Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл! @hamdamallayor Channel on Telegram

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

@hamdamallayor


Каналимизга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Қўшиқ, шеър, идеа, мурожаат учун +998995060077
Адмен: +998883963336
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр (Uzbek)

Ҳамдам Аллаёрга хуш келибсиз! Ушбу канал орқали сиз шоир Ҳамдам Аллаёр ижоди билан яқиндан танишиб борасиз. Каналда сизни асрлар олиб келган қўшиқлари, шеърлари, идеда ва мурожаатлари жойлашган. Ҳамдам Аллаёрнинг творчесилиги, энг ажойиб идеалари ва эминлиги сизга ўз манзилни топишда ёрдам беради. Каналдаги хабарларни кўриб, уларнига жавоб бериш ва фикрларингизни айтганда +998995060077 рақамига мурожаат қиласиз. Агар саволларингиз бўлса, админларга ёзишишингиз мумкин: +998883963336 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

19 Nov, 19:05


20-ноябрь - Бутун жаҳон болалар кунига


ШОШМА
БОЛАМ!


Инжиқлигинг суймас биров,
Ҳаддингдан кўп ошма болам.
Боқ бошимга қўнган қиров,
Каттармоққа шошма болам!


Сен беозор сен бир ғунча,
Ҳовлиқасан шошиб бунча,
Ошиқларинг кўпми шунча,
Каттармоққа шошма болам!


Умидларим сендан катта,
Кўпроқ қолгин шу бекатда,
Катталарнинг дарди катта,
Каттармоққа шошма болам!


Яйрабгина юрмагайсан,
Унда даврон сурмагайсан,
Ширин тушлар кўрмагайсан,
Каттармоққа шошма болам!


Бу ҳаётда овлар бисёр,
Йўлинг тусар ғовлар бисёр,
Ҳар қадамда ёвлар бисёр,
Каттармоққа шошма болам!


Сўзинг эркин айтолмайсан,
Кўз ёшларинг артолмайсан,
Сўнг орқага қайтолмайсан,
Каттармоққа шошма болам!


Тўғри сўзни айтмоқ қарзим,
Олдингдадир минг бир фарзим,
Фақат сендан битта арзим,
Каттармоққа шошма болам!


Умр оқар дарё экан,
Туғонингдан тошма болам,
Бизни қийнар соғинч деган,
Каттармоққа шошма болам!


Байраминг муборак бўлсин болам. Мени ҳам сендек бола бўлгим келади. Тезроқ катта бўлгин деймиз-у...😢

Ҳамдам АЛЛАЁР.

Канал👇
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

19 Nov, 19:01


Bugun 20-Noyabr

Butunjahon Bolalar kuni

Всемирный день ребёнка

Universal Children`s Day


@Kun_tarixi_TV24

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

18 Nov, 00:00


Бугун 18-ноябрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуни қабул қилинган кун!

Ватан неъдур, айтинг билсангиз,
Соғинасиз тупроғимизни,
Олисларда юрган бўлсангиз,
Кўзга суртинг байроғимизни!

Қўлга олсам мағрурдир бошим,
Тинчлик номли майёғимизни...
Қўллагайдир мени юртбошим,
Ҳилпиратиб байроғимизни!

Даст кутарсам елкамда фаҳр,
Белга боғлаб белбоғимизни,
Фарзандиман ватанни ахир,
Юзга босиб байроғимизни!

Эҳтиёж йўқ ортиқча сўзга,
Эслаб тарих сабоғимизни,
Ғолиблари суртарлар кўзга,
Юртнинг рамзи байроғимизни!

                 ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

17 Nov, 12:44


Талабалар байрамига менинг арзимас табригим🙈🙈🙈
Ўқитувчи талабаларидан бирига кўнгил қўйса...


Бир кун адо қилгай қалбимнинг оҳи,
Не қилай аҳдимдан қайтолмайманда,
«Устоз» деб жилмайиб қўясиз гоҳи,
Сизга мен севишим айтолмайманда!

Соғинсам тикилиб суратингизга,
Тасанно айтаман жўратингизга,
Мени қилган шундай ҳурматингизга,
Ботиниб севишим айтолмайманда!

Гоҳ маюз боқасиз, гоҳида қувноқ,
Кунда бир кўрмасам қалбимда титроқ,
Ўттизга кирсамда ҳали ҳам бўйдоқ,
Уялиб севишим айтолмайманда!

Гувоҳман ой каби тўлишингизга,
Умидворман ёрим бўлишингизга,
«5» баҳо қўйганман кулишингизга,
Фақат, севишимни айтолмайманда!

Билсангиз «ҳайрат»га тўлиб қоласиз,
Дардларим ичимдан юлиб оласиз,
Бир куни ўзингиз билиб оласиз,
Унгача севишим айтолмайманда!

Тангрим бериб бахту – саодатимни,
Касбимга айладим садоқатимни,
Ва топсам бир куни шаҳодатимни,
Унга мен севишим айтолмайманда!

...
(Менинг энг аълочи талабагинам,
Сизни севишимни айтолмайманда)


17-ноябь халқаро талабалар куни муборак бўлсин!!!

Ҳурмат билан: Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун линкни 👉👉👉 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

17 Nov, 09:24


Талабалик олтин даврим!!!

Соғинчларим жойлаб қалбимга,
Курсдошларни босай бағримга,
Талабалик олтин дамларим,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Шод кунларни эслашайлик бир,
Имкон топиб юзлашайлик бир,
Яна қайта дўстлашайлик бир,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Қизғонардим уйқуларимни,
Яшириб гоҳ қайғуларимни,
Ошкор этай туйғуларимни,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Замонлардан ортда қолганман,
Ташвишлардан ҳориб- толганман,
Ёшлигимга туймай қолганман,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Олтин эди, эҳ ўша дамлар,
Унутилиб ташвиш – у, ғамлар,
Шаҳдам эди, ўктам қадамлар,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Ёдга олсак илм ўчоғин,
Дўстларимнинг қайноқ қучоғин,
Эслашиб бир имтиҳон чоғин,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Йиллар ёшим олмасдан туриб,
Умидларим сўлмасдан туриб,
Армон бўлиб қолмасдан туриб,
Қайтар мени ёшлик давримга!

Соғинчларим жойлаб қалбимга,
Курсдошларни босай бағримга,
Талабалик олтин дамларим...
Қайтар мени ёшлик давримга!

П.с:(Талабалик олтин дамларим. Қайтар мени ёшлик давримга).

✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

17 Nov, 06:43


#Байрам_муборак

💥Бугун 17 ноябрь - «Халқаро талабалар куни» билан барча талабаларни қутлаймиз! 🥳

Хар йили Халқаро талабалар куни 17 ноябрь куни нишонланади. Талабалик йўлида чеккан барча машаққатларингиз келажакда улкан ғалабалар олиб келсин.
 
🎓Байрамингиз муборак бўлсин!

Контрак пулларингиз камайиб, стипендияларингиз ошсин деб қоламиз.
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

16 Nov, 07:29


Banklardan yana bir ajoyib marketing!

Fikrimizcha, mukammal bankning to‘liq retseptini topdik 👇🏼

Telegramda va LED ekranlarda dam olish kunlari ishlaydigan Shahnozaning banki, pullar doimo nazorat ostida bo‘lgan Azizaning banki va navbatsiz Bekzodning banki paydo bo‘ldi 🔥

Endi faqat bu reklamani butun mamlakat bo‘ylab shunchalik ommaviy tarzda kim ishga tushirganini aniqlash qoldi 😁

Sizningcha, bu qaysi bank bo‘lishi mumkin?
Agar ortiqcha pulingiz bo'lsa meni bankimda saqlasangiz ham bo'ladi😉

P.s: Rasm internetdan olindi

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Nov, 19:22


ЧАРЧАДИМ ДУНЁ!

Гоҳ ташвишлар оёқдан тортган,
Гоҳ маломат тошларин отган,
Ғамлар юки елкамга ботган,
Ёлғонингдан чарчадим дунё!


Дўстлари кам сотқинлари кўп,
Фурсат бўлса кўзга тиқар чўп.
Сен не десанг деган эдим хўп,
Ёлғонингдан чарчадим дунё!


Омад келса бир талай ёндош,
Қай бири дўст, қай бири қондош,
Сохта жигар, сохта қариндош,
Ёлғонингдан чарчадим дунё!


Суянчим йўқ йиқилган чоғим,
Хазон бўлди гўллаган боғим,
Зир титрайди икки оёғим.
Ёлғонингдан чарчадим дунё!


Ҳамдамни ҳам тугамас оҳи,
Ташвишлардан дод дейсан гоҳи,
Кўрдим афсус..., бўлдим гувоҳи,
Ёлғонингдан чарчадим дунё!

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

14 Nov, 19:51


Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Футбол бугун холинг бунча хароб бўлди,
Қанча мухлис умидлари сароб бўлди,
Оҳ жонимга бугун минг бир азоб бўлди,
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Байтлар битдим изтиробдан кўзларда нам,
Ҳеч бир имкон тополмадик бир голга ҳам,
Эҳ қайданам
мухлис бўлдим футболга ҳам,
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим.!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Сенга мухлис худойимнинг ҳар бандаси,
Чиқди афсус Ўзбегимнинг шармандаси,
Хафа бўлма юртим терма командаси,
Қатарни ҳам ютамизми Ўзбекларим...!?
Яна бироз кутамизми Ўзбекларим...!?


