🇺🇿 co-workeruz @coworkeruz Channel on Telegram

🇺🇿 co-workeruz

@coworkeruz


Қўриқлаш хизмати ходимлари учун
Маънавий ва маърифий дарслар мавзулари.
Мақсад: Билим, садоқат ва жасорат.

📩 Админ @Xodim_uz_bot
📸 Расм, видео @coworkerbox_bot
🎉 Табрик @Zyom_mub_bot
🛂 Фикр учун чат https://t.me/+hKp7QZ2xUHc4YjM0

co-workeruz (Uzbek)

Bu Uzbek tilidagi Telegram kanalimiz, "co-workeruz", qo'riqlash xizmati hodimlari uchun ma'naviy va ma'rifiiy darslar mavzulari bilan sizga xizmat qiladi. Kanalimizning maqsadi bilim, sadoqat va jasoratni o'rgatishdir

"co-workeruz" kanalida siz eng so'nggi ma'lumotlar va yangiliklar haqida o'rtacha bilimni oshirishingiz mumkin. Bizning kanalimizga a'zo bo'lib, siz bir qadam oldidagi xabarlardan xabardor bo'lib, yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin

Ayni paytda, agar sizning fikrlaringiz bo'lsa, bizning chat guruhimizda ulashing: https://t.me/+hKp7QZ2xUHc4YjM0 nnYana bir tomondan, agar siz foydali bo'lish uchun qo'riqlash xizmati haqidagi qo'riqnomalar, rasmlar va videolar kerak bo'lsa, @coworkerbox_bot va @Zyom_mub_bot botlariga murojaat qilishingiz mumkin

Sizni "co-workeruz" kanalida ko'rishni kutib qolamiz! Sizga qo'riqni o'rgatishga va o'z bilim va sadoqatingizni oshirishga yordam berishimizni umid qilamiz. Iltimos, kanalimizga a'zo bo'lib, yangiliklardan foydalaning! 🎉

🇺🇿 co-workeruz

18 Jan, 14:11


Мени эски видеоларимни топибди🤷‍♂.
😁

🇺🇿 co-workeruz

13 Jan, 18:14


Президент Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

“Дўстлик” ордени билан
Пирматов Алишер Ашурматович — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони бошқарма бошлиғи

“Жасорат” медали билан
Мухитдинов Исломбек Зафарбек ўғли — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм отряд командири

“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Жумабаев Шерзод Авазович — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм сексия командири

Парманов Абдумалик Паттоевич — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси

Соатов Фазлиддин Суннатиллаевич — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи


“Соғлом турмуш” медали билан
Каримова Саида Мўхтар қизи — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм бўлим катта офицери

Холбеков Хайтбек Ойбек ўғли — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқармаси бўлим инспектор-психологи


“Шуҳрат” медали билан
Пўлатова Азизахон Мурот қизи — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ катта офицери,

Тошпулатов Султон Эшниёзович — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси қўриқлаш бўлими ҳайдовчиси.

🇺🇿 co-workeruz

13 Jan, 15:18


👮‍♂🫡

🇺🇿 co-workeruz

12 Jan, 08:29


Мустақиллигимиз эълон қилингач, 1991-йил 6-сентабрда Мудофаа ишлар вазирлиги тузилди. 1992-йил 3-июлда биринчи президентимиз фармонига биноан “ Мудофаа ишлари вазирлиги” Мудофаа вазирлигига айлантирилди. Бу фармон асосида соҳадаги кенг қамровли ўзгаришлар бошланди.

Республика Олий Кенгашининг 1992-йил 14-январдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида“ ги қарорига биноан мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий тузулмалар республика тасарруфига олинди. Кўп ўтмай эса, яни:

- 1992-йил 18-майда Ҳарбий авиация, ҳаво десанти, разведка қўшинлари ва таъминот қисмлари;

- 12-ноябрдан Ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмлар;

- 13-ноябрдан ва ниҳоят Кимёвий ҳарбий қисмлар республикамиз тасарруфига олинди.

1992-йил 24- мартда Ўзбекистон давлат чегарасини, ҳудудий дахилсизлиги ва бўлинмаслигини бевосита таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) тасарруфида "Чегара қўшинлари" тузилди. Кейинги масала эса ҳарбий кадрлар, офицерлар тизимини такомиллаштириш еди. Ислоҳатларнинг илк босқичида, 1993-йил 12-февралда Республика Президенти, Олий Бош Қўмондонимизнинг ПҚ-560-сонли қарорига биноан ТAТУ қошида Мудофа вазирлигига қарашли Махсус факултет (Aлоқа қўшинларига ҳарбий кадрлар тайёрлаб берувчи), 1994-йилда эса Жиззах (ҳозирда Қашқадарё вилоятига кўчирилган) Олий Aвиация ҳарбий билим юртлари очилди. Бундан ташқари, бошқа ҳарбий билим юртлари қайтадан дастурланди ва такомиллаштирилди. Улардан Тошкент Олий умумқўшин ҳарбий билим юрти ва Чирчиқ олий танк ҳарбий билим юртлари алоҳида ажралиб турарди. Ушбу ҳарбий билим юртларида келажакда ҳарбий мутахассис бўлиш орзуси бор ёшлар учун барча шароитлар яратилди.

🇺🇿 co-workeruz

12 Jan, 08:28


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар

13.01.2025 йил.

📝34—Маъруза мавзу:

Миллий армиямизнинг шаклланиш тарихи ва ривожланиш тенденцияси.

Миллий армиямиз мустақиллигининг қўлга киритилиши тарихи
Барча соҳалар сингари миллий армиямизнинг мустақиллигини қўлга киритилиши маълум бир қийинчиликлар ва тўсиқларни енгиб, босқичма – босқич ислоҳотларни амалга оширилиши асосида эришилган.

