AntiFake.uz @antifake_uz Channel on Telegram

AntiFake.uz

@antifake_uz


UZ: Мазкур канал Ўзбекистонда сохта ахборотларга раддиялар учун расмий манба ҳисобланади
Мурожаат учун @antifake_mail_bot



RU: Данный канал служит официальным источником для опровержения фейковых новостей в Узбекистане
Для обращений @antifake_mail_bot

AntiFake.uz (Uzbek)

AntiFake.uz kanali O'zbekistonda soxta xabarlar uchun rasmiy manba sifatida xizmat qiladi. Kanalda osoyishtalikka ega bo'lgan eng soxta yangiliklarni rad etish uchun yaratilgan. Huddi bu kanal orqali o'z qo'llarizni soxtaliklarga qarshi o'tkazib berishingiz mumkin. Ushbu platforma orqali har bir kishi feyk xabarlarini aks ettirib, zamonaviy soxtaliklardan himoya topishi mumkin. Unda siz o'z fikrlaringizni rahbarlarga yetkazish, feyk xabarlar to'g'risida ma'lumot olish va o'zizga yaxshi bilim darajasini oshirish imkoniyatiga egasiz. Agar siz ham yangi yangiliklardan habardor bo'lishni istasangiz, @antifake_mail_bot nomli botga murojaat qiling. Ushbu kanal siz uchun eng muhim yangiliklarni to'plab, feyklardan himoya qiladi. O'z fikrlaringizni faqat haqiqiy manbalarga aytib, to'g'ri yo'nalishda borish uchun AntiFake.uz kanaliga obuna bo'ling!

AntiFake.uz

07 Jan, 09:31


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

⚠️Интернет тармоқларидаги баъзи ресурслар маъмурларига шахсий аккаунтлар томонидан айрим ахборотлар юзасидан мурожаатлар бўлаётгани, хусусан, мазкур ахборотларнинг қонунга зид экани айтилиб, уни олиб ташлаш талаби қўйилаётгани кузатилмоқда.

‼️Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, қонунга зид ахборотни олиб ташлаш тўғрисидаги хабарномани фақат Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази юборишга ҳуқуқли.

Бунда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина қуйидаги расмий аккаунтларидан фойдаланилади:
👉 “Telegram”да: https://t.me/okmbm
👉 “Facebook”да: https://www.facebook.com/okmbm.admin
👉 “Instagram”да: https://www.instagram.com/okmbm_uz/

Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

04 Jan, 09:06


UZ: Телеграм мессенжерида гўёки Янги йилга ёки бошқа фойдаланувчи томонидан совға сифатида юборилаётган 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунасини фаоллаштириш сўралган сохта ҳаволали маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В мессенджере Telegram распространяется информация с ложными ссылками, предлагающими активировать Telegram Premium на 1 год якобы в качестве подарка на Новый год или от другого пользователя. Эти вредоносные ссылки могут содержать вирусы, позволяющие злоумышленникам получить доступ ко всем аккаунтам и личной информации на устройстве пользователя.

Призываем граждан не переходить по таким поддельным ссылкам и быть бдительными в отношении виртуальных мошенников.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

03 Jan, 11:44


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарлар "Tug‘ilgan kunimga taklifnoma" кўринишдаги зарарли APK файлни юбориб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

19 Dec, 04:57


⚠️Огоҳ бўлинг! Сохта хабарномаларга алданиб қолманг.

📄Қонунга мувофиқ ахборотни тарқатиш Конституциявий ҳуқуқингиздир.

‼️Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

17 Dec, 12:33


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

Интернет тармоқларидаги қонунбузилиш аниқланган баъзи ресурслар маъмурларига айрим шахсий аккаунтлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан ёлғон хабарномалар жўнатилаётгани кузатилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ томонидан ахборот соҳасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган тақдирда ресурс маъмурига мазкур ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

Бунда “Telegram” мессенжерида Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина "ОКМБМ" номли (https://t.me/okmbm) расмий аккаунтидан фойдаланилади.

Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

11 Dec, 13:27


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Қара, сени янгиликларда кўрсатишяпти" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

06 Dec, 15:04


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда онлайн фирибгарлар томонидан Apple компанияси номидан сохта электрон хатлар юборилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

⚡️Хабарда сохта iCloud ҳаволаси бўлиб, аккаунт эгасидан кўрсатилган манзилга кириб Apple ID хавфсизлик паролини киритишни ва шахсий маълумотларни тасдиқлаш кераклиги айтилади.