Камлик қилди шунча ҳурмат ва эҳтиром,
Фойда бермас режалар, бари бўлди хом,
Ўзбеклар ҳам оларми “ғолиб” деган ном?
Бир кун келиб ютамизми Ўзбекларим...!?
Яна, яна... кутамизми Ўзбекларим...!?


Афсус яна ютқизиб қўйдик...

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Kanalga ulanish uchun bosing 👉👉👉
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

13 Nov, 05:43


СИЗДА ЁМҒИР ҚАНДАЙ БЎЛЯПДИ?

Баҳоримиз, баҳор бўляпти,
Кўчалар ҳам сувга тўляпти,
Айтинг Сурҳон, ҳам Қашқадарё,
Сизда ёмғир қандай бўляпти?!


Осмон жуда ҳаддидан ошган,
Ирмоқларда сел бўлиб тошган,
Оҳ қадим кент, пойтахтим Тошкан,
Сизда ёмғир қандай бўляпди?!


Томчилари топмайди тиним,
Тарновлардан оқар бетиним,
Айтинг қани, водийлик иним,
Сизда ёмғир қандай бўляпти?!


Ёмғирпўш ҳам сочларим силаб,
Ризқ-рўзимиз Худодан тилаб,
Айтинг оға, Нукусда не гап?
Сизда ёмғир қандай бўляпти?!


Сел остида қолди Хоразм,
Қизилқумга сўнг солди разм,
Тинчми Жиззах
айтинг азизим.
Сизда ёмғир қандай бўляпди?!


Даштлар ёмғир сўрайди кўпроқ,
Тўйсин дейди ҳар зарра тупроқ,
Сирдарёжон, даланга бир боқ,
Сизда ёмғир қандай бўляпти?!


Самарқандда шундай журажон,
Булут ичра осмон чалажон,
Айтинг тезроқ, жон Бухорожон,
Сизда ёмғир қандай бўляпти?!


(Самарқандда шундай журажон.Сизда ёмғир қандай бўляпти?!)

✍️  Ҳамдам АЛЛАЁР.

Каналга аъзо бўлиш учун босинг 👉👉👉
Telegram  • Instagram • Facebook

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

11 Nov, 07:34


Бугун, 11-ноябрь, ҳалқаро бўйдоқлар куни

#Кун_шеъри

Охир қилолмай тоқат,
Кавушга сабзи солдинг.
Дўстлар ичида фақат
Уйланмаган сен қолдинг! 😄


Уйланмай юрган танишларга юбориб қўямиз!
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

11 Nov, 06:43


ЎТИБ БОРЯПМАН!

Жон кетарга қолгандек шоша,
Тулин ойдек ботиб боряпман.
Сизни мендан айирган ўша,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Хазон бўлди кўздаги намим,
Ёниб тугар ё умр - шамим,
Чўғ мисоли дилда аламим,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ранжиб-ранжиб сиздан бу кўнгил,
Афв этмоққа кўнмайди бу дил,
Ҳусни лобар, сочлари сунбил,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Кўксимга дод тўлдирган малак,
Тириклайин ўлдирган малак,
Дардлашгани ҳамрохим фалак,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ёшлигимда зор йиғлаб қолган,
Бошимга минг балолар солган,
Мендан илк севгим тортиб олган,
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Жон кетарга қолгандек шоша,
Алвидолар айтиб боряпман.
Сизни мендан айирган ўша...
Кўчангиздан ўтиб боряпман.

Ҳамдам АЛЛАЁР.


Муаллиф хуқуқига эга. Қўшиқ учун 99 506-00-77

👉@hamdamallayor👈

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

06 Nov, 17:55


Фоний дунё он омонатдир,
Обрў, мансаб, шон омонатдир,
Ёлғон дунё меҳмони банда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!

🖊🖊 ҲАМДАМ АЛЛАЁР.

🎙🎙НИГОРА ХАКИМОВНА

💻💻АЗИЗАБЕГИМ

📚📚УМР ҚИСҚА, ЖОН ОМОНАТ
@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

05 Nov, 19:14


УМР ҚИСҚА ЖОН ОМОНАТ!


Фоний дунё он омонатдир,
Обрў, мансаб, шон омонатдир,
Ёлғон дунё меҳмони банда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Оқ соч ортса қораларидан,
Ажин чиқса ораларидан,
Ранжиманг дил яраларидан,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Кўп бер демай оз билан яшанг,
Оҳу сифат соз билан яшанг,
Майли, ўлсин ноз билан яшанг,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Не қисмат бор инсон бошида,
Ўлим келар қай бир ёшида,
Битгунча то, қабр тошида,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Кибрланма эй осий банда,
Жон омонат ҳар битта танда,
Кўз ёш қилма йиғлаб ўшанда,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!


