MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿 @margilonziyosi Channel on Telegram

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

@margilonziyosi


Ўзбекистон мусулмонлари идораси!
Фарғона вилояти Марғилон шахар
Бош Имоми
ва Хўжа Порсо жомъе масжиди бош имом хатиби Абдулфаттоҳҳон домланинг диний-маърифий расмий канали

MARG'ILON ZIYOSI (Uzbek)

MARG'ILON ZIYOSI kanali - bu O'zbekiston musulmonlari idorasining rasmiy Telegram kanali. Kanal Farqona viloyati Marg'ilon shahridagi Bo'sh Imomi va Xo'ja Porso jom'ie masjidi bo'sh imom khitibi Abdulfattohhon domlaning diniy-ma'rifiiy mavzularda ma'lumotlar, tavsiyalar va maqsadli materiallar bilan sizlarni ta'minlaydi. O'zbekistonda dindorlik sohasidagi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz va islomiy ma'rifatni oshirishda qatnashish uchun MARG'ILON ZIYOSI kanaliga obuna bo'ling! Sizga eng zamonaviy va ilg'or diniy ma'lumotlar taqdim etiladi.

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

06 Feb, 22:28


#Табрик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

❗️🌙Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

Kаналимизга уланиш учун босинг⤵️

👉 @MARGILONZIYOSI 👈

👆👆👆👆👆

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

06 Feb, 18:09


Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин!

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

06 Feb, 03:42


Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

04 Feb, 12:02


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади:
«Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

👆Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

03 Feb, 02:38


Шаъбон ойида бошланган  янги ҳафта, янги кунингиз хайрли, барокатли, дунё ва охиратингизга фойдали давом этсин! Қандай мақсадингиз ва ниятингиз бўлса,ҳаммасига етинг.

☝️ Аллоҳ розилигига е
тишишликни сизга насиб айласин 🤲

🤲  Сизни Аллоҳим и
кки дунё саодатига ноил қилсин!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Jan, 22:37


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

👉 @MARGILONZIYOSI

👆👆👆👆

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Jan, 09:00


Бир ойлик тақвим.
  #ШАЪБОН_ОЙИ
(Февраль) Марғилон ва атроф туманлар учун.

Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi

  Obuna boʻlish ⤵️
 
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Jan, 03:09


Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Jan, 17:10


   Ҳижрий ойлар

  Ҳижрий йил ҳисоби бўйича 12 ой мавжуддир. Бу ойларни ҳар биримиз билишимиз ва фарзандларимизга ўргатишимиз лозимдир. Чунки, Рамазон ойи, ҳаж ойи, мавлид ойи  ва бошқа ибодат ойлари ушбу хижрий ойларига боғлиқдир:


  1. Мухаррам - المحرم
  2. Сафар - صفر
  3. Робиьул-аввал - ربيع الاول
  4. Робиьус-соний - ربيع الثانى
  5. Жумадул-увлa- جمادى الأولى
  6. Жумадул-ахир - جمادى الآخرة
  7. Ражаб - رجب
  8.  👉 Шаъбон -شعبان
  9. Рамазон - رمضان
  10. Шаввол - شوال
  11. Зул-қаъда - ذوالقعدة
  12. Зул-ҳижжa - ذو الحجة

👆 Ёдлаб олинг ва дўстларга юборинг.

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

27 Jan, 07:01


​​ ЗАКОТНИ ЁШ БОЛАЛАРГА БЕРСА БЎЛАДИМИ?
#закот

CАВОЛ: Бир дўстимнинг ўзи ҳам, аёли ҳам вафот этиб, ёш болалари қолган. Закотимни шу болаларга берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар дўстингиз болалари балоғатга етган (ёки балоғатга яқинлашиб қолган) ва камбағал бўлса, закот олиши дуруст. Шунингдек, балоғатга етмаган бўлса-да, берилган пулни зое қилмайдиган, алдовга учмайдиган ва қабз (қўлга олиш)га ақли етадиган бўлса ҳам жоиздир. Агар мазкур шартларга тўғри келмайдиган ҳолатда бўлсалар, васий (яъни уларга қараб турувчи шахс)га етим бола учун, деб берса бўлади. Васий закотни уларга ишлатади (“Фатовои Қозихон” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

14 Jan, 10:44


#Табрик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, бизни тинч ва осойишта Ватанда яшашни насиб этди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча юртдошларимизни муборакбод этади!

Сиз, азиз ҳимоячилар, нафақат юртни ёвлардан асрашга, балки халқимизнинг осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришига ҳам сабабчисиз. Сизнинг жасоратингиз, матонатингиз ва фидойилигингиз халқимизга эртанги кунга бўлган ишонч бағишлайди.

Дуоларимизда ҳар доим шундай ният қиламиз: Аллоҳ таоло юртимизни тинч ва осойишта, осмонимизни мусаффо, халқимизни эса бахтиёр ва соғлом қилсин! Сизларни ҳамиша ўз паноҳида асрасин ва бу улуғ хизматларингиз учун кўп ажр ва савоблар ато қилсин!

Азиз ватандошлар, ватан ҳимояси – ҳар бир мусулмон учун юксак бурчдир. Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ҳар бир инсоннинг меҳнати Аллоҳ ҳузурида ажру савобга сазовордир. Зеро, тинчлик ва хавфсизлик Аллоҳнинг улуғ неъматларидан биридир.

Яна бир бор барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан қутлаб, оилангизга бахт, соғлик-саломатлик, ишларингизга эса муваффақиятлар тилаймиз!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

11 Jan, 10:36


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фойдалари.

Имом Ибн Жавзий ўзининг «Бўстонул воизийн» китобида шундай дейди:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг ўнта фойдаси бор:
1. Аллоҳ салавот айтувчига раҳм-шафқат қилади.
2. У, Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларидан умид қиладиганлар қаторида бўлади.
3. Пок фаришталарга эргашган бўлади (чунки фаришталар Расулуллоҳга салавот айтадилар).
4. Кофир ва мунофиқларга  мухолиф бўлади (Чунки улар Пайғамбаримиз алайҳиссаломга душман бўлиб, у зотни яхшилик билан ёд этишмайди).
5. Салавот айтувчининг гуноҳлари ўчирилади.
6. Ҳожатлари бароридан келади.
7. Зоҳири ва ботини нурли бўлади.
8. Қиёмат азобидан нажот топади.
9. Жаннатга киради.
10. Унга Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг саломи бўлади".

Каналга @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

09 Jan, 05:42


#Видеолавҳа

📹 ИЙМОН ВА АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

09 Jan, 02:54


ТАҲОРАТЛИ ЮРИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:

Фаришталар унинг ёнидан кетишмайди;
📚 Давомли савоб ёзадилар;
🧕 Бутун аъзолари тасбеҳ айтади;
Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилади;
🟥 Жон бериши осонлашади;
📶 Таҳоратли киши Аллоҳ таолонинг афв ва мағфиратида бўлади;
🔊 Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.

Аллоҳ таоло ҳазрати Мусо алайҳиссаломни бундай огоҳлантирди: "Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!" ("Ширъатул ислам").

🤲 "Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар".

"Анворул қудсия" китоби,
"Ҳидоят" журналидан


@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

02 Jan, 17:29


Азизлар! Бу кеча дуолар ижобат бўладиган кеча. Ғафлатда қолманг! Бепарво бўлманг!

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

🤲 “Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

02 Jan, 05:08


   Баъзи уламолар Ражаб ойини Аллоҳнинг ойи бўлганлиги сабаб қуйидагича таъриф берганлар:    
                                                          
Ражаб  ( رجب)– калимаси уч ҳарфдан иборатдир.

▶️  Р - раҳмат                                   
▶️  Ж - жаннат
   ▶️  Б - башорат

👆Дўстларга тарқатинг.

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

01 Jan, 15:00


Бир ойлик тақвим.
  #РАЖОБ_ОЙИ
( Январ ) Марғилон ва атроф туманлар учун.

Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi

  Obuna boʻlish ⤵️
 
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

31 Dec, 15:10


  Эй Роббим! Ушбу  дуо рад қилинмайдиган кечада  Сенга қуйидагича дуо қиламиз:

🤲 Бизга зоҳир ва ботин неъматларингдан бер!

🤲 Ё Аллоҳ! Бизга риёсиз амал бер!

🤲 Ҳисобсиз жаннат ва азобсиз дийдор бер!

🤲 Парвардигорим! Бизнинг бу дунёмиз ва охиратимизни гўзал қил ва жаҳаннамдаги олов азобидан қутқар!


🔗Каналга уланиш@Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

31 Dec, 09:24


Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

👆 Яқинларга ҳам тарқатинг!

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

31 Dec, 05:40


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

@diniysavollar

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Dec, 04:10


#Видеолавҳа

❄️РЎЗА ТУТИШ ВА ТАҲАЖЖУД УЧУН ҚУЛАЙ ФУРСАТ


@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

28 Dec, 02:45


#Видеолавҳа
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!


 @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

27 Dec, 14:50


#Видеолавҳа
ФАЛАСТИНЛИК 100 НАФАР БОЛАЛАР ВА АЁЛЛАР ЎЗБЕКИСТОНГА ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНДИ

 @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

27 Dec, 06:00


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

📲 @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

27 Dec, 03:38


🌙 Otangizning ismi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ko‘rsatilishini istaysizmi?

Allohumma solli va sallim va barik ’ala Sayyidina Muhammad.

