Kunlik Hadis @kunlik_hadis_uz Channel on Telegram

Kunlik Hadis

@kunlik_hadis_uz


الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله ﷺ

Ҳадисдан гапирамиз...

Инстаграм: instagram.com/kunlik_hadis

Kunlik Hadis (Uzbek)

Kunlik Hadis kanali har bir kun sizga eng so'nggi hadislar, diniy maqolalar va foydali fikrlar bilan taqdim etadi. Kanal orqali siz, islom dinining eng muhim masalalarini o'rganib, hayotingizga qiziqarli va foydali bilimlarga ega bo'lishingiz mumkin. nnKunlik Hadis kanalida sizga islom dini asoslarini o'rgatuvchi, o'z-o'zidan foydali diniy maqolalar bilan tanishib, ma'naviyatga oid eng yangi e'lonlar haqida ma'lumotlar beriladi. Sizning har bir savolingizga javob topishingiz, aynan shu kanal orqali imkoniyatga ega bo'ladi. nnKunlik Hadis kanaliga obuna bo'lib, eng so'nggi hadislar va diniy maqolalar bilan tanishing. Sizni kun har doim foydali bilimlar bilan ta'minlaydigan bu kanalga qo'shiling va islom dinini o'rganishda eng yaxshi yordam toping! nnObuna bo'ling va kunlik qiziqarli va foydali ma'lumotlar bilan ta'minlang! nnManzil: instagram.com/kunlik_hadis

Kunlik Hadis

19 Nov, 16:33


Assalomu alaykum, Dadam akamni akasi Otavoy eshon omonatini Alloha topshirdi.

Janoza 12:00 20-noyabr.

Manzil: https://maps.app.goo.gl/ivegAJTwf2nfcJEQ7?g_st=com.google.maps.preview.copy

Kunlik Hadis

15 Nov, 16:54


Faxrlandim 🇵🇸🇺🇿

Kunlik Hadis

14 Nov, 06:47


#mutolaa #zikr #mukofot
☝️ "ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ"НИНГ МУКОФОТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигитга кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.

💬Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни танидингизми? – деб сўрадилар.

💬Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – дедилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Эслайсизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб кийимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.

💬Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.

💬Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузурларига чақиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.

💬Буни кузатиб турган Жаброил алайҳиссалом табассум қилдилар.

💬Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаброил, нега табассум қиляпсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Менинг табассум қилишимнинг боиси, Сиз унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўрсатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

10 Nov, 12:20


Ba'zi hozirgi kunimizga o'xshab ketar ekan.

Kunlik Hadis

10 Nov, 07:00


Koinot

Biz qanchalik maydaligimizni tasavvur qilishingiz uchun.

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

06 Nov, 09:22


🇺🇿🇵🇸🇱🇧 Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани оқлаб бўлмайдиШавкат Мирзиёев

“Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз”, — деди Ўзбекистон президенти Бишкекдаги Туркий давлатлар саммитида.

Мирзиёев, низонинг ягона ечими сифатида, 1967-йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузиш эканлигини таъкидлаган.

Kunlik Hadis

30 Oct, 07:47


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».
Абу Яъло ва Баззор ривояти.


@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

19 Oct, 20:29


#najot

💐Dunyoni sevgi qutqaradi

Goho g’am anduqdan sochlar oqardi,
Ba’zan tashvishlar deb keksaydi jasad.
Ammo sevdi doim doim yoshardi,
Ko’ngil go’dak qoldi abadul abad!

Abror Muxtor Aliy

Yurakdagi gapla akan domla domarina uradi!🔥

@ismoilotaboyev

Kunlik Hadis

24 Sep, 02:26


#оят

إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ ۖ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ ۚ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ ۗ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ.

«Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхшидир. Агар махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир».
(Бақара сураси, 271-оят).

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

02 Sep, 09:17


⚡️Farzandingizni ochlik bilan kuchli qiling!