🔴Агар фойдаланувчи сайтга шахсий маълумотларини киритса, кибержиноятчилар аккаунтни тўлиқ назорат остига олади ва Apple ID га кириш имконияти йўқолади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

26 Nov, 13:53


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Айт-чи, бу видеода сенмисан?" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

18 Nov, 12:03


UZ: Телеграм мессенжерида "Сизга 1 йиллик муддатга Telegram Premium обунаси совға сифатида юборилди" каби ёзувли хабар билан бирга сохта ҳавола келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу зарарли ҳаволаларда фойдаланувчи қурилмасидаги барча аккаунтлар ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш имконини берувчи вируслар бўлиши мумкин.

Фуқароларни бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликка, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В мессенджере Telegram массово рассылаются фишинговые сообщения с приглашением перейти по ссылке для получения приза с фразой: «Вам отправили подарок — подписка на Telegram Premium сроком на 1 год». Эти вредоносные ссылки могут содержать вирусы, позволяющие похищать все аккаунты и персональные данные пользователя на его устройстве. Просим граждан не поддаваться на манипуляции мошенников и не переходить по вредоносным ссылкам.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

08 Nov, 06:29


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда "Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити муносабати билан Тошкентда 8-10-ноябрь кунлари айрим кўчалар ёпилиши"га оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях, на каналах и в группах мессенджера Telegram распространяются сообщения о том, что в связи с 16-м саммитом Организации экономического сотрудничества в Ташкенте с 8 по 10 ноября будут перекрыты некоторые улицы. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

06 Nov, 16:21


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжерининг ўзбек сегментидаги канал ва гуруҳларда Японияда инсон гўштини сотиш ва истеъмол қилишга қонунан рухсат берилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях, а также на каналах и в группах узбекского сегмента Telegram, распространяются сообщения о том, что в Японии якобы законодательно разрешена продажа и употребление в пищу человеческое мясо. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

31 Oct, 11:13


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда маданият вазири Озодбек Назарбеков лавозимидан кетиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигини танлаганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и на каналах и группах мессенджера Telegram распространяются сообщения о том, что якобы Министр культуры Озодбек Назарбеков покинул свою должность и выбрал пост депутата Законодательной палаты Олий Мажлиса. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

29 Oct, 14:39


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усули тарқалмоқда. Жиноятчилар "Xavfsizlik bo‘yicha maslahatlar" номи остида сохта ботлар яратиб, шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Улар "аккаунтингиз фирибгарлик ҳаракатлари туфайли блокланиши мумкин" деган ёлғон хабар юбориб, кўрсатилган ҳаволага ўтиш таклиф қилинади. Сохта ҳаволага ўтиб, шахсий маълумотларингизни киритсангиз, аккаунтингиз жиноятчилар қўлига ўтиб қолиши мумкин.

‼️ Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолманг, Telegram аккаунтингизнинг хавфсизлигини оширишни унутманг.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

21 Oct, 11:14


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

18 Oct, 10:06


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Бойсун туманидаги "М-25" конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида портлатиш ишлари амалга оширилиши ва бунинг натижасида ер силкиниш хавфи мавжудлиги тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и на каналах и группах мессенджера Telegram распространяются сообщения о том, что на месторождении "М-25" в Бойсунском районе проводятся взрывные работы с целью остановки выхода газа, которые якобы могут вызвать угрозу землетрясения. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

07 Oct, 09:55


UZ: Ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги мактаблардан бирида рус миллатига мансуб ўқувчига миллий келиб чиқишига кўра руҳий ва жисмоний босим ўтказилаётганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Ўрганишлар натижасида ушбу хабарларга илова қилинган фотоматериалда акс этган ҳолат Россия Федерациясининг Тува Республикасида жорий йилнинг 25 сентябрь куни маҳаллий мактаб ўқувчилари иштирокида содир бўлганлиги аниқланди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях распространяются информация о том, что якобы в одной из школ Узбекистана на ученика русской национальности оказывается психологическое и физическое давление по национальному признаку.

В результате изучения стало известно, что на фотографиях, прилагаемых к этим сообщениям, зафиксирован случай, произошедший 25 сентября текущего года в местной школе Республики Тыва Российской Федерации.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

30 Sep, 12:13


UZ: Ижтимоий тармоқлар, хорижий веб-ресурслар ҳамда Telegram мессенжерида гўёки Жиззах шаҳри 1-сонли мактабда бир гуруҳ ўқувчилар ўзбек тилида гапирмайдиган ўқувчиларни доимий калтаклаб келаётганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу хабарларга илова қилинган видеоматериалда акс этган жанжал ўқувчиларнинг ўзаро келишмовчилиги туфайли юз берган ва тил масаласига оид ҳолат ҳеч қандай асосга эга эмас.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях, на зарубежных веб-ресурсах и в мессенджере Telegram распространяются сообщения о том, что в школе №1 города Джизак якобы группа учеников систематически избивает тех, кто не говорит на узбекском языке.

По предварительным данным, инцидент, запечатленный на видеоматериале, приложенном к этим сообщениям, произошел из-за личного конфликта между учащимися и не имеет никакого отношения к вопросу языковой принадлежности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

19 Sep, 06:18


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и каналах в мессенджере Telegram распространяется информация якобы об увеличении количества пациентов, обращающихся с отравлениями мясом в Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

11 Sep, 10:12


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Ўзбекистондаги қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани туфайли гўшт сотиб олмасликка чорловчи хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и каналах в мессенджере Telegram распространяются сообщения, призывающие не покупать мясо в связи с распространением инфекционного заболевания среди крупного рогатого скота в Узбекистане. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

25 May, 16:02


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда 26 май кунидан 27 майга ўтар кечаси Қамчиқ довонидан Тошкент шаҳрига кетиш томони вақтинча ёпилишига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация якобы о временном закрытии путевой стороны в Ташкент перевала Камчик в ночь с 26 по 27 мая. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

22 May, 15:35


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президентига тегишли автомобиль сотувга қўйилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU:
В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация якобы о продаже автомобиля, принадлежащего Первому Президенту Республики Узбекистан. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

26 Apr, 11:07


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Фирибгарликнинг, онлайн ўғриликнинг янги турлари оммалашиб бормоқда. Жумладан, сўнгги вақтларда жиноятчилар томонидан фойдаланувчиларнинг “Telegram” аккаунтларини ўғрилаш ҳолатлар кўпаймоқда.

⚡️Мазкур жараёнда эса турли ёлғон маълумотлар, сохта ҳаволалар тарқатилмоқда. Агар фойдаланувчи фирибгар таъкидлаётган амалларни бажарса, у ҳолда шахсий ва бошқа маълумотлардан айрилади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун “Telegram”нинг хавфсизлик даражасини ошириш мақсадга мувофиқдир.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

19 Mar, 11:38


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Бугун онлайн фирибгарлар корхоналар Рамазон ойида турли совринли танловлар эълон қилаётганини билдириб, уларнинг пулларини ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Масалан, танловлар, совринли ўйинлар ҳақидаги маълумотларни сохта сайт ҳаволасини бириктириб тарқатмоқда. Фирибгарлар томонидан қайд этилган амалларни бажарган фойдаланувчи банк картасидаги пуллардан маҳрум бўлади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

18 Mar, 13:39


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Aфғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется новость якобы о сбитии афганского военного вертолета на границе Афганистана и Узбекистана. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

06 Mar, 04:18


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Ажал чархпалаги” дея носоз ҳолдаги аттракцион тасвири акс этган ҳамда ушбу чархпалак Бухоро шаҳрида жойлашганлиги иддао қилинаётган видео тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется видеоматериал, в котором демонстрируется аттракцион "Колесо обозрения" в г.Бухаре находящийся якобы в аварийном состоянии. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

22 Feb, 12:14


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Ўзбекистонда банкоматлардан пул ечиб олишда хизмат ҳақи 1,5 фоизгача ошгани хусусида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы в Узбекистане комиссия за обналичивание денег с банкоматов увеличилось до 1,5%. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

12 Feb, 06:00


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Президенти тасвирланган видеонинг овозини сохталаштириш йўли орқали гўёки "ҳалол савдо орқали фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётган трейдер"га давлат томонидан кредит ажратилгани айтилаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Яна бир бор фуқаролардан бу каби сохта видеоларга ишонмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU:
В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется ложная новость, в которой сфальсифицирован голос Президента Республики Узбекистан с помощью искусственного интеллекта, что якобы "государство предоставил кредит первому трейдеру-мусульманину, который помогает гражданам быстро и легко зарабатывать через свой Telegram-канал". Данная информация не соответствует действительности.

