АОКА | Сурхондарё @aoka_surxondaryo Channel on Telegram

АОКА | Сурхондарё

@aoka_surxondaryo


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

АОКА | Сурхондарё (Uzbek)

АОКА | Сурхондарё канали Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот каналидир. Ушбу канал арқали Сурхондарё вилоятидаги аҳам ва муҳим янгиликларни, маълумотларни ва оммавий коммуникацияларни олдинга олишингиз мумкин. Сурхондарё вилоятига оид навбатдаги янгиликлар, иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар, меҳнат фаолиятлари ва бошқа мухим мавзулар бу каналда сизни кутиб турмоқда. Ушбу каналга кириш орқали Сурхондарё вилоятидаги жараёнларни, ишончли маълумотларни эълон қилишга имконият юзасидаги бўлиб, сизга корхона, тадбиркорлик ва шахсий хаёт соҳасига оид тажрибаларни ва маълумотларни олдинга суратлашингиз мумкин. Сурхондарё вилоятидаги навбатдаги таълим муассасалари, зиёвуд ва оқув жойларидаги янгиликлар ва ишончли маълумотлар Сурхондарё каналида сизни кутиб турмоқда. Ушбу аҳмиятли каналдан фойдаланиш учун @surxonAOKBbot бот билан алоқа қилишингиз мумкин. Сурхондарё вилоятининг сўнгgi янгиликларига янгиланишини кўришга хуш келибсиз!

АОКА | Сурхондарё

20 Jan, 13:58


2024 йилда Ўзбекистон "Дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида, 121 та давлат ичида 1-ўринни эгаллади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

20 Jan, 12:10


#Ҳуқуқий_ахборот

Қонунчиликка кўра, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади.

Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 30 бараваригача (11 млн 250 минг сўм) миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

20 Jan, 09:51


❗️Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади

Қонунчиликка кўра, иш куни давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги камида 30 дақиқа ва кўпи билан 2 соат бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак.

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Ходимлар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланади. Бу вақтда улар иш жойидан чиқиб кетиши мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

20 Jan, 05:33


❗️ Интернетда нарса харид қилганда огоҳ бўлинг!

Ҳозирда фирибгарлар эълон сайтларида маҳсулот нархини арзон кўрсатиб, олдиндан тўлов қилишга ундашмоқда.

Тўлов қилинганидан сўнг эса алоқа узилиб, қора рўйхатга тушасиз.

⬆️ Батафсил видеода томоша қилинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

20 Jan, 01:23


#Гапнинг_индаллоси

Интернет овунчоқ эмас!

Ҳа, у бизга ғоя ва мақсадларимиз, истагимизни нур билан ёритиш, дунёқарашимизни ўзгартириш учун манба ёки восита бўлиши керак аслида. Қўл телефони ҳам узоғимизни яқин қиладиган олис билан боғланиш манбаи. Унинг имкониятлари мафкурамизга зиён қилмаслиги, унга боғланиб, қул бўлиб қолмаслигимиз керак. Ҳозир жуда кўпчилигимиз мобил телефондан бир қадам ҳам узоқлашолмайдиган бўлиб қолдик.

Гапларимдан энсангиз қотмасин. Айни дамда болангизга қаранг: у нима билан банд? Телефон ичига кириб кетгудай даражада, сиз қолиб, таскин-тасаллини шу зормандадан топаётган бўлса, хавотирим бежиз эмаслигини ҳис қиласиз.

Ёки фарзандингиз телефон кўриш ўрнига китоб мутолааси билан бандми? Ота-оналарнинг ўзи ўрнак бўлиб китоб ўқияптими? Хонадонингизда шундай муҳит ҳукмрон бўлса, хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Қанийди шундай бўлса...

Қўчқор НОРҚОБИЛ,
ёзувчи.


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

19 Jan, 17:21


Яхшилик

Учиб бормоқдадир қиммат лаҳзалар,
Яна битта кун ҳам топмоқда якун.
Ортингга бир муддат ташлагин назар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?

Меҳрга зор бўлиб қанча мурғак кўз,
Таскин кутмоқдадир қайларда ҳануз,
Ҳеч бўлмаса, айтиб битта ширин сўз,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?

Оқибат қўрғони кетмасдан нураб,
Дунёни саховат-меҳрга ўраб,
Етим, бева, кекса ҳолини сўраб,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?

Отаю онангдан олдингми хабар,
Ё жигар ҳолига солдингми назар,
Қилган гуноҳингга айтиб алҳазар,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?

Асли эзгуликдан тирикдир инсон,
Эзгулик иймонга куч берар дармон,
Шу саволни бергин ўзингга ҳар он,
Кимгадир яхшилик қилдингми бугун!?

✍️ Вафо Мўмин