Farosatliklar @farosatliklar Channel on Telegram

Farosatliklar

@farosatliklar


Bizning fikrlarimiz — bizning haqiqatimiz.
Ularni biz bilan boshqaring!

Farosatliklar (Uzbek)

Farosatliklar kanalining sarlavhasi bilan tanishib chiqsangiz, birinchi nazar, bu kanalning o'zbek tilida faoliyat ko'rsatadi. Farosatliklar - bu sizga ko'proq fikrlar va ma'qullar taqdim etadigan bir Telegram kanali. Kanal foydalanuvchilari o'z fikrlarini, haqiqiy bayonotlarini va dunyoviy voqealar bo'yicha tushunchalarini ulashish orqali ko'nglini o'zining rozi qilishiga yordam berishni maqsad qilgan. Farosatliklar kanalida siz, dunyodagi muhim voqealar, siyosiy yangiliklar, ijtimoiy muammolar va boshqalar haqida yangiliklarni bilib olishingiz mumkin. Ayni paytda, bu fikrlar va ta'limot bilan oqiladigan eng yangi yozuvlar va tahlillar sizga taqdim etiladi. Chunki "Bizning fikrlarimiz - bizning haqiqatimiz." Farosatliklar kanaliga obuna bo'ling va o'z fikrlarınızni boshqalar bilan ulashing!

Farosatliklar

30 Sep, 16:28


​#тафаккур

Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

30 Sep, 14:41


Бахт
(Бўлган воқеа)

Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли хунукроқ экан. Бир куни тўра бува пошша аяга: «Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша?» деб киноя қилибдилар. Шунда зийрак аёл: «Ҳа, шундай, бегим. Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман», деб жавоб берган экан. 🙂
Олим аёлининг жавобидан мамнун бўлиб, завқланган экан.

Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, шарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор...!

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

30 Sep, 12:53


Бу дунёда ҳамма нарсанинг ниҳояси бор... Сабрни ҳам.., Муҳаббатни ҳам.., Дўстликни ҳам.., Азобни ҳам...

Аммо биргина орзу-хавас ва хотираларнигина охири бўлмас экан....

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

30 Sep, 10:51


Насибанг келади...

Сенга насиб этадиган нарса бошқа бирисига насиб этмас... Қисматинг бўладиган киши бошқа бирисига ёр бўлмас... Бу дунёда сенга аталган, сендан кетмас... Сендан талаб ― дуо этмоқ ва дуони ҳаётингга ёғдирмоқдир... Сабр билан чидамоқдир. Сен чидаганинг сари насибанг гўзаллашар... Сен уринганинг сари насибанг яқинлашар. Сен қадам ташлаганинг сари энг яхшиси насиб этади... Ҳадиксираб кутиш билан келадиган нарса келиб қолмайди.

Унутма..! Насибангга қараб йўл олсанггина йўл очилади сенга..!

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

28 Sep, 15:30


Бизнинг ишқимизнинг ҳикояси бор,
Сўзлаб берайинми бошидан бошлаб.
Ёки охиридан бошлай қоламан,
Сўнгида сиз мени кетасиз ташлаб!

Бизнинг ишқимизнинг ҳикояси бор,
Бир куни қувончда, бир куни кўз ёш.
Минг бора уришиб, минг бор ярашиб,
Қаттиқ соғинчларга берардик бардош!

Сўзлаб берайинми бошидан бошлаб,
Яшаётган эдим шу ишқ бор учун.
Айромиз Ой билан Қуёшга ўхшаб,
Чиройли ҳикоя, аянчли якун!

Уни ёзганларнинг ҳислари қалам,
Ҳар сўзи жонимга отилган ўқдир!
Лекин,
Ишонсангиз,
Нима бўлса ҳам,
Бунчалар чиройли ҳикоя йўқдир!

Бизнинг ишқимизнинг ҳикоясини,
Кунда бир ўқийман бошидан бошлаб.
Сўнгига етишни истамайман ҳеч,
СЎНГИДА...
СИЗ МЕНИ...
КЕТАСИЗ...
ТАШЛАБ...

Малика Тавфиқ

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

28 Sep, 12:28


ФАРЗАНДИНГИЗНИ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЎРГАТИШ УЧУН 11 ЙЎЛ:

Вафони ўрганиши учун, ҳеч қачон берган ваъдангизни бузманг.

Бошқаларни ўзидан афзал кўришга машқ қилдиринг, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

Ҳийла-найранг, ёлғон, ўғирликни ёмон кўришга ўргатинг!

Инсонлар ранги ёки насаби билан афзалроқ эмасликларини билдиринг!

Сахийликка ўргатиб, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

Ака-укалари орасида адолат қилинг!

