Dilfuza_hikmatlar gulshani @dilfuza_hikmatlar_gulshani Channel on Telegram

Dilfuza_hikmatlar gulshani

@dilfuza_hikmatlar_gulshani


Саломатлик, руҳият мавзуидаги материаллар.
Мурожаат учун +998(99)8110454, +998(90)9023941
https://t.me/+bu-LMePB-JFjNzdi

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза (Uzbek)

Welcome to the world of wisdom and inspiration in the Telegram channel "Ҳикматлар гулшани_Дилфуза" (Dilfuza's Garden of Wisdom). This channel is a treasure trove of exemplary poems, stories based on real-life experiences, articles on health and spirituality, and other interesting information.

Who is Dilfuza? Dilfuza is a talented storyteller who shares her wisdom and knowledge with the world through her writings. Her unique perspective and insightful words are sure to captivate and inspire anyone who comes across her work.

What can you expect from this channel? You can expect to find a collection of thought-provoking and heartwarming content that will nourish your soul and expand your horizons. Whether you are looking for a dose of inspiration, a new perspective on life, or simply some interesting facts to ponder, this channel has something for everyone.

How can you join the conversation? To connect with Dilfuza and her community of like-minded individuals, simply join the Telegram channel "Ҳикматлар гулшани_Дилфуза" today. You can also reach out to Dilfuza directly for inquiries or to share your own stories by contacting her at +998(99)8110454 or +998(90)9023941.

Don't miss out on this opportunity to be a part of a vibrant community dedicated to spreading wisdom, positivity, and inspiration. Join "Ҳикматлар гулшани_Дилфуза" today and embark on a journey of self-discovery and enlightenment.

Dilfuza_hikmatlar gulshani

29 Jan, 10:06


ХАРИДИНГИЗ САЛОМАТЛИГИНГИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН.
Пластмасса ишлаб чиқарилганда уни қайишқоқ ва узоқ вақтга чидамли қиладиган моддалар аралаштирилади, айнан улар пластмассани 450-500 йилгача табиат бағрида секин-аста иссиқ ва совуқда мўртлашиб майдаланиб йиғилишига сабаб бўлади. Ўтган асрнинг 60-йилларидан ишлаб чиқариш ортиб бораётганлигини инобатга олсак, (1954 йилда 1,7 млн тоннадан 2015 йилга келиб 322 млн. га ўсган) ер юзаси ва сув ҳавзаларини тўлдириб бормоқда. Тўлиб тошган ахлат полигонларидан унинг зарралари теримиз, сув ва овқатимиз, буғлари нафас йўлларимизга тушади. Микропластик (хаоқаро классификацияга кўра узанлиги 5 мм бўлган пластмасса) Эверест чўққисида, Арктикада, тузда, денгиз ва чучук сувда, балиқларда, моллюскалар ва инсон танасида топилган, текширишлар бир йилда организмимизга 250 грамм пластик зарралари тушишини аниқлашган.
Уйингизни заруратсиз турли пластик буюмларлар, синтетик кийим-кечак билан тўлдиришдан сақланинг.

Д Бозорова 👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

29 Jan, 03:32


ЯХШИЛИККА ИНТИЛИНГ

Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан кўра фақирроқ одам йўқ.
Қобус

Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Jan, 17:27


УМИД
Ҳамиша умид билан яшамоқ, ҳеч қачон тушкунликка берилмаслик чинакам мард одамнинг фазилатидир.
ЛУСИЙ ФЛОР
Инсон тирик экан, ҳеч қачон умидсизланмаслиги керак.
СЕНЕКА
Ҳар қандай туманда ҳам йўл топиб юрса бўлади. Энг муҳими дадиллик билан олға боришдир.
Р. РОЛЛАН
Одам тирик экан ҳеч нарсани йўқотмадим, деса бўлади.
Р. РОЛЛАН
Умид тунги осмонга монанддир: зўр бериб тикилган нигоҳ оқибат-натижада бирон-бир гўшадаги юлдузни топмасдан қолмайди.
О.ФЕЛЕ


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Jan, 14:34


МИНЕРАЛ СУВЛАРнинг аҳамияти
Минерал сувлар – асосан ер ости сувлари бўлиб, ўзида биологик фаол моддаларни (аксар ноорганик) сақлайди, уларни даволаш мақсадида қўллаш ҳақида эрамиздан аввалги учинчи минг йилликда Месопотамия эсдалик адабиётларида битилган.
Бу ҳақда Ибн Сино, Буқрот ҳам ёзиб қолдирган. Ибн Сино: “шўр сув ични суради; кейин қуритувчанлиги сабабли тўхтатади. Ҳамма маъданли сувлар сийишни, ҳайз қони кетишини ва туғишни қийинлаштиради. Уларнинг кўпчилиги ични суради. Баъзилари эса аччиқтош суви каби ични боғлайди. [Гоҳо] қуланж касалини пайдо қилади” деб ёзган.
Маданли сувлар таркибидаги минераллари, ионлари, газлари, органик моддалар, муҳити (рН), радиоактивлиги, ҳарорати, микроорганизмлари ва ҳаётий озуқаларини сақлаши билан оддий сувдан фарқланади.
Даволашда оз ва ўрта минералланган сувларни оз миқдорда ичишга, юқори минералланган сувларни ич суришда буюрилади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Jan, 13:32


Гўзал маданиятларимиз

ОВҚАТ ВАҚТИДАГИ ОДОБ
Агар икки рафиқ дастурхон устида шерик бўлсалар, одамият ва инсоният одобининг тақозосига кўра, овқатга аввал қўл узатишга шошилмаслиги ва бир-бирига таклиф ва илтифот юзасидан йўл тутсинлар. Дастурхонда тансиқ таом бўлса-ю, оз бўлса, унга ҳирс билан ташланмаслик керак. Аксинча, уни илтифот юзасидан бошқаларга ҳавола қилмоқ лозим. Кимки ёш жиҳатидан кичик бўлса, ёши каттароғи овқатга қўл узатмагунча сабр қилмоғи лозимки, бу зарур ахлоқ қоидаларидан ҳисобланади.
Дастурхондаги ҳар хил овқатларга қарайвермаслик, овқатни ҳидламаслик ва тишлаб кўрмаслик керак. Овқат фақат ўз олдидан олинади, бироқ мева-чева бўлса, бошқа жойдан ҳам танлаб олмоғи мумкин. Таом ейилаётган пайтда киши ўз олдига қараб ўтириши, ўзгаларнинг олиши ва ейишига қаралмайди.

Маҳмуд ибн Муҳаммад
Барҳурдор ибн Маҳмуд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Jan, 11:49


АЧЧИҚ ВА ШИРИН БОДОМ ЁҒИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=JCkhdp6RNQo&si=nrfKiLMwDT_CAqTg

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Jan, 03:21


Мардлик билак кучида ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.
САЪДИЙ
Ўз руҳини бўйсундирган киши шаҳарларни забт этган кишидан ҳам кучлироқдир.
Э. ХЕМИНГУЭЙ
Барча ғалабалар ўз устингдан қозонилган ғалабадан бошланади.
Л. М. ЛЕОНОВ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 16:46


Юлдуз висолини орзу айлаб гул
Булбулни хор этди севги касрига.
Билсаки севганин хаёли буткул
Етишмоқ билан банд ойнинг васлига.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 15:24


Гигиеник маданиятларимиз

ОВҚАТДАН ОЛДИН БАЖАРАЛИШИ ЛОЗИМ АМАЛЛАР

Еб-ичиш қоидаларидан бири шуки, хон ёки дастурхон атрофига ўтиришдан, овқат ейишдан аввал қўлни, оғизни ювмоқ лозим.
Ўтиришларда қўл ювишни чўзмаслик ва бошқаларни мунтазир қилиб қўймаслик зарур. Сувдан тезда қўл тортмоқлик керак, токи бошқаларга навбат тезроқ етади. Қўлни либосга артиш тамизсизлик аломатидир. Агар дастрўмол бўлмаса, қўлни юзга ёки соқолга суртмоқлик керак.
(Барҳурдор ибн Маҳмуд)
Овқат ейишдан аввал уй эгаси биринчи бўлиб қўл ювади. Овқатдан кейин эса барчадан кейин ювади. Бундай қилишнинг сабаби шуки, кечиккан ёки тасодифан келиб қолган киши билан овқат ейишни давом эттиради. Токи янги келган киши хижолат чекмасин. Аммо қўлга уй эгасининг ўзи сув қуймоғи ва меҳмон биродарларига ўзи хизмат қилмоғи керак.
(Маҳмуд ибн Муҳаммад)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 12:50


АРЗАНДА
(Ибратли ҳикоя)
Қадимда бир бева аёл ёлғизгина ўғлини улғайтирар, дунёларга ишонмас экан. Болани барча Арзанда деб чақирар экан. Бола балоғат ёшига етганида бир куни она: “ўғлим озроқ сув олиб кел” дебди. Ўғил ўйинга берилганидан “устимга тўкиб қўяман-у”дебди. Она ўзича “ҳали кичикда, ўйнаб қолсин, улғайса қарашар” дебди. Кунлар ўтиб бола жўш урган ғайратини ўйинга сарфлар, онанинг эса кучи камайиб борар эди. Совуқ кунларнинг бирида она боласидан ўтин ёришни сўрабди, бола эса онасининг феълини яхши билгани учун “оёғимни чопиб қўяйми?” дебди иссиқ хонадан чиқишга эриниб. Она “улғайса қилар, боримда азоб кўрмасин” дея қолибди. Бир куни она касал бўлиб ўрнидан қўзғолмай қолибди. Тезроқ соғайиш илинжида ўғлидан иссиқ чой дамлашни сўрабди. Арзанда эса: “қўлимни куйдириб қўяйми?” деганида она алам билан: “Қачон меҳнатни ўрганишни бошлайсан ахир!?” дебди. Ўғил онасидан бундай муомалани эшитмагани учун аччиқ устида уйдан чиқиб кетибди.
Ҳориб дарахт соясида чўзилганида қоп кўтарган деҳқон дам олгани ёнига ўтирибди. Қопдаги сабзини кўриб бола оч қолганини эслабди. Деҳқон “кўтаришсанг сабзи бераман” дебди. Бола қопни кўтараман деб сабзиларни ағдариб юборибди. Деҳқоннинг жаҳли чиқиб “ёрдам ўрнига ишни кўпайтирдингу” дебди.
Бола йўлида давом этиб ширин таомлар ҳиди таралаётган чойхона олдидан чиқибди. Хизматчи термулиб турган болага қараб “сомса ейсанми?” дебди. Бола истак билдиргач аввал ўтин ёриб беришини сўрабди. Бола болғани кўтариб урганда ўтин аллақаерга, болға аллақаерга учибди. Ҳизматчи жазава билан: “Ишлайман деб бировнинг бошини ёрасанку” деб ҳайдабди.
Бола тентираб, шаҳар бозорига бориб қолибди. Бир бой ўтатуриб болани уйидаги хизматга таклиф қилибди. Бола рози бўлганда “кўп еб, оз ишламайсанми?” деб сўрабди. Бола “йўқ” дея унга эргашибди. Бойнинг катта уйида қотган нонлардан егач, кечгача тиндирмай дастёрлик қилдиришибди. Ётишга сомонхона четида эски шолча солиб беришибди. Яна тонг саҳардан кечгача барча ўз юмушига чоптирар экан. Бир кеча тушида онаси бошини силаб “Болам, чарчадингми?” дебди. Бола уйғониб бойнинг уйдан чиқибди ва ортига қарамай қишлоғи томон югурибди. Тонгга яқин уйига етиб, эшикни тақиллатибди. Эшик очилмагач, қўшниси чиқиб онаси оламдан ўтганини, ўғлига хат қолдирганини айтибди. Ўғил хатни очар экан кўзларидан ёш қалқий бошлабди, унда “ўғлим, мен сенинг тарбиянгда хато қилдим, мени кечир. Ҳаётда қоқилиб яшамай десанг меҳнатни сев, барча ерда қадрли бўласан. Алвидо жигарбандим.” деб ёзилган экан. Бола ёшларини артар экан: “Онажон, албатта шундай қиламан” дебди...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 12:49


АРЗАНДА
(Ибратли ҳикоя)

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 12:08


ҚЎЗИЧОҚ ГЎШТИНИНГ ШИФОСИ
Абу Али ибн Сино айтишича, семиз қўзичоқларнинг куйдирилган гўштини доғга суртма қилинади.
Қўзичоқ гўштининг куйиндисини темираткига қўйилади.
Қўзичоқ гўштининг кули кўзга оқ тушганига фойда қилади.
Ķўзичоқ гўштининг куйдирилгани илон, чаён ва қopa чаён чаққанда фойда қилади. Яна, шунингдек, у шароб билан қўшилса, қутурган ит [тишлаганида] фойда қилади.
Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 09:10


ЧИНАКАМ ОЧЛИК ВА ИШТАҲА СЕЗИЛГАНДА ОВҚАТЛАН

Айримлар таомланишдан уялиб, оч ўтиришади. Таом тортилиб иштаҳа қўзғалганда сўлак ва ошқозон безлари ҳазм шираларини ажрата бошлайди.
Ибн Сино айтишича, овқатни иштаҳа билан емоқ, иштаҳани қайтармаслик лозим, чунки иштаҳа бўлатуриб оч туриш меъдани зардобсимон ёмон хилтлар билан тўлғизади; аммо маст кишларнинг ва меъдаси бузилган кишиларнинг иштаҳаларига ўхшаб ёлғондакам иштаҳа бўлмаслиги керак.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Jan, 03:18


Бу тилдаги ҳикмат дарёси қулоқлар туйнугидан оқиб, меваси ақл-идрок бўлган қалб боғига қадар бормоқда.
Одам насиҳат уруғларини экди, аммо ўғилларининг ери қурғоқчил эди, наф бўлмади. Насиҳатгўй юз марталаб ҳаракат қилса-да, уни тингловчи ва қабул қилувчи қулоқ бўлиши керак. Сен юзлаб лутфлар билан унга ўгит берасан, аммо ўгитинг унинг қулоғига кирмайди ҳам. Тингламайдиган бир қайсар одам юзлаб воизни ожиз қолдиради. Пайғамбарлардан насиҳатгўйроқ, нотиқроқ ким бор? Нафаслари тошга ҳам таъсир қилади. Аммо тоғ-тош уларнинг сўзларини эшитиб таъсирланди-ю, аммо у сўзларнинг қаршисида кўнгли тошдан қаттиқ ҳолга келган бахти қора кишининг бахти очилмади.
Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 16:52


ЖОҲИЛНИНГ ДЎСТЛИГИ

Нодон дўст, дўст бўлатуриб шундай кунларни бошингга соладики, бу юзта доно душманингнинг ҳам қўлидан келмайди.
Қобус

Нодон дўстдан кўра душман яхшироқ.
Абулмажид Саноий

Донога ёндошгил, кочгил нодондан,
Нодон дўст хавфлидир доно душмандан.
Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 15:28


Ибн Сино айтишича, қўзиқорин сувини ўз ҳолича ишлатилса, кўзни тозалайди.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 12:24


Меҳр ўзгаларга ёрдам беришимизга ундайдиган ягона мавжуд йўлдир.
Эразм Роттердамский
***
Меҳр – ҳақиқий бахтли инсонлар фазилати. Ахир бахт ўзингдаги завқнинг бир озини атрофингдагиларга улашиш иштиёқини туғдиради...
Андрей Пономарев

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 12:15


ОВҚАТЛАНИШНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ:
• Таом меъдадан ўтмагунича устига овқат ема.
• Оч қоринга, чинакам иштаҳа пайдо бўлгандагина овқатлан.
• Пайдар пай овқатлансанг иштаҳанг йўқолади.
• Бир кунда бир ёки икки марта овқатлан.
• Таомни яхшилаб чайнаб е.
• Тўйиб овқатланма, тана соғлом бўлади, таомнинг ози тез ҳазм бўлади, овқат ҳазми эркин кечиши учун ошқозонда ҳаво учун жой қолсин, шунда ҳазм йўли зўриқмайди.


Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 08:27


ЭНГ БУЮК ЗАВҚ
Хорун ар-Рашид ўз вазири Жаъфар ва ўзининг энг яқин хизматчиси билан суҳбатлашиб ўтирганди. Гап орасида Жаъфар Хорундан:
— Нимадан энг кўп завқланасиз?— деб сўради, Хорун ар-Рашид шундай жавоб берди:
— Мен энг нафис кийимлар кийдим, лаззатли таомлар едим, энг нодир шарбатлар ичдим, энди буларнинг ҳеч бири мени завқлантира олмайди. Умримнинг шу даврида соф, тоза ҳавода нафас олиш, бир пиёла кўм-кўк ва муздек сув ичиш ва бола-чақаларимнинг атрофимда гирди-капалак бўлиб юришларини кўриш энг буюк завқимдир.
Шундан кейин Хорун ҳам Жаъфарга шундай савол берди, Жаъфар айтди:
— Марҳамат қилиб берган боғингизда умр кечириш мен учун энг буюк завқдир.
Жаъфарнинг жавобини эшитгач Хорун ар-Рашид энг яқин хизматчисига ҳам худди шундай савол қилди. Хизматчиси айтди:
— Менинг оладиган завқим сизларникидан тамоман бошқачадир. Мен учун етим, мискинларга, қўлдан келгунча ёрдам бериш, муҳтожларнинг ҳожатини чиқариш энг буюк завқдир. Инсонларга яхшилик қилиш завқи халқ кўнглига нақш этилган, шоирлар томонидан мақталган, ҳаммага маъқул ва мақбул бўлган энг буюк завқдир.
Хорун ар-Рашид хизматчининг сўзларини эшитгач, ўрнидан туриб Жаъфарга:
— Бугунги суҳбатимиз етади, кетайлик, бу хизматчим ҳақ сўзлари билан мени ҳам, сени ҳам мағлуб этди,—- деди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 08:27


ЭНГ БУЮК ЗАВҚ Ҳикоя

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 04:48


https://www.facebook.com/groups/458912262807699/permalink/985964983435755/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Jan, 04:40


УМР ва ВАҚТ

Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайида бўлади, истеъдод соҳиби эса ундан фойдаланиб қолишга уринади.
А. ШОПЕНГАУЭР
Вақт ақллироқ, яхшироқ, етукроқ ва мукаммалроқ бўлиб етишишимиз учун бизга инъом этилган қимматбаҳо совғадир.
Т. МАНН
Вақт — улуғ мураббий.
Э. БЕРК
Ўз вақтининг лоақал бир соатини беҳудага ўтказмоқчи бўлган кишини ҳаётнинг бутун қадр-қимматини ҳали тушуниб етиш даражасига бормаган деса бўлади.
Ч. ДАРВИН
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Jan, 16:57


ҚАТИҚ ЗАРДОБИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=SlCBJFmYAHg&si=60GIUdVVHwOiL1Ya

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Jan, 12:52


ТАНАМИЗДАГИ ЯШИРИН ДУШМАН – ЗАМБУРУҒЛАРДАН САҚЛАНИНГ
Замбуруғли инфекциялар тарқалиши жиҳатдан биринчи ўринни эгаллайди. Ҳар йили замбуруғлар туфайли 300 млн одам жиддий касалланади, 1,6 миллион инсон ўлади, замбуруғларниг 600 туридан 30 таси одамларга муттасил юқади.
Сурункали ЛОР касалликларининг 38% ини замбуруғлар келтириб чиқаради. Кандида замбуруғи янги туғилган боланинг тери ва шиллиқ қаватига онасининг туғруқ йўлларидаёқ тушади ва бир умр у бирга яшайди, қулай шароит яралганда кўпайиб касаллик келтириб чиқаради. Шу сабабли болалардаги касаллик кўрсаткич юқори, айниқса, чақалоқлар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги кандидоз кенг тарқалган. Шунга қарамай замбуруғлар яхши ўрганилмаган.
Кўпинча ўткир жараён нотўғри ташҳис ва норационал даволаш туфайли сурункали тусга ўтади. Муаммо шундаки, бу соҳадаги яллиғланишнинг замбуруғли тури бошқа яллиғланишлардан кўра оғирроқ кечади ва тарқалган ички аъзоларнинг замбуруғли сепсисига сабаб бўлади.
Д Бозорова
Шифокор👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Jan, 04:58


БУЮК МУҲАББАТ
Олимлар бутун қоинотнинг ягона назариясини изларкан, улар энг кучли, кўзга кўринмас буюк кучни эсдан чиқаришди. Севги – бу шундай нурки, у фақат уни улашаётган ва уни қабул қилаётганларни порлатади.
Севги – бу куч! Шундай кучки, у бутун инсониятни кўр-кўрона ҳудбинлик қарига ғарқ бўлишдан асрайди, чунки у сендаги гўзалликни, бутун борлиғимизни, гўзал ҳислатларимизни қатлатади.
Севги бу Яратгандир (Парвардигордир), Яратган (Парвардигор) эса — айни ўша Севгидир! Айнан ўша севги бутун борлиқни тўғри англашга етаклайди ва ҳаётнинг асл маъноси ҳисобланади!
Алберт ЭЙНШТЕЙН

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Jan, 17:24


МАҚТОВ
Сен: “Мен у мақтовларни ермидим? У таъма туфайли мақтаяпти. Буни тушуниб турибман”, дема!
Сени улуғлаб мақтаётганлар умид қилганини қўлга кирита олмай зиён кўрганидан кўнгилларида сенга қарши бўлсалар-да, уларнинг мақтовлари таъсирида неча кунлаб юрагинг ёнади ва алданишига сабаб бўлади; бу таъсир сиртдан сезилмайди, чунки мақтов ёқимлидир.
Танқид аччиқ дори: ичсанг ёки ютсанг бироз муддат изтиробда қоласан.
Ҳамма нарсани зидди воситасида англа! Мақтовнинг таъсири ширинликнинг таъсирига ўхшайди: яширинча таъсир қилади ва бироз вақт ўтгач танада ёрилиши лозим бўлган чипқон чиқади. Нафс кўп мақталаверганидан фиръавнга айланади. Камтар, хокисор бўл, улуғликка, кибрга юзланма!
Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Jan, 15:49


ЧАКАНДА (Облепиха) ЁҒИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=P6QdHnXtQ5A&si=XncKKn-cQE5l0GtG

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Jan, 00:06


Дунё кимларнингдир ёвуз амали туфайли эмас, балки бошқалар шу ёвузликларни бепарво ва жим кузатишлари туфайли хатарлидир.
Альберт Эйнштейн

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

20 Jan, 16:03


НЎХАТНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=_RDXVeBH1pU&si=GjGs4PT4uflfHle0

Dilfuza_hikmatlar gulshani

20 Jan, 13:48


Нўхатнинг зийнат учун аҳамияти
Нўхатни ейиш ва ундан малҳам қилиб суртиш нуқтали қонталашларни кетказади ва рангни яхшилайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

20 Jan, 08:45


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

20 Jan, 05:06


Хатти-ҳаракатлар — фикрлар мевасидир. Фикр теран бўлса — ишлар ҳам яхши кўчади.
Б. ГРАСИАН
Хуш-ахлоқлилик киши характерининг доимий белгисига айлангандагина у ҳимматли бўлади.
Г. ГЕГЕЛ
Хайрли ишларнинг яна бир афзаллиги шундаки, у қалбни юксалтиради ва уни янада эзгу ишларга мойил қилиб қўяди.
Ж. Ж. РУССО
Яхшиликнинг фойдаси шу қадар равшанки, ҳатто ярамас одамлар ҳам наф кўриб қолишни кўзлаб яхшилик қиладилар.
Л. ВОВЕНАРГ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

19 Jan, 13:53


ҚУЁШ АРЗИ
Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳотки, биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...
Ҳаёт йўлингизни эзгулик нури ёритиб турсин, қадрдон...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

19 Jan, 07:29


ГЎШТНИНГ ЗАРАРИ
Ибн Сино айтишича, гўштнинг қораси ва ёмони савдовий касалликларни келтириб чиқаради.
Туя, қуён, мол гўшти – ғализ гўштлар. Ғализ гўштлар қуритувчилиги сабабли (савдони ва) васвасани; моховни, фил касаллигини ва веналар кенгайишини келтириб чиқаради, қўтирни ва ёмон темираткини пайдо қилади. Қорамол гўшти ва бошқа ғализ гўштлар саратон касалини келтириб чиқаради.
Ғализ гўштлар талоқни қаттиқлаштиради. Аммо қуруқ кашнич ва заъфарон солиб, мол гўштидан тайёрланган сикбож таоми ёмон суюқликларнинг меъдага оқишига тўсқинлик қилади.
Мол гўшти доғ пайдо қилади.
Сигир гўшти, тоғ эчкиси гўшти, кийик ва йирик қушларнинг гўштлари тўрт кунлик иситмани туғдиради.
Жўжа гўшти, агар сирка билан қайнатилмаган бўлса, томоқ оғриғини қўзғатади.
Мол гўшти 6 соатда ҳазм бўлади, ҳазм бўлмай қолган гўшт ичакларда чирий бошлайди.
Шу сабабли Тибет табобатида нонуштада ёрмалар, тушликда гўшт, кечга пишган сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.
Д Бозорова
Диетолог👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

19 Jan, 03:13


ҲАЁ, АНДИША

Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. (У ҳолда) дунёда тартиб бузилади. Кишилар бир-бирига бефарқ қарайдиган бўладилар.
Хусаин Воиз Кошифий

Агар орадан шарму ҳаё кўтарилса ва киши кишидан уялмаса, олам низомига халал етади.
Хусайн Воиз Кошифий

Эшигингни ёпасан, пардаларингни туширасан, одамлардан уяласан, аммо қалбингдаги Қуръондан, ҳар бир махфий нарсани билгувчи улуғ Зотдан ҳаё қилмайсан.
Фузайл ибн Иёз

Фосиқдан ҳаё тилама, золимдан — вафо.
Алишер Навоий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 17:38


ҚАРАҒАЙНИНГ (Pinus sylvestris L. , форс. – сановбар, рус. - сосна) ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=GYV4bUD5pVM&si=2GmOCQBSnyz9BdQw

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 15:07


НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИ
Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар.
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 12:42


https://www.facebook.com/lapakota/videos/611252288036301/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v

Жониворларга шавķатсиз бýлишга ķýйманг

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 12:34


ШАКАР – ОҚ АЖАЛМИ?
Хитой табобати таълимотига кўра тўғридан тўғри ширин махсулотлар – шакар ва шакар билан тўйинтирилган махсулотлар, кўплаб мева ва мева шарбатларидан сақланиш лозим.
Ширинлик истеъмол қилиш истаги талоқ ва ошқозон ости бези фаолиятининг бузилиши, кучсизланиши, заифлиги – талоқ меридианида қувват балансининг бузилганлигидан дарак беради.
Ширин махсулотларни (шакар, рафинадланган ундан тайёрланган пишириқлар, ширин мевалар шарбати) истеъмол қилиш уларни яна ҳам кўпроқ кучсизлантиради.
Оқ шакар ўрнига ўсимлик гулқанди, қуритилган мевалар, ширин тамли ўсимликлар (масалан, стевия), кэроб, асал, жигарранг шакарқамиш шакарини истеъмол қилиш яхшироқ.
Синтетик шакар ўрнини босувчилардан мутлақо воз кечган маъқул, улар мия структурасига салбий таъсир кўрсатади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 07:04


https://www.instagram.com/p/DEpfQeATdd8/?igsh=MXhmcHRmY2t4dWo2eA==

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 06:57


Тибет табобатида буйрак ва буйрак усти бези бир аъзо сифатида қаралади, унинг мувозанати бузилиши барча совуқдан бўладиган касалликлар сийдик-тош касаллиги, кисталар, сурункали пиелонефрит, сурункали гломерулонефрит, сурункали буйрак етишмовчилигига ва гормонал бузилишларга сабаб бўлади. буйрак фаолиятининг ёмонлашиши эркакларда простатит, простата аденомаси, импотенция; аёлларда эндометриоз, киста, миомаларни кетириб чиқаради, гоҳида сут бези (мастопатия) ва қалқонсимон без касалликлари механизмини ҳам «ишга туширади»; буйракнинг совуқдан бўлган касалликларига киради.
Касаллик аввало бел соҳасининг совуқ қотиши, шунингдек, буйракларнинг энергетик меридиани R1 биоактив нуқтаси жойлашган оёқ кафтининг совуқ қотишидан юзага келади. Бу нуқтадан совуқ кириб, меридиан орқали буйракка кўтарилади ва жойлашади.
Совуқ кунларда танани иссиқ сақлаш, уйқудан олдин оёқ кафтини қиздирилган ясси тошлардан ёки қизирилган тузли компресслар ёки бошқалар ёрдамида иситиш тавсия этилади.
Буйрак совуқлигига оқ махсулотлар – сут махсулотлари, шакарни кўп истеъмол қилиш сабаб бўлади, шу сабабли улардан сақланиш тавсия этилади. буйрак су элементига кирганлиги боис рационда балиқ бўлиши керак дейилади.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 06:57


ТИБЕТ ТАБОБАТИ БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ҲАҚИДА

Dilfuza_hikmatlar gulshani

18 Jan, 04:45


МУВАФФАҚИЯТГА ҚАНДАЙ ЭРИШИЛАДИ?
Ношукрлик кучсизликнинг кўринишидир. Буюк одамлар ҳеч қачон ношукр бўлмайди.
Гёте
Ўзингиз орзу қилган киши бўлишингиз учун ҳеч қачон кеч эмас.
Жорж Элиот
Буюк муваффақиятлар қатъият ва қунт-матонатнинг натижаси, холос.
Сэмюэл Жонсон
Мақсадсиз одам ҳеч бир ишдан лаззат топмайди.
Жакомо Леопарди
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.
Бернард Шоу
Ҳаётдаги энг биринчи ва энг муҳим нарса ўзингни ўзингга бўйсундиришга интилишдир.
Вильгельм Ҳумбольдт

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

17 Jan, 15:14


БИЛОЛ ХАБАШИЙ (мусулмон бўлганини ошкора айтган илк етти кишидан бири эди)
Бир пайтлар қул бўлган Ҳабашистонлик Билол ҳазратларига хўжайини диндан қайтсин деб кўп азоб берарди. Шу боис Ҳазрати Абу Бакр уни сотиб олишга қарор қилди. Ниятини Ҳазрати Билолнинг хўжайинига айтди. Унга бир оқ танли қул ва катта миқдорда пул бериб, Ҳазрати Билолни сотиб олди ва озод қилди. Шунда Ҳазрати Билолнинг хўжайини бўлган кофир қаҳ-қаҳа отиб кулди. Ҳазрати Абу Бакр:
- Нима бўлди? Нега бунча куляпсан?
- Агар бу қадар ҳаваси баланд кўринмаганингда, берган пулингнинг ўндан бирига олишинг мумкин эди. Менимча, у ярим ақчага ҳам арзимайди. Унинг баҳосини сен орттирдинг.
Ҳазрати Абу Бакр бундай деди:
- Ҳой ахмоқ, болага ўхшаб, бир ёнғоқ эвазига бир гавҳар бердинг. Менга қолса, у икки жаҳон қийматига тенг. Асл зарар кўрган сенсан. Агар ақлингни ишлатиб, яна бироз баҳосини тортишиб турсанг эди, уни сотиб олиш учун бутун мол-мулкимни берардим.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

17 Jan, 12:26


ШОВҚИНДАН ЗАҲАРЛАНИШ МУМКИНМИ?
Шовқиннинг инсон ва бошқа тирик мавжудодлар (ўсимлик ва ҳайвонот) салматлигига зарарли таъсири бошқа заҳарлардан кўра 36% кўплигини ҳамма ҳам билайвермайди. Тамаки 6-8 йилга умрни қисқартирса, катта шаҳарлардаги шовқин умрни 12-18 йилга камайтиради.
40-70 дб шовқинлар асаб тизимини зўриқтириб, умумий аҳволни ёмонлаштиради, ақлий қобилиятни пасайтиради, узоқ таъсир кўрсатганда эса невроз, яра касаллиги ва гипертонияга сабаб бўлади.
75 дб дан юқори шовқинларнинг узоқ таъсири олдин асаб ва юрак, қон-томир тизими ва бошқа аъзоларда кузатилади, кейин эса эшитиш қобилиятининг йўқолишига – карлик ёки профессионал касалликка сабаб бўлиши мумкин.
85дб ли зоналар хавфсизлик белгилари билан белгиланган бўлиши керак. У ерга махсус ҳимоя мосламалари билан ўтилади.
135 дб дан юқори бўлган шовқинли босими билан заҳарланган жойларда қисқа муддат ҳам туриш таъқиқланади.
Дилфуза Бозорова
Шифокор
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

17 Jan, 04:40


https://www.instagram.com/reel/DE38hdoxW-G/?igsh=MWZxZmJ4N2JnZzVyNg==

Dilfuza_hikmatlar gulshani

17 Jan, 04:08


Ҳар ким хато қилиши мумкин, фақат нодонгина ўз хатосини тан олмайди.
ЦИЦЕРОН
Ўзни бенуқсон ҳисоблаш адашишнииг энг тўғри йўлидир.
П. БУАСТ
Фақат кучли одамгина ўз айбига иқрор бўлади. Фақат кучли одам камтар, фақат кучли одам кечиради… ҳатто ёзилиб кулган ҳам кучли одам, аксарият унинғ кулгиси кўз ёшларидир.
А. И. ГЕРЦЕН

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

16 Jan, 14:26


Кашничнинг (кинза) фойдаси ва зарари Ибн Сино
https://youtube.com/watch?v=oD7CNKQ9cNw&si=UKbLzrQNnV9eDQl8

Dilfuza_hikmatlar gulshani

16 Jan, 12:23


Ялпиз эркак ва аёлларга куч беради, медани мустаҳкамлайди, уни қиздиради, ҳиқичоқни тўхтатади, меъдадаги овқатни тез ҳазм қилдиради, овқатнинг сингишига ёрдам қилади, шиллиқ ва қон қусишни тўхтатади, сариқ касалликка фойда қилади. Иштаҳани қўзғатади. Кўнгил айнаш ва қусишни тўхтатади.
Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

16 Jan, 01:01


Бировлардан нафратланиш худди сичқондан қутулиш учун уйга ўт қўйиб юборишдек гап. Сенга нисбатан бирор хато қилган одамни кечириб, ҳаёт йўлингда давом этавер. Нафрат худди кислотага ўхшайди, ўзи турган идишни ҳам емириб ташлайди.
«Унваанул байаан» китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

15 Jan, 14:33


ТУЗНИНГ МЕЁРДАН ОРТИĶ ИСТЕЪМОЛИ ОҚИБАТЛАРИ
https://youtube.com/watch?v=U2fvLjwXMoQ&si=QwjIgLDkCYwrygy4

Dilfuza_hikmatlar gulshani

15 Jan, 05:27


Ғазабдан тийилиш, сохтакашлардан узоқ бўлиш, такаббурликка, қайғуга берилмаслик, вазиятни тўғри баҳолаб, руҳий ҳолатингиз ва амалингизни назоратда сақлай олишингиз энергетик вампирлар таъсирига қарши восита бўлади; улардан сақланувчи энг яхши ҳимоя – юқори руҳий вибрацияларда яшаш, пок ниятли бўлиш ва ҳайрли амалларни бажариб, улардан қувониш, билимингизни мукаммалаштириш ҳамда кучли энергетикага эга бўлиш ҳамда худди шундай инсонлар билан мулоқотда бўлиб туришдир. Шунда ғалабанинг қонуни бўйича кучли вибрацияга эга ёвуз энергетик ниятлар сизнинг аурангизда бузиб ўта олмайди.
Энергетик донорлар вампирларнинг акси бўлиб, ўз биоэнергиясидан атрофдагиларни баҳраманд этиб, унинг ўрнини вертикал каналлар орқали тўлдириб олишади. Бой эмоционал озуқани кучли, эзгулик йўлидаги умид ва ишончни йўқотмаган маслакдошлардан олишингиз мумкин.
Шунинг учун ҳам яхши одамларни дунёнинг устуни дейишади.
Дилфуза Бозорова

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

08 Jan, 04:26


Ҳар бир бўҳтон ўз тарафдорларини топади, уларнинг бир қисми у билан узоқ қолади; чунки инсоннинг оқланиши бўҳтон тарқалгани каби шиддатли бўлмайди.
Александр Гамильтон Генри Филдинг
***

Биров ҳақидаги гумонларни тарқатишга шошмасликни одат қилинг, токи унинг ҳақлигини текширмагунингизча, фақат ўшанда абадий жим бўлишингизга тўғри келади.
Андре Моруа

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 15:49


КЕК, АДОВАТ
Кек аслида азият берган нарсанинг фикри ҳамда ундан ўч олиш орзу-хаёлининг такрорланишидан пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишига ғазабнинг бир қадар давом этиши ҳам сабаб бўлади.
Билгинки, агар ғазаб тез ўтиб кетса, унинг сурати хаёлда такрорланмайди ва йўқ бўлиб кетади, натижада кек ҳосил бўлмайди.
Абу Али ибн Сино

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 14:17


ЛАВЛАГИНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=QGvxMHQMK7w&si=joYErEuN_InZmu84

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 13:17


ЛАВЛАГИНИНГ ЗИЙНАТ УЧУН АҲАМИЯТИ
Суви билан бош чайилса, бошдаги кепакларни тозалайди. Шираси бургаларни ўлдиради.
Ловлаги барги шарбати юза ишлатилса озахларни, темираткини даволайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 12:16


Икки пиёла сув
Қадимда бойлиги билан мақтанувчи бир ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
– Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан?
Олим шундай деди:
– Фараз қилайлик, бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
– Албатта, рози бўлардим.
– Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам рози бўлармидингиз?
Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
– Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
– Демак, ғурурланишга ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан…, – деди.

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 10:22


https://www.facebook.com/groups/458912262807699/permalink/973555061343414/

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 10:09


ГИЖЖА КАСАЛЛИГИ
Гижжалар ичакдагина эмас, бошқа аъзоларда (жигар, мия, кўз, мушакларда) ҳам ўрнашиб, аъзо фаолиятини ишдан чиқариши, баъзан ўлимга олиб келиши мумкин. Гелминтлар (гижжалар) катталар ва болалар (ёки ҳайвон) организмида ўрнашиб, ҳаёти давомида ундаги тайёр озуқалар ҳисобидан паразитар озиқланиб( болада оқсил, ёғ, углевод ва витаминлар етишмовчилигига олиб келади); катта миқдорда инсон танаси учун заҳарли токсинлар (нажосатини (аллергияларларга сабаб бўлади)) ажратиб турувчи патологик чувалчанглар ва аксар инсоннинг болалигидан бирга бўладиган „ҳамроҳи“ дир. Улар танани заифлаштиради, терини зарарлайди, ишқобилиятини пасайтиради, ҳазм аъзолари, асаб фаолиятини бузади.
Атрофни фаол ўрганаётган гўдак ерда эмаклаб, буюмларни ушлаб кўради, бармоқларини оғзига солади. Шу йўл билан паразитларнинг тухумлари бола организмига тушади. Гижжалар гигиенага эътиборсизликдан келиб чиқади.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

07 Jan, 03:59


Ҳужжатлашлашаётган, ҳақлигингни исботлаётган бўлсанг, гапинг чала қолмасин, гапинг қисқа бўлиб қолса, рақибнинг қўли баланд келади. Қайсарлигинг тутиб қолса, гапинг чўзилиб кетмасин, суҳбатдошлар сендан безор бўлади.
Кўп гап – қулоққа малолдир, кўп сўрайвериш – рад жавобини олишга сабабдир.
«Унваанул байаан» китобидан

Аниқлик –нутқнинг энг катта қимматидир.
Арасту

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 16:54


Нодон билан ҳамкорлик қилма, тентак билан баҳслашма, маст киши билан йўлга чиқма, пасткаш кишидан қарз олма.
* *
Кек сақловчи киши билан олишма ва асло уни хафа қилма.

