©️أبو صفية.. @abusafiya97 Channel on Telegram

©️أبو صفية..

@abusafiya97


Сен Аллоҳга яқин бўл..
Сени топмоқ учун Аллоҳга юзлансинлар.!


©️Fulani..

@abusafiya97bot

Сен Аллоҳга яқин бўл (Uzbek)

Қайси канали менга Аллоҳга яқин бўлишини ўтказишга ёрдам беради? Энди сиз унга юзланган Сен Аллоҳга яқин бўл каналига обуна бўлишингиз мумкин! Ушбу каналда сизга Аллоҳга ёқинли, сабрли ва асосий масалалар билан боғлиқ маълумотлар берилади. Сен Аллоҳга яқин бўл каналида йўроқлик, баъзи вақтларни маслаҳат бериш, дуоларни оғоз қилиш ва тасбихларни англатиш масалалари тушунарсиз.

Сен Аллоҳга яқин бўл каналига кириш учун @abusafiya97bot ислотини юборинг ва ўзингиз учун фойдали маълумотлар олмоқчимисиз!

©️أبو صفية..

22 Jan, 02:54


Расмда қанақа жараён тасвирланган

©️أبو صفية..

22 Jan, 02:25


#savolcha..

Бу расмни бошқа расмларга нисбатан қанақа фарқи бор

©️أبو صفية..

22 Jan, 02:21


#savolcha..

Энг кўп мусулмонлар истиқомат қиладиган давлат қайси

©️أبو صفية..

22 Jan, 02:18


#savolcha..

Сут эмизувчи ҳайвонлар орасида хомиладорлиги энг узоқ муддат давом этадиган ҳайвон қайси

©️أبو صفية..

22 Jan, 02:15


#savolcha..

Дунёдаги нархи энг қиммат бўлган сут қайси ҳайвоннинг сути

©️أبو صفية..

20 Jan, 15:57


АЁЛ КИШИ АТИР СЕПИБ КЎЧАГА ЧИҚИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

671-CАВОЛ: Аёл киши атир сепиб кўчага чиқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ زانية. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг (кўчага) чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Имом Аҳмад, Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган).

Ҳадисда “ўша аёл зониядир” дейилди. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.

Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳидсиз воситалардан фойдаланади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

©️أبو صفية..

19 Jan, 02:57


Эрталабдан китоб совға қилишди🥰
Маззами

©️أبو صفية..

18 Jan, 13:23


Савол: Қачон бизга Аллоҳнинг ёрдами келади?

Жавоб : Жуда ҳам кўп эмас, жа бўлмаганда қорнимизни ғамини қилганимизчалик динимизни ғамини қилганимизда.

Овқатга сарфлаётган вақтимизчалик, Аллоҳни динини ҳам ўрганишга, уни танишга умримизни сарфлаганимизда.

©️أبو صفية..

18 Jan, 13:15


Бахт бу - якунлаган китобларингдан олган ҳиссиётларингни тинглайдиган бири бўлиши..)

©️أبو صفية..

14 Jan, 08:37


Ҳадис даражалари:

1.  Саҳиҳ  – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги  ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва  ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.

2.  Муттафақун алайҳ  – Имоми Бухорий ва  Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.

3.  Ҳасан  – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши  ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.

4.  Ғариб  – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.

5.  Заиф  – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.

6.  Мурсал  – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг  охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ
▫️ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.

7.  Муъзал  – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.

8.  Мунқотиъ  – узилиши қандай  сабабдан бўлмасин,  исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами  ёки охиридами – бунинг фарқи  йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.

9.  Мудаллас  – иснодидаги бирон айбни яшириб,  унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган  ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.

10.  Мавзуъ  – Пайғамбаримиз
▫️га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига  кўра, уни ривоят  қилиш ҳалол эмас.

  11.  Матрук  – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.

12.  Мункар  – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.

13.  Марфуъ  – Пайғамбаримиз
▫️га  бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.

14.  Мавқуф  – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни  изофа этиш.  Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.

©️أبو صفية..

14 Jan, 03:08


Тавба ўтдир, гуноҳлар ўтин.
Ўтин ўтга тушса, қолурми бутун.!

©️أبو صفية..

14 Jan, 03:08


Гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлувчи амаллар

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қуввата» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».
(Маъноси: “Ушбу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин»).

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.
(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).

3. «Ким менинг шу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб икки ракат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки таҳорат олса, таҳоратини чиройли қилса, сўнгра фарз намозига борса ва имом билан бирга адо этса, унинг гуноҳи кечирилади”, дедилар.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки муаззинни азонини эшитса ва: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу, розийту биллаҳи роббан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама расула ва бил ислами дийна», деса, гуноҳлари кечирилади”, дедилар.  

 6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар.

7. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётган вақтида “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм, субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса,  гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида кимда-ким «Лаа илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ» дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам», дедилар.

