Ижро интизоми @ijro_intizomi_uz Channel on Telegram

Ижро интизоми

@ijro_intizomi_uz


Мазкур канал таълим тизимида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда амалий ва методик ёрдам кўрсатилишига қаратилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бош мутахассиси А.Холмирзаев

Ижро интизоми (Uzbek)

Ижро интизоми канали - бу ўзбек тилида ижро интизоми бўйича хизмат кўрсатувчи Телеграм канали. Каналда таълим тизимида ҳужжатлар билан ишлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда амалий ва методик ёрдам кўрсатилишига мувофиқ маълумотлар ёрдамида тарбия ва меҳнат кўрсатилишида ҳамкорлик қилинади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бош мутахассиси А.Холмирзаев томонидан бошқарилаётган каналда сизга ўзингизнинг саволларингизни бериб, масалаларингизда ёрдам бериш учун ишончли платформа топилган. Сизга маълумотлар ва масlahатлар каналининг фойдалилигини тезкор англатиш зарур бўлганини эслатишмиз. Ўзбекистонда таълим сўрасида юқори саволлар, масалалар ҳар кунги ривожланишни кўрсатиб боради. Уларга адолатли ёрдам бериш орқали кўрсатиладиган ибрат бир бошқасидан ошиқроқдир. Ижро интизоми канали билан танишганингиздан мамнунмиз!

Ижро интизоми

18 Sep, 07:41


🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

18 Sep, 07:36


Шунингдек,

✏️ Мулоқот маданияти етарли савияда шаклланган бўлиши, мурожаатчи билан самимий контакт ўрнатиши лозим. Бунда мурожаатчининг ёши, жинси, касби, маълумот савияси, физиогномика ва антропометрия хусусиятлари, кайфияти ва бошқалар ҳисобга олиниши керак.

✏️ Мурожаатчиларни қабул қиладиган масъул шахслар ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор қаратиши, у тоза ва озода кийинган, соч ва соқолларини тартибга келтирган, ёқимли ҳид тарқатувчи парфюмерия воситаларидан фойдаланган бўлиши мақсадга мувофиқ.

✏️ Мурожаатчиларни қабул қиладиган масъул шахснинг юзида табассум, кўзида меҳр, ҳаракатларида мулойимлик бўлиши, шунингдек мулоқот вақтида баланд овозда гапирмаслик талаб этилади.

✏️ Масъул шахс албатта ҳар куни мулоқот натижасида стресс ҳолатига тушиши табиий ҳол. Бироқ, у бундай стресс ҳолатидан тез чиқиш қобилиятига эга бўлиши, стрессбардош бўлиши керак. Яъни, масъул шахс ўзининг соғлигига эътиборли бўлиши лозим.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

11 Jun, 10:56


Юртимизда 2024 йил 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланиши муносабати билан 17 ва 18 июнь кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни деб белгиланди. Шу ҳисобда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда вилоят бошқармаси, инчунин вазирликда ҳам 4 кун (шанба-сешанба) кетма-кет дам олиш кунлари бўлади.

✏️Тизимда ҳужжатлар (мурожаатлар) билан ишлашда қарздорликка чиқмаслик учун ижро муддати байрам ва дам олиш кунлари келадиган ҳужжатлар (мурожаатлар)ни муддатидан олдин ижросини таъминлаш мақсадга мувофиқ.

❗️Демак, бугундан бошлаб жараёнда турган ва ижро муддатлари тугаши яқинлашаётган ҳужжатлар (мурожаалар) ижросини таъминлаб, жавоб натижаларини 13 июнь куни соат 16.00гача электрон дастурларга киритиб бориш лозим.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

01 Jun, 07:06


👆👇

Таълим тизимидаги ташкилот, идора ва муассасаларида ҳам “Ишонч телефонлари” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мурожаатлар келиб тушади ва ўрнатилган тартибда қабул қилинади.

✏️ Муассаса буйруғи билан “Ишонч телефони”га бириктирилган ходим томонидан мазкур мурожаатлар қонунда белгиланган тартибда қабул қилиб олинади ва муассасада “Оғзаки мурожаатларни қайд этиш дафтари”да рўйхатга олинади.

✏️ Ушбу мурожаатлар муассаса раҳбари резолюциясига асосан тегишлилиги бўйича ижрога масъул ходимларга йўналтирилади ва муддатидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг:
👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

31 May, 09:37


☝️☝️Бир замонлар ёзган эканман, бўш вақтда мутолаа қилиш учун Сизлар билан бўлишгим келди.

Ижро интизоми

31 May, 09:36


https://telegra.ph/Hўzhaipok-taassurotlari-12-22

Ижро интизоми

30 May, 10:43


Шунингдек,

✏️ Мулоқот маданияти етарли савияда шаклланган бўлиши, мурожаатчи билан самимий контакт ўрнатиши лозим. Бунда мурожаатчининг ёши, жинси, касби, маълумот савияси, физиогномика ва антропометрия хусусиятлари, кайфияти ва бошқалар ҳисобга олиниши керак.

✏️ Мурожаатчиларни қабул қиладиган масъул шахслар ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор қаратиши, у тоза ва озода кийинган, соч ва соқолларини тартибга келтирган, ёқимли ҳид тарқатувчи парфюмерия воситаларидан фойдаланган бўлиши мақсадга мувофиқ.

✏️ Мурожаатчиларни қабул қиладиган масъул шахснинг юзида табассум, кўзида меҳр, ҳаракатларида мулойимлик бўлиши, шунингдек мулоқот вақтида баланд овозда гапирмаслик талаб этилади.

✏️ Масъул шахс албатта ҳар куни мулоқот натижасида стресс ҳолатига тушиши табиий ҳол. Бироқ, у бундай стресс ҳолатидан тез чиқиш қобилиятига эга бўлиши, стрессбардош бўлиши керак. Яъни, масъул шахс ўзининг соғлигига эътиборли бўлиши лозим.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

29 May, 11:23


☝️👇

Ташкилот ва идораларда ижро интизомига масъул бўлган ходим сабабларга кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда ёки у раҳбарнинг тегишли буйруғи билан бошқа ишга ўтказилганда, унинг юритувида бўлган барча ҳужжатлар (кирим ва чиқим дафтарлари, йиғма жилдлар, ҳужжатларнинг компютердаги электрон базалари, штамлар ва б.) янги тайинланган ходимга ёки унинг вазифасини бажариш вақтинча юклатилган ходимга ўрнатилган тартибда топширилади.

Бунда, амалдаги Регламент талаблари доирасида ҳужжатлар ташкилот ходимлари гувоҳлигида бирма-бир санаб олиниб, янги ходимга шу тартибда олиб берилади ва бу ҳақида топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади. Далолатномада мазкур ҳужжатларнинг барчаси номи ва сони кўрсатилган ҳолда қайд этилади.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

28 May, 04:41


☝️👇

❇️ Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма:

✏️ таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

✏️ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида давлат органи, ташкилоти раҳбарини дарҳол хабардор қилади;

✏️ мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда давлат органи, ташкилоти раҳбарига мурожаатлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган давлат органи, ташкилоти ходимларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.


🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

24 May, 05:45


Ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлашда байрам ва дам олиш кунларини (шанба, якшанба) ҳисобини олиб ишни режалаштириш мақсадга мувофиқ. Сабаби, айнан шу кунларнинг ҳисобига ҳужжатлар ва мурожаатларнинг ижро муддатлари бузилиб, қарздорликка чиқиш ҳолатлари юзага келади. Бугунги кунда кўпгина ташкилот ва идораларда ижро интизоми, ҳужжатлар ва мурожаатлар назорати электрон дастурлар орқали бошқарилишини инобатга оладиган бўлсак, ҳужжатларнинг ижро ҳолати тизим томонидан автоматик тарзда ҳисоблаб борилади. Ҳужжат қачон тизимга киритилиб, ижрога қаратилган бўлса ижро муддати ўша сана (соат, дақиқа)дан бошлаб ҳисоблаб борилади. Ижро муддати етиб келганидан тизим автоматик равишда ушбу ҳужжатни қарздорликка чиқаради. Тизимнинг бу тарзда ишлаши эса, юқорида айтиб ўтилганидек, айнан дам олиш кунлари ҳисобидан ҳужжатларни қарздорликка чиқаради.

✏️ Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида байрам кунлари ва дам олиш кунлари (шанба, якшанба) олдидан янги келиб тушган, жараёндаги ва қарздорликда турган ҳужжатлар ва мурожаатлар билан боғлиқ барча амалларни иш кунининг охиригача (масалан, жума куни) амалга ошириш талаб этилади.