Олий Кенгашнинг (ҳозирги Олий Мажлис) 1993-йил 29- декабрдаги қонуни билан белгиланган “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” дек байрам собиқ иттифоқ даврида ҳам (23- февралда) нишонланган. Aммо ушбу икки сана орасидаги тафовутлар ер билан осмончалик фарқ қилар эди. Сабаби, собиқ СССР таркибидаги 15 давлатнинг ҳеч қайсиси 23- феврал санасидаги воқеа-ҳодисага таълуқли эмас эди. Чунки, 2-феврал собиқ Чор Россиясида бошланган Фуқаролар уруши (1918-1920) айни ҳукуматнинг ғалабаси билан (23- февралда) тугайди. Aйни шу воқеадан сўнг собиқ совет давлати армияси ва денгиз флоти ҳар йили 23-феврални байрам сифатида нишонлайди.

Биринчи президентимиз, И.A. Каримов 1989-йилнинг июнь ойида Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари лавозимига тайинлангач, бошқа соҳалар сингари қуролли кучларимизга ҳам эътибор кучайди.

Биринчи президентимизнинг буйруғига биноан 1989-йилнинг охирида собиқ совет армияси сафларида хизмат қилиб қайтганларниг рўйхати текширилганда, биргина тинчлик даврининг ўзида, ҳеч бир сабабларсиз 430 нафар ўзбекистонлик аскарнинг армия сафларида вафот этганлиги аниқланди. Юртимиздаги ҳарбий кадрлар масаласига келадиган бўлсак, бу масала ҳам анчайин ачинарли ҳолда эди. Чунончи, 1990- йилги текширув натижаларига кўра , Ўзбекистон мудофа тизимида хизмат қилаётган барча офицерларни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, ана шунинг атиги 0.6 фоизи (эътибор беринг, ҳатто 1 фоиз ҳам эмас) маҳаллий офицерлар ҳисобига тўғри келарди. Aйнан собиқ марказ партиясининг аралашувлари натижасида юқоридаги салбий (ачинарли) рақамлар шаклланган. Биринчи президентимизнинг 1990- йил 26- августдаги “Қуролли Кучлардаги партия ташкилотларини тугатиш тўғрисида“ ги қарори эса рақамларнинг ижобий томонлама ўсишига катта туртки бўлди. Натижада, 1990-йилнинг ўзида собиқ СССР ички қўшинларда хизмат қилаётган 300 нафар ўзбекистонлик ҳарбий хизматчи ўз ихтиёри билан энди Ўзбекистоннинг Қуролли Кучларида хизмат қилиш хоҳишини “ёзма билдирги” асосида И. A. Каримовга билдиришди. Тез орада биринчи президентимизнинг бевосита сайи-ҳаракатлари билан уларнинг орзу-умидлари амалга оширилди.

🇺🇿 co-workeruz

12 Jan, 08:26


Aрмия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она-Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

🇺🇿 co-workeruz

08 Jan, 10:32


Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир, Кимда нима кўрсанг - асли ўзингдир.

🇺🇿 co-workeruz

08 Jan, 05:08


Маълумки, Ер юзида глобал исиш жараёни кечмоқда, саноат ва қишлоқ хўжалиги газлари иссиқхона эффектини кучайтириб, Ер Қуёшдан келган иссиқлик ва қувватни ушлаб қолмоқда. Инсон фаолияти, жумладан ёқилғи ёқиш, ҳавода карбон диоксиди улушини кўпайтиради, бу газ эса иссиқхона эффекти учун асосан масъул газдир. Карбонни қайта ишловчи ўрмонлар ҳудуди камаймоқда. Карбонат ангидриднинг ҳаводаги миқдори сўнгги 800 - минг йил ичида энг юксак даражага етди. Арктика музлари эримоқда, Ер юзасида ҳарорат кўтарилмоқда, табиий офатлар кўпаймоқда, денгиз сатҳи кўтарилмоқда, буларнинг барчаси она заминимизни фожеали натижаларга келтириши мумкин. 1900 йилдан буён денгиз сатҳи 19 сантиметрга кўтарилган. Сўнгги ўн йилликларда бу кўтарилиш тезлашган, баъзи ороллар сув тагида қолмоқда.
1980 йилдан буён денгиз музларининг сатҳи Британия сатҳига 10 баробар келадиган майдонга камайган.
Бу экологик нохуш ҳолатларнинг оқибатлари тоза сувнинг камайишига, тошқин, иссиқлик ва қўрғоқчиликдан талафотлар кўпайишига олиб келиши мумкин.
Иқлим ўзгариши асоратлари фақат инсониятнинг ўзига таъсир кўрсатмаяпти, балки Одамзод томонидан ёввойи табиатнинг улкан қисмига ўнглаб бўлмас зарар етказилмоқда. Олимлар келаётган ўн йилликлар ичида бир миллионга яқин мавжудот турлари бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турганидан огоҳлантирмоқда.БМТнинг Биохилмахиллик бўйича Конвенциясига эса 2030 йилгача ёввойи табиатни асраб қолиш чораларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Хулоса қилиб айтганда, она сайёрамизни муқаррар ҳалокатдан қисқа вақт ичида сақлаб қолиш муаммоси билан юзлашганча турибмиз. Муҳтарам Президентимиз Бирлашган Миллатлар ташкилотининг юксак минбаридан Иқлим ўзгаришлари ва уларнинг оқибатлари, бу экологик фалокатнинг атроф-муҳитга ва Инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида куюниб сўзлади.

🇺🇿 co-workeruz

08 Jan, 05:07


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар

06.01.2025 йил.

📝33—Маъруза мавзу:

Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар.

