Bugun.uz — LIVE @bugunuzlive Channel on Telegram

Bugun.uz — LIVE

@bugunuzlive


Тезкор хабарлар — қисқа, аниқ ва ишончли.

Алоқа учун: @bugunuzaloqabot

chaqmoqxabar (Uzbek)

chaqmoqxabar kanalimiz Bugun.uz maqolalarining yangiliklari va so'nggi voqealar haqida tezkor va aniq xabarlar bilan sizni ta'minlab. Bu kanal orqali siz so'nggi yangiliklar bilan tanishing va dunyo haqida eng so'nggi voqealarni o'rganishingiz mumkin. Tezkor va ishonchli ma'lumotlar orqali siz o'z yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. chaqmoqxabar kanaliga obuna bo'ling va dunyodagi so'nggi voqealardan xabardor bo'ling!

Bugun.uz — LIVE

27 Dec, 07:39


Бизнинг марказ аутизм, ЗРР ва ЗПРР ташхиси қўйилган болажонлар учун махсус дастурлар асосида ишлайди. Нутқ ва ақлий ривожланишдаги қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам берамиз. Ҳар бир бола билан алоҳида ёндашув орқали ички имкониятларини очишга ҳаракат қиламиз.

Фарзандингизнинг илк муваффақиятларига гувоҳ бўлишни истайсизми? Биз билан бирга бу мумкин!

Бизга мурожаат қилинг – биргаликда келажакка йўл очамиз.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли мавзеси, 5 а уй

☎️ +998 95-455-00-33
☎️ +998 71-210-33-33

👉 Instagram

Bugun.uz — LIVE

07 Dec, 06:11


⚡️Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 12:03


10 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда доллар, евро ва рубль қийматлари яна ошади. Марказий банк янги расмий валюталар курси қийматларини маълум қилди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 10:17


Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 08:31


Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий қилгандан кейин мамлакат президентининг рейтинги 13%гача тушиб кетди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 07:58


Калифорния шимолида 7 магнитудали зилзила қайд этилди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 07:58


15-декабрдан Тошкентдан Самарқандга қўшимча Афросиёб поезди йўлга қўйилади.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 07:26


Қозоғистон президенти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп билан телефонда савдо, сармоя ва ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳасидаги стратегик шерикликни жадал ривожлантириш, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 06:54


Навоий вилояти Кармана туманида сифатсиз ва талабга жавоб бермаган 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Бино сифатсиз қурилган жойлари бузилди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 06:22


Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 06:12


❗️Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрт куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 05:50


Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди. Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара-божхона постига туташ мазкур «Фароб автойўллари» постида энди бир вақтнинг ўзида 16 та юк машинаси кўрикдан ўтказилиши мумкин.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 05:18


Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 04:46


Ўзбекистонда ноябрь ойида жами 160 млрд сўмлик «свет» ва газдан ноқонуний фойдаланилган.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 04:14


Самарқандда 28 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди.

Bugun.uz — LIVE

06 Dec, 03:55


Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади. Ўз табригида Ўзбекистон раҳбари Жапаровга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва янги муваффақиятлар, Қирғизистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 11:13


Доллар кўтарилди. 6 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 837,10 сўмдан (+24,06 сўм) ҳисобланади.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 06:14


Зойир Мирзаевга қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар тайинланди. Хуршид Қорабоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 05:08


Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси деб топилди. Ўзбек таэквондочиси биринчи марта жаҳонда тенгсиз бўлди.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 04:31


МИБнинг Когон туман бўлими мутахассиси бўлимнинг ҳисоб рақамларига келиб тушган 321 млн 79 минг сўмни ўзига таниш бўлган 4 кишининг пластик карталарига ўтказиш орқали нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 04:17


❗️Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довони 5 декабрь куни вақтинча, соат 09:00дан ёпилади. Йўлнинг ёпилиши фавқулотда вазиятларни олдини олиш мақсадида довондаги йирик тошларни тушириш ишлари билан боғлиқ.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 04:02


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италиянинг янги тайинлан элчиси Пиергабриеле Пападиа де Боттинини қабул қилиб, ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 03:34


❗️Bitcoin’нинг қиймати ўсишда давом этиб, унинг нархи 100 минг АҚШ долларидан ошиб кетди.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 03:22


Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев раҳбарларга жамоат транспортидан фойдаланиб, унинг ҳолатини таҳлил қилиб кўришни топширди.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 03:02


Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида 5 декабрь бироз булутли ҳаво сақланиб туради, айрим ҳудудларда туман тушиши ва шивалама ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат -8 даражадан +12 даражагача ўзгаради.

Bugun.uz — LIVE

05 Dec, 02:57


Самарқандда эҳтиёжманд оилаларга имтиёзли нархларда тарқатилиши керак бўлган 50 тонна кўмирни сотган омбор мудири ушланди. У омбор қоровули билан кўмирни фуқарога сотиб, 28 млн сўм олганида қўлга олинган.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 06:53


Бухоро давлат педагогика институти проректори Ҳафиза Ортиқова Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 06:26


Шунингдек, сўровда ўзбекистонликлар коррупция хавфи бор йўналишларда ҳокимликлар фаолиятини (16%), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини (14%), қурилиш соҳасини (13%), таълим соҳасини (9%) қайд этган.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 06:02


Ўзбекистонда 10 ойда иш ҳақи ва нафақаларнинг 5,8 млрд. сўми талон-торож қилинган. Ҳолат бўйича 71 та жиноят иши қўзғатилган.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 05:38


Январь октябрь ойларида мамлакатда жами 783 089 нафар туғилишлар қайд этилган.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 05:14


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш соҳасини коррупция хавфи энг юқори бўлган йўналиш сифатида танлаган.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 04:24


Жиззахда 24 ноябрь куни соат 01:05 «Камаз» юк машинаси ҳайдовчиси темир йўлдаги светофорнинг қизил чироғига ўтиб, темир йўл шлагбаумини ва УЗП қурилмасини бузди.

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 03:40


Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 октябрь холатига доимий яшовчи аҳоли сони 37,4 млн кишини ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кўпайган

Bugun.uz — LIVE

02 Dec, 02:56


Ўзбекистон—Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий қилинди.

Bugun.uz — LIVE

21 Nov, 14:40


Туркияда фоҳишалик қилишга мажбурланган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди

Бурсада полиция фоҳишалик қилишга мажбурланган 4 нафар ўзбекистонлик аёлни қутқарди. Аёлларга Анталия меҳмонхоналарида иш ваъда қилинган, лекин улар Бурсага олиб келиниб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган.

Рейд чоғида аёлларни тутқунликда ушлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган 4 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг 95 минг турк лираси мусодара қилинган.

Ўзбекистонлик аёллар Туркиянинг Миграция бошқармасига топширилган, улар Ўзбекистонга депортация қилинади.

Bugun.uz — LIVE

21 Nov, 13:21


Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги элчиси Толибонга ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги янги элчиси Ойбек Усмонов 27 октабр куни Кобулга етиб келди. 62 ёшли дипломат Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология ва шарқшунослик факультетини тамомлаган бўлиб, 2020—2024-йилларда Покистонда элчи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравий 9 октабр куни Тошкентда ўз фаолиятини бошлади. Ушбу тайинлов икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Bugun.uz — LIVE

21 Nov, 13:00


🔥 texnomart'да «Сариқ ҳафта»! 🔥

texnomart 22 ноябрдан 30 ноябргача катта акцияга старт берди! Электроника, техника ва гаджетларга 70% гача чегирмалар! Бу сизнинг сифатли техника маҳсулотларини супер нархларда харид қилиш имкониятингиз! 🎁

Шошилинг! texnomart'да чегирмалар авжига чиққан пайтда орзу қилган техникаларингизни сотиб олишга улгуриб қолинг!

Telegram | Instagram | Do’konlarimiz

Реклама

Bugun.uz — LIVE

21 Nov, 12:57


UzAuto Motors Cobalt Midnight сотишни бошлайди

UzAuto Motors 22 ноябрдан ташқи кўриниши ва функциялари билан ажралиб турадиган Cobalt автомобилларининг GX-Style AT Plus ва GX-Midnight AT версиялари учун шартномалар қабул қилишни бошлайди.

Контрактация соат 10:00 дан savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Cobalt Midnight мавжуд версиядан 7,3 миллион сўмга қиммат. Автомобилни харид қилиш учун тўловни етти кун ичида амалга оширилиши керак.

Биринчи босқичда сотувга чиқадиган Cobalt Midnight’нинг ёритиш тизими ва ғилдирак дисклари қорамтир тусда бўлади. Кейинги босқичларда сотувга чиқариладиган Cobalt Midnight’нинг интерьерга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 13:33


Ижтимоий тармоқларда Пискент туманида номаълум шахслар ов милтиғидан итларни ўққа тутган видеоси тарқалди. Видеода акс этган воқеа 15 ноябрь куни далаҳовлилар ҳудудида содир бўлган.

Қайд этилишича, ов қуролидан итларни отганларнинг шахсига аниқлик киритилиб, милтиғлар тегишли тартибда олиб қўйилган.

Тошкент вилояти ИИББ ҳодисани назоратга олиб, ҳужжатларни расмийлаштириб судга юборишини ҳамда натижалар бўйича қўшимча маълумот беришини маълум қилган.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 11:56


Хипчин билан жазоланган болалар видео тафсилотлари маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 5 нафар бола хипчин билан саваланиб, онасини чақиришга мажбур қилингани акс этган. Болалар омбудсмани маълумотига кўра, воқеа Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида содир бўлган.

Болаларнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган, улар эса тоғалари қўлида қолган.

Текширувлар давомида болалар зўравонликка учрагани тасдиқланган. Ҳозирда Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермоқда.

Қайд этиш керак, Хатлон вилояти Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудуди бўлиб, аҳолисининг катта қисми ўзбеклардан иборат.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 11:09


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 09:54


Coca-Cola дунёга машҳур, афсонавий «Байрам кириб келади ...» Янги йил реклама ролигини янги версиясини тўлиқ генератив сунъий идрок ёрдамида яратди.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 09:32


Ўзбекистонга 10 ойда 6,5 млн турист келган. Бу 2023 йилга нисбатан 17,2% кўпроқ.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 09:10


🇺🇸 АҚШ давлат қарзи 36 трлн доллардан ошди. Бу кўрсаткич 2023 йил январ ойидаги $34 трлн билан солиштирилганда ташқи қарз кескин ўсганини кўрсатади. Экспертлар ушбу ҳолатда президент Байден маъмуриятининг иқтисодий сиёсатини айблаб, вазият глобал иқтисодиётга хавф туғдириши мумкинлигини қайд этмоқда.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 08:48


Қозоғистоннинг Kaspi компанияси HUMO тўлов тизимини сотиб олишдан воз кечди.

Шу билан бирга компания рақамли трансформация даврини бошидан ўтказаётган Ўзбекистонда бошқа имкониятларни излашни давом эттишини билдирган.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 08:26


Майк Тайсон Жейк Полга ютқазди. 58 ёшли Тайсон 27 ёшли блогер Жейк Полга профессионал жангда мағлуб бўлди.

Жанг Техасда 8 раунд давомида ўтди, ҳар бир раунд 2 дақиқадан. Тайсон учун бу 2005 йилдан кейинги илк расмий жанг. Пол учун бу профессионал рингдаги 11-ғалаба.

Рақиблар ўртасидаги ёш фарқи (31 йил) профессионал бокс тарихидаги энг катта кўрсаткич бўлиб, ҳозирча рекорд ҳисобланади.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 08:04


🇺🇿 Тошкентда отлиқ кавалерия паради бўлиб ўтади. Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 16 ноябрь куни соат 16:00 да Амир Темур хиёбонида куч тузилмаларининг отлиқ кавалерия бўлинмалари паради ўтказилади.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 07:42


16 ноябрь соат тунги соат 00 ларда ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 20 ёшли Malibu-2 ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга бориб урилган. Ҳайдовчи ва йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 07:20


Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Ботирбек Уббиниязов Бўзатов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 05:31


Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича ўтказган йиғилишида, ўзбекистонликларга қиш мавсумида 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилгани маълум қилинди.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 04:24


Тошкентда 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган эркак устидан суд бошланди: марҳум боланинг ота-онаси суддан эркакка умрбод қамоқ жазоси беришни сўрамоқда.

Bugun.uz — LIVE

16 Nov, 03:40


Тошкентнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми 16 ноябрь куни 08:00 дан 24:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Бунга Олмазор туманида олиб бориладиган йўл таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Bugun.uz — LIVE

15 Nov, 12:55


⚡️Тошкентда икки талаба 2 йилга қамалди. Улар «Uzum Market» омборидаги товарлар штрих кодини алмаштириб, қимматли товарларни арзонга олиб чиқиб, компанияга 136 млн сўмлик зарар келтирган. Талабалар жазони калонияда ўтайди.

Bugun.uz — LIVE

15 Nov, 11:44


Янгийўлда бир оиланинг беш нафар аъзосини ўлдириб, уйи билан ёқиб юборган шахс устидан суд бошланди. Жиноятни марҳум эркакнинг 29 ёшли қариндоши, ўрталарида қарз сабабли келиб чиққан жанжал ортидан содир этгани маълум.

Bugun.uz — LIVE

15 Nov, 11:22


Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонасининг консуллик бўлими Краков шаҳрида жиддий автофалокатга учраб, қўли ва оёғига шошилинч операция зарур бўлган ўзбекистонлик эркакнинг ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштиришди ёрдам берган.

Bugun.uz — LIVE

15 Nov, 09:54


Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейслар қўяди.

Тошкент ва Намангандан Жидда ҳамда Мадина шаҳарларига учиш мумкин бўлади. Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

Bugun.uz — LIVE

15 Nov, 09:31


Самарқандда Telegram орқали диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит 3 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Bugun.uz — LIVE

09 Jul, 14:27


Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласида 3 та қўнғир айиқ тўрт бош эчкини еб қўйган. Ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё ҳудудида содир бўлган. Чўпонлар ва айиқларга талафот етмаган.

Икки кун олдин кечаси айиқлар шу Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағридаги мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келган.

Bugun.uz — LIVE

09 Jul, 11:31


Қашқадарёнинг Кўкдала туманида катта сержант Элбек Примов 8 июль куни соат 19:00лар атрофида Lacetti’ни тўхтатиб текширганида, 58 ёшли ҳайдовчи маст экани аён бўлади. Ҳайдовчи машинадан тушиб қочишга уринади, инспектор билан олишади ҳамда ёнида бўлган ошхона пичоғи билан инспекторни қорнига бир неча марта уриб жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочади.

Катта сержант шифохонада, оғир жароҳатлар оқибатида кўп қон йўқотиб, вафот этган. Инспекторни ўлдиришда айбланаётган шахс Кўкдалада ҳибсга олинган.

Bugun.uz — LIVE

04 Feb, 07:01


Channel created