Mehribon Tabib 🏥 @mehribon_tabib Channel on Telegram

Mehribon Tabib 🏥

@mehribon_tabib


🩺 Тиббиёт, соғлом турмуш тарзи, узоқ умр кўриш ва касалликларни даволаш хақидаги сизнинг севимли каналингиз!

📍Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Реклама:

Mehribon Tabib 🏥 (Uzbek)

Assalomu alaykum va salom! Sizga mehribon Tabib kanalini taqdim etamiz. Bu kanalda tibbiyot, sog'lom turmush tarzi, uzoq umr körish va kasalliklarni davolash haqida muhim ma'lumotlar mavjud. Kanalda shifokor maslahati bilan yordam olishingiz mumkin. Agar sizning kasaliklar yoki sog'liqingiz bilan bog'liq savollaringiz bo'lsa, bizning mehribon tabiblarimiz sizga yordam berishga tayyorlar. O'zingizni sog'lig'ingizni saqlash va kasalliklardan himoya qilish uchun bizning kanalimizga obuna bo'ling. Mehribon Tabib kanali - sizning sog'lig'ingiz uchun eng yaxshi manzil!

Mehribon Tabib 🏥

08 Feb, 19:26


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

08 Feb, 05:00


Юрак хасталиклари давоси

Тухумни чала пишириб, сариғи эб юрилса, юракни қувватлантиради.
Иссиқ мижозли одам кашнични майдалаб эб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.
Ҳар куни наҳорда ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги эб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.

Кунига бир коса янги соғилган сигир сутини иссиғида ичилса, юракка, куч бағишлайди.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

05 Feb, 12:04


Лавлаги таркибида…

Қизил лавлаги ҳомиладор аёллар учун фойдали маҳсулот. Таркибидаги фоли кислотаси ҳомилани ҳар хил касаллик ва иллатлар ривожланишидан, бола муддатидан олдин (чала) туғилишидан ҳимоялаб туради.

Қизил лавлаги магний ва темир моддаларига бой бўлганидан инсонни камқонлилик касаллигидан сақлайди.
Қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

05 Feb, 05:12


Творог ва бананли ниқоб

🔸Юз терисини қисқа вақт ичида тартибга келтириш керак бўлса, бу ниқоб айнан сиз учундир. У теридаги ажинларни текислаб, намлантиради, озиқлантиради ва тетиклик бағишлайди.

Ниқобни тайёрлаш учун бир ош қошиқ творог ва бананли пюрени икки ош қошиқ сметана билан аралаштиринг.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

04 Feb, 12:00


Тадқиқот: Дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш соғлиқ учун фойдалидир.

Хитойлик олимлар ўзларининг сўнгги тадқиқотларида шундай хулосага келишди. Улар ҳафта охирида бир неча соат қўшимча уйқу юрак хуружи ёки инсульт эҳтимолини 63% га камайтиришини аниқладилар. Шунингдек, қўшимча уйқу семизлик ва депрессия хавфини олдини олади. Нормал уйқу вақти 6-10 соат.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

04 Feb, 07:50


Шамоллаш бошланганда нима қилиш керак?

Бу машҳур педиатр Комаровскийнинг усули бўйича даволаш.

Шамоллаш бошланиши биланоқ:
• Дорихонадан тузли эритма(натрия хлорид)ни олинг, ҳар ярим соатда болани ҳар бир бурун бурчагига ярим пипетка томизамиз.
• Кунига бир марта одатий аскорбин кислота таблеткасини ичиринг.
• Кунига уч марта, бир таблетка калций глюконат

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

04 Feb, 05:25


☕️Шифобахш чойлар - мурчли чой

☕️Илон, қорақурт ёки чаён чаққанида мурчли чой бир неча марта қайта-қайта ичирилган ваш у орқали заҳарнинг кучи қирқилиб, беморнинг ҳолати яхшиланган. Мурч ошқозон ва жигар фаолиятини ҳам мустаҳкамлайди.

☕️Ўзбекистонда мурчни чойга қўшиб дамлаш усули ҳам мавжуд. Ярим литрли чойнакка кичкина қошиқда олий навли қуруқ чой, ярим чой қошиқ туйилган мурч ёки доналаридан 15 дона солиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва 4-5 дақиқа сочиққа ўраб дам едирилганидан кейин дастурхонга тортилади.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

03 Feb, 02:33


👩‍⚕️3-феврал аёл врачлар байрами.

Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.

Байрам муборак! ❤️

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

02 Feb, 05:32


🍀Халқ табобатида ёнғоқ барги

☘️Янги баргини сиқиб, сувини терининг замбуруғли касалликларида ишлатиш мумкин.
Ичак дисбактериозида 10 грамм қуритилган ёнғоқ барги 1 литр қайнаган сувда 15 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 стакан ичилади.

🍀Гижжаларни тушириш учун 1 ошқошиқ қуритилган ёнғоқ баргини бир стакан сувга солиб ўраб қўйинг, 2 соат ўтгач, сузилади ва кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқдан ичилади.

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

02 Feb, 02:00


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

01 Feb, 05:21


Витаминлар ва минералларнинг сўрилиши учун энг яхши вақт қайси?