9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:  “Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».

10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки, «Астағфируллоҳал ъазиймиллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуби илайҳ», деса», урушдан қочган бўлса ҳам гуноҳлари кечирилади”, дедилар.

©️أبو صفية..

08 Jan, 06:51


♥️....

Сени ҳамма яхши кўрадиган кун..

©️أبو صفية..

07 Jan, 10:35


"Тақдирга рози бўлмоқ – сенинг ўрнингга энг тўғрисини билувчи зотга таслим бўлмоқдир!"

©️أبو صفية..

07 Jan, 08:33


Инсон ошиқ бўлганини қандай билади? - дея сўрадим бир куни бобомдан.
- Нафасингни ушлаб тур, - деди у кулимсираб.
- Тушунмадим. Нафасимни ушлаб турайми? - Ҳа, ушлаб тур ва кут.
Айтганини қилдим, чидаганимча ушлаб турдим нафасимни. Соатга қараш хаёлимга келмабди, лекин тахминан ўттиз сониядан кейин қийнала бошладим. Энди таслим бўлмоқчи эдим, қўли билан оғиз-бурнимни ёпиб олди. Ҳайрон бўлиб қолдим. Ўлаёздим, юзим қизариб кетди...
Ниҳоят қўлини тортди. Жон ҳолатда чуқур-чуқур нафас ола бошладим. Нега бундай қилганини ҳеч тушуна олмадим. Савол назари билан кўзига тикилдим.
- Нега бундай қилдингиз, бобо?
-
Сал аввал энг кўп нимага эҳтиёжинг бор эди? - сўради бамайлихотир.
- Нафас олишга-да, албатта.
- Хўш, қанчалик эҳтиёжинг бор эди?
- Яна озрок нафас олмасам, ўлиб қолардим.
Бобомнинг ўша пайт берган жавобини кейинчалик
тушундим:
- Кун келиб кимгадир нафасчалик эҳтиёж сезсанг, ана ўшанда ошиқ бўлган бўласан.

©️أبو صفية..

07 Jan, 06:56


Чўчқа билан ботқоқда беллашма! Ўзинг ифлос бўлганинг ва уни эса роҳатлангани қолади.

Изоҳ: яъни фикр доираси, ёки одоб-аҳлоқ жиҳати сизникига ўхшамайдигани ва сизнинг даражангизга тўғри келмайдиган ҳеч бири билан баҳслашманг, алоқа қилманг, гаплашманг, ўзингизни оқламанг, очиқламанг.!

©️أبو صفية..

06 Jan, 04:18


#savolcha..📝

Ёш бола 10 кунлик сафарга чиқди, йўлда балоғатга етди,  борган манзилида намозларини қай тарзда ўқийди

©️أبو صفية..

06 Jan, 04:12


#savolcha.. 📝

Кофир киши 10 кунлик сафарга чиқди,  манзилига етганда Исломни қабул қилди,  энди у намозларини қай тарзда ўқийди
ва нима сабабдан

©️أبو صفية..

06 Jan, 04:12


#savolcha.. 📝

Аср намозини битта ўзим ўқивотгандим  жаҳрий қироат қилиб юбордим ва манга саждаи саҳв қилишлик вожиб бўлди, сабаб

©️أبو صفية..

05 Jan, 17:36


#atalgan..))

Шеърларимга назар соламан, бари сен билан бошланиб, сен билан якунланади.

Қилар ишларимни гўзал ниятлар билан бошлайман, сен ёнимда бўлишингни орзу қилиб битираман. Хаёлим сенда, сени ҳис қиламан.
Илтимос, бекорчи гаплар деб ўйлама асло: машаққатли лаҳзаларда ғайриихтиёрий тарзда қўлчаларини кўтарган ва кўзларидан ёшлар оқаётган болакайнинг самимияти ила севаман сени...

Ёмғирлар пурвиқор тоғларда йўлини топиб оқиши каби, қояларни ёриб чиққан улкан чинорларнинг адл туриши каби, ёмғирдан сўнг тупроқдан кўтарилувчи хид каби севаман сени...

©️أبو صفية..

05 Jan, 16:25


#аталган)

Нигоҳларинг..))

Ҳар нарсани бироз шеърлаштириб юборувчи ўша нигоҳларинг...
Қўлимга қалам олсам, қоғозга суртсам, исмингни ёзсам (.....) дея,
хаётимдаги энг гўзал шеър бўлса!
(...) дея ёзилади, аммо жонга нафас, қалбга шифо, руҳга йўл дея ўқилади.
Кўзларингдан сўнг ҳамма нарса шеърга айланмоқда, мен энди шеър бўлиб яшамоқдаман!..
Инсон ўзидан воз кечиши мумкин, бироқ ишқдан кеча олмайди. Зеро, ишк бирозгина У бўлиш. демакдир. Бироз Унинг каби бўлишдир. Ўзидан кечмай ишқ, ўзидан кечолмай ошиқлик бўлмас...