Ko'pchilik ochlik bolaga ziyon deb o'ylaydi, aslida ochlik bola uchun eng foydali narsalardan biridir. Bunda oshqozoni og'riydigan darajada emas maromida och bo'lib ovqat yeyishi bolaga ham jismonan ham ruhan yetuklikni beradi.

💪Ochlik bilan tarbiyalaganda bola sabr, shukur, qanoat kabi fazilatlar bilan birgalikda sog'lom ham bo'ladi.

Zamaxshariy o'quv markazi va Zamaxshariy travel rahbari Olimjon Adilovning farzand tarbiyasi haqida darsliklarini Youtube tarmoqidan bepul tamosha qiling.

🔺Youtube:
https://youtu.be/6MJXfv8QprQ?si=oTn9kwX3sMPmQ71O

Kunlik Hadis

01 Sep, 17:04


Masjidimiz qurilishiga oʻz hissangizni qoʻshing


• 8600 3329 8603 6360
Eshchanov Erkin

#eslatdik
Ustoz Alijon Domla rasmiy sahifasi

𖣔"𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴" 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )

Telegram | Instagram | YouTube

Kunlik Hadis

21 Aug, 15:56


Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Шихмашҳад қишлоғии (олдинги Маркс қишлоғи)да жойлашган "Ҳазрати Иморат бобо" масжидига янгидан таҳоратхона қурилиши бошланди.

Ҳомийлик қилиш учун

Пластик карталар:

МИР карта (DUAL KARTA)
5614 6887 0970 6161
OZODBOY ABDULLAYEV

Халқаро ўтказмалар учун
VIZA karta
4195 2500 4018 4481
UMARXOJA MALIKOV

HUMO karta
9860 0101 3483 7284
MALIKOV UMARHKUJA

Масжид имом хатиби Умархўжа домла
тел : 99-458-1444

Аллоҳ барча ҳомиларни ишларига ривож берсин, Аллоҳни уйини обод қилувчиларни Аллоҳ уйларини обод қилсин Амийн!!!
 
👉 @imorat_bobo каналига аъзо бўлинг!

Kunlik Hadis

10 Aug, 13:45


🔴Farzandingiz sizga bo'ysinmayaptimi?

👉Ushbu uslubni sinab ko'ring, albatta foyda beradi.

Zamaxshariy o'quv markazi va Zamaxshariy travel rahbari Olimjon Adilovning farzand tarbiyasi haqida darsliklarini Youtube tarmoqidan bepul tamosha qiling.

🔺Youtube: https://youtu.be/vgdfoKmLfdE?si=kPWbxcZ_gTP9w1_C

Kunlik Hadis

25 Jul, 14:02


Masjidimiz qurilishiga oʻz hissangizni qoʻshing


• 8600 3329 8603 6360
Eshchanov Erkin

#eslatdik
Ustoz Alijon Domla rasmiy sahifasi

𖣔"𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴" 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 )

Telegram | Instagram | YouTube

Kunlik Hadis

25 Jun, 18:27


😭😭😭

Kunlik Hadis

14 Jun, 11:30


#zikr

Такбири ташриқ айтишни унутманг


اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد

Ўқилиши:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь — 5 маҳал
16 июнь — 5 маҳал
17 июнь — 5 маҳал
18 июнь — 5 маҳал
19 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

06 Jun, 09:38


1134. Имом Шофеъий айтадилар:

«Бирор кимсага боғланиб қолсанг, Аллоҳ сенга боғлиқлик аламини тоттириб қўяди. Бунинг сабаби шуки, Ўзига қайтишинг учун У Зот бошқага боғланиб қолган қалбингни ундан тўсади.
Роббим, қалбларимизни фақат Ўзингга боғла!


@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

02 May, 06:56


Жумҳур фуқаҳо ҳукмига кўра, қиморбоз — яширмай гуноҳ қилувчи фосиқларга салом бериш макруҳдир.

