30 та энг фойдали маслаҳатлар...
🗯1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини биласиз.
🗯2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади. Тушириб юбориш эҳтимоли катта.
🗯3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи оз бирон емак билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали воситадир
🗯4 - Ҳамкасбларга табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб, бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз эса, виқорингизни кетказади.
🗯5 - Уйқудан уйгонгандаёқ 1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.
🗯6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат" кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.
🗯7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.
🗯8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.
🗯9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг, юзингизга суриб 15 дақиқадан сўнг ювинг.
🗯10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча, тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.
🗯11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.
🗯12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши курашади.
🗯13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди.
🗯14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради. Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.
🗯15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.
🗯16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.
🗯17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.
🗯18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.
🗯19 - Идишларингиз яхши тозаланиши учун сувга озгина уксус қўшиб юборинг.
🗯20 - Ҳаддан ташқари иссиқ сув билан ювиниш терини осилтиради. Совуқ сув аксинча, терини таранглаштирида. Қон айланишини яхшилайди.
🗯21 - Анор дарахтига ўхшанг. Яшиллиги ҳам, гули ҳам, меваси ҳам ажойиб.
🗯22 - Ўз сирларингизни бировга ошкор қилганингиздан кейин у тарқалиб кетса, унданмас ўзингиздан хафа бўлинг.
🗯23 - Сизни ўзгалар ёмонласа хафа бўлманг. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Ўзим қилмаган, уни қилишда чарчамаган, риё қилмаган савобларга марҳабо", деган эканлар.
🗯24 - Онангизга хизматкор, дўст бўлинг. Улар дунёдаги аёлларнинг энг гўзалидирлар. Сизни хатто аёлингиз, болаларингиздан ҳам кўп яхши кўрадилар. Сиздан ғазабланишлари бошқаларникига ўхшаб уч олиш учун эмас, сиздан хавотир олганлари учундир
🗯25 - Ҳақиқат сизга зарба бермаслиги учун ўзингизни ўзгалар қалбида олий ўринга қўйманг. Уларни сиз учун қурбон бўлишларини кутманг.
🗯26 - Кўз ёшининг вазни йўқ. Лекин у юракдан бир парчани ёки ғамни узиб туширади. Бировнинг кўз ёшига сабаб бўлманг. Қалбингиз ғамга тўлса, икки ракъат намоз билан Роббингизга тўкиб солинг. Шунд сизни кимса англамайди.
🗯27 - Ҳеч ким хатоларни тўғирлаш учун орқага қайта олмайди. Лекин, янги кунни яхши натижага умид қилиб бошлай олади.
🗯28 - Ўзингизни баъзан совғалар, билан сийланг. Совғанинг тури хоҳишингизга кўра.
🗯29 - Аёллар гўдаклигида атиргулдек. Жуда яхши кўрамиз. Болалигида - тетиклик шуъласи. Вояга етганида - ғурур. Кампиршо бўлганида дуогўйимиздир.
🗯30 - Иймон, ҳаё, тақво, Бу уччовлон билан зийнатланинг ва энг бахтли инсон бўлинг
❤️ @Salomatlik 💊
📌 Саломат бўлинг яқинларингиз билан бахам кўринг👇
https://t.me/+wWFNfFRD7V5jMTli