❗️Демак, бугун (айрим ташкилотларда бу шанба куни бўлади) иш кунининг охиригача янги келиб тушган ҳужжатлар (мурожаатлар)ни ижрога қаратиш, жараёндаги ва қарздорликда турган ҳужжатлар (мурожаатлар) рўйхатини ижрочилар кесимида тайёрлаб раҳбариятга тақдим этиш, кун давомида ушбу ҳужжатлар (мурожаатлар) ижросининг сўровини қилиб бориш, тайёр бўлган ҳужжатлар (мурожаатлар)ни тизимга юклаш ва назоратдан ечиш, айниқса, қарздорликда турган ҳужжатлар (мурожаатлар) ижросини тезлаштириш, ҳужжатлар тўғри ташкил этилганлиги ва сифатли (хатосиз) тайёрланганлигини назоратини олиб бориш, ижро муддатларини узайтириш талаб этиладиган ҳужжатлар (мурожаатлар) учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, умуман олганда ижро интизоми билан боғлиқ барча амалларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаби доирасида имкон қадар ҳар кунгидан кўпроқ бажариш талаб этилади.

‼️Иш кунининг сўнгида эса албатта, янаги ҳафта учун бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини ҳам шакллантириб олишни унутмаслик лозим. Ишнинг бу тартибда жорий этилиши эса, Сизга фақат ва фақат муваффақият олиб келади!

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

15 May, 12:52


‼️ Ариза ва шикоятларнинг ташкилотга келиб тушган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ муддатда кўриб чиқилиши Қонунда назарда тутилмаган!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси (Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)га кўра:

✏️ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки мурожаат муносабати билан маълум бўлиб қолган жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса;

❗️базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

✏️ Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш;

❗️базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

15 May, 12:46


.
🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

24 Feb, 10:31


🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

20 Feb, 06:05


👆👇

Регламент

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш бўйича йўриқнома (Регламент) қабул қилинди.

❇️ Мазкур ҳужжат билан бирга хатлар ва буйруқлар расмий бланкалари, чора-тадбирлар, назорат режалар, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш варақаси намуналари ҳамда ҳужжатлар йиғмажилдларининг номенклатураси ҳам тақдим этилмоқда.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

16 Feb, 12:52


👆👇

Агар шикоятда келтирилган ҳолатлар тасдиқланса, шикоятдаги қонунбузарликларнинг сабабчилари, қонунбузарлар албатта жазоланиши лозим. Ёки аксинча, шикоятдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаса ва ундаги важлар асоссиз, туҳмат ёки ҳақоратдан иборат бўлса, бу вазиятда шикоятчи жавоб бериши керак. Албатта, бу ерда жабр кўрган, яъни туҳматга ёки ҳақоратга учраган шахсдан ташаббус чиқиши лозим бўлади.

✏️ Демоқчиманки, аслида тизим ана шундай тартибда, икки томонга ҳам масъулият ва жавобгарлик борлигини билдирган, англатган ҳолда ишлаши лозим. Ана шундагина, асоссиз мурожаатларнинг ва ҳар хил туҳматларнинг олди олинади ва адолат таъминланади.

❗️Агар, шикоятда келтирилган ҳолатлар тасдиқланмаса, шикоятчи бошқа шахсга туҳмат ёки уни ҳақорат қилган бўлса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40, 41-моддаларига асосан маъмурий ёки Жиноят Кодексининг 139, 140-моддаларига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг:
👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

16 Feb, 12:50


‼️ Ариза ва шикоятларнинг ташкилотга келиб тушган кундан эътиборан 60 кундан ортиқ муддатда кўриб чиқилиши Қонунда назарда тутилмаган!

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси (Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш)га кўра:
✏️ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
✏️ уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
✏️ ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
✏️ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш;
✏️ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади!

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

Ижро интизоми

02 Feb, 08:19


👆👇

# Лавозим йўриқномалари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 20 декабрдаги 565-сонли буйруғи билан вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар, туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг лавозим йўриқномалари янги таҳрирда тасдиқланди.

🔹 Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам улашинг: 👉 https://t.me/ijro_intizomi_uz

4,287

subscribers

264

photos

11

videos