЖАННАТда қўлимда олтин идиш билан кавсар сувининг бўйида умматимни кутаман, у ерда келганларга сув бераман...
Сўнг охирги замон УММАТларини кўриб, қўлимдаги олтин идишимни ташлайман..! - деб кўзларидан ёш қуйилиб йиғлаб юбордилар...

Шунда саҳобалар ҳайрон бўлишиб:
- "Ё РОСУЛУЛЛОҲ ўша охирги замон умматларингизга сув бермайсизми..?! - деб сўрадилар...
Пайғамбаримиз с.а.в кўзларида шашқатор ёш билан:
- Пешонасини саждага қўйган охирги замон умматларимга сув берарканман, улар билан мени орамизга "ОЛТИН ИДИШ" бўлишини ҳоҳламайман, балки уларга ўз қўлларим билан сув бераман", - деб марҳамат қилган эканлар...

Бухорий ривояти.

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

02 Dec, 06:30


Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари...

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

• Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
• Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
• Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
• Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
• Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
• Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.
• Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.
• Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.
• Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.
• Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.
• Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?...

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Тафаккур.

@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

02 Dec, 04:47


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 2-ДЕКБРЬ (1446ҳ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта).

🔅 ТОНГ 05:56
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:21
📌 Қиём 12:08
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:03
📌 Шом 16:47
📌 Хуфтон 18:06
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

02 Dec, 01:29


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Тонгги зикр

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمَ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيْهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ.

Ўқилиши: “Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллаҳи Роббил-ъааламиин. Аллоҳумма ас‘алука хойро ҳаазаал-йавма фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳу”.

Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар Парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ё Аллоҳ! Сендан бу куннинг фатҳини, ғалабасини, нурини ва баракасини ҳамда ҳидоятини сўрайман. Ё Аллоҳим! Сендан бу куннинг ва кейинги кунларнинг ёмонликларидан паноҳ тилайман”.
@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 13:29


#РУҲИЯТ_КЕЧИНМАЛАРИ

Дўстликнинг йўқ баҳоси,
Иймон бўлса асоси!
"Дўст" бўлса дунё учун,
Йўқдир бундан расвоси.

Ummatiy

@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 13:29


@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 13:28


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади:

“Фарзанд исён қилган вақтида, ота-онанинг уни (эркак ёки қиз бўлсин) лаънатлаши, фарзанд наслининг кесилишига сабаб бўлади”. (Бухорий, Термизий, Ҳоким)

Ушбу ҳадиси шариф ота-оналар ва фарзандлар учун жиддий огоҳлантириш ҳисобланади. Бир томондан фарзандларга ота-оналарини ранжитмасликка, кўнгилларини оғритмасликка, нима бўлганда ҳам уларнинг ризолигини топишга даъват қилинмоқда. Иккинчи томондан эса ҳар қандай вазиятда, албатта, яхши бўлмаган, нохуш ҳолатларнинг барчасида ота-оналарга ҳам ўз хатти-ҳаракатларини қаттиқ назоратга олишга танбеҳ берилмоқда. Тўғри, нима бўлганда ҳам ота-она фарзандига ҳеч қачон ёмонликни раво кўрмайди. Бироқ шу нарса ҳақиқатки, ота-оналарнинг қалбларини чуқур севги ришталари фарзандлари билан боғлаб туради. Ўз жисмларидан яратилгани боис уларга нисбатан жуда ҳам нозик ва эҳтиёткорона, меҳрга тўла қалб билан муомалада бўладилар. Шунинг учун ҳам сўз билан ифодалаб бўлмайдиган бу яхшиликлари эвазига жигари бўлмиш фарзандларидан умидлари кесиладиган бўлса, бу бечоралар мазлум ҳолига тушиб қоладилар, дейилади одоб китобларимизда. Ҳам ота-она ҳам мазлум мақомида қилинган дуоибад эса даргоҳи илоҳига етиб бориши муқаррар. Бу қарғиш эса ҳали ҳаёт нима эканини тушуниб етмаган ёш фарзанднинг наслини кесишдек энг катта балога гирифтор этмоқда.

Исломий одоб китобларимизда кофир бўлган ота-онага хизмат қилиш, нафақаларини бериш, зиёртларига бориб кўнгилларини хушнуд қилиб туришга ҳам бюрилади. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай буйруқларини бажариш жоизлиги кўрсатиб ўтилган. Фақат куфрга олиб борувчи вазифаларни буюрадиган бўлсагина зиёртларига бормасликка бюрилган.

Шунинг учун ҳам ота-онани йиғлатмасдан, уларга исён қилиш ўрнига уларни хурсанд қиладиган амалларни бажариб, дуои хайрларини олишга ғайрат қилиш керак. Зеро айрим дуолар муҳим бўлиб, эгасига хайр ва баракотлар келтиради. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васллам учта инсоннинг дуолари қабул қилинишини маълум қилиб, уларнинг орасида “Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси”ни ҳам зикр қилганлар.

@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 12:21


АКА ОТА ЎРНИДАДИР

Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар".
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган.
Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар.
Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир.
Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар.

"Кексаларни эъзозлаш" китобидан.

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 12:20


#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам боласи сажда оятини ўқиб, сажда қилса, шайтон четга ўтиб, йиғлаганча шундай дейди: “Шўрим қурсин! Одам боласи сажда қилишга буюрилди ва сажда қилди. Энди унга жаннат бўлади. Мен эса саждага буюрилдим ва сажда қилмадим. Энди менга дўзах бўлади” .
(Муслим ривояти).

http://t.me/Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 01:53


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024 ЙИЛ 1-ДЕКБРЬ (1446ҳ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ТАҚВИМИ (Уйчи вақти билан)


📚Кун вазифаси:
سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» (100 марта).

🔅 ТОНГ 05:55
📌 Такбир 06:30
🔆 Кун 07:19
📌 Қиём 12:08
🕌 Пешин 12:40
📌 Аср 15:04
📌 Шом 16:48
📌 Хуфтон 18:06
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄••••
@Zokirjon_qori_uychi

🕌Зокиржон Қори Юнусов 🕋

01 Dec, 01:51


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин

اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.
http://t.me/Zokirjon_qori_uychi