Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali @yangiqorganhokimligi Channel on Telegram

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

@yangiqorganhokimligi


Yangiqo'rg'on tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy.
Web-sahifa: http://yangikurgan.uz
El.pochta: [email protected]

Aloqa uchun: @Bizgamurojaatqiling_bot

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali (Uzbek)

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali yangi va so'nggi ma'lumotlarni olish uchun eng yaxshi manba. Bu kanal orqali Yangiqo'rg'on tumani hokimligining so'nggi yangiliklarini, masalalar va hujjatlarni olishingiz mumkin. Kanalda hokimlikning faoliyatiga oid eng yangi yangiliklar va hujjatlar bilan tanishishingiz mumkin. nnYangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali orqali siz hokimlikning manzilini, web-sahifasini, el.pochtasi va aloqa ma'lumotlarini olishingiz mumkin. Hokimlikning manzili: 161200, Yangiqo'rg'on shaharchasi, Mustaqillik maydoni, 1-uy. Hokimlikning web-sahifasi: http://yangikurgan.uz. Hokimlikga elektron pochta orqali murojaat qilish uchun el.pochtasi: [email protected]. nnAgar siz biron bir savol, taklif yoki shikoyat uchun hokimlik bilan bog'lanishni istasangiz, kanalda keltirilgan @Bizgamurojaatqiling_bot guruhiga murojaat qiling. Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali - ishonchli va aniq ma'lumotlar bilan sizni ta'minlaydigan eng yaxshi manba!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 12:34


Maslahat oshi...

"Maslahat oshi" atrofida dabdabali to‘y, ortiqcha chiqimlar haqida emas, farzandlarimizning kelajagi, ta’lim olishi, hunar o‘rganishi haqida gaplashaylik.

Rasmiy sahifalarimiz:
🌐Telegram | 🌐 Facebook | 🌐Instagram | 🌐 YouTube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 11:04


ИСТЕЪМОЛЧИЛАР  ДИҚҚАТИГА!

Жорий йилнинг 14 февраль куни "Худудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг  йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш, ҳамда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги 35/10 кВ.ли "Заркент" нимстанциядан Т-2, 2 СШ-10 кВ  да  жорий таъмирлаш
ишларини бажарилади.

Бунинг натижасида "Бирлик",  "Газнон", "Заркент",   "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида соат 9:00 дан 18:00га қадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилиш содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Янгиқўрғон туман электр таъминоти.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Сўнгги йилларда спортга хусусий сектор кириб келди.

Лекин олимпия спорт мусобақалари ҳалигача фақат давлат спорт мактаблари ўртасида ўтказилаяпти. Яъни, бу мусобақалар хусусий клублар учун ёпиқ. Хусусий клублар фақат ноолимпия спорт мусобақаларида қатнашиб юришга мажбур.

Давлат спорт мактабларига катта маблағ берилаяпти. Лекин, терма жамоалардаги ёшларнинг атиги 20 фоизи шу мактаблардан чиқаяпти.

Эндиликда хусусий спорт клубларининг ягона реестри юритилиши, уларнинг фаолияти бўйича стандарт ва мезонлар яратилиши белгиланди. Ёшларнинг қамров даражасига қараб клубларга бепул спорт жиҳозлари ажратилади. Хусусий тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Муҳими, хусусий клублардаги ёшларимиз барча мусобақаларда ўз номидан иштирок этиши мумкин бўлади ва натижасига қараб терма жамоаларга қабул қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 5 та, вилоятларда 1 тадан паст қувватларда ишлаётган спорт мактабини хусусий шерикликка бериш бўйича лойиҳаларни бошлашга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Рақамлаштиришни кенг жорий қилиш орқали иқтидорли спортчиларни топиш, саралаш ва уларни тайёрлаш бўйича ҳам янги тизим жорий қилинади.

Бунинг учун алоҳида рақамли платформа ишга туширилади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг у ёки бу спортга қобилияти аниқланиб, электрон платформага киритилади. Спорт мактаблари бу мезонлар асосида ўзига ёшларни танлаб, жисмоний ва психологик тайёрлаб боради. Спортчиларнинг кундалик натижалари, эришаётган ютуқлари ҳам ягона электрон тизимга жойлаштирилади.

Спорт федерациялари ҳам энг яхши натижа кўрсатган ёшларни терма жамоа йиғинларига чақириб, уларни селекция қилиб боради. Терма жамоага жалб қилинган ёшлар учун жисмоний кўрсаткичларни мониторинг қиладиган рақамлашган тизим яратилади.

Натижада спортчиларнинг кўрсаткичлари хорижий ёки тор соҳа мутахассисларига онлайн юборилиб, тавсиялар олиш имкони яратилади.

Шунингдек, спортчилар касал бўлганида, улар қандай дори воситаларини истеъмол қилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги бўйича платформада онлайн консультациялар бериб борилади. Буни ҳисобига допинг билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олди олинади.

Энг муҳими, бу тизим нафақат спортчилар, балки уларнинг мураббийлари фаолиятини ҳам баҳолаб боришга хизмат қилади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий давлатларда талабалар спорти катта спорт учун захира бўлиб хизмат қилади. Шу боис мутасаддиларга ҳар бир олийгоҳда камида 3 та олимпия спорт тури бўйича спорт клубини ташкил қилиш топширилди.

Спорт вазирлиги бундай спорт клублари фаолиятига илмий-методик кўмаклашади, Чирчиқдаги Жисмоний тарбия университети базасидан фойдаланишга шароит яратиб беради.

Умуман, аҳолининг оммавий спорт билан қамровини камида 15 миллионга етказиш фавқулодда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бунга фақат Спорт вазирлиги эмас, ҳар бир раҳбар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари масъул бўлади.

Ногиронлиги бор шахсларнинг спорт билан қамровини 2 баробарга кўпайтириш мақсад қилиб олинди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Йиғилишда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йили оммавий спорт мусобақаларида ёшлар қамрови 10 миллионга етди. Лекин ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилишга барча туманларда бирдек эътибор қаратилмаяпти.

Мисол учун, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг ўтган йилги мавсумида туман босқичида ғолиб бўлган 150 минг ёшларнинг атиги 15 фоизи спорт мактабларига танлаб олинган.

Эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади.

Маҳаллалар кесимида “Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги” юритилади.

Йил якуни билан энг фаол оилаларга тренажерлар берилади, энг яхши маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб, жиҳозланади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Мактаб ўқувчиларини спортга жалб этишнинг бугунги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Энди ҳар бир мактабда яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан тўгарак бўлиши шартлиги белгиланди.

Бунинг учун Спорт вазирлиги ўз тизимидаги барча спорт мактаблари тренерларини умумтаълим мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиларига бириктиради.

Федерациялар ҳар бир туманда биттадан умумтаълим мактабини танлаб, ўз йўналишидаги спорт турига мослаштиради. Уларни малакали мураббий ва спорт инвентарлари билан таъминлайди.

Мактаблар ўртасида олимпия спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинади.

Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчилар селекция қилиб борилади, мактаблар эса керакли спорт инвентари билан таъминланади.

Натижа кўрсатган жисмоний тарбия ўқитувчилари алоҳида рағбатлантирилади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Жойларда ёш иқтидорларни аниқлаб, уларни тайёрлайдиган инсонлар – биринчи мураббийлардир.

Лекин, бугунги кунда спортчиларни эришган натижаси учун фақат спорт мактаблари ёки терма жамоа мураббийлари рағбат олаяпти.

Президентимиз бу адолатдан эмаслигини қайд этиб, эндиликда спортчиларни етиштириб чиқарган биринчи мураббийларга спортчилар ва терма жамоа мураббийлари учун кўзда тутилган рағбатнинг 10 фоизгача қисмини мукофот сифатида берилишини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Сўнгги уч йилда параспорт билан мунтазам шуғулланувчилар 4 карра кўпайиб, 7 мингдан ошди, аёл параспортчилар улуши 29 фоизга етди.

Илгари бу тоифадаги ёшлар учун атиги 33 та мактабда спорт тўгараклари бор эди, бугун бундай мактаблар сони 235 тага етди.

Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган шахсларни спортчи қилиб тайёрлашда илмга асосланган методика, стандартлар, ўқув адабиётлари етишмаслиги, содда қилиб айтганда, соғлом спортчилар учун талаблар шундай кўчирилиб қўйилгани сабабли бу соҳада “катта сакраш” бўлмаяпти.

Шу боис ҳар йили камида 100 нафар ногиронлиги бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийлари малака ошириш учун хорижга юборилади.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган ёшларни спорт билан қамраб олиш бўйича илмий асосланган методика ва стандартларни ишлаб чиқади. Университетнинг Тошкентдаги филиалида адаптив спорт бўйича алоҳида факультет очилади.

Шунингдек, ҳудудлардаги 39 та спорт мактаби параспорт турларига ихтисослашади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Йиғилишда таъкидланганидек, энг асосий масала – параспортчиларни тайёрлашда уларнинг ногиронлик тоифасини барвақт аниқлашни йўлга қўйиш зарур.

Мутасаддиларга икки ойда “Халқаро паралимпия қўмитаси классификация кодекси” талаблари асосида Миллий классификация қоидаларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига параспортчиларга классификациядан ўтказиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишга кўмаклашадиган тиббиёт мутахассисларини бириктириш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:48


Параспортчилар, айниқса ногиронлиги бўлган қизларнинг имкониятига қараб, бошқа спортчилар билан бирга шуғулланишига шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Спортчи ва параспортчиларни тайёрлайдиган мураббийларга малака сертификати бериш ва уларни қайта тайёрлаш тизими соддалаштирилади.

Бу тоифадаги ёшлардан терма жамоаларни шакллантириш бўйича селекция тизими бошқа спортчилар билан бир хил бўлиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, бугунги кунда фақат республика мусобақалари совриндорлари терма жамоага қабул қилинаяпти.

Ногиронлиги бўлган спортчилар учун бу тизим мутлақо ўзгартирилади. Бундан буён ёшлар мусобақа натижасига қараб эмас, балки спорт нормативларини бажаришига қараб ҳам терма жамоага қабул қилинади.

Спорт мусобақалари ва спорт йиғинларини ташкил қилишда олимпия ва паралимпия тизимига ўтилади. Энди қаерда қандай чемпионат бўлса, унга ёнма-ён параспорт мусобақаси ҳам ўтказилади, йиғинлар ҳам биргаликда ташкил қилинади.

Бу ҳақиқий инклюзив тизимга айланади, ногиронлиги бор спортчилар учун мотивация ва рағбат бўлади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:20


#Янгиқўрғон_тумани
#3_сектор

Янгиқўрғон туманидаги 45-умумтаълим мактабида Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б.Маҳкамова томонидан ЗУМ платформаси орқали йиғилишда берилган топшириқларга асосан "Мактаб нуфузи -оналар тарбиясидандир!" шиори остида "Оналар суҳбати" номли учрашув ўтказилди.

Йиғилишда соғлом овқатланиш тарғиб қилинди, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Туман ҳокими ўринбосари Н.Абдурахмонова ҳамда туман ИИБ катта инспектори, подполковник Г.Чубаева томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имконият ва имтиёзлар, шукроналик ҳисси, ҳаётимизда содир этилаётган ва содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар, фарзанд тарбиясида оналарнинг масъулияти тўғрисида дилдан суҳбатлашилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

13 Feb, 09:13


#Республика_ишчи_гуруҳи
#Янгиқўрғон_тумани
#4_сектор

Вилоят Камбағалликни қисқартириш бошқармаси ва Янгиқўрғон  тумани ҳокимлигининг ташаббуси билан Янгиқўрғон  тумани, Ровот маҳалла фуқаролар йиғинида  "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида Ровот маҳалласидан 28 нафар (шундан 4 нафари пробация рўйхатида, 2 нафари ногирон, 8 нафари ёшлар) фуқаролар иштирок этди.

Ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 4 нафарига тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш учун аризалар қабул қилинди, 2 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш учун жалб қилинди, 6 нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштиришга доир йўлланмалар берилди. Шунингдек, 5 нафар фуқаролар турли йўналишларда ўзини ўзи банд қилинди. Қолган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

07 Feb, 14:26


Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитаси доирасида бугун туман ҳокимлиги, хуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликда 9-умумтаълим мактабида "Барқарор маънавий муҳит тараққиёт омили" шиори остида умумпрофиликтик тадбир ўтказилди.

Тадбирда миллий қадрият ва урф- одатларимизга содиқлик, аввало она Ватанга муҳаббат, мамлакатимизда инсон манфаати учун олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида сўз борди.

Тадбир давомида иштирокчиларга "25-кадр" махсус оператив слайд ва видеоролик намойиш қилинди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

07 Feb, 14:22


Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман прокурори О.Раҳмоновлар бошчилигида умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари, Миллий гвардия инспектор психологлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, иштирокида  муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар, ноқонуний диний ўқишхонликнинг олдини олиш, ёшларнинг аҳлоқига, маънавиятига алоҳида эътибор қаратиш, олий таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси танқидий муҳокама қилинди.

Ва келгусида таълим даргоҳларида юқоридаги кўрсаткчиларни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

07 Feb, 14:10


Кўп қаватли уйларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

Бугун Янгиқўрғон туманида кўп қаватли уйларнинг ҳолати, уларга хизмат кўрсатиш сифати ва ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ҳалқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, “Юксалиш” ҳаракати Наманган вилояти раҳбари Н.Мухаммадиева,  бош мутахассиси Ф.Юнусов, туман курилиш ва уй-жой коммунал хужалиги булими комунал рахбари У.Уринбоев ҳамда  “Обод уй” коммунал бошқарув сервис компанияси раҳбари Ф. Турсунов раҳбарлигида амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилинди.

Ўрганиш давомида уйларнинг фасад қисмлари замонавий усулда таъмирланди, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қўшимча ёритиш воситалари ўрнатилди. Ёш болалар ва аҳоли учун ҳовли ҳудудлари ободонлаштирилди, янги ўриндиқлар ва ўйин майдончалари ташкил этилди.

Канализация ва иссиқлик тизими янгиланди, техник талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтирилди.
Тунги ёритиш тизими такомиллаштирилиб, хавфсизлик даражаси янада оширилди. Йўлак ва кириш жойлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди, янги эшиклар ва қулайликлар яратилди.

Ўрганиш давомида яна давлат томонидан ажратилган маблағлар режа асосида сарфлангани, барча ишлар шаффоф ва тезкор амалга оширилгани маълум бўлди.  Бунинг натижасида “Обод уй” коммунал БСК томонидан уйларга хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлиги ошди, аҳоли мурожаатлари тезкор кўриб чиқилди, уларнинг фикрлари ва таклифлари инобатга олинди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Feb, 17:47


Nomsiz ko‘chalarga nom berish ishlari davom etmoqda.
“Geografik obyektlarning nomlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni 10-moddasi ijrosini ta’minlash maqsadida Yangiqo‘rg‘on tumanida aholi punktlarining tarkibiy qismlariga nom berish va ularning nomlarini o‘zgartirish, xususan, mavjud ko‘chalarni xatlovdan o‘tkazib me’yoriy hujjatlarga mos kelmagan ko‘chalarni nomlash va qayta nomlash borasida tuman Kadastrlar palatasi bilan amaliy ishlar amalga oshirilmoqda.
🔰Bugun Bunyodkor, Yangiobod, G‘alaba, Mash’al, Salmon, Qandiyon va Gaznon mahalla fuqarolar yig‘ini hududidagi mavjud nomsiz ko‘chalarga Qonunning 10-moddasi talablari asosida yangi nom berish ishlari amalga oshirildi.
❇️Ushbu mahallalarning xaritalarida aks ettirilgan nomsiz ko‘chalar ro‘yxati tuzilib, yangi nom berilishi bo‘yicha MFY mas’ul xodimlariga ko‘rsatmalar yuborildi.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Feb, 16:35


Ҳокимлик соатида

Туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов бошчилигида ҳокимлик соати бўлиб ўтди.

Унда ўтган ҳафта давомида берилган вазифалар ижроси сўралди.

Ва янги ҳафта учун топшириқлар берилди.

Хусусан, дала четларини тозалаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш, маҳаллий ўғит чиқариш, аҳоли ўртасида муқобил энергия афзалликларини тушунтириш ишларини олиб бориш каби вазифалар алоҳида эътиборга олинди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Feb, 15:08


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича Янгиқўрғон туман прокуратураси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун "Водий" МФЙдаги хонадонларга, шунингдек "Юксалиш" МФЙдаги савдо дўкони ҳамда маҳалла биносига ташвиш тугмаларининг ишлаш ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, бир нечта маҳаллалар еттилиги билан мулоқот қилиб, маҳаллаларда ижтимоий ҳолатни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Jan, 17:26


ИСТЕЪМОЛЧИЛАР  ДИҚҚАТИГА!

Жорий  йилнинг  30 январь куни "Худудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг  йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш,  ҳамда аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги ф-10 кВ ли  "Навоий"  ҳаво  тармоғида   жорий таъмирлаш ишларини бажарилади.

Бунинг натижасида   "Қораёнтоқ",  " Юксалиш", "Юқори  Қораёнтоқ",    "Юмалоқтепа"   маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида  соат  9:00 дан  18:00га  қадар истеъмолчиларга  электр энергиясини  етказиб берилишида   вақтинчалик  узилиш содир  бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Янгиқўрғонр туман электр таъминоти.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Jan, 15:50


Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ММТБ га қарашли 7-умумий ӯрта талим матабининг 7-11-синфларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларида тикувчилик ва тўқимачилик  касб сирларини ўрганиб келишмоқда.

Қувонарлиси, ўқувчилар бугунги кунда ўқиш билан биргаликда ўртача 3 миллиондан ортиқ даромад топаётгани қувонарли ҳолат.

Биз  ўқувчиларимизни келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Jan, 15:24


"Аҳил оила - бахтли жамият негизи!"

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Абдурахманова, Нуронийлар жамғармаси бўлими рахбари М.Дадабоев, "Тўрақул хожи" масжиди бош имоми Э.Дўстманбетов,  туман Кенгаши депутати Т.Юлдашев, фаол нуроний М.Маҳмудовлар иштирокида "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" комиссияси томонидан ажрим ёқасидаги ҳамда судларда низолашаётган оилалар муҳокама этилди.

Комиссияси томонидан оилавий низоларнинг судга қадар кўриб чиқилиши натижасида кўплаб муаммоли оилаларнинг яраштирилиши ва сақлаб қолиниши таъминланмоқда.

Хусусан, бугун 13 та оила масаласи кўриб чиқилиб, 4 та оилани яраштирилди, қолган 9 та оилага тегишли тартибда муддатлар белгиланди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Jan, 14:54


Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун "Юксалиш", "Гулистон", "Янгиобод", "Ровут", "Тошкент"   маҳаллалари еттилиги тумандаги секторлар раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутасаддилари билан мулоқоти бўлиб ўтди.  Учрашувда маҳаллалар ҳудудларида жиноят салмоғи ортгани ва олдини олиш мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани ҳақида сўз юритилди.

Туман прокурорининг ўринбосари Т.Рафикжанов ва бошқа масъул ташкилот ходимлари иштирокида 13- ва 15-умумтаълим мактабларида “Давомат” тадбирлари ўтказилиб, тарбияси оғир бўлган ўқувчиларга ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Туманда хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган 10 нафар шахслар билан профилактик ишлар олиб борилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Jan, 13:47


Куни кеча туман ҳокими А.Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Радивон" маҳалласидаги бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланганлик ҳолати бўйича ўрганиш олиб бориб, мазкур манзилдаги қаровсиз қолган 32 та иссиқхоналардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Бугун ушбу иссиқхоналарнинг ичги қисми ва атрофи тозаланиб, ер хайдаш ишлари олиб борилди. Учта 2 сотиҳли иссиқхона картошка уруғи тикиш учун тайёрланди. Қолган иссиқхоналарда ҳам райҳон, гул кўчатлари, кўкатлар экиш режалаштирилмоқда.

Туман ҳокими А.Нажмиддинов, туман прокурори О.Раҳмоновлар ушбу манзилда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 16:30


⚡️ "Маҳаллабай" тизими бўйича тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди.

📍 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Янгиқўрғон туман бўлими мутахассислари томонидан тумандаги "Намуна" ҳамда "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Маҳаллабай" ишлар ташкил этилиб,

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш;
Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;
Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-гигиена қоидаларга риоя қилиш;
Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан олдин оқар сувда яхшилаб ювиш;
Хоналарни шамоллатиш ва намли тозалов ишларини олиб бориш;
Миллий эмлаш календарига биноан вакцинация жараёнларининг тўғри ташкил этилганлиги;
Қутуриш, овқатдан заҳарланиш, вирусли гепатитлар, турли хил юқумли ва мавсумий касалликлар профилактикаси ҳақида мутахассислар томонидан аҳолига керакли тавсиялар берилди.

⚡️ Санэпидқўмита Янгиқўрғон тумани бўлими Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:38


📹 Президент: "Ҳокимлар уй-жой қурилишига ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарур"

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


🔵Ўтказилган мулоқотларда девелоперларнинг кўпчилиги ер олиш, кредит, қурилишга рухсат, инфратузилма, фойдаланишга топшириш, уйларни сотиш билан боғлиқ масалаларни кўтарган.

🔵Мисол учун, ўтган йили 5 минг хонадонли 150 та кўп қаватли уй айланма маблағ етмагани учун битмай қолган. Бу борада банкларнинг хориждан жалб қилинган маблағдан 310 миллион долларни қурувчиларга айланма учун бериш таклифи маъқулланди.

🔵18 минг хонадон газда индивидуал иситиладиган қилиб қурилгани учун фойдаланишга қабул қилинмай турибди. Мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ҳар бир ҳолатни ўрганиб, масаланинг ечими бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш топширилди.

🔵Бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйларни марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қуриш зарурлиги қайд этилди.

🔵Марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

🔵Ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


Мамлакатимизда 2030 йилгача камида 100 та “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш режа қилинган.

Янги массивлар учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади. Бу массивларнинг ҳар бирида 100 минг квадрат метр хонадон қурилади.

Жорий йил “Янги Ўзбекистон” массивлари инфратузилмаси учун 1,2 триллион сўм берилади.

Ҳозир “Янги Ўзбекистон” массиви учун масъул ягона ташкилот бўлмагани учун, ер қаердан ажратилади, инфратузилма қандай бўлади, қаерга дарахт экилади, суғориш ва дренаж тизими қанақа ўтказилади, деган саволларга жавоб йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бу ишларни ташкиллаштириш учун “Ўз уйим” компанияси ташкил қилинади. Ушбу компания “Янги Ўзбекистон” массивларига ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишга масъул бўлади.

Мутасаддиларга халқаро экспертларни жалб қилиб, келгуси беш йил учун уй-жой сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


⚡️ Йиғилишда фойдаланишга топширилган уйлар бўйича ҳам эътирозлар кўплиги кўрсатиб ўтилди.

⚡️ Охирги икки йилда уй-жой қурилиши бўйича 5,5 мингдан зиёд қоидабузарлик аниқланган. Хусусан, 88 та ҳолатда пудратчилар лойиҳага зид равишда уйларга ортиқча 1-2 қават қўшиб қурган. Ёки фойдаланишга қабул қилинган 74 та кўп қаватли уйларда қурилиш сифати бўйича жиддий камчиликлар аниқланган.

⚡️ Шу маънода, пудратчиларнинг қурилиш маданиятини тубдан ошириш зарурлиги қайд этилди.

⚡️ Ҳозир пудратчилар қурилишни бошлаш учун ҳужжатларни камида 5 босқичда келишиши керак. Бунга 2 ойгача вақт кетаяпти. Бу жараёнлар соддалаштирилиши эълон қилинди.

⚡️Қурувчилар “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали тайёр лойиҳани идоралар билан онлайн келишади. Улар камчилик кўрсатса, бартараф қилади.

⚡️Қурилиш лойиҳага мос бажарилишини Давлат архитектура-қурилиши назорати инспекцияси текширади ва битганидан кейин хулоса беради. Объектни фойдаланишга топширишда фақат 2 та идора – ДАҚН ва ёнғин хавфсизлигидан хулоса олинади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


➡️ Охирги уч йилда жисмоний шахслар кўп қаватли уй қуриш учун аукциондан 47 гектар ер сотиб олган, лекин аксариятида қурилиш бошланмаган.

➡️ Қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида бундан буён кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилиши белгиланди.

➡️ Ҳозирда 14 минг 775 та кўп қаватли уйларга туташ ер мулкдорга бириктирилмагани учун бошқарув-сервис компанияси хизмат кўрсатиши керак бўлган ҳудудлар чегараси аниқ эмас.

➡️ Мутасаддиларга бу уйларга туташ ерлар чегарасини белгилаш ва эгасига бириктириш топширилди.

➡️ Девелоперлар уйни топширишдан олдин сервис компаниялари билан шартнома тузишини, уларни ўқитишни ташкил этишини, қурилиш харажатларининг 2 фоизини уй атрофида яшил ҳудуд яратишга йўналтиришини қонун билан мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 15:35


💬 Давлатимиз раҳбари умуман барча ҳудудларда янги қурилаётган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

💬 Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.

💬 Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади.

💬 Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

23 Jan, 13:51


Tumanimizda fermerlar va aholi o'rtasida olib borilgan tushuntirishlar natijasida joylarda tozalov, oqlov ishlari olib borilmoqda.

Hususan, dala yer maydonlarining chetlarini tozalash, daraxtlarni oqlash, shakl berish, mahalliy o' git chiqarish, yer haydash ishlari olib borilmoqda.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Jan, 10:50


Нуронийлар - ҳар соҳада фаол, ибрат бўлиши керак

Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида  2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини бажарилиши юзасидан вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси, Сенатор Икромхон Нажмиддинов, тумандаги фаол нуронийлар, "Бувижонлар мактаби" аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Бир болага етти маҳалла ота-она” тамойили асосида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳар бир нуроний масъул эканликлари таъкидланди. Шунингдек, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури бўйича ҳар бир маҳалладан 3 нафар фаол нуронийларга беш нафардан камбағал оилаларни бириктирилиши, камбағалликдан чиқаришдаги нуронийларнинг иштироклари самараси ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда меҳнат фахрийлари Абдулҳай Турсунов, вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши аъзоси Умматали Шамсиевлар иштирок этдилар.

Янгиқўрғон туман ҳокимлиги Aхборот хизмати.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Jan, 10:39


Жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида

Мамлакатимизда ёшлар учун янги имкониятлар яратилиши билан бир қаторда "оммавий маданият", турли мафкуравий таҳдидлар хавфи ортиб, ёшларнинг онгини эгаллашга уринишлар ҳам кучайиб бормоқда. Ҳудудларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни яратиш, диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида "Нурафшон" маҳалласидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Унда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, вақтдан унумли фойдаланиш, ахборотлашиб бораётган замонда лоқайдлик ва бепарволикка берилмаслик мавзуларида суҳбатлашилди.

Учрашув якунида инсон қадри энг юксак баҳоланадиган юртимиз тинчлиги ва осойишталигини акс эттирувчи видеоролик ҳамда махсус слайт намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, Миллий Гвардия вакиллари иштирок этдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Jan, 07:18


#семинар

Ғалладан юқори ҳосил олиш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион технологиялар, бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга замонавий кураш чоралари ҳамда суғориш тартиблари мавзусида республикадаги соҳа олимлари томонидан ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Хусусан, бугун Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида ташкил этилган семинарда Янгиқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, агроинспекция, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Сув етказиб бериш хизмати" ДМ ҳамда ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирда мутахассислар янги агротехника усуллари, биологик воситалардан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни қўллаш йўналишларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, тавсиялар бердилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 18:45


#Муносиб_эътироф

Байрам арафасидаги қўшалоқ хушхабарлардан бошим кўкка етди!

Ўзим етолмаган, боролмаган, кўролмаган манзиллар, дунёларга СЎЗим етиб бораётганидан  қалбим қувончларга тўлади.

Кениянинг "МТ.Кеnya Times"  газетасининг навбатдаги сонида  истеъдодли, ёш шоир, журналист Жаҳонгир Номозов билан суҳбатимиз  босилди.

Хитойнинг "Сhina" альманахида эса менинг "Жўнатилмаган мактуб" ҳикоям чоп этилди.

Китоб, сертификат, гувоҳнома, кўкрак нишони етиб келди.

Бунинг учун альманах ижодий ходимларига  миннатдорчилик билдираман.

Ҳар иккала хушхабардан бошим кўкка етди.

Лобар Рустамова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 15:04


#соҳага_доир_ҳужжатлар
#eslatma

🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 29-апрелдаги тегишли қарори билан:

2025-йил 1-январдан — давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги
миқдорлари белгиланган.

👉 Тўлов миқдорлари билан қуйида батафсил танишиш мумкин.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 13:17


❗️Сизга шубҳали ҳавола жўнатишди. Уни рост ёки ёлғонлигини текшириб берадиган платформа борлигини биласизми?

Киберхавфсизлик марказининг "фейк" хабарларни аниқловчи платформаси fake.cyber102.uz/ орқали сизга юборилаётган маълумотлар тўғри ёки нотўғрилигини текшириб олишингиз мумкин.

☝️Видеони батафсил кўришни ва танишларга ҳам юборишни тавсия қиламиз.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 10:25


#DIQQAT‼️
#Kitoblararo_80kun📚

Zukko Kitobxonlar! Mukofot jamg'armasi 40 million so‘m bo'lgan "Kitoblararo 80 kun" marafonining 2-bosqich testlariga tayyormisiz!

🗓Yodingizda bo'lsa, marafonimizga 2024-yilning
26-noyabrida
start bergan edik!

‼️Endilikda ushbu marafonning 2-bosqich testlariga start beramiz!

🔮2-bosqichdagi asarlar testlarini 6-yanvar soat 18:00 dan 8-yanvar 22:00ga qadar ishlashingiz mumkin!

📥 Test ishlash uchun havola @namangan_ziyolilari kanalida 6-yanvar 18:00 da joylanadi!

Agarda siz ushbu marafon haqida hozir eshitgan bo'lsangiz sizda hali ishtirok etishga vaqt bor!

Test quyidagi asarlar asosida tuziladi.
O.Xasanov – Liderlar kitobi, 
P.Qodirov – Yulduzli tunlar 

📜 Nizom bilan bu yerda batafsil tanishing👈

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 10:06


#Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlovlar e'lon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi:

▪️ Ijtimoiy himoya milliy agentligining Namangan viloyati boshqarmasi:

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
2-hudud Do‘stlik MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
2-hudud Namuna MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
3-hudud Sohibkor MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
8-hudud Birlik MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
10-hudud Nov MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
11-hudud Gaznon MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
15-hudud Buloqboshi MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
30-hudud O‘rta MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
33-hudud Gulshan MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim

— Yangiqo‘rg‘on tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining
34-hudud Bog‘iston MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim ;


Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

Yagona identifikasiya tizimi — id.egov.uz dan ro'yxatdan o'tish bo'yicha videoqo'llanma

▪️ Murojaat uchun bot — @vacancy_argos_bot

▪️ Vakansiyalar kanali — @vacancy_argos

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 09:36


#yashil_energiya

Yil voqeasi: Saudiya Arabistonining «ACWA Power» kompaniyasi bilan Qoraqalpog‘iston Respublikasining Qorao‘zak tumanida 100 MVt quvvatli shamol elektr stansiyasi qurilmoqda.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 09:36


Xitoydan munosabat: O‘zbekiston Markaziy Osiyoda maishiy chiqindilarni energiyaga aylantiradigan zavodlarga ega bo‘lgan birinchi davlatga aylanadi

Tom Shi, “Shanghai SUS Environment Co. Ltd” kompaniyasi vitse-prezidenti.

Batafsil / Батафсил

—————

Взгляд из Китая: Узбекистан станет первой страной в Центральной Азии, где появятся заводы по переработке бытовых отходов в энергию

Том Ши, вице-президент компании «Shanghai SUS Environment Co. Ltd».

Подробнее

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 08:35


🔈 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️Бугун 3 январь куни Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади.

✔️“Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️Тадбирнинг асосий ташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 07:48


🔰 2025 йил 1 январда автобусларда нақд пул амалиёти бекор қилинди

▫️Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январ кунидан бошлаб автобуслар салонида нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати мурожаат йўллади.

Аввал ҳам хабар берганимиздек, автобусларда нақд пул орқали ҳаракатланмоқчи бўлган йўловчилар Тошкент шаҳри бўйлаб ўрнатилган Пайнет, МултиПай ва Осон инфокиоскаларидан 3000 сўм эвазига бир марталик ҚР-чипта харид қилишлари керак бўлади.

Ушбу инфокиоскалар билан боғлиқ техник носозликларни онлайн (масофадан туриб) бартараф этиш имконияти мавжуд эмаслиги боис носозликлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жойига чиққан ҳолда бартараф этилишини маълум қилинди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 07:19


«Тарих, таълим, тиббиёт ва тадбиркорлик, кино, санъат ва музейшунослик», - Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистон ишчи сафари мобайнида Махараштра, Керала, Теленгана, Андра-Прадеш, Уттар-Прадеш, Панжоб, Ражастан, Харьяна ва Гоа штатларининг ўндан ортиқ шаҳарларида ҳамда Дели ва Чандигарҳ ҳудудларида амалий учрашувлар ўтказди.

Медиа Департамент

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 03:32


#yashil_energiya

Yil voqeasi: Namangan viloyatining Pop tumanida yangi quyosh fotoelektr stansiyasi ishga tushirildi.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 03:13


🔰 4 январь – Бутунжаҳон Брайл алифбоси куни

▫️2019 йил 4 январда илк бор француз тифлопедагоги Луи Брайл ихтиросига бағишланган кун – Бутунжаҳон Брайл алифбоси куни нишонланди. Ушбу кун БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2018 йил ноябрда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ таъсис этилган бўлиб, бундан мақсад, кўзи ожиз инсонлар учун Брайл алифбосининг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигидан жамоатчиликни хабардор қилишдир.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

04 Jan, 03:03


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 4 январь куни айрим жойларга туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 4 январь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Jan, 15:08


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Jan, 11:16


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига янги - 2025 йил муносабати билан қутловлар келиши давом этмоқда.

▫️Хорижий етакчилар давлатимиз раҳбарига ва кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

03 Jan, 10:02


🔰 Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 16:17


🔰 Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 13:33


#ЭСЛАТМА

📹 «Йўлларингиз ҳамиша равон ва бехатар бўлсин!»

▫️Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси юртимиз аҳлини Янги йил байрами билан самимий табриклайди ва айёмни кўнгилсиз ҳолатлардан йироқда ўтказишингиз учун ўз тавсияларини эслатиб ўтади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 13:04


Ҳарбийларнинг фарзандларига байрам совғалари улашилди

Янги йил муносабати билан туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов "Маданият", "Кўкёр" маҳаллалари ҳудудларида фаолият юритаётган чегара постларида иссиғу совуққа қарамай ўз бурчларини ўтаётган ҳарбийларнинг фарзандларини йўқлади.

Йўқлов давомида Қорбобонинг чиқишлари, Янги йил совғалари болаларга чинакам байрамона кайфият улашди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 09:24


Kasbidan e'zoz va qadr topgan o'qituvchi

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 07:56


Inson qadri uchun
#29dec #uzbekiston24

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Dec, 06:10


Янгиқўрғон туманида Янги йил шукуҳи

Туман марказидаги бозор, савдо шохобчалари ва супермаркетлар харидорлар билан гавжум.

Аҳоли томонидан Янги йил дастурхони учун турли ширинликлар ва энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва совғалар харид қилинмоқда.

Савдо расталаридаги мевалар, сабзавотлар, қуруқ мевалар ва бошқа турли маҳсулотларнинг хилма-хиллиги харидорларни хурсанд қилмоқда.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

27 Dec, 17:42


☃️ Қорбоболар паради "Афсоналар водийси"га етиб борди

#Namangan #QorbobolarParadi
#YangiYil2024 #BayramKayfiyati

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

27 Dec, 10:04


Меҳнат файхрийлари йўқланди

Бугун туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов яқинлашаётган Янги йил муносабати билан бир қатор меҳнат файхрийларини йўқлади.

Хусусан, узоқ йиллар давомида туманнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига ҳисса қўшишган Умаржон Хайдаров, чўмбағишлик Насимхон Отабоев ҳамда  Мухриддин Мамадалиев бундай эътибордан беҳад хурсанд бўлишди, Янги йилда туманимиз янада тараққий этишини, юртимизга тинчлик, фаровонлик тилаб дуога қўл очдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

27 Dec, 09:52


#Челленж

"Миллий либослар куни"да

Мамлакатимизда миллий қадриятларни асраш, уларни кенг тарғиб қилиш ҳамда авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либослар куни” деб белгиланди.

Шу муносабат билан бугун Янгиқўрғон туманидаги турли ташкилот ва муассасаларда миллий либослар челленжи ташкил этилди.

Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида, тумандаги барча ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, ёшлар миллий либосларимизни кийиб, ўзларининг миллийликка бўлган эҳтиромларини намоён этмоқдалар. 

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Dec, 19:33


Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг навбатдаги ўрганиш ишлари Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида бўлиб ўтди

Вилоятимиз ҳудудида Янги йил муносабати билан ўтказиладиган оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлиги таъминлаш ва қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ҳамкор идора ҳамда ташкилотлар ходимлари томонидан куну-тун хизмат олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими полковник Бахтиёр Абдурахимов, вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Бунёд Эгамназаров ва Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматовлар Косонсой, Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида бўлиб, Янги йил арчаси безатилган жойларда кўрилган хавфсизлик чора тадбирлари, хизматга жалб этилган ходимларнинг шайлиги, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг қишки мавсумга тайёргарлиги ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни зудликда бартараф этиш, байрам тадбирлари давомида фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, тиббиёт муассасаларида аҳоли учун етарли шарт-шароитларни яратиш ва бошқа масалалар юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Dec, 16:35


#Огоҳлантириш...

🔰 Ҳурматли қурилиш ташкилоти раҳбари ҳамда қурувчилар диққатига!

▫️Янги қурилаётган масканларда қуйидаги техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!

Наманган ФВБ  Ахборот хизмати.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Dec, 16:03


Унутилган қаҳрамон. Миллий озодлик ҳаракати раҳбари Мадаминбек ким эди?