Mubashshir Ahmad

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

26 Apr, 06:06


#эслатма

«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади»

Термизий ривояти

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

12 Apr, 08:02


- Болам, Аллоҳнинг сен учун ихтиёр этганини асло ёмон кўрма:

• Бало етса, ажр оласан,
• Бемор бўлсанг, ажр оласан,
• Сабр қилсанг, ажр оласан ва ҳар бир ҳолатда ҳам ажр олаверасан.

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

09 Apr, 19:13


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Kunlik Hadis

05 Apr, 23:16


Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан Қадр тунида нима дуо ўқиш ҳақида сўраганларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги дуони ўқишни буюрганлар:
أللهم إنك عفو كريم تحب العفو فاعف عني

(Аллоҳумма иннака Афуввун, Кариймун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний ) маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен афу қилувчи (кечиримли), Карамли, олийжаноб зотсан, менинг гуноҳимни кечир!”.

Демак, Қадр кечаси бўлишини умид қилган ҳолда ибодатлар билан бедор ўтказиладиган кечаларда мазкур дуони кўп-кўп ўқиш суннатга мувофиқ ҳамда манфаатли бўлар экан.

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

05 Apr, 20:29


Кадр кечасига тайёрланаётган кадрдонларим, мен Сизга йулланмани хавола килдим:
🌴Ўзингиздан бошқага етказинг!

Қадр куни

💠 Астағфируллоҳ 100та.

💠 Астағфируллоха ва атувбу илайх 100та.

💠 Роббиғфирлий Валивалидайя 100та.

💠 Лаа илааха илла анта субхаанака инни кунту миназзолимийн 100та.

💠 Субхааналлоҳ.
Валхамдулиллаҳ.
Ва лаа илаҳа. иллаллоҳу. Валлохуакбар 100та.

💠 Лаа илааҳа иллаллох 100та.

💠 Лаа хавла валаа қуввата илла биллах 100та.

💠 Лаа тахзан инналлоха маъанаа 100та.

💠Аллоҳумма солли ъалаа Мухаммадив-ва ъалаа али Мухаммад 11та.

💠Субхааналлоҳи
  ва бихамдиҳи адада холқиҳи ва ридо нафсиҳи ва зийната ъаршиҳи ва мидада калимаатиҳи 3та.

💠Субханаллоҳи ва бихамдиҳи, Субхааналлоҳил Азийм 100та.

💠Лаа илааҳа иллаллаҳу вахдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шай-ин қодиир 100та.

💠 Хасбиналлох ваниъмал вакийл 100та.

💠 Яя муқоллибал қулууб саббит қолби ъалаа дийник 3та.

💠 Аллохумма иннака ъафуввун кариймун тухииббул ъафва фаъфу ъаннии 100та.

🍃СИЗ БУ ЗИКРЛАРНИ ҚАНЧА ОДАМЛАРГА  ЖЎНАТСАНГИЗ, ЎҚИГАН САРИ СИЗГА САВОБ!
Ин Шаа Аллаҳ

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

05 Apr, 15:35


«Ал-Қадр» сурасидаги математик мўъжизалар.

• «Қадр» сурасидаги сўзлар сони 30 та бўлиб, бу Қуръондаги поралар сонига тенг.
• Бу суранинг ҳарфлар сони 114 та бўлиб, бу Қуръондаги суралар сонига тенг.
• Сурадаги (У) сўзи 27-сўз бўлиб, бу қадр кечаси Рамазон ойининг 27-кечада эканлигига ишора.
• Сурада «Қадр» сўзи 5, 10, 12-ўринлардагина келган.
Йиғсак: 5+10+12=27
Бу ҳам (Қадр кечасининг) Рамазоннинг 27-кечасида эканлигига далолат қилади.
Аллоҳ таоло барча камчилик ва нуқсонлардан покдир.
Аллоҳ таоло сиёмимизни ва қиёмимизни (рўза ва ибодатларимизни) қабул қилсин.