Муҳтарам Юртбошимизнинг Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ ва Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи бор ўз Она тилида – ўзбек тилида нутқ сўзлаши тарихий воқеа бўлди. Ушбу нутқ ўзбек тилида илк бор умумбашарий муаммолар, жумладан, экологик глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида сўзланган тарихий нутқ бўлди десак, адашмаймиз. Бу оламшумул воқенинг тарихий аҳамияти яна шунда акс этадики, башариятни хавотирга солаётган глобал муаммолар ва уларнинг ечимлари ўзбек тилида баён қилинди, ўзбек тилидаги оташин нутқни бутун жаҳон халқлари диққат билан эшитди. Буюк Алишер Навоий тили бутун олам бўйлаб янгради.
Муҳтарам Президентимиз ўз нутқида жаҳон ҳамжамиятини муаммоларни ечишда якдилликка чақирди. Таҳликали ва мураккаб вазият юзага келган шу даврда ўзаро мулоқот ва яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда ўзаро сайи ҳаракатларни бирлаштириш ҳақида таклифлар берилди. Жумладан, дунё ҳамжамиятини катта ташвишга солаётган пандемия шароитида Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақомини ва салоҳиятини ошириш, ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлигини таъминлаш, экологик, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бўйича ҳамкорликда ишлар олиб боришга чақирди. Шу ўринда, Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар ортга қайтмайдиган тус олганлиги, шунингдек соғлиқни сақлаш тизими кучайтирилаётганлиги хусусида гапириб ўтдилар.
Муҳтарам Юртбошимиз ўз нутқларида, Глобал иклим ўзгаришининг салбий таъсирини бутун дунё ҳис этаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

🇺🇿 co-workeruz

04 Jan, 04:02


🚓 🤝

🇺🇿 co-workeruz

04 Jan, 03:47


🆚 Россия

🇺🇿 co-workeruz

04 Jan, 03:46


Ўзбекистон 🆚

🇺🇿 co-workeruz

31 Dec, 18:58


🎅Янги йил билан!

🇺🇿 co-workeruz

31 Dec, 17:29


🇺🇿🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
Мен сизларга янги йилда янги зафарлар, янги муваффақиятлар, янги таассуротлар, орзулар рўёби, улкан режалар ушалиши ва энг муҳими мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий бахт тилаб қоламан.

🇺🇿 co-workeruz🎄

29 Dec, 09:44


¯\_(ツ)_/¯

🇺🇿 co-workeruz🎄

25 Dec, 12:36


🎄🎅

🇺🇿 co-workeruz🎄

22 Dec, 16:40


Ижтимоий соҳада самарали механизмларни яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини ҳам яхши тушунамиз. Аввало, ижтимоий ҳимояга ва доимий ёрдамга муҳтож шахсларни ўз вақтида ҳисобга олиш механизмларини самарали ишлатиш, муҳтожлик белгилари пайдо бўлган вақтдан бошлаб уларни кузатиб бориш ва қўллаб- қувватлашнинг, шу жумладан замонавий ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда бундай шахсларнинг ижтимоий аҳволини таъсирчан мониторинг қилиш, уларнинг турмуш шароитларини ҳақ томонлама баҳолаш, индивидуал ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш имконини берувчи тизимни такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратиш даркор.
Жамоавий ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан текин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш бу борадаги ислоҳотлар таъсирчанлигини оширади.
Хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш даражасини ошириш, улар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган самарали фаолият механизмларининг тўла куч билан ишламаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Нуронийларни ҳар томонлама кўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш, нафақадаги отахонлар ва онахонларни қаддини кўтариш ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдам бериш масалаларида ҳам камчиликлар мавжуд.
Соҳа ривожини таъминлашга тўсқинлик қилаётган ва ортиқча қоғозбозлик билан боғлиқ бўлган баъзи номутаносиб ҳолатлар давлат ижтимоий хизмати ёки ёрдамини тақдим этиш вақтини қисқартириш имкониятини бермаётганини кўпчилик мулозимлар яхши билади. Аммо шунга қарамасдан бундай нохуш вазият давом этаётганини қандай тушуниш мумкин?
Ижтимоий соҳани такомиллаштириш ва бу борадаги ислоҳотлар билан алоқадор бўлган идоравий ахборот тизимлари, электрон ресурс ва маълумотлар базалари мавжуд эмаслиги ҳам бу борадаги ишларимиз ривожига халал бермоқда.

🇺🇿 co-workeruz🎄

22 Dec, 16:39


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

23.12.2024 йил.

📝32—Маъруза мавзу:

Кучли ижтимоий сиёсат: моҳият ва имкониятлар.

Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига, ҳар томонлама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу йўналишдаги ислоҳотларимизнинг асосий мақсадидир. Биз ушбу жабҳадаги эзгу ишларимизни давом эттириб, ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсати даражасига кўтардик. Ўзбекистон тарихида ижтимоий соҳа бўйича бундай кенг кўламли ишлар илгари ҳеч қачон бўлмаган.
Бугунги кунга келиб ижтимоий нафақа билан таъминланадиган аҳоли сони қарийб 1,5 баробар оширилди. Ушбу тоифани қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётимизни тиклаш учун давлат бюджетидан ниҳоятда катта маблағ ажратилди.
Кейинги пайтда уйма-уй юриб ўрганиш орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашнинг ўзига хос фуқаробай ва маҳаллабай янги тизими шакллантирилди. Шунингдек, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини ва ногиронлиги бўлган болаларни қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бизнинг олдимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни кўриш каби муҳим вазифа турибди. Ижтимоий соҳада бизни қийнайдиган бир қанча саволлар бор, жумладан: мамлакатимизда барча ишсизлар иш билан таъминланаяптими? Бунинг учун яна нималар қилиш керак? Хорижга иш қидириб кетганларнинг қайси муаммолари ҳал этилмаган? Биз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак: битта ишсиз одам - ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади.

🇺🇿 co-workeruz🎄

20 Dec, 06:51


☃️❄️😴🛏

🇺🇿 co-workeruz🎄

20 Dec, 01:33


☃️

🇺🇿 co-workeruz🎄

16 Dec, 01:47


– Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган, – деди давлатимиз раҳбари.
Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.
Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.
Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқимизнинг тинчлиги, мамлакатимиз манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.
Давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.
Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятимизда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

🇺🇿 co-workeruz🎄

16 Dec, 01:47


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

16.12.2024 йил.

📝31—Маъруза мавзу:

Иқтисодиёт – жамият ҳаётининг танаси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021йил 19 январ куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жаҳон тарихига назар солсак, ҳар бир халқ аввало маънавий бирлашуви, миллий ғояси билан юксалган. Бугун янги ҳаёт қуриш, ривожланган давлатлар қаторига чиқиш йўлидан бораётган мамлакатимизда ҳам миллий ғоя масаласи жуда муҳим аҳамиятга эга.
Сўнгги йилларда бу борада қатор қарорлар қабул қилинди. Республика маънавият ва маърифат кенгаши раиси Президент экани белгилаб қўйилди. Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу ўзгариш маънавий-маърифий ишларни давлатимиз сиёсатида янада юксак ўринга кўтарди.
– Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.
Яқинда бўлиб ўтган йирик тадбирлар – давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон ёшларининг биринчи форуми ҳамда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маънавият йўналишидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди. Чунки бу борада ечимини кутиб турган, ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп. Миллий ғоянинг моҳиятини тўлиқ англаб етмаган, эски мафкурани тасаввур қилиб, бунга юзаки қарайдиганлар ҳам йўқ эмас. Шу боис Президент мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясини таъкидлаб ўтди:

🇺🇿 co-workeruz🎄

14 Dec, 18:09


Оқариб қолмайди қарға чўмилса,
Букри тўғри бўлар, ерга кўмилса,
Тўғриям эгриям етти букилиб,
Келаркан қошинга омадинг келса.

🇺🇿 co-workeruz🎄

11 Dec, 19:45


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда давлатимиз эришган ютуқларни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги кўплаб чекловларнинг олиб ташлангани, нақд пул, валюта, кредит масалаларида юзага келадиган муаммолар ҳал қилингани, қўшни давлатлар билан орамиздаги 25 йиллик “музлар эригани” ва бошқа амалга оширилган ижобий ҳаракатларнинг конституциявий ҳимоясини таъминлаш зарур. Эришилган бу ютуқлар, ҳуқуқ ва эркинликлардан фақатгина ҳозирги ёшлар эмас, балки келажак авлодларимиз ҳам эмин-еркин фойдаланиши учун уларни албатта, Конституция орқали мустаҳкамлаб қўйиш талаб этилади. Қувонарли жиҳати шундаки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳар жиҳатдан ривожланган давлатга айланиб бормоқда. Аҳолимиз сон жиҳатдан 2040 йилга бориб, 50 миллионга етиши ҳамда бу жамиятнинг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил этиши кутилмоқда. Уларга муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш учун эса барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув ҳамда ижтимоий кафолатларнинг бўлиши энг зарурий жиҳатлар сирасига киради. Янги таҳрирда қабул қилинган мазкур Конституция олимлар, мутахассислар ва ҳуқуқшунослар томонидан фақат кабинетларда яратилди деб айтиш нотўғри бўлар эди. Чунки, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси тайёрланишидан олдин, даставвал икки босқичда халқимизнинг фикри-мулоҳазалари ҳамда таклифлари ўрганилди. Шундан сўнггина Конституциялойиҳаси тайёрлана бошланди. Бу ҳақида давлатимиз раҳбари қуйидагиларни алоҳида қайд этгани диққатга сазовор: “Референдум кейинги йилларда халқимизнинг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқараши нақадар юксалганини амалда кўрсатди.

🇺🇿 co-workeruz🎄

11 Dec, 19:44


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

09.12.2024 йил.

📝30—Маъруза мавзу:

📖Конституция — Янги Ўзбекистон келажагининг ҳуқуқий пойдевори.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси халқимизнинг эволюцион ривожланишидан ҳосил бўлган ҳаётий зарурат ҳисобланиб, унинг қабул қилиниши тинчликсевар мамлакатимиз халқининг ижтимоий адолатга асосланган кўп миллатли демократик фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги дадил қадам, бундан кейин амалга ошириладиган ҳаракатларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масалалардан бири деб айтсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш зарурати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев алоҳида тўхталиб ўтган. Хусусан, давлат раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эди: “Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши керак. Агар шундай қилмасак, муаммоларни кўриб, кўрмасликка олсак, замондан орқада қоламиз. Халқимиз, ёш авлодимиз биздан рози бўлмайди. Шу боис, “Аввал –инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз керак. Ҳозирги кундаги жиддий синовлар ва башорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур”.

🇺🇿 co-workeruz🎄

11 Dec, 19:28


🎧🎧🎧🎧🎧🎚🔥

🇺🇿 co-workeruz🎄

11 Dec, 19:13


Бу дунёда бенуқсон одам йўқдур,
Фақатгина бекаму кўст режалар мавжуд.

🇺🇿 co-workeruz🎄

11 Dec, 19:12


😐

🇺🇿 co-workeruz🎄

10 Dec, 03:38


🇺🇿 🇺🇿
Serquyosh, hur oʻlkam, elga baxt, najot,
Sen oʻzing doʻstlarga yoʻldosh, mehribon!
Yashnagay to abad ilmu fan, ijod,
Shuhrating porlasin toki bor jahon!

Naqorat:

Oltin bu vodiylar — jon Oʻzbekiston,
Ajdodlar mardona ruhi senga yor!
Ulugʻ xalq qudrati joʻsh urgan zamon,
Olamni mahliyo aylagan diyor!


Bagʻri keng oʻzbekning oʻchmas iymoni,
Erkin, yosh avlodlar senga zoʻr qanot!
Istiqlol mashʼali, tinchlik posboni,
Haqsevar, ona yurt, mangu boʻl obod!

Naqorat:

Oltin bu vodiylar — jon Oʻzbekiston,
Ajdodlar mardona ruhi senga yor!
Ulugʻ xalq qudrati joʻsh urgan zamon,
Olamni mahliyo aylagan diyor!


10.12.1992 йил.