Еще раз просим граждан не верить подобным фейковым видео и остерегаться виртуальных мошенников.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

09 Feb, 06:48


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Онлайн фирибгарликнинг энг тарқалган тури — давлат раҳбари ёки бошқа расмий шахслар номидан ёлғон хабар тарқатишдир. Хусусан, гўёки давлат раҳбари аҳоли учун бир марталик ёрдам пули берилиши ҳақидаги ёки шунга ўхшаш қарорни имзолагани айтилади. Хабарга ишониб, фирибгарлар кўрсатган амалларни бажарган шахс банк картасидаги пуллардан маҳрум бўлади.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун давлат раҳбарига оид хабарларни расмий манбалар орқали кузатиб боринг.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

02 Feb, 07:18


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Ҳозир замонавий технологиялардан фойдаланиб, фирибгарлик содир этиш янгилик эмас. Бу ҳақда тинимсиз огоҳлантирилмоқда. Шунга қарамай фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганлар сони камаяётгани йўқ.

🔍Интернет орқали мўмай даромад таклиф этаётган ҳар қандай ахборотни жиддий текширинг. Айниқса, бугун интернет фирибгарлари машҳур шахслар қиёфасидан фойдаланган ҳолда сохта реклама хабарларини яратмоқда. Шунинг учун инвестиция киритиш орқали йирик маблағ ишлаб олиш мумкинлиги ҳақида айтилаётган видеороликларга ишонманг.

‼️Агар шундай ёлғон, сохта ахборотларга кўзингиз тушса, яқинларингизни ҳам хабардор қилинг.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

29 Jan, 14:01


RU: В соцсетях и мессенджере Telegram распространяются сообщения с угрозами о массовых убийствах в школах Ташкента. Данная информация не соответствует действительности.

Основная цель распространения подобных ложных новостей является создать панику и растерянность среди населения. Подобные провокации не являются первым случаем на территории СНГ. Подобные информационные атаки наблюдались также в социальных сетях России и Казахстана.

Власти призывают общественность сохранять спокойствие и не распространять ложную информацию, а также информировать правоохранительные органы о подобных случаях для принятия необходимых мер.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

29 Jan, 14:01


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.

Айтиш ўринлики, бу каби ёлғон хабарларни тарқатишдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли орасида ваҳима, саросима қўзғашга эришишдир. Айни провокациялар МДҲ ҳудуди учун биринчи ҳолат эмас. Шундай ахборий ҳужумлар Россия, Қозоғистон ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилган эди.

Расмийлар жамоатчиликни хотиржамликка, ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирмоқда. Агар шу каби хабарларга кўзингиз тушса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилинг!

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

29 Jan, 09:18


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Шеробод туманида тоғдан тушиб келган оч бўрилар 5 нафар кишига ҳужум қилганлиги хусусида хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

Расмий муносабатда келтирилишича, тармоқларда тарқалган воқеа аслида Россия Федерациясиянинг Волгаград вилоятида содир бўлган.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы нападении голодных волков на пятеро граждан спускавшихся с гор в Шерабадском районе. Данная информация не соответствует действительности.

Согласно официальному заявлению, инцидент, распространившийся в Интернет-коммуникациях, на самом деле произошел в Волгоградской области Российской Федерации.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

22 Jan, 14:24


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Охирги вақтларда интернет фирибгарлари чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топмоқда. Масалан, турли сохта иловаларни яратиб, фойдаланувчилар орасида оммавий тарқалишига эришмоқда. Бундай сохта иловаларга кўзингиз тушса, у ҳолда уни юклаб олманг, зинҳор шахсий маълумотларни киритманг.

‼️Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учун яна бир бор фуқароларни огоҳликка чақириб қоламиз!

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

15 Jan, 12:10


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

Интернет тармоқларидаги айрим ресурслар маъмурларига аноним фойдаланувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан ёлғон хабарномалар жўнатилаётгани кузатилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ томонидан ахборот соҳасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган тақдирда ресурс маъмурига мазкур ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

Бунда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина қуйидаги расмий аккаунтларидан фойдаланилади:
👉 “Telegram”да: https://t.me/okmbm
👉 “Facebook”да: https://www.facebook.com/okmbm.admin
👉 “Instagram”да: https://www.instagram.com/okmbm_uz/

Шунингдек, хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги @xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram

AntiFake.uz

10 Jan, 05:26


UZ: Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда "yordamfondi" аккаунти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақидаги хабар остида ҳаволага ўтиш сўралаётган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Яна бир бор фуқаролардан бу каби зарарли сайтларга кирмасликни сўраб, виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram со стороны аккаунта "yordamfondi" распространяется ложная новость о выделении гражданам денежной материальной помощи на основании нового Указа Президента Республики Узбекистан. Гражданам, проходящим по данной ссылке, предлагается ввести личные данные и данные пластиковой карты.

Еще раз просим граждан не посещать подобные вредоносные сайты и остерегаться виртуальных мошенников.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram