Bomdod.uz l Duolarda eslang @bomdoduz Channel on Telegram

Bomdod.uz l Duolarda eslang

@bomdoduz


Термиз шаҳри "Мурчбобо" жомеъ масжиди расмий канали
Админ @

Bomdod.uz l Duolarda eslang (Uzbek)

Bomdod.uz kanali - bu siz uchun ma'qulodda va so'nggi yangiliklar bilan ta'minlovchi Telegram kanali. Kanalda Termez shahri haqida ma'lumotlar, ijtimoiy tadbirlar, jamoat yangiliklari va ko'p narsa bormi. Sizga shaharimiz haqida eng so'nggi ma'lumotlar, fotolar va videolar taklif etiladi

"Duolarda eslang" slogani bilan kanal, Termez shahri va uning aholisining hayotida ajoyib yonlarni ko'rsatadi. Sizga shaharimizning go'zalliklari, tarixiy joylari va uning mavqei haqida eng so'nggi yangiliklar haqida xabardor bo'lishga imkon beradi

Kanalga obuna bo'lib, siz Termez shahri haqida eng yangi va ma'qulodda ma'lumotlarga ega bo'lishingiz mumkin. Bu yerda sizga eng so'nggi yangiliklar, fotolar va videolar taklif etiladi. Shuningdek, siz jamoatning so'nggi tadbirlari va hodisalari haqida ham xabardor bo'lishingiz mumkin. Termez shahri "Murchbobo" jome' masjidi rasmiy kanaliga obuna bo'ling va shahrimiz haqida eng so'nggi va ma'lumodda yangiliklardan xabardor bo'ling!

Bomdod.uz l Duolarda eslang

16 Aug, 07:35


https://youtu.be/NZ5o4ul-hvo

Bomdod.uz l Duolarda eslang

01 Aug, 07:27


ЎРГAНДИМ...

• Кўрдим-ки инсонлар кўрингани каби чиқмаслар.
Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдим-ки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас.
Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдим-ки, шошилса кўп ёмонликлар бўлар.
Сабр этмоқни ўргандим...
• Боқдим-ки, насиб емас бўлса бўлмас.
"Хайрлиси" демоқни ўргандим...
• Боқдим-ки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас.
Aллоҳга ҳавола етиб, йўлимда давом этишни ўргандим.

Ўргандим...

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jul, 00:37


Нима деб ёзай?

Бир киши Мадинада бир уй қурди. Уйни қуриб бўлганида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унинг уйи олдидан ўтиб қолдилар. Бояги одам уйининг эшиги олдида туриб, «Эй Абу Ҳурайра, уйимнинг эшигига нима деб ёзиб қўяй?» деб сўради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга: «Қуравер, барибир бузилади. Бола-чақа қил, барибир бир кун ажраласан. Мол-дунё тўпла, у барибир меросхўрларга қолади», деб ёзиб қўй», дедилар.

Солиҳлар гулшани" китобидан.

Bomdod.uz l Duolarda eslang

19 Jul, 08:35


ШИФО ОЯТЛАРИ

“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:

١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).


٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).


٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).


٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).


٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).


٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

Bomdod.uz l Duolarda eslang

19 Jul, 07:38


https://www.youtube.com/live/H_gAHymHkRk?si=D14-N3tmMke2lLhM

Bomdod.uz l Duolarda eslang

19 Jul, 07:36


БАРАКАСИ БЎЛМАСЛИГИ, БИРИ ИККИ БЎЛМАСЛИГИ ВА
МУҲТОЖ, ҚАШШОҚ, КАМБАҒАЛ БЎЛИШЛИГИГА
ОТА-ОНАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭНГ КАТТА 33 ТА САБАБ:

1) ОТА-ОНАНИНГ ҳақларига дуо қилмаслик.
2) ОТА-ОНАНИ беҳурмат қилишлик.
3) ОТА-ОНАНИ кўнгилларини оғритишлик.
4) ОТА-ОНАНИНГ хизматларини қилмаслик.
5) ОТА-ОНАНИНГ дуоларини олмаслик.
6) ОТА-ОНАГА оқ бўлишлик.
7) ОТА-ОНАНИНГ номларини айтиб чақиришлик.
8) ОТА-ОНАГА итоатсизлик.
9) ОТА-ОНАНИ беписанд қилишлик.
10) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) ни ҳурматларини жойига қўймаслик.
11) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) га нисбатан беодоблик қилишлик.
12) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) олдиларидан кесиб ўтишлик.
13) Улуғлар (ОТА-ОНА, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одамлар) нинг олдиларига тушиб юришлик.
14) Ака-ука, опа-сингиллар билан бемеҳр бўлишлик.
15) Қавм-қариндошлар билан яхши муносабатда бўлмаслик.
16) Қўни-қўшнилар билан чиройли муомала қилмаслик.
17) Ўтганларнинг ҳақларига дуо қилмаслик.
18) Озига шукр қилмаслик.
19) Бир инсонни хафа қилишлик.
20) Олим-уламоларни хўрлашлик.
21) Худо берган неъматларни увол-исроф қилишлик.
22) Ахлоқсизлик.
23) Илмсизлик.
24) Турар жой (яшайдиган уй, ишхона) ларни озода тутмаслик.
25) Кийим кечак (либос, бош кийим, оёқ кийим) ларни покиза тутмаслик.
26) Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
27) Бир кишидан қарздор бўлишлик.
28) Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
29) Беҳаёлик.
30) Бесабрлик.
31) Дангасалик.
32) Ҳайвон, парранда, ҳашарот ва наботот оламига зулм қилишлик.
33) Ёлғон гапиришлик.

Bomdod.uz l Duolarda eslang

18 Jul, 06:13


"JUMA MUBORAK"
Termiz shahar "Murch bobo" jome' masjidi imom noibi Abdurahmon Xursandov

Bomdod.uz l Duolarda eslang

16 Jul, 16:28


"Aminni maxfiy aytish"
Termiz shahar "Murch bobo" jome' masjidi imom noibi Abdurahmon Xursandov

Bomdod.uz l Duolarda eslang

14 Jul, 02:26


ЙЎЛДА ДАВОМ ЭТИНГ!

• Тугаган алоқаларга қабрлар сингари муомалада бўлинг. Қабрларни қайта ковланмайди.
• Орқангизда қолганларни қўяверинг, ортингизда тураверишсин. Мозийни қайта титиб унга асир бўлманг.
• Эшикни очиқ қолдирманг. Акс ҳолда қайтишга мажбур бўласиз.
• Фойдасиз жанглар сизни тамом қилади. Уларга орқа қилаверинг.
• Қадрингизни туширадиган дўстлик сизга керак эмас. Ажралишни ўрганинг.
• Сиздаги муҳаббатни қатл қиладиган маконлар сизни ўчириб қўяди. Тарк қилишни ўрганинг.
• Ёдингизда турсин, етиб боришингиз лозим бўлган манзилингиз бор. Ҳар томонга аланглаган инсон кўзлаган манзилига ета олмайди!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Bomdod.uz l Duolarda eslang

13 Jul, 17:43


ILMGA RAG‘BAT
Termiz shahar "Murch bobo" jome' masjidi imom noibi Abdurahmon Xursandov

Bomdod.uz l Duolarda eslang

07 Jul, 01:50


“У (Қуръон ўқувчи)нинг ҳаёли сурани қачон тугатишда бўлмайди, балки унинг бор ўю фикри ибрат олиш бўлади:

“Қачон Аллоҳ билан бошқадан беҳожат бўламан?
Қачон тақводорлардан бўламан?
Қачон яхшилик қилувчилардан бўламан?
Қачон таваккул қилувчилардан бўламан?
Қачон Аллоҳдан қўрқувчилардан бўламан?
Қачон сабр қилувчилардан бўламан?
Қачон ростгўйлардан бўламан?
Қачон хавф қилувчилардан бўламан?
Қачон умид қилувчилардан бўламан?
Қачон дунёдан воз кечаман?
Қачон охиратга интиламан?
Қачон гуноҳларимдан тавба қиламан?
Қачон бу узуликсиз неъматларнинг қадрини биламан?
Қачон уларга шукр қиламан?
Қачон Аллоҳнинг хитобини англайман?
Қачон ўқиганимни англаб етаман?
Қачон нафсимнинг хоҳишларидан ғолиб келаман?
Қачон Аллоҳнинг йўлида ҳақиқий жиҳод қиламан?
Қачон тилимни тияман?
Қачон кўзимни тияман?
Қачон авратимни сақлайман?
Қачон Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қиламан?
Қачон ўз айбим билан машғул бўламан?
Қачон бузуқ ишларимни тўғрилайман?
Қачон ўзимни сарҳисоб қиламан?
Қачон қайтиш куним учун бирор нарса ғамлайман?
Қачон Аллоҳдан рози бўлиш мақомига етаман?
Қачон Аллоҳга таянаман?
Қачон Қуръоннинг танбеҳларидан насиҳат оламан?
Қачон унинг зикри билан бошқа нарсани эслашдан машғул бўламан?
Қачон У яхши кўрган нарсани яхши кўраман?
Қачон У ёмон кўрган нарсани ёмон кўраман?
Қачон Аллоҳ учун насиҳат қиламан?
Қачон У Зотга амалимни холис қиламан?
Қачон орзуларимни камайтираман?
Қачон ўлимимга тайёргарлик кўраман, ҳолбуки у мендан махфий қилинган бўлса?
Қачон қабримни обод қиламан?
Қачон қиёматда туришни ва унинг қаттиқлигини фикр қиламан?
Қачон Роббим билан холи қолишим ҳақида ўйлайман?
Қачон қайтиш жойим ҳақида фикр юритаман?
Қачон Роббим мени огоҳлантирган нарсалардан огоҳ бўламан?