«Авесто»(Мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида Ўрта Осиёда вужудга келган зардўштийлик динининг муқаддас китоблари тўплами)дан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 16:47


МЕЁР
Меъёрни саломатликнинг онаси дейиш мумкин.
МАКСИМ ВАЛЕРИЙ
Меъёр қувончга қувонч қўшиб, ҳузур-ҳаловатингизни оширади.
ДЕМОКРИТ
Меъёрдан ошса ҳар қандай фаолият фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.
АПУЛЕЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 16:30


https://www.facebook.com/share/p/19cwiqBTiX/

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 15:19


ИСИРИҚ ҚАЧОН ЗАҲАР КАБИ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ?
Исириқ заҳарли ўсимликларга мансуб. Ўсимликни меёрда ортиқ истеъмол этиб заҳарланганда неврологик бузилишлар, галлюцинациялар (ҳар хил нарсаларни кўриш, товушларни эшитиш), ошқозон-ичак фаолиятининг бузилишлари, брадикардия (юракнинг секин уриши), гипотензия (қон босимининг тушиб кетиши), атаксия (ҳаракат координациясининг бузилиши), аборт, кўнгил айниши, хомилага мутаген таъсирлар кузатилади. Айримларда кўришнинг ёмонлашиши, фотофобия (ёруғликдан қўрқиш), қулоқда шовқин белгилари, ҳатто ўлим ҳолати ҳам кузатилган. Ўсимликнинг сувли экстрактлари (қуюқ тиндирмаси) сперматогенезга (сперма яратилиши) ингибирловчи (секинлаштирувчи) таъсирга эга.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 14:58


МИНГ ДАРДГА ДАВО ГИЁҲ 2-қисм Исириқнинг мижози 3-иссиқ, 2-қуруқ. «Авестода» (б.э. аввал 7-5 аср) исириқ тинчлантирувчи восита, дезинфекцияловчи тутатқи сифатида ишлатилган.
Кадимги тиббиётда исириқни истеъмол қилиш кўкрак аъзолари, ўпкани ёпишқоқ балғамдан тозалайди, ичаклардаги бодларни тарқатади, қуюқ хилтларни эритади, барча аъзоларни иситади, совуқ мизожлиларнинг жинсий кучини оширади, танани кучли қилади; сийдик, сут ва ҳайзни ҳайдайди, ичаклар орқали қора ўтни ва қуюқ флегмани, солитёр лентасимон гижжасини чиқаради деб ҳисобланган.
Иссиқ мижозли кишиларга ўтни ичга қабул қилиш зарарлидир, бу бош оғриғи, кўнгил айнишига сабаб бўлади. буни даволаш учун сирка ёки нордон махсулотлар истеъмол қилиш керак. Қабул қилиш меёри 9 г.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 12:03


ТАБИИЙ ВА СУНЪИЙ МАТОНИ АЖРАТИШ ЙЎЛИ

Табиий мато ёқилганда худди ўтин ёки қоғоз каби ёнади, (жун соч ёнгандаги каби ўзига хос ҳидга эга бўлган тутун ажратади), ёнгач кули қолади, кул қўлингизда уваланиб кетади ва қора из қолдиради.
Сунъий (синтетик) маъто ёнганида бадбўй тутун ажратади ва пластмассага айланади.
Табиий маътога синтетик мато араштирилган бўлса, матонинг қанча миқдори табиий ёки сунъий эканлигига қараб кул ва пластмасса қолдиғини кўришигиз мумкин.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 07:06


Исириқ кукуни, шивит ёғи билан қўшиб киндикка боғланса, эскирган колитни даволайди. Янчилган кукуни ичилса, эпилепсия (тутķаноķ), фалаж, телбалик, хотира сустлиги ва бошқа мия ва асабларга боғлиқ совуқ касалликларни даволайди. Исириқ радикулит ва истисқони даволайди.
Унинг қайнатмасини аъзоларга қўйилса фалажни даволайди, уларни қувватлайди. халқ тиббиётида унинг қайнатмаси билан ҳансираш, астма, ревматизм касалликларини даволашади, тинчлантирувчи, тер ва сийдик ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади. Илмий текширишларда исириқнинг ўсмаларга қарши, гипотензив, антидиабетик, антибактериал, вирусларга қарши, яллиғланишга қарши, гижжа ҳайдовчи хусусиятлари аниқлаган.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

06 Jan, 03:20


Гапиришда сукутдан, англаб етишда фикрдан мадад олинглар.
Имом Шофеъий

Фикр — яхшилик ва ёмонликларни кўрсатадиган ойна.
Ҳасан Басрий

Билм уч хил йўл билан ўрганилади: фикрлаш йўли билан – бу энг олийжаноб йўл, тақлид қилиш йўли билан – бу энг осон йўл ҳамда тажриба йўли – бу энг аччиқ йўл.
Конфуций

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

05 Jan, 17:56


Бўҳтончи каби соҳибнинг энг ёмон қули, жамиятнинг энг жирканчи унуми, иккиюзламачининг энг яқин ва ёқимли меҳмони йўқ.
Генри Филдинг
***
Бўхтончи уч кишига зиён етказади – бўҳтон қилинганга, бўҳтонни эшитаётганга, ўзига.
Василий Кесарийский

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

05 Jan, 16:52


ЛАВЛАГИ ШАРБАТИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=TEkW008YuG0&si=L_5qtjTMZToOl5if

Dilfuza_hikmatlar gulshani

05 Jan, 14:04


Дўстлик
Пулга муҳтож бир киши дўстининг уйига бориб, эшигини тақиллатди. Дўсти чиқиб, кўришгач, уйга таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
— Дўстим, кечир, вақтим зиқ.
Бир кишидан юз сўм қарздор эдим, бугун келиб, пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим, ёрдам этарсан, деб умид қиламан, — деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз сўм олиб чиқиб берди.
— Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма, қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман,— деб дўстининг кўнглини кўтарди.
Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб, уйга қайтди.
Уй эгаси йиғлаб уйига кирди. Хотини «Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак» — деб:
— Бирор баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? — деган эди, эри шундай жавоб берди:
— Унга эмас, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмай ғафлатда қолганимдан ачиниб йиғлаяпман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб, ҳолидан хабар олишим, шароитини билишим керак эди – дебди.
👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

05 Jan, 06:40


БУЙРАК ШАМОЛЛАШИНИНГ САБАБЛАРИ
Буйрак қондаги моддалар алмашинуви чиқиндиларини сийдик орқали организмдан чиқаради, шуниндек, қон яратилиши ва бошқа муҳим жараёнларда иштирок этади.
Қисқа вақт ичида озиш натижасида буйрак анотомик жойидан тушиши (нефроптоз) сабабли буйрак фаолияти бузилиши мумкин.
Тиббиётда буйрак касалликларининг аксарига қандли диабет, ортиқча семизлик, қон босимининг ортиши; оғриқ қолдирувчи, шамоллашга қарши дориларни кўп истеъмол қилишнинг асорати сифатида юзага келади.
Сресс туфайли юзага келадиган қўрқув буйрак касалликларининг эмоционал сабабидир.
Буйрак шамоллаши бел, оёқ кафтини нам ва совуқ уришидан бўлади дейилади тибет табобатида.
Совуқда ушбу соҳаларни иссиқ сақлаш, уйқудан олдин оёқ кафтини қизирилган туз ёки ясси тошлар билан қиздириш тавсия этилади.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

03 Jan, 16:03


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ (12-қисм)
Соат 3дан 5гача ўпкаларнинг фаоллашиш даври. кортизон гормонинг катта порциялари қонга чиқарилади; юрак, қон-томир, ўпка-бронх фаолиятини яхшилайди; ақлий ва жисмоний фаолликни оширади; организмни уйғонишга тайёрлайди. Саҳарда ўпкалар тиниган ҳавода тозаланиб, организм кислородга тўйинади.
Бу вақтларда нафас машқлари жуда фойдали Тадқиқотлар қуёшнинг илк нурлари организмдаги тушкунлик, қаҳр хандраларини ўлдиришини исботлашган. Аллоҳ фарз қилган саҳардаги намоз амали соғлик учун ҳам, кайфият учун ҳам фойдали бўлиб чиқади.
Бу даврда танангиз қандай ухлаётганига қараб, Ци қуввати ўпкаларга ўтади. улар иммун ва нафас олиш тизимини бошқаради, тер безларини назорат қилади ва теридаги намликни сақлайди. Соат 3-5 оралиғида уйғониш ўпкаларда мувозанат бузилишидан ва чуқур, тоза нафас олиш ва чиқариш билан боғлиқ муаммолардан дарак бериши мумкин. Бу руҳий муаммолар сабабли бўлиши ҳам мумкин, масалан, йўқотишлар ва қайғу билан.
Меридиан мувозанатининг бузилиш белгилари – нафас муаммолари, йўтал, кўп терлаш, томоқдаги оғриқ, юзаки нафас, астма, нафаснинг қийинлашиши, тумов, варажали ҳарорат, кўкракдаги оғриқ, елкалардаги/орқада оғриқ, бош оғриғи, овознинг сустлиги, терининг қуруқлиги, юзнинг рангпарлиги, чарчоқ, тушкунлик, қайғу, йиғлоқилик.
Тавсиялар: бу вақтда уйғонганда йога ва нафас машқлари ёрдам беради. Ўпкаларингиз организмни кислород билан самарали таъминлаши учун танангизни иссиқ сақланг.
Медитация машқлари нафас фаолиятини яхшилаб, ўпкалар сиғимини кўпайтириши; шунингдек, сизни эзаётган қайғу ва ғамлардан халос этиши мумкин.
Овқатланиш ва ҳаёт тарзингизни ўзгартириш ҳақида ҳам бош қотиришингиз керак.
Уйқудан олдин ўзлигингизни англаш ва ҳиссиётлардан халос бўлиш учун кундалик тутишингиз мумкин.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

03 Jan, 15:27


Ҳиссиётларингни қўлга ола олмасанг улар сени қўлга олади.
Эпиктет
***
Эҳтироснинг кўзи кўр. У нимага тегинмасин, ҳамма нарсани ўз рангига бўяйди. Таассурот уйғотиш – унинг учун энг асосий нарса.
Балтасар Грасиан (1601-1658)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

03 Jan, 12:01


ТЕМИРНИНГ сиз билмаган ШИФОСИ Ибн Сино
https://youtube.com/watch?v=nj3npvBJGEc&si=e3UHFvHSpRVJCTTp

Dilfuza_hikmatlar gulshani

03 Jan, 06:31


ОРГАНИЗМДА ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ НИМАГА ОЛИБ КЕЛАДИ
Темир барча аъзолар тириклигини таъминловчи кислородни ташувчи гемоглабиннинг(гем-темир, глобин-оқсил) асосий қисмини ташкил қилади.
Унинг асосий белгилари: умумий дармонсизлик, бош оғриб туриши, қўл-оёқлар увишиши, музлаши, юрак тез уриб туриши ва б.
Темир танқислиги камқонлиги барча камқонликларнинг энг кўп учрайдиган тури бўлиб, сабаби кундалик овқат рационида темир ва бошқа моддаларнинг етарли эмаслиги, сурункали (бурун, милклардан, ошқозон ярасидан, бавосил, бачадондан), ёки ўткир(катта жароҳатлар) қон кетишлар, ҳазм аъзоларидаги касалликлари туфайли ва темир моддасининг яхши сўрилмаслигидан, узоқ давом этаётган бошқа сурункали касалликлардан; шунингдек, гижжа касаллиги, кўп маротаба аборт ва кўп туғруқ оқибатида келиб чиқади ва ҳ. Аввало касалликни келтириб чиқараётган сабаб бартараф этилиши керак. Овқат рационида гўшт, қормол тили, жигар, буйраклар, тухум (темирни етарли сақловчи махсулотлар), керакли миқдорда дуккаклилар, ёрмалар, мева-сабзавотлар, В12 витамини ва бошқалар гемоглабин қурилишида ўз ҳиссасини қўшади. Аскорбин кислотаси(наъматак, цитруслар, саримсоқ, пиёз) темир сўрилишига ёрдам беради. Кўкатлар ва витаминли дамламалар, зираворлар ҳам фойдали. Аммо организмдаги темир моддаси ўта кам бўлгани учун ва касаллигингиз оғир бўлса, тўлиқ соғайгунингизгача узоқ вақт двомида гематолог назоратида темир препаратларини қабул қилишингизни лозим.
Дилфуза Бозорова
Гематолог-шифокор
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

03 Jan, 02:46


Инсон гулларни яхши кўраман дейди, аммо узиб олади.
Инсон қушларни яхши кўраман дейди, аммо қафасга солади.
Инсон жониворларни яхши кўраман дейди, аммо занжирбанд этади.
Кимдир «Сени яхши кўраман» деса, қўрқиб кетаман…

Жан Морис КОКТО

Барча тирик нарса қийноқдан қўрқади, барча тирик жонзот ўлимдан қўрқади. Ўзингни нафақат инсон сифатида, балки табиатни бир бўлаги сифатидан англа. Ҳеч ким ва ҳеч нарсага озор берма, ўлдирма, қийнама.

Будда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 16:38


От солиб ақлдан илдам ҳиссиёт,
Калтак еб, бош эгиб қайтганда ортга.
Ақл эгар солиб, жиловлагач от
Секин, лек безиён етди муродга.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 16:31


Dilfuza_hikmatlar gulshani pinned «Ассалому алайкум азизлар! Сиз қайси мавзуларнинг кўпроқ ёритилишини истайсиз?»

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 15:48


ҒАЗАБ
Ғазаб ҳамиша ёмон насиҳатчидир.
Э. ЗОЛЯ
Ғазаб учун далилнинг кераги йўқ. У фақат сабаб ахтаради.
И. ГЁТЕ
Ғазаб кўпинча бўш асосга эга.
Б. ФРАНКЛИН
Ғазабнинг эмас, ақлнинг овозига қулоқ сол.
В. ШЕКСПИР

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 14:58


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ (11-қисм)
Соат 01-03 да ухлаганингизда қувват жигарга ўтади ва уни фаоллаштириб, танадаги заҳарли моддалардан чиқариб, янги қон тайёрлаб беради, кайфиятни қайта ишлайди. Жигар нафақат қонни сақлайди, балки кўз, тирноқ, пайлар билан ҳам боғлиқ, у организмда Ци энергиясини назорат қилади. Бу вақтда безовта уйғонишингиз танада «ян» (иссиқлик) қувватининг меёрдан ошганини, жигар ёки детоксикация жараёнидаги муаммоларни англатади, заҳарли моддаларнинг кўплигидан жигар зўриқиши ҳам.
Бу кучли стресс, тугалланмаган ғазаб, алькоголизм, носоғлом овқатланиш билан боғлиқ. Меридиан мувозанатининг бузилишда ғазаб ва ҳафсалангиз пирлигини ҳис этасиз, бошқа белгилари – қон босимининг ошиши, ПМС, оғиздаги аччиқ таъм, ҳазм ва жигар муаммолари, мигрень, ич қотиши, қорин пастида оғриқ, кўкракдаги оғриқли сезги, чурра, пайларнинг яллиғланиши, нафас олишнинг тезлашиши, белдаги оғриқ, бош айланиши, кўришнинг хиралашиши, ич кетиши, қусиш, ҳайзнинг даврийлигининг бузилиши, кўнгил айнаши, тушкунлик, туйғуларни яшириш, қаҳрни сочиш, ғазаб, жиззакилик, кайфиятнинг ўзгарувчанлиги, араз туйғуси, ишончнинг йўқолиши.
Тавсия: стресс билан курашинг, кечки овқатда уйқудан бир неча соат олдин, соғлом таом истеъмол қилинг. Жигарингизни дори-дармон ва спиртли ичимликлар ва зарарли махсулотлар билан зўриқтирманг. Қаҳвани кўк чойга алмаштиринг, жисмоний фаол бўлинг, тўйиб ухланг.
Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 11:25


ЧУМЧУҚ НАСИҲАТИ
Бир киши ҳийла билан тузоғига бир қушни туширди. Қуш унга: “Эй улуғ инсон. Сен қанча ҳўкиз-у, қўйларни единг, туяларни қурбон қилдинг. Шулар билан тўймагач, мен билан ҳам тўймайсан! Мени қўйиб юбор, сенга уч насиҳат айтайин... Қара-чи аҳмоқманми, ақллиманми? Биринчи насиҳатни сенинг қўлингда, иккинчисини том тепасида, учинчисини дарахт устида айтаман. Бу уч насиҳат сенга бахт келтиради. Қўлингдалигимда берадиган насиҳатим шу: “Бўлмағур сўзларга, уларни ким айтса ҳам, ишонма”. Бу насиҳатни айтиб озод бўлди, девор устига қўниб: “Бўлиб ўтган нарсага ғам ема, фурсатни бой бердингми, ўкинма!” деди. Кейин: “Миттигина танамда ўн дирҳам оғирликдаги бебаҳо ноёб гавҳар бор. Сенга ҳам, болаларингга ҳам етиб-ортади... Ўша гавҳар сенинг насибанг эди. Аммо насиб қилмаган экан” деди. Овчи тўлғоқ тутаётган аёлдек фарёд қила бошлади. Қуш: “Сенга “Ўтган ишга ачинма” деб насиҳат қилмаганмидим? Нега ғам ейсан: ё насиҳатимни тушунмадинг, ёки карсан сен. Яна сенга: “Ҳар қандай гапга ишонаверма” демадимми? Бу иккинчи насиҳатим эмасмиди? Мен ўзим уч дирҳам ҳам эмасман, ичимга ўн дирҳамлик гавҳар қандай сиғсин?”. Бу сўзлардан кейин овчи ўзига келди: “Хўп, учинчи насиҳатингни айтчи!” деди. Қуш унга: “Ҳа, Худо йўлида иккитасига амал қилдинг-ки, учинчисини текинга айтаман-да?!”.
Уйқусираган билимсиз кишига насиҳат бериш қурғоқ ерга уруғ сочишдир. Аҳмоқлик ва билимсизлик, жоҳиллик йиртиғини ямаб бўлмайди... Эй насиҳатгўй, унга ҳикмат уруғини кўп сочма.
Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 11:20


Ҳар бир инсонда уч сифат бор: унга берилган ўзгалар сифати, унинг ўзи ҳақида ўйлайдиган сифати, унинг асл сифати.
Виктор Гюго

Энди, ҳавода қушларга каби учишни, денгизда балиқлар каби сузишни ўрганиб бўлганимиздан сўнг бизга бир нарсани ўрганиш қолди: инсон каби яшашани ўрганиш.
Джордж Бернард Шоу

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 08:16


СУЛИНИНГ (овсянка) СИЗ БИЛМАГАН ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ
https://youtube.com/watch?v=YbApvvvH4E8&si=DSSOJzlz8z5jwpRB

Dilfuza_hikmatlar gulshani

02 Jan, 04:06


Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йироқ бўл, ҳикматли сўзларни сокинлик билан тингла, такаббурлик, адоват, гиначиликдан ҳазар қил.
Қайғу-аламлар устингга ҳужум этсалар, бу хужумларга ўз адабсизлигинг сабабчидир.

Эй саломатликни, тинч ва роҳатда умр кечиришни истаган одам, одобга хилоф сўзлашдан, мағрурлик, такаббурликдан ҳазар кил. Ҳасад, иғводан қалбинг пок бўлсин.
Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 16:16


Агар томонлардан фақат биттаси айбдор бўлганда, одамлар ўртасидаги низо бунчалар узоқ чўзилмасди.
Франсуа де Ларошфуко

Кимки ўз тенгига бўш келмаса, кучлилар билан муносабатда ўз қадр-қимматини сақласа, ҳимоясизларга нисбатан ўзини яқин тута билса — у ҳаммадан ўзиб кетади.
ФУКИДИД

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 14:18


https://www.facebook.com/61555015536399/videos/2063310360772870/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 14:13


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ (10-қисм)
Соат 23-01 – ўт қопининг фаоллашиш даври. Ўт қопида йиғилиб, чиқариладиган сафро овқатни ҳазм қилишда фаол иштирок этади. Шунингдек, қарор қабул қилиш, пайлар ишини назорат қилишда, уйқуга таъсир кўрсатади.
Бу вақт оралиғида уйғонсангиз ўт қопига эътибор қаратишингиз лозим, ўт қопингизда тош бўлса, бу вақтда оғриқ сезишингиз мумкин; бу вақтда ўт қопини зўриқтирадиган алкоголь, ўткир махсулотлар, трансёғлардан сақланишингиз ва албатта тинчланиб, ухлашингиз ҳамда эртанги кун учун куч йиғишингиз лозим. Жигар ва ўт қопини тозалашингиз тавсия этилади.
Меридиан мувозанати бузилганда қарор қабул қилишнинг қийинлиги, араз ва аччиқни сезасиз, айниқса, оғир туйғуларни узоқ сақлаганда. Бошқа белгиларига – пайларнинг кучсизлиги, яллиғланиши, кўнгил айниши, холестерин миқдорининг кўпайиши, қулоқ касалликлари, бош оғриғи, мигрень, сондаги муаммолар, бош айланиши, оғиздаги аччиқ таъм, жағлар ва кўздаги оғриқ, уятчанлик, қўрқоқлик, ўйламасдан қарор қабул қилиш, бераҳмлик, жиззакилик киради.
Чуқур муаммоларингизни аниқлашингиз учун эмоционал даражада диққатингизни муносабатларингизга қаратишингиз ва улар устида фикр юритишингиз фойдали бўлади.
Сизнинг тизимингизни тўсувчи барча салбий қувватларни қўйиб юборинг.
Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 06:37


УММОНДАГИ ҲАЁТ
Қанчалик кенг бўлмасин, бирор-бир аквариум, бирор-бир сунъий сув ҳавзаси денгиздаги табиий шароитни ярата олмайди.
Денгиз – одамзотнинг ягона илинжи. Бу фикр ҳар доимгидан кўра бугун ўз тасдиғини топяпти – чунки барчамиз битта қайиқдамиз.
Мен бир сафар океан касал, лекин ҳеч қачон ўлим тўшагида бўлмаган, деган эдим. Океанда ўлик жой йўқ – унда ҳамиша ҳаёт ҳукмрон. Лекин у йилдан йилга кучсизланиб боряпти.
Ер инсон дастидан бутун тарихига нисбатан XX асрда кўпроқ азият чекди.
Агар танлаган йўлимиздан кетаверсак, бизни очкўзлик адойи тамом қилади. Йўналишни ўзгартира олмасак, тез орада Ер юзидан йўқоламиз, ўрнимизни қурт-қумурсқалар эгаллайди.
Жак Ив Кусто

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 05:26


Инсонийлик

Саида Мирзиёева ва фаластинлик болалар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

01 Jan, 04:02


СЎЗ
• Сўзлар, ёзувлар тузоқларга ўхшайди. Ширин сўзлар умримизнинг қулидир.
• Бир сўз дўзахдан чиқиб, бир сўз эса қалбдан чиқиб, лабга келади.
• Сув ташнанинг чанқоғини қондиргани каби кўнгил тўғри сўздан ҳузур-ҳаловат топади.
• Шубҳа йўқ-ки, ҳар тил кўнгил пардасидир. Парда силкиндими, сирлар очилади.
• Тўғри сўз билан аҳмоқни алдаган ёлғон мушк ва саримсоқ ҳиди каби нафасдан маълум бўлади. Иккиюзламачи, мунофиқ дўстнинг мунофиқлигини сезмаётган бўлсанг, ундан келган бадбўй ҳиддан англа. Тил қозоннинг қопқоғига ўхшайди: очилдими, ичида нима борлиги аён бўлади. Ақлли одам қозонда мазали егулик борми, сиркали ёки нордон таом борми, тутунидан билади. Номарднинг наъраси билан марднинг наъраси тулки билан шернинг овозидек бир-биридан фарқ қилади.
Вафонг бўлмаса кўп гапирма. Сўзнинг кўпи ҳамма нарсани ўз фикрига мослаштириш дарагидир.

Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 16:34


Умид – кўнгилдаги истакнинг рўёбга чиқишига ишонмоқ демак. Қўрқув эса орзу-истаклар рўёбга чиқмаслигига ишонишга руҳий мойилликдир.
***
Кучли ва олижаноб одамларнинг кайфияти хотиржамлик онларида ҳам, кулфатда ҳам ўзгармайди.
* * *
Сен тақдири азални эмас, аввало ўзингни енгишга ҳаракат қил. Дунёни тартибга солишга уринма, энг аввал ўз истакларингни бошқара бил.
Рене Декарт

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 16:25


Соат 21- 23 Бу вақтда уйқу муҳим, чунки иммун тизими ўзини шу вақт орасида тиклаб олади. Танамиз қувватни сақлаб қолиш ва кейинги кун учун тиклашга муҳтож бўлади. Мелатонин гормони максимал даражада қонга чиқарилиб организмни уйқуга кетишига ёрдам беради. Бу эндокрин ва лимфа тизими билан боғлиқ бўлиб, ферментларимизни тўлдириб, организм мувозанатни бошқаради. Қалқонсимон без ва буйрак усти безлари билан боғлиқ бўлиб, улар қувватни узатиш, моддалар алмашинуви ва ҳароратни назорат қилади.
Уйқуга тайёрланганимизда тоз соҳаси, қорин ва кўкрагимиз анча фаоллашади.
Бу вақт ўзлигимизни англаш учун яхши фурсатдир.
Меридиан мувозанат бузилганда тушкунлик, мавҳум фикрларга боғланиб қолиш, параноя, чорасизлик, қайғу ёки аксинча ҳаддан зиёд бахтни ҳис қиласиз. Жисмонан чарчоқ, бўйиндаги тортишиш, сувнинг ушланиб қолиши, сийишдаги муаммолар, тез-тез бош оғриши, сийдик тута олмаслик, гормонал дисбаланс; қулоқ, кўз, кўкрак, томоқдаги муаммолар; лимфа тугунларининг катталашиши, қулоқдаги шовқин, қорин дамлаши, моддалар алмашинувининг секинлашиши, ёноқлардаги шиш, ҳарорат ошиши, қалқонсимон без касалликлар, елка ва қўллардаги оғриқ; чалкашлик, ўзини айблаш ҳислари.
Бу вақтда ётинг, китоб ўқинг, кераксиз фикрларга чалғиманг, кўзни қамаштирувчи ёруғликдан сақланинг (мелатонин мутлоқ қоронғуликда максимал даражада ажралади).

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 14:28


Майизнинг шифоси
https://youtube.com/watch?v=mdWbJ_8vEjI&si=oNj6zMTpkb-HGaGw

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 09:07


Ассалому алайкум
Ҳар бир ўтган йил умримизни қисқартирсада, иймонимиз ва солиҳ амалимизни зиёда этсин. Умримизнинг ҳар бир сониясида, Яратганнинг муҳаббатига сазовор бўлишлик насиб этсин, зеро унинг муҳаббатисиз инсон энг бахтсиз ва қудратли паноҳисиз энг заиф, унинг чексиз мададисиз энг хор бўлади.
Энг улуғ неъматимиз бўлган – қалбимиздаги иймон нури сўнмасин, энг яхши ҳаловат бўлган - саломатлик ва хотиржамлик тарк этмасин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 08:54


БАҲС
Сенга адовати борларга яхшилигингни исботлашинг фойдасиз, такаббур инсон сенга озор берса, ўз ноҳақлигини тан олишига ғурури йўл қўймай, ўзини “ҳақман” деб ишонтиради ва ўз алдовида адашишда давом этади.
Инсон бирор нарсани яхши деб топса, қанчалар уринма ҳақиқатни кўрсатиш учун кўзидаги пардани олиб ташлашинг фойдасиз.
Донолар: “Тарихдан керакли сабоқ олишни билмаганлар тарихнинг яна такрорланишига маҳкумдирлар” дейишган. Кимдирнингдир ақли тўғрини таний олмаса, умр унга шу дарсни такрорлайверади, токи сабоқни ўзлаштирмагунича.
Шундай экан баҳсга вақтингизни исроф этманг. Шунчаки тўғри йўлда бардавом бўл.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 04:50


КЎП ЕЙИШНИНГ ЗАРАРИ
Кишининг топган овқати ҳалол ва покиза бўлсада, бироқ ундан кўп еса, қуйидаги зарарлар ҳосил бўлади:
Биринчи, кўп ейишда одамда эзилиш, баъзан ўлим ҳосил бўлади. Кишида фикр ботил бўлади. Меъда қозонга ўхшайди ва у доим юрак остида қайнаб жўшиб туради. Ундан чиққан ҳарорат ва буғ юракка таъсир қилиб, унда бузилиш пайдо бўлади. Бошқаларнинг айтишича, мия гуёки бир уй, ақл эса уни ёритувчи чироғидир. Меъдадан ҳосил бўлувчи буғ кучи мияга боргач, ақл чироғининг нурини пасайтиради.
Иккинчи, одам кўп ейиш, кўп овқатланишга ўргангани сари унда овқатга бўлган ҳирс ошаверади. Ошқозон ажаб аъзодирки, оч қуйган саринг туқлиги ошади, туйдирган саринг очлиги кўпаяди.
Учинчи, кўп ейишдан ваҳима ва касаллик кўпайиб, фаҳму-фаросат пасаяди. Кўп ейиш зийраклик ва доноликни йўқотади. Кўп ейиш ақлни ёмонлик томон ўзгартиришдир.
Тўртинчи: кўп ейиш тан оғирлашишига сабаб булади, бадан сустлашади, бундай ҳолатда уйқусизлиқдан қутулиб бўлмайди.
Абулбаракот Қодирий

👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

31 Dec, 04:19


Тўрт нарсанинг қадрини тўрт киши билгай: ёшликнинг қадрини ёши ўтиб қолганлар, тинчлик-хотиржамлик қадрини бошига бало тушганлар, саломатлик қадрини касал бўлиб, ҳеч нарсага ярамай қолганлар, тириклик кадрини ўтганлар билади.
Ҳотамул Асом
***
Гарчанд узоқ умр кўрган бўлсалар-да, кўп одамлар ғўр ва тажрибасиздир.
Абулқосим аз-Замахшарий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

30 Dec, 17:35


Қулоғимиз хушомад учун – ланг очиқ эшик, ҳақиқат учун – игна тешиги. (Блез Паскаль)

Дунё алданишни истайди, унда майли, алдайверишсин. (Карло Караффа)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

30 Dec, 15:10


Хитой табобатида парҳезнинг ўрни қандай?
(1-қисм)
Парҳез билан даволаш Хитой анъанавий табобатининг асосий бўлимларидан бири. Унда айтилишича оғирлигига кўра касалликларнинг 60-90%ини парҳез билан даволанади. Парҳезнинг ўзи фойда бермагандагина дори-дармон ишлатилади.
Ҳеч бир махсулот барча учун бирдай фойдали ёки доимо зарарли бўлмайди. Ҳар қандай махсулот бир тоифа инсонлар учун жуда зарарли бўлса , бошқалари учун ягона даво чораси бўлиши мумкин; куннинг қайсидир вақти оралиғида соғлиққа зарар бўлса, бошқа вақт мобайнида фойдали бўлиши мумкин.
Овқатланиш рационини тузганда шифокор унинг мижози, ёши, жинси, тана тузилиши, саломатлигини, касалликларини, яшаш шароитини, иқлимни, йил фасли кабиларни инобатга олади. Ушбу жиҳатлар ўзгариши билан парҳез ҳам ўзгаради. Тавсия этиладиган шифобахш махсулотлар таомномани тўлиқлигича эмас, балки балки асосий қисмини ташкил этиши лозим.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

30 Dec, 09:37


ЭНГ ЯХШИ ГЎШТни танлаш
Ибн Сино
Энг яхши гўшт қўй гўштидир, чунки у иссиқ ва юмшоқдир. Улоқ, бузоқ ва ёш [ҳайвон]ларнинг гўшти ҳазм учун энг яхши бўлиб, ғизоси жуда латифдир. Улоқникидан кўра қўзичоқ [гўшти] да чиқинди камроқдир. Тоза ва яхши сут эмган молнинг гўшти жуда яхши, ёмон сут эмган молники эса зарарлидир. Қари қўйнинг гўшти ва шунингдек, ориғиники ёмондир. Қора ранглисининг, эркак молнинг, катта, семиз, қизил сермушак ҳайвонларнинг гўшти енгилроқ ва лаззатлироқ бўлади. Оқининг гўшти ҳам енгил бўлади. Ола ҳайвоннинг гўшти кам ғизоли бўлиб, меъда устига сузиб чиқади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Dec, 07:37


ХИТОЙ ТАБОБАТИДА ЎЗАРО НОМУТАНОСИБ МАХСУЛОТЛАР ҲАҚИДА
Маскаёғ, сариёғ ва шунга ўхшаш қаттиқ ёғлар совуқ сув билан бирга ичилмайди, чунки бу мувофиқлик табиатан оғир, ёғли ва ёпишқоқдир, сувнинг ўзи оғир бўлиб, ҳазм тизимини яна бир карра зўриқтиради. Бу холестериннинг ошишини, қон-томир тиқилмаларини келтириб чиқаради.
Ачитқилар ёрдамида ферментланган махсулотлар (масалан, пива) ва ферментланган сабзавотлар (тузлама карам, тузлама помидор, бодринг ва б.) ўзаро номутаносиб махсулотлардир, уларнинг иккиси ҳам нордон махсулотлар бўлиб, гастритнинг авж олиши ва яра касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Алкоголь ва ёнғоқ. Иккаласининг ҳам табиати ўткир, уларни биргаликда истеъмол қилиш қон касалликлари, ўпка муаммолари ва яра касаллигини келтириб чиқаради.
Тухум ва балиқ, тухум ва барча сут махсулотлари, балиқ ва сут, жигарранг шакар ва ясмиқ ҳам ўзаро номутаносибдир.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•❈••✾••❈
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Dec, 05:54


Ибн Сино

БАДАНТАРБИЯНИНГ СОҒЛИККА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА умумий сўз

2-қисм
Тана чиқиндиларни чиқаришга уринади, лекин бунинг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун уларни чиқариб ташлашга зарурат туғилади. Бу заҳарли дорилар ёрдамидагина тўла ва яхши бўлади. Бироқ бундай дорилар инсон табиатини сусайтиради; заҳарсиз дорилар ҳам одам табиатига ортиқча юк бўлади. Дори модда хоҳ қолсин, хоҳ чиқариб ташлансин, бари бир аъзоларнинг қувватларини заифлаштиради.
Меёрида ва ўз вақтида бадантарбия билан шуғулланувчи одам хилтларнинг бузилишидан юзага келган касалликларнинг; мизож ҳамда илгари ўтган касалликлар асоратларининг, гавдани тўлдирувчи нарсалар тўпланишининг олдини олувчи кучли омиллардан бўлиб, шу билан бирга туғма иссиқликни оширади, танага енгиллик беради, албатта, бунда бошқа тадбирлар ҳам тўғри амалга оширилиши керак.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

28 Dec, 05:01


Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар.
Абу Райҳон Беруний

Одам аҳмоқлик қилишни истаганидагина ақлидан фойдалана бошлайди.
Жак Ив Кусто

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Dec, 14:18


Ибн Сино
БАДАНТАРБИЯНИНГ СОҒЛИККА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА умумий сўз
1-қисм
Соғлиқни сақлашнинг асосий тадбири бадантарбия, сўнг овқат тадбири ва уйқу тадбиридир. Овқатнинг миқдори ва кайфияти мўтадил бўлиши керак. Озиқ-овқатнинг бирортаси ҳам тўлалигича амалдаги озуқага айланмайди, балки ҳар бир ҳазмидан сўнг албатта, бирор бир чиқинди қолади ва қолдиқ чиқиндилар тўпланиб бориб кўпгина чиқинди йиғилади ва баданга зарарли таъсир кўрсатади. Чиқиндилар миқдорининг кўпайиши модда билан тўлишдан келиб чиқадиган касалликларни туғдиради. Агар чиқинди чириса, чиришдан келиб чиқадиган касалликлар пайдо бўлади, бунинг кучайиши мизожнинг бузилишига олиб келади. Агар чиқинди бирор аъзога қуйилса, у ерда шиш пайдо бўлади; унинг буғлари эса руҳ жавҳарини бузади.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Dec, 04:40


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ (7-қисм)
Соат 17-19 буйраклар фаоллашадиган давр. Сийдик қопи тозалангач, буйраклар катта қувват билан қонни филтрлай бошлайди. Бу кечки овқат учун энг яхши вақт. Шунингдек, қон айланишини фаоллаштириш ва қувват мувозанатини тиклаш лозим; кечки овқатдан олдин рақс, уқалаш, пиёда юриш, тортишиш каби ҳаракатларни бажаринг.
Бу вақтда кунлик муаммоларни бажарганингиздан ҳаяжон, чуқурлашиш, жасорат каби сезгиларни ҳис қиласиз. Меридиан мувозанатининг бузилиш белгилари: қўрқув, чарчоқ, оёқ-қўлларнинг музлаши, қон айланишининг ёмонлашиши, тунда кўп сийишга чиқиш, сийдик тута олмаслик, тунда кўп терлаш, астма, ич қотиши, жинсий майлнинг пасайиши, бош айланиши, иштаҳанинг йўқолиши, қулоқдаги шовқин, тизза ва орқада ҳолсизлик, ваҳима, хотиранинг ёмонлиги, стресс, қўрқув, уйқусизлик.
Буйрак меридиани мувозанатини тиклаш учун зурурий маслаҳатлар: кечки овқат соғлом бўлиши ва йўқотилган қувватни тўлдириши лозим. Буйраклар қувват манбаини сақлагани учун қувватни нимага сарфлаш ҳақида ўйлаш лозим, айниқса бу вақтда ҳолсизлик сезсангиз.
Ўзингизга эътибор қаратинг ва ўзингизни севишни ўрганинг.
(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Dec, 03:37


Эшитдимки, ғийбатимни қилибсан, юзимга гапиришдан қочибсан. Мендек бир ожиз бандадан қўрқиб, Аллоҳдан қўрқмабсан.

Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

27 Dec, 03:03


ҒИЙБАТ
Бир киши бировни ғийбат қилаётганини эшитсанг, билгинки, мен ундан яхшиман, деяётган бўлади. Ғийбат – эртага албатта тўланадиган қарздир. Қиёмат куни бандага: «Тур, фалончидан ҳаққингни ол», дейилар экан. У: «Менинг унда ҳаққим йўқ», дер экан. Шунда: «Йўқ, ҳаққинг бор. У фалон куни сени мана бундай, мана бундай деб гапирган», дейилар экан
Имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ
Ғийбатни қилган одам иккита ҳаққа: Аллоҳнинг ҳаққига ва одамийлик ҳаққига тажовуз қилган бўлади. Бу икки ҳақ орасида адоват-ғазаб, яқинлардан узилиш, надомат юради. Ғийбатнинг каффорати
Ғийбат қилган жойида ўша ўзи ёмонлаган кишини қандай ёмонлаган бўлса, унинг яхшиликларини ҳам худди шундай гапириб, мақтайди. Жирканч гапларини унинг иффати ва омонатдорлиги ҳақидаги гапларга алмаштиради.
Мужоҳид айтади: «Биродарингнинг гўштини еган бўлсанг, бунинг тўлови – уни мақташинг, унинг учун яхшилик сўраб, ҳаққига дуо қилишингдир».
Ғийбат касаллигининг шифоси
Фузайл айтади: «Кимки ғийбатдан саломат бўлишни ҳоҳласа, гумонлар эшигини ёпсин. Ким гумондан саломат бўлса, жосусликдан саломат бўлади. Ким жосусликдан саломат бўлса, ғийбатдан саломат бўлади».

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Dec, 16:48


САБЗИ ШАРБАТИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=eIRgX-IoDTE&si=AiSuPn-xa0uqCOqR

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Dec, 15:24


Ангинада томоқни кунига бир неча марта қуйидаги аралашма билан чайилади: 100 мл янги сабзи шарбати, 1 ош қошиқ асал билан аралаштирилади, унга ярим миқдор қайнаган сув билан қўшилади.

Оғиздаги замбуруғли инфекцияда озроқ асал аралаштирилган сабзи шарбати билан оғиз артилади ёки чайилади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Dec, 12:22


Бекорчининг танаси қандай заифлашаётганига, суви ҳаракатсиз кўлмакнинг сасиётганига боқ.
Овидий

Ялқов бўла туриб соғлом юришни истаган киши жим туриб овоз чиқаришни истаган кабидир.
Плутарх

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Dec, 08:10


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ (6-қисм)
Соат 15-17 сийдик қопининг фаоллашиш даври.
Сийдик қопи моддалар алмашинуви қолдиқларини буйрак фильтрациясидан сўнг йиғади. Заҳарларнинг ажралишини осонлаштириш учун чой, шифобахш чойлар, заҳарларни тозаловчи махсулотлар ёки сув ичинг.
Бу вақтда жисмоний қувватни асраб, мияга зўр бериш, ақлий қобилият талаб қиладиган ишларни амалга ошириш лозим.
Сийдик қопи меридиани мувозанатининг бузилиш белгилари: бош оғриқлари, бўйин, орқа, оёқларда оғриқ, кўз муаммолари, юз фалажи, дальтонизм, жиззакилик, қўрқоқлик, ваҳима, ўзига ишончнинг йўқолиши.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

26 Dec, 03:22


Олимларнинг айтишларича, одамлар тўрт тоифадан иборат: уларнинг бирлари очкўзлардир, булар ўзлари еб, бошқага беришмайди.
Иккинчилари ўтакетган зиқналар бўлиб, улар ўзлари ҳам ейишмайди, бошқага ҳам беришмайди.
Учинчи тоифа сахий кишилар бўлиб, улар ўзлари ҳам ейишади ва бошқага ҳам беришади.
Тўртинчилари олийҳиммат кишилардир, улар ўзлари емай, бошқаларга беришади.
Сахийлик – инсоннинг саховат кўрсатиб, кейин бу ҳақда унутишидир.

Мажидиддин Хавофий
* * *
Агар саховат эвазига бериладиган нарсаларни ҳамма кўрганида эди, дунёда хасислар бўлмасди...
Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 15:33


САБЗИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=m6WdBnGdFVw&si=Bfs2G7-P6UPvfxxX

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 08:44


ТИБЕТ ТАБОБАТИДА ТАНА ВАЗНИНИ ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИ

Тибет табобатида тана вазнини ошириш учун ичимликлардан асалли вино, асалли сут ичиш; терига ёғларни ишқаш, оқ рангли махсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади (сут, сметана, гуруч, шакар ва б.).

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 06:58


ҲАЁТГА ҚАЙТИШГА ЯНА БИР ИМКОН.
Ҳаётий воқеа асосидаги ҳикоя
(2-қисм)
Қизларнинг қий-чуви ва шовқиндан сўнг, яна ҳушимни йўқотдим, палатада кўзимни очдим хотинимга тинмай “мени уйга олиб кет” дердим, шифокорларга ҳам оёқ тираб олдим.
Мени уйга олиб келиб хонанинг ўртасида, ерга жой қилиб беришибди. Бошим қаттиқ оғрир, 3 кундан буён ухлолмасдим. Оғзимга ушоқ ҳам олгим келмасди. Қизим ўқишда, хотиним дорихонага кетган эди. танам қотгандай мажолсиз, нафасим бўғзимга тиқилгандек, гапиришга ҳам ожизман, фақат кўзларимни қимирлатишга қодир эдим. Шу пайт ошхонага ҳовлидан кирган шекилли, бир мушукча у ёқ, бу ёққа ниманидир қувиб сакрар, сўнг туриб қолиб менга тикиларди. Бир он келиб кўкрагимга чиқиб жойлашди, унинг иссиқ тафти, маромли хуриллашидан тебраниши кўкрагимга ёқарди. Шунда нафасим очилиб, тўйиб ҳаво симирдим. Мушукча устимдан тушиб, яна овига чалғиди, Меннинг овозим очилиб, унга секин “кел” дедим. У бу гал бошим узра ётди. Қандай уйқуга кетганимни билмайман. Уйғонганимда бошимда оғриқ сезмадим, кўзимни очсам хотиним жилмайиб турар, келганида бошимни мушукча ўраб олиб ётганини, менинг ухлаганимни кўриб уни безовта қилмаганини айтди.
Мен эса: “Сен келгунча шу мени даволади” дедим.
Уста мушуклар феълини яхши тушунишини, мушугига ғамхғўрлигини эшитиб, бир пайтлар мушук энг ёқтирмаган нарсаси бўлганлигига ишонгингиз келмасди.
Ҳаётда бир нарсани қаттиқ ёмон кўрма, бир кун келиб яхши кўрганингга айланиши мумкин, бирни қаттиқ севма, ёмон кўрганингга айланиши мумкин деганлари шу бўлса керак-да...
Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 06:58


ҲАЁТГА ҚАЙТИШГА ЯНА БИР ИМКОН.
Ҳаётий воқеа асосидаги ҳикоя
(2-қисм)

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 04:39


(5-қисм)

Соат 13-15 да ингичка ичаклар фаоллашиб, тушликда тановул қилинган озиқларни максимал сўрилишини таъминлайди, ичаклар бўшалиши ҳам кузатилади. Овқатдаги озиқаларни ҳазм қилиш оғир бўлса, бошқа аъзолар фаолияти анча сустлашади ва уйқу тортади. Руҳан ёлғизланиш, шикасталик ҳислари сезилиши мумкин.
Ингичка ичак меридиани мувозанати бузилиш белгилари: ҳолсизлик, қорин пастида оғриқ, эшитиш муаммолари, бўйин мушакларининг тортишиши, ияк ёки юздаги шиш, томоқ оғриғи; қўл, тирсак ва екадаги оғриқ; юз фалажи; ўзига ишончсизлик кабилар.
Диққатингизни ишларингизни тартибга солишга қаратинг. Ҳолсизлик сезсангиз чой ва ширинглик тановул қилинг. Шу сабабли соғлом ва тўлақонли нонушта қилишингиз лозим.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

25 Dec, 04:24


Ўз истагига эришишга тақдир ёрдам бермаган кишига маломат қилинмайди.
Абу Райҳон Беруний

Фойдасиз нарсага уринма.
Умар ибн Хаттоб

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 16:19


ҲАЁТГА ҚАЙТИШГА ЯНА БИР ИМКОН.
Ҳаётий воқеа асосидаги ҳикоя (1-қисм)
Иссиқ сув қувурини таъмирлаш учун чақирган забардаст бўйли устанинг малла, қизил ёноқли юзидан қизиққонлиги билинар эди. Мушукларимиз у ёқ, бу ёққа ўтганига халақит қилмасин дея ҳовли эшигини ёпдик. Аммо у бамайлихотир, ҳатто уларга меҳр билан қараб ўз мушугининг ҳикоясини гапира кетди.
“Бир пайтлар энг ёмон кўрган нарсам – мушук ва оёқ остидаги қоғоз ғижими бўларди. Аммо бир воқеадан сўнг мушукларга нисбатан муносабатим мутлақо тескарисига ўзгарди.
Бир мижозим уйида темирга қоқилиб, бошим билан учи бўртиб турган қаттиқ сим устига ағдарилибман. Бир пас ҳушимни йўқотгандай бўлиб, яна ўрнимдан турдим ва пешонамга оққан иссиқ қонга рўмолчамни тутдим. Қон тўхтагандай бўлиб, уйга қайтдим. Йўлда участка нозирини кўриб, унинг таклифи билан маслаҳат устида бир оз отамлашдик. Уйга қайтаётганимда ароқ таъсириданми, жароҳатимдан қон юзимга оқа бошлади, ағдарилиб, ҳушимни йўқотдим...
...Узун тунел орқали ёруғликка кўтарила бошладим. Гўзал кўкламзордаги стол атрофида дунёдан ўтган бувам, қариндошларни кўриб, улар билан қолгим келди-ю, бувам “Кетишинг керак, хотининг касал, унга кераксан” деди. Яна шиддат билан пасга қайтдим.
Шу пайт қулоғимга овозлар эшитилди: “Диққат қилинглар, бу одамда бош миянинг очиқ жароҳати туфайли ўлим содир бўлган, ҳозир трепонация қилиб, миядаги ўзгаришларни кўрамиз...” Моркда эканлигимни тушундим, қўлимни муштга йиғиб, бутун куч билан кўзимни очиб, “ким рухсааат бердииии, хотинимни чақиринглааааар!” дедим.
Давоми бор.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 16:19


ҲАЁТГА ҚАЙТИШГА ЯНА БИР ИМКОН.
Ҳаётий воқеа асосидаги ҳикоя (1-қисм)

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 15:38


ТИБЕТ ТАБОБАТИДА ЭНГ ФОЙДАЛИ ИЧИМЛИК

Тибет табобатида ичимлик етарли даражада ичилиши керак деб айтилади. Бунинг учун тоза, қайнаган илиқ сув ёки мижозингизга мос келадиган ўсимликлар дамламаси танланганингиз яхши. Қайнаган илиқ сув энг фойдали ичимлик ва минг дардга даво деб саналади.
Овқат ҳазм бўлмаганда, қорин дам бўлганда овқатдан сўнг қайнаган сувни иссиқ ҳолда истеъмол қилиш яхши.
Озишни истаганларга овқатланишнинг барча қоидаларига риоя қилишдан ташқари сувни овқатгача ичиб, овқатдан кейин 1 соат давомида сув ичмаслик тавсия этилади. илиқ қайнаган сувни озроқ асал билан ичиш ва янги қайнаган илиқ сувни эрталаб нонуштадан олдин ичиш яхши, айниқса, баҳорда.
Туни бўйи қолган қайнаган сув организмга зарарлидир.
Совуқ ичимликлар совуқ овқат каби соғлик учун фойдали эмас. Совуқ ичимликларни овқатдан олдин, овқат вақтида ва овқатдан кейин ичиш мумкин эмас. Десертда мусқаймоқдан ҳам тийилган маъқул.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 14:35


Яқинлар суҳбатини излаб, фисқу-фужур аҳлидан қоч, сабр қил, шошқалоқликни одат қилма, сирингни ҳар кимга айтма, молингни ўйлаб харж қил.

«Махзан ал-улум»

Икки нарса инсонни тез адо қилади: бири – аҳмоқлик, иккинчиси – ахлоқсизлик. Баъзилар умрни асрашни билмагани боис, айримлар эса буни истамаганлари учун ҳалокатга юз тутадилар.

Балтасар Грасиан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 06:04


(4-қисм)
Соат 11-13 юракнинг фаоллашиш даври бошланади. Юрак қонни янада кучлироқ ҳайдаб, бутун танани қондаги озиқ ва қувват билан таъминлайди. Статистик маълумотларга кўра инфаркт ва юрак кризларининг асосийси айнан шу вақтда рўй беради. Беморларда бу вақтда юракнинг тез уриши, қувват камайишини сезилиши мумкин, айниқса танаффуссиз ишлаганда. Шунингдек, қайғу ёки қувончни ҳам.
Тушликда овқатланганларда ҳазмни яхшилаш учун ошқозон деворларидаги қон томирларининг кенгайиши ва уларга қон оқимининг кўпайиши туфайли мия томирларида оқадиган қон ҳажми камаяди, шу сабали овқатдан сўнг уйқу ва ланжлик сезилади, тўйиб овқатланганда бу янада кучли сезилади. Бу вақтда тўйимли, аммо енгил, илиқ таом еб, сўнг бир оз мизғиш тунги уйқу каби самара беради. Ёки бир финжом чой ичиб, дўстингиз билан дилдан суҳбат қуринг.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

24 Dec, 03:44


Фақат санъатдагина эмас, инсоннинг барча ишларида ҳам нафосат талаб этилади.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ
Ҳар қандай одоб ўзининг ички негизига эга.
И. ГЁТЕ
Инсон ўз ишларининг инъикосидир.
Ф. ШИЛЛЕР
Хулқ — ҳар кимнинг ички қиёфасини кўрсатадиган кўзгудир.
И. ГЁТЕ
Инсон — хулқ-атвор жараёнидир.
А. ГРАМШИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

23 Dec, 13:54


Амалда қўлланилмайдиган билим жонсиз танага ўхшайди. Билим дарахтдир, амал эса - унинг меваси... Ҳосил бермайдиган шох носоғлом бўлади.
Ҳусайн Воиз Кошифий

Илмига амал қилмаган олим бошқани кийинтирган ҳолда ўзи яланғоч қолган игнага ўхшайди.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

23 Dec, 13:36


МАЙИЗНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=io4Yxcags5Q&si=ALNR7X4HTy-_0na-

Dilfuza_hikmatlar gulshani

23 Dec, 06:00


(3-қисм)
Биоритмология

Соат 9-11 – ошқозон ости бези ва талоқнинг фаоллашиш даври
Нонуштада тановул қилинган оқсилга бой таомлар, сариёғ (тухум, сут, гўштли таомлар) ошқозондан 12 бармоқли ичакка ўтгач соат 9-11да талоқ ва ошқозон ости бези фоллашади озуқани ичакларда сўрилишига тайёрлаш мақсадида уларни парчаловчи ферментлар ажратади ва озуқани қувватга айлантиради, талоқ эса қонни тозалаб, бактерия ва вирусларга қарши курашади.
Бу вақтда кўтаринки кайфиятда максимал даражада фаол бўлишингиз, ўз кучингизга ишонишингиз керак. Бунда нонуштадаги таомингиз соғлом бўлишини таъминлашингиз муҳим.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

23 Dec, 03:59


Тўртта нарса кишининг мурувватидандир: тилининг ростгўйлиги, биродарларининг хато-камчиликларини кечириши, аҳли замонининг таниқли кишисига саховат қилиши, таниш ва қўшниларга озор беришдан тийилиши.

Хасан Басрий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

22 Dec, 18:03


ҚИЗИЛ ГАРМДОРИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=nrvAkl0u0iE&si=GvpkncpT49tn0nOH

Dilfuza_hikmatlar gulshani

22 Dec, 18:02


ҚИЗИЛ ГАРМДОРИНИНГ ШИФОСИ
https://www.instagram.com/reel/DD47vhuNq78/?igsh=dDlqY2d2dTQzdHpw

Dilfuza_hikmatlar gulshani

22 Dec, 09:45


Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди: Эй ўғлим, ёзда сойдан, қишда кўзадан сув ичма. Очкўзлик баданнинг энг катта душманидир, иштаҳасизлик ҳам шундай. Ювингач, маълум муддат ўраниб ётиш керак. Овқатдан сўнг юриш керак. Оёғингни иссиқ тут, бошингни салқин...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

22 Dec, 05:25


ВАҚТ ҚОНУНИЯТИ
(2-қисм)

Соат 5-7 да йўғон ичак тозаланиши учун унинг фаоллашиш даври бошланади. Ичи қотишга мойил бўлганларга саҳарда 1 пиёла илиқ сув ичиш (мижозга кўра асал, лимон шарбати қўшиб) ёки пиёда юриши, махсус машқларни бажариш ва бошқа тадбирларни бажариши муаммони осонлаштиради. Ичаклар чиқиндилардан бўшалгач, таом тановул қилиш мукин бўлади.
Соат 7-9 да биологик қувват ошқозонни фаоллаштиради. Ошқозон оқсил ва сут махсулотлари ёғининг ҳазмини амалга оширади, нонуштада оқсилга бой тўйимли таом – тухум ёки сут махсулотлари, сутли ёрмалар, сариёғ истеъмол қилиниши яхши.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

22 Dec, 04:21


ҚАЙҒУ

Қайғуда ҳам улуғворлик бўлади. Кўз ёши тўкишнинг ҳам меъёри бор, фақат ақлсиз одамлар севинган пайтларида ҳам, кулфатли дамларда ҳам ҳовлиқиб қоладилар.
СЕНЕКА

Қалб изтироблари кишини ҳар қандай ишдан ҳам кўпроқ чарчатади.
Ў. КАМОЛ

Кулфат дамларидаги энг яхши малҳам руҳий босиқликдир.
ПЛАВТ

Қайғу енгилаётган одамни кўрса, янада кучга киради.
В. ШЕКСПИР

Энг бедаво қайғу — уни ҳадеб ўйлайверишдир.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Dec, 16:28


Ибн сино Маска ёғининг шифоси
https://youtube.com/shorts/ReLUdcFYo-k?si=CVikcxqQwKYI7w9o

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Dec, 12:13


Бадхулқ ва бемаъни эрга учраган аёлнинг асосий вазифаси шундан иборатки, у бор кучини сарфлаб, эрининг нотўғри йўлдан кетаётганини тушунтириши, унга ваъзу насиҳат қилиши, барча чора-тадбирларни қўллаганда ҳам эрининг тузалишига ишонч қолмагач, ундан кўнгил узиши, тарк этиши керак.

Олимат ал-Банот

Кўча севгиси уйни барбод этар,
Уйингни хотин меҳри обод этар.

Саъдий Шерозий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Dec, 06:44


Табиатда фойдасиз нарсанинг ўзи йўқ (Мишель Монтень)
***
Табиатдаги ҳамма нарсанинг яралишида асос топилади, қаерга қарама, ундан сабоқ оладиган нарса топишинг мумкин.
(Леонардо да Винчи)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Dec, 03:52


2-қисм
Аъзоларнинг фаоллашув вақтлари.
Соат 3дан 5гача ўпкаларнинг фаоллашиш даври кечади. Айнан саҳарда кортизон гормонинг катта порциялари қонга чиқарилади ва юрак, қон-томир, ўпка-бронх фаолиятини яхшилайди. Саҳарда ўпкалар тиниган ҳавода тозаланиб, организм кислородга тўйинади. Организмнинг ақлий ва жисмоний фаоллиги ошади.
Бу вақтларда нафас машқлари жуда фойдали Тадқиқотлар қуёшнинг илк нурлари организмдаги тушкунлик, қаҳр хандраларини ўлдиришини исботлашган. Аллоҳ фарз қилган саҳардаги намоз амали соғлик учун ҳам, кайфият учун ҳам фойдали бўлиб чиқади.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Dilfuza_hikmatlar gulshani

21 Dec, 03:38


Борлиқ қатъий тартиб ва интизом билан ишлайди (кун ва тун, ой, фасллар алмашинуви каби).
Тибет табобати манбаи бўлган қадимги ҳинд трактатлари “Аюрведа”да бирор нарса йўқки, бирор дардга даво бўлмаса дейилган. Ўрта асрлар олими Парацельс буни ўз иборасида “Хамма нарса дори, ҳамма нарса заҳар, асосийси – меёрда” деб ифодалаган. Баҳсга ўринсиз бўлиб туюлган бу ҳақиқатни тибетликлар тўлдириб, нафақат меёр, балки, қабул қилиш вақти ҳам муҳим дейишган. Трактатларнинг бирида “ўз вақтида ейилмаган овқат заҳар каби таъсир кўрсатиши мумкин” дейилган. Масалан, помидор кечга истеъмол қилинса ундаги тирамин бирикмалари мияни фаоллаштирувчи норадреналинни ишлаб чиқиши (қувват, агрессия, қўрқувни уйғотади), ва уйқунинг бузилишига сабаб бўлади.
Биоритмология фани юзага келгунича Тибетда тана аъзолари фаолиятининг навбатма-навбат фаоллашиш ва сусайиш харитаси (биологик соат) ишлаб чиқилган ва шу асосда кун тартиби тузиб, беморлар даволанган. Давоми бор.
Дилфуза Бозорова
Шифокор
👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

21 Nov, 09:41


ПИСТАНИНГ ШИФОСИ
ВА ЗАРАРИ

Писта овқатдан сўнг ейилса зиён қилади, ҳўлликни оширади.
Пистани ивитиб, сувини ичилса, қусиш, ич кетиш, чанқоқни қолдиради.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

21 Nov, 05:57


Алойнинг зийнат учун аҳамияти

Ибн Синонинг айтишича, алойни асал билан қўшиб урилишдан қолган изларга қўйилади. Яраланадиган милкак(тирноқ остидан чиқадиган чиқиқ)ни битиради. Шароб билан қўшиб тўкилаётган сочга қўйилса унинг тўкилишини тўхтатади.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

21 Nov, 04:06


ЯХШИЛИККА ИНТИЛИНГ

Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан кўра фақирроқ одам йўқ.
Қобус

Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онқадар бўлсинким, башарти менинг бошимга оёқ қўйиб ўтишга тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмасмен.
Баҳоуддин Нақшбанд

Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

20 Nov, 13:21


НАЪМАТАКНИНГ ШИФОСИ

Наъматакнинг мижози 2-даражада қуруқ ва иссиқ, қадимдан дори сифатида ишлатиб келинади. Уни ички аъзоларнинг тиқилмаларини очади ва тозалайди деб ҳисоблаган.
У қулоқ қуртини ўлдиради, қулоқ шанғиллашида ёрдам беради, бош оғриғини даволайди. Халқ тиббиётида наъматакнинг қайнатмаси ўт хайдовчи сифатида ишлатилади. Уни шамоллашларда, гипертонияда, жигар касалликларида, тер хайдовчи восита сифатида асал билан ичиш тавсия берилади. Наъматак илмий тиббиётда яхши ўрганилган. Аввало уни витамин С манбаси сифатида тавсия этилади. Унинг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлари маълум. Наъматак жигар, ўт пуфаги касалликларида кенг ишлатилади. Унинг препаратлари овқат ҳазм килиш тизими секрециясини яхшилайди, қон кетиши тўхтатади. Наъматак буйрак усти бези ва қалқонсимон безнинг секрециясини кучайтиради; унинг антиартритик, ўсмаларга қарши, сийдик ҳайдовчи ва бошқа хусусиятлари аниқланган.

Д Бозорова
Диетолог-шифокор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

20 Nov, 12:05


… Дунёнинг бир қисмини кезиб чиқдим, ажойиботларни кўрдим, кўп ишларни тажриба қилдим, ...
Гўзал хулқдан кўра яхшилик қўшадиганроқ, ҳасаддан кўра ёмонлик устига ёмонлик қўшадиганроқ нарсани кўрмадим.
Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.
Кўрдимки, энг яхши дўст илм экан… ақллини эса яхшиликларга чорлашда кўрдим…

Шайх Нажмиддин Кубро

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

20 Nov, 03:32


СОВУҚДА ҚАНДАЙ КИЙИНИШ ЛОЗИМ?

Совуқда кенг, жун матоли иссиқ кийим, ичкаридан бир неча қават табиий матодан кийимлар кийинг, чунки танадаги иссиқлик кийим орасидаги ҳавода сақланиши лозим. Оёқ кийим ҳам кенгроқ бўлиб, оёқнинг эркин ҳаракатини таъминлаши  керак, сиқадиган оёқ кийим қон ва лимфа ҳаракатини тўсиб оёқларнинг шишиши ва совуқ уришига сабаб бўлади.
Ибн Сино айтишича, махси ва қўлқоп оёқ ва қўл қимирлай олмайдиган даражада тор бўлиши нотўғри, чунки аъзонинг қимирлаб туриши унинг совуқни қайтарувчи омилларидан биридир. Сиқилган аъзога совуқ қаттиқ таъсир қилади. Агар оёқ ё қўл қоғоз, юнг, ё қил билан ўралса, бу уларни жуда яхши сақлайди.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

20 Nov, 02:46


РУҲИЙ ҲОЛАТНИНГ ЖИСМ САЛОМАТЛИГИГА ТАЪСИРИ

Бирор аъзода оғриқ пайдо бўлса, мияга сигнал етиб ҳиссий (мимика) мушакларимиз тортишиб, қиёфамизда оғриқни ифодалаймиз, яъни аъзо, мия, мимик мушакларимиз ўзаро боғлиқликка эга. худди шу жараён тескари йўналишда ҳам юз бериши мумкин – биз табассум қилсак мимик мушакларимиздан бош мия ва ундан аъзоларга яхши фаолиятга ундовчи кайфият етиб боради. Руҳиятимиз кирланган сари танамиз ҳам касалликларга мубтало бўлиб боради.
Барча каслликлар асабдан бўлганидек, Тибет ҳакимлари касалликнинг келиб чиқишига уч салбий кайфият таъсир этишини айтишади; улар – ҳирс, қаҳр, уқувсизлик бўлиб, уч табиий унсур бод(шамол), сафро(ўт) ва шиллиқ(балғам)нинг мувозанати бузилиши ва ўзаро рақобатлашиб, аъзолар фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлишади деб таъкидлашади.

Дилфуза Бозорова
Шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

20 Nov, 02:40


Ҳаёт узлуксиз қувончга айланиши керак ва шундай бўлиши мумкин.
***
Инсон доим қувноқ яшаши керак. Агар қувончинг тугаса, нимада янглишганингни ахтар.
***
Агар ҳаёт сенга беқиёс бахтиёрлик бўлиб туюлмаса, бу фақат ақлнинг адашганидан далолат.

Л. Н. ТОЛСТОЙ

Олдинда қувонадиган нарсаси бўлмаса, киши дунёда яшай олмайди.

А. С. МАКАРЕНКО

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

19 Nov, 12:45


Мулойимлик дарахтини эккан киши саломатлик мевасини теради. Қийналишидан қўрқиб, ўрганишни давом эттирмаган киши илмни эгаллай олмайди. Тўғри, ҳақ гапирган киши ҳамманинг ишончини қозонади. Душман билан яқинлашган кишидан унинг дўстлари кочадилар. Ишининг оқибатини ўйлаган киши фалокатлардан омон колади.
Абу Мансур ас-Саолибий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

19 Nov, 12:27


Тибет китобларида ўзаро номутаносиб (мос келмайдиган) танланган озиқ-овқат махсулотларини “заҳарлар” деб қарашган. Чунки бундай заҳарларни истеъмол қилиш организмга катта босим, ҳазм қувватининг эса зўриқишига сабаб бўлади. бу кўпинча турли касалликларга, уч мижознинг мувозанати бузилиши, аввалига ҳазм бузилиши сўнг семизликка олиб келади.
Балиқ ва сут, сут ва мевалар (қаймоқли мевалар, йогуртлар), балиқ ва тухум, қайнатилган дуккаклилар ва шакар, алкоголь ва сут, гўшт ва сут, гўшт ва сут махсулотларининг алкоголь ичимликлари билан номутаносиб махсулотлардир. Қўзиқоринни хантал ёғида қовуриш, сметанали товуқ, асал ва ўсимлик ёғлари. Гўшт қовурилган ун билан ёмон чиқишади, сут ачиган сут махсулотлари билан мутлақо чиқишмайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

19 Nov, 11:43


Ибн Сино
ПИЁЗНИНГ ШИФОСИ

Пиёзнинг турлари кўп. Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли овқат устига сепиб ейилса заиф медани кучли қилиб, иштаҳани очади. Сийдик ҳайдайди, киши пуштини оширади. Жигарга яхши қон тозалаб беради. Сафрони оширади.
Пиёз, айниқса, ейиладигани турли сувларнинг зарарини қайтаради. Пиёз турпи сасиган сувнинг ҳидини кетказади.
Пиёзли шўрва пиёзсиз шўрвага қараганда қоринни камроқ дам қилади. Пиёзнинг пиширилмаганидан бошқаси арзирли озиқли модда туғдирмайди, икки марта пиширилгани кўп озиқлидир. Чанқашга сабаб бўлади. Сариқ касалида фойда қилади.
Пиширилган пиёзнинг озиқлик моддаси ғализ хилт пайдо қилади, бошни оғритади. Уни кўп ишлатиш уйқу бостиради, ични юмшатади. Пиёз ёмон хилт туғдиргани учун ақлга зарар қилади, сўлакни ҳам кўпайтиради. Шу сабабли уни туз ва сирка билан истеъмол қилинг.
Ёввойи пиёз ҳазмни қийинлаштиради. Бунинг бир хили қусишни қўзғатади.

Д Бозорова
Диетолог-шифокор

***
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

19 Nov, 03:57


ИЛМ
Қадимда инсонлар ўз билимини мукаммаллаштириш учун ўқиган бўлса, бугунги кунда бошқаларни ҳайратга солиш учун ўқишади.
Конфуций
Билим — куч. Куч эса билимдадир.
Френсис Бэкон

Ақлли бўлиш кифоя эмас, муҳими ақлни ишлата билишдир.
Рене Декарт

Киши тириклигида қиладиган ҳар бир ишининг осонлиги учун илм кекак.
Абдулла Авлоний
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 17:38


ХАЗОНЛАРГА ЕР БАҒРИДАН ЖОЙ БОР...

Хазонлар умр хазонини эслатувчи масалдек. Бутун табиат уйқуга кетишидан аввал ўз вазифасини ўтаб бўлган наботот барглари йил давомида инсон учун қимматли кислород ва муаттар ифор етказиб, инсон цивилизацияси чиқиндиларини ўзида сингдирган ҳолда ўрнини янги баргларга бўшатиш учун ер бағрига тўкилади ва янгитдан уйғониш мавсумигача янги барглар учун ерга қувват берувчи қимматли ўғитга айланишади.
ердан яралган, ердан бунёд бўлган инсон умр сўнгида қайта ер бағридан жой олар экан, нега энди хазонларга ўзи униб чиққан ер бағридаги жойни қизғаниши керак...

Дилфуза Бозорова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 17:21


Шерият бýстони

Ғийбат

Эшитсанг гар фитна кўзланган ғийбат
Билки, бўлмоқдасан шайтонла улфат.
Ғофил қолиб юрсанг сўзин ортидан,
Низо, гумон ичра қолгунг оқибат.
Ақл ила англа ниятин фақат,
Душманми у ё дўст фарқларсан албат.
Ўзгага фисқ этган билгил, сенга ҳам
Фасод этмоқликка топади журъат.
Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 16:22


Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди:
Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар ва ўжар бўлма, ўз айтганингда туриб олма, ўзгалар сўзини ҳам эътиборга ол, муроса йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улардан ажрама, кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин, кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳақини адо қилишни унутма.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 15:49


ибн Сино. Зиранинг шифоси
https://youtube.com/watch?v=DuKvDC0BtWo&si=EP6IvoeCgCjAIFvz

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 14:58


ЗИРАНИНГ ЗИЙНАТ УЧУН АҲАМИЯТИ
Зиранинг суви билан ювилса, юзни тиниқ қилади, унинг олиниши ва истеъмол этилиши маълум миқдорда бўлиши керак, агарда кўп истеъмол қилинса, юзни сарғайтиради.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 13:16


ЗИРАВОРЛАР ДОРИМИ ЁКИ ОЗИҚА? 2-қисм
Зираворларнинг озиқлигидан кўра дориворлиги кўп. Деярли барча зираворлар табиий антисептик (зарарли микроорганизмларга, айримлари патологик замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади), яллиғланишни даволаш хусусиятига эга. Бунга улардаги ўзига хос ифор берувчи эфир мойларининг роли катта. Улардаги эфир мойлари кўплиги туфайли ҳазм йўлларидаги безлардан ширалари ажралишини стимуллайди ва овқат ҳазмини яхшилайди. Зираворлар витаминлар ва минералларга бой. Табиий зираворлар сунъий аналогларидан фарқли организм учун фойдали бўлган биологик фаол моддаларга бой. Зираворларнинг деярли барчаси жинсий фаолликни оширади.
Замонавий тиббиётда хомиладорларга, эмизувчи оналар ва 5 ёшгача бўлган болаларга зираворларни камроқ истеъмол қилиш (айниқса ўткир ва куйдирувчиларини) тайинланади. Гастрит, яралар, ўт-тош касаллиги, ўткир ичак заҳарланиши, сабабсиз аллергик ҳолатларда вақтинчалик зираворлар чекланади.


Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 11:42


Инсон умри давомида қийинчиликлар билан курашиб яшаганидек унинг танасидаги пухта ишланган иммун тизими ҳам кўзга илғанмас зараркунандалар – бактерия, вирус, замбуруғ, гижжа ва заҳарлар (токсинлар) билан курашиб яшайди. Заракунанда тери, нафас, ҳазм, сийдик йўллари каби бошланғич  чегараларда ўрнашиб шикаст етказиш хавфини туғдирса, уни чегарачи оқ қон таначаси (лейкоцит), қонга ўтса қондаги патрул лейкоцитлар ўлдиради. Зараркунанда сони кўп бўлиб икки тўсиқдан ўтса, аъзоларимизда яллиғланишни юзага келтиришса, мия буйруғига биноан заҳирадаги “қўшинлар ” мудофага ўтади. Зараркунанда заҳри, емирилаётган аъзолар аскарларни жанг майдони жалб қилади, айрим жангчи лейкоцитлар душманни бошқалари таниши учун уларга нишон қўйиб кетса, айримлари жангчиларни жанг ўчоғига кузатиб боради. Бошқалари аъзо учун заҳар бўлган жасадлар ва ўлган тўқималарни еб,  аъзомиз ўзини тиклаши учун зарур моддаларни ажратади. Айримлари зараркунанда ва унга қаршилик чорасини хотирасида сақлаб қўяди.
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

18 Nov, 06:23


ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

“Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир,”
***
Тарбия бизлар учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидур.

Абдулла Авлоний

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 14:53


Кўп ейиш оз ейишдан ҳам маҳрум қилади.
Кўп ейиш очлиқдан зиён.
«Оталар сўзи»

Икки нарса кўнгилни фасодға элтур: бири — тула ейиш, бири — тула уйқуламоқ.
Муҳаммад Сиддиқ Рушдий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 14:39


ҚАРИЛИК ВА ҲОЮ-ҲАВАС
ҲИКОЯТ.
Бир табиб бир одамнинг олдига келиб: «Мен сенга учта нарса олиб келдимки,
улар сендан ўзга кишига арзимайди!» деди. «Улар нималар экан?»— суради улуғ киши. Табиб
баён қилиб деди: «Сочни буяйдиган рангни, у билан сочингни бир бор бўясанг, умринг
охиригача бошқа оқармайди. Иккинчиси, ҳазм дорисини, ундан истеъмол қилсанг, ҳар қандай
қупол ва қаттиқ овқатни ҳам бир онда тилкалаб ташлайди. Учинчиси, шундай бир дорики,
ундан истеъмол қилсанг йигитлик айёминг қайтиб келади ва гўзаллар билан истаганингча айшу
ишратда бўлишинг мумкин!» Табиб сўзини тугатгач, улуғ киши унга қараб деди: «Сен олиб келган соч буёғи алдов, мағрурлик нишонаси, қариганда ёшларни қилиғини қилиш ярашмайди. Қари кишига оқарган соч зийнатдир; оқ сочларимни қора зулматга алмашмайман. Айтган ҳазм дорингга келсак, мен кўрона кўринган овқатни бўктириб, емайман. Шиорим – оз емоқ. Еганда ошқозоним ҳазмига ожиз бўлмаган таомларини ейман. Учинчи дорингга келсак, бундай дори ҳою-ҳавасга берилган нодонларга керак. Савобли ишларини ташлаб қўйиб кун буйи хотинларга хушомад қилиб ўтирадиган киши бахтсиз кишидир.
Абулбаракот Қодирий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 14:39


ҚАРИЛИК ВА ҲОЮ-ҲАВАС
ҲИКОЯТ.

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 04:52


СЕЛДЕР
ТИБЕТ ТАБОБАТИДА

Таъми ва хусусиятлари: ширин, куйдирувчи, салқин.
Таъсири: совитади, ўпка касалликларида, мастликдан кейинги бош оғриғида, чанқоқда ёрдам беради; иштаҳани яхшилайди, ошқозоннинг иссиқлигидан келиб чиқадиган қусишда, қон аралаш сийишда, сийдик тута олмасликда ёрдам беради, қон босимини туширади.
Қарши кўрсатмалар: балғам(совуқ)дан бўлган касалликларда, қон босими паст бўлганларга тавсия этилмайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 04:35


ТАНАКОР НИМА? (рус - бура, арабчада - “бурақ”)
Танакор бор элементини сақловчи табиий минералдир, тиббиётда унинг сувли ва глицеринли эритмалари анисептик, замбуруғга қарши суртма, спрей, оғиз чайилувчи восита сифатида қўлланилади.
Табобатда айтилишича, сочга сепилса, сочни ярақлатади. Қуюқ сурмасини баданга суртилса, қонни баданнинг сиртига тортиб, рангни яхшилайди. Ориқликда фойда беради. Лекин кўп ейиш тусни қорайтиради.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

17 Nov, 04:26


Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди:
Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматларида бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим қил, сахий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил, душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон сўзни айтишдан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

16 Nov, 17:17


ВИЖДОН

Чиройли лоф-кофдан хунук ҳақиқат яхши.
Абдулла Қаҳҳор
***
Виждон азобию таънадан тўғри бўлмаган одамни тарбия ва қийноқ ҳам тўғрилаши амримаҳол.
* * *
Виждонли киши хавфдан холи яшаса, хиёнат килувчи киши беҳаловат яшайди.
* * *
Абдулҳосим Маҳмуд ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

16 Nov, 16:18


УЛАР КЕЛИШИБ МЕНИ ҚУЛАТИШДИ
ҲИКОЯТ. Бир табиб бир кишининг олдига борган эди. Унинг икки хил овқат еб ўтирганини
кўриб унга: «Бу икки овқатни аралаштириб ема, улар қорнингда келишолмай жанг пайдо
қилишади!» деди. У киши қулоқ солмай еяберди ва эртасига касал бўлиб қолди. Сўнг ўша
табибга одам юборди. Табиб келиб унга «Айтмаганмидим, бу икки овқатни ема, улар
келишолмайди, деб» дея дашном берди. Бемор эса қайсарлигидан қолмай: «Йўқ, улар келишиб олиб, мени қулатиш ҳаракатини қилишмоқда!» , деди бемор.
Абулбаракот Қодирий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

16 Nov, 16:16


АРАЛАШТИРИБ ЕБ БЎЛМАЙДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАХСУЛОТЛАРИ
Овқатларни бир-бирига аралаштириб еб бўлмайди. Масалан, қатиқни ғўр узум суви билан, ғўр узум билан балиқни, сирка билан саримсоқни, пиёз билан саримсоқ пиёзни аралаштириб еб бўлмайди. Бундан ташқари асал билан қовунни, товуқ гўшти билан балиқни, саримсоқ, боқла (соя), айрон, қатиқни аралаштириб еб бўлмайди. Барча турдаги овқатлардан кейин ўрик ва шафтоли еб бўлмайди. Барча мева турларидан кейин совуқ сув ичиш мумкин эмас.
Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Жомий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

16 Nov, 14:23


ЗИРАВОРЛАРНИНГ СИРИ 1-қисм
Тарих
Инсоният ҳаётий тажрибалари давомида зираворларнинг таом таъмини яхшилашидан ташқари организм учун дориворлик хусусияти борлигини кузатиб, ушбу ўсимликларнинг турли қисмларидан фойдаланиб келган. Уларни қўллаш шарқ табобатидан бошланган.
Араблар Яқин Шарқдан Овропанинг Ўрта ер денгизигача зираворларини валюта сифатида сотишган. Рим империяси инқирозидан кейин католик черкови мусулмонлар савдосини таъқиқлаб, юришларида қимматбаҳо тақинчоқлар, мато ва зираворларни ўлжа сифатида келтиришларини буюрган.
Зираворлар жуда қиммат бўлганлиги боис ўрта ҳол аҳоли уларнинг айримларига ўринбосар топишган, масалан коврак ўрнига саримсоқ ва пиёздан фойдаланишган, айримларини эса қалбакилаштиришган ва бунинг учун шафқатсиз жазоланилган. Зираворлар ҳақида билмларини ташвиқот этишни лозим топмаганликлари сабабли кўпгина давлатлар зираворлар ҳақидаги маълумотни бир неча асрлардан кейин билишган.
(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор
👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

16 Nov, 13:57


МУРЧНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ХУСУСИЯТЛАРИ
Табиати тўртинчи даражада иссиқ ва қуруқ
Мурчда тортиш, шимдириш ва тозалаш [қуввати бор]. Майиз билан қўшиб чайналса, ёпишқоқ балғамни кўчиради ва бутунлай йўқотади. У оғриқларни босувчи ва асабни қиздирувчидир. [Мурч] соғлом кишиларгагина тўғри келади.
Мушак ва асабларни шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нарса унга тўғри келмайди. Оқ ва қора мурчнинг иккиси ҳам асаб ва пайларни қиздиради (“Туҳфаи Ҳусайн”); Давоийнинг айтишича, фалаж билан қалтироққа шифо бўлади; асаб дардига даво бўлади; юз қийшайса, лаб тортишса наф қилади.
Сирка билан бирга ишлатилса, тишга фойда қилади.
Ок [мурч] кўзга суртиладиган дориларнинг таркибига киради, унда тозалаш [хусусияти] бор.
(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

15 Nov, 17:46


https://www.facebook.com/groups/458912262807699/posts/d41d8cd9/938952614803659/?mibextid=rS40aB7S9Ucbxw6v

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

15 Nov, 15:03


Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди:
Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга шиор қил, ҳаром нарсалардан тийилиб, топганингга қаноат қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одамларнинг фаҳмига яраша сўзла. Иложи борича сукутни ихтиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан. Аҳмоқларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ хислатни бор, деб сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар гап-сўзи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан кучлилар билан низолашма, ўзингдан заифларни ерга урма. Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у бирон-бир дўст билан самимий яшашингга йўл бермайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

15 Nov, 13:57


ХУРМОНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Хурмонинг ҳам озиқ ҳам даво хусусиятлари хам бор.
Хурмо билан сигир сути истеъмол қилинганда тери тиниқлашади, гавда бақувват қилади (бу вақтда аччиқдан парҳез қилинади).
Халқ тиббиётида хурмо меваси қалқонсимон без, озқозон-ичак аъзоларининг ишини яхшиловчи, балғам ҳайдовчи, эзилган меваси маҳаллий қўлланилганда яраларни битказувчи восита сифатида ишлатилади.
Қуритилган хурмо кукуни теридаги доғларни тозаловчи; қуюлтирилган шарбати анемияларда қувват берувчи восита сифатида, хом мевалари ич кетишига қарши истеъмол қилинади.
Илмий текширишлар хурмонинг антиоксидант, антипролифератив, антимутаген, ўсмаларга қарши хусусиятларини аниқлаган. Хурмо нафтохинонлари седатив ва гипноген хусуятларга эга.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

15 Nov, 04:13


ЭРТА ҚАРИТУВЧИ ЭРКИН РАДИКАЛЛАР

Эркин радикаллар дегани қобиғида бир ёки ундан ортиқ жуфтлиги бўлмаган бўш электронларни сақлаган молекудалар бўлиб, ўз жуфтлигини тўлдириш учун организм хужайрасидаги электронни шиддат билан тортиб олиб, унинг бутунлигини бузади, бузилган хужайра ҳам эркин радикалларга айланади ва шу тарзда оксидланиш жараёнини занжир тарзида давом эттириб, хужайралар қобиғи, ДНК, тоғайларни шикастлаб боради. Бу атеросклероз, тери қариши, яллиғланиш ва ўсмаларнинг ўсиш жараёнида кузатилади.
Эркин радикалларни қайси махсулотлар сақлайди?
Бунга узоқ муддатга сақланадиган кондитер, айрим гўшт, ўсимлик махсулотлари, айниқса, тўйинмаган ёғ кислоталари сақлайдиган ёғлар (улар тез оксидланади) киради.
Антиоксидант махсулотлар эса эркин радикаллар таъсирини нейтраллайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

15 Nov, 02:20


НИЯТ ВА ОҚИБАТ

Ёмон, норасо эътиқод билан қилинган эзгу иш сароб ва кул каби ҳеч қанақа фойда бермайди.
Абулқосим аз-Замахшарий

Ниятларга кўра канча-қанча ишлар улуғ бўлади, яна қанча-қанча катта ишлар ниятларга кўра арзимасга айланади.
Абдуллоҳ ибн Муборак

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

14 Nov, 17:41


Спокойной ночи
https://youtube.com/watch?v=dDunccBo7QM&si=jW0d3dtg-nARp5wL

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

14 Nov, 16:39


УМИД

Ҳеч қайси табиб толиққан вужуд ва азоб чеккан қалб учун умидчалик дори топиб беролмайди.
С. ЦВЕЙГ

Дилинг ўртанмасин, ноумидликдан
Ёруғ кун туғилгай қаро кечадан
САЪДИЙ

Умид тунги осмонга монанддир: зўр бериб тикилган нигоҳ оқибат-натижада бирон-бир гўшадаги юлдузни топмасдан қолмайди.
О.ФЕЛЕ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

14 Nov, 15:20


ЛОВИЯНИНГ ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Унинг унидан тайёрланган малҳам юзни тозалайди, сепкиллар ва чандиқларни кетказади.
Рус халқ табобатида куйган жойга унидан тайёрланган малҳам сурилади. Бунинг учун ловия қовурилади, сўнг кукун ҳолига келтирилади, қаймоққа қўшиб сурилади, 2-3 кундан кейин ёғ билан юмшатилиб олинади. ловия унини асал билан қўшиб сарамасда сурилади. Ловия унидан тайёрланган кулчани йирингли, битмайдиган яраларга, экземага қўйилади.
Ловия унини присипка каби ҳам ишлатилади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

14 Nov, 04:51


Касаллик — барвақт қаришнинг ўзига хос кўриниши.
А. ПОП
Ҳеч ким умри қисқа бўлиб туғилмайди, уни ўзимиз қисқартирамиз; умримиз тугал, аммо уни биз елга совурамиз. Агар оқилона фойдаланилса, умр жуда узоқ давом этади.
СЕНЕКА
Умр бизга уни сўнгги дақиқаларга қадар мардона ҳимоя қилиш шарти билан берилган.
Ч. ДИККЕНС
Бошқалар учун яшамоқчи бўлган одам ўз ҳаётига ҳам бефарқ бўлмаслиги лозим.
Ж. ГЮЙО
Яхши одам ўзини авайлаши керак.
М. ГОРКИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

14 Nov, 03:56


Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ

«Мумкин эмас» сўзи кучли одамларни кучсиз қилади, кўрадиган одамни кўр қилади, бахтли одамларни хафа қилади, жасур одамларни қўрқоққа айлантиради, дононинг даҳосини ўғирлайди, бой одамларни ёмон ўйлашга мажбур қилади ва барчамизда яшайдиган буюк инсоннинг ютуқларини чеклайди.
***
Ҳеч қачон «ҳеч қачон» деманг! Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ!

Роберт КИЁСАКИ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

13 Nov, 18:52


Каштаннинг шифоси
https://youtube.com/watch?v=rLAruMYbGFk&si=f_Vyd7xrnJyL_U57

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

13 Nov, 12:39


Буюк ақллар ҳамиша ўртача ақлларнинг шиддатли қаршилигига дуч келади. Чунки ўртача ақл эгалари эскича фикрлашдан йироқ, ўз салоҳиятидан мардона ва ҳалол фойдаланадиган кишиларни қабул қила олмайди.
Алберт Эйнштейн

Буюк шахслар гўзал нутқлар воситасида эмас, ўз меҳнатлари ва уларнинг натижалари орқали шаклланади.
Жак Ив Кусто

Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи билан қарайдилар.
Абу Райҳон Беруний

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

13 Nov, 08:30


ЛОВИЯ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ ВА ТАНОВУЛ ЭТИЛАДИ?

Ловия намли ва шиллиқли қуюқ хилт пайдо қилади (сиркада ивитилган ловиянинг нами камроқ), у ёмон тушлар кўришга сабаб бўлади бўлади. Хардал (горчица), шунингдек, туз қўшилган сирка, мурч ва каклик ўти унинг зарарли таъсирига тўсқинлик қилади. Ловия кетидан кучли набиз ичилса ҳам шундай таъсир кўрсатади.
Ловияни бир кунда 120-150 г дан ортиқ, ҳамда гўшт, қўзиқорин, пишлоқлар билан истеъмол қилманг (чунки оқсиллари ҳазми турлича).
Ловия бир кун олдин яхшилаб ювиб, хона ҳароратидаги сувда ивитилади, бунда токсинлардан халос бўлинади. Сўнг суви тўкилиб, қайта хона ҳароратидаги сув солиниб оловга қўйилади, қайнай бошлагач олов жуда пастлатиб 4-6 соат қайнатилади. Пишгач, юқорида таъкидланган зираворлардан табга кўра қўшилади.

(давоми бор)

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

13 Nov, 06:58


Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: Ҳикмат жим туришлик, қулоқ солишлик ва эшитганни уқиб олишлик билан пайдо бўлади. Ҳикмат охират ҳовлисига талпиниш билан, дунё ҳовлисига нисбатан совуққонлик билан, ўлим келишидан олдин унга тайёр туриш билан кўпаяди.
***
Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар остида қолиб кетасан.
Конфуций
Бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек, аҳмоқ киши ҳикмат лаззатини билмайди.
МАҲМУД АЗ-ЗАМАХШАРИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

12 Nov, 16:07


Энг соғлом ва чиройли, келишган одамлар ҳеч нарсадан асабийлашмайдиган одамлардир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Хушчақчақлик соғломлик белгисигина эмас, балки касалликдан халос қилувчи энг самарадор восита ҳамдир.
С. СМАЙЛС
Хушчақчақ одамлар тез тузалишади, ҳар қандай касаллик пайтида ҳам хурсанд кайфият жоиз.
Х. БОСТРЕМ
Хурсандчилик кишининг ҳаётга муҳаббатини ошириб, танасини чиниқтиради.
И. П. ПАВЛОВ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

12 Nov, 06:07


Ловиянинг озиқлиги мошдан кам эмас, ундан кўра тезроқ ҳазм бўлади ва тезроқ чиқарилади, аммо қоринни мошдан кўра кўпроқ дам қилади, боқила (соя) ундан кўпроқ дамлатади.
Замонавий тиббиётда ловия таркиби оқсил, секин ҳазм бўлувчи крахмал (диабетда фойдали), клетчатка; бошқа дуккаклиларга қараганда витамин ва  минералларга бой эканлиги аниқланган. Оқсиллари ичакда ҳазм бўлмай қолганда ичакда чириш ва бижғиш, газ ҳосил бўлади (шу сабаб кечки пайт истеъмол қилмаган маъқул), айримларда аллергик реакция юз беради.
Моддаси қуруқ бўлса ҳам ортиқча намлиги бор, иссиқликка мойил, қизил ловия эса жуда иссиқ.
Тибет табобатида бурун қуриб қолишида, буйрак учун, айниқса қиш мавсумида истеъмол қилиш фойдали дейилади.
Давоми бор

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

12 Nov, 05:06


ТАҚДИР
Эй ғазабнок инсон! Қисмат билан талашмаки, сенга қасд қилмасин. Қисмат билан талашиш жанг саналмайди. Чунки бизни талаштирган қисматдир. Қазо етгач қобиқдан бошқа нарсани кўра олмайсан. Шундай бўлгач ёлворишни бошла, йиғлаб илтижо қилишни, рўза тутишни давом эттир. “Раббим, сен ғойибларни биласан. Гуноҳларимиз туфайли биздан интиқом олма” деб ялиниб-ёлвор! Севгилининг (Аллоҳ назарда тутилган) ҳузурида тадбирингни тарк эт; аслида тадбиринг Унинг тадбири, Унинг тақдиридандир! Ҳийлалар, тадбирлар билан ўғирланган молнинг уволи адолат куни ўғирлаган кишининг бўйнида бўлади. Юз минглаб ақл бир жойга тўпланиб, унинг тузоғига қарши тузоқ қурмоқчи бўладилар, қурадилар ҳам. Қурилган тузоқни ишончли, мустаҳкам деб биладилар, аммо хас парчаси шамолга қандай дош бера олади? Агар сен: "Шундай экан, борлиқнинг нима нафи бор?” десанг сенинг бу саволингда фойда борми, эй қайсар одам?• Умр йўлида ҳеч эътироз этмаган йўловчиларни кўр. Шундай авлиёлар бор-ки, дуодан бўшамайдилар. Аммо шундай авлиёларни биламанки, оғизларини дуога асло очмайдилар. У улуғлар Аллоҳнинг ҳукмларига розидирлар, тақдирни ўзгартиришга уриниш улар учун ҳаромдир. Булар тақдирда ўзгача бир завқ кўрадилар, ундан қутулишни тилаш, уларнинг назарида, куфрдир. Аллоҳ буларнинг кўнглига шундай бир туйғу солган эдики, дард чекиб, қайғуга ботмас, кўк рангли мотам либосини киймас эдилар.

Жалолиддин Румий.
Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

12 Nov, 05:05


Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...
ТАҚДИР

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 16:12


Мис идишларда жуда паст оловда пишириладиган қайнатма, димламалар тайёрланади.
Ибн Сино айтишича, мисли сув ички аъзоларга, оғиз ва қулоқ, [касалликлари учун], буйрак ва қуланж [касали] учун фойда қилади.
Мис идишларда мисли сув тиндирилади ва соғломлаштириш мақсадида мия ва юрак, қон-томир касалликларида, иммунитетни оширишда, заҳарланиш, тутқаноқ, яралар, геморрой ва бошқа касалликларда ичилади. Шунингдек, мис идишда узоқ вақт сут ва бошқа нордон бўлмаган суюқликлар сақланади, чунки мис бактерицид таъсирга эга. мис тоғорада тайёрланган мурабболар жуда хушбўй бўлади ва узоқ сақланади. 
Мис идишларда таом тортилиши мумкин, аммо таомни сақлаш ярамайди, айниқса, музлатгичда, бу меиталл учун ҳам, музлатгич учун ҳам зарарли ва кўп энергия сарфлайди. 
Мис озиқ-овқат таркибидаги кислоталарга жавобан кучли оксидланиши туфайли унда нордон таъмли озиқ-овқатлар ва тўйинмаган ёғ кислоталари сақлаган махсулотларни сақлаш мумкин эмас.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 13:46


Идиш материалини тўғри танлаймиз
МИС ВА ЛАТУН ИДИШЛАР

Мис пушти қизил металл бўлиб, оғир, қайишқоқ, юқори даражадаги иссиқлик (бир хил тақсимланади) ва электр ўтказувчанлик хусусиятига эга. Ҳаводаги каррозияга чидамли, аммо нам ва чиқиндилар билан ифлосланган ҳавода тезда хиралашиб, яшил қоплам ҳосил қилади, шу билан бирга жуда заҳарли бирикмаларни ҳосил бўлади.
Мис ҳавода озиқ-овқат кислоталари билан контактга кириб, эритма пайдо қилади, миснинг эрувчан бирикмалари эса жуда заҳарлидир. Аммо мис иссиқлик ўтказувчи энг яхши метал. Шу сабаб пўлат идишларнинг кўп қаватли тубидаги қатламлар мисдан қилинади, сув қайнатиш учун самовар, чойнакларнинг ички қатламини қоплашади.
Латунь мис ва цинк қоришмаси, анча инерт материал, мураббо пишириладиган тоғора ва самоварлар тайёрланади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 06:27


УМР НИҲОЯСИ
Онамга ёрдамчи бўлиб, болалигимиздан ювиб тараган, эртаклар айтган опамиз меҳрлари зиёдалигидан ҳар қандай майда хатоларимизга кўз ёпар, бир юмуш билан қўнғироқ қилсак ҳеч нима бўлмагандай: “укажон яхшимисан, яхшигина юрибсанми?” деб ҳол сўрар эдилар, бегоналар билан ҳам шундай сўрашар, меҳр кўрсатар эдилар. Бирор камчилигим бўлса, ё кийимим, ё оёқ кийимим дарров олиб берар, ҳатто юпунроқ бўлса, турмуш ўртоғимни ҳам ўз ўғлидек кийим олиб совға қилар; дастурхонни эса яхши кўрган неъматларимизнинг бари билан тўлдирар эдилар.
Бир неча кун олдин тушимда оғриган тишим тушди, ўрнига қўйишга ҳаракат қилиб, ахир даволатган эдимку, нега тушади, деб қайғуга ботибман. Кўнглим ғаш бўлиб, опамдан ҳол-аҳвол сўрамоқчи эдим, аммо бошқа юмуш билан орқага сурдим. Варикознинг режали операциясидан сўнг бир кун ўтиб оламдан ўтганларини эшитиб, бу дунёдаги барча нарса бир тийинга қиммат ўткинчи матоҳ эканлигини тушундим. Опамни жума куни чиқаришди, кимнингдир тушида гўзал исмлари Робия ёзувидаги ҳарфларни бирма бир олиб “Энди Робия йўқ” дейишибди.
Cўнгги меҳмон бўлганимизда “ўтир, гаплашайлик” деб хоналаридан чиқаргилари келмасди, бу сўнгги суҳбатимиз эканлигини билмаган эканман, гўё опаларим ҳеч қачон ўлмайдигандек эди.
Уйларига кирганимизда ҳовлиларида эккан гуллари шамолда ҳилпиллаб турар, ўзларининг табассум билан туришлари кўз олдимда гавдаланар эди; қариндошлардан бир нечтаси тушида табассум қилиб юрганларини кўрибди, шундан кўнглим бир оз таскин топди. Тазияга одам чунон кўп келдики, ҳар бирининг қўлида таом ва ширинлик, дастурхон турли неъматларга тўла бўлди, қанчалик тарқатишса ҳам тугамас, кимлардир жиянимга қарзини келтириб берар эди.
Меҳрибон, мемондўст, сахий ва самимий опамнинг тазияларидаги каби у дунёда ҳам Яратган меҳмон қилсин! Сизлар ҳам дуо қилинглар азизлар!
Опа-акаларнинг ҳар бир дамини ғанимат билинг, кечирим сўраганларни ғурур ва кина билан юз ўгирмай, кечиринг. Бир-бирингизни хато йўлдан қайтариш учун айтилган ҳақ гапдан ёмон гумонга бориб хафа бўлманг.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 06:27


Ибрат.
УМР НИҲОЯСИ

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 04:56


Сўзлар ҳақиқат эмас, бор йўғи оғиздан чиққан товушлардир. Ҳақиқатни англамоқ учун яшамоққа эҳтиёж бор.
Шамси Табризий

Ҳақиқатдан қўрқмайдиган одамнинг ёлғондан қўрқишига асос йўқ.
Жеферсон

Тарихнинг энг биринчи вазифаси – ёлғондан сақланмоқ, иккинчиси – ҳақиқатни яширмаслик, учинчиси эса хусумат ва ҳисларга берилмаганлигига шубҳа уйғотмаслик.
Цицерон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

11 Nov, 04:47


Тасодиф йўқ бу дунёда ҳамма нарса ё синов, ё жазо, ё мукофат, ё огоҳлантириш – башорат.
Жон Милтон

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

10 Nov, 13:28


Кимдир керагидан узоқ ухлаб уйқуга тўймаслиги, кимдир оз ухлаб ижобий натижага эришиши мумкин; уйқудан янги кунни янги ғайрат ва кўтаринки руҳ билан уйғонишингизга замин яратувчи уйқу вақтидаги мураккаб табиий жараён тўлиқ амалга ошиши учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур.
Куннинг иккинчи ярмидан организм уйқуга тайёрланиб, мелатонин гормони кўп ишлаб чиқарила бошлайди. Бу вақтда аччиқ чой, қаҳва каби ичимликлар ичманг, улар тетиклаштирувчи (тонусни оширувчи) махсулотлар бўлиб,танангизнинг тўлиқ релаксацияси(бўшаши)га йўл қўймайди ва уйқуга тўймаслигингизга сабаб бўлади.
Жолинус қарилигида ҳар кеча ухлатиш учун сутчўпга хушбўй дориворларни (сутчўпнинг совуқлигини йўқотиш учун) қўшиб истеъмол қилишини айтган. Ёки уйқуси келмайдиганлар уйқудан олдин аввал ейилган овқат ҳазм бўлгач ҳаммомда бошидан иссиқ сувни кўп қуйиши яхши уйқу чақирувчи тадбирдир. Гиёҳли ванналар; ялпиз, ясминли тинчлантирувчи чойлар ҳам релаксация таъсирига эга.
 
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ👇  https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

10 Nov, 07:53


КИБР

Вақти-вақти билан ўзини ўзи айблаб турмаган одам ғурурга кетиб қолибди.

Абу Райҳон Беруний

Сенга энг яхши маслаҳат мутакаббирлик билан юзингни тескари бурма ва шон-шуҳратинг билан фахрланма.

МАҲМУД АЗ-ЗАМАХШАРИЙ

Бизнинг иззатталаблигимиз бошқаларга зарар етказмаслиги — жуда оз, тўғрироғи, сира учрамайдиган ҳодисадир.

М. СЕРВАНТЕС

Саёз ва бўш одам ўзининг йўқ фазилатлари ҳақида яхши гап эшитса, шуҳратпарастлиги тутиб талтайиб кетади, мақтаниб, ўз иши ва ўз шахсига нисбатан зиғирдаккина танқидий қарай олиш лаёқатини ҳам йўқотиб қўяди.

Д. И. ПИСАРЕВ
****


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

09 Nov, 12:17


ТАНЛАНГАН ТАĶДИР (ҳаётий воқеа асосида)
Ҳикоя
Зокир ака қирқ ёшида орзу-ҳавас деганларини жойига қўйган –  ҳашаматли уйи, энг қиммат машинаси, ёшгина ўғлини уйлантириб, неварали бўлишга улгургани таниган билганлар ичида хасад ва хавас билан гапирилар эди. Шаҳардаги деярли бир гектарли ҳовлисида мол-ҳол, парранда-дарранда ҳам боқилар эди.
Иссиқ кунларнинг бирида у ҳовлисида тили осиғлиқ, афтидан очлик ва чанқоқ толиқтирган итнинг ҳаллослаб тентираётганига кўзи тушди.
- Тур, йўқол - дея бақирди ит томон юриб. Ит бошини ерга бостириб паналаган бўлди. Яқинига бориб қолган Зокир аканинг важоҳатидан бўғиқ овозда иррилашга куч топди. Шундай забардаст инсонга бир дайди ит зўравонлигини кўрсатгани Зокир аканинг ғурурини, ғурури ғазабини қўзғатди; билагидаги бор кучи билан ғижимланган муштини итнинг тумшуғига туширди, ҳар зарба тушганида ит унсиз чинқирар эди, ҳовури босилгач қўли итнинг тишига шилинганини ҳам сезмади. Узоқроқда бундай тезкор тус олган ҳолдан ҳушёр тортган қайнонаси:
- Ўғлим, урмай қува қолинг! - деганча жовдирраб қолди.
Ит шинғиллаб қандай пайдо бўлган бўлса шундай ғойиб бўлди. Зокир аканинг жароҳатланган қўлини кўрган қариндошлари шифокорга кўринишини тавсия қилишганида қўл силтаб қўйди.
Чамаси бир ҳафта ўтгач иштаҳасизликдан Зокир ака жадаллик билан оза бошлади, тунлари ухлолмай, боши оғрийдиган бўлди. Кейинчалик асаби тажанглашиб, жиззаки бўлиб қолди. Шифокорга мурожаат этишганда вазиятни спиртли ичимликларнинг таъсиридан деб, тавсия ёзиб берди. Аҳволи эса яхшиланмади, аксинча, тунлари алаҳлайдиган, баъзан кўзига бир нималар кўринадиган, қулоғига алланималар эшитиладиган бўлиб қолди. Яқинлари хавотирга тушиб, бошқа шифокорга олиб боришди, аммо буниси ҳам сабабларни тўлиқ суриштирмай олдинги ҳамкасбининг ташҳисни такрорлаб тавсия ёзиб берди. Зокир ака кундан-кунга  шамдай эрий бошлади. Қариндошлари яқин таниш бўлган шифокорни уйга чақиришди. Шифокор яқинларидан бўлган вазиятни эшита туриб, ҳовлидаги сув жумраги очилганида Зокир аканинг саросимага тушганини сезди ва энди жуда кечлигини айтди, текширув натижалари Зокир аканинг қутуриш касалига йўлиққанини тасдиқлади.
Бир неча кундан кейин Зокир ака дафн этилди. Шундай бақувват инсон нима сабаб билан бу оламни эрта тарк этганини таниш билишлар тушунишга улгурмай қолишди.
Бир имом маърузасида айтганидек, биз дунё учун эмас, дунё биз учун яралган. Ундаги ҳар бир неъмат ва вазият имтиҳон сифатида рўпара бўлади. Ҳақиқий мардлик ожизларга зўравонлик билан эмас, шавқат кўрсатиш билан намоён бўлади. Инсон шу зайл ўз тақдирини ўз амали билан танлайди. Ҳар бир тирик мавжудод Яратган неъмати экан, уларга ҳам шу Ерни макон тутиш ҳуқуқи бор экан, улар ҳам дардни, истироҳатни ҳис этар экан бунинг сабабчисига ҳам жазо ёки мукофот муқаррар. Ҳадислардан бирида: Жаноб Расулоллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалам ҳикоя қиладилар: бани Исроил қавмидан бир бузуқ хотин махфират қилинди. Сабаби у чанқоқдан ўлаётган итга махсисини рўмолига боғлаб, қудуқдан  сув чиқариб ичирган эди.

   Дилфуза Бозорова
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

09 Nov, 03:57


Руҳиятводийси
СОКИНЛИКНИ БУЗГАН ТЎФОН

    Улуғ табиб ва аллома Ибн Сино соғлиқни  сақлашда "еттита умумий ва зарурий омилларни мўътадил қилиш лозим", деб ёзган: мижозни мўътадил қилиш; ейиладиган ва ичиладиган нарсаларни танлаш; гавдани чиқиндилардан тозалаш; тўғри тузилишни сақлаш, бурунга тортиладиган ҳавонинг етарли ва тоза бўлиши, кийимли нарсаларни яхшилаш, жисмоний ва руҳий (эмоционал) ҳаракатларни мўътадил қилиш. Шулар жумласига маълум даражада уйқу ва уйғоқлик киради.
Қадимги трактатлардан бири “Джуд Ши”нинг биринчи таржималарида (1903 йилда Бурят табиби томонидан таржима қилинган) “Кўпгина касалликларни даволаш стратегияси, жумладан, саратон (рак)ни даволашда овқат ҳазмини яхшилаш, яллиғланишларни, асабларни даволаш ва заҳарларни қувишга эътибор қаратилиши керак”, деб ёзилган.
Нега энди саратонда асабни даволаш керак, деган савол туғилади. Тибет табиби учун эса бу савол ортиқча ва ўринсиз бўлиши мумкин. Чунки бутун табобат тана ва руҳдаги асосий элементларнинг мувозанатини таъминлашга қаратилган. Қадимги назарияга асосан, касалликнинг келиб чиқишига уч салбий эмоционал ҳолат сабаб бўлар экан. Улар: ҳирс, қаҳр ва уқувсизлик. Жумладан, улар танамиздаги уч унсур – бод (шамол), сафро (ўт) ва шиллиқ (балғам)нинг меъёрий мувозанати бузилиши ва бир-бири билан рақобатлашиб, аъзолар фаолиятини издан чиқариши, яъни касаллик келиб чиқишига сабаб бўлади.
Оддийроқ қилиб айтганда, бу ҳолатни сокин денгиз ва борлиқни тўлқинлатадиган кучли тўфонга ўхшатиш мумкин.
Замонавий табобат ҳам организмнинг ҳужайравий тизимигача бўлган саломатлигини шу унсурлар мувозанатининг барқарорлиги таъминлашини тасдиқлайди.
Аммо соғлиқ ва мўътадилликда аниқ чегара йўқ.
Инсоннинг бирор бир аъзоси йўқки, асаб тизими бошқармаса... Асаб фаолияти эса, аввало, кайфиятимизга боғлиқ. Шундай экан, соғлиқни сақлашда руҳиятнинг ўрни ҳақида тўхталиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, саломатлик ва гўзаллик суратдан эмас, сийратдан бошланади.
Исломда ҳам кўпинча сабр ва руҳий босиқликка даъват этилади, чунки бетоқатлик ва жазава билан яхшиликка эришиб бўлмайди, фақатгина соғлиққа путур етказишни ҳисобга олмаганда.
Табобатда минглаб йиллик тажрибага эга бўлган Тибет ҳакимларининг айтишича, касаллик тириклик энергиясининг беҳуда сарфланишидан келиб чиқади. Буни ҳаётда руҳан кўп эзилган кишиларнинг эрта қариши ёки оғир дардга чалиниши мисолида кўп кўргансиз. Донишмандларнинг “Ғам дард келтирса, дард марг (ўлим) келтиради” деган нақли бор. Бундай дамларда инсонга психологик таъсирнинг роли катта бўлади, токи тўфондан кейинги сокинлик сингари инсон ички мувозанатини асоратсиз, осон тиклай олсин.
Олимларнинг аниқлашича, руҳий толиқиш ва салбий эмоционал ҳолатлар жисмоний зўриқишдан ҳам кўпроқ энергия сарфлашни, хушомад юзасидан зўр бериб қилинаётган мажбурий хушфеъллик эса унданда кўпроқ энергетик қувватни талаб этар экан. Ўз касбини чинакамига севмай мажбурият туфайли бажарадиган кишиларда юрак, қон-томир касалликлари кўп учраши аниқланган.
Донолар “ички беҳузурлик ва ғамгинликда мажбуран кулманг. Бу сизнинг тушкунликка тушишингизга сабабчи бўлади”, дейишади. Самимийлик инсон атворининг энг гўзалидир. Ортиқча такаллуф эса инсонни хор қилади.
Кексаларнинг тажрибаларидан ташқари, поклик тимсоли ва ҳаётимиз қувончи, дунё ғамидан йироқ бўлган боланинг тиниқ ва самимий чеҳрасига қаранг. Дарғазабликда улардаги сокинликдан, саросималигингизда уларнинг хотиржамлигидан, қолаверса, самимийлигидан ўрнак олинг.

Дилфуза Бозорова
Шифокор
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

09 Nov, 03:56


Руҳиятводийси
СОКИНЛИКНИ БУЗГАН ТЎФОН

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

09 Nov, 03:29


САХРОДАГИ АРЧА

Олис, жазирама, сокин саҳрода
Ўсарди ажойиб ям-яшил арча.
Кўз-кўзлаб жамолин майин шаббода,
Сочларин беозор тарарди аста.
Саҳро ҳам эркалаб ёлғиз қизидай
Оталик бурчини олди бўйнига, 
Боғ ичра энг кўркам бақо гулидай
Ўстириб, яшнатди чексиз қўйнида.
Арча шохларини ёзиб кундан-кун
Сулув дилбар каби бўй чўзди, гўё
Қадам куйдиргувчи бу саҳро бутун
Яшнаган боғ каби кўринди дунё.
Йиллар ўтиб тутишди макон
Атрофини турли буталар.
Бири қийшиқ, бири сертикон,
Гўзал арча турарди камтар.
Меҳмонлар арчани қилишди мазах:
“Саҳрода не бор-деб – сенга эй гумроҳ?”
Бири дер: “Унинг чун афзалдир дўзах”,
Арчанинг юраги хун бўлди қаро.
У ёлғиз, атрофи тўлган даҳшатга,
Қоп-қора тун ичра ой каби гўё.
“У бахтли кунларим қолди -дер-қайда?”,
У саҳро офтоби этган маҳлиё.
Арчанинг ингичка барглари нозик
Кундан-кун сарғайиб тўкилди ерга.
Ғам этди у сарвдек қоматин эгик,
У кўрку жамоли йўқолди бирга.
Бир куни саҳрода чўкканида тун,
Булутлар ёпганда ойнинг пардасин.
Шамол таратарди дардга тўла мунг,
Кучли бўрон ила тортиб нафасин.
Бўрон туманида кетди қорилиб,
Арчанинг танаси,шохлари нафис,
Ажиб барглари ҳам кетди қоришиб,
Гўё бўлмагандек йўқолди изсиз.
Бу ғурбат саҳнасин кўрди-ю осмон,
Юзига қаҳрла ташлади парда.
Кўзлари чақнади, бағри тўла қон,
Йиғларди тинимсиз қайғу, ҳасрат-ла.
Энди кўринмасди у ажиб арча,
У қизиқ, у нозик, у якка дарахт.
Саҳро тутар эди оҳ уриб аза,
Эркасин йўқотган кексадек ҳар вақт.
*
Шамол уруғларин экди узоққа,
Айлади ям-яшил арчазор бунёд.
Яна манзил излаб кетар қай ёққа,
Этармикан саҳро бағрин ҳам обод.

Дилфуза Бозорова

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ  УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇 
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

09 Nov, 03:28


САХРОДАГИ АРЧА

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

07 Nov, 06:30


СОҒЛОМ УЙҚУ ВАҚТИ ВА МЕЁРИ
Уйқу ýз вақтида (тунда), мўтадил даражада бўлиши лозим. Табиблар меёрда ухлаган инсон соғлом ва бақувват бўлади; кўп ухлаш ярақон касаллигига (сариқ касаллиги), оз ухлаш ундан ҳам кўп зиён келтиришини айтишади; тунда ухламаслик жинниликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади” дейишади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 22 соат давомида ухламаслик инсон иш унумини энг оғир мастлик ҳолатидаги каби паст даражага туширади. Уйқусизлик мия ва ҳамма қувватларига зарар қилади.
Тунги уйқунинг барча яхши фазилатлари унинг тўлиқ, давомли ва чуқур бўлишидадир.
Кундузги уйқу рутубатлардан бўладиган касалликларни ва назла касалликларини вужудга келтиради, рангни бузади, талоқ касаллигини пайдо қилади, асабларни бўшаштиради, ланж қилади, иштаҳани пасайтиради, шиш ва турли иситмаларга сабаб бўлади. Аммо кундуз ухлашни одат қилган киши уни бирдан тарк қилмаслиги керак.

Дилфуза Бозорова
Шифокор
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

07 Nov, 06:13


Куз тадбирлари

Кузнинг аввали қариялар учун бир қадар мувофиқ бўлса, охири уларга қаттиқ зарар қилади.
Кузда тахир нордон, буруштирувчи махсулотлар (артишок, гречиха, маккажўхори, балиқ, дуккаклилар, ўрик, олхўри ва бошқалар) истеъмол қилиш яхши. Ёғли таомлар, кунжут ёғи ва алкогол зарарли. Оқ сандал таёқчалари ва камфорани ишлатиш, ёки эссенцияларини сувга аралаштириб хоналарга пуркаш, кийимларни уларнинг ҳидига тўйинтириш; дўстлар суҳбати ва мафтункор ойнинг жамолидан баҳраманд бўлиш фойдали.
Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

07 Nov, 03:08


Беҳудага гап бўлсин ёки ҳикояни деб чақмоқтош билан темирни бир-бирига урма! Зеро, атроф зулмат, ҳар томонда пахта. Пахта орасида учқун қандай туради? Золимлар шуларки, кўзларини юмганлар, айтган сўзлари билан бутун оламни куйдирганлар. Бир сўз дунёни абгор қилади, ўлган тулкиларни арслон қилади. Қалблардан парда кўтарилсайди, ҳар жоннинг сўзи Масиҳ каби таъсир қилар эди.
* * *
Сукут денгиздир, нутқ ирмоққа ўхшайди... Денгиз сени қидирмоқда, сен ирмоқни излама.
Жалолиддин Румий ҳикматлари

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

06 Nov, 18:02


ҲУСНИ ХУЛҚ

Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса ортиғи.
Шамси Табризий

Ким тилини тўғри қилса, ақли ўсади. Ким гапини тузатса, фазилати равшанлашади. Ким яхшилигини миннат қилса, шукрини йўқотади, ким мулойимлиги билан мағрурланса, савобидан маҳрум бўлади. Кимнинг гапи рост бўлса, чиройи зиёда бўлади.

«Унваанул байаан» китобидан
***

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Энг яхши одам ким?» деб сўрашди. У зот: «Қалби тоза, ростгўй бўлгани», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ростгўй деганингизни биламиз. Аммо қалби тоза деганингиз ким?» дейишди. У зот: «Тақводор, покиза, гуноҳи йўқ, зулм қилмайдиган, нафратланмайдиган ва ҳасад қилмайдиган одам», дедилар.
Ибн Можа ривояти.

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

06 Nov, 07:35


КАШТАН ДАРАХТИ МЕВАЛАРИ

Мевасининг мижози мўтадил ва 1-даражада қуруқ; дарахтнинг қолган қисми совуқ ва қуруқ. мевасини шакар билан истеъмол қилинса, аъзоларни, ошқозонни мустаҳкамлайди, сийдик қопининг бўшлигини бартараф этади, томчилаб сийишни бартараф этади. Семиртиради. Ейиладиган мевасини нон билан пиширилса ва сабзили мураббо билан ейилса моддани ҳаракатга келтиради, танани мустаҳкамлайди, заҳарларни чиқаради.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

30 Oct, 03:46


Луқмони ҳақим ўз фарзандига насиҳат қилиб шундай деди:
Эй ўғлим, сир сақлай олмайдиган кишиларга сирингни айтма, ҳамма ҳам яхшилик қилади, деб ўйлама, бирон кишининг бахил эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб ўйлама, бировнинг иши тушиб олдингга келса, уни ноумид қилиб қайтарма, ўзингдан катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нарсаларингни душман кўзидан яширин тут, ўз ака-укаларингни ҳурмат қил.
Эй ўғлим, бир кўришда синамай туриб, бировни дўст тутма, синалмаган одамга ишонма, ўз қадрини билмайдиган кишилардан яхшилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, ҳадеб кулаверма, номи ёки хулқи ёмон кишиларга суҳбатдош бўлма, кексалар ва улуғ кишилар олдига ўтиб, улардан олдин юрма, одамлар ўзаро гаплашаётган пайтда уларнинг сўзини бўлиб, гап солма, меҳмоннинг олдида бировга ғазабингни сочма, бошингни эса қуйи солмасдан ўтир...”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

29 Oct, 13:03


НОК КИМГА ЗАРАРЛИ?

Нок ошқозон-ичак касалликлари, гастрит, яра касалликлари, колит, ичакларнинг зарарланиш синдроми(СКР), ошқозон ости бези касалликларида (панкреатит ва ҳ.), айниқса хуруж даврида мева шарбати, қайнатма ҳолида берилгани маъқул. Чунки нок этидаги тошсимон хужайралар яллиғланган ошқозон шиллиқ қаватини зарарлайди, оғритади, ични суриши мумкин. Қандли диабет билан оғриганлар фруктозаси кам бўлган ширин-нордон турини истеъмол қилганлари маъқул.
Нок шарбатини сурункали қабзиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас.
Нокни кунига 2-3 донадан ортиқ истеъмол қилманг, оч қоринда ва овқат устидан ҳам ейилмаслиги керак, овқатдан 30-50 дақиқа ўтгач истеъмол қилиш мумкин. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

29 Oct, 12:51


Агар мезбон дастурхон атрофида ўзини ҳамма неъматлардан баланд тутса, унинг нонидан ўз жигаринг аъло ва унинг шарбатидан ўз қонинг бажо.

Абдураҳмон Жомий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

29 Oct, 12:43


ОВҚАТ УСТИГА ОВҚАТ ЕЙИШНИНГ ЗАРАРИ
Галендан “Нега касал бўлмайсиз?”, дейилганда у: “Чунки мен икки паст сифатли таомнинг ўртасини жамламайман. Овқат устига овқат емайман. Мен ундан азият чекадиган таомни ошқозонимда сақламайман”, деди.
Ибн Сино айтади: гавдага энг зарарли нарса меъдадаги овқат етилмасидан ва ҳазм бўлмасидан туриб яна овқат киритишдир. Меъда бузилишидан, хусусан ёмон овқатлардан бўладиганидан зарарлироқ нарса йўқдир. Чунки у ғализ овқатлардан пайдо бўлган вақтда бўғин ва буйрак оғриғи, астма, нафас сиқиш, ниқрис (подагра), талоқ ва жигарнинг қаттиқлашиши, балғам ва савдодан келиб чиқадиган касалликларга олиб келади. Агар у енгил овқатлардан пайдо бўлса ўткир ва ёмон иситмалар, ўткир ва ёмон сифатли шишлар юзага келади.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

29 Oct, 07:25


• Дардли одамнинг беқарорликлар ва туманларга тўла бир уйи бор. Дардини эшитсанг, уйига бир дераза очган бўласан.
• Ўринсиз насиҳат кишини яралайди.
Жалолиддин Румий
• Кўпинча тил билан етказилган жароҳат қилич билан етказилган жароҳатдан оғирроқдир.
• Тилингдан чиққан садақанг (яъни, панду насиҳатинг ва маъвиза-ю ҳасананг) баъзан қўлингдан чиққан садақангдан хайрлироқдир.
МАҲМУД АЗ-ЗАМАХШАРИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

28 Oct, 08:06


МОЙЧЕЧАКНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=bKfhoVErCAE&si=PgSb_7fOZVkxY3YO

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

28 Oct, 02:45


• Деразанг кирланган бўлса, гулларим сенга лой бўлиб кўринади.
• Қалб ойнасининг тоза бўлиши, хунук қалбдан гўзал қалбни ажарата олиши учун керак.
• Эгри оёқнинг сояси ҳам эгри бўлади.
• Яхшини, тўғрини, гўзалликни ахтар, фақат айб излама.
• Қалби ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиздир.

Жалолиддин Румий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

28 Oct, 02:24


Ёмонлик қилинишини била туриб, уни тўхтатишга кучи етгани ҳолда бу ишни қилмаган киши, шу ёмонликка шерикдир.

«Авесто» дан (Мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида Ўрта Осиёдада вужудга келган зардўштийлик динининг муқаддас китоблари тўплами)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

27 Oct, 11:17


НОНДАГИ МОҒОР ҚАНЧАЛАР ХАВФЛИ?
Ҳавода кўпгина микроблар сингари моғор замбуруғлари ҳам мавжуд. Моғор споралари (уруғлари) нон юзасига тушиб уни емириб, ичкарига ўсиб киради ва қулай муҳитда (70-80% ли намлик, 25-35°C илиқлик) кўпаяди. Тажрибаларга кўра, моғорлаш белгилари ачитқи ва етилтирувчисиз тезкор йўл билан тайёрланган буғдой унидан тайёрланган нон махсулотларида 24 соатда, узоқ муддатли технологияда (масалан, ачитқи ва етилтириш билан) тайёрланган нон махсулотларида 36 соат, жавдар нонида 40 соат мобайнида пайдо бўлади.
Нон ичига моғор ўсиши ва унинг юзасида момиқ коллонияларнинг пайдо бўлиши бир вақтда кечади. Микроскопда текширилганда улар ўзаро узун, майин чатишган ипчалар (мицеллалар) билан боғланган бўлади. Баъзан ноннинг ички муҳити ўсиш учун қулайроқ бўлганда коллониялар нон юзида кўринмайди, ноннинг ҳидидангина моғор аниқланади.
Ривожланиши жараёнида моғор ўзидан ажратадиган заҳар канцероген (ўсма касалликларини келтириб чиқарувчи) таъсир кўрсатади, иммун тизимига ҳам хавф солади. Улар аспергиллёз, бронхиал астма, турли махсулотларга нисбатан кесишувчи аллергияларни келтириб чиқаради.
Нон махсулотлари қоғоз ёки матодан кўра полимер қопчада сақланганида тезроқ моғорлайди, чунки полиэтилен қоп моғорнинг ўсиши учун зарур бўлган намликнинг буғланишига йўл қўймайди. Қуритилган, қотирилган ноннинг эса қадоғи очилганда ёки нам кирганида моғорлаш жараёни бошланиши мумкин.
Нон қуруқ в салқин жойда сақланиши керак.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

27 Oct, 11:15


НОНДАГИ МОҒОР ҚАНЧАЛАР ХАВФЛИ?

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

27 Oct, 10:45


САЛОМАТЛИК ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА
Касаллик — барвақт қаришнинг ўзига хос кўриниши.
А. ПОП
Одамлар узоқ умр кўришни хоҳлашади-ю, аммо уни эҳтиёт қилишмайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Инсон 1ОО йилдан ортиқ яшаши мумкин, аммо у нафсда тийиқсизлиги, яшаш тарзида палапартишлиги, организмимизга нисбатан шафқатсизлиги туфайли бу муддатни кўп йилларга қисқартириб юборади.
И. П. ПАВЛОВ
Кишининг эрта кучдан қолиши йиллар касридан эмас, кўпинча бебош ёшликнинг асов ғалаёнлари оқибатидир. Ёшликдаги маиший тийиқсиз нафс кексаликда ишдан чиққан танани ҳадя этади.
ЦИЦЕРОН

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

26 Oct, 02:46


ҚАДР ҚИЙМАТ

Ўзини билмдон санаганлар ҳаммадан кўра жоҳил бўлиб чиқадилар.
Маргарита Наварская

Ҳақиқий қадр-қиймат дарёга ўхшайди, қанча чуқур бўлса, шовқини шунча оз бўлади.
Мишель де Монтень

Олимнинг чарчашини фақат олим билади; туғмаган туғиш азобини тушунмайди.
Билимсизлигимиз, кўрлигимиз сабабли Аллоҳнинг азизларини ранжитишга қасд қиламиз.

Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

26 Oct, 02:31


Ой нурли бўлса ҳам ҳар куни кўринаверганидан қадрсиздир.
Хуррамий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

25 Oct, 13:15


КЕК, АДОВАТ
Кек аслида азият берган нарсанинг фикри ҳамда ундан ўч олиш орзу-хаёлининг такрорланишидан пайдо бўлади. Унинг пайдо бўлишига ғазабнинг бир қадар давом этиши ҳам сабаб бўлади.

Абу Али ибн Сино

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

25 Oct, 05:30


Исириқ қайнатилган сувни қуёшда қуюлтириб, бурунга томизилса, тумов ва кўзнинг қизиллигини йўқотади.
Исириқни туйиб хонанинг бурчакларига сепиб қўйилса, ҳашаротлар йўламайди, борлари қочади; грипп касаллиги авж олган пайтда исириқ бемор ётган хонададаги микробларни ўдириш мақсадида тутатилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

25 Oct, 05:04


ИЙМОННИНГ ҲИДОЯТИ ВА КУФРНИНГ
ЗАЛОЛАТИ
Эй Одам боласи, сенинг саҳифанг очилди, икки ҳурматли фаришта сенга вакил қилинди. Биттаси ўнг тарафингда туриб яхшиликларингни ёзади, иккинчиси чап томонингда ёмонликларингни битади. Нимани хоҳласанг, қилавер. Вафот этганингда саҳифанг беркитилади ва қабрингда бўйнингга осиб қўйилади. Қиёмат куни шундай ҳолда қабрингдан чиқасан.
Ҳасан Басрий
Ҳакиқатан инсоннинг яратилишидаги асл ғоя унинг ўз Яратувчисига чиройли бандалик қилмоғидир.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий
***
Гуноҳ қилишдан тийилиш гуноҳга тавба қилишдан осонрокдир.
Умар ибн Хаттоб
Аллохга касамки, қай бир банда дўзахга аниқ ишонса, унга кенг дунё тор бўлиб қолади. Мунофиқ эса дўзах гарчи мана шу деворнинг ортида турган бўлса ҳам, унга тушмагунича шубҳа қилаверади.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

24 Oct, 03:20


СУТНИНГ ЗИЙНАТ УЧУН АҲАМИЯТИ
Сутни баданга сурилса, теридаги хунук изларни кетказади, ичилса терининг рангини яхшилайди, лекин кўпинча оқ доғлар пайдо қилади. Туя сути бундан мустасно бўлиб, ундан камдан кам оқ доғ пайдо бўлади. сутни шакар билан ичилса айниқса аёллар юз рангини яхшилайди.
Сут озиқлантириш билан семиртиради. Ҳатто оғиз сути (озиқлантирувчи қисми) иссиқ ва қуруқ мижозлилиги туфайли озган кишилар мижозини ҳўллайди, ёмон хилтларни чиқаради. Қатиқ темир тўпони билан берилса, шундай инсонларни семиртиради. Оғиз сути сурилса, сепкил ва доғларни кеткизади, гоҳи ичилганда ҳам.

Дилфуза Бозорова
Диетолог-шифокор

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

24 Oct, 01:56


ОДОБ
• Эй мусулмон, “Одоб нима?” деб сўрайдигани бўлсанг, билки: одоб ҳар бир беодобнинг одобсизлигига сабр-тоқат қилишдир.
• Бирор кишининг “Фалон одамнинг табиати, феълатвори ёмон” деб шикоят қилганини кўрсанг, билки, бу шикоятнинг талаби ёмондир, ёмондирки, ёмон табиатлининг ёмонлигини айтаяпти! Чунки яхши табиатли инсон ёмон табиатли, феъл-атворли кишиларга сабр қилади, уларнинг ёмонлигини айтмайди. Фақат шайх бирортанинг ёмонлигини айтса, бу Аллоҳнинг амри биландир, ғазаб ёки ҳою ҳавасга эргашишдан эмас! Унинг шикояти шикоят эмас, ислоҳдир. У шикоят пайғамбарларнинг шикоятига ўхшашдир.

Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇
https://t.me/Dilfuza_hikmatlar_gulshani

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

23 Oct, 08:30


БЕҲИ ШАРБАТИНИНГ ШИФОСИ
https://youtube.com/watch?v=r0ho0Rnv5Uw&si=5PtPZ3adZ2ZTmc78

Ҳикматлар гулшани_Дилфуза

23 Oct, 08:28


БЕҲИ ШАРБАТИНИНГ ШИФОСИ
https://www.instagram.com/reel/DBdbHy-NosY/?igsh=MTgzazZ2MGU3emcyeg==