Россия мустамлакачилиги ўзининг беҳад зулмкорлиги, қабоҳати билан Туркистон халқлари қалбида ўчмас доғ қолдирган. Йиллар давомида маҳаллий аҳоли зулм остида ушлаб турилган, истиқлол ва эрк туйғулари сўндирилган. Аммо юртнинг жасур ва мард ўғлонлари босқинчилар кўзига тик боқиб, ўлка халқларининг эрки ва озодлиги учун курашган. Ана шундай қаҳрамонлардан бири – Мадаминбек эди.

Yaqinlaringizga ham ulashing!
👇👇👇👇👇
@yangiqorgonmanaviyatsektori

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Dec, 12:31


Фермерлар каналларни бетонлашга ҳисса қўшмоқда.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Dec, 12:28


Оила ва хотин-қизлар бўлимининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Янгиқўрғон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов очиб бериди. Сўнгра туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Абдурахманова ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси йилга белгиланган режалар юзасидан батафсил маълумот берди.

Тадбирда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунида Динара Якубова йил давомида ҳамкор ташкилотлар фаолиятида учраган камчиликларни таҳлил қилиб, келгуси йилга мўлжалланган вазифаларни белгилаб берди.

Якунда хотин-қизлар масалалари бўйича самарали ишлаган ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари рағбатлантирилди.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Nov, 13:58


Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.

#Mirziyoyev #taqdimot #madaniyat #teatr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Nov, 12:21


«Ўзсувтаъминот» АЖ: «счётчик»ларни алмаштириш истеъмолчи зиммасида(ми?)

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Nov, 10:43


"Тинчлик" сув узатиш иншооти фойдаланишга топширилди
 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан   ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида Наманган вилоятининг Заркент, Ҳадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун  68,05 млн. АҚШ доллари йўналтирилган эди.

Бугун лойиҳанинг 1-пакети доирасида Янгиқўрғон туманида "Тинчлик" сув узатиш иншооти фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда Бош прокурорнинг ўринбосари Ш.Тўхтабоев, тумандаги секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.

Лойиҳа ҳужжатлари Жанубий Кореянинг Dohwa Engineering Co., Ltd томонидан Ўзбекистон Республикасининг “True Engineering Supervision” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, "Farg’ona Me’mor Qurilish" LLC томонидан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган.

Хусусан,  "Тинчлик", "Бирлик", Ҳадикент, Юқори Қандиён, "Янгиобод", Газнон маҳалларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида "Тинчлик" сув узатиш иншоотида
2 та ҳажми 500 м3 дан сув сақлаш ҳовузлари қурилиб, ичимлик сувини зарарсизлантириш ускунаси ўрнатилди.

Иншоотнинг қурилишига 274,0 минг АҚШ доллари миқдорида ОПЕК Жамғармасининг кредит маблағлари йўналтирилди.

Мазкур ишларни амалга оширилиши натижасида 6945 нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади ҳамда 10916 нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Тадбир иштирокчилари "Яшил макон" лойиҳасига ҳисса қўшиш мақсадида арча  кўчатларини экдилар. 

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 18:34


❗️Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 апрелга қадар:

Аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш тизими жорий этилади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 16:24


#Огоҳлик
БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ!
Бизни кузатиб боринг 👉 Telegram | @fvbnamangan

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 13:06


Bugun talabalar bilan ochiq va samimiy muloqot bo‘lib o‘tdi. Dolzarb masalalarni muhokama qildik, g‘oyalarni o‘rtoqlashdik, fikr almashdik. Yoshlarni tinglash nihoyatda muhim, chunki umumiy kelajagimizni aynan ular barpo etadilar.

_

Сегодня состоялся открытый и искренний диалог со студентами. Мы обсудили актуальные вопросы, обменялись идеями и взглядами. Слушать молодёжь невероятно важно, ведь именно ей предстоит строить наше общее будущее.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 12:34


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 09:25


Янгиқўрғон туман ИИБ бошлиғи подполковник Р.Якуббаев туман ИИБ  ЖХХ Пробация гуруҳи хисобида жазо ўтаётган назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказлди.

Учрашувда такрорий жиноят содир этмаслик, тартиб қоидаларга риоя этиш бўйича огоҳлантириш берилиб, Пробация тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти бўйича суҳбат олиб борилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 07:53


“Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

Бугун Янгиқўрғон туман 1-сектордаги "Қизилёзи" МФЙда  туман ҳокимлиги,    Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Инсон ижтимоий хизматлар маркази ва Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати туман бўлими билан    ҳамкорликда  ишсиз фуқароларни,  ногиронларни бандлигини таъминлаш   мақсадида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилиб, ишлаш истаги бўлган ишсиз ва ногиронларга тумандаги бўш иш ўринлари билан таништирилди,  йўлланмалар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

16 Nov, 07:35


🔰 Ҳурматли истеъмолчилар !!!

▫️Таҳлилларга кўра сўнги йилларда куз-қиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан захарланиш ҳолатлари билан боғлиқ.

Маълумки, ис гази ҳидсиз, рангсиз захарли бирикма бўлиб барча углеводород моддаларининг (табиий ва суюлтирилган газ, ўтин, кўмир, нефт махсулотлари) тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

Шундай экан, хонадонингизга ўрнатилган газ асбоблари, иситиш печлари ва дудбуронларни шамоллатиш йўлларини мутахасис назоратидан ўтказинг. Резина шланглар орқали уланиш, носоз дудбуронли иситиш печларидан фойдаланиш ҳаёт учун хавфли.

Иситиш мосламалари яқинида ёнувчи буюмларни сақламанг. Уларни узлуксиз ёқиб қўйманг. Хонада газ хидини сезсангиз чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдалангманг. Дарҳол эшик ва деразаларни очиб хонадонни шамоллатинг. Газ хидини сезсангиз 104 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

Ис газидан захарланишдан огоҳ бўлинг.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

11 Nov, 14:42


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

11 Nov, 14:42


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на внеочередном арабо-исламском саммите.

#Mirziyoyev #sammit #YaqinSharq #tinchlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

11 Nov, 13:55


Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ALIPH жамғармаси – маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жамғарма ижрочи директори Валери Фреланд ва ALIPH жамғармаси бошқаруви раиси, Франция Президенти Эммануел Макроннинг маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Бариза Ҳиари иштирок этди.

Учрашув давомида маданий мерос объектларини реставрация қилишда ҳамкорлик истиқболлари ҳамда номоддий маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор минтақанинг маданий мероси ва экотизимини муҳофаза қилишдан иборат бўлган Орол маданий саммити доирасидаги ҳамкорликдаги ишларга қаратилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

11 Nov, 13:55


Наманганда «Бағрикенглик ҳафталиги»

11-16 ноябрь кунлари вилоят бўйлаб
«Ўзбекистон - бағрикенг диёр» шиори остида  тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Нодирабегим номли вилоят ахборот кутубхона марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди


Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маданий марказлар ва диний идоралар вакиллари иштирок этишди.

Анжуман “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида ташкил этилган бўлиб, турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мазмун-моҳиятига бағишланди.

Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилором Абдураҳимова, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Дилмурод Нурматов юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, миллатлараро тутувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.

Тадбир давомида “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, маданий тадбирлар, маърифий учрашувлар, ёшлар вакиллари ўртасида бағрикенглик ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус ўқувлар ташкил этилиши назарда тутилган. Бу тадбирлар орқали ёшларда бағрикенглик ва бирдамлик ҳисларини шакллантириш, уларни турли миллат ва дин вакилларининг қадриятларига ҳурмат билан қарашга ўргатиш мақсад қилинган.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди ва тадбир ташкилотчилари томонидан уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 14:56


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 14:03


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкекка келди. "Манас" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Бишкек с рабочим визитом. В международном аэропорту “Манас” главу нашего государства встретили Председатель Кабинет Министров Кыргызстана Акылбек Жапаров и другие официальные лица.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 14:03


Наманганда-олтин куз

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 13:35


❗️Президент фармонига мувофиқ:

2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги”
томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

✅️ 2025 йил 1 январдан:

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 10:56


Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 20 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-сонли баёни 26-бандида Рақамли технологиялар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларига 2024 йил якунига қадар соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш топширилган эди.

Мазкур вазифа ижроси доирасида бугунги кунда соҳани рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани тиббиёт ходимлари ва беморлар учун катта имкониятлар яратмоқда.

Ушбу мақсадда тиббиёт муассасасига оптик толали кабель киритилиб, юқори тезликдаги интернет билан таъминланди. Ҳозирда тизим ходимлари компьютер саводхонлиги бўйича IT-марказларда ўқитилмоқда.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 08:57


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 5-6 ноября посетит с рабочим визитом город Бишкек для участия в очередном заседании Совета глав государств Организации тюркских государств.

#Mirziyoyev #sammit #TDT #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 08:41


🇺🇿 Ўзбекистонда 1 км. кв. ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 83,2 нафар доимий аҳоли сони тўғри келган.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,7 кишига ортган (2023 йил 1 октябрь ҳолатига 1 кв км га 81,5 киши тўғри келган).

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 08:40


❗️Эҳтиётсизликлик сабаб ўзингиз ва атрофдагиларингиз ҳаётига нуқта қўйманг!

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга барчамиз масъулмиз!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

05 Nov, 07:44


Ис гази: ҳеч ким хавфдан холи эмас.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

30 Oct, 04:52


ВИЛОЯТ “НУРОНИЙЛАР” ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ, ЎЗБЕКИСТОН МАҲАЛЛАЛАРИ УЮШМАСИ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ РАҲБАРЛАРИГА
МУРОЖААТИ


Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 12:16


🍯Наманганда III - халқаро асал фестивали бўлиб ўтади!

2024 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” тематик боғида  III-халқаро асал фестивали ўтказилади.

Мазкур фестивалда маҳаллий ва хорижий асал етиштирувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар.

Фестивал доирасида, B2B форматидаги учрашувлар, халқаро экспертлар иштирокида илмий-амалий конференсиялар, маданий кўнгил очар шоулар ва мода фестивали бўлиб ўтади.

ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИГА МАРҲАМАТ!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 11:58


📹 Сувни исроф қилманг!

▫️Сув бу – ҳаёт демакдир. Инсон ҳаётида сув энг муҳим ўринни эгаллайди. Нафақат инсониятнинг, балки бутун борлиқ, табиатнинг тириклиги ҳам сувга боғлиқ.

Чунки сув ижтимоий ва маиший ҳаётимизда беминнат ёрдамчиси, қондирувчи ва тозаловчи, инсоният тараққиёти ва тириклигининг асоси ҳисобланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 07:15


🔰 Пахта теримида “Долзарб ўн кун” – етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олайлик!

▫️Вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Наманган вилояти аҳолиси, фермер хўжаликлари раҳбарларига
МУРОЖААТИ

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 05:55


Bugun BMTning O‘zbekistondagi doimiy rezident-koordinatori Sabine Mahl bilan uchrashuv o‘tkazdik.

Mamlakatimiz va BMT o‘rtasidagi hamkorlikni mustahkamlash masalalarini muhokama qildik, muloqot davomida Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirishga alohida e’tibor qaratdik.


Сегодня у нас состоялась встреча с резидентом-координатором ООН в Узбекистане Сабиной Махль.

В ходе встречи мы подробно обсудили вопросы укрепления сотрудничества между Узбекистаном и ООН, уделив особое внимание развитию региона Приаралья.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 03:46


Ўрганишдан тўхтаган инсон қарийди.

Фарқи йўқ йигирмадами ёки саксонда... Ўрганишда давом этаётган ҳар қандай инсон эса, ёшлигини сақлаб қолади.

Ҳаётда энг асосийси - онг ёшлигини сақлаб қолиш.

Генри Форд

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

29 Oct, 02:43


🌤 ☀️ Наманганда 29 октябрь куни 15 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 29 октябрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 15:25


Муҳтарам томорқа ер эгалари!

Сизнинг машаққатли меҳнатингиз натижасида томорқаларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларимизни тўкин сочин, дастурхонларимизни обод қилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бозорларимизда Сиз томонингиздан етиштирилган меваларни йилнинг барча фаслларида топиш имкони яратилгани дилларни хушнуд этади.

Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир томорқачини ўз томорқасига 5 тупдан, маҳалла гузари ва кўча бошига 5-10 тупдан кўчат экишга чорлаймиз. Натижада, ҳар бир маҳалла гузари, ҳар бир кўча ҳамда ҳар бир хонадоннинг обод бўлишига эришамиз, саҳоватпешалик билан қилган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!

Муҳтарам маҳалла фаоллари!
Маҳалла ҳудудини обод қилиш каби савобли ишлар ҳамиша эътибор марказида туриши зарур.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон” дастурини амалга оширишда жонбозлик кўрсатиб, юртимизда ҳар жиҳатдан обод хонадонларни кўпайтириш, уларни бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришингиз лозим.
Бу эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 15:23


Янгиқўрғон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати аъзоларининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган долзарб вазифалар юзасидан
МУРОЖААТИ


Азиз юртдошлар!

Жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор табиати, унинг бой ўсимлик ва ҳайвонот олами, гўзал боғ ва хиёбонлари миллий бойлигимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу неъматларни аждодларимиз бир неча юз йиллар асраб-авайлаб, келгуси авлодлар учун улкан мерос қилиб қолдирганлар.

Доно халқимизда, “Умрингдан бир кун қолса ҳам кўчат эк” деган пурҳикмат нақл бор. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлмиш дарахт экиш, боғу гулзорлар яратиш борасидаги гўзал одатларимиз бугунги кунда янги маъно-мазмун билан бойиб, кенг миқёсда давом этмоқда.

Барчамиз учун муқаддас бешик бўлган она ватанимизнинг бетакрор табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш, уни авлодларимизга безавол етказишда буюк бунёдкорлик салоҳиятимизни амалда кўрсатайлик!

Ерга ниҳол экиш, уларни парваришлаб янги боғларга айланиши учун эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишда шахсий намуна кўрсатайлик, ташаббускор бўлайлик!
Мамлакатимизнинг айрим жойларида “Яшил макон” лойиҳасига бефарқлик билан қаралаётгани оқибатида катта маблағ, моддий ва меҳнат ресурслари ҳисобига экилган кўчатлар қуриб қолаётгани, дарахтзорлар пайҳон қилинаётган ҳолатлар ҳам афсуски тез-тез учрамоқда.

Ота-боболаримиздан мерос анъана – оилада янги фарзанд дунёга келганида унга атаб, албатта, дарахт экишни қайта тиклаб, ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, айни муддао бўлади. Никоҳдан ўтаётган ёшларимиз мана шундай бахтли онлардан эсдалик сифатида, яхши ният билан ерга ниҳол эксалар анъаналаримиз яна бир гўзал одат билан бойиган бўлар эди.

Келин-куёвларимиз эккан ниҳолларнинг илдизи ерга чуқур ўрнашиб, улғайиб, улкан дарахтга айланиб, мева берганидек, ёшларимизнинг оиласи ҳам албатта мустаҳкам, баракали, тинч-тотув бўлади, иншооллоҳ.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 21 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, айниқса, аҳоли яшаш жойларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш бўйича ташаббуси билан чиқиб, ҳалқимизга чақириқ қилдилар.
Янги Ўзбекистон ҳудудининг яшиллигини 2030 йилга бориб
30 фоизга етказиш бўйича катта марра олинган бўлиб, мазкур ишларни бажаришда Сиз ва бизнинг фидойилигимиз жуда муҳим ўрин тутади.
Шу муқаддас заминда таваллуд топиб, тарбия олган, ўзини айнан шу юртнинг асл фарзанди, деб билгувчи ҳар бир юртдошимиз мамлакатимизнинг яшиллигини янада яхшилаш каби улуғвор ишларда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиши лозим.

Ҳурматли фермерлар!
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиш анъанага айланди. Албатта, бу савобли ишларда кенг жамоатчилик қаторида Сиз азиз фермер ва меҳнаткаш деҳқонлар ҳам муносиб улуш қўшиб келмоқдасиз.
Мазкур йўналишдаги савобли ишларни давом эттирган ҳолда ўзингиз раҳбарлигингизда фермер хўжалигини ишчи ходимларини шахсий томорқаларига ҳамда хўжалигингиз дала четларидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб “Яшил макон” умуммиллий дастурига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Ҳудудларда кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда бошқа субъектларда етарли миқдорда мевали ва манзарали дарахт ниҳоллари заҳираси мавжуд бўлиб, улар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Азиз деҳқонлар!
Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан пахта – ғалла майдонлари қисқартирилиб, Сиз азиз деҳқонлар учун ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни бошладингиз.
Деҳқон хўжалигингизни барча ишчи ходимларини шахсий томорқаларидан ҳамда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларидан “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида янада самарали фойдаланиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 11:57


☀️🌤 Ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилиши мумкин

▫️Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати совуқ бўлмоқда. Ушбу даврда мамлакатнинг катта қисмида тонгда ҳарорат 0 даража ва -2 даражагача, Устюрт платоси ҳамда тоғларда -7…- 5 даражагача совуқ бўлишига олиб келиши мумкин.

Ҳафтанинг иккиничи ярмидан бошлаб, мамлакатимиз ҳудудига иссиқ-қуруқ ҳаво тўлқинлари кириб келади. Якшанба кунига бориб, кундузи Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, жанубий вилоятларда эса +28 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 10:32


Ҳурматли фуқаролар!

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, чақнаш ва ис газидан захарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни кўриш лозимлигини унутманг!

Бунда яшаш хонадонингиздаги табиий газ, кўмир ҳамда қаттиқ ўтинга мослаштирилган иситиш печларнинг дудбўронларини тозалаш чораларини кўришингизни, иситиш печларини узоқ вақт ёқиб қаровсиз қолдирмаслигингиз сўралади.

Яшаш хонадонингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг! Ёнғин хавфини сезсангиз дарҳол "101" ва "1050" қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 09:57


🔰 1 ноябрдан кичик бизнес субъектларига гаровсиз 300 миллион сўмгача кредит ажратилади

▫️Қонунчиликка кўра, Президент қарорига асосан амалга оширилаётган “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади.

Шунингдек, давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 09:51


❗️Муайян вақтларда ичилган сув организм самарадорлигини оширади

– Уйғонгандан кейин ичилган 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради;
– Овқатдан 30 дақиқа олдинги 1 стакан сув - овқат ҳазм қилишни яхшилайди;
– Ваннага тушишдан олдинги 1 стакан сув - қон босимини туширишга ёрдам беради;
– Ухлашдан олдин ичилган 1 стакан сув - инсульт ёки юрак хуружининг олдини олишга ёрдам беради.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 09:50


📊 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 09:26


#Мотивация

✍️ Ҳаётдаги энг муваффақиятли одамлар – бу савол берадиганлар. Улар доимо ўрганишади. Улар доимо ўсиб борадилар. Улар доимо юксаладилар.

© Роберт Киосаки

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 05:41


Namangan viloyati bo'yicha 2 676 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 165 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 182 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 56 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 76 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 697 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 443 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 49 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 79 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 223 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 359 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 198 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 139 ta (ko'rish)

Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.

📞 "E-AUKSION" vakili: 992072612 (soat 09:00 dan 18:00 gacha)

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 03:13


28 октябрь – Бутунжаҳон мултфилмлар куни

Ҳар йили 28 октябрда нишонланадиган Халқаро анимация куни ёки Бутунжаҳон мултфилмлар куни 2002 йилда Халқаро анимацион филмлар ассоциациясининг (АСИФА) Франсия бўлими ташаббуси билан биринчи анимацион филм оммага тақдим этилганининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

Яъни, 1892 йил 28 октябрда, Парижда рассом ва ихтирочи Эмил Рейнауд томошабинларни янги, ҳеч қачон кўрилмаган томошага – "оптик театр" (театр оптикаси) га таклиф қилди. Истеъдодли ихтирочи биринчи марта ҳаракатланувчи суратларни кўрсатувчи ўзининг аппарати праксиноскопни омма олдида намойиш этди.

Бу воқеани замонавий мултфилмлар прототипининг туғилиши деб атаса ҳам бўлади ва айнан шу сана ҳозирда анимацион филмлар даврининг бошланиши ҳисобланади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

28 Oct, 03:03


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 28 октябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин.
Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 8-13° бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушуши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

27 Oct, 15:10


Соат 20:00 да республика ҳудудида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари якунланди.

🗳Айни дақиқаларда овозларни санаб чиқиш жараёнлари бошланди.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

27 Oct, 14:36


Жўраевлар оиласидан уч авлод сайловда фаоллик кўрсатдилар

"Зарбдор" маҳалласида умргузаронлик қилаётган  83 ёшли онахон Шахрибону Жўраева бугунги сайлов жараёнларида ўзи яқинлари билан иштирок этди.

Онахон келинлари, қизлари, набиралари билан уюшқоқликда 771-сайлов участкасида ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз бериб, фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаландилар.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 14:48


Менимчателелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ҳаёт-мамот масаласига айланган экология. Ўзбекистон етакчиси "Яшил макон" лойиҳаси бўйича ишларни муҳокама қилди;
- Экологик таълим йўналишида қўйилган катта қадам. "Яшил университет"га Президент ташрифи;
- БРИКС бирлашмаси билан ҳамкорликдан Ўзбекистонга қандай наф? Шавкат Мирзиёевнинг прагматик сиёсати;
- Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янги қисми ишга тушгани улкан тарихий ва унутилмас воқеа бўлди.


Кўрсатувни бугун, 26 октябрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 08:31


#Инфографика

2024 йилда Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Наманган вилояти ҳудудида йўл қурилиши соҳасида амалга ошириладиган ишлар

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 08:28


👨‍👩‍👧‍👧 Ўзбекистонда 9 ойда 693 897 та туғилиш қайд этилди

▫️2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 131 674 киши вафот этди. Табиий ўсиш 562 223 нафарни ташкил қилди.

Шу даврда 1736 киши хориждан доимий яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келди. 8374 киши эса аксинча мамлакатни тарк этди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 08:18


‼️ Малообеспеченные семьи получат единовременную компенсацию за газ и электроэнергию на карты автоматически

🔥💡Эти деньги помогут частично покрыть расходы на газ и электроэнергию в отопительный сезон. На выплату разовых компенсаций государство направит более 370 млрд сумов.

📅 Финальные списки утвердят 27 октября 2024.

👉Подробнее о том, кто имеет право на компенсацию, и когда поступят деньги читайте тут.

Напоминаем, что эта компенсация — не единственная помощь от государства. В отопительный сезон нуждающиеся семьи также будут получать компенсации на превышение социальной нормы электроэнергии и газа.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 07:38


Kambag‘al oilalar gaz va elektr energiyasi uchun bir martalik kompensatsiyani avtomatik ravishda kartalariga qabul qiladilar

🔥💡 Ushbu mablag‘lar isitish mavsumida gaz va elektr energiyasi xarajatlarini qisman yengillashtirishga xizmat qiladi. Davlat tomonidan mazkur kompensatsiyalar uchun 370 milliard so‘mdan ortiq mablag‘ ajratildi.

📅 Yakuniy ro‘yxatlar 2024-yil 27-oktyabr kuni tasdiqlanadi.

👉 Kompensatsiya olish huquqiga ega bo‘lganlar va mablag‘larning tushirilish vaqti haqida batafsil ma'lumotni shu yerda topishingiz mumkin.

Shuni alohida ta’kidlab o‘tish kerak, bu kompensatsiya davlat tomonidan ko‘rsatiladigan yagona yordam turi emas. Isitish mavsumida ijtimoiy me’yordan ortiq elektr energiyasi va gaz sarfiyoti uchun ham ehtiyojmand oilalarga qo‘shimcha kompensatsiyalar beriladi.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 03:00


ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Республика Марказий банкининг октябрь ойи инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича сўровномасида фаол иштирок этинг.

Қуйидаги ботга кириб Наманганни танланг ва инфляция бўйича ўз фикрларингизни билдиринг
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

@kutilmalar_oktabr2024_bot

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 02:55


#Кун_маслаҳати

✍️ Душманингни яхши кўришни, душманинг ҳам сени севишини истасанг, қирқ кун унинг яхши сифатларини сўзла, у душман сенинг дўстингга айланади. Чунки кўнгилдан тилга йўл бўлганидек, тилдан кўнгилга ҳам йўл бордир.

— Жалолиддин Румий

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

26 Oct, 02:54


🌤 ☀️ Наманганда 26 октябрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади
 
▫️Республика Гидрометеорология маркази 26 октябрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

25 Oct, 15:36


#Yoshlar_va_saylov

Bugun Yangiqo'rg'on tumani yoshlar ishlari bo'limi  tomonidan tuman Madaniyat bo'limi 27-oktyabr kuni bo‘lib o‘tadigan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi hamda mahalliy kengashlar deputatligiga saylov jarayonlarida yoshlarning ishtiroki va rolini oshirish maqsadida “Yoshlar sayli” tadbiri tashkil etildi. 

Tadbir davomida yoshlar erkin va farovon mamlakatimizning ertangi kuni uchun dahldor ekanliklaridan faxrlanishlarini izhor qildilar.

Festival davomida yoshlar "Zakovat",  “Ibrat farzandlari”, “Mutolaa”, “Ustoz”, “UzChess” loyihalari taqdimoti, shaxmat, mini futbol hamda madaniy-ma’rifiy tadbirlarda faol ishtirok etdilar.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

25 Oct, 12:59


Жаҳолатга қарши маърифат

Бугун Янгиқўрғон туманидаги 2- касб-ҳунар мактабида ёшлар, педагогик жамоа билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро Ислом академияси ходими  Ёқубжон Базаров иштирок этган учрашувда ватанпарварлик, илм олиш, касб эгаллаш, диний ақидапарастлик, терроризм ғояларидан ёшларни ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлашилди.

Суҳбат якунида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 16:01


❗️Ҳукумат ҳузурида яна бир агентлик ташкил этилди

Президент Фармони кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2025 йил 1 январдан:

Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish”  электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 13:27


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 13:27


🎥Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 12:54


"Ақл машқи"да ёшлар тош сурдилар

Мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантириш ва айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада туман ҳокимларининг Ўзбекистон шахмат федерациясининг туманлардаги ҳудудий бўлимлари раислари этиб сайланганликлари ҳам соҳа ривожига қаратилаётган эътиборнинг бир намунасидир.

Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, Федерациянинг туман ҳудудий бўлими раиси Асадулло Нажмиддинов бошчилигида секторлар раҳбарлари 23-умумтаълим мактабида ташкил этилган шахмат бўйича мусобақа жараёнларини кузатдилар.

Мусобақада ёшлар ақл машқи - шахмат бўйича эгаллаган кўникмаларини намойиш этдилар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 12:38


Сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги мулоқоти "Ҳуррият" маҳалласидаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилдилар.

Хусусан, ёшларнинг тадбиркорлик учун кредит олиш, таълим шартномасини тўлаш, бандлик, соғлигини тиклаш масалаларидаги мурожаатлари юзасидан соҳа раҳбарларига кўрсатмалар, айрим масалалар юзасидан эса тушунтиришлар берилди.

Мулоқот якунида ўзларини ўзлари иш билан таъминлашлари учун бир неча нафар қизларга тикув машиналари топширилди.

Мулоқотда пробация ҳисобида турган ёшлар ҳам иштирок этдилар.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

24 Oct, 09:18


Наманган вилоятида 60 096 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди

Маълумки, 16-23 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Бугун Марказий сайлов комиссияси муддатидан олдин иштирок этган сайловчилар тўғрисида ахборотни эълон қилди. Унга кўра, белгиланган муддат ичида республикамиз бўйича 1015 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган бўлса, хориждаги 132667 нафар сайловчи овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди.

Наманган вилоятида эса муддатидан оллин овоз берган сайловчилар сони 60 096 нафарни ташкил этди.

📍Наманган вилоят ҳудудий сайлов комиссияси матбуот маркази

➡️ Каналга обуна бўлинг

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 14:39


Махсус репортаж | Ахсикент археологик комплекс экспедицияси томонидан айни пайтда Ахсикент, Бибиона, Тепақўрғон, Элатан, Қирқхужра, Баландтепа ва Мунчоқтепа ёдгорликларида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда Ахсикент экспедицияси ва Хитой фанлар академиясининг Археология институти олимлари биргаликда ишлашмоқда. Бу илмий-археологик изланишлар жуда катта янгиликларни тақдим этмоқда.

Бу ишлар Давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифида икки давлат ўртасида илм-фан, археология соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича имзоланган меморандум асосида амалга оширилмоқда

#22oct #uzbekiston24 #axsikent #munchoqtepa

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 13:31


🍯Namanganda III - xalqaro asal festivali bo‘lib o‘tadi!

2024-yilning 1-3-noyabr kunlari Davlatobod tumanidagi “Afsonalar vodiysi” tematik bog‘ida 
III-xalqaro asal festivali o‘tkaziladi.

Mazkur festivalda mahalliy va xorijiy asal yetishtiruvchilar o‘z mahsulotlari bilan ishtirok etadilar.

Festival doirasida, B2B formatidagi uchrashuvlar, xalqaro ekspertlar ishtirokida ilmiy-amaliy konferensiyalar, madaniy koʻngil ochar shoular va moda festivali bo‘lib o‘tadi.

XALQARO ASAL FESTIVALIGA MARHAMAT!

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 08:29


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 07:06


🇺🇿 Ўзбекистон болалар ташкилоти “Болалар ҳаракати” сардорлар сайловини эълон қилади!

⚡️10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ватанпарвар, ташаббускор ва кучли болалар жамоаси сафига қўшилинг.

📝“Болалар ҳаракати” сардорлар сайлови учун тезда рўйхатдан ўтинг!

👉https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 06:05


❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади — Президент Фармони

2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.

2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:

фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;

етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;

кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;

касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 05:48


❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади — Президент Фармони

2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.

2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:

фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;

етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;

кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;

касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

22 Oct, 03:38


Ахсикент археологик комплекс экспедицияси томонидан Наманган вилояти Мунчоқтепа археологик ёдгорлигидан қабрлар, сағаналар мажмуаси топилди.

IV-V асрларга оид ушбу манзил ўз даврида тараққий топган Боб шаҳрининг ибодатхоналар, мақбаралар жойлашган қисми ҳисобланиб, бу ерда турли маросимлар ўтказилган.

Сағаналарда ўша даврнинг сопол буюмлари, турли мунчоқлар ва бошқа қимматли ашёлар сақланиб қолган. Қамиш тобутлар эса турли ҳолатда бизгача етиб келган.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:28


🔴 Нобел мукофоти совриндори ва Заковатчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Замонамизнинг энг нуфузли иқтисодчиларидан бири, Нобел мукофоти совриндори бўлган француз олими Жан Тирол 14 октябр куни Тошкентда очиқ маъруза ўтиб берди. Тадбир Янги Ўзбекистон университети ҳамда «Заковат» клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Маъруза Заковат ҳаракати аъзоларининг машҳур спикерлардан билим ва тажриба ўзлаштиришига имконият яратиш, уларни интеллектуал ва касбий ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

Маърузада Жан Тирол шахсий манфаатлар ва ижтимоий фаровонлик ўртасидаги мувозанатни тушунтириб, халқ фаровонлигига эришиш бўйича ўз изланишлари ҳақида маълумот берди.

Маълумот учун, Жан Тирол 2014 йилда монополияларни бошқариш ва бозорни тартибга солиш соҳаларидаги долзарб муаммоларга энг яхши ечимларни илгари сургани учун Нобел мукофоти билан тақдирланган.

Ўзбекистонда ҳар доим ҳам бўлавермайдиган бундай ноёб воқеада заковатчилар ҳам фаол қатнашди. Бундай тадбирлар ёшларнинг интеллектуал ва шахсий ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, уларга муҳим билим ва кўникмалар беради ҳамда нетворкингни йўлга қўйишда хизмат қилади

https://t.me/hudud_inform

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:06


🖋 Президентимиз Тошкент шаҳридаги ҳолатга алоҳида тўхталди.

🖋 Пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирилди, куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатгани қайд этилди.

🖋 Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

🖋 Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

🖋 Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

🖋 Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:06


🖇 “Тошкент-Оҳангарон” халқаро автомобиль йўлининг 53 километрлик қисмида 840 мингта дарахт экилгани ўзига хос тажриба бўлди.

🖇 Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.

🖇 Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

🖇 Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди.

🖇 Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:06


➡️ Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

➡️ “Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

➡️Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

➡️Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

➡️Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

➡️Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:06


Йиғилишда энг аввало юртимиз иқлимига мос сифатли кўчатни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Фанлар академияси, экология, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, карантин тизимидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олийгоҳлар, кафедралар, ин-витро лабораторияларидан самарали фойдаланиб, уруғ ва кўчат етиштириш ҳажмини ошириши зарур.

Нукус, Арнасой, Қоракўл, Муборакда кейинги йилда сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимликларидан иборат 4 та боғ барпо қилинади.

Уруғ олиш учун ўрмон хўжаликларидан соғлом оналик плантациясини танлаш орқали йилига 1,5 минг тонна уруғ тайёрланиши, Корея тажрибаси асосида сувсизликка чидамли, иқлим шароитига мос ёпиқ илдизли контейнер ва ин-витро усулида 2 миллион кўчат етиштириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмдаги 250 минг гектар чўлда сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дронлар ёрдамида экилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва водий вилоятларидаги 327 гектар ерда ноёб мевали кўчатларни ин-витро усулида етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 14:02


Йиғилишда энг аввало юртимиз иқлимига мос сифатли кўчатни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Фанлар академияси, экология, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, карантин тизимидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олийгоҳлар, кафедралар, ин-витро лабораторияларидан самарали фойдаланиб, уруғ ва кўчат етиштириш ҳажмини ошириши зарур.

Нукус, Арнасой, Қоракўл, Муборакда кейинги йилда сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимликларидан иборат 4 та боғ барпо қилинади.

Уруғ олиш учун ўрмон хўжаликларидан соғлом оналик плантациясини танлаш орқали йилига 1,5 минг тонна уруғ тайёрланиши, Корея тажрибаси асосида сувсизликка чидамли, иқлим шароитига мос ёпиқ илдизли контейнер ва ин-витро усулида 2 миллион кўчат етиштириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмдаги 250 минг гектар чўлда сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дронлар ёрдамида экилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва водий вилоятларидаги 327 гектар ерда ноёб мевали кўчатларни ин-витро усулида етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 13:53


“Ўзбеккосмос” агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.

Шу муносабат билан мутасаддиларга ишчи гуруҳи тузиб, ушбу 2 та вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида “яшил” майдонларни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. “Ўзбеккосмос” агентлиги билан биргаликда чўлларда экологик ҳолатни мониторинг қилиш платформаси яратилади.

Ўрмон хўжалиги агентлигининг бу йўналишдаги масъулияти оширилади. Эндиликда агентлик чўлланишга қарши курашиш билан ҳам жиддий шуғулланади, ҳокимликлар қошидаги “Йўл кўкалам” ташкилотлари агентлик тизимига ўтади.

Агентликка ҳар бир ҳудуд иқлимига мос 100 миллиондан зиёд ниҳол ва кўчатларни оддий усулда маҳаллийлаштириш ҳамда етиштириш харажатини 20 фоизгача камайтириш топширилди.

Фанлар академияси билан биргаликда 20 гектарда тажриба-синов майдончаси қилиб, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклайдиган ўсимликларни етиштиришни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 13:49


Сўнгги вақтларда юртимизда чанг бўронлари тез-тез содир бўлаётгани қайд этилди.

Бунга глобал иқлим ўзгариши билан бирга ноқонуний дарахт кесилиши, сув камайиши, тартибсиз чорва боқилиши оқибатида чўл яйловлари деградацияга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Чўллардаги ўсимликлар турлари ҳам кескин камайган.

Давлатимиз раҳбари аҳоли кўпайиб бораётган шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта захирамиз – яйловлар эканига эътибор қаратди. Шу боис, яйловлардан фойдаланишга эҳтиёж йилдан-йилга кўпайиб бораётгани таъкидланди.

Эндиликда 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

Қўмитага йил якунигача чўлларни деградациядан чиқариш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди. Келгуси йилда бу мақсадлар учун дастлаб 50 миллион доллар грант маблағлари жалб этилади.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 13:34


Президентимиз Тошкент шаҳридаги ҳолатга алоҳида тўхталди.

Пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирилди, куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатгани қайд этилди.

Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 13:34


Президент кейинги йилда “Яшил макон” дастури учун 100 миллиард сўм ажратилишини эълон қилди.

Эндиликда дарахтларни 3 йил парваришлаш, касалликдан сақлаш, суғориш харажатлари ҳам инвестиция дастурига киритилади.

Суғориш тизими бўйича 2 та тажриба амалга оширилади. Хусусан, 27 та туманда суғориш тизими яратиш учун 1 тадан қудуқ қазишга рухсат берилади. Ғаллаорол туманидаги тоғларда қор-ёмғир сувини йиғувчи 10 та гео-мембрана ўрнатилиб, дарахтларни суғориш тизими яратилади. Баҳорда 14 та туманнинг тоғ ва адир қияликларида қават-қават қилиб, терраса усулида 500 гектарда дарахт экиш бошланади.

Вилоят ҳокимликларига “Менинг боғим” лойиҳаси бўйича яшил боғ яратишга камида 1 гектар, яшил жамоат парки учун ярим гектардан ер ажратиш топширилди.

Бу майдонлар экиш мавсумигача “Очиқ бюджет” порталига қўйилиб, дарахт турлари бўйича тавсия ва уларнинг нархи кўрсатилади. Бунда, парваришлашда масъулиятсизлик қилган шахсларни мобил илова орқали огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади.

Ҳокимларга барча ободонлаштириш бўлимларини 20 тадан суғориш мини-техникаси билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 12:41


Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бугун Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан танишди. Унда экология, барқарор бошқарув, атроф-муҳит иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, экологик инновация ва рақамлаштириш йўналишларида 500 нафар бакалавр ва магистр тайёрланади.

Бу билан экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди.

Вилоят ҳокимларига ҳар бир вилоятда 1 тадан ушбу университет техникумини ташкил қилиш топширилди. Техникум атрофида илмий-амалий машғулотларни олиб бориш учун дендрология боғи ҳам ташкил қилинади.

Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 12:39


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 10:50


Инвесторлар давлатимиз раҳбарига чиқиндидан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларини тақдимот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 10:50


Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проектов по переработке бытовых отходов, производству электроэнергии и продукции из них.

#Mirziyoyev #taqdimot #ekologiya #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 10:50


Президент Шавкат Мирзиёев "Green University"да яратилган шароитлар билан танишиб, талабалар билан суҳбатлашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Yangiqo'rg'on tumani hokimligi rasmiy kanali

21 Oct, 10:50


Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центральноазиатский университет изучения окружающей среды и изменения климата – Green University.

#Mirziyoyev #tanishuv #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X