🇺🇿 co-workeruz

20 Nov, 09:58


🎁Бугун хар бир ўғил бола чойхонага бориши шарт.
🫡Сабаби бугун Гулистон ҚБ ходими ҳамкасбимиз Эргашев Алимжоннинг тўғилган куни.🥳 Алимжонни тўғилган куни билан🎉 сафдошлари табриклаб ота-онаси бахтига соғ омон бўлиб юришини, мартабалари зиёда бўлиши, келгуси ишларида омад ёр бўлишини ҳамда ☝️бугун барча чойхоналар унинг хизматида эканлигини таъкидлаб ўтишди.🎁
☝️Бир нарсани тушунинглар, халқ туғилган кунга бормаса ўлиб қолади.
@Zyom_mub_bot: Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!🎉

🇺🇿 co-workeruz

20 Nov, 04:50


Эрталабги тарқатувдан кейин

🇺🇿 co-workeruz

19 Nov, 11:28


Мақсадим аниқ лек манзилим олис,
Алдай олмайман кулмаганман деб,
Эркалаб қўяман ўзимни баъзан,
Бежиз бу дунёга келмаганман деб.

🇺🇿 co-workeruz

18 Nov, 03:49


18.11.1991й
🫡🫡🫡🫡

🇺🇿 co-workeruz

18 Nov, 00:01


Бунинг натижасида ўтган йили агентлик томонидан Президентимизнинг 11 та фармонида белгиланган 40 та, 34 та қарорида белгиланган 162 та, 2 та фармойишида белгиланган 24 та, 18 та йиғилиш баёнида белгиланган 65 та топшириқ ижроси сифатли ташкил этилди. Бунинг натижасида ёшларимиз ўзлари талпинаётган эзгу мақсадлари йўлида мисли кўрилмаган имтиёз ва имкониятларга эга бўлди.
Ёшлар нимани хоҳлайди?
Хўш, бугун ёшларимиз давлатдан нимани хоҳламоқда? Албатта, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ҳеч қандай тўсиқларсиз рўёбга чиқариш учун эркин ва қулай шарт-шароитларни, тенг имкониятлар
ва келажак учун мустаҳкам кафолатларни истайди.
Айни пайтда ёшларга оид давлат сиёсати тўлиқ ушбу мақсадларга йўналтирилган. Ёш авлодга ҳуқуқий кафолатларни яратишдан тортиб, сифатли билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, шахс сифатида камол топиши, қўйингки, меҳнат қилиб, фаровон келажагини бунёд этиши учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда.
Хусусан, ўтган 2023 йилда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, манфаатларини таъминлаш соҳасида юртимиз тарихида кузатилмаган улкан ишлар қилинди. Албатта, бу жадал демократик тараққиёт йўлини танлаган ватанимиз учун мутлақо табиий ҳолдир. Чунки илм-фан ва технологиялар жадал ривожланаётган, глобал дунёда рақобат ортиб бораётган бир шароитда мамлакатларнинг келажак тақдири ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, истеъдодига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар билан ишлаш борасидаги муаммоларга самарали ечимлар топиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар айни шу вазифалар ижросига қаратилган, десам адашмайман.

🇺🇿 co-workeruz

18 Nov, 00:01


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

18.11.2024 йил.

📝27—Маъруза мавзу:

Ёшлар –Янги Ўзбекистон бунёдкорлари.

Дунё аҳолисининг 2 миллиарддан зиёди, яъни 25 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда эса ёшлар қатлами жами аҳолининг қарийб 60 фоизига яқин. Шунинг учун Ўзбекистон ёшлар мамлакати сифатида эътироф этилади. Яқин ўн йилликларда бу қатлам давлат ва жамият бошқарувида ҳал қилувчи кучга эга бўлишини тасаввур қилсак, ёшлар таълим-тарбияси билан шуғулланиш, муаммоларини вақтида ҳал этиб, шахс сифатида ривожланиши учун барча шароитларни яратиш, професционал касб маҳоратини шакллантириш каби вазифалар ниҳоятда долзарб экани ойдинлашади.
Давлатимиз раҳбари “Ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга”, деб бежиз таъкидламайди. Бу ёндашув “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳам аксини топган. Мисол учун, ушбу муҳим ҳужжатнинг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” деб номланган биринчи йўналиши 44 банддан иборат бўлса, шунинг 25 дан ортиғи бевосита ёшлар манфаатларига қаратилган.
Ёшлар сиёсати соҳасида қабул қилинаётган режа ва дастурларимиз қанчалик жозибали ва жарангдор бўлмасин, уларнинг ҳаётга қай даражада кенг татбиқ этилаётгани ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Хусусан, масъул давлат хизматчилари ижро интизомига қатъий риоя этса, ҳар бир топшириқ ва вазифанинг ижросини белгиланган муддатларда, юқори даражада таъминласа, ёшлар манфаати йўлидаги ислоҳотлар самарасини ҳар бир ёш ўз танасида ҳис этади, бундан баҳраманд бўлади.
Бу борада Ёшлар ишлари агентлигида Президентимизнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорлик тизими мавжуд. Хусусан, ҳар бир топшириқ ижроси электрон тизим орқали назоратга олиниб, раҳбар ва масъул ходимларнинг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолаб бориш йўлга қўйилди.

🇺🇿 co-workeruz

16 Nov, 17:11


Қулай вақт келишини кутиб ўтираверсанг ҳаётинг тугаганини сезмай қоласан.

🇺🇿 co-workeruz

13 Nov, 14:08


❗️❗️❗️
💪Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси бўлинмаларининг бўш лавозимларига аёллар (қизларни) ҳарбий хизматга қабул қилиш юзасидан

📣ЭЪЛОН!!!

🗣Махсус талаблар:

😄Маълумоти: ўрта, ўрта-махсус, олий ёки тугалланмаган олий, сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлар учун.

😄Спортчи номзодлар танловда кўпроқ устуворликка эга бўлади.

😄Жинси: аёл
Бўйи: 175 см. ва ундан юқори бўлиши.
Ёши: 27 ёшгача.

Номзодлар қуйида кўрсатилган Миллий гвардия кадрлар бўлимига мурожаат этишлари сўралади.

📞Мурожаат учун телефон рақамлари:

😀75 230 55 06
😀75 230 13 28

🇺🇿 co-workeruz

13 Nov, 09:38


😊

🇺🇿 co-workeruz

11 Nov, 06:42


Яна янги автомобил беришди. 😀
"Шериф" ларгаям маззами?

🇺🇿 co-workeruz

11 Nov, 06:22


Асосийси болалар бахтли!😊

🇺🇿 co-workeruz

10 Nov, 19:21


Шошилма кунларнинг адоғи йўқдир,
Юрмаган йўллардан юрамиз дўстим,
Омад келар ҳали биз кутмаган кун,
Бир кун давримиз сурамиз дўстим.

🇺🇿 co-workeruz

10 Nov, 19:07


Юксак малакали ва юксак маънавиятли инсондир. Бу нарса айниқса ёш авлодга тегишли. Келажаги буюк давлат, энг биринчи навбатда, бўлажак фуқароларининг маданияти, маълумоти ва маънавияти ҳақида ғамхўрлик қилмоғи зарур” эканлигини қайд этади. Бинобарин, миллатимиз таълим-тарбияси ривожида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг тутган ўрни алоҳида.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқимизнинг кўп асрлик тарихга эга бой маънавий салоҳияти ва умуминсоний қадриятларига ҳамда ҳозирги замон илм-фани, маданияти, техникаси ва технологиясининг сўнгги ютуқларига асосланган жамият хаётига доир ғоя қарашларни янгилаш, ўзимизга хос ва мос таълим тизимини барпо этиш ниҳоятда долзарб вазифалардан бири эди. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов томонидан жамият ривожида таълим-тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Барча соҳалардаги сингари таълимтарбия соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич жорий этилди. Ислом Каримов ташаббуси билан дунёга келган таълимнинг “ўзбек модели” халқаро миқёсда ҳам энг обрўли мутахассислар томонидан эътироф этилди.
Бугун қўлга киритаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг омили ва замини бўлган, ҳаммамизни, аввало, болаларимизнинг онгу тафакккурини, ҳаётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлди. Эски тизимнинг қолип ва ақидаларидан холи бўлган, мустақил фикрлайдиган ва ҳаётга қарайдиган, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масьулиятни ўз зиммасига олишга қодир куч сифатида майдонга чиқаётган бугунги ёш авлодимиз айни шу дастурларнинг, биз амалга ошираётган тарбиявий ишларимизнинг маҳсули, ижобий маьнодаги “портлаш эффекти”нинг натижаси бўлди. Давлатимиз томонидан фарзандлар камолоти йўлида қилинган хайрли ишларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Истиқлолнинг дастлабки йилларида экилган навниҳол кўчатлар бугун ўз мевасини бера бошлагани ҳам айни ҳақиқат. Бу эзгу тадбирлар, ислоҳотлар янада қатъият ва изчиллик билан давом эттирилмоқда.

🇺🇿 co-workeruz

10 Nov, 19:07


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

11.11.2024 йил.

📝26—Маъруза мавзу:

Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан қурамиз.

Жамият ривожи ва таълим-тарбия масалаларини ўрганишда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг асарларида илгари сурилган ғояларни билиш муҳим аҳамиятга эга. И.А.Каримовнинг ҳаёт йўли ва қолдирган маънавий мероси ҳар биримиз учун ибрат мактабидир.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов жамият ривожи ва таълим-тарбия масаласига янгича ғоя ва қарашлар билан ёндашиб, демократик жамият ривожини таьлим ва тарбия масалалари билан боғлиқ эканлигини ҳам илмий-назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек Вақт ва ҳаётнинг ўзи Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юритадиган шахс, дунёда ва турли минтақаларда юз бераётган ўта мураккаб воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини давлатчилик нуқтаи назаридан кўра билиш қобилиятига эга бўлган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандошимизнинг тақдири учун улкан масъулият туйғусини чуқур ҳис қиладиган атоқли раҳбар эканлигини ҳар томонлама тасдиқлади.
Ислом Абдуғаниевичга хос бўлган букилмас ирода, фидойилик, мардлик ва ватанпарварлик, инсонийлик ва адолатпарварлик, самимийлик ва меҳрибонлик каби олижаноб фазилатлар барчамиз учун ёрқин ибрат намунаси бўлиб қолди. Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ёш авлод таълимтарбияси ҳақида давлатнинг бош ислоҳатчилик роли тўғрисида тўхталар экан, “Бизнинг асосий бойлигимиз, ривожланган давлат тузишга олиб борадиган йўлдаги асосий таянчимиз – инсондир.

🇺🇿 co-workeruz

08 Nov, 04:53


Ассалому алейкум ҳаммага!🙋‍♂

🇺🇿 co-workeruz

07 Nov, 17:56


🔊🎧🎧🎧🎧🎧🎧🎧🎧

🇺🇿 co-workeruz

07 Nov, 17:49


Бугунча хотиржам ухлай биродар,
Ғамларни эслатма ҳуш ўтсин туним,
Сўнг ўзи энг тўғри йўлни кўрсатар,
Аллоҳга таваккал эртанги куним.


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🇺🇿 co-workeruz

07 Nov, 17:35


My president

🇺🇿 co-workeruz

07 Nov, 17:09


🧠 Мия фаолиятининг чўққиси 40 ёшга тўғри келади. Айнан шу ёшда инсоннинг ақлий фаоллиги ва мия маҳсулдорлиги максимал фойда келтиради, деб олимлар аниқладилар. 60 ёшга келиб у камаяди, мия ёмонроқ ишлай бошлайди.

Ҳали ҳаммаси олдинда эканлигидан хурсанд бўлсангиз 🔥 қолдиринг.

