لا تحزن | La Tahzanim @latahzanim Channel on Telegram

لا تحزن | La Tahzanim

@latahzanim


بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Kanal admini bilan bog'lanish uchun bot
@Laatahzanim_bot💫

Instagram: https://instagram.com/latahzaniim

Post olinganda kanal manbaasi ko'rsatilsin

لا تحزن | La Tahzanim (Uzbek)

لا تحزن | La Tahzanim kanali sizga umidsizlik va tashvishlardan ozod qilishga yordam beradi. Kanalda eng zo'r tadbirlar va fikrlar paydo bo'ladi, sizning ruhni qutqarib, ko'z yoshini o'z ichiga olish uchun tuzilgan. Kanalda nozik ravishda manbaaviy ma'lumotlar paydo bo'lishi, sizni qutqaradi va yaratuvchilik sifatida o'z o'zgaruvchilikni boshlashda yordam beradi. Kanal bilan bog'lanish uchun quyidagi botga murojaat qiling: @Laatahzanim_bot. Sizni kanalimizga qo'shilishga chaqiramiz, umidsizlik va tashvishlardan ozod bo'lishingiz uchun birinchi qadamni qo'yish uchun! Instagram: https://instagram.com/latahzaniim. Post oling va kanal manbasi bilan tanishing! Ko'rsatilgan manbaa bilan ozgina suhbat qilish uchun kanalga azo bo'ling. Umidsizlikdan ozod bo'ling, La Tahzanim kanali bilan birgalikda!

لا تحزن | La Tahzanim

22 Nov, 08:16


Umr mavsumlari.

Islomda farzand tarbiyasi.

@islomiy_multfilmlar_uz_uz

لا تحزن | La Tahzanim

15 Nov, 15:38


Кўзимизга кучли ва мустаҳкам кўринган баъзи кишилар аслида ҳаётда ўзининг сочилиб кетган бўлакларини жамлаш билан овора кишилар бўлиб чиқади!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

15 Nov, 09:20


«Robiya» to'liq kino
(O'zbek tilida)

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

14 Nov, 16:14


ДЎСТИМ
Менинг бир яқин дўстим бор. У менда тўқсон тўққизта айб ва биттагина яхши хислат борлиги билар, одамларга фақат мана шу яхши хислатимни гапирар эди.
У мана шу яхши хислатимни кишиларга юз марта такрорлади. Ниҳоят кишилар мен ҳақимда ҳатто ўзим ҳам қилмайдиган яхши гумонларни қила бошлашди!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

13 Nov, 13:16


УМАРДАН ҲАЁ ҚИЛИБ...
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида Оиша розияллоҳу анҳудан хадис келтиради:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва отам дафн қилинган хонага кирганимда: "Булар эрим ва отам-ку!", деб ёпинчиғимни ечиб қўяр эдим. Сўнгра у ерда Умар розияллоҳу анҳу дафн қилингач, у ерга кирганимда Умар розияллоҳу анҳудан ҳаё қилиб ёпинчиғимни ўраб кирадиган бўлдим!".

Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳаёсини қаранг. Қабрдаги инсондан ҳаё қилиб у хонага ёпинчиққа ўралиб кирмоқда.
Сизларга нима бўлди азиз онахонлар, опалар, сингиллар?! Сочингиз очиқ, бўйнингиз очиқ, атирингиз ҳиди ҳар томонга таралмоқда!
Эркакларни баттар жалб қиладиган "ҳижоб"ингиз нимаси?! Ундан қоматингиз билиниб бўртиб турибди!
Қадимда бунақа кийимларни фақат жориялар кийишган. Чунки улар доим олди-сотди қилинган. Озод аёлларнинг баданини эса фақат эрлари кўрган!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

08 Nov, 13:19


НИҚОБ
Имом Бағавий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Шарҳус сунна" китобида келтиради:
"Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уйида энг қувноқ кишилардан эди. Кўчага чиққанида ҳақиқий рижолга айланар эди!".

Буюклар шунақа бўлади. Энг гўзал муомаласига аввал уйидагиларни муносиб деб билишади.
Бугунги дардлардан бири шуки, баъзилар кўчада очиқ юзли ва қувноқ юради. Уйига кириши билан жиддий бўлиб олиб қовоғидан қор ёғилади. Гўё мотамда дейсиз уни.
Баъзилар уйидан ташқарида қўли очиқ, уйига кириши билан қўли қаттиқ бахилга айланади.
Баъзилар кўчада кечиримли ва бағрикенг, уйда эса аҳлининг юрагини сиқиб юборадиган даражада мижғов.
Жуда ҳам қизиқ бир тафовут. Қандай тушунтиришни ҳам билмайсиз, буни оқлаб ҳам бўлмайди.
Уйида хулқи гўзал бўлмаганларнинг кўчадаги ахлоқи ниқобдир!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

08 Nov, 02:01


САЛОМЛАР БЎЛСИН!
Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг "Муватто"сида келади:
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Мендан сўнг нима ишлар қиласизлар, билмадим!
Шунда Абу Бакр розиёллоҳу анҳу такрор-такрор, узоқ йиғлади ва деди:
-Ҳали сиздан кейин ҳам қоламизми, эй Аллоҳнинг Расули?!