21:00 - 00:00 гача Кальций ва магний .
18:00 - 21:00 гача Витамин Д, К ва рыбий жир.
06:00 - 12:00 гача Темир препаратлари, витамин С, Е ва Б группа витаминлари.
12:00 - 18:00 гача Йод, цинк, коэнзим Q10.

Билиб қўйинг! Витамин ва минералларни шу вақтда истеъмол қилинса эффективлиги юқори бўлади

@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

31 Jan, 06:30


Соч учун, ажойиб ниқоб - сочларни янада жонли ва жилвакор бўлади.

Сизга керак бўлади:
• 1 ош қошиқ какао
• 1 тухум
• ярим стакан қатиқ

1 ош қошиқ какаони 1 тухум билан аралаштирилади.
• Ярим стакан қатиқ қўшинг.
• Тоза, озгина қуритилган сочларга суртинг ва 1-2 соатга қолдиринг.
• Озгина илиқ сув билан ювиб ташланг - сочларингиз шунчаки ажойиб холатга келади!

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

31 Jan, 04:43


ЧОЙГА ЗАНЖАБИЛ ҚЎШИЛСА ФОЙДАСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ

Иммунитет тизимининг ҳимоя функциясини рағбатлантиради ва совуқда узоқ юришдан кейин Сизни иситади

Ўткир респиратор вирусли инфекция ёки грипп билан оғриганингиздан кейин занжабил билан чой ичинг. Бу албатта сизга ердам беради

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

30 Jan, 04:33


Кўз остидаги доғлар ЭНДИ муаммо эмас

Рецепт:


• Шалфей ўти
• Мойчечак гуллари
• Петрушка

Шалфей баргларини 1 стакан иссиқ сувга 1-2 чой қошиқдан солиб оламиз. Тахминан 2 соат турганидан сўнг муз патнисига солиб , музлатгичга қуйинг!

Эрталаб ва кечқурун кўз атрофидаги терини муз бўлаги билан артиб оласиз. Бироқ, қўллашдан сўнг дарҳол кўкаришлар янада қорароқ кўринишидан хавотирланманг, бу терининг совуқдан қизариб кетиши билан боғлиқ. Бир неча дақиқадан сўнг ҳамма нарса нормал ҳолатга қайтади!

Музни терингизда узоқ вақт ушлаб турманг! Терига суриб туринг!

Гул суви терига сингиб кетиши керак, процедурадан кейин ўзингизни ювманг ёки қуритманг.

Сиз бу борада қандай воситадан фойдалангансиз?

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

29 Jan, 09:26


🥔Картошкали крем

Картошка ҳақиқий мўжизаларга бой, унинг ёрдамида қўлларга ипакдек силлиқликни қайтариш мумкин. Ушбу кремни тайёрлаш учун 2 та картошка қайнатиб олинади, майдаланиб, 2 ош қошиқ сут, асал ва кунгабоқар ёғи аралаштирилади.

Бундай картошка ниқобини ҳафтада 2 марта 15 дақиқа давомида қўллаш керак. Тайёр крем бир қанча муддат давомида музлаткичда сақланиши мумкин.

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

29 Jan, 02:53


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👉
@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

28 Jan, 14:50


Бронхит ва йўтални уй шаройитида даволашнинг оддий усули

• 250 мл. сут;
• 1 ош қошиқ сариёғ;
• 1 ош қошиқ асал;
• 0,25 ош қошиқ ош содаси;
• 1 дона тухум сариғи;

Сутни қайнатиб, унга, сариёғ ва асал қўшиб, махсулотларни яхшилаб аралаштиргач, сода ва тухум сариғини ҳам қўшиб, қайта аралаштирилади.

Ушбу аралашмани 5 кун давомида уйқудан олдин истемол қилинса, бир кундаёқ натижаси яққол сезилади.

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

28 Jan, 10:50


Ухлаганда сўлагингиз оқадими?

Кечаси сўлак оқишидан қийналадиган кишиларга фойдали иккита тавсия.

Биринчиси, ҳар ухлашдан олдин ёстиқни бироз юқорига кўтариб ётиши керак.

Иккинчиси, кичикроқ бир дона турп қирғичдан ўтказилади ёки майдалаб кесилиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сўнг унга бир чой қошиқ асар аралаштирилади. Ушбу аралашма кечқурин уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Муолажа бир ҳафтада бажарилса, сўлак оқиши ўз-ўздан тўхтайди

👉 @Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

28 Jan, 03:31


Қахва қон босимини оширади

Кам миқдорда (кунига 1-2 стакан) мунтазам равишда қаҳва ичадиган одамларда қон босими билан деярли ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Аммо камдан-кам қаҳва ичганда ҳам қон босимининг ошиши кузатилса, бу қон томирлари кофеинга ўрганмаганлиги сабабли содир бўлади.

Шундай экан, агар сизда қон босими юқори бўлса, эрталаб бу ичимликдан кичик пиёлада ичишингиз мумкин. Аммо ортиқчаси мумкин эмас.

Сиз қахванинг фойдалари ҳақида биласизми?

👉
@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.

Mehribon Tabib 🏥

28 Jan, 01:49


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

👉
@Mehribon_Tabib - Табий ва фойдали маслахатлар жамланмаси.