Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архив муассаса ходимларининг ҳуқуқий ва шахсий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий онгини ва соҳага оид билимларини ошириш, шунингдек, баҳор байрамларини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилган “Архив маликалари-2025” кўрик танловининг вилоят босқичи жорий йилнинг 7-феврал куни Избоскан туманида ўтказилди.
Тадбир доирасида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда Андижон фарзанди, шоҳ ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарига бағишланган бахру байт айтишуви ўтказилди.
Қизғин ўтган беллашув натижаларига кўра, “Архив маликалари-2025” кўрик танловининг вилоят босқичи мутлоқ ғолиблиги Олтинкўл тумани давлат архив ходимаси Қосимова Мафтуна Ботировнага насиб этди ҳамда у танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
👇@Izboskanpress_uz каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!