Kontekst.uz @kontekstuz Channel on Telegram

Kontekst.uz

@kontekstuz


Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam

Kontekst.uz (Uzbek)

Assalomu alaykum, aziz do'stlar! Bugun sizlarga eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lish uchun ajoyib bir hamma narsani bir joyda topish imkoniyatini taqdim etamiz - "Kontekst.uz" kanalini! Bu kanalda siz eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlardan birinchi bo'lib xabarlar olishingiz mumkin. Kontekst.uz kanali, sizning hovluringizda bo'lgan va sizning ko'ngli yorug'li bo'ladigan eng so'nggi xabarlar bilan to'ldirilgan. Bu joy, sizga har kuni yangi ma'lumotlar va xabarlar bilan ta'minlashga yordam beradi. Kontekst.uz kanali bilan birgalikda, siz o'zijik bergan fotograf va videolaringizni ham qo'yib, ularga ommaviy tanqidlar va izohlarni qo'llab-quvvatlashingiz mumkin. Siz bilan birga bo'lish, bir-biringizga ko'maklashish va tajribalar o'rtasida fikr almashish imkoniyatlarini oshiradi. Kanalimizga a'zo bo'ling va yangiliklar dunyosida doimiy ravishda qoling! Tijoriy hamkorlik uchun — @fimediateam

Kontekst.uz

07 Dec, 12:51


Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Kontekst.uz

07 Dec, 06:12


⚡️Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди.

Kontekst.uz

06 Dec, 13:13


Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари бўлди. У бунгача Тошкент ислом институти ректори лавозимида фаолият юритиб келган.

Kontekst.uz

06 Dec, 09:47


Зафар Абдумажидович Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Kontekst.uz

06 Dec, 08:18


Тошкент ва Хўжакент янги, янада қулай ва замонавий темир йўл тизими билан ўзаро боғланади

Kontekst.uz

06 Dec, 06:14


❗️Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрт куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Kontekst.uz

05 Dec, 17:14


Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. У бунгача президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.

Kontekst.uz

05 Dec, 06:14


Зойир Мирзаевга қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар тайинланди. Хуршид Қорабоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Kontekst.uz

04 Dec, 14:24


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Kontekst.uz

03 Dec, 14:31


Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди.

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:

"Silk Avia" авиакомпаниясининг ФарғонаТошкент йўналиши бўйича US402;

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг БишкекТошкент йўналиши бўйича HY778;

"UTair" авиакомпаниясининг СургутТошкент йўналиши бўйича UTA-709;

"Centrum Air" авиакомпаниясининг ДубайТошкент йўналиши бўйича MFX-352.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг ГрознийТошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Kontekst.uz

03 Dec, 13:12


Фарида Афрўз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

Kontekst.uz

03 Dec, 10:10


“Маҳалла еттилиги” ижтимоий профилактика билан шуғулланди

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 ноябрдаги қарори билан:

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Қарорга кўра, ИИВ “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага кўмаклашувчи давлат ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратади.

Kontekst.uz

03 Dec, 09:59


Бухоронинг тарихий қисмларида мопед, скутерлар, электроскутер, велоспед ва бошқа турдаги шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тақиқланди.

Бу орқали шаҳарнинг тарихий марказидаги бино-иншоотларга техноген хавфни камайтириш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ҳаракатланиши учун хавфсиз муҳит яратиш мақсад қилинган.

Kontekst.uz

02 Dec, 13:04


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

Kontekst.uz

02 Dec, 12:05


Эркин Мухитдинов Экология вазирлигининг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача у Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Kontekst.uz

02 Dec, 12:04


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Kontekst.uz

02 Dec, 11:46


Ўзбекистон Ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигидан воз кечдиОсиё Олимпия кенгаши

Осиё Олимпия кенгашининг хабар беришича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2025 йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган мусобақа мезбонлигидан воз кечиши ҳақида хат йўллаган. Бунга Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиши ўз вақтида якунланмаслиги сабаб сифатида кўрсатилган.

Шундан сўнг, мазкур тадбир мезбонлиги Баҳрайнга берилган.

Kontekst.uz

29 Nov, 09:33


Марказий банк:

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида
банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Манба

Kontekst.uz

29 Nov, 05:43


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Kontekst.uz

29 Nov, 05:43


Сенатнинг собиқ қўмита раиси Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди.

Бунга қадар Равшанбек Алимов Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвеститсиялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси эди. Шунингдек, у меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида бошлаган.

Kontekst.uz

28 Nov, 13:29


"Оилавий тадбиркорлик" дастури доирасидаги қулай шартлар

Бугунги Президент видеоселектор йиғилишида “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасидаги кредитларни ажратиш тартиблари янада соддалаштирилиши маълум қилинди.

100 миллион сўмгача бўлган кредитлар энди соддалаштирилган шаклда тақдим этилади.

Минитракторларда хизмат кўрсатувчи фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган техника сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўладилар.

Kontekst.uz

28 Nov, 12:39


Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этаётганлиги сабабли 2024 йил 30 ноябрь соат 00:00 дан 2 декабрь соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.

Kontekst.uz

27 Nov, 07:05


Букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи сайтлар блокланмоқда

Рақобат қўмитаси томонидан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Kontekst.uz

26 Nov, 11:45


ССВ: Юртимизда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда.

Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековга кўра, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга. Куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.

Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир.

Kontekst.uz

26 Nov, 11:01


❗️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Kontekst.uz

25 Nov, 18:21


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланди.

Манба

Kontekst.uz

25 Nov, 03:49


Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20°С гача кўтарилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга қалин туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет

Kontekst.uz

24 Nov, 15:25


Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи, полковник Атхамов Ахроржон Халимжонович ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ташходжаев Дониёр Бахтиярович лавозимидан озод этилди.

Kontekst.uz

24 Nov, 15:25


Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи, подполковник Собиров Тимур Акрамович лавозимидан озод этилди.

Kontekst.uz

23 Nov, 18:45


ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига тайинланди.

А.Азизов унга қайси лавозимда ишлаш буюрилмасин, халқ ва президентга содиқ қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Kontekst.uz

23 Nov, 12:44


Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади

Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) билан:

2030 йил 1 январга қадар
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):

замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Kontekst.uz

22 Nov, 13:57


Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди

Бўстонлиқ тумани собиқ депутати, блогер Қобил Дўсов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбли деб топилиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Батафсил

Kontekst.uz

22 Nov, 12:22


Санжар Саттаров «Тошшаҳартрансхизмат» Акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Миракбар Икрамов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Транспорт вазирлиги Автомобиль ва жамоат транспорти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Kontekst.uz

21 Nov, 13:21


Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги элчиси Толибонга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси Ойбек Усмонов Кобулга етиб келди. 62 ёшли дипломат Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган бўлиб, 2020—2024-йилларда Покистонда элчи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравий 9 октабр куни Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Ушбу тайинлов икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Kontekst.uz

21 Nov, 12:19


“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков
– Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов
– Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов
– Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Kontekst.uz

21 Nov, 11:32


“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди

“Умра” тадбирларини ташкил учун лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та тур фирма танлов ғолиби деб топилган.

Сайёҳлик фирмаларининг 6 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида жойлашган. Шунингдек, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам биттадан лицензияга эга фирмалар жойлашган.

Kontekst.uz

21 Nov, 04:25


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 910 - 12 920 сўмга етди.

Kontekst.uz

20 Nov, 09:27


Президент 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Kontekst.uz

20 Nov, 09:27


Депутатлар Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига маъқулладилар.

Kontekst.uz

20 Nov, 07:04


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди.

Kontekst.uz

20 Nov, 05:56


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Kontekst.uz

19 Nov, 08:53


Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори лавозимига тайинланди.

Kontekst.uz

18 Nov, 14:56


Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этди.

Президент ўтган чақириқдаги депутатлар ишига баҳо берди ва парламент аъзоларининг янги таркиби олдида турган муаммоларни санаб ўтди.

Kontekst.uz

18 Nov, 06:28


Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар.

Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДП дан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар.

Kontekst.uz

16 Nov, 11:17


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Kontekst.uz

16 Nov, 05:32


Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишида, ўзбекистонликларга қиш мавсумида 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

Kontekst.uz

15 Nov, 07:58


⚡️Янгийўл шаҳар ҳокими Дилшод Султонов ишдан олинди.

Kontekst.uz

15 Nov, 06:51


Президент "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжат 2025 йил 15 майдан кучга киради.

Kontekst.uz

13 Nov, 16:08


❗️2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади.

Kontekst.uz

13 Nov, 11:32


“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

Kontekst.uz

05 Nov, 14:37


Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kontekst.uz

05 Nov, 06:04


Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Kontekst.uz

05 Nov, 04:54


Кредит ажратиб бериш учун пора талаб қилган ҳоким ёрдамчилари ва банк ходими

Давлат хавфсизлик хизмати ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир қатор ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.

Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига Хатирчи туманидаги ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланган.

Муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шаҳрихон туманидаги ҳоким ёрдамчиларидан бири ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба

Kontekst.uz

02 Nov, 06:40


Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Kontekst.uz

01 Nov, 12:05


Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.
Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kontekst.uz

31 Oct, 12:47


Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.

Kontekst.uz

31 Oct, 10:25


Карманада йирик кимё технопарки қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев Кармана туманида барпо этилаётган кимёвий маҳсулотлар технопаркини бориб кўрди. Мазкур мажмуа учун 130 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 18 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Ҳозиргача уларнинг иккитаси - 40 минг тонна олеум, 170 минг тонна сульфат кислотаси олиш лойиҳалари ишга туширилди.

Эътиборлиси, сульфат кислотаси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқликдан унумли фойдаланиш мақсадида 1,4 мегаватт қувватга эга буғ-газ қурилмали энергоблок қурилган. Бу корхона ўзини ўзи тўлиқ электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Kontekst.uz

30 Oct, 13:05


Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бугунгача у Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

Kontekst.uz

30 Oct, 12:44


Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);

34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);

35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

44.
Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд
— 1 трлн 277 млрд сўм;

48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

*ўтган йилги харажатлар

Kontekst.uz

30 Oct, 06:56


Субсидиялар

Давлат бюджети лойиҳасига кўра, 2025 йилда жами 28,3 трлн сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда. Жумладан:

НТТларга 3,8 трлн сўм;

Аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 2,5 трлн сўм;

Жамоат транспорти зарарларини қоплаш учун 2,7 трлн;

Тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2,7 трлн;

Энергетика соҳаси учун 12,3 трлн сўм, жумладан:

газ сотиб олиш ва сотишдаги тафовутни қоплаш учун 7 трлн сўм;

қишлоқ ва сув хўжалиги учун 2,5 трлн сўм;

геология-қидирув ишлари учун 0,9 трлн сўм.

Kontekst.uz

29 Oct, 14:33


❗️Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан:

2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Kontekst.uz

29 Oct, 05:39


“DAVR BANK” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш жойига ҳамда ойлик даромадга эга бўлган бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, микроқарз муддати – 60 ойгача, фоиз ставкаси – 43,00 фоиз, қарз миқдори – 50,0 млн сўм этиб белгиланганлиги аниқланган.

Микро қарз бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “DAVR BANK” АТБга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Kontekst.uz

29 Oct, 05:13


❗️Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Kontekst.uz

28 Oct, 13:15


Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:

базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Kontekst.uz

28 Oct, 11:17


Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 29 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 13,47 сўмга арзонлаб, 12 794,92 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.

Kontekst.uz

26 Oct, 14:18


Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий Қонун қабул қилинди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Kontekst.uz

26 Oct, 09:00


“YandexGo UB” МЧЖ, “Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.

Рақобат қўмитаси

Kontekst.uz

26 Oct, 05:42


Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

Kontekst.uz

25 Oct, 16:16


Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан Янги Тошкент шаҳри қурилишига 110,4 гектар ер майдони ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.

Туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилмоқда.

Kontekst.uz

24 Oct, 17:19


❗️Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм, паст фоизли кредит бериладиган бўлди

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Kontekst.uz

24 Oct, 13:55


Миграция агентлиги ташкил этилди

Президент Фармони билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2025 йил 1 январдан:

⁃ Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

⁃ Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

Kontekst.uz

24 Oct, 11:51


Қорақалпоғистонда янги тайинловлар амалга оширилди

Тешаев Шуҳрат Жўрақулович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари эди.

Кайпов Дарябай Жаксибаевич Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.

Kontekst.uz

24 Oct, 10:33


Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган.

Kontekst.uz

24 Oct, 08:44


Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

Пркзидент фармони билан, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

⁃ буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

⁃ импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

⁃ соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Kontekst.uz

24 Oct, 06:05


Касаба уюшмалари федерацияси:

Пойтахтдаги 41 та тиббиёт муассасасида ўтказилган ўрганишлар чоғида улардан 15 тасида турли хато-камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Шунга кўра, иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар киритилган ва 1960 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган. 3214 нафар ходимга эса 1 087 000 000 сўмдан зиёдроқ миқдордаги иш ҳақи қарздорлиги ва меҳнат таътиллари бўйича тўланган пуллардаги фарқ ундириб берилган.

Ўтган вақт давомида тиббиёт ходимларидан коронавирус пандемияси даврида орттириб олинган Ковид-19 касаллиги учун бирйўла тўланадиган махсус тўловларни ва иш ҳақига боғлиқ фарқларни ундириш масаласида 23 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида 21 та тиббиёт муассасасидаги ҳолат ўрганилиб, 1600 нафар ходимга 7 888 764 324 сўм миқдоридаги иш ҳақини ҳамда махсус тўловларни ундириб беришга эришилди. Шунингдек, 5174 нафар ходимга тегишли қарийб 8 977 000 000 сўм муаммоси суд орқали ижобий ҳал этилди.

Kontekst.uz

24 Oct, 05:39


Муродулло Абдуҳакимов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Kontekst.uz

22 Oct, 07:01


❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Kontekst.uz

22 Oct, 06:50


Пойтахт ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Kontekst.uz

18 Oct, 10:25


Президентнинг тегишли фармонига асосан, бугунгача Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.

Kontekst.uz

17 Oct, 05:38


Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Kontekst.uz

16 Oct, 13:12


Ахмедов Дилшод Турсункулович “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Д.Ахмедов бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Kontekst.uz

16 Oct, 06:26


Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги элчиси этиб тайинланди.

У Стокгольмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Kontekst.uz

15 Oct, 12:40


UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

Нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Kontekst.uz

15 Oct, 12:40


Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков ҳудуд қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

У жорий йил бошида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Kontekst.uz

15 Oct, 12:40


Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун лавозимидан озод этилди.

У жорий йил май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Kontekst.uz

15 Oct, 07:30


Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

Kontekst.uz

15 Oct, 07:09


O'zbekistonda fond birja borligini bilarmidingiz?
Unda yiliga 60% daromad qilish imkoni borliginichi?

Sherzod Abdullaev, moliyaviy iqtisodchi va 7 yillik investitsiyalarda tajribaga ega investor,
o'zining telegram kanalida milliy birjamizning afzalliklari bilan ulashib bormoqda.

👉 Obuna bo'lishni unutmang

Kontekst.uz

14 Oct, 11:29


Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 15 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 22,91 сўмга қимматлаб, 12 803,05 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам кўтарилди.

Kontekst.uz

12 Oct, 07:22


Ўтган йилнинг сентябрида Сергелидаги портлашда айбдор деб топилган 4 нафар судланувчининг ҳар бирига икки йил раҳбарлик ва ёнғин хавфсизлиги юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга Inter Logistics МЧЖ ва Polychem МЧЖдан 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.

Kontekst.uz

10 Oct, 11:00


Жорий йилнинг 11 ва 13-14 октябрь кунлари водий ва Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин - Ўзгидромет

Kontekst.uz

10 Oct, 07:59


Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Kontekst.uz

10 Oct, 04:08


Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Маҳаллалар уюшмасининг маҳаллалар ободлигини таъминлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи эди.

Жорий йилнинг март ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Раҳимов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.

Kontekst.uz

09 Oct, 09:34


Президент Шавкат Мирзиёев:
МДҲ мамлакатларимизнинг улкан цивилизацион ва иқтисодий салоҳиятини очиш учун ноёб имкониятлар яратиб берадиган макон бўлиб қолиши керак

Kontekst.uz

08 Oct, 07:29


❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Kontekst.uz

08 Oct, 07:00


🛒 Katta va barakali xaridlar sizni kutmoqda!

Yangilangan Opencard ilovasi orqali uydan turib, 2 daqiqa ichida 75 million so'mgacha limit oling!

- Boshlang'ich to'lovsiz;
- Keng hamkorlar tarmog'i;
- Tezkor rasmiylashtirish.

📲Ilovamizni yuklab oling:
App Store | Google Play

📞71-200-15-45

Kontekst.uz

08 Oct, 06:56


❗️Онлайн кредит ажратиш жараёнида фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида вақтинчалик тартиб жорий қилинади

Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.

Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.