Гулим @komilagulim Channel on Telegram

Гулим

@komilagulim


Гулим (Uzbek)

Гулим – bu kanalda turli xil o'zbekistonliklarning g'azallaridan va she'rlaridan olgan ma'ruzalar, ajoyib hikoyalar va ashyo bilan tanishishingiz mumkin. Bu orqali siz o'zbek adabiyoti, sevgi, xorazm va ko'ngil ochib qo'l roziliklari haqida yangi ma'lumotlar bilan tanishib, o'zbek tilining zavqini oldidgingiz va o'z ko'nglingizni yaratib, ilg'or muhabbatni o'rganasiz. "komilagulim" nomli bu kanal orqali yangi she'rlar va g'azallarni o'qishingiz mumkin, shuningdek, ko'ngil ochib qo'l ma'lumotlar bilan boy bo'lgingiz. Sizga o'zbek adabiyoti, sevgi va hikoyalar boyicha kichik bir dars bering va o'z o'zini o'zgardi tuyg'ular bilan tanishing. Go'zal so'zlar bilan o'z ko'nglingizni marhamat, menga ajoyib hikoyalarni tinglang! 'komilagulim' kanali siz uchun intellektual tarzda harakat qilishning eng yaxshi usullaridan biri bo'lib, o'zbek adabiyoti va muhabbat haqida yangi ma'lumotlar bilib olish uchun eng yaxshi manba bo'lib qoladi. Siz ham shu tanqidiy mazmunni boshlab, o'zbek adabiyoti va qiziqarli xikoyalar haqida birinchi qo'g'irchoqni "Гулим" kanalida tijorat qiling! Sizga ajoyib va o'zbek adabiyoti xikoyalar boyicha eng yangi ma'lumotlarni olishingizga imkon beradigan bu mavze siz uchun eng zo'r tanlov bo'ladi. Odamlar o'zbek adabiyotidan hikoyalar va g'azallar bilan qiziqarli tarzda tanishabilelarki, bu eng yaxshi variantlardan biri bo'lib qoladi. Bu kanal orqali siz o'zbek adabiyoti va muhabbat haqida eng qiziqarli va tanqid etilayotgan ma'lumotlarni sezishingiz mumkin. Ushbu kanalda o'zbek tilining go'zal so'zlari bilan tanishing va o'z ko'nglingizni marhamat bilan boy bo'ling! Siz ham bu erda aloqador o'zbek adabiyoti va tanqidiy ma'lumotlar olishingiz mumkin. "Гулим" kanaliga obuna bo'ling va o'zbek adabiyoti va muhabbat haqida eng so'nggi ma'lumotlarni oling!

Гулим

28 Jan, 10:29


УМР ЙЎЛЛАРИ

Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди. 
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди.  Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...

Гулим

28 Jan, 05:42


“Астағфилуллоҳ” деганингизда Аллохдан билиб билмай қилган гуноҳларингизни кечиришини сўрашдир...
Азиз диндошим кўзларингизни юмган ҳолда Аллоҳ сизни кўриб турганини ҳис қилинг ва чин дилдан кечиришини ялиниб сўранг. Қалбингиздаги ўзгаришни кўрасиз. Бошқа зикрларда ҳам шу каби маъноларига аҳамиятли бўлинг ва Аллоҳ сизни кўриб турганидай зикр қилинг. Ана шунда айтилган натижаларни олишингиз осонлашади.
Барча билим Аллоҳдадир ва У ўта карамли зотдир.Кунингиз хайру барокатларга, савобли амаллларга, шодликларга тўла бўлсин.....

Гулим

14 Jan, 13:51


Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Тўйиб суҳбат қурайлик дўстим,
Бирга давр сурайлик дўстим.
Кўринмайсан, йўқ бўлиб кетма,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Бу дунёдан чарчасак ҳориб,
Гаплашайлик кўнгилни ёриб.
Йиғилишиб бир жойга бориб,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Ўтар умр, ўтар ёз қишлар,
Сира тугаб кетмаскан ишлар.
Аҳир бир гап бўлар ташвишлар,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Четда юриб келсанг йилда сан,
Аммо доим номи тилдасан.
Кўнгилдасан ўзинг дилдасан,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Бирга ўсдик ёш бола эдим,
Бир товоқдан бирга ош едим.
Сени Аллоҳ учун дўст дедим,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Майли жигар ҳафтада ойда,
Фарқиси ҳўқ қай вақт, қай жойда.
Меҳр кўзда, оқибат фойда,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.
Яхши ёмон ёмғир қоринга,
Ўзим дастак бўлай коринга.
Доим шукр дейман боринга,
Дийдорлашиб турайлик дўстим.

Гулим

11 Jan, 04:39


АЛЛОҲ СИЗНИ АСРАСИН!
Келинг дўстлар бугун биз,
Катта-кичик,ўғил-қиз.
Дуо қилиб сўрайлик,
Амийн дея туринг сиз.
Тўлмайдиган кам-кўстдан,
Зиён бергувчи дўстдан.
Дил оғритувчи ростдан,
Аллоҳ Ўзи асрасин.
Фойдаси йўқ хаёлдан,
Макри ёмон аёлдан.
Ҳар-хил тухмат ёлғондан,
Аллоҳ Ўзи асрасин.
Ўтмай қолган пичоқдан,
Бузуқ учган учоқдан.
Бегона бир қучоқдан,
Аллоҳ Ўзи асрасин.
Хиёнаткор хотиндан,
Ёнмай қолган ўтиндан.
Захарли бир тутундан,
Аллоҳ Ўзи асрасин.
Қинғир-қийшиқ излардан,
Беандиша қизлардан.
Ниқоб таққан юзлардан,
Аллоҳ Ўзи асрасин.
Чидаб бўлмас оғриқдан,
Қаҳратон қиш совуқдан.
Қутурган оқ айиқдан,
Аллоҳ Ўзи асрасин..
Маъноси йўқ шеърлардан,
Борса келмас ерлардан.
Хотинсифат эрлардан,
Аллоҳ Ўзи асрасин
Адаштиргувчи диндан
Ёлғон аталмиш чиндан
Ҳар бир фосиқ,хоиндан
Аллоҳ Ўзи асрасин
Охиратда "сақар"дан
Чаён сифат чақардан
Ширин бўлган захардан,
Аллоҳ Ўзи асрасин