Умринг ўтар йиғласанг, кулсанг,
Минг бор шукур тан саломатдир.
Олса қайтиб берилмас билсанг,
Ҳаммага ҳам жон омонатдир!

Ҳамдам АЛЛАЁР.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

01 Nov, 20:19


​​Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Ошиқ дилим кимларни суйди,
Суйиб-суйиб жонидан тўйди,
Айтолмасман дардларим аммо,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Қай ҳарсангга ўрайин бошни,
Қай киприкдан ажратай қошни,
Нима қилай бу бағри тошни?,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Кулай десам, бедор йиғлайди,
Қандайдир ҳис қалбим тиғлайди,
Кўксим торми, шўрлик сиғмайди,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Гоҳ урушдик, гоҳо ярашдик,
Гоҳ, пинҳона холин сўрашдик,
Ниманидир тинмай талашдик,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Тугамас ҳеч ғамларим ортар,
Ташвишга бой дамларим ортар,
Юрай десам, орқага тортар,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Тирикману, юрагим йўқдай,
Ҳарён чопдим, дарагим йўқдай,
Гуё менинг керагим йўқдай,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

Фақат ғамдан чарчади кўзим,
Кимга оғир ботади сўзим,
Дўст, жигарни унутиб, ўзим,
Менга юрак бўйсунмай қўйди!

(Хафамикан мендан билмадим. Менга юрак бўйсунмай қўйди)

                    Ҳамдам Аллаёр.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

31 Oct, 22:09


🏝 🏝 🏝 1-ноябрь 🏝 🏝 🏝

Нимадир шивирлар бемаҳал тунда,
Билмадим жумбуши дарди не экан?
Уйқудан уйғониб англадим шунда,
Қарасам биринчи ноябрь экан!

                     Ҳамдам Аллаёр.

Ассалому алайкум қадрдоним куз фаслининг сўнгги ойи ҳам бошланди, ноябрь ойининг биринчи куни муборак бўлсин.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Oct, 10:23


🚕Бугун – Автотранспорт ходимлари куни!

Қисқа қилиб айтганда, шофёр акаларга хазл шеър.


Ҳар бир касбнинг синовлари етарли,
Мушкул эрур босилган ҳар қадамлар,
Билсак, касбу-корлар ичра ҳатарли,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!


Қийналса ҳам топар ҳалол нонини,
Ўтга, чўққа тиқиб ширин жонини,
Тангрим асра йўлдаги ҳар онини,
Шофёрларга осон тутманг, одамлар!


Ҳеч кимса йўқ тинглагувчи арзини,
Тутса олар ДАН ҳодими нарзини,
Қачон тўлар кредитин қарзини,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!


Ажратолмас макка билан тариқни
Ёдлар билар ҳар бир яма, ариқни.
Канда қилмас ҳеч бир қизил-сариқни,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!



Йўлда ўтар умри шому-саҳарда,
Уйга борар баъзан алла- маҳалда,
Гази тугаб қолиб кетса шаҳарда,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!


Жой қолмаса тескари ҳам ўтқазар,
Дилда алам ғуборларни кетказар,
Эсон-омон манзилига етказар,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!


Сигнал чалиб бир-биридан ҳол сўрар,
Тиқилинчда маргат қилиб йўл сўрар,
Йўловчидан йўли учун пул сўрар,
Шофёрларга осон тутманг одамлар!


Шундайлар бор бир бирин қисиб ўтар,
Рейдни кўрса паналаб писиб ўтар,
Тўғри келса, тоғни ҳам кесиб ўтар,
Шофёрларга осон билманг, одамлар!


Ичиб олса гўё шердек мард бўлар,
Ҳар бир нарса ўшал заҳот шарт бўлар,
Қўлга тушса «01»деган дард бўлар,
Шофёрларга осон тутманг, одамлар!


Пулнинг ҳиди келиб турсин салонидан,
Ниятим шу: дам чиқмасин балонидан,
Қўлга тушиб айрилмасин талонидан,
Шофёрларга осон тутманг одамлар!

                 Ҳамдам АЛЛАЁР.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

24 Oct, 14:31


БУГУН ТЎҒИЛГАН КУНИНГ!

Йўлингга гирён кўзим,
Дилда оталик сўзим,
Хавотирим ортмоқда,
Улғайиб қолдинг қизим!

Ҳаёт турфа, жанг майдон,
Шамол, бўрон, тўполон,
Синовларда бўл омон,
Улғайиб қолдинг қизим!

Сенга садқа бор жоним,
Бўлса яна имконим,
Ўзингсан меҳрибоним,
Улғайиб қолдинг қизим!

Қара дунё оқ - қора,
Айтмай десам йўқ чора,
Ўйлаб юрагим пора,
Улғайиб қолдинг қизим!

