90% Артист ва санъаткор халққа ўрнак бўладиган сифати йўқ! Уларни ўзига эмас ижодига қизиқинг.
Мен жамиятда ижтимоий масъулият ҳиси билан фикр юритаман ва санъаткорларнинг шахсий ҳаёти жамоатчилик эътиборида қандай акс этишини эслатиб қўймоқчиман.
Улар шахсий ҳаётини палапартиш муаммоларини, келишмовчилик ва бошқа масалаларини халққа овоза қилмаслиги керак, юриш туриш ва инсоний маданият сифатларини просмотр ва рейтинг учун сотмасликлари керак.
Замонавий жамиятда санъаткорлар катта аудиторияга эга бўлиб, уларнинг ҳаёти деярли ҳар доим жамоатчилик назари остида бўлади.
Биз уларнинг ижодини севиб томоша қиламиз, қўшиқларини эшитамиз, фильмларида роль ижро этаётганларини кўрамиз. Аммо, афсуски, баъзида уларнинг шахсий ҳаётида содир бўлаётган воқеалар бизни ҳайратга солади ва ҳатто норозилик уйғотади.
Биринчидан, баъзи санъаткорлар ажрашишган, яна бошқалари иккинчи, учинчи никоҳларини қурганлар, айримлари хоҳласа жуфтини ташлаб кетади, хоҳласа алмаштиради.
Бу ҳолатлар, албатта, оддий одамлар психикасига ёмон таъсир кўрсатади.
Оилавий қадриятлар бизнинг маданиятимизда жуда муҳим ўрин тутади ва санъаткорларнинг бундай хатти-ҳаракатлари ёш авлодга нотўғри ўрнак бўлади.
Иккинчидан, баъзи санъаткорлар ўзидан анча катта ёки кичик инсонлар билан жуфт бўладилар, ёки бошқа миллатга тегиб қайтиб келади ёки масофадан тўй қилади, айримлари орқадан бошқага тегиб қўйган, уйланган бўлади.
Бу ҳам жамоатчиликда саволлар туғдиради. Ахлоқий меъёрларимизга кўра, шундай муносабатлар одатда мақбул саналмайди ва жамоатчиликга ўрак бўлолмайди.
Учинчидан, баъзи санъаткорлар ўз жуфтликлари билан муаммоларга дуч келишади ва баъзида эркакларнинг, базида аёлларнинг ҳуқуқлари поймол этиб кўз-кўз қилади.
Қайсидир бирларини уятли видеолари тарқаб кетади, айримлари атай тарқатади.
Бу ҳолатлар ҳам жамоатчиликда норозилик уйғотади, чунки оила институтида адолатли ва имонли муносабатлар муҳим бўлади.
Кўпчилиги одоби йўқлиги сабаб, юриш туриш ва ўзини баданини тўғри кўрсатиш каби эстетикани билмайдилар, кўпчилиги сўкинали, шайтоний қилиқлар қилади, керак бўлса ярим яланғоч юришади.
Ҳаттоки ўзаро бўлмағур тортишишлар ва судлашиб юришлиларгача овоза қилиб пиар қилади.
Шу сабабли, мен сизларга таклиф қиламан: санъаткорларнинг пиар ва бўлмағур шов-шувли ҳаётига ортиқча эътибор берманг. Уларнинг ижоди, истеъдодини қадрлашимиз мумкин, аммо шахсий ҳаётларига доир хабарларга ортиқча қизиқманг.
Оддий инсонлар оилавий қадриятларга содиқ.
Аслида бизга аҳил, одобли оилаларнинг аъзолари кўпроқ ўрнак бўлиши лозим, шундайларни кўкларга кўтарганимиз яхши.
Ахборот асрида бизга нимадир ўрнак бўлиши керак. Бу эса, биринчи навбатда, оилавий бахт, ишонч ва садоқат бўлиши керак. Шундай экан, санъаткорларнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги хабарларга бефарқ бўлишимиз ва болаларимизни шунга ўргатишимиз керак, бўлмаса булар оила, жуфтга садоқат, иффат, ор, виждон ва имон туйғуларини ёшларда сўндириб юборади.