@MARGILONZIYOSI 

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

26 Dec, 11:56


Бир ойлик тақвим.
  #РАЖОБ_ОЙИ
( Январ ) Марғилон ва атроф туманлар учун.

Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi

  Obuna boʻlish ⤵️
 
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

26 Dec, 04:10


Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

— Ё Расулуллоҳ! Роббимга дуо қилганимда нимани сўрай? — деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
— "Аллоҳим, мени мағфират эт, менга раҳм қил, офият бер, мени ризқлантир, дегин. Мана шу дуо дунё ва охиратингни ўзида жамлайди", — дедилар (Имом Муслим ривояти).

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

03 Dec, 07:33


​​ АЁЛЛАР САЖДАДА ТИРСАКЛАРИНИ ЕРГА ҚЎЯДИМИ?
    #намоз

CАВОЛ: Аёллар намозда тирсакларини ерга қўядими ёки ердан кўтариб турадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар саждада икки тирсагини ерга тўшаб туради. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний шундай деганлар:
فَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَنْبَغِي أَنْ تَفْتَرِشَ ذِرَاعَيْهَا وَتَنْخَفِضُ وَلَا تَنْتَصِبَ كَانْتِصَابِ الرَّجُلِ وَتَلْزَقُ بَطْنَهَا بِفَخِذَيْهَا لِأَنَّ ذَلِكَ أَسْتَرُ لَهَا
“Аёл (саждада) икки тирсагини ерга тўшаб туриши лозим. Саждада ерга яқин бўлади. Эркаклар каби (қорнини ердан) кўтармайди. Қорнини сонига ёпиштиради. Бу ҳолат уни яхшироқ тўсади” (“Бадоиус-саноиъ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази @diniysavollar


Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

02 Dec, 12:30


#Видеолавҳа

📹 Пайғамбарлар қолдирган мерос...

🎤 Саййид Абдулфаттоҳҳон домла


🚀 Улашинг: @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

02 Dec, 08:55


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қиш фасли кириб келса: “Марҳабо, хуш келибсан қиш. Бу фаслда барака тушади. Кечалари ибодат учун узун, кундузлари эса рўза учун қисқа бўлади”, деб айтардилар.

 👆Яқинларга ҳам улашинг!

🔗 Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

01 Dec, 15:40


#Видеолавҳа

📹 Инсон вафотидан кейин хам, савоби борадиган етти амал...

🎤 Саййид Абдулфаттоҳҳон домла


🚀 Улашинг: @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Nov, 14:01


#Видеолавҳа

📹 Оппоқ тошга айланган гўшт воқеаси

🎤 Саййид Абдулфаттоҳҳон домла


🚀 Улашинг: @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Nov, 11:27


Бир ойлик тақвим.
  #ЖУМОДУС_СОНИЙ_ОЙИ
( декабрь Январ) Марғилон ва атроф туманлар учун.

Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi

  Obuna boʻlish ⤵️
 
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Nov, 08:44


Барака нима у?

Барака – у, Аллоҳ таолонинг лашкарларидан бири бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган бандасига юборади.
Барака      молга келса, уни кўпайтиради,
                  фарзандга келса, уни солиҳ қилади,
                  танага келса, уни қувватлантиради,
                  вақтга келса, уни обод этади,
                  қалбга келса, уни баҳтиёр қилади.

Аллоҳим сизу бизларнинг ҳар бир нарсамизга барака берсин.
Буюк Аршнинг раббиси бўлган, беҳожат ва яккаю ёлғиз бўлган, Олий ва Карамли Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайман, барчангизнинг уйингизга, соғлигингизга, ҳаётингизга, зурриётингизга, молингизга, вақтингизга ва жамики мулкингизга барака берсин.
Ҳар бир кунингиз бетакрор, саодатли ва барака ҳамда раҳматга тўла бўлсин.

Каналга уланиш

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Nov, 16:50


#Видеолавҳа

📹 Савоби боқий қоладиган уч амал...

🎤 Саййид Абдулфаттоҳҳон домла


🚀 Улашинг: @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Nov, 04:37


29.11.2024 йил учун
жума марузасини мазмуни "Савоби доими эзгу амаллар" мавзусида бўлади эртароқ бориб эшитиб керакли маълумотларни олинг!
@Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Nov, 03:14


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

📲 @MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

28 Nov, 07:55


#Видеолавҳа

📹 Хадижа розияллоҳу анҳонинг фазллари...

🎤 Саййид Абдулфаттоҳҳон домла


🚀 Улашинг: @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

28 Nov, 06:55


Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

17 Nov, 06:30


Дўст танлашда адашманг

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

16 Nov, 08:40


#Видеолавҳа
Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дуо қилган эр ва хотин...

🎙Саййид Абдулфаттоҳҳон домла

Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

15 Nov, 02:28


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

👉 @MARGILONZIYOSI

👆👆👆👆

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

14 Nov, 17:54


Истиғфор туфайли қанча-қанча бўйдоқлар уйланган, қанча-қанча беморлар шифо топган, қанча-қанча бепуштлар фарзандли бўлган, қанча-қанча фақирлар бойиган, қанча-қанча ғам-қайғулар ариган ва қанча-қанча маҳзунликлар хурсандчиликка айланган.

Истиғфорни кўпайтиринг!

Астағфируллоҳ ва атубу илайҳ

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

14 Nov, 04:56


#Видеолавҳа
Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам башорат берган йигит...

🎙Саййид Абдулфаттоҳҳон домла

Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

14 Nov, 03:45


15.11.2024 йил учун
жума марузасини мазмуни "Исломда дўстлик ва ўзаро мухаббатга тарғиб "мавзусида бўлади эртароқ бориб эшитиб керакли маълумотларни олинг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

12 Nov, 11:27


Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.

Каналга @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

09 Nov, 16:39


Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

08 Nov, 04:31


08.11.2024 йил учун
жума марузасини мазмуни "Исломда солиҳа аёл Хадижа онамиз тимсоли"хақида бўлади эртароқ бориб эшитиб керакли маълумотларни олинг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

08 Nov, 01:03


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

👉 @MARGILONZIYOSI

👆👆👆👆

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

01 Nov, 01:03


Табрик

  🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🚀Kаналимизга уланиш учун босинг

👉 @MARGILONZIYOSI

👆👆👆👆

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

31 Oct, 15:22


Марғилон шаҳар бош имом хатиби Абдлфаттоҳ домла Олимов бошчилигида шаҳримиз имом хатиблари "Зиё" масжидига ташриф буюришиб дуо хайрлар қилишди ва керакли тавсиялар беришди.

@Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

31 Oct, 07:55


Бир ойлик тақвим.
  #ЖУМОДУЛ_АВВАЛ_ОЙИ
( ноябр декабрь) Марғилон ва атроф туманлар учун.

Ⓜ️anba ➤ @Margilonziyosi

  Obuna boʻlish ⤵️
 
👉@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

30 Oct, 03:13


Ҳақиқий дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Oct, 08:30


#АРХИВ
🎙Саййид Абдулфаттоҳҳон домла

Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

29 Oct, 03:23


Ота-онанинг фарзандида
ўн ҳаққи бор:

1.  Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.  Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.  Иш буюрса, бажаради.

4.  Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.  Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.  Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.  Исмларини айтиб чақирмайди.

8.  Уларнинг ортида юради.

9.  Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.   Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:

1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2.  Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3.  Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

Ота-оналаримизни қадрларига етайлик!

👆 Яқинларга ҳам улашинг!

@Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

28 Oct, 11:24


Муҳаббат - Аллоҳ яхши кўрган нарсани яхши кўришинг, Аллоҳ ёмон кўрган нарсани ёмон кўришинг, яхши ишларнинг барчасини қилишинг, Аллоҳдан тўсадиган барча нарсадан юз ўгиришинг, Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаслигинг, мўминларга меҳрибон, кофирларга қаттиққўл бўлишинг ва динда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашишингдир.

Зуннун Мисрий.

Каналга уланиш @Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

27 Oct, 09:24


#Янгиликлар
Имом-хатиблар ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар

📩 Маълумки, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови куни. Бу кун вилоятимиздаги сайлов участкаларида кўтаринки кайфиятда бошланди.

Имом-хатиблар ҳам ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга биринчилардан бўлиб овоз бердилар.

Жумладан, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов шаҳар-туман бош имом-хатиблари ҳам сайлов участкаларига ташриф буюриб, сайловда иштирок этдилар.

БАТАФСИЛ

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

26 Oct, 17:26


💎 ДУР КАБИ СЎЗЛАР!

Ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди.
Ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди.
Қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди.
Эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди.

🔗 Каналга уланиш:@Margilonziyosi

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

26 Oct, 11:10


Дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

@MARGILONZIYOSI

MARG'ILON ZIYOSI🇺🇿

25 Oct, 15:24


#Янгиликлар

🌙 "ХЎЖА ПОРСО" МАСЖИДИ ҚАЙТА ҚУРИЛИБ, ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

«Хўжа Порсо» масжидининг янги биноси 2 минг кишини ўз бағрига сиғдира олади. Замонавий шароит ва имкониятлар асосида ишланган таҳоратхонада ҳам барча қулайликлар муҳайё қилинган. Ташриф буюрган киши борки, бинонинг барча қисмида миллий услубнинг мавжуд эканини ҳис қилади...

@MARGILONZIYOSI

1,671

subscribers

2,981

photos

1,384

videos