"Besh_kappa" @beshkappa_uzz Channel on Telegram

"Besh_kappa"

@beshkappa_uzz


Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1

Besh_kappa (Uzbek)

Besh kappa - Uchqo'rg'on tumani Besh kappa jome masjidining rasmiy Telegram kanali! Bu kanal orqali Parkent tumani Besh kappa jome masjidining yangiliklari va maqbulliklari haqida eng so'nggi ma'lumotlardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Kanalda takliflar va savollar uchun admin bilan bog'lanishingiz mumkin. Eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishingiz uchun kanalimizga obuna bo'ling va Parkent tumani Besh kappa jome masjidining yangiliklariga ega bo'ling! Admin bilan bog'lanish uchun @AlisherMaxmudov_1

"Besh_kappa"

15 Jan, 03:23


ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

15 Jan, 02:49


#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

15 Jan, 02:33


ҲАРОМ ЕЙИШДАН САҚЛАНИНГ!

“Ҳаром еб ибодат қилган кимса, айниган тухумни босиб ётган кабутарга ўхшайди. Айниган тухум босган кабутар нафсини қийнасада, аммо бирорта полопон чиқара олмайди”.
Алиййул Ҳаввос

ҲАРОМ ЕЙИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

• Ҳаром оловга айланади;
• фикрлаш қобилиятини,
• зикр лаззатини кеткизади,
• ихлосни куйдиради,
• қалб кўзини кўр қилади,
• ҳикмат ва маърифатуллоҳ ҳаловатидан тўсиб қўяди,
• ғафлат ва унутиш балосига гирифтор қилади.

Банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳам ҳаром ейишидир, бу иймонни заифлаштириб бораверади-да, охир оқибат иймондан айиради.

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

15 Jan, 02:02


#nazm

📝Mirshavkat Muzaffar

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
@beshkappa_uzz
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

"Besh_kappa"

15 Jan, 01:38


НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!!!

Улашинг ↘️
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

15 Jan, 01:35


#ҚУРЪОНГА_КЎРА_ДУО

رَبَّنَا لَا تُزِغۡ قُلُوبَنَا بَعۡدَ إِذۡ هَدَيۡتَنَا وَهَبۡ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحۡمَةًۚ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ {٨}

“Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана ва ҳаб лана мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб”.

“Эй Роббимиз! бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан”.

(Оли Имрон сураси 8 - оят.)


•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
👉 @beshkappa_uzz 👈
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

"Besh_kappa"

15 Jan, 01:20


•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
👉 @beshkappa_uzz 👈
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

"Besh_kappa"

15 Jan, 01:04


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашин

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
👉 @beshkappa_uzz 👈
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈•

"Besh_kappa"

14 Jan, 14:48


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 15-Январь , ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:23 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:07
ҚУЁШ - 07:47
ПЕШИН - 12:37
АСР - 15: 37
ШОМ - 17:22 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:40

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

14 Jan, 03:55


Ҳар замонда мардлар керак миллатга.
Шерюраклар фахр эрур умматга.
Сарҳад қўриш итоатдир суннатга.
Лочинларим, байрам муборак бўлсин!

Миршавкат Музаффар

@fitratuz

"Besh_kappa"

11 Jan, 15:41


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 12-Январь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:24 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:08
ҚУЁШ - 07:48
ПЕШИН - 12:36
АСР - 15: 34
ШОМ - 17:18 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:37

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 09:12


ҚАЙИҚ
⛵️

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
🛶
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.
Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 03:37


🔴«...ДАЪВОСИ ЁЛҒОН»

Ҳотамул Асам раҳматуллоҳу алайҳ бундай деди: “Ким тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
🟣 Аллоҳни яхши кўришни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло қайтарган нарсалардан тийилмаса – даъвоси ёлғон.
🟣 Пайғамбаримиз алайҳиссаломни яхши кўришни даъво қилса-ю, мискин ва фақирларни ёмон кўрса – даъвоси ёлғон.
🟣 Жаннатни яхши кўришни даъво қилса-ю, садақа қилмаса – даъвоси ёлғон.
🟣 Дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тўхтамаса – даъвоси ёлғон”».

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 03:05


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 02:33


2. «Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди».

Зотан, намоз диннинг устунидир. Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. У бандаси Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари ҳам бордир.

Аввало, намоз банданинг Аллоҳ таоло билан боғланиш воситасидир. Унда банда Аллоҳ таоло билан ёлғиз қолиб, У Зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий-маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарду ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам ололмаслиги мумкин. Қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дард-ҳасрат Аллоҳ таолога айтилганда эса Аллоҳ таоло ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Энг ози – банда дардини тўкиб солиб, ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

Иккинчидан, намоз ютуқлар ва нажот йўлидир.

Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўлидир.

Намоз доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

Намоз намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат бағишлайди.

Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

Намоз ҳақиқий мўмин-мусулмон шахсни юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разолатлардан холи бўлишга олиб боради.

Учинчидан, намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўп.

Маълумки, намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзалдир. Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланишни, ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканини изҳор этади.

Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап-сўзлари бир эканини кўрсатади.

Намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.

Жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар жамоат намози туфайли бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.

Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга, хатоларини ҳам тузатадилар ва жамиятлари учун керакли бошқа кўплаб ишларни амалга оширадилар.

Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

Тўртинчидан, намоз поклик рамзидир.

Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

Намоз ибодатларнинг онасидир.

Шунинг учун ҳам фарз намозни ҳеч қачон қасддан тарк қилиб бўлмайди.

(Одоблар ҳазинаси китобидан)

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 01:42


НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 01:15


Сафарга чиқишдан олдин: “Бисмиллаҳи аманту ва ъалайҳи таваккалту, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ”, яъни “Аллоҳнинг номи билан. У зотга имон келтирдим, Унга таваккал қилдим, Аллоҳдан ўзгада куч-қувват йўқдир”. Оятул курсий ва ихлос сурасини ўқиб, хавф-хатар ва турли машаққатлардан паноҳ сўраб дуо қилинади.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Jan, 01:05


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.

“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.


Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.

❄️Янги тонг муборак❄️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 14:53


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 11-Январь , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:24 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:08
ҚУЁШ - 07:48
ПЕШИН - 12:36
АСР - 15: 33
ШОМ - 17:17 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:36

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 09:07


#тафаккур

Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?

Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 08:39


ДАСТУРХОН

Ака бой-бадавлат эди. Ота-онасига  вақти-вақти билан совғалар илиниб турар,  укасининг қўлида яшаётган  падари ва волидасининг дори-дармонидан хабар оларди. Кексаларга яхши овқат керак, парвариш керак.  Ака  ҳадеб йўқлашдан чарчадими,  ота-онасини уйига олиб кетадиган бўлди.  Уканинг юрак-бағри эзилиб қолди, аммо начора, қўли калталик қурсин.

Қариялар катта ўғилнинг уйида бекам-у кўст яшадилар, вақти соати етиб вафот этганда ҳам сўнгги манзилга аканинг уйидан кузатилдилар.

Бу пайтга келиб уканинг ҳам ишлари юришиб қолди. Уй-жойини эпақага келтирди, дастурхони ҳам тўкин бўлиб қолди, аммо энди ота-онаси йўқ...

Бир куни ака казо-казо меҳмонлар орасида мамнуният билан сўз қотди.
— Яхшиям ота-онамнинг хизматларини қилиб қолган эканман, армон бўлиб қолмади.
Ука бошини эгди. Қўли калталик қурсин.

Йиллар йилларни қувиб ўтаверди.
Ака ҳам кексайиб қолди. Катта ўғли бегона юртларга кетиб дом-дараксиз кетди, кичик келини аёли билан чиқиша олмай эрини уйдан олиб чиқиб кетди. Мана ота-онасидан хабар олмаганига ҳам бир ой бўлди.
"Мен ота-онамни парвариш қилдим-ку, нега болаларимдан қайтмади!" Охирги пайтлар шуни кўп ўйлай бошлади.
Укасининг болалари мўмин-қобил бўлди. Оёққа туриб олган иниси ҳозир элнинг олди.

Аёли инқиллаб, гапириб-гапириб олдига овқат қўйди.
—Келин олиб ёлчимадим. Ҳалиям  хизматкорман. Ўзим соғ бўлсам ҳам майли эди...
Эри кўп гап  айтгиси келди; бир маҳаллар бу уйда хизматкорлар ишлаганини, ёшлигида сайр-у саёҳатларга олиб борганини... Ҳа, майли,  мол-давлат ҳам қўлнинг кири экан, бугун сенда,  эртага бошқа бировда. Бу дунё кимга вафо қилибдики...

Кампирининг жағи тинай демасди. Овқат ҳам заҳар бўлди. Ўрнидан туриб, устига камзулини илди-ю, эшикка йўл олди. Негадир укаси билан гаплашгиси келди.

Ота-онасидан қолган файзли уйлар кейинги пайтларда таъмирдан чиқиб замонавий тус олган. Қўш келинлар ҳовлида хизмат қилиб юрарди. Уларнинг саломига алик оларкан, ичкаридан  таниш овозни эшитган укаси чиқди. Қучоқлашиб кўришдилар. Чой дамлаб келган келинлар ҳам, укасининг аёли ҳам жигарларни ёлғиз қўйдилар.
—Ҳеч ота-онамизни туш кўрасанми?
—Ҳа,— деди ука секин гап бошлаб
—Кўп кўраман, Қуръон ҳатм қилиб якунласам, Рамазон ойларида эрталабгача дуо қилиб, истиғфор айтиб уларнинг руҳида бахшида қилсам...
— Мен эса сира кўрмайман...
Анча ўтирдилар. Ота-оналарини, болаликларини хотирладилар.

Ака ҳазонларни бир-босиб ортга қайтаркан ўзи учун қачонлардан бери қидираётган бир ҳақиқатни топган эди. Ўшанда ота-онаси унинг уйида яшашни истамаган, ўз уйида ўтиришни, сўнгги йўлга ҳам ўз уйидан чиқишни истаганди. У эса қайсарлик билан уларни уйда тутиб турарди. Бир сафар отаси ялинчоқ оҳангда
—Ўғлим,  ўз уйимга олиб бор, — деди.
—У ерда нима еб ичасизлар? Қандай яшаётганингизни кўрдим-ку! Иссиқ уй, тайёр овқат, ўтиравермайсизларми?
Чол  индамади, кейин журъатсиз оҳангда қўшиб қўйди
— Бизни уйимизга олиб бориб, ўзинг хабар олиб турсанг бўлмайдими? "Ош-овқат, дори дармонимизни ҳам уйимизга олиб бориб бер",  демоқчи бўлди, аммо айтолмади.

" Ўшанда ота-онамни қийнаб қўйган эканман. Уларга яхшилик қиляпман деб ўйлаганман, ўзимча. "

Уйга кирди-ю, таҳорат олди  кейин жойнамозини кўтариб, хонасига кирди...

Тонгга яқин кўзи илинибди.
Юраги гупиллаб ўтирар экан, кўрган тушини эслашга ҳаракат қилди.
"Ўғлим, юборган дастурхонинг  келди,  бериб юборган кўрпанг ҳам иссиққина экан, раҳмат!"

Ака кўз ёшлари қуйилиб келаркан укасининг муваффақияти сабабини топгандек бўлди...

Хулоса.
Сизчи СИЗ тушиндингизми ?

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 08:29


Live stream finished (58 minutes)

"Besh_kappa"

10 Jan, 07:33


Live stream scheduled for

"Besh_kappa"

10 Jan, 07:31


https://t.me/Beshkappa_uzz?livestream=3ff1fce45cbac18e09

Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиевнинг расмий телеграм канали орқалий бугунги жума марузасини тўғридан тўғри тингланг!
🟢 ONLINE

Шу хаволани устига босинг! 👆👆👆👆

"Besh_kappa"

10 Jan, 07:30


Live stream started

"Besh_kappa"

10 Jan, 05:47


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 05:47


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 05:47


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 04:56


#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 142-145-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 04:36


Жамоат намози одоблари

Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга:
«Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган.
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/10450


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 04:01


#muftiy_minbari

📹 НАСУҲ ТАВБАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 03:34


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz

🕊 Жума муборак! 🕊

"Besh_kappa"

10 Jan, 03:05


#Маъруза

"Ғийбат нима?"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 02:36


#Қуръон #қироат

Каҳф сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


•○••••••••●🍃🌼🍃●•••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 02:17


Қабр зиёратида тиловат қилиш мустаҳаб амал

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Шарҳул муҳаззаб"да айтадилар:

يستحب لزائر القبور أن يقرأ ما تيسر من القرآن ويدعو لهم عقبها نص عليه الشافعي ، واتفق عليه الأصحاب ، وزاد في موضع آخر ، وإن ختموا القرآن على القبر كان أفضل .

яъни: "Қабрларни зиёрат қилувчи инсон муяссар бўлганча Қуръон ўқиши ва тиловат сўнгида уларнинг ҳақига дуо қилиши мустаҳаб амалдир. Имом Шофеъий шу гапни айтган ва асҳоблари ҳам шунга иттифоқ қилишган". Ушбу китобнинг бошқа ўрнида шундай деган: "Қабр олдида Қуръонни хатм қилишса ҳам афзалдир".

📚Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубуур" китоби, 311-бет.

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 02:02


​​​​ #Жума

#БУГУН_ЖУМА_АЙЁМИ

Бошланаётган кунингиз хайрли бўлсин!

Жумъа - ҳафтанинг закоти, кунларнинг ҳайити, барака мавсумидир.

Бу кунда дуолар қилиб, Каҳф сурасини ўқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаб хайр - баракаларга сазовор бўлишимизни насиб қилсин!

РОББИМИЗ...

Қалбларга хотиржамлик,
Дилларга сокинлик,
Хонадонларга файзу- барака,
Барчага машаққатсиз, фойдали, омадли кун ато этсин!
Кунимиз хайрли ўтсин! Омин!

каналга уланиш ⤵️
https://t.me/beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

10 Jan, 01:42


Келинг 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

👆🏻 Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!
Унутманг ҳар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг!

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
👉 @beshkappa_uzz 👈
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈•

"Besh_kappa"

02 Jan, 03:05


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

02 Jan, 02:16


Ҳеч бир нарса кўрингани каби эмасдир, бугун сенга ҳаёт берган сув эртага сени чўктира олади ҳам.
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама.

​​Жалолиддин РУМИЙ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

02 Jan, 02:01


​​​Намоз ҳаётингдир.

Ҳеч қачон орқа сурмайдиган ёки беэътибор бўлмайдиганинг ибодат намоздир. Намоз иймондан кейинги ва иймонни тирик сақлаб турадиган энг буюк ибодатдир. Ҳаётингни намозга кўра тартибга сол. Намоз ўқийдиган билан дўстлаш. Намоз ўқийдиган билан оила қур. Намоз ўқиладиган уйнинг меҳмони бўл. Намоз ўқийдиганни меҳмон қил. Таомингни намоз ўқийдиган билан баҳам кўр. Хайр-эҳсонни аввал намоз ўқийдиганга бер. Намоз ўқийдиган билан қўшни бўл. Ўзинг намоз ўқийдиган масжид ёнидаги уйда яшагин. Намоз билан Роббингдан ёрдам сўралишини билгин.
Шунинг учун, намознинг нозик жиҳатларини жуда яхши ўрган. Намоз ҳақидаги фиқҳий билимларни албатта ўзлаштир. Бу билимингни эскирмасидан аввал мустаҳкамлаб бор.
Агар қазо намозларинг бўлса, уларни адо этинг. Ўқилмаган ҳар бир намоз охиратда сен учун муаммо эканини унутма.
Намоз ўз вақтида ўқилади. Агар азон айтилганда намознинг ҳаяжонини ҳис қилсанг, у сени меърожларга юксалтиради. Азон сени ҳаракатга келтириши лозим.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

02 Jan, 01:41


Кимки намозида ҳаловат ва ҳузурни топа олмаётган бўлса, намоздан ташқаридаги кундалик ҳолатига назар солсин, тафтиш қилсин.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

02 Jan, 01:16


#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

#tonggi_duo
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 15:03


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 2-Январь , ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:24 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:09
ҚУЁШ - 07:49
ПЕШИН - 12:32
АСР - 15: 24
ШОМ - 17:08 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:28

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 13:05


#ВИДЕО

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ ҲАМДА ВИЛОЯТ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБИ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 08:31


"Барча одамларни рози қилишга бор кучингни сарфласанг ҳам, бунинг иложиси йўқ. Шундай экан, амалингни ҳам, ниятингни ҳам холис Аллоҳ учун қил".

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 04:09


Жойнамоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Савол: Жойнамоз танлашда нималарга этибор бериш керак?

📩 Жавоб: Исломнинг аркони бўлмиш намозда “хушу-хузу” катта аҳамиятга эгадир. Кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳам содир бўлган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аломатлари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: “Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар”», дедилар.
«Хомийса» рангли ва аломатли ёпинчиққа ўхшаш кийим. Абу Жаҳм машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хомийсани ҳадя қилган эди (“Ҳадис ва ҳаёт”, 5-жуз).
Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббиси ҳузурида турганини ҳис қилсагина, намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор, у агар оддий ва бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга, хаёлимиз бўлинмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан, имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил, турли нақшлардан холи бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 03:29


12346. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иброҳим (алайҳиссалом) отасини учратади ва: “Ё Робб! Албатта сен қайта тирилиш кунида мен маҳзун қилмасликка ваъда бергандинг”, деди. Аллоҳ таоло: “Албатта мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим”, дейди”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

Бошқа ривоятда шундай келади:
Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Иброҳим алайҳиссалом қиёмат кунида оталарини қора ғубор (чанг) қоплаганини кўрадилар ва дейдилар: “Эй Раббим! Қайта тирилтириладиган кунда мени шарманда қилмасликни ваъда бергандинг”. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, мен жаннатни кофирларга ҳаром қилдим”.

Имом Бухорий ривояти.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 03:01


#muftiy_minbari

📹 САРҲИСОБНИ ЎЗИМИЗДАН БОШЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 01:14


#rajab_duo_zikr_tavba_savm

РАЖАБ ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?


1️⃣ Дуо қилиш:
Ражаб ойи кирса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона", деб дуо қилардилар.

2️⃣ Рўза тутиш:
Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор".

3️⃣ Кўп дуо қилиш:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси" (Ибн Асокир ривояти).

4️⃣ Истиғфор айтишни кўпайтириш.
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор".
Солиҳлар ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:
Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам.
Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.

♻️ Улашинг

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Jan, 01:04


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Куингиз хайрли амалларга бой бўлсин!😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

31 Dec, 15:33


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 1-Январь , ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:24 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:09
ҚУЁШ - 07:49
ПЕШИН - 12:32
АСР - 15: 23
ШОМ - 17:08 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:27

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

31 Dec, 13:35


#Тилак

Йил тугади, кетди сармоя,
Ортда қолсин ёмон иллатлар.!
Дуо қилинг бизга эш бўлсин,
Ушбу йилда яхши ниятлар.!

Осмон бўлсин доим мусаффо,
Эл кўкарсин ҳалол меҳнатдан.!
Роҳат кўрсин, ҳар- бир толиққан,
Қабарган қўл қуруқ заҳматдан.!

Йўқолмасин элдан оқибат,
Ёш тўкмасин жабрдан кўзлар.!
Ихлос билан дуо қилайлик,
Дилдан чиқсин,айтар ҳар сўзлар.!

Ният қилинг, бу йил ушалсин,
Фонус бўлиб ёритсин йўлни.!
Билинг Роббим раҳмати улуғ,
Қуруқ қўймас кўтарган қўлни.!

Йил тугади,кетди сармоя,
Ортга қараб, боқдик изларга.!
Ушбу йилда янги имконлар,
Ато этсин, Аллоҳ бизларга.?


Миршавкат Музаффар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

31 Dec, 07:05


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

31 Dec, 04:47


#Ғафлатда_қолманг

🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ


🔸 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸 Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸 Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ ﷺга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸 Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
📗 Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (✍️ Ибн Асокир ривояти).

🔸 Ражаб ойини Расулуллоҳ ﷺ қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ ﷺ ражаб ойида рўза тутганлар.
📗 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ ﷺ рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

⚡️ P.S. Бугун шомдан кейин Ражаб ойи бошланади Ин Шаа Аллоҳ.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•

https://t.me/novdak_masjidi_uz

"Besh_kappa"

31 Dec, 04:01


#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 18:02


Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев туманимизда жойлашган "Саид ота" жоме масжидига бомдод намозига ташриф буюриб жамоатга "Тинчлик хотиржамлик улуғ неъмат" эканлиги ҳақида маруза қилиб берди.
Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.
28.12.2024 йил.

"Besh_kappa"

28 Dec, 14:57


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 29-Декабрь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:23 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:08
ҚУЁШ - 07:48
ПЕШИН - 12:30
АСР - 15: 21
ШОМ - 17:05 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:25

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 10:46


🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

"Besh_kappa"

28 Dec, 06:42


Қабрдан қўрқмасликка сабаб бўлувчи маълумотлар

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабр жаннат боғчаларидан бир боғчадир”, дедилар. Пок мўминлар қабрларини жаннатнинг бир парчаси сифатида топадилар.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин қабрга кирса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “бандамга жаннатдан тўшаб беринглар ва унга жаннатдан эшик очиб беринглар” дейди”, дедилар.

3. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминга жаннатда бир эшик очилади. Шунда унга (жаннатнинг) насими, ҳавоси етиб туради, унинг хушбўй ҳидидан туяди”, дедилар.

4. Аллоҳ таоло мўминнинг қабрини кенгайтириб беради, қабри унга торлик қилмайди, сиқмайди.

5. Мўмин банда жаннат либосидан кияди, у биз гумон қилганимиздек кафан ичра бўлмайди.

6. Мўминнинг қабри ёришиб туради, зулмат ичра бўлмайди.

7. Аллоҳ таоло мўминларга қабрда эканликларида жаннат хушхабарини беради ва уларнинг қалблари хотиржам бўлиб, қиёматга муштоқ бўладилар.

Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин, эй оламлар Роббиси! Аллоҳим биз сендан жаннатни сўраймиз, Аллоҳим биз сендан жаннатни сўраймиз,
Аллоҳим биз сендан барча уммати Муҳаммадга жаннатни сўраймиз, Аллоҳумма амийн!

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 06:03


#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 84-85-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев


Youtube да кўриш учун: https://youtu.be/PlGsJ5rx2gQ


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 05:01


#pirotexnika #ofat #falokat
💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!


#infografika #pirotexnika

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 04:00


Ota-onalarga nasihat

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 03:35


БИР АЖОЙИБ ВОҚЕА

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишига жуда гўзал чора қўлладилар. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аёлимнинг фалон, фалон одатлари менга ёқмайди” дея аёлидан шикоят қила бошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундоқ бўлса, уни талоқ қил”, – дедилар. Яъни, агар шунчалик ёмон кўрсанг, уни талоқ қил, дедилар. Шунда у ақлини йиғиб олди ва агар уни талоқ қўйсам ва у кетиб қолса, у ҳолда аҳволим нима кечади, деб ўйлаб ўзига келди. Шунинг учун, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Уни талоқ қилсам, бунга ҳам сабрим етмайди”, – деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унда уни маҳкам тут”, – дедилар. Яъни, қачонки, аёлингда бир ёмон одат бўлса, унинг кетишига ҳам сабр қила олмасанг, у ҳолда уни ушлаб қолишинг ва унинг ўша ёмон одатига чидашингдан бошқа чора йўқ. Албатта, ўзинг тарафингдан уни ислоҳ қилиш учун қанча ҳаракат имкони бўлса,e шундай қилгин.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Dec, 02:58


#muftiy_minbari

📹 УМР САРҲИСОБИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 03:56


ОТА-ОНАНИНГ ЁМОН ДУОСИ ФАРЗАНДНИ ҲАЛОК ҚИЛИШИ


١٥ - عَنْ جَعْفَرِ بْن بُرقَانَ قَالَ: إِنَّ لِكُلِّ وَالد في وَلَدِهِ كُلَّ يَوْم دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ - أَوْ قَالَ: مُحَابَةٌ - فَإِن اسْتَطَعْتَ فَلَا تَكونَنَّ مُبيراً » .

Жаъфар ибн Бурқондан ривоят қилинади:
📕 «Ҳар бир ота-онанинг фарзанди ҳақида кунига бир марта ижобат бўладиган дуоси бор. Агар қодир бўлсанг, ҳалок бўлувчи маҳрум бўлма».


📜 Шарҳ: Демак, ота-онанинг дуоси бир кунда хеч бўл- маса бир марта қабул бўлиши бор экан. Фарзанд ана шу дуони олиб колиш ҳаракатида бўлиши керак экан. Шу дуони олиб колмаса, кўп нарсадан маҳрум бўлар экан.

Манба: “Яхшилик ва силаи раҳм” китоби асосида 73-бет.

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 03:04


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 02:04


Барака - Аллоҳнинг лашкаридир

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.

🤲 Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 01:33


#кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَنُبَوِّئَنَّهُمْ مِنَ الْجَنَّةِ غُرَفًا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ نِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ

"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олимақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!".
(Анкабут сураси, 58-оят).


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 01:05


ҲАР ИБОДАТДАН КЕЙИН УШБУ ИККИ ИШНИ ҚИЛИНГ

Бир ривоятда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Банда қачон бирор ибодатни адо қилса, ортидан тезда иккита ишни қилсин.
У ибодат хоҳ намоз бўлсин, хоҳ тиловат, хоҳ садақа ва хоҳ рўза бўлсин уларнинг барчасидан кейин дарҳол икки ишни қилсин: олдин “алҳамдулиллаҳ” деб айтсин, кейинидан “астағфируллоҳ” десин”, деганлар.
Банда ибодатни адо этишга тавфиқ бергани учун Аллоҳ таоло ҳамд айтади. Агар У Зот тавфиқ бермаса, ҳеч ким ҳеч нарсага қодир бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳидоят ҳам насиб қилмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч кимга намоз ўқиш ва рўза тутиш насиб бўлмайди. Агар У Зот тавфиқ ато қилмаса, ҳеч ким Унинг ҳузурида туришга қодир эмас. (Бундан маҳрум қанча инсонлар бор). Шунинг учун аввало Аллоҳ таолога ҳамд айтилади.
Ҳамддан кейин истиғфор айтилишига сабаб эса, ибодатга берилган тавфиқнинг ҳаққини адо этишга ҳеч ким қодир эмас. “Ибодат ҳаққини лойиқ тарзда адо қила олмадим, шу сабабли бу камчилигим учун Сендан афв сўрайман, Аллоҳим”, деб у зотдан мағфират сўраши лозим.
Ўзини билган инсон бирор лаҳза истиғфорсиз яшай олмайди. Истиғфор айтиш улкан бойликдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам турли вақтларда ўқишни таълим берган дуоларида истиғфорни ҳам қўшиб айтганлар. Чунончи, таҳорат мобайнидаги дуоларда ҳам аввал ушбу жумлани марҳамат қилганлар:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي
Яъни: “Эй Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

01 Dec, 00:42


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Тонгги зикр кунингизга файз ва барака олиб кирсин

اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَ إِلَيْكَ النُّشُورُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуут ва илайкан-нушуур”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Биз Сенинг ёрдаминг билан тонг оттирдик, Биз Сенинг ёрдаминг билан кеч киргиздик, Биз Сенинг ёрдаминг билан ўламиз (уйқуга кетамиз), Сенинг ёрдаминг билан тириламиз (уйғонамиз). Сенинг ҳузурингга қайтиш бор”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 14:06


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 1-Декабрь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:05 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:50
ҚУЁШ - 07:30
ПЕШИН - 12:17
АСР - 15: 14
ШОМ - 16:57 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:16

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 08:54


Сулаймондан ривоят қилинади. Зайд ибн Ваҳбдан эшитдим :

Ҳузайфа рукуъ ва саждани батамом тўлиқ қилмаган бир кишини кўриб :
« Намоз ўқимадинг! Агар шу ҳолатингда ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни халқ қилган табиатдан бошқа табиатда ўласан!»
дедилар.
(Саҳиҳул Бухорий 791 )

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу рукуъни ва саждани тўлиқ қилмай, бошқа ривоятда айтилишича худди қарға ерни чўқигандек қилиб, намоз ўқиган одамни кўриб унга танбеҳ бердилар. Танбеҳ берганда ҳам, ашаддий танбеҳ бердилар. Бу ўқиган намозинг намоз эмас. Агар доим шундоқ қилиб намоз ўқиб юрган бўлсанг ишинг чатоқ. Мабода ўладиган бўлсанг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг миллатларидан бошқа миллатда ўласан, деган маънодаги гап айтдилар. Бу кофир ҳолингда ўласан, маъносини бошқа лафзлар ила ифода этилиши эди.Ушбу ривоятни далил қилиб Имом Шофеъий, Имом Аҳмад ва Ҳанафийлардан Имом Абу Юсуфлар рукуъ ва саждада хотиржам бўлиш фарздир, деганлар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 05:04


🕌#Паркент тумани бош имом хатиби


🎤 #Миршавкат_домла Тўйчиев

▶️ДИНИМИЗДА МОЛУ-ДУНЁ МАСЪУЛИЯТИ_5

2024 йил

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашин

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 02:44


​​САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ

Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.
Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган:

“Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди”.
(Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар).

Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.
Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар .
Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди .
Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ”.

"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 01:40


"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган.
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.
Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган.
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

@Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 01:20


12250. Тасбеҳ ибодат анжомидир. У кўз-кўз қилиш ёки фахрланиш учун эмасдир. Шу сабаб уни лаҳв ва бекорчиликдан узоқ бўлган ҳолда эҳтиром билан ишлатиш (яъни, тасбеҳ ўгириш) лозим.

Иброҳим Халил Шозилий.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 01:07


Уйдан чиқиш дуоси:

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги дуони қилар эдилар:

اللهُمَ إني أعُوذُ بِكَ أن أَضلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ، أو أُزلَّ، أوْ أظلِم أوْ أُظْلَم، أوْ أَجْهَلَ أوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ."

«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан, тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан, жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».

Тобароний ривояти.

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Киши уйидан чиққан пайтида:

بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ.

«Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига ҳолинг не», дейди».

Абу Довуд.

Каналга уланиш👇

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 01:03


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 30-Ноябрь , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:04 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:48
ҚУЁШ - 07:28
ПЕШИН - 12:17
АСР - 15: 14
ШОМ - 16:58 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:16

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

30 Nov, 00:58


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

29 Nov, 08:39


🕌#Паркент тумани бош имом хатиби


🎤 #Миршавкат_домла Тўйчиев

▶️ДИНИМИЗДА МОЛУ-ДУНЁ МАСЪУЛИЯТИ_4

2024 йил

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашин

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

29 Nov, 08:31


Live stream finished (1 hour)

"Besh_kappa"

22 Nov, 15:02


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 23-Ноябрь , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:58 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:41
ҚУЁШ - 07:21
ПЕШИН - 12:15
АСР - 15: 17
ШОМ - 17:01 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:19

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 09:22


#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».


Шарҳ: Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир. Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир. Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 08:30


Live stream finished (1 hour)

"Besh_kappa"

22 Nov, 07:33


Live stream scheduled for

"Besh_kappa"

22 Nov, 07:29


https://t.me/Beshkappa_uzz?livestream=a2e8ddcc32ed92c74f

Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиевнинг расмий телеграм канали орқалий бугунги жума марузасини тўғридан тўғри тингланг!
🟢 ONLINE

Шу хаволани устига босинг! 👆👆👆👆

"Besh_kappa"

22 Nov, 07:28


Live stream started

"Besh_kappa"

22 Nov, 06:02


Умри баракотли уламолар

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис эса уйида 4000 марта хатм қилган.
Имом Шофеъий Рамазонда 60 марта, Имом Бухорий эса 30 марта хатм қилган. Имом Аҳмад кунда 300 ракат намоз ўқирди.
* * *
Абу Талҳа Ансорий 40 йил рўза тутди. Ибн Мусаййиб 60 маротаба ҳаж қилди. Имом Аҳмад 60 ёшида 1000 масалага далил асосида фатво берди.
* * *
Ибн Ҳазмнинг барча китоблари ёниб кетади. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан қайтарди. Имом Қатода бир туя китобни ёд олди. Имом Шаъбий: “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, дегани ривоят қилинади.
* * *
Ҳиндистон диёрида яшаган Ашраф Али Таҳонавий қисқа умри давомида 1500 китоб ёзади. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирган.
* * *
Имом Аъзам 500 000 масалага фатво берган. 55 маротаба ҳажга борган. Бир умр илм олиш ва бериш билан машғул бўлган. Бир неча минг маротаба Қуръонни хатм қилган.
* * *
Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
* * *
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15-20 бет асар битганлар.
* * *
Муҳаддислар султони Имом Бухорий илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида 16 ёшдан эндигина ошганди. Шунингдек, у зотнинг 63 йиллик умри давомида амалга оширган ишлари бутун умрига таққосланса, 63 йилдан ҳам ортади. Имом Бухорий 300 000 ҳадисни ёд билган.
* * *
Форобий жуда ёшлигиданоқ тил ўрганиш билан шуғулланиб, умри давомида 70 дан кўп тилда мулоқот қила олган.
* * *
Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий ўзининг қисқа умри давомида 500 та китоб таълиф қилган.
* * *
Абу Ҳурайра (р.а.) кунда 12000 марта, Холид ибн Марвон эса 100 000 марта тасбеҳ айтар эди.
* * *
Аҳмад ибн Ҳанбал илм олишга кўпроқ вақт қолсин дея, кунига бир ёнғоқ катталигида таом ер экан. У киши 750 000 ёки 1 000 000 ҳадисни ёддан билган.
* * *
Имом Ғаззолий, Имом Фахриддин Розий, Имом Суютий каби олимлар кунига ўртача 15–20 бет асар битганлар.
Имом Табарий 86 йил (224-310) умр кўрган. Ёзиб қолдирган китоблари 358 минг варақни ташкил қилади. Алломанинг балоғатгача бўлган ёшини тахминан 14 йил деб белгилаб, 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда у зотнинг ёзганлари умрининг ҳар бир кунига 14 варақдан тўғри келади. 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, алломанинг тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 05:31


167-ФАТВО

Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқигач, фарздан бир ракатга улгурадиган бўлса, сафдан узоқроқ жойда суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Чамасида бир ракатга ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни тарк этиб, фарзни ўқиш билан кифояланади. Суннатининг қазоси ўқилмайди. Унинг қазоси фақат фарзи билан бирга тарк этилган тақдирдагина ўқилади. Бошқа суннатлар қазоси асло ўқилмайди.
«Мухтасар», «Оламгирия», «Ҳидоя».

 
168-ФАТВО

Уламолар кеч келиб имомга иқтидо қилган киши «Таҳрима такбири»ни ай­тиб бўлгунича имом рукуга кетса, у имомдан ке­йинроқ руку қилса ҳам, шу ракатни топган бў­­ла­ди, деб ижмо қилишган. Аммо имом рукудан бошини кўтарган пайт­да («қавма»да) иқтидо қилган бўлса, шу ракатни топмаган саналади.
«Оламгирия», «ал-Баҳрур-роиқ».
 

169-ФАТВО

Ўқилмай қолдирилган фарз намозларининг қа­зоси фарз, вожиб намозларининг қазоси вожиб, суннат намозларининг қазоси суннатдир, гар­чи улар қасддан, ёки саҳван, ёхуд ухлаб қолиб адо этил­ма­ган бўлса ҳам, шунингдек, улар оз ёки кўп миқ­дор­да бўлса ҳам. Илло, суннат намозларининг қа­зо­си ўқилмаса-да, кечирилишига умид қилинади.
«Оламгирия».

 
170-ФАТВО

Мажнун бўлган киши соғайгач, зиммасига мажнунлигида ва ундан олдинги соғ пайтида тарк этган намозларининг қазоси лозим эмас. Шу­нинг­­дек, муртадлик пайтида ўқимаган намозла­ри, имон келтирган, лекин намоз фарзлиги­ни бил­­­май ўтказган кунларидаги намозлар қа­зо­си ҳам ўқил­майди. Яна беҳушликдаги ҳамда бир кеча ва кундуздан ортиқ имо-ишора билан ҳам ўқиёлмаган намозларининг қазоси ҳам ўқилмайди.
«Оламгирия».
 

171-ФАТВО

Сафарда ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафардан кейин ҳам қаср, яъни икки ракат ўқи­лади. Ўз ватанида ўқилмай қолган намозларнинг қазоси сафарда бўлса ҳам қасрсиз тўлиқ ўқилади.
«Оламгирия».


КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

👇👇👇👇

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 04:04


🕌#Паркент тумани бош имом хатиби


🎤 #Миршавкат_домла Тўйчиев

▶️ИСЛОМДА ДЎСТЛИК ВА ЎЗАРО МУҲАББАТГА ТАРҒИБ_3

2024 йил

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашин

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 03:22


Жамоат намози одоблари

Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга:
«Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган.
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/10450


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 03:02


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

"Besh_kappa"

22 Nov, 03:00


#Қуръон #қироат

Каҳф сураси
(тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


•○••••••••●🍃🌼🍃●•••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 02:50


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz

🕊 Жума муборак! 🕊

"Besh_kappa"

22 Nov, 02:29


​​​​ #Жума

#БУГУН_ЖУМА_АЙЁМИ

Бошланаётган кунингиз хайрли бўлсин!

Жумъа - ҳафтанинг закоти, кунларнинг ҳайити, барака мавсумидир.

Бу кунда дуолар қилиб, Каҳф сурасини ўқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаб хайр - баракаларга сазовор бўлишимизни насиб қилсин!

РОББИМИЗ...

Қалбларга хотиржамлик,
Дилларга сокинлик,
Хонадонларга файзу- барака,
Барчага машаққатсиз, фойдали, омадли кун ато этсин!
Кунимиз хайрли ўтсин! Омин!

каналга уланиш ⤵️
https://t.me/beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 02:04


Келинг 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

👆🏻 Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!
Унутманг ҳар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг!

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
👉 @beshkappa_uzz 👈
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•

•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈•

"Besh_kappa"

22 Nov, 01:40


Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 01:37


БОМДОД КУНИНГИЗ НУРИДИР!

Агар БОМДОДга ухлаб қолувчилар унда қанчалар буюк неъмат борлигини билишганида шу неъматга етишиш учун умрларини УХЛАМАЙ ўтказишарди.

_Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:_
«Бомдоднинг икки ракъат(суннат)и дунё ва ундаги нарсалардан ЯХШИРОҚДИР», дедилар. (Имом Муслим, 725).

Бу ҳадис бомдоднинг суннати ҳақида айтилган экан, фарзининг даражаси қанчалик деб ўйлайсиз?

Бомдод намози кунингизнинг НУРИДИР. Ўзингизни бу нурдан маҳрум қилманг!

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

22 Nov, 01:30


​​САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ

Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.
Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган:

“Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди”.
(Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар).

Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.
Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар .
Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди .
Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ”.

"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.

@Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 14:58


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 13-Ноябрь , ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:47 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:29
ҚУЁШ - 07:09
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 24
ШОМ - 17:08 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:24

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 10:43


Бугун 12.11.2024 йил.
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Мирзо Улуғбек" МФЙ "Халқобод" жоме масжидига ташриф буюрди.
Жамоатга "Шукроналик олий неъмат" мавзусида сухбатлар қилиб берди.
Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.

"Besh_kappa"

12 Nov, 08:58


#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 05:07


🕌 МАСЖИД ОДОБЛАРИ

Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало, мукаммал таҳорат қилиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, хушбўйлик суриб олсин.
Нохуш ҳид, расм туширилган кийими мусулмонларга, фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этганлар. Масжидга кириш дуоси: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.

Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:
1. Масжидга ўнг оёқда кириш ва масжиддан чап оёқда чиқиш;
2. Масжидда олди-сотди қилмаслик;
3. Йўқолган нарсани эълон қилмаслик;
4. Одамларнинг елкасидан хатлаб ўтмаслик;
5. Масжидда жой талашмаслик;
6. Сафда бирор кишини сиқиб қўймаслик;
7. Хом пиёз, саримсоқ каби нарсаларни еб, масжидга бормаслик.
8. Масжидга туфламаслик;
9. Бармоқларни қирсиллатмаслик.
10. Кириш-чиқишда суннатга мувофиқ дуоларни ўқиш.
11. Масжидга киришда қўл телефонларини ўчириш.
12. Масжид эшиклари ва кириш йўлларида намоз ўқимаслик. Бошқа жойларда эса, олдидан одам ўтиши эҳтимоли бўлса, сутра қўйиб қўйиш.
13. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, унинг рўпарасида ўтирганда қибладан бошқа томонга бурилиб, намозига халал бермаслик.
14. Олдинги сафлардан бирор-бир жойни ўзи учун ажратиб-хослаб олмаслик. Фарз намозларда олд қаторларнинг бўшаган ўринларини тўлдириш, зич сафни ёриб ўтмаслик.
15. Қиблага қараб оёқ узатмай ўтириш.
16. Намозгача вақт бор бўлса, қиблага юзланиб Қуръон ўқиш, салавот ва истиғфор айтиш, китоб мутолаа қилиш.
17. Масжиддан шошилмай, тиқилинч ҳосил қилмай чиқиш.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 03:57


🕌#Паркент тумани бош имом хатиби


🎤 #Миршавкат_домла Тўйчиев

▶️ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР_2

2024 йил

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашин

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 03:05


#muftiy_minbari

📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 02:34


#Ҳадис_887

ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИГА КИРАДИГАН БИРИНЧИ НАРСА


عَنْ أَبِي رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ حِينَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ  رَضِي اللهُ عَنْهُما. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима (розияллоҳу анҳо)нинг туққан боласи Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумнинг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим». 

✍️ Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган.
 

📜 Шарҳ:
 Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтиш мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида: «Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён – болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.

Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” қитобидан

•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 02:14


НАМОЗ СУННАТЛАРИ

Намозда йигирма бешта суннат бор:
- фарз намозини жамоат билан ўқиш;
- фарз намози учун азон айтиш;
- фарз намозидан олдин такбир айтиш;
- фарз намозидан олдин қўлни қулоққа етказиш;
- аёлларнинг қўлларини кўкраккача кўтаришлари;
- қиёмда турганда қўлни боғлаш;
- такбирдан сўнг намоз бошида Сано айтиш;
- Санодан сўнг «Аъузубиллаҳ»ни айтиш;
- Фотиҳа сурасидан сўнг «Омин», дейиш;
- рукуъга борганда ва ундан қайтганда ҳамда саждага борганда «Аллоҳу акбар», дейиш;
- рукуъда уч марта тасбеҳ айтиш;
- саждада уч марта тасбеҳ айтиш;
- рукуъдан қайтилганда имом билан ёки ёлғиз ўқувчи «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дейиши;
- сўнг «Роббана лакал ҳамд», дейиш;
- иккинчи қаъдада саловотни охиригача ўқиш;
- иккинчи қаъдада саловотдан сўнг оят ўқиш;
- такрор салом, яъни ўнг ва сўл тарафга салом бериш;
- ният саломини бериш;
- такбирни, тасмияни, саломни баланд овозда айтиш;
- имом билан намоз ўқиганда ҳар амални тенгма-тенг бажариш.

«ИБОДАТИ ИСЛОМИЯ» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 01:31


#дуо

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 01:03


#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбингиз ором олсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

12 Nov, 00:47


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Nov, 15:55


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 12-Ноябрь , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:46 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:28
ҚУЁШ - 07:08
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 25
ШОМ - 17:09 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:25

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

11 Nov, 09:22


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 14:05


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 29-Октябрь , СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:32 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:11
ҚУЁШ - 06:51
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 40
ШОМ - 17:25 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:39

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 09:01


Хар нарсага жонинг сиқма эй кўнгил,
На бу дардлар магудир, на бу умр.

Ж. Румий.

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 04:54


#muftiy_minbari

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 03:05


12151. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларингиз пок бўлганида, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига асло тўймаган бўлардинглар», дер эдилар.

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб ҳаётининг камоли, нури, кирликлар ва нопокликлардан халослиги сабабли Қуръондан тўймайди, фақат унинг ҳақиқатлари билан озиқланади ва фақат унинг даволари билангина даволаниб, шифо топади”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан.


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 02:52


МашаАллоҳ. Аллоҳ таолони улуғ авлиёси..

Абдулқодир Жийлоний бир шогирдларига ижоза бериб, инсонларни тарбия ва тазкия қилиш учун бир жойга жўнатаётганларида «Болам, худолик ва пайғамбарликни даъво қилмагин» деган эканлар. Шогирди хайрон бўлиб, «Ўзингиз менг ижоза бериб, ишониб, тарбия ва тазкия қилиш учун жўнатаётган бўлсангиз қандай қилиб мен худолик ва пайғамбарликни даъво қилишим мумкин» деганлар. Шунда «Мен айтганим ҳаммаси бўлади» деган эътиқодда бўлишинг худоликни даъво қилишингдир. "Мен айтган гапларнинг ҳаммаси ҳақ, ичида ҳеч қандай хатоси йўқ" деб эътиқод қилсанг, бу пайғамбарликни даъво қилишинг бўлади – деган эканлар.


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

28 Oct, 00:31


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌷Амин йа роббал аламин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

27 Oct, 14:06


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2024 йил, 28-Октябрь , ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 05:30 сахарлик тугаши
БОМДОД - 06:10
ҚУЁШ - 06:50
ПЕШИН - 12:12
АСР - 15: 41
ШОМ - 17:26 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:40

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

27 Oct, 02:32


12146. Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида нархлар ошиб кетганда: «Бизга нархларни белгилаб беринг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот шундай дедилар: «Нархни белгиловчи ҳам, тутиб турувчи ҳам, кенг қилувчи ҳам, ризқ берувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. Мен эса менга бирортангизнинг на қонда, на молда зулм даъвоси бўлмаган ҳолда Роббимга рўбарў бўлишни хоҳлайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти.


•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

27 Oct, 02:15


#Ҳадис

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.



•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz

"Besh_kappa"

27 Oct, 01:31


#Ҳадис

ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.

Шарҳ:
Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.

«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.



•○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○•
https://t.me/Beshkappa_uzz