Amira Rashidova @amirarashidova Channel on Telegram

Amira Rashidova

@amirarashidova


Мен, Амира Рашидова - журналист, продюсер, лайф коуч ва @qizilpomada онлайн курслар платформасининг асосчисиман.

Бу каналда шахсий ҳаётим, тажрибам, фикрларим ва курсларим ҳақида бўлишаман.

Amira Rashidova (Uzbek)

Men, Amira Rashidova - jurnalist, produser, layf koach va @qizilpomada onlayn kurslar platformasining asoschisiman. Bu kanalda shaxsiy hayotim, tajribam, fikrlarim va kurslarim haqida bo'lishaman. nnAmira Rashidova kanali sifatida men o'zimning jurnalistlik, produserlik va layf koachlik sohalarida olib borayotgan tajribamni va bilimlarimni doimiy ravishda sizlar bilan ulashishni istayman. Bu kanalda siz o'z fikrlaringizni, savollaringizni va takliflaringizni qoldirishingiz mumkin. Qiziqarli fikrlar, turli sohalar va sohaga oid foydali ma'lumotlar sizlarga amaliy yordam berish uchun mavjud. nnQizilpomada onlayn kurslar platformasining asoschisi sifatida, men o'zimning sohalar bo'yicha kurslarim va darslarimni sizlarga taqdim etaman. Men bilan birga siz o'z o'zingizni rivojlantirish va kengaytirishga yordam etuvchi kurslardan foydalanishingiz mumkin. Xo'sh, kanalimizga a'zo bo'ling va biz bilan birga yangi bilimlar olish va yuksak maqsadlar qo'yish uchun birgalikda yurak doimiy oshirishimizni rag'batlantiring!

Amira Rashidova

19 Nov, 07:49


Бу қор эмас, бу булут… ❤️

Ери булутдан иборат шахар бор Швейцарияда. Фақат қиш пайти бу ҳодисани кузатиш мумкин. Шу булутлар тагида Веггис шаҳарчаси бор, кўлдан чиқаётган буғ ҳисобида қалин булут тепаликни қоплаган, канатка билан тоғ тепасига чиққанда айнан шу қалин булутни кесиб ўтасиз ва тепада қуёш билан, ер ўрнига эса булут билан учрашасиз… ана шунақа табиат ҳодисаси 😍

Amira Rashidova

19 Nov, 06:06


Янги кунингиз яхшиликларга тўла
бўлсин❤️

Amira Rashidova

14 Nov, 16:57


Менинг чиройли ноябримдан эсдалик… бу суратлар шу ерда қолишини истадим, токи хар кўрганимда ўша холатимни ёдимга солиши учун 🙏🏻😍

Amira Rashidova

14 Nov, 16:56


Оилада биз бир биримиз учун эркак ва аёл бўлиб қолишимиз ниҳоятда муҳим, ота ва она ролига кириб кетиш жуда хафли 😢Муносабатларингизни совитади бу роль... Бир бирини эркак ва аёлдек севадиганлар муносабатда ўзларини она ёки ота деб ҳис қилмайди. Болангиз учун сиз отаси ва онасисиз, лекин бир бирингиз учун эмас! Айнан бир бири учун дадаси ва онаси бўлиб қолган жуфтликлар афсуски бир биридан зерикишни бошлашади, гаплашадиган мавзуси оила, маиший муаммолар, болалар… яна -чи? Яна нима гаплашадиган гапи бор дадаси ва онасининг?

Ёшингиз нечида бўлишидан қатъий назар, нечта болангиз бўлса ҳам, нечи йил бирга яшасангиз ҳам бир бирингиз учун эркак ва аёдек қизиқ бўлинг❤️ севишганлар бўлинг ❤️ бир бирингизнинг ҳолатингиз, ички кечинмангиз ҳақида гаплашинг, сўранг, муносабатимизни янада қизиқарли қилиш учун нима қилишимиз керак, деб гаплашинг! Бирга иккаловингиз, болаларсиз ҳафтада йўқ деганда бир марта ёлғиз қолинг, оилада бир бирини севадиган эркак ва аёл бўлиб узоқ умр бирга бўлишингиз учун муҳим бу, болаларга ҳам соғлом муносабатли ота ва она керак❤️🙏🏻

Amira Rashidova

14 Nov, 16:56


Хаётимдаги ва турмушимдаги чин маънода ўртоғим❤️ ЭЭЭНГ қийин вазиятда биринчи бўлиб шу одамга қўнгироқ қиламан, сиқилсам мени шу одамчалик хеч ким тинчлантира олмайди... позитив бўлишни шу инсонимдан ўрганганман, ўрганаяпман❤️

Amira Rashidova

13 Nov, 17:41


Сиз билан Шено шеф повари тайёрлаб кўрсатган 3 хил таом рецепти билан бўлишмоқчиман, сизга қизиқми ? Реакцияларга қараб жойлайман, хўўўўш уч хил осон ва мазали ва хеч қачон пиширмаган таомлар рецепти билан бўлишайми?

Amira Rashidova

13 Nov, 17:37


Бу эса ШЕНО диет системаси асосида тайёрланадиган овқатлар ❤️

Айтганча мен Шено рецептлар китобини олиб келдим, энди бундай овқатларни пиширишни биладиган одам топишим керак 🥹

Amira Rashidova

13 Nov, 17:33


Бу пост «Шено»га боришни ўйлаб юрганлар учун, биламан бундай кузатувчиларим кўп. Арзийдими дейишса, Ха дейман. Менга ёқди❤️, бир хафта ишни паузага қўйиб бу ерга келсангиз тикланасиз, танангизни тўлиқ чекап қиласиз, стрессни назоратга туширасиз, организм умумий ҳолатини текширасиз, саратон ва бошқа касалликлар бор йўқлигини билиб оласиз, биоэнергетик шифокор билан энергия блок (зажим) нуқталарини топасиз ва уларни очиш учун махсус практикалар қиласиз, тўғри нафас олишни бошлайсиз. Организмни оч қолдирмасдан оч қолиши хисобида мутант бўлган ўлмас ва келажакда саратонга айланиш хавфи бор клеткаларни ўлдириб, организмда янги клеткалар пайдо бўлишига ёрдам берасиз. Ҳам ментал, ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланиш учун имконингиз бўлади.

Бу клиника Швейцариянинг энг сўнгги тиббий ускуналари, қон текширувлар, суякдан тортиб то тананинг тери ҳолатини текширадиган аппаратлар, хуллас янги чиққан методлар, ташхис қўйиш ва даволашни йўлга қўйган (фақат оғир касалликларни эмас)

Умуман олганда йилда бир ҳафтани ўзингизнинг соғлиғингизга бағишланг, бирор клиника, санаторий, даволаниш марказига бориб текширувлардан ўтинг!

Дунё иши ҳеч қачон тугамайдиган бир замонда, соғлиғингиз бутун бўлсагина завқланиб яшашингиз мумкинлигини унутманг, акс ҳолда бир жойингиз оғриб турса, миллионларнинг нима фойдаси бор, агар ўша миллионларни ўзингиздан, соғлиғингиздан аяб яшасангиз?!

Amira Rashidova

10 Nov, 16:49


Оламнинг иккинчи қаватида… ❤️


Булутлар устида ўтириб,
Юракда сукунат, нур ичра роҳат.
Осмон қучоғида эркаланаман,
Ердан узоқда, Худога яқин.

Бўшлиқ ва ёруғлик, орзулар гўё,
Булутлар ичида бир сирли дунё.
Ҳисларим учмоқда осмонлар сари,
Шу лаҳза абадий қолсайди ёдимда…

(Шеърни сунъий интеллект ёзди 😃😁 қалей сизга бундай ижод??? Бомбача а? 😎)

#switzerland #швейцария #switzerland🇨🇭