🇺🇿 co-workeruz

07 Nov, 11:45


😬Салқин кунларда қаерда бўлманг, ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ҳали баҳор чоғларида СИЗ билан яна дийдорлашишимиз бор. Ҳозирча иссиқ кийининг, яхши нарсалар ҳақида ўйланг.
☝️Шуни ёдда тутингки, қаердадир ҳали бизни интизор бўлиб кутаётган бахтли инсонлар бор. Бугун Бахмал ҚБ ходими Абдувалиев Шароф акани таваллуд айёми.🥳
Шароф акани туғилган куни билан сафдошлари табриклашмоқда.👏
Ҳа-ёт 40 дан кейин бошланади.😎

@Zyom_mub_bot: 40 ёшингиз муборак бўлсин!🎉

🇺🇿 co-workeruz

05 Nov, 19:03


😊

🇺🇿 co-workeruz

05 Nov, 17:56


Режалар кўп эди эрта баҳордан,
Улгира олмадим битмади иш ҳам,
Ёз иссиқ тафтини хис қилмай туриб,
Шошилиб келмоқда қахратон қиш ҳам
.
🧺

🇺🇿 co-workeruz

05 Nov, 17:51


¯\_(ツ)_/¯

🇺🇿 co-workeruz

05 Nov, 04:36


Ўзинггизга ваъда қилган ҳаётинггизни унутманг!🚁🚓

🇺🇿 co-workeruz

25 Oct, 08:47


🇺🇿Орамизда Ички ишлар ходимлари борми?

Ҳа — 🫡
ҚБ — 😎

Бўлса ҳам бўлмаса ҳам барибир ИИО ходимларини бугунги байрам билан табриклаб қўймоқчи эдим.

Яхши кунларда, шонли саналарда бизга баланду пастни, оғиру енгилни ўргатган, бизга фидоийликдан дарс берган азиз устозларимизни ёдга олишни ўз шогирдлик бурчимиз, деб ҳисоблайман. Кексалик гаштини сураётган устозларимизнинг умрлари бундан ҳам зиёда бўлсин, ўтганларнинг эса охиратлари обод бўлсин!

💪ИИОда ҳам биздек Ватанни қўриқлашдек муқаддас ва шарафли бурчга садоқатли касб соҳиблари борлиги фахрланарли.
Кунларни тунга, тунларни тонгга улаб, Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган барча ИИО ходимларига касб байрамлари муборак бўлсин!
🎉

🇺🇿 co-workeruz

24 Oct, 14:07


☝️Маъруф ва Вафохон қадимий "Зулу" қабиласи ой тутилиши хисоблаш системаси бўйича хисоблашиб чиқишибди. Учрашув жойи "Космос"да экан. Африкадан олиб келинган қурбақани қорнини ёриб почкасини қуёшга қаратиб қўйишган экан фойда бермабди.😎 Бу аниқ. Чунки менга бу нарсаларни Жахонгир айтди. У кўп нарсаларни билади-да!🧐

Эххххххх бундай нарсаларга мени ақлим етмайди, лекин Иштихон ҚБ ходими Зокиров Шерзод акани бугун таваллуд айёми экан,🥳 ушанга ҳаммани тўғилган кунига таклиф қилиб қолар эканлар.

@Zyom_mub_bot: 31 ёшингиз муборак бўлсин.🎉

🇺🇿 co-workeruz

23 Oct, 19:23


Йилларнинг ўтишини, совурган кунлар ерни тошга айлантирди.
Михланиб қолди уфқимда.. фасллар бор, ёмғир булути.
Ёпиқдир қозонлар билинмайди, гўшт пишяптими ёки дардми.

🇺🇿 co-workeruz

23 Oct, 08:11


❗️❗️❗️Шундай хабарлардаги .apk билан тугайдиган файлларни очманг.

🇺🇿 co-workeruz

22 Oct, 17:04


🛂"Тўсиб ушлаш" режаси ҳақида нималар биласиз?🚓

🇺🇿 co-workeruz

22 Oct, 14:22


🚓🌧

🇺🇿 co-workeruz

20 Oct, 14:37


Миллий тилимизга, она тилимизга бўлган эътибор, нафақат бугунги кунда, балки тарихнинг барча даврларида ҳам долзарб аҳамият касб этиб келган. Шу ўринда боболаримиз айтган қуйидаги пурмаъно фикрларни эслайлик: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадургон ойинайи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмак миллат руҳини йўқотмакдур” (М.Беҳбудий). Эътибор беряпсизми, миллий тилни йўқотмак миллат тилини йўқотмакка қиёсланмоқда. Дарҳақиқат, тилнинг аҳамияти, унинг мавжудлиги ҳар қандай юрт, миллат тараққиётини белгилаб бериши шубҳасиз. Айниқса, бугунги глобаллашув дунё халқларининг турмуш тарзи умумийлик касб этган бир даврда юқоридаги сўзларнинг залвори икки ҳисса ортади.

🇺🇿 co-workeruz

20 Oct, 14:36


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

21.10.2024 йил.

📝23—Маъруза мавзу;

👨‍🎓ТИЛ - МИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЯТ КУЗГУСИ.

Тарих гувоҳки, мана бир неча минг йиллардан бери она тилимиз ҳанузгача ўзининг аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Ўзбек тилининг энг аҳамиятли жиҳати шундаки, у шундай ширали, ҳар бир қулоққа хуш ёқади, эшитган инсон энтикиб кетади. Жонажон тилимиз, шоир Миртемир айтганидек, ёшлигимизданоқ жон-у қулоғимизга сингиб кетган. Оналаримиз айтган аллалари-ю, бобо-бувиларимиздан эшитган эртак, ҳикоя, ривоят ва масаллар орқали юрагимиз туб-тубигача кириб борган, ўз навбатида она тилимизга, она ватанимизга муҳаббат уйғотган.
Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз она тилисини севади, уни ҳурмат қилади ва эъзозлайди. Чунки айнан шу тил орқалигина ҳар қандай миллатнинг қай тарзда яшаётганлигини, ривожланаётганлигини, ёки аксинча, орқада қолаётган ва қашшоқлашиб бораётганлигини билишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам бежизга: “Тил – миллат кўзгуси”, - дейишмайди.
1989 йил 21 октябрь. “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам Давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили давлатимизнинг байроғи герби, мадҳияси каби қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзлари қатори эъзоз ва эҳтиромга сазовор бўлди. Кейинги йилларда Давлат тилининг ижтимоий ҳаётда тутган мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланган Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил қилинди. Бундан кўзланган мақсад Давлат тилини ривожлантириш, давлат тилининг амал қилиши билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ўзбек тилининг ёзма матни меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат.