Ҳали ҳаёт олдингда,
Дилга ғулу солдингда,
Даданг сўзлари чинда,
Улғайиб қолдинг қизим!

(Ортмоқда хавотирим..., Улғайиб қолдинг қизим).

Ҳамдам Аллаёр.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

21 Oct, 13:06


#Янгиси.
#ХИЖОЛАТМАН


Ишқ утида ёнганман,
Сўнг севгидан тонганман,
Сизни севиб қолганман,
Айтишга хижолатман.


Кўзни асранг кўзимдан,
Севгим аён сўзимдан,
Ранжияпман ўзимдан,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гуноҳкорман мен,
Айтишга хижолатман.



Келинг бағрим тўлдиринг,
Орзуларим бўлдиринг,
Ё рад этинг, ўлдиринг,
Айтишга хижолатман.


Юрак ёнган сўнмайди,
Бас қил десам тинмайди,
Бошқасига кўнмайди,
Айтишга хижолатман.


Васлингизга зорман мен,
Ишқингизда хорман мен,
Нетай гунохкорман мен,
Айтишга хижолатман.


✍️ Ҳамдам Аллаёров.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

21 Oct, 06:50


21 октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун!

Неча йиллар бўзлаган, оҳ бўз тилим бор,
Ифтихорим, ўзлигимга дўст тилим бор,
Румдаманми, Чиндаманми, ўз тилим бор,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг жилода товлангайдир, турфа ранги,
Дунёларни лол этгувчи сўз жаранги,
Менга бундай қарама эй, сен фаранги,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Илм боғига не буюкни йиққан тилим,
Доно тилим, ширин тилим ва қанд тилим,
Нима қилай ахир шундок чиққан тилим,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Минг зеб ила Навоий кўшк солган тил шу,
Нақши жило - Тожмаҳалда қолган тил шу,
Темур бобом юрагингни олган тил шу,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Шу тил бирла келмоқдамиз, биз бахт тилаб,
Ўзлигимиз шаъни учун, зўр ахд тилаб,
Гоҳ "япти"лаб, ё "опти"лаб, ҳоҳ "вотти"лаб,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

Жоним садқа, тамаддунга шона тилдан,
Айрилмасман, кўнгилга хамхона тилдан,
ОНА хаққи кечиб бўлмас, Она тилдан,
Мен ўзбекча гапираман, гапинг борми?!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

19 Oct, 06:14


ОТА СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАР!

✍️✍️ХАМДАМ АЛЛАЁР сўзи
🎤🎤ДИЛФУЗА НОРМУРОД кизи ижроси

👉@hamdamallayor👈

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

18 Oct, 19:58


СИЗГА ЎХШАГИМ КЕЛАР!

Пойига жон тўшагим келар,
Гоҳ шодланиб яшагим келар.
Дунёда энг табаррук инсон,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Даврингизда давронлар суриб,
Сизла тўйиб суҳбатлар қуриб,
Дунё ишин бир четга сўриб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Шамол билан курашадиган,
Хизр билан сўрашадиган,
Мухтожларга қарашадиган,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Бош ёрилди, тошларга тега,
Ғамлар қуйди бошимни эга,
Билолмайман, сабабин нега,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Ҳақдан сурган нолангиздирман,
Сиз қолдирган жолангиздирман
,
Ахир кенжа болангиздирман,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Гоҳ бўғзимга тиқилади жон,
Керак эмас, обрў, мансаб, шон,
Бир нафас ё, бир лаҳза, бир он,
Ота, сизга ўхшагим келар!

Тентирайман ҳар ёнга чопиб,
Гуноҳим кўп бўлмайди ёпиб,
Бир лаҳзага, имконин топиб,
Ота, сизга ўхшагим келар!

П.с:(Билолмайман, сабабин нега?
Ота, сизга ўхшагим келар).


Ҳамдам АЛЛАЁР.


👉@hamdamallayor👈

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

17 Oct, 08:06


18 октябр Самарқанд кунига!

Сендан олис кетсам бағримда қондир,
Таърифинг тилларда азал достондир,
Меҳрим бирда ошкор, бирда ниҳондир,
Сен гўзал шаҳримсан қадим Самарқанд!
Улуғвор ўтмишдан ёдим Самарқанд!

Қалбингиз ром этар куй ва, навоси,
Шифо топар минг бир дарднинг давоси,
Бирам хўшбўй, бирам тоза ҳавоси,
Оҳ шундай шаҳримсан, гўзал Самарқанд.
Барча шаҳарлардан ўзар Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан азал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

Навоий байти бор япроқларингда,
Гул унар ҳар битта ирмоқларингда,
Буюклар қабри бор тупроқларингда,
Не-не буюкларга ҳоксан Самарқанд!
Сен асрлар ичра поксан Самарқанд!