©️Fulani..

©️أبو صفية..

03 Jan, 17:36


#savolcha..

Аср намозини битта ўзим ўқивотгандим  жаҳрий қироат қилдим,  саждаи саҳв вожиб бўладими

©️أبو صفية..

02 Jan, 16:19


#savolcha..

Пешин намозида муқим имомга мусофир киши иқтидо қилди ва имомни намози бузилди, энди қайси ҳолатда мусофир намозини тўрт раъкат қилиб ўқиши вожиб бўлади

©️أبو صفية..

02 Jan, 16:06


#savolcha.. 📚

Намозда беиҳтиёр салом бериб юбордим намозим ботил бўлди сабаб

©️أبو صفية..

02 Jan, 15:57


#savolcha..📝

Бир киши имом намозда салом бервотган вақтида келиб имомга эргашди, одатда масбуқ имомни саломда топса ҳам иқтидоси дуруст бўлади лекин унинг бу иқтидоси дуруст бўлмади сабаб

©️أبو صفية..

01 Jan, 12:31


أَتَأۡمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلۡبِرِّ وَتَنسَوۡنَ أَنفُسَكُمۡ

Одамларни яхшиликка чорлаб туриб, ўзингизни унутасизми?


Аллоҳим! Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла… Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил! То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил!
Бизнинг кучимиз етмаяпти..
Сенга ўзинг хоҳлагандей итоат қила олмаяпмиз!
Сендан ўзга бизга нажот бергувчи йўқдир!
Бизни ислоҳ қил, токи ўзинг бизни яхши кўргунингча ҳолимизни ўзгартир Роббим!
Амал қилгувчилардан қилгин!
Аллоҳумма Амийн😢
🤲

©️أبو صفية..

15 Dec, 10:33


Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам» дейди.
Кар одам «Қани энди товушларни эшитсам» дейди.
Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди.
Соқов одам эса гапиришга зор.!

Сен эса ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам гапирасан. Шундай экан, «Алҳамдулиллааҳ!» дегин…

©️أبو صفية..

15 Dec, 10:06


Капалак ҳар қанча гўзал бўлмасин, барибир у ҳашоратдир.
Кактус дағал бўлса-да, барибир у гулдир.
Одамларнинг исми ёки ташқи кўринишига қараб эмас, балки қалбига қараб ҳукм чиқар!

©️أبو صفية..

15 Dec, 05:17


Шу китоб📖

Комментариясида тўлиқ ташалган
👆↘️

©️أبو صفية..

15 Dec, 04:06


Тошкентда қор зўр ёғяпти-а😊

🌧 Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
‏وأعوذ‎ ‎بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به

💚Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.

💚 Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”

©️أبو صفية..

13 Dec, 16:22


.

©️أبو صفية..

13 Dec, 15:19


Озроқ зерикдим савол-жавоб қиламизми?)

©️أبو صفية..

12 Dec, 13:41


Ё Роббим! Сени мендан бошқа қулларинг кўпдир.
Лекин мени Сендан бошқа Роббим йўқдир!
Мени ёлғиз ташлаб қўйма
..

©️أبو صفية..

©️أبو صفية..

12 Dec, 13:08


🎤40:08

саволга жавоб!
40:08 шу рақамни устига босиб эшитинглар
😊

©️أبو صفية..

06 Dec, 02:16


Ҳамма ҳам бир кун ўлади.!
Баъзилар тупроққа, баъзилари эса қалбларга кўмилади.!
🫀

©️أبو صفية..

©️أبو صفية..

05 Dec, 07:53


Жавоби ичимизда қоладиган ўта оғир савол😢..

Қайси гуноҳдан парҳез қилишга қийналасиз?

©️أبو صفية..

04 Dec, 17:34


Қадрингга етмагандан излама қадр,
Мушкул кунларингда тўплагин сабр.
Осмонга чиққанни,  кўкка етганни
Кун келиб тенг қилар оддий бир қабр!

©️أبو صفية..

04 Dec, 07:20


Ҳазратни хотирлаб..
Жуда мароқли суҳбат!

©️أبو صفية..

26 Nov, 06:48


Она боласига қарата:

«Ким Ихлос сурасини 10 марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда уй қуриб беради», деди.

Бола дарҳол ихлос сурасини ўқишга киришди. Она ҳам у билан бирга қайтара бошлаганди, шунда бола:

«Онажон, сиз ўқиманг, сиз мен билан яшайсиз!», деди.