Bomdod.uz l Duolarda eslang

05 Jul, 15:37


Қайсидир мусулмоннинг хато иши туфайли барча мусулмонларни ёмон кўриб қолманг. Масалан, "Ўзи намоз ўқийди-ю, қарз олиб, бермай юрибди, Ҳамма намозхонлар шу!" деманг. Ёки "Ўзи Ҳижобда (ниқобда), лекин фалон ишни қилди" деб барча муслималарни (ниқоблиларни) ёмон кўрманг.

Ислом мукаммал дин, хатокор бизмиз. Битта бизнинг хатомиз сабаб барча мусулмонларни ёмонга чиқарманг. Албатта, ўз навбатида, мусулмонлар Ҳам хатодан сақланиши лозим, бу дегани хато қилишга рухсат дегани эмас.

Иккинчи тарафга яна бир гап: Сиз шахсга бўлган нафратингизни Ислом билан адаштирманг. Исломни, унинг амрларини, амалларини ёмон кўриш билан ўз иймонингизга зарар етказасиз...

Bomdod.uz l Duolarda eslang

05 Jul, 00:42


Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...

Кекса бир аёл автобусга минди.  Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. 

Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим,  сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.

Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jun, 10:25


Физик қоида ва иймоний роҳат

Инсон бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (салкам 2 кг). Лекин инсон нега бу оғирликни сезмайди? Чунки у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидага кўра, ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб, миянинг вазни 50 гр бўлиб қолади. Шунинг учун биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Аллоҳнинг ўлчовидир. Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб, бош мияни массаж қилади. Натижада инсон намозда роҳатланади.

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jun, 10:24


🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО

تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك

Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jun, 08:39


РИЗО

  Сизга қолса сизда бу дунёда сеҳрли бир чироқ бўлса-ю истаганингизни рўёбга чиқараверса, истаган жойингизга элтиб қўйса, сал ҳаракат билан хоҳлаганингизга эришаверсангиз.
   Қуръондан Набийлар қиссасини кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқиганмисиз?!
   Нуҳ алайҳис саломни ёлғончи дейишди...
   Иброҳим алайҳис саломни оловга отишди...
   Мусо алайҳис салом қўрқди...
   Исмоил алайҳис салом сўйилиш билан имтиҳон қилинди...
   Ийсо алайҳис саломнинг ҳеч нарсаси йўқ эди...
   Юнус алайҳис саломни кит ютиб юборди...
   Закарийё алайҳис саломни арралашди...
   Яҳё алайҳис саломнинг боши фоҳишага маҳр ўлароқ тақдим қилинди...
   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан қувилдилар, Тоифда тошбўрон қилиндилар, Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди.
   Сиз бўлсангиз бу дунёни қайнар хумча бўлишини истайсиз. Имкони бўлса истаганингизни олаверсангиз...
   Аллоҳдан ризқингиз тор бўлсада розилик ва қаноатни сўранг. Танангиз бемор бўлсада, қалбингиз офиятда бўлишини сўранг.
   Ризо бу энг яхши уловдир. Унга минган киши манзилга эсон-омонликда етиб олади иншааллоҳ!
   Рози бўлинг. Ана шунда торлик ҳам кенгайиб кетади. Ози ҳам етади. Розилик бўлмаса бутун дунё чўнтагингизда бўлсада, фақирсиз!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jun, 07:12


ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРИ: Дуонинг қабул бўлмаслиги

Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.
Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”.

Bomdod.uz l Duolarda eslang

24 Jun, 07:11


Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради. Ўғли эса:
- Ҳеч нарса... - деди.
Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри пўстини бор эди. Терини олиб, устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Шунда ҳазрати Мавлоно Румий деди:
- Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри, аслида, қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун ҳам қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай, Дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Раббинг борлигини билгин, ишонгин ва Унга таваккул айлагин...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан