TUZILMA @tuzilmauz Channel on Telegram

TUZILMA

@tuzilmauz


Мурожаатлар ва инсайд учун: @tuzilmabot

Tuzilma.uz (Uzbek)

Tuzilma.uz kanali - bu o'qituvchilar, talabalar, va o'quv fanatiklari uchun mo'ljallangan Telegram kanalidir. Bu kanal orqali siz o'z ma'lumotlaringizni oshirishingiz, yangi maqolalar va talim materiallari bilan tanishingiz mumkin. @tuzilmabot yordamida murajaatlarni yuborishingiz va talabalar uchun foydali bo'lgan ma'lumotlarga ega bo'lishingiz ham qulay. Tuzilma.uz kanali orqali sizning o'quv jarayoningizni rag'batlantiring va o'z bilim va ko'nikmalaringizni orttiring. Sizga foydali bo'lishi mumkin bo'lgan barcha yangiliklar va ma'lumotlar Tuzilma.uz kanalida! Obuna bo'ling va yangiliklardan xabardor bo'ling!

TUZILMA

18 Dec, 06:11


❗️Diqqat Samarqand viloyati Ichki ishlar boshqarmasi PPX yo'nalishi bo'yicha tanlov berildi.

Asosiy berilgan talablar.

👉 Yoshi 18-30 bo'lishi shuningdek 30-yoshdagilar ham.

👉 Oliy Ma'lumotga ega O'zbekiston Respublikasi fuqarolari.

👉 Erkaklar qabul qilinadi.

👉 Bo'yi kamida 170sm bo'lishi belgilangan.

👉 Harbiy guvohnomaga ega bo'lishi.

📃 Arizalar onlayn qabul qilinadi.

👤 Nomzodlar muddatli yoki SCHR xizmatni o'tagan bo'lishi hamda Harbiy guvohnoma ega boʻlishi shart.
.

Oliy ta’lim muassasalarini imtiyozli (qizil)
diplom bilan tamomlagan;

- O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining
davlat stipendiyasi sohibi bo‘lgan;

♦️ link kb.iiv.uz

TUZILMA

04 Dec, 16:38


Гарвард олимлари спиртли ичимликлар билан ишлайдиган роботларни яратишди

Принсип шундай: ичимлик қанча кучлироқ қуйилса, робот тезроқ ҳаракат қилади.

TUZILMA

04 Dec, 14:47


Davletov Ruslanbek Quroltaevichga diniy-maʼrifiy soha va yoshlar yoʻnalishi ham qoʻshib berildi!

Maʼlumot uchun, Davletov O’zbekiston Respublikasi Prezidentining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlashni muvofiqlashtirish bo’yicha Davlat maslahatchisining birinchi o’rinbosari, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vaziri, Ijtimoiy-siyosiy rivojlanish masalalar boʻyicha Prezident maslahatchisi lavozimlarida ham ishlagan.

TUZILMA

04 Dec, 14:46


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси  ўринбосари лавозимидан озод этилди.

TUZILMA

04 Dec, 14:44


Suxrob Jo'raqulovich Yusupov Prezident maslahatchisi oʻrinbosari lavozimiga tayinlandi!

Suxrob Yusupov 2009-2018-yillar mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqotlar institutida turli lavozimlarda ishlagan.

Adliya vazirligidagi mehnat faoliyatini 2018-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Xalqaro va xorijiy tashkilotlarda Oʻzbekiston Respublikasining manfaatlarini huquqiy himoya qilish boshqarmasi boshligʻining oʻrinbosari – boʻlim boshligʻi lavozimidan boshlagan.

2020-yil 12-iyun kuni Adliya vazirining tegishli buyrugʻiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Xalqaro reyting va indekslar bilan ishlash boshqarmasi boshligʻi, 2022 yil 13 mayda esa Xalqaro huquqiy hamkorlik departamenti boshlig‘i lavozimiga tayinlangan edi.

TUZILMA

04 Dec, 10:45


"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси "КАТМ" мобил иловасини (Бета версияда) ишга туширди.

▪️Энди фойдаланувчилар:
◦  кредит тарихини кузатиб боришлари,
◦  маълумотларни назорат қилишлари,
◦  скоринг балларини бепул кўришлари,
◦  кредит таклифларидан хабардор бўлишлари ва турли тўловларни амалга оширишлари мумкин.

💬Иловани Android ва iOS учун юклаб олиш мумкин:
Android | AppStore

TUZILMA

04 Dec, 09:45


#Кадровик
Ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ҳар йили ўша ойда таътил оладими? Ёки бошқа ойда ҳам бериш мумкинми?


Ходимни қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқади деган қоида нотўғри. Меҳнат кодексининг 225-моддасида иш йили деган тушунча мавжуд. Унга кўра, иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Масалан, ходим 2023 сентябрь ойида ишга кирган бўлса, у 2024 йил сентябргача таътилга чиқиши шарт. Яъни ходимни шу иш йили давомида таътилга чиқариш мумкин.

МКнинг 228-моддасининг 7-қисмига асосан жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ўзгартирилиши мумкин. Яъни белгиланган жадвал ходим ва иш берувчининг келишуви билан бемалол ўзгартирилиши мумкин.

Бундан ташқари олти ой тўлмасдан таътил оладиган ва ходимнинг хохишига кўра таътил оладиган тоифалар мавжуд. Масалан МКнинг 227-модданинг 3-қисмига асосан олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги меҳнат таътили берилади:

👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉 ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉 ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉 резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉 ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉 жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.

Яъни бундай ходимларни иш берувчи бугун ишга олган бўлса, улар эртаси куни таътилга чиқишга ҳам ҳақли дегани.

Шунингдек, МК 228-модданинг 4-қисмида ҳам шунга ўхшаш ходимлар бор бу тоифадаги ходимларга ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда қуйидагиларга берилиши керак.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ходим қайси ойда ишга кирган бўлса, ўша ойда таътилга чиқсин деган қоида мавжуд эмас.Ходимни ишга кирган йилнинг исталган вақтида иш берувчи билан келишган ҳолда таътилга чиқариш мумкин.

@tuzilmauz

TUZILMA

04 Dec, 07:20


🏦 Асакабанк Алоқа марказига ёшларни операторликка ишга таклиф қилмоқда

🔻 Агар Сизда колл-марказда ишлаш тажрибаси бўлса, нутқингиз равон ва мижозлар мурожаатларига тезкор жавоб бера олиш кўникмаларингиз бўлса, мазкур вакансияга резюмеингизни юборинг! 😊

👉 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

📩 Резюме юбориш


@tuzilmauz

TUZILMA

04 Dec, 07:18


❗️Фирибгар қўлга олинди: Вирусли файллар орқали маблағ ўғирлаш фош этилди

20 ёшли шахс зарарли файллар тарқатиб, фуқароларнинг пластик карта маълумотларини ўғирлаб, маблағларни ўзлаштиргани аниқланди.

Фирибгар, зарарли файлларни одамларга юбориб, улар орқали карта маълумотларини қўлга киритган ва ушбу маълумотларни тўлов тизимларига боғлаб, пулларни чет элга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

⏺️Маълумот учун, 40 нафар жабрланувчидан 70 млн сўмдан ортиқ пуллар ўғирланган.


@tuzilmauz

TUZILMA

04 Dec, 07:18


#Диққат

Ош тузи сотиб олишда эътиборли бўлинг

🧂Ҳеч қачон йодланмаган туз олманг

⁉️Болаларингизни ўқиши пасайиб, билганлари ҳам эсдан чиқяптими? Бунга сабаб сотилаётган ош тузларига йод қўшилмаслиги экан. Йод етишмаслиги оқибатида болаларнинг хотираси кескин пасайиб кетар экан.

Энди туз ишлаб чиқарувчи корхоналар қаттиқ назоратга олинади. Бу бўйича қонун қабул қилинади.


@tuzilmauz

TUZILMA

04 Dec, 07:05


Мактаб ўқувчилари қишки таътилда кетма-кет 14 кун дам олади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 2025 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.

Низомга кўра, агар таътилнинг охирги куни байрамга (ишланмайдиган кунларга) тўғри келса, дарслар кейинги кундан бошланади.


@tuzilmauz

TUZILMA

04 Dec, 07:04


⚡️O'zbekiston Respublikasi Davlat Bojxona qo‘shmitasi bo‘sh ish o‘rinlariga tanlov e’lon qiladi

🔰 Nomzodlarga qo‘yiladigan talablar bilan quyidagi manzilda tanishishingiz mumkin: https://t.me/customschannel/41067

Tanlovda ishtirok etish arizalar joriy yilning 13-dekabriga (shu kuni ham) qadar quyidagi havola orqali onlayn qabul qilinadi: https://customs.uz/uz/services/vacancy

❗️Tanlov bo‘yicha qo‘shimcha ma’lumotlar bilan tanishish havolasi: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

☎️ Qo‘shimcha ma’lumotlar uchun hududiy boshqarmalarning telefon raqamlari: https://bojxona.uz/public/docfiles/1733222700.pdf



@tuzilmauz

Tuzilma.uz

05 Apr, 23:38


Маҳалладаги хонадонларнинг томорқасида ва ижарага олинган
ер майдонларида юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотни етиштириш учун томорқа эгалари ҳамда тадбиркорларга 300,0 млн сўмдан 1,0 млрд сўмгача миқдорда давлат грантини бериш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

Грант бу қайтарилмайдиган маблағ ҳисобланади.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

05 Apr, 09:00


Kanyazov Yesemurat Sultamuratovich Adliya vazirligi qoshidagi Yuristlar malakasini oshirish markazi rahbari etib tayinlandi.

U bunga qadar Adliya vazirligi Intellektual mulk departamenti boshlig‘i edi

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

04 Apr, 17:32


Qimmatbaho metallar va qimmatbaho toshlarni noqonuniy qazib olganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda, shuningdek ichki ishlar organlariga yangi vakolatlar berilmoqda

SHu maqsadida O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi yangi 196/1 va 196/2-moddalar bilan to‘ldirilmoqda.

Shuningdek, fuqarolar tomonidan yer uchastkalarini o‘zboshimchalik bilan egallab olish hamda o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalarida qurilish ishlarini amalga oshirish, shuningdek, yer berish tartibini buzish bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni sodir etgan shaxslarga nisbatan ma’muriy bayonnoma rasmiylashtirish uchun ichki ishlar organlariga zarur vakolatlar berilishini nazarda tutuvchi o‘zgartirishlar kiritilmoqda.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

03 Apr, 15:02


#тайинлов

КАБМИНдан келган Далиев Шахрух Хожакбарович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

03 Apr, 14:51


2024-йилда абитуриентлар “Юриспруденсия” мутахассислиги бўйича 14 та таълим йўналишига ўқишга киришлари мумкин:

1. Юриспруденсия: фаолият турлари бўйича
2. Юриспруденсия: ислом ҳуқуқи
3. Юриспруденсия: қишлоқ хўжалиги ҳуқуқи
4. Юриспруденсия: халқаро-ҳуқуқий фаолият
5. Юриспруденсия: халқаро транспорт ҳуқуқи
6. Юриспруденсия: тижорат ҳуқуқи
7. Юриспруденсия: давлат юридик фаолияти
8. Юриспруденсия: жиноий-ҳуқуқий фаолият
9. Юриспруденсия: трансчегаравий сув муносабатлари
10. Юриспруденсия: халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқ.
11. Юриспруденсия: ер муносабатлари.
12. Юриспруденсия: фуқаролик ва иқтисодий ҳуқуқ.
13. Юриспруденсия: тергов фаолияти
14. Юриспруденсия: прокуратура фаолияти.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

03 Apr, 14:46


#истеъфо

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Турдикулова Шахлохон Уткуровна лавозимидан озод этилди.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

03 Apr, 14:45


#истеъфо

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Каримов Комилжон Ҳамидович лавозимидан озод этилди.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

02 Apr, 17:32


#тайинлов

Маматов Йигитали Актамович Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Самарқанд #Каттақўрғон

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

02 Apr, 17:21


Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

Буюк Британия, Германия, Польша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.

Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

02 Apr, 17:20


Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. “Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

02 Apr, 06:45


YANGI TAYINLOV


Viloyat hokimining qarori bilan To’xtayev Xusen Mirzayevich Samarqand viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo’yicha o’rinbosari vazifasiga tayinlandi.

Xusen To’xtayev mazkur tayinlovga qadar O’zbekiston Yoshlar ishlari agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig’i lavozimida faoliyat olib borgan.

Tuzilma.uz

02 Apr, 04:43


Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Д.Раҳимова аввал ҳам Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган. Тайинловга қадар у спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

01 Apr, 23:45


Ramazon Hayitida necha kun dam olinadi?

ℹ️ Bu haqda ma’lumot berishdan oldin alohida ta’kidlash kerakki, Ramazon Hayitining birinchi kuni hozircha aniq emas. Shariat qoidalari bo‘yicha, Hayit kuni yangi oy ko‘rinishiga qarab belgilanadi. Shu sababli ushbu postda aytilgan ma’lumotlarni "Hayit kuni aniq bo‘ldi" deb talqin qilinmasligini so‘rayman.

Hozirgi rejaga ko‘ra, Ramazon Hayitida ketma-ket 3 kun dam olish kuni bo‘lishi kutilmoqda. Bular:

🔴 10-aprel, chorshanba — Ramazon Hayiti kuni;

🔴 11-aprel, payshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

🔴 12-aprel, juma — 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni;

🟢 13-aprel, shanba — barcha uchun ISH KUNI;

🔴 14-aprel, yakshanba — barcha uchun dam olish kuni.

📖 Sharh:

Ramazon oyining 30-kuni 9-aprel, seshanba kuniga to‘g‘ri kelmoqda. Demak, agar yangi oy ko‘rinishi o‘zgarmasa, unda Ramazon Hayiti 10-aprel, chorshanba kuniga to‘g‘ri kelishi mumkin.

Prezident farmoniga ko‘ra, 11-aprel, payshanba kuni barcha xodimlarga qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilangan. 12-aprel, juma kuni esa 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga esa 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni bo‘ladi.

Demak, 13-aprel, shanba kuni barcha xodimlarga, 6 kunliklarga ham, 5 kunliklarga ham ISH KUNI bo‘ladi.

Agar mabodo yangi oy ko‘rinishi hozirgi taqvimdan farq qilib qolsa, unda dam olish kunlariga ham o‘zgarish kiritilishi mumkin.

📃 Izoh: qo’shimcha dam olish kunlari 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli Prezident farmoni asosida belgilangan.


@tuzilmauz

Tuzilma.uz

01 Apr, 07:30


#Билиб_олинг

❗️Маҳалла "еттилиги" кимлар ва уларнинг вазифалари билан танишиб олинг!

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан маҳаллаларда “еттилик” фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга қуйидаги асосий вазифалар юкланган:

маҳалла раиси – эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

ҳоким ёрдамчиси – ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

ёшлар етакчиси – ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

хотин-қизлар фаоли – аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

Профилактика инспектори Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;

солиқ ходими – маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

ижтимоий ходим – ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиш.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

27 Mar, 23:55


Ёшлар ишлари бўлимининг собиқ раҳбари 2 йилга қамалди

2023 йилнинг 21-ноябрь куни Департамент ва ДХХнинг Нишон тумани бўлинмалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси биноси олдида турган Нишон тумани бўлим бошлиғи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

25 Mar, 11:04


“Умра” зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, зиёратчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида бундай тадбирни ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия жорий қилинмоқда.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

25 Mar, 09:29


Ramazon Hayitida necha kun dam olinadi?

ℹ️ Bu haqda ma’lumot berishdan oldin alohida ta’kidlash kerakki, Ramazon Hayitining birinchi kuni hozircha aniq emas. Shariat qoidalari bo‘yicha, Hayit kuni yangi oy ko‘rinishiga qarab belgilanadi. Shu sababli ushbu postda aytilgan ma’lumotlarni "Hayit kuni aniq bo‘ldi" deb talqin qilinmasligini so‘rayman.

Hozirgi rejaga ko‘ra, Ramazon Hayitida ketma-ket 3 kun dam olish kuni bo‘lishi kutilmoqda. Bular:

🔴 10-aprel, chorshanba — Ramazon Hayiti kuni;

🔴 11-aprel, payshanba — barcha uchun qo‘shimcha dam olish kuni;

🔴 12-aprel, juma — 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni;

🟢 13-aprel, shanba — barcha uchun ISH KUNI;

🔴 14-aprel, yakshanba — barcha uchun dam olish kuni.

📖 Sharh:

Ramazon oyining 30-kuni 9-aprel, seshanba kuniga to‘g‘ri kelmoqda. Demak, agar yangi oy ko‘rinishi o‘zgarmasa, unda Ramazon Hayiti 10-aprel, chorshanba kuniga to‘g‘ri kelishi mumkin.

Prezident farmoniga ko‘ra, 11-aprel, payshanba kuni barcha xodimlarga qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilangan. 12-aprel, juma kuni esa 6 kunliklarga qo‘shimcha dam olish kuni, 5 kunliklarga esa 13-aprel, shanbadan ko‘chirilgan dam olish kuni bo‘ladi.

Demak, 13-aprel, shanba kuni barcha xodimlarga, 6 kunliklarga ham, 5 kunliklarga ham ISH KUNI bo‘ladi.

Agar mabodo yangi oy ko‘rinishi hozirgi taqvimdan farq qilib qolsa, unda dam olish kunlariga ham o‘zgarish kiritilishi mumkin.

📃 Izoh: qo’shimcha dam olish kunlari 2023-yil 22-dekabrdagi PF-213-sonli Prezident farmoni asosida belgilangan.

@tuzilmauz

Tuzilma.uz

24 Mar, 20:08


«Маҳаллалар уюшмаси» қарийб 1,5 млрд сўмга қимматбаҳо машиналар сотиб олди

Ташкил топганига кўп вақт бўлмаган «Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси» 603 млн 184 минг сўмга бир дона премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ва 819 млн 400 минг сўмга икки дона «BYD SONG PLUS DM-i CHAMPION» автомобилларини харид қилди.

Бундан ташқари, ушбу уюшманинг ҳудудий бўлинмалари учун ҳам янги хизмат машиналари сотиб олинмоқда.

©revizor


@tuzilmauz