Банк юристи @bank_yuristi Channel on Telegram

Банк юристи

@bank_yuristi


Банк ва юридик сохага оид хуқуқлар

Боғланиш учун: @bank_yuristbot

Банк юристи (Uzbek)

Банк юристи каналида банк ва юридик соханга оид хуқуқлар бўйича маълумотлар, масалалар ва саволлар келиб чиқади. Бу канал банк хизматлари даромади, кредит продуктлари, молиявий назорат, финанс ва бошқа муаммолар бўйича фойдали маълумотлар беради. Банк юристи канали фойдали ва амалиётга ориентирланган хисобланади. Агар сизда банк ва юридик сохада оид хуқуқлар бўйича саволларингиз бўлса, ушбу каналга обуна бўлинг ва масалалар ёки муаммолар бўйича ўз саволларингизни тўсатидан сўрагинг. Банк юристи канали - энг янги ва фойдали хабарлар, илмий маълумотлар ва масалалар билан танишиш учун идеал манба. Обуна бўлинг ва фойдаланинг!

Банк юристи

27 Feb, 06:33


TADBIRKORLAR UCHUN JUDA UZOQ KUTILGAN YANGILIK👏

❗️O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-39 son Farmoni bilan Soliq kodeksining 227 prim 1-moddasiga asosan qoʻllanilgan jarimalarning summasi 98 % dan 2 %ga tushirildi!

Farmon kuchga kirgunga qadar 227 prim 1-modda bilan qoʻllanilgan moliyaviy jarimalar boʻyicha mavjud qarzdorlikning 98 %i hisobdan chiqariladi va qarzdorlikni undirish bilan bogʻliq sud va ijro ishlari tugatiladi.
——————————————————
I.M.H.O: Bir savol tug`iladi nahotki?: qonun bilan tartibga solingan mazkur mantiqsiz norma bo`yicha shu paytgacha bo`lgan tadbirkorlarning siqilishi, ba`zilarining faoliyatini tugatib bankrot deb e`lon qilishi birgina farmon bilan hal qilinsa! Nahotki ushbu farmon mazkur sanksiyalar qo`llanilgan paytda, tadbirkorlar dardini kimga aytishini bilmasdan halak bo`lgan paytda (Konstitutsiayning mutanosiblik prinsipi o`sha paytda ham bor edi) qabul qilinmadi?

Nima bo`lganda ham yaxshi yangilik bilan kun boshlanganidan jamoamiz bilan judayam xursand bo`ldik!

Банк юристи

14 Feb, 10:13


ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАЧОН ТУГАЛЛАНАДИ?

Жиноят кодексининг 78-моддасига кўра шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.


📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

10 Dec, 16:03


#ЕР МАСАЛАСИ

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари:

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқ тури ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳақидаги ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Агар ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ҳужжатларда ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш, деҳқон хўжаликларини ҳамда жамоа боғдорчилигини ва узумчилигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан жисмоний шахсларнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

бинолар ва иншоотлар қурилиши учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

10 Dec, 15:53


#СОЛИҚ (МАРКИРОВКА)

Бугунги кунда тадбиркорларнинг энг оғриқли масаласи бўлган Солиқ кодекси 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жаримани бекор қилдириш учун бир неча асослар!


1⃣ Тегишли юридик хизмат кўрсатиш марказининг хулосаси олинмасдан солиқ текширувига оид юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори);

2⃣ 2022 йил 1 ноябрдан кейинги даврдаги “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъекти хабардор қилинмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори);

3⃣ Корхона чакана савдо ва умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланса, идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши эмас, балки савдо қоидаларининг бузилиши (МЖТК 164-модда) деб квалификация қилиниши лозим;

4⃣ Солиқ назоратини (текширувларини) амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан (тўхтовсиз ва изчил) фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилиши белгиланган. Мазкур нормага амал қилмаслик текширувларнинг процессуал нормаларни бузган ҳолда ўтказилганини асослайди.

