Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali @chortoqhokimligiuz Channel on Telegram

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

@chortoqhokimligiuz


Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanali

Manzil: 161000, Namangan viloyati, Chortoq shahri, Istiqlol xiyoboni, 24-uy

Murojaatlar uchun: 👉 @MurojatChortoq_bot
@chorhokuzbot

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali (Uzbek)

Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanalinnChortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali - bu kanal Chortoq tumani hokimligining rasmiy kanali hisoblanadi. Bu kanalda Chortoq tumani hokimligi to'g'risida eng so'nggi yangiliklar, xabarlar va ma'lumotlar taqdim etiladi. Chortoq tumani hokimligining faoliyatlarini doimiy kuzatib borish uchun ushbu kanalga obuna bo'ling!nnKanal manzili: 161000, Namangan viloyati, Chortoq shahri, Istiqlol xiyoboni, 24-uynnMurojaatlar uchun: 👉 @MurojatChortoq_bot, @chorhokuzbot

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

09 Dec, 00:38


Қалбимиздан мустаҳкам ўрин олган муаззам тарона

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ҳар тонг Ватанимиз узра ушбу муаззам тарона янграйди.  

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов мусиқаси билан бошланувчи ушбу муқаддас қўшиқ ҳар биримизнинг юрагимиздан жой олгани аниқ.
 
Мамлакатимиз раҳбарининг жаҳоннинг турли давлатларига ташрифи, олий мартабали хорижий меҳмонларнинг юртимизга келиши, республикамиздаги нуфузли анжуманлар, йирик тадбирлар, халқаро ва республика миқёсидаги спорт мусобақалари мадҳиямиз билан бошланади.

Бу азиз тарона нечун қалбимиздан мустаҳкам ўрин олган?! Муаллифлар унинг ҳар бир сўзи устида моҳир заргар каби пухта ишлашган. Мадҳиямиз сўзлари оддий, равон, халқчил, жайдари, шу билан бирга одамлар юрагига яқин жумлалардан иборат.

@chortoqhokimligiuz

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

08 Dec, 15:08


Планы по развитию Чартакского района
В профессиональной школе № 2 хокиму области Шавкатжону Абдураззакову были представлены проекты по ускоренному социально-экономическому развитию Чартакского района и дальнейшему повышению уровня жизни населения.
https://nampravda.uz/ekonomika/plany_po_razvitiyu_chartakskogo_rayona.html

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

08 Dec, 14:27


#Халқаро_ҳамкорлик

Хитойнинг Пекин шаҳрида Наманган вилояти ҳокимлиги ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади

Наманган вилояти ҳокимлиги делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида Пекин шаҳрида "Хитой-Наманган" инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Дастлаб икки халқларнинг маданий тадбирлари, мусиқий чиқишлари намойиш қилинди.

Форум доирасида 300 дан ортиқ етакчи компания вакиллари иштирок этишди.

Наманган вилояти инвестицион салоҳиятини намойиш этувчи видеоролик тақдимоти ўтказилди. Инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Форум якуни билан яшил энергетика, Янги Наманган шаҳарчасида кўп қаватли уй-жойлар қуриш, Чортоқ туманида санатория, меҳмонхоналар барпо этиш, магистрал йўллар қуриш, Хитой кичик саноат зонасини ташкил этиш каби йўналишларда 15 дан ортиқ қиймати 5 млрд АҚШ долларлик портфель келишувлар имзоланди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

08 Dec, 13:18


❄️ Чортоқ тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчи-ходимлари томонидан қиш-қировли кунларда автотранспорт воситаларининг  хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва махсус аралашма сепиш ишлари бажарилмоқда.

❗️🚙 Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

08 Dec, 12:49


Наманган вилояти ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи Чортоқ туманида бўлди

2-сонли касб-ҳунар мактабида Чортоқ туманини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш борасидаги лойиҳалар вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга тақдимот қилинди.

Аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ва замонавий туман марказини барпо қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби барча жиҳатлар яхлит концепцияда акс этиши зарурлиги таъкидланди.

Лойиҳа объектлари бирма-бир кўздан кечирилиб, туман маркази қиёфасини тубдан ўзгартириш, “Катта Наманган” канали ва "Чортоқсой" ўзани ва қирғоқларини бетонлаш, истироҳат боғини реконструкция қилиш, “Мустақиллик шоҳ” кўчасининг 3 км қисмида узлуксиз савдо ва сервис хизмати фаолиятини йўлга қўйиш, туризм ва саноат зоналарини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 14:04


Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ҳудудларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳит яратиш, ёшлар ва аҳоли ўртасида диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, аҳоли онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш мақсадида Чортоқ туманидаги 5-мактабда "Ласкидон" маҳалла фаоллари, ёшлар ва аҳоли вакиллари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирда ёшлар ва яҳолига яратилаётган шароитлар ҳамда терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликлар, шунингдек, ахборотлашиб бораётган замонда юртимизнинг тинч ва осуда ҳаётини кўра олмайдиган кимсаларнинг ёшларни йўлдан адаштириш, уларнинг онгини пуч ғоялар билан тўлдиришга уринишлар кўплаб учраётгани, натижада эса, бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлинаётгани тўғрисида маъруза қилинди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 12:30


Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, атроф-муҳитни асраш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ҳусусан, Чортоқ-Наманган автомобиль йўли бўйлаб жараёнлар давом эттирилмоқда. Туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўлнинг ҳар икки қирғоғини тартибга келтириш бўйича кунлик иш ташкил этилмоқда. Ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 12:23


Prezident ayollar orasida onkologik kasalliklarni nazorat qilishga doir davlat dasturini ma’qulladi.

Dastur milliy va xalqaro ekspertlar jamoasi tomonidan bir yilga yaqin vaqt davomidagi muhokamalardan so‘ng qabul qilindi.

Ushbu hujjatga xalqaro klinik amaliyotlar asos qilib olingan. 30 yoshdan boshlab ayollar har 10 yilda inson papillomasi virusiga test topshirishi, 45 yoshdan 65 yoshgacha esa har 2 yilda mammografiyadan o‘tishi kerak bo‘ladi. Har bir ayol elektron ro‘yxatga kiritiladi va har qanday xavfli o‘zgarishlar aniqlanganda tizimda “yo‘qolib qolmaydi”. Dastur aniq harakatlar va davolash protokollarini o‘z ichiga olgan. Albatta, bu juda katta qadam va ushbu o‘zgarishlar jarayoni shaxsan o‘z nazoratim ostida bo‘ladi.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 12:00


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг 260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.

Озиқ-овқат экспорти ўтган йилга нисбатан 370 миллион долларга (1,2 баробар) ўсиб, 2 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда 3-ўринга, гилос ва шафтоли бўйича 6-7-ўринга, мош ва бошқа дуккакли маҳсулотлар бўйича 10-ўринга чиқди.

Биргина гилос 16 та мамлакатга экспорт қилинмоқда. Ҳар ҳафта 3-4 тонна узум АҚШга етказиб берилмоқда.

Экспорт Қорақалпоғистон ва Жиззахда 2,2 баробар, Хоразмда 1,8 баробар ва Сурхондарёда 1,6 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 11:52


📌📌📌📌📌📌

🔶Tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlangan shaxslar qayerga murojaat qilishlari kerak?

Qarorga ko‘ra, Tazyiq va zo‘ravonlikdan jabrlangan shaxslar, boshqa jismoniy hamda yuridik shaxslar tomonidan tazyiq va zo‘ravonlik holati to‘g‘risida quyidagi shakllarda murojaat qilinadi:

😊 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki ijtimoiy xodimga;

💠 ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqamlariga yoki bevosita profilaktika inspektorlariga;

💠 “112” yagona dispetcherlik xizmati hamda 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga.

🖋 Murojaat bo‘yicha 24 soat ichida quyidagilar amalga oshiriladi:

xotin-qizlar faoli va mahalladagi profilaktika inspektori tomonidan tazyiq va zo‘ravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat o‘tkaziladi;

ijtimoiy xodim xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholash choralarini ko‘radi;

profilaktika inspektori xotin-qizlarga himoya orderi rasmiylashtiriladi hamda zaruratga ko‘ra birlamchi ko‘mak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirishga doir choralarni ko‘radi;

ijtimoiy xodim va profilaktika inspektori tomonidan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari ularning roziligi asosida birlamchi ko‘mak xonasiga joylashtiriladi.

Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari, Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazining hududiy markazlari tomonidan ko‘rsatiladi.

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Rasmiy sahifalarimiz👇
📝Telegram |  📝Facebook | 💻 Instagram

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 11:51


Юртимиз таълим тизимида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар чуқур билимга эга, ҳар тарафлама баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Айниқса, хорижникидан қолишмайдиган, замонавий шароитларга эга ихтисослаштирилган мактаблар энг иқтидорли ва билимга чанқоқ ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар эшигини очди. Жумладан, Чортоқ ихтисослаштирилган мактабида ҳам ўқувчиларнинг фан сирларини мукаммал эгаллаши учун барча қулайлик яратилган.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ушбу таълим даргоҳи фаолияти билан танишди. Ўқувчи-ёшлар билан китоб ўқишнинг аҳамияти, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш юзасидан суҳбатлашди. Уларнинг орзу мақсадлари билан қизиқди.

Шунингдек, хоналарнинг иситилиш ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

28 Nov, 11:38


Икки адибнинг юбилей кечаси

Чортоқ тумани кўплаб ижодкор зиёлиларга бешик бўлган замин. Хусусан, серқирра ижодкорлар Темур Тўрабоев (Темур Бек) 70 ёшни, Муҳаммадали Маматвалиев (Муҳаммад Вали) эса 60 ёшни қаршиладилар. Уларнинг юбилейлари муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Илҳомжон Саттаров иштирок этиб, юбилей соҳибларининг меҳнатларини эътироф этиб, уларга ташаккурнома ва совғалар тақдим этди. Шундан сўнг республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Мусохон Оппоқов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвиддин Мансуровлар адибларга вилоят ҳокимининг Табрикнома ҳамда совғаларини топширишди.

Юбилярларнинг ҳамкасблари, яқинлари, дўстлари, шогирдлари уларнинг ижодий йўллари ҳамда муваффақиятларини таърифлаб, самимий тилакларини изҳор этдилар.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

20 Nov, 10:50


Чортоқ туманининг марказий кўчаларини тартибга солиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилмокда.
Бугун тумандаги марказий кўчалар қирғоқлари техникалар ёрдамида текисланиб, ободонлаштириш бошқармаси томонидан чиқиндилардан тозаланди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

20 Nov, 10:44


#Ижтимоий_ролик

Атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш, тартибли бўлишини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшайлик. Бу борада барчамиз бирдек масъул эканимизни унутмайлик.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

20 Nov, 09:55


#Семинар

Чортоқ туманида 2025 йил ҳосили учун ноябр-декабр ойларида 4374 гектар майдонга тўқсонбости усулида сабзавот экилишини таъминлаш, шунингдек, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаб чопиш ва бетонлаштириш бўйича семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ойқиронлик ёш боғбонлар" фермер хўжалигида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Носиржон Каимов, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Бектош Аҳмаджонов, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров, фермерлар, МФЙ раислари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда юқоридаги масалалар агротехникаси юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Тадбирда алоҳида таъкидландики, деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш баробарида аҳолининг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш имконини беради.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

20 Nov, 09:16


#РАСМАН

2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди


Президентимиз бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда «яшил» энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

20 Nov, 07:00


Аҳоли бандлигини таъминлаш, норасмий иш ўринларини расмийлаштириш, доимий иш ўринлари яратиш, ўзини ўзи банд қилиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳим масалалардан ҳисобланади.

Туман ҳокими Илҳомжон Саттаров ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, улар эътиборини бу борадаги вазифаларга қаратди.

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, ўзини ўзи банд қилиш йўналишида иш ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, Сайҳунобод, Уйчи, Зарбдор, Ғиждувон тажрибалари асосида аҳоли бандлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 21:50


#Сана

🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

▫️Байроғимиз давлатимиз суверенитетининг рамзидир. У халқимизнинг шонли тарихи ва эзгу интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимизнинг тимсоли саналади. 

Бугун миллий байроғимиз давлат идора ва ташкилотлари, таълим муассасалари, мамлакатимиз аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, элчихоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.

Байроғимиз турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро тадбир ва спорт мусобақаларида ҳам Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин ифода этмоқда.

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Зеро, байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик ва тинчлик рамзидир!

☑️ Бугун 33 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз ифодаси сифатида жаҳоннинг юксак минбарларида ҳилпираб тураверсин!

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 15:57


Yoshlar bilan uchrashuvimiz erkin va samimiy muloqot tarzida kechdi.

Biz ularning orzu-maqsadlari va kelajak rejalari haqida gaplashdik.

Bugungi kunda xalqimizning ham, Prezidentimizning ham ko‘nglida yoshlarga nisbatan katta ishonch va umid bor.

Qadrli yoshlar, sizlarni katta hayot, butun O‘zbekiston kutib turibdi.


Наша встреча с молодёжью прошла в свободной и искренней атмосфере.

Мы поговорили о мечтах, целях и планах молодых людей на будущее.

Сегодня и наш народ, и наш Президент возлагают большие надежды и доверие на молодёжь.

Дорогая молодёжь, вас впереди ждёт большая жизнь, вас ждёт вся страна!

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 15:10


Таълим саёҳати учун Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турган ўқувчиларимиз Лондоннинг Брунел университетида билим ва кўникмаларини ривожлантиришни бошлашди.

Саёҳатнинг биринчи кунида ўқувчилар мактаб ҳаёти ва фаолият йўналишлари билан яқиндан танишишди.

Куннинг иккинчи қисмида эса ўқувчилар учун «Бин Баг шоу» ташкил этилди.

Унда лойиҳа қатнашчилари ўқув қуроллари ёрдамида кийимлар дизайни устида ишлашди ҳамда намойиш қилишди.

Таълим саёҳати давом этмоқда.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 13:47


🦚«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида...

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг барча ҳудудларида кузги дарахт экиш мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Чортоқ тумани ИИБ ходимлари атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш, экологик софликни таъминлаш ва шу орқали она табиатни асраш мақсадида акцияда фаол иштирок этишмоқда.

Навбатдаги ҳашарда туман марказидан ўтган автомобиль йўли четларида иш ташкил этилиб мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 08:55


#Таълим_саёҳати
#Англия

Айни вақтда "Хорижий тилларни ўқитишдаги энг яхши мактаб" танлови республика босқичи иштирокчилари қатори Чортоқ туманидаги 53-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилшода Боймирзаева бошчилигида 5 нафар ўқувчи Буюк Британияда таълим саёҳатида бўлиб туришибди.

Ўқувчилар мазкур саёҳат давомида тил кўникмаларини ривожлантириш устида ишлашлари ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишлари кўзда тутилган.

Жорий йил Президент соврини учун ўтказилган ушбу танловнинг республика босқичида Чортоқ туманидаги 53-мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллаб, 400 миллион сўм пул мукофоти ҳамда  хорижга саёҳат йўлланмасини қўлга киритган эди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

17 Nov, 06:13


Диёр янгиликлари | Профессионал ижтимоий хизматлар даражаси ошмоқда. Чортоқ тумани мисолида.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 14:05


Чортоқ тумани ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги иссиқхонада турли гул ва манзарали дарахтлар кўчатлари етиштирилмоқда

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 13:24


#Ogohlik

Hurmatli hamyurtlar!

Mavsum oldidan xonadoningizdagi isitish pechini dudburonini tozalatishni unutmang!

Shuningdek, isitish moslamalaridan foydalanishda belgilangan qoida talablarga amal qiling!

Bu bilan siz oʻzingiz va yaqinlaringizning hayotini saqlab qolasiz!

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 13:23


Чортоқ туманида соғлом ижтимоий-маънавий муҳит яратиш, ёшлар ўртасида диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, улар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Давлат муассасаларида ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, турли хилдаги радикал диний оқимларнинг таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида тумандаги 48-сонли умумий ўрта таълим мактабида ишловчи ўқитувчилар иштирокида "Жахолатга қарши маърифат билан" рукнида очиқ давра сухбати ташкил этилди.

Йиғилиш қатнашчиларига "Тинчлик қадри" мавзусидаги видеоролик ҳамда туман ИИБ томонидан тайёрланган слайдда юқоридаги иллатларнинг аянчли оқибатлари намойиш этилди.

Учрашув жараёнида иштирокчилар билан "Ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш ахамияти", "Диний мутаассибликка берилмаслик", "Миссионерлик нима?" мавзулар муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 12:11


"Долзарб 50 кунлик" доирасида

Чортоқ тумани ички ишлар бўлими томонидан пробация рўйхатида турган шахсларнинг қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари тушунтирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилмоқда.