🇺🇿 co-workeruz

17 Oct, 09:23


❤️Кўнгиллар яқину, манзиллар узоқ
Хол сўраб яшайлик бўлмасдан йироқ.
☝️

Сардобада бугун тўғилган кун.
🥳
Худойбердиев Фоходжон бугун 33 ёшга тўлибдилар.
🎉 Барча Агро банкдагиларни таклиф қилиб қолар эканлар.👋 Айтишларича энди ҳаммаси яхши бўлар экан.🎉

@Zyom_mub_bot: таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.🎉

🇺🇿 co-workeruz

16 Oct, 13:43


🫡Албатта биз кечаю кундуз ухламасдан постда хизмат олиб борамиз.🎥
Ҳозир ҳам постда туриб жуда ҳам катта тўғилган кунлардан
🎉 бирини ўтказиб юборяпмиз. Лекин жамоа буни унитгани йўқ!🎉

Бу — Гулистон ҚБ
💪
У — Ровшан Мингбоев
👮‍♂️

@Zyom_mub_bot: таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!🥳

🇺🇿 co-workeruz

16 Oct, 03:30


🍁Хаёлчан ва маҳзун куз ўзининг нафис қадамлари билан охиста сариққа буркамоқда оламни.
🍂Ҳар фаслнинг ўзгача гашти бор!

Ҳар бир кун ҳам шундай, у ҳар кунги кунларга ўхшагани билан унинг бошқа кунларга ўхшамаган жозибаси бор.
Кеча Қорақапоғистондаги хамкасбимиз Шуманай ҚБ ходими Раймбергенов Досбергеннинг тўғилган куни эди.🥳 Кеча табриклай олмаган эдик, мана бугун насиб қилган экан.
Бугуннинг жозибаси Досбергеннинг қўлида!🎉

@Zyom_mub_bot: 33 ёшингиз муборак бўлсин!🎉

🇺🇿 co-workeruz

15 Oct, 11:26


📣 ЭЪЛОН

💪Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси Туризм бўлинмаси 25 ёшгача бўлган хотин-қизларни танлов асосида ишга қабул қилишини маълум қилади

🟢 Талаблар:

Олий маълумотли ёки битирувчи курс
Камида битта чет тилини билиши шарт
Жисмоний соғлом, спорт турларидан бири билан шуғулланган
Бўйи 175 см дан кам бўлмаслиги керак

😀Хизмат ўташ жойлари Самарқанд шаҳрида

😀Ойлик маош: 7 000 000 - 8 000 000 сўм атрофида

⚠️Юқоридаги талабларга мос келмайдиган номзодлар танловда иштирок эта олмаслигини маълум қиламиз.

📍Манзил: Самарқанд шаҳри Гулобод кўчаси 2-уй

☎️ Мурожаат учун телефонлар: 98-365-05-65, 66-233-91-38

🇺🇿 co-workeruz

14 Oct, 16:50


⚡️⚡️⚡️⚡️
🚓 Тезкор гурух энди Cybertruckда ҳаракатланади. Албатта бу биз эмас, Америка полициячиларининг автопарки Илон Маскнинг автомобиллари билан тўлдирилди. Улар футуристик SUV(инглизча: sport utility vehicle) ўзида йўлтанламас автомобилларга хос бўлган юқори клиренс ва тўлиқ тортувчи ғилдираклар элементларини ўзида жам қилган енгил турдаги автомобил)ни кенг миқёсда тақдим этишга қарор қилишди: Калифорния департаменти ажойиб видео тайёрлади. Бундай махсус транспорт воситаси ускуналари билан бирга 150 минг доллардан кўпроқ туради.

Хадемай 🤖RoboCop машинадан тушиб келса ажабланмасак ҳам бўлади.🤷‍♂️

🇺🇿 co-workeruz

13 Oct, 16:27


Глобаллашув шароитида эса у янгича шаклу шамойил ва кенг миқёс касб этиб, жамиятдаги барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, бундай тахдидларни << ...илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганлигини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, бугунги дунёнинг диний манзараси ҳақида фикр юритилган .Зеро миссионерликнинг мазмун-моҳияти, кўлами ва намоён бўлиш шаклларини унда содир бўлаётган ўзгаришлардан ташқарида тўғри ва тўлиқ тушуниш мумкин эмас. Мазкур ҳолатни инобатга олиб, ушбу мақолада <<дин>> ва <<диний конфессия>> тушунчаларининг мазмун моҳияти, бугунги кунда жамиятда динга бўлган қизиқиш кучайишининг сабабини ёритишга ҳаракат қилинган.Конфессия умуман олганда, диний конфессия деганда муайян диний таълимот доирасида шакланган ва ўзига хос хусусиятларга эга эътиқод ва ушбу этиқодга эргашувчилар жамоаси тушунилади. Бир дин дорисада юзага келган бўлса, ақидалар доирасида фарқланадиган жамолар ҳам диний конфессиялар жумласига киради.

🇺🇿 co-workeruz

13 Oct, 16:26


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

14.10.2024 йил.

📝22—Маърузв мавзу:

🚶 Янги диний ҳаракатлар ва секталар.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлар-аро бағрикенглик, миллатлар-аро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатлик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига хослик бахш этаётган ижтимоий омиллар қаторида диний омилнинг ҳам алоҳида ўрни бор. Диннинг яратувчилик ва бунёдкорлик, уюштирувчилик ва йўналтирувчилик салоҳиятидан фойдаланилганда у ҳамиша жамият ривожи, инсон камолотига хизмат кўрсатган. Дин жамиятнинг ташкилий қисми сифатида кишиларнинг ижтимоийлашув ,турмуш тарзини ташкил этиш ва тартибга солишга хизмат кўрсатувчи ҳаётидан бири бўлиб келган .Диннинг бундай роли унинг тарихан шаклланган ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ, чунки умум инсоний ахлоқ меъёрлиларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун дин хулқ-атвор қоидаларига айлантирган. Умум инсониятга диний ва маънавий маданиятни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган. Бугунги кунда динга бўлган ҳаракатнинг кучайиб бориши глобаллашув жараёнининг ўзига хос инъикоси дейиш мумкин.