Гулим

11 Jan, 03:28


Шифо бергин Аллоҳим.....
Дардлар бериб, синаганда Аллохим,
Шукур қилиб, чидаганда қароғим,
Кўзимда ёш, кўнглимда бор тилагим,
Дуо қилай шифо бергин
илоҳим.
Хаста бўлиб, озорланса
юраклар,
Маъюс боққан кўзларида тилаклар.
Ночорликда етмасада
билаклар,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим.
Синаганда матонатда турганлар,
Яратганда шукур қилиб
юрганлар.
Меҳр истаб, меҳрибонлар
кутганлар,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим.
Ўйнаб кулиб, давру даврон сурмаган,
Умиди кўп, лек тўшакдан турмаган,
Раъно гирён чорасини билмаган,
Дуо қилай шифо бергин
Аллоҳим.
Барча ҳасталарга комил шифо берсин!
Ҳар бир бефарзандга
фарзанд бер!
Ҳар бир маййитга жаннат ато кил!
Хар бир инсонни тўғри йўлга бошла!

Гулим

11 Jan, 03:24


ШУКУР ҚИЛ...
Нолимоқлик гуноҳдир,
Бир зум ўйлаб, фикр қил,
Кўзларингла дунёни,
Кўрганингга шукур қил.
Кимлар қўлтиқ таёқда,
Қалби алам, фироқда,
Соғлом икки оёқда,
Юрганингга шукур қил.
Ризқинг тилаб фалакдан,
Қолма орзу,тилакдан,
Бугун юрак,юракдан,
Кулганингга шукур қил.
Ғийбатга кетма қониб,
Яшагин ҳақ деб ёниб,
Тонг,саҳарлар уйғониб,
Турганингга шукур қил.
Қалбингда бўлсин иймон,
Омонат кўксингда жон,
Тириксан, давру даврон,
Сурганингга шукур қил.
Яшама ёлғонда кам,
Яхшиларга бўл ҳамдам,
Экканинг не бўлса ҳам,
Ўрганингга шукур қил.
Дейдилар дунё бир кам,
Ким мағрур,ким боши ҳам,
Дўстлар ила жамул жам,
Бўлганингга шукур қил.
Ўтар шошиб умрлар,
Ўткинчидир ҳузурлар,
Гуноҳингга узрлар,
Сўрганингга шукур қил.
Бир бандасан бил ҳар он,
Эмассан кўкка нарвон,
Бугун ҳазрати инсон,
Бўлганингга шукур қил.

Гулим

27 Nov, 17:28


Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва баракатух.
28.11.24.Пайшанба...
Алхамдулиллах....Аллохим ибодатлармизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Гуноҳлармизни ўчириб,  ғамларимизга нажот бериб, ишларимизни онсон қилсин!Беморларимизга ғайбий хазинасидан шифо
қалбларимизга шодлик берсин! Барчамизга яхши. кайфият кун давомида хамрох бўлсин... Аллохимнинг рохмати, мархамати ва розилиги насиб қилсин!!!

Гулим

27 Nov, 08:19


ФИКР ҚИЛ!
"Кун келиб албатта тавба қиламан",
Деса ким эшитиб ҳайрон қоламан,
Фалон кун ўлишин ким билиб ўлди?
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?
Истиғфор янграсин ҳардам тилингда,
Фикр қил ўлимни юрган йўлингда,
Кафолат борми ё дўстим қўлингда,
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?
Ким йўлда яна ким уйда жон берар,
Азроил кеч қолмай вақтида келар,
Руҳингни бир онда қўлига олар,
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?
Ҳаттоки пайғамбар билмайди буни,
Келмоғи муқаррар ажал бир куни,
Унутма ёдда тут дўстим сен шуни,
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?
Ўлимни ўйлаган ҳаддин билар,
Қўрқувдан кўп йиғлар камдан-кам кулар,
Тавба қил ўтмоқда бу қайтмас кунлар,
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?
Яратган тотмайди ўлимни ёлғиз,
"Мен ҳали ўлмайман" демагин ҳаргиз,
Кетасан қолмайди сендан ҳатто из,
Фикр қил умрингни қанчаси қолди?

Гулим

15 Nov, 02:30


Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ
Хайрли тонг қадрлигим..
 15 ноябрь жума тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллаҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам Ўзи мададкор бўлсин,
Ин шаа Аллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин..
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин ! Кунингиз хайру барокатларга, шодликларга тўла бўлсин. Яхши кайфият сизни тарк этмасин.

Гулим

14 Nov, 16:20


Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. 15 ноябр жума тонги хайрли бошлансин..
 Соғ саломат уйғотган Аллохимга хамду санолар бўлсин. Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил! Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил! Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
Ҳар бир беморга шифо ато эт! Ҳар бир иймон билан ўтган маййитга жаннат ато қил!Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!Ҳар бир мазлумга нусрат бер!. Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил! Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт! Эй Аллоҳ! барчамизга қалб хотиржамлигини насиб қил! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кунларимиз барокатларга, савобли амалларга, шодликларга тўла бўлсин

13,969

subscribers

18,990

photos

16,731

videos