"Долзарб 50 кунлик" доирасида бир гуруҳ пробация рўйхатида турган шахсларни "Chartak ideal" МЧЖ корхонасига олиб борилиб, тадбиркор А.Абдулбоқиев иштирокида ишлаб чиқариш жараёнлари юзасидан суҳбат ўтказилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 12:04


#Семинар

Сифатли ҳайдов - мўл ҳосилга гаров

Қишлоқ хўжалигида кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ушбу агротехник тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мўл ҳосилга замин яратади.

Чортоқ туманидаги "Акрамбой Адҳамбой Равшанбой" фермер  хўжалигида 2025 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга оширишни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Чортоқ туманида 2025 йил ҳосили учун 6049 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида 5 та отряд шакллантирилди. Уларга
10 та ҳайдов трактори, 7 та минерал ўғит сепкич, 8 та минерал ўғит ташиш, 5 та ёнилғи ташиш воситаси, 5 та кўчма устахона бириктирилди.

Вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирокидаги тадбирда иштирокчиларга шудгорлаш, ариқларни бетонлаш, ғалла парвариши, кузги кўчат экиш мавсумини сифатли ўтказиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

11 Nov, 10:44


Xalqaro press klub | O’zbekiston – bag’rikeng diyor
#11nov #Uzbekiston24

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

05 Nov, 10:30


Mobil xabarlari

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

05 Nov, 09:15


Чортоқ тумани ички ишлар бўлими томонидан пробация рўйхатида турган ёшларнинг қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари тушунтирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилмоқда.

Айни шу мақсадда бугун бир гуруҳ пробация рўйхатида турган ёшларни "Mоno klassik mebel" МЧЖ корхонасига олиб борилиб, тадбиркор Х.Бурхонов иштирокида ишлаб чиқариш жараёнлари юзасидан суҳбат ўтказилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

05 Nov, 08:33


#Танлов

“Зулфия” номидаги Давлат мукофоти миллий танловининг Чортоқ тумани босқичи ўтказилди

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишларида чуқур билимларга эга, билим ва салоҳиятини мамлакат ривожига сафарбар этадиган ўзининг ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, ибратли хулқ-одоби, ноёб истеъдоди, етакчилиги билан ажралиб турадиган қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантириш мақсадида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти миллий танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов иштирокчилари ўртасида саралаш ташкил этилиб, ғолиб бўлган хотин-қизлар турли номинациялари бўйича тақдирланди ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

05 Nov, 06:40


Чортоқ тумани бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда

Чортоқ тумани спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2012-2014 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Умурзақов сўзга чиқиб, ёш спортчиларга омад тилади.

Ўзбекистон белбоғли бел олиш ва уч кураш ассоциацияси раиси Н.Азизов ўз сўзида мезбон туман раҳбариятига республика чемпионатини ўтказишга яратиб берилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон белбоғли бел олиш ва уч кураш ассоциацияси ҳамда спорт вазирлигининг йиллик тақвим режасига мувофиқ ўтказилаётган мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ёш полвонлар ғолиблик учун беллашмоқда.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

26 Oct, 00:12


"Наманган ҳақиқати" газетасининг 2024 йилдаги 85-сони

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

26 Oct, 00:00


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 26 октябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 13-18° бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 15:16


Чортоқ туманида 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати соҳа фахрийлари хонадонларига байрам йўқлови уюштирилди

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 15:16


ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Республика Марказий банкининг октябрь ойи инфляцион кутилмаларни аниқлаш бўйича сўровномасида фаол иштирок этинг.

Қуйидаги ботга кириб Наманганни танланг ва инфляция бўйича ўз фикрларингизни билдиринг
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

@kutilmalar_oktabr2024_bot

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 15:16


#Хушхабар

Навбат — республика босқичига

Чортоқ туманида кўплаб ютуқларга эришаётган тиббиёт ходимлари талайгина. Улар сафига кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада патронаж дояси Ҳилола Юсупова ҳам қўшилди. У “Патронаж доя — аёл саломатлиги таянчи” танловининг Наманган вилояти босқичида 1-ўрин соҳибасига айланиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 12:56


#БУГУН_ФУТБОЛ

🏆 Суперлига | 22-тур
⚽️ Навбаҳор - Металлург
📆 25 октябрь | Жума
🏟 Навбаҳор стадиони

18:15
🖥 Спорт ТВ

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 12:53


#Сайлов_2024

Зулфия Фозилова, Маҳаллалар уюшмаси Чортоқ тумани бўлими иш юритувчиси:

— Бу йилги сайловлар “Менинг танловим — обод Ватаним!” шиори остида ўтказилади. Чортоқлик бир сайловчи сифатида 27 октябрда бўладиган сиёсий жараёнларда барчангизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 12:53


#Сайлов_2024

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 1 кун қолди

Абдуллахон Ўринбоев, Чортоқ тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, "Дамариқ" маҳалласи кексалар маслаҳат гуруҳи раиси:

— Биз Чортоқликлар ўзимизни ўрнимизни, ўзимизни сиёсий етуклигимизни кўрсатиб, 27 октябрь куни бўладиган сайловларда фаол иштирок этайлик.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 12:41


#bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor

📌 Chortoq tuman ixtisoslashtirilgan  maktabining  11-sinf
o’quvchisi Toxirova Feruza Xalqaro SAT imtihonida  1420 ball bilan SAT sertifikatini qo’lga kiritdi.

⚡️Feruzaga bundan keyingi faoliyatlarida ham ulkan zafar va muvaffaqiyatlar tilab qolamiz.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

25 Oct, 12:39


Чортоқ туманида 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати соҳа фахрийлари хонадонларига байрам йўқлови уюштирилди

Яхёхон Азибаев, Неъматилло Бойханов, Рузибой Қодиров, Аҳмаджон Толканов, Носиржон Қаҳҳаров каби ички ишлар фахрийларини Чортоқ туманида кўпчилик яхши танийди. Уларнинг Ватанимиз тинчлиги, ва эл-юрт осийишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси таҳсинга лойиқ.

Касб байрами муносабати билан туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Равшанбек Усубжанов бошчилигида йўқловлар уюштирилиб, фахрийларнинг ана шу хизматлари эътироф этилди. Уларга бошқарма бошлиғининг байрам табриги етказилиб, ташаккурнома ва совғалар топширилди. Бундай эътибордан кўнгли кўтарилган хонадон соҳиблари эзгу тилаклар билан дуога қўл очдилар.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 17:09


Ҳар бир вилоятда "Яшил" университетнинг техникумлари ташкил этилади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 17:09


Президент: Она тилимизга эътибор кўрсатиш – миллий мустақиллигимизга, Ватанимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш демакдир

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 13:11


Диёр янгиликлари | Оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш самаралари. Чортоқ тумани мисолида.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 12:27


Қадринг баланд бўлсин, она тилим

Ҳар бир миллатнинг нуфузи, юксалиши ва жамиятда тутган ўрни бевосита мулоқот тилининг қанчалик соф ҳолда сақланиб келинаётганига боғлиқ. 

Ёшлар ўртасида авлодлардан мерос ўзбек тилимизнинг аҳамияти, уни асл ҳолда келгуси авлодларга етказиш муқаддас бурч эканлигини сингдириш ҳамда она тилимизга давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги муносабати билан Чортоқ туман ихтисослаштирилган мактабида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Файзулла Баҳодиров, мактабгача ва мактаб талими бўлими маънавий- маърифий ишлар бўйича шуъба раҳбари Гулбаҳор Ғофурова ва ота оналар иштирок этишди.

Ўқувчилар томонидан тилимизни улуғловчи шеърлар ўқилди, давлат тили тўғрисидаги қонундан моддалар айтиб ўтилди, куй-қўшиқлар куйланди. Ўқувчилар томонидан «Она тилим омон бўл» мавзусидаги саҳна кўриниши намойиш этилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 12:27


Ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Чортоқ туманида соғлом ижтимоий-маънавий муҳит яратиш, ёшлар ўртасида диний ва дунёвий илмларнинг ўзаро боғлиқлиги, улар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги навбатдаги очиқ мулоқот тумандаги 45-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакили, ИИБ ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан юқоридаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшларнинг эртанги келажаги учун барча бирдек ҳаракат қилиши ва ОТМларга кириш соҳасида яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча берилди. Тадбир давомида "Тинчлик қадри" мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан жавоблар ва лозим бўлган тавсиялар берилди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 11:58


Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 54-сонли оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Chortoq tumani hokimligi | rasmiy kanali

21 Oct, 11:45


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу результативности работы и дальнейшим приоритетным задачам в рамках общенационального проекта "Яшил макон"

Facebook|Instagram|X