Сизга саломлар бўлсин эй саййидимиз, пешвомиз, ўрнагимиз, шафоатчимиз, бошимиз тожи!
Туғилган кунингизда, вафот этган кунингизда, қиёматда оламларга саййид ўлароқ тирилган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
Бизга динни саломат етказиш учун Абу Толиб дарасида қорнингиз оч ҳолатда юрган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
Бизга соғлом ақидани етказиш учун Тоифда ва Уҳудда қонга беланган кунларингизда сизга саломлар бўлсин!
Азизлик ва давлат учун Маккадан ҳижрат қилаётиб кўзингиздан ёшлар тўккан кунингизда сизга саломлар бўлсин!
Кечаси оёқларингиз шишиб кетганича таҳажжудда туриб, сўнгра: "Аллоҳим! Умматим, умматим!", деган кунда сизга саломлар бўлсин!
Токи Жаброил алайҳис салом Аллоҳдан хабар олиб келиб: "Биз сени умматинг борасида рози қиламиз!", демагунича тинчлана олмаган кунингизда сизга саломлар бўлсин!
Сизга саломлар бўлсин эй Ҳабибимиз!
Сизни яхши кўрамиз...
Сизни яхши кўрганларни ҳам яхши кўрамиз...
Сизсизликка сабр қиламиз...
Иншааллоҳ ваъдангиз Ҳавзнинг бўйидадир!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

07 Nov, 11:04


ХОИНЛАР
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтишича, Мусо алайҳис салом Бани Исроил яҳудийларини Фиръавн зулмидан қутқариб Мисрдан кечаси олиб чиқиб кетган экан.
Йўлга чиқишдан олдин уларни кечаси чиқишлари ҳақида огоҳлантириб қўйган. Улар кетиш олдидан Мусо алайҳис саломга билдирмасдан маслаҳатлашиб Фиръавн қавми бўлмиш ерлик аҳолидан жуда кўп кийим-кечаклар, зеб-зийнатлар ва асбоб-анжомларни омонатга сўраб олишган. Мақсад уларнинг нарсаларини ўзлаштириб суриб қолиш бўлган...!
Буларнинг аждодлари қонида ҳам хиёнат бор эканда!

-----------
Дарвоқе, суратда овқат учун навбатда турган ва овқат етмай қолишидан хавфда бўлган Ғазолик қизалоқ...!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

05 Nov, 13:23


ЁЛҒИЗ КЕЛИШАДИ!
“Уларнинг барчаси У зотнинг ҳузурига ёлғиз келишади!”.
Марям сураси 95-оят.

Атрофингизда кишиларнинг кўплиги сизни ғурурга солмасин. Охират сафарига ёлғиз чиқасиз.
Ҳузурингизга ўлим фариштаси кирганида уни ёлғиз ўзингиз кўрасиз.
Тобутда ёлғиз ўзингиз бўласиз.
Қабрда ёлғиз ўзингизни қўйиб келишади.
Сўралганда ёлғиз ўзингиз сўраласиз.
Қайта тирилганда ёлғиз ўзингиз қайта тириласиз.
Ҳисоб вақти келганида Аллоҳнинг ҳузурида ёлғиз ўзингиз тик турасиз.
Ҳатто Маҳшарда ҳам: “Ўзим-ўзим!”, дейсиз.

Шундай экан, кишиларни эмас, шариатни риоясини қилинг. Аввало ўзингиз ҳақингизда Аллоҳдан қўрқинг!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

04 Nov, 12:45


ЁРДАМ БЕРИШМАЙДИ!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Аллоҳ таоло сахийдир, саховатни севади. Буюк ахлоқларни яхши кўради, арзимас ва паст ишларни ёмон кўради!".

Мақсадингиз буюк бўлсин. Қуръонни тўлиқ ёд оламан денг. Ўз мутахассислигим бўйича энг зўри бўламан денг. Миллатимнинг савиясини кўтараман денг!