5⃣ Соф тушумни ҳисоблашда хатога йўл қўйилган бўлса(соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган, унга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиқлари суммаси киритилмаган тушум сифатида аниқланади. Унга товарларнинг қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар киритилмайди)
ВМҚ 07.01.2021 йил 1-сон қарори,
ВМҚ 05.02.1999 йил 54-сон қарори;

6⃣ Давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланмаган бўлса. Конституция 20-модда.

Бу бирламчи ва одатий асослар бўлиб, ҳар бир индивидуал иш ҳолатидан келиб чиқиб, қўшимча асослар кўрсатилиши мумкин!

Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 август куни тадбиркорлар билан учрашувида:
Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги кераклигини айтиб ўтган.
Мазкур ваьдани судлар томонидан инобатга олиниши ва тез орада реализация бўлишини кутиб қоламиз

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

📞 Мурожаат учун: (90) 444-44-95

Банк юристи

10 Dec, 12:50


#БИЛАСИЗМИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-93-сон Фармони билан Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бериш ва солиқ текширувларидан озод қилиш тартиби белгиланди:

1️⃣ Қуйидаги мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланади

51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизгача пасайтиришга ҳақли;

101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар ушбу солиқлар ставкаларини 75 фоизга пасайтиришга ҳақли;

200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.

2️⃣ Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин

Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар барча солиқларни (бундан ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар мустасно) гаровсиз ва фоизларсиз қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:

51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 3 ой;

101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 6 ой;

200 та иш ўрни яратилганлиги учун – 12 ой.

Солиқ текширувларидан озод қилиш

3️⃣ Янги иш ўринлари яратилган тақдирда қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:

51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;

200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувларининг барча турлари ўтказилмайди.

4️⃣ Кредит учун кафилликлар берилади

3 млрд сўмгача— 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

4 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига;

5 млрд сўмгача — 200 тадан ортик янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига.

5️⃣ Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:

51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.


📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

04 Dec, 17:59


Газ заправкаларга газ етказиб бериш вақти чекланмоқда.

Соат 06:00 дан 15:00 гача газ етказиб берилади.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

30 Nov, 10:08


#ЭРТАДАН

❗️ 2023 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари иш хаққи, нафақа ва пенсиялар 7%га ошади


◽️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;
◽️ базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
◽️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;
◽️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 000 сўм;
◽️ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси – 800 000 сўм бўлади.

*Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

20 Oct, 17:29


#ФАКТ

Доллар тарихий курси

1994 й- 17-35 сум
1995 й- 40-60 сум
1996 й - 65- 90 сум
1997 й - 100-125 сум
1998 й -160 -200 сум
1999 й- 300- 600 сум
2000 й - 900-1050 сум
2001 й- 1050-1200сум
2002 й- 1180- 1580 сум
2003 й-1250- 1300сум
2006 й - 1300- 1380 сум
2008 й -1400 -1600 сум
2009 й -1600 -2000 сум
2010 й -2000- 2500 сум
2011 й -2500- 2820 сум
2014 й -2820- 3800 сум
2015 й- 3900- 6000 сум
2016 й- 6000- 8000 сум
2018 й- 7900- 8350 сум
2019 й - 8359 - 9500 сум
2020 й - 9500 - 10480 сум
2021 й - 10 500 - 10 890
2022 й- 11 000- 11 120
2023 й -12 250

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

10 Oct, 09:41


Исроил разведкаси ХАМАСнинг юришини улар ишлатаётган HUAWEI смартфонлари туфайли ўтказиб юборган бўлиши мумкин. Айтишларича, махсус хизматлар хавфсизлик тизими туфайли HUAWEI телефонларини кузатиши ва пойлаши мураккаб экан.
Яъни барча қолган бренд смартфонлари ғарбий махсус хизматлар, АҚШ разведкаси ва Моссад разведка хизмати учун кузатиш ва пойлашда муаммо яратмайди.

P/S: "IPHONEчи"лар давай ёппасига HUAWEIга 😎

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

25 Aug, 11:58


Маьлумотлар янгиланмокда!