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:25


Эркакларнинг хотираси жуда заиф бўлади. Улар баъзан оилали эканликларини ҳам унутиб қўйишади. 😀

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:21


Бир кўришда севиб қолишга айрим қизлар асосли равишда ишонмайдилар, чунки бир қарашдаёқ эркак кишини қанча даромад олишини аниқлаб олиш қийин😃

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:18


Эр-хотин меҳмонларни яхши кўришарди, чунки меҳмон бўлмаraн куни уйда жанжал бўларди. 😃

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:14


Одам Ато билан Момо Ҳаво жуда бахтли ҳаёт кечиришган, чунки уларда қайноналар ва қайнона-келин муносабатлари бўлмаган. Аммо улар бир масалада зерикишган, яъни ғийбат қиладиган одам бўлмаган. 😃

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:13


Бўйдоқнинг уйлангандан фарқи нима?
Бўйдоқ уй ишларининг ҳаммасини ўзи қилади, уйланганни эса хотини мажбур қилади

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:09


Хотин танлашда адашмаслик кафолати фақат Одам Ато алайҳиссаломга насиб қилган холос, чунки унда Момо Хаводан ўзга аёл(вариант) бўлмаган😀

©️أبو صفية..

20 Nov, 03:05


Эркакни миллионер қилиш ҳар бир аёлнинг қўлидан келади, агар эркак миллиардер бўлса😀

©️أبو صفية..

19 Nov, 13:05


Қалб ўзгарувчан бўлгани учун шундай номланган («Қолаба» сўзи «ўзгартирди» деганидир). Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим, қалбларимизни динингда мустаҳкам қил!

©️أبو صفية..

18 Nov, 18:01


- Улғайганингни қаердан билдинг?
- Ота - онамдан қўрқувим ҳавотирга айланганидан!

©️أبو صفية..

18 Nov, 17:42


Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор...

©️أبو صفية..

18 Nov, 17:33


#savolcha..
#hadisdan

Кимни шу сурани 200 марта ўқиса ва яна 4 та нарсадан ўзини тийса 50 йиллик гуноҳлари кечирилади..
Қайси сура ва қайси 4 нарса

©️أبو صفية..

18 Nov, 09:09


Қалбингиздаги ҳушбўйлик ҳулқингиздан таралсин.!

©️أبو صفية..

18 Nov, 04:44


Шукр қилиб яшайлик

©️أبو صفية..

09 Nov, 19:11


💙

• Мукаммал инсонни излашдан воз кеч!
• Овора бўлма, барибир топа олмайсан.
• Сенга энг муҳими, сен билан бир сафда эканидан ўзини бахтли ҳис қиладиган инсондир!
• Шуни топсанг қадрига ет!

©️أبو صفية..

31 Oct, 00:56


Аллоҳ таоло сизга бахт ато қилса, ундан атрофиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади..🌸

©️أبو صفية..

25 Oct, 09:30


Қордан завқ олиб баҳраманд бўлинглар дедимда🌚

©️أبو صفية..

24 Oct, 03:07


03:33

Айниқса ҳаммасини биламан деган гапни зўр айтарканда
😊

©️أبو صفية..

24 Oct, 03:00


Маша Аллоҳу ла қуввата илаа биллааҳ
Жуда ҳавас қилдим шу қизчага😄Жуда ширинча экан.
Мазза қилиб кўрдим.
Гапиришларини, қироат қилишларини ва дуо қилишларини қаранг
😊

Аллоҳим бизни ҳам зурриёдларимизни солиҳ ва солиҳалардан қилгин. 🌙

©️أبو صفية..

24 Oct, 02:59


#КЎЗ_ҚУВОНЧИ

• Марямхон қизимиз миллатимиз фахри, маа шаа Аллоҳ!
• Ота-оналар фарзардларининг Тик-Токдаги бачканалигига иршайиб ўтирмай, ҳар хил бекорчи нарсаларга болаларни банд қилмай, бу аржуманддан ибрат олароқ Қуръонга ошно қилишса бўларкан-у!
• Кўрар экансиз, МАА ШАА АЛЛОҲ, деб қўйинг ва бошқаларга ҳам бу гўзал намунани улашиб қўйинг!
• Холис ният қилганларга Роббим шунақа ажойиб фарзандлар ато қилсин!
• Қизчамизга дунёда кўз қувонч бўлганларидек, охиратда ота-оналари ва устозларига иззат тожини кийдириш насиб қилсин!
Амийн Ажмаъин!

©️أبو صفية..

23 Oct, 21:54


Отаси келиб ўтирадиган ўриндиққа ёмғир тушмасин деб кийими билан ёпиб турибти.. 😪

©️أبو صفية..

22 Oct, 09:43


Эҳ аёллар..😃

Ҳеч бўлмаса шу ерда тинч қўйинглар.

©️أبو صفية..

22 Oct, 09:39


Эҳҳ аёлларей)

©️أبو صفية..

22 Oct, 08:19


Сақлаб олишни очдим..

1,187

subscribers

566

photos

254

videos