Заминигдан шарқнинг навоси келар,
Қишларингда баҳор ҳавоси келар,
Тупроғингдан ўтмиш маъвоси келар,
Кўксимдаги шоним, орим Самарқанд!
Бойлигим, бисотим, борим Самарқанд!

Ўтган кечмишларинг чиқмас ёдингдан,
Энди қуёш порлар Гулободингдан,
Мадҳингни куйлайман Нурободингдан,
Кўҳна ва навқирон, бардам Самарқанд!
Сен ижод аҳлига ҳамдам Самарқанд!

Н а қ о р а т и г а
Ғуруримсан, фахримсан аъзал Самарқанд.
Сен буюк шаҳримсан гўзал Самарқанд!

                                     ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун 👉👉👉 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:36


#қўшиқ

ОТАНГИЗНИ АСРАНГ!!!

Сўз муаллифи: Ҳамдам Аллаёр.
Ижрода: Наимжон Облақулов

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:35


Қ Ў Ш И Қ              
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кеч қолганда термуласиз йўлларига,
Қўлин тутса сув қуйинг сиз қўлларига,
Меҳрингиздан ариқ қазиб чулларига,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Йўқолгайдир у сиз ҳатто халоват ҳам,
Оёғингиз чалар ташвиш маломат ҳам,
Дўст ёнида бўласиз гоҳ хижолат ҳам,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ёвнинг ўқи қалқонингиз йиртиб ўтар,
Ҳар зарбида думбирасин чертиб ўтар,
Йўлингизда ғаним хатто туртиб ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Тушманг дейман ғанимларнинг ўртасига,
Бас келсангиз ҳамки унинг тўрттасига,
Асқотгайдир хаётингиз эртасига,
Отангизни асранг дўстим отангизни!

Сўнги манзил чиқар бўлса хато бўлиб,
Стамларнинг ортидан бахт ато бўлиб,
Бир кун қадрин биларсизда ота бўлиб,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Кундузларим қоп қоронғу тундай ўтар,
Қалбим яро юрак бағрим хундай ўтар,
Нахот менинг қолган умрим шундай ўтар,
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

Ўрнин боса олмас ҳеч ким отангизни,
Адашсангиз тўғрилаган хатонгизни,
Тирик бўлса упинг оёқ, товонидан...
Отангизни асранг дўстим, отангизни!

✍️ Ҳамдам Аллаёр.

Каналга уланиш учун босинг 👉👉👉 @hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 19:35


#Байрам_муборак

💥Бугун 16-октябр оталар куни!

Оталар куни 16 октябрда жуда кўп жойларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.

💥Байрам муборак ҳурматли оталар
👇

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

15 Oct, 04:55


Қўшиқ учун

Ўтди ёшлик туш каби,
Кенг дунёйим тор бўлди,
Кўкда эдим қуш каби,
Муҳаббатим хор бўлди.

          Камон қошли ой қизим,
          Киприлари ёй қизим,
          Севган эдим севгилим,
          Бошқасига ёр бўлди.

Бахтимизга кўз тегди,
Айрилиқдан сўз тегди,
Юрагимга муз тегди,
Йўлларимиз зор бўлди.

          Дардим кимга айтайин,
          Рангим сомон кун сайин,
          Қўйгил ҳалак нетайин?,
          Муҳаббатим хор бўлди.

Куз бўлди баҳоргинам,
Эй дили изҳоргинам,
Тунлари бедоргинам,
Ваъдалар бекор бўлди.

          Билмадим хато кимда,
          Ғамга боттим бир зумда,
          Тушда десам ўнгимда,
          Хавотирим бор бўлди.

Тун кўчалар кездириб,
Қуйдимми ё бездириб,
Юрак бағрим эздириб,
Умидларим кор бўлди.

          Камон қошли ой малак,
          Киприлари ёй малак,
          Севган юрагим халак,
          Топгани озор бўлди.

(Севган эдим севгилим. Бошқасига ёр бўлди.)

✍️ Ҳамдам Аллаёров.

"Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин"
👉👉👉https://t.me/hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

14 Oct, 07:08


💭🌧🌧 Ё М Ғ И Р

Тоғ - у, адирларни кездингми ёмғир,
Соғинч, ҳисларимни сездингми ёмғир,
Сенинг ифорингга бир тўяй десам,
Наҳот соғинчимдан бездингми ёмғир?,
Бунча кечикдинг...

Япроқ бўлиб булутларга эландим,
Шода – шода маржонингни тиландим,
Шаррос қуйдинг ҳатто лойга беландим,
Нега баҳоримга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Ифоринг тафтига етмоғим алам,
Шабнамдек ялтирар кўзларимда нам,
Холимдан жилмайиб кулар бир санам.
Шунга сен кечикиб келдингми ёмғир?.
Бунча кечикдинг...

Осмондан ёғилган дурдайсан гўё,
Жамолин қизғонган ҳурдайсан гўё,
Соғинч ҳисларимни ўртайсан гўё,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майсага термилса нигоҳларимиз,
Жавобсиз қолгандай сўроқларимиз,
Шунча кўпмиди айт, гуноҳларимиз?,
Нега кўз фаслимга кеч келдинг ёмғир!
Бунча кечикдинг...

Майли ёғавер...
                            ёғавер...
                                            ёғавер...

                         ✍️ Ҳамдам АЛЛАЁР.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

11 Oct, 05:31


💥11 октябр -  Қиз фарзандлар куни!

ОНА ҚИЗИМ!

Кўз ёшимдан оққан дурсан,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурсан,
Она қизим, она қизим!

Бахтдан тўлиб тошай ўзим,
Давонлардан ошай ўзим,
Қучоғингга шошай ўзим,
Она қизим. Она қизим!

Тирноққа зор бўлган қанча,
Чин хақиқат сўзим барча,
Жонгинамдан битта парча,
Она қизим жон қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Дадажонинг юзидурсан,
Ор-номуси сўзидурсан,
Чиройингга кўз тегмасин,
Онажоним ўзидурсан!

Қизалоғим кўз мунчоғим,
Эркатойим ҳам оппоғим,
Менинг жажжи овунчоғим,
Она қизим, она қизим!

Сочларингни урсам дейман,
Иқболингни кўрсам дейман,
Ёнгинангда юрсам дейман,
Она қизим, она қизим!

Она қизим, жоним қизим,
Кўзлари маржоним қизим,
Ўзим бахтли дадангдурман,
Жондан меҳрибоним қизим!

Кулиб юрсанг юзим дейин,
Ризқим бутун, тузим дейин,
Ягонам, ёлғизим дейин,
Она қизим, Дона қизим!

Кўз ёшимдан оққан дурим,
Жондан азиз дона қизим,
Жаннатлардан ёққан нурим,
Она қизим, она қизим!

                ✍️ Ҳамдам Аллаёр.

t.me/hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

09 Oct, 19:35


#ЯНГИ_ШЕЪР

ЎЗИДАН АВЛИЁ ЯСАБ ОЛГАНЛАР.

Тилида калима, дилида найранг.
Исмини шоҳ атаб куйга солганлар,
Бу дунё сизники семиринг, яйранг.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Нафим текканида чопасизлар е,
Тегмай қолса эшик ёпасизлар е,
Мендан айб ҳамиша топасизлар е,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Иши тушса авраб, ўраганларим,
Уялмай аҳволим сўраганларим,
Игнимдан чанг қоқиб кураганларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Замон зўрлар учун боқар экан сал,
Тўғри айтганингиз бўлар ҳозир ҳал,
Насиҳат қиласиз, қилмайсиз амал.
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Биздайин ғарибни кўрмаганмисиз,
Сиз ҳам орзу-хаёл сўрмаганмисиз,
Мен юрган йўллардан юрмаганмисиз,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Юрагим бут эди, асраган сарим,
Кемириб кемириб қилдингиз ярим,
Ва охир сўлмоқда, бор орзуларим,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

Гоҳ осмон қалтираб кетар дошимга,
Минг битта синовлар келди бошимга,
Сиз таъзим берасиз сўнг бардошимга,
Ўзидан Авлиё ясаб олганлар.

(П/с: Ва охир сўлмоқда, бор орзуларим...)

Ҳамдам АЛЛАЁРОВ

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

08 Oct, 18:17


"ҲАЛИ ОЛДИНДА!"

Тунлар бедор зиё ахтариб,
Чарчадингми, ғурбатда ғариб?,
Қолдим дема, ҳеч қачон қариб,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Шукур, кўксинг ўриб турибди,
Қўл - оёғинг юриб турибди,
Тепада Ҳақ кўриб турибди,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Зор боқасан тўрттала ёнга,
Умид қилиб, шухрат-у шонга,,
Тегди дема, барчаси жонга,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бахтинг қўлин тутасан бир кун,
Ниятингга етасан бир кун,
Ютқаздингми, ютасан бир кун,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Чўксанг ғамлар олиб кетади,
Бошга ғавғо солиб кетади,
Чида..., ортда қолиб кетади,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Дилда дардим сездинг-ку дема,
Режаларим буздинг-ку дема,
Қон бағримни эздинг-ку дема,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Безор қилса инжиқ хаволар,
Жонга тегса, куй-у наволар,
Вақт ҳакамдир, ўзи даволар,
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Бир оз чида...
"Яхши кунлар ҳали олдинда!"

Ҳамдам Аллаёров
.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

07 Oct, 13:51


SEVOLАSАNMI ?

Sevging shirin, ozoring shirin,
Аytsam ekan senga qay birin,
Bilolmasman bu jumboq sirin,
Sen ham mendek sevolasanmi?

Kulib goho koʼngil chogʼlasam,
Bir qarashda qalbing dogʼlasam,
Xayotimni senga bogʼlasam,
Аytchi mendek sevolasanmi?

Tutsam shuxrat, shonim senga men,
Baxsh etsam har onim senga men,
Xadya qilsam jonim senga men,
Gulim mendek sevolasanmi?

Ketgim kelmas yoningdan yiroq,
Tinch qoʼymas hech javobsiz suroq,
Sevsam seni oʼzimdan koʼproq...
Jonim mendek sevolasanmi?

Аytchi mendek sevolasanmi?

✍️Hamdam Allayor.
🎙Yagosh

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

30 Sep, 10:48


💥1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муборак бўлсин!

Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


✍️Ҳамдам Аллаёр.
🎤Беҳрўз Қўлдошев.

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 19:08


#Xushxabar
#Tabrik

Ustozim Shoir O‘lmasbek Samarqandiy respublika tanlovi g'olibi bo'ldi

Bugun poytaxtimizdagi Yoshlar Ijod saroyida Mustaqilligimizning 33 yilligi munosabati bilan "Vatanni madh etuvchi eng yaxshi she'rlar" tanlovining Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.
Kuchli raqiblar va qizg‘in mushoyiralar bilan o‘tgan ushbu tanlovda ustozim O‘lmasbek Samarqandiy "Milliy ruhdagi eng yaxshi she'r" nominatsiyasi g‘olibi deya e'tirof etildi!
G‘olibga diplom, qimmatbaho sovg‘alar va pul mukofotlarini Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi rahbari Otabek Hasanov topshirdi.

Samarqandimiz, qolaversa Paxtachimiz sharafini munosib himoya qila olgani uchun ustozim O‘lmasbek Samarqandiyga barcha shogirdlari nomidan minnardorchiligimizni bildiramiz!

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 13:41


💥1-октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишланади!

#ЙЎҚЛОВ


Аҳли шогирд, ҳар байрамда бир,
Улуғ зотни меҳрига тўйинг.
Вақт ажратиб ташвишлардан бир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Ранжиманг дил куйган бўлса ҳам,
Қош - қовоғин уйган бўлса ҳам,
«Икки» баҳо қўйган бўлса ҳам,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Хаёлидан ўтаётгандир,
Дардин ичга ютаётгандир,
Ташрифингиз кутаётгандир,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Унутилсин ташвиш, гинаси,
Нурга тўлсин кўнгил, хонаси,
Йилда бир бор келар санаси,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Бир кун сизга дуч бўлмасидан,
Умидлари пуч бўлмасидан,
Эрта, кейин кеч бўлмасидан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!


Тоза виждон, ёруғ юз билан,
Ва меҳрга тўла кўз билан,
Ҳеч бўлмаса, ширин сўз билан,
Йўқлаб қўйинг устозингизни!

© Ҳамдам 🚩ЛЛАЁР.

@hamdamallayor

Ҳамдам Аллаёр👉👉👉Ижодимга йўл!

27 Sep, 06:25


Ҳаммада шу гап, ойлик тушмадими, ойлик қачон тушар экан, нега тушмаяпди?... Ойлик тушишини кутиб чарчаган жафокашлар номидан.

(
#Кун_ҳазили)
Пластикка пул тушдими?


Ой охирлаб қолди мана,
Дарддан музлаб бўлди тана,
Жонга тегди деманг яна,
Пластикка пул тушдими?


Кутавериб интиқ юрак,
«СМС»дан йўқдир дарак,
Умидим йўқ бундан бўлак,
Пластикка пул тушдими?


Нега ҳайрон бўласизлар,
Гапирсам гоҳ куласизлар,
Байрам яқин биласизлар,🙈
Пластикка пул тушдими?


Ўзи ишга келдим аранг,
Асабларим бўлди таранг,
Ҳой ҳисобчи менга қаранг,☝️
Пластикка пул тушдими?


Кредитим ёдга солиб,
Чўнтак касал пулсиз қолиб,
Бозор чопай ойлик олиб,🏃‍♂️
Пластикка пул тушдими?


Кайфият йўқ, бошда оғриқ,
Асаб чиққан, ёмон соғлиқ,
Ҳамма нарса шунга боғлиқ,😁
Пластикка пул тушдими?

...
Пулсиз байрам татирмиди???😔
Пластикка пул тушдими?

Ҳамдам АЛЛАЁР.


@hamdamallayor