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

25 Aug, 11:58


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан:

– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

21 Aug, 19:12


⚡️ MANDAT CHIQDI

Abituriyentlar o‘z natijalarini quyidagi usullarda bilishlari mumkin:

1️⃣ my.uzbmb.uz/answer sahifasidan;

2️⃣ https://mandat.uzbmb.uz saytidan;

3️⃣ Quyidagi Telegram botlardan:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

4️⃣ SMS xabarnoma xizmati orqali:

5100 raqamiga abituriyentning ID raqami yuborilganda, mazkur telefon raqamiga tanlov natijalari bo‘yicha SMS xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

17 Aug, 07:48


2022-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat qarzi holati va dinamikasi sharhi


📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

15 Aug, 09:39


Кредитга олинган уйни бошқа шахс номига ўтказишда нотариусга банкнинг розилиги керакми?

Кредитга уй-жой олиниши қонунчиликда, турар-жой сотиб олиш учун ипотека кредити олиш ҳисобланади
.Кредит ҳисобига сотиб олинган турар-жой(тўлиқ шаклда битмаган,каробка )ҳам банк кредитининг таъминоти бўйича гаровга олинади.Бу нима дегани.Сиз ва банк ўртасида тузилган гаров шартномасига асосан,сиз кредит қарздорлигизни қопламагунизча шу уй-жой банкда гаровда туради дегани.

Ўзб.Рес “Ипотек тўғрисида"ги қонуннинг 1-моддасида кўчмас мулк гарови шартномаси ипотека деб ҳам, яъни ипотека шартномаси деб ҳам юритилиши кўрсатилган. Бунда кредит олиб, шу уйни гаровга қўядиган шахс ипотекага қўювчи деб, кредит бериб, шу кредитнинг таъминоти сифатида уй-жойни гаровга олувчи банк ипотекага олувчи деб юритилади.
Шунингдек ипотека тўгрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк,агар ипотека тўгрисидаги шартномада бошқача назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш,хадя этиш,айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан тасарруфдан чиқаришилиши хам мумкин.

Бунда сиз гаровга (ипотекага) қўйилган турар-жойни сотиш ёки бошқача тартибда тасарруф қилишингиз учун шубҳасиз ипотекага олувчи – кредит ажратган банкнинг расмий розилиги бўлиши шарт ва мухим Бунда банкнинг розилигисиз мол-мулкни сота олмайсиз ва ўз-ўзидан нотариус ҳам банкнинг розилик хатини кўрмай туриб, олди-сотди нотариал харакатини амалга оширмайди,умуман.
Пул ажратган банк эса, одатда кредитни тўлиқ ёпмагунизча, бу уй-жойни сотишга асло руҳсат беришмайди,амалиётда банклар томонидан розилик хати берганини кўрмаганман).

Бу банкнинг ўзига тегишли ички сиёсатига боғлиқдир.Шунинг учун ипотекага олинган мол-мулкларни( уй,машина) бошқа шахсга ўтказишда нотариус банкнинг розилик хатини кўриш керак.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

13 Aug, 20:07


Якка тартибда тадбиркор соғлиғи туфайли маълум вақтга фаолиятини тўхтатиб турадиган бўлса, нима қилиши керак?

Кўплаб тадбиркорлар шу муаммога дуч келиш оқибатида,емаган сомсасига пул тўлашади.Бу тартиб бўйича тўшунтириб ўтаман.Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 373-моддасига асосан, агар якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади. Давлат хизматлари марказига топширади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисидаги аризани олган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган келгуси иш куни тугагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги ёки қайта тикланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда ахборот тақдим этади.

Яъни,тадбиркор ишламаган даври учун солиқ хисоблашни тўхтатиб туриш учун ўша тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотнома хамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан олинган ахборотлар тадбиркор ўз фаолиятини амалга оширмайдиган давр учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

10 Aug, 06:36


#КУНПРОГНОЗИ
10.08.2023 й.

💸📉 Бугун АҚШ Доллари курсининг рекорд даражада ошиши кутилмоқда

Ўсиш миқдори 🔝 + 408 сўм
💵USD = 11667 + 408 сўм


📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

09 Aug, 07:44


Давлат божини тўлаш учун судга ёки банкларга бориш шарт эмас!