Ўз ҳаётингизда яшанг. Қайсидир тиктокернинг ейдиган овқати ёки қайсидир ютубернинг кийими, қайсидир хонанданинг соч турмаги сизга аҳамиятсиз бўлсин.
Фалончи қаерга сафар қилди, пистончи кимга уйланди, фалончи аёл нега ажрашди, бу сиз учун мухим эмас. Бу ишлар қуруқ ишлар. Арзимас мақсадлар...
Биз булар учун яратилмаганмиз. Бу заминда бизнинг ғоямиз бу эмас.
Узоқ ётадиган қабримизни гўзал амаллар, буюк мақсадлар билан обод қилайлик. У ерда ёлғиз бўламиз. Қайсидир тиктокер ёки ютубер у ерда ўзи билан ўзи овора бўлади, бизга қабрда улар ёрдам бера олмайди!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

01 Nov, 03:43


Сизнинг бахонангиз қандай?!?!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

31 Oct, 16:38


Бир донишманд шундай деганини эслайман: Агар чуқурроқ ўйлаб кўрилса, ота-она ўз оилаларининг сотиб олган қуллари, ёлланган малайларидир. Қулнинг кўрган кулфатлари хўжасининг кўзига кўринмаганидек, ота-онанинг тортган машаққатлари ҳам болалар кўзига кўпинча кўринмайди. Агар бу сўзнинг ростлигига шубҳанг бўлса, инсоф қилиб, ўйлаб кўрчи, сен отангга нима қилгансан? Шуни ўйла ва эсингдан чиқармаки, отангга нима қилган бўлсанг, болангдан ҳам шуни кўрасан...

"СОҒУНИЙ"  китобидан

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

30 Oct, 12:30


Biror izoh shart emas, siz bilan shunchaki faxrlanamiz🫶

Bugun kitob o‘qidingizmi o‘zi?)

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

29 Oct, 13:52


“АЛЛОҲ ТАОЛО У ЗОТНИНГ СЎЛАКЛАРИ БИЛАН МЕНИНГ СЎЛАГИМНИ ЖАМЛАДИ!”.

Оиша розиёллоҳу анҳо айтади:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг навбатим куни менинг уйимда, менинг қучоғимда вафот қилдилар. Аллоҳ таоло менинг сўлагим билан у зотнинг сўлакларини жамлади. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрнинг қўлида мисвок бор эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мисвокка термулиб қарадилар. Билдимки, мисвок ишлатишни истаяптилар. Мен мисвокни олиб уни чайнаб юмшатдим. Сўнгра уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бердим. У зот мисвокни ишлатдилар ва қўллари пастга тушиб кетди!”.


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жон бераётганларида хотинларининг қучоғида бўлганлар. Бунинг маъноси шуки, хотин умрнинг охиригача сизга йўлдошдир. Сиз уники, у сизники....!
Инсон бемор бўлар экан, ана шунда хотинининг севгисини билади. Эҳтимол у сизга ошкор қилмагандир...!
Аёл киши эса синиқлик ва заифлик чоғида эрининг севишини, муҳаббатини тушунади!
Бу фаразий оламга қаттиқ ёпишиб ҳақиқий оламни унутманг. Яъни, ижтимоий тармоқларга берилиб кетиб атрофингиздаги оламни, аҳлингизни унутиб қўйманг. Ҳақиқий уйни барбод қилиш эвазига гумонлардан иборат бинони қурманг!
Мени ижтимоий тармоқларда кўп инсон кузатади, ўқийди. Аммо беморлигимда фақатгина ёнимда умр йўлдошим бўлган!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

11 Oct, 11:01


“САФИЙЯ РОЗИЁЛЛОҲУ АНҲО МИНИШИ УЧУН ТИЗЗАЛАРИНИ ҚЎЙДИЛАР!”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматкорлари Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳу айтади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни туяларининг олдида ўтириб Сафийя розиёллоҳу анҳога тиззаларини тик қилиб қўйиб турганларини кўрдим. Сафийя розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тиззаларига оёғини қўйиб туяга минди!”.

Бу дин муҳаббат, нафислик, раҳмат ва гўзал муомала динидир!
Аммо афсуслар бўлсинки, биз динни фақатгина эътиқод сифатида дин қилиб олганмиз, сулук сифатида эмас!
Гўё кўплар наздида муҳаббатни изҳор қилиш айбдек. Гўё лутфни кўрсатиш гуноҳ ва ҳаромдек.
Қалбимиз қотди. Фақатгина ғарбда кўрганларимиз кўзларимизни яшнатадиган ва қамаштирадиган бўлиб қолди. Ғарб киноларида бир эркак аёлига машина эшигини очиб берса “мана романтика” дея оғзимиз очиладиган бўлиб қолди.
Ҳолбуки, бундан бир минг тўрт юз йил аввал Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари Сафийя розиёллоҳу анҳо туяга миниши учун ўтириб тиззаларини тик тутиб тураяптилар. Хотинлари тиззалари устига оёқ қўйиб туяга минмоқда.
Бу динда тошбағирлик, юз ўгириш, зулм, зўравонлик, хотинларни унутиш, уларга қаҳри қаттиқлик қилиш йўқ. Фақатгина биз ундан истаганимизни олиб истаганимизни тарк қилмоқдамиз холос!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