Қаттиққўл бўлманг унга, акс ҳолда қўрқоқлик ва ёлғонга муккадан кетиб қолади.

Уни нафсониятида қўрқув уруғини экманг. Акс ҳолда каззобликка одат қилиб олади.

Сабрли бўлиш ва шошқалоқлик қилмасликни машқ қилдиринг!

Унга тавозуъ, мулойимлик, кибрни тарк этиш каби ишларни яхши кўрсатинг!

Баъзи ўринларда шижоат кўрсата билса, мукофотлаб туринг!

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

28 Sep, 10:31


БОЛА буюкликдир!

Турсуной Содиқова

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

28 Sep, 08:05


— Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
— Камроқ  қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
— Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
— Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; 
— Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
— Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
— Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.


Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

28 Sep, 02:39


Йўқлаб туринг бормисиз дея, дийдор ширин, завқини билинг.
Ака-укалару, опа-сингиллар, яқинларни қадрини билинг!

Йўқлаб туринг бормисиз дея, излаганни излайман деманг!
Соғинганда яқинларингиз, гиналарни унутиб туринг...

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 23:28


☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Яқинларни янги тонг билан биринчилардан бўлиб табрикланг!

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 16:28


Уч нарсани миянгга қуйиб ол:
Ўлимдан қутулиш йўқ;
Бу дунёда роҳат йўқ;
Одамларнинг гапидан омонлик йўқ.


Ҳикматлар китобидан.

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 14:21


Қўрқманг сизга асло тушмайди юким....

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 12:25


🫧Муҳаббатни тушунадиган, коинот чексизлигини англаган, ишқ покиза туйғу эканлигини сезган, фаросат кўчасидан чиқмаган, дунёга омонат эканлигимизни ҳисобга олган кўнгил билан узоқ суҳбат қурсанг, вақт тугамаса....
Сени ўрнинг бўш қолган пайтлар кўп бўляпти✉️

"Сенга аталган мактуб" дан

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 10:02


• Агарда бир йил вақт ўтгач, ўтган воқеаларнинг нимасидандир кулгили нарса топа олсангиз ва ҳиссиётга берилмасангиз, демак, ўшанда ҳам шундай қилиш мумкин эди.

• Ҳар доим бўлаётган ҳодисаларга четдан назар ташланг. Қийин ҳаётий вазият пайтидa сиз ўз фикрингиздан, салбий ҳиссиётларингиздан ташқарида мавжуд бўла олишингиз ҳақида ўйланг.

√ Бу усул вазиятларни юмшатишга ҳиссиётларингизни бошқаришга ёрдам беради.


Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 07:16


Агар кимдур сизга дардини тўкса, уни яхшилаб тингланг. Чунки у ҳаммани ичидан сизни танлаган.
Унга бепарво бўлманг.


Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 05:29


☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

27 Sep, 05:25


Гўзал тилаклар юраги гўзал инсонларга йўлланади.

Бугун ҳам, бутун гўзалликлар сизники бўлсин!

Қалбингиз, руҳингиз гўзалликларга бой бўлсин...

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

26 Sep, 19:45


#Жума_Муборак

Ассалому алайкум

• "Ж" онингиз соғ,
• "У" мрингиз узоқ
• "М" артабангиз улуғ
• "А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

26 Sep, 16:56


Инсоннинг энг яхши йўлдоши уни севган эмас балки тушунган йўлдошидир. Чунки йўллар тушуниш билан бошланади ва охиригача боради.

Хайрли тун, қадрдон! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar

Farosatliklar

26 Sep, 14:57


Инсоннинг қалби ҳар доим севишга ва севилишга муҳтож…
Ҳаммамиз ҳам севганмиз кимнидир..., ниманидир..., қаерларнидир...

Ҳаммамиз ҳам хоҳлаймиз кимнидир маҳбуби, энг суюклисини бўлишликни...
Чунки фитратимиз шундай яратилган...
Севмай яшай олмаймиз...

Қанчалар бахт кимнидир нафс билан эмас, қалбимиз билан Aллоҳ учун севиш.
Қанчалар ҳам гўзал-ЯРAТГAННИНГ РИЗОСИ УЧУН ЯРAТИЛГAНЛAРНИ СЕВИШ...

Ўхшаши йўқ жумла,тенги йўқ сўздир “Ҳақ учун Ҳақни севган инсонларни, жаннат учун жаннатни севган инсонларни севиш.”

Жаннатнинг бир бўлагидир Раззоқ Зот йўлидаги севги...
Роббим қалбимизга У Зот учун севиб, У Зот учун нафратланишдек мухташам бир лаззатни ато этсин...
Амийн
...


Бизнинг фикрларимиз —  ҳақиқатимиз.

👉 https://t.me/farosatliklar