Судлар учун тўланадиган давлат божини тўлаш учун ҳисоб ракамни суддан бориб олиб кейин яна банкга бориб навбатда туриб тўлов қилиш бир қанча қийинчиликларни юзага келтиради ва қимматли вақтингизни ўғирлайди. Лекин аслида бу жуда осон.

Бунинг учун:

billing.sud.uz сайтига киришингиз ва янги квитансия яратиш тугмасини босиб сўровномани тўлдиришингиз керак.

Сўровномани тўлдирганингиздан сўнг сизга квитансия берилади.

Иккинчи босқичда ушбу квитансияда кўрсатилган ҳисоб рақамига pay.me yoki click иловалари орқали тўловни амалга оширишингиз лозим.

billing.sud.uz тизимига сизга берилган квитансиянинг рақамини киритиш орқали тўлов қилинган квитансияни юклаб олишингиз керак ва бўлди.

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

08 Aug, 06:46


💰 Айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганларга қанча миқдорда мукофот пули берилади?

Қонунчиликда бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ваколатли органларга хабар берилганда ундирилган жаримадан мукофот пули бериш белгиланган.

👉йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида e-jarima портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи миқдорида;

👉дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Давлат экология қўмитасига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача миқдорида;

👉лицензиясиз ёки рухсатномасиз, хабарнома юбормасдан шундай ҳужжатлар талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланганлик тўғрисида лицензия, рухсатнома бериш ваколатига эга органларга (масалан, хусусий нотариуслар бўйича Адлия вазирлигига) хабар берилади ва ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида;

👉коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади, ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача миқдорда;

👉харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида;

👉давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида “Давлат аудити” тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади

📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

31 Jul, 07:13


#КУНПРОГНОЗИ
31.07.2023 й.

💸📉 Бугун АҚШ Доллари курсининг ошиши кутилмоқда

Ўсиш миқдори 🔝 + 18 сўм
💵USD = 11600.17 + 18 сўм


📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov

Банк юристи

15 Jul, 18:31


👨‍💻 Шартнома тузишдан олдин контрагентни қандай текшириб олиш мумкин?

🔭 Қуйидаги очиқ манбаалар ёрдамида ўз ҳамкорингизни ўрганиб чиқинг:


🏢 1. Контрагент ҳақида умумий маълумотлар:

- http://registr.stat.uz/enter_form/ru/index.php;
- https://my.gov.uz/ru/info-by-tin/passport;
- orginfo.uz

orginfo.uz сайти ёрдамида таъсисчи ва директорга алоқадор бошқа ташкилотлар ҳақида хам маълумотлар олиш мумкин.


🦠 2. Ҳамкорингизнинг ҚҚС тўловчи сифатидаги гувохномаси ҳақида маълумотлар билан танишинг:

https://my.soliq.uz/nds/home?lang=ru
https://soliq.uz/activities/tax-risk-analysis


⚖️ 3.  Контрагент иштирок этган суд процессалари ва қарорларни изланг:

https://my.sud.uz/pages/monitoring/economical.html
https://public.sud.uz/report#!/sign/view
https://t.me/suduzbot

🔐 4.  Ҳамкорнинг солиқ ва бошқа қарздорлиги ҳақида маълумот йиғинг:

https://mib.uz
https://soliq.uz/activities/debtor?lang=uz

🦴 5. Контрагентнинг банкротлик ёки тугатиш босқичида эмаслигига амин бўлинг:

https://davaktiv.uz/uz/bankrot
https://fo.birdarcha.uz/notification/liquidation

🔬6. Ўз шартномавий мажбуриятларини бажармайдига инсофсиз етказиб берувчилар ҳақидаги маълумотлар олинг:

http://xarid.uz/unfairexecutor
https://old.uzex.uz/uz-latn/government/unfairsuppliers



📰 Каналга аьзо бўлинг ⤵️
⚖️ @advokat_normuminov