10 Oct, 10:39


Xayrulla Hamidov - Go’zal bir hikoya

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

08 Oct, 14:36


ТОМОНИНГИЗ АНИҚ БЎЛСИН!
"У Иброҳимга ўт пуркаган эди!".

Умму Шурайк розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни ўлдиришга амр қилиб дедилар: "У Иброҳимга олов пуркаган эди!".
Ботил аҳлидан кўра пасткаш инсонлар бўлмайди. Фақатгина ҳақ билан ботил ўртасидаги курашда бетараф турганлар улардан ҳам разилроқдир.
Жонсиз жисмлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар бетарафликни билмайди.

"Уҳуд бизни яхши кўради, биз ҳам Уҳудни яхши кўрамиз!".
Ҳолбуки Ухуд оддий тошдан иборат тоғдир.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ажралиб қолганида жонсиз тўнка инграган эди.
Ҳайвонлар Иброҳим алайҳис салом оловга улоқтирилганида оловни ўчиришга ҳаракат қилишган эди. Фақат калтакесак олов янада ловуллаб ёниши учун оловга пуфлаган эди.
Ҳақ билан ботил ўртасидаги курашда ҳайвонлар, ўсимликлар ва жонсиз жисмлар ҳам ўз тарафини англатган эди.
Ҳали-ҳануз ақли ва қалби бўлатуриб ичимизда "мен бетарафман" дейдиган инсонлар топилади!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

07 Oct, 12:53


ҚАДРИГА  ЕТИНГ!    
   Устозимизнинг аёллари оламдан ўтгандан бироз вақт ўтиб яна уйландилар. Иккинчи аёллари билан ҳам жуда яхши умр кечирдилар. Бирор марта шикоят қилмадилар. Аммо тақдир экан, иккинчи аёллари ҳам вафот этди.
   Бир куни устоз билан суҳбатлашиб ўтирганимизда шундай деб қолдилар: "Иккинчи аёл тўнга ямоқ солгандек бир гап экан!".

   Албатта бу гап мутлақ эмас, нисбий гапдир. Аммо унутманг, тақдир сизни икки бора солиҳа аёл билан мукофотламаслиги мумкин!
  Аёлларимиз қадрига етайлик азизлар!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

06 Oct, 10:55


Бир куни Молик ибн Динорнинг уйига кечаси ўғри кирди. Оладиган ҳеч нарса топа олмасдан чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида Молик унга деди:
-Дунёдан ҳеч нарса топа олмадинг. Охиратдан бирор нарса олиб кет!
-Майли!
-Таҳорат қил-да, икки ракаат намоз ўқи!
Ўғри туриб таҳорат қилди ва икки ракаат намоз ўқиди ва чиқиб кетди. Ўша куни бомдодда намоз тугаганидан сўнг ўша ўғри Молик ибн Динорнинг олдига келиб деди:
-Аллоҳга қасамки, қайтиб ўғрилик қилмайман!
Молик ибн Динор қачон ўша ўғрини эсласа: “Аллоҳ унга раҳм қилсин. Бизни тунамоқчи эди, аслида эса биз уни тунадик!”, дер эди.
Бу буюкликни, бу олийжанобликни бугунги осийлар ўз олимларида топа олишмаяпти.
Инсонлар доимо уларни Аллоҳ томон қўлларидан етаклайдиган кишига муҳтож бўлишади. Инсонлар қанчалик ёмон бўлишмасин, уларда яхшилик уруғи сақланиб қолаверади. Биз агар ўша уруғнинг устига камтарлик, раҳмат ва эътибор сувини қуйсак тамом, инсонлар Аллоҳнинг изни билан яхшилик томонга ўзгариб кетаверади!
Пайғамбарлар фаришталарга эмас, осий ва гуноҳкор инсонларга юборилган. Аллоҳ уларга инсонларни Ўзи томон бошлаш вазифасини топширган эди!
Бугун гарчи пайғамбарлик тугаган бўлсада, уларнинг вазифалари ҳали-ҳануз сақланиб қолган. Аллоҳни инсонларга севдирганларга саломлар бўлсин!

@Latahzanim

لا تحزن | La Tahzanim

04 Oct, 01:01


@Latahzanim