Абдуллоҳ Раҳим

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

05 Apr, 15:35


🌙Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) шундай деганлар: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”.

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

🔸 23 кеча: 1 апрелдан — 2 апрелга ўтар кечаси;
🔸25 кеча: 3 апрелдан — 4 апрелга ўтар кечаси;
🔸27 кеча: 5 апрелдан — 6 апрелга ўтар кечаси;
🔸29 кеча: 7 апрелдан — 8 апрелга ўтар кечаси.

©️Ўзбекистон мусулмонлари идораси

https://t.me/kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

05 Apr, 15:35


Қуръони Каримда хулқ баёни келган оятлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Гўзал хулқларни мукаммал қилишга юборилдим».
Имом Байҳақий ривояти.
1. «Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир» (Моида сураси, 8-оят).
2. «Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг» (Нисо сураси, 135-оят).
3. «Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтирувчилардан бўлманглар» (Шуаро сураси, 181-оят).
4. «Ўлчаш чоғингизда тўлиқ ўлчанг ва тўғри тарози ила тортинг» (Исро сураси, 35- оят).
5. «Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг», (Наҳл сураси, 91- оят).
6. «Қасамларингизни муҳофаза қилинг» (Моида сураси, 89-оят).
7. «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят).
8. «Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).
9. «...Одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).
10. «Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар», (Аҳзоб сураси, 70-оят).
11. «Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг» (Бақара сураси, 254- оят).
12. «Ва етимларга ўз молларини беринг» (Нисо сураси, 2-оят).
13. «Нопокни покка алмаштирманг» (Нисо сураси, 2-оят).
14. «Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар» (Ҳаж сураси, 28-оят).
15. «...Ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга» (Бақара сураси, 83-оят).
16. «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» (Нисо сураси, 86-оят).
17. «Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг» (Бақара сураси, 208-оят).
18. «Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
19. «Жосуслик қилманглар» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
20. «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин» (Ҳужурот сураси, 12-оят).
21. «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир» (Ҳужурот сураси, 11-оят).
22. «Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг» (Ҳужурот сураси, 11-оят).
23. «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (Бақара сураси, 188-оят).
24. «Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг» (Бақара сураси, 264-оят).
25. «Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил» (Наҳл сураси, 125-оят).
26. «Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил» (Фуссилат сураси, 34-оят).
27. «Кечиримли бўл, маъруфга буюр...» (Аъроф сураси, 199-оят).
28. «Ва жоҳиллардан юз ўгир» (Аъроф сураси, 199-оят).
29. «Юришингда мўътадил бўл» (Луқмон сураси, 19-оят).
30. «...ва овозингни пасайтир» (Луқмон сураси, 19-оят).
31. «Мўминларга қанотингни пастлат!» (Ҳижр сураси, 88-оят).
32. «Одамлардан такаббур-ла юз ўгирма...» (Луқмон сураси, 18-оят).
33. «...ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма» (Луқмон сураси, 18-оят).
34. «Ўзинг билмаган нарсага эргашма!» (Исро сураси, 36-оят).
35. «Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб ҳақни беркитманг» (Бақара сураси, 42- оят).
36. «...Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманг!» (Бақара сураси, 60-оят).
37. «...Ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас» (Бақара сураси, 190-оят).

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/19928

@kunlik_hadis_uz

Kunlik Hadis

05 Apr, 15:35


Лайлатул қадр кечаси қайси санага тўғри келади?

Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) шундай деганлар: “Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”. Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
– 21-кеча: 11-апрелдан — 12-апрелга ўтар кечаси;
– 23-кеча: 13-апрелдан — 14-апрелга ўтар кечаси;
– 25-кеча: 15-апрелдан — 16-апрелга ўтар кечаси;
– 27-кеча: 17-апрелдан — 18-апрелга ўтар кечаси;
– 29 кеча: 19-апрелдан — 20-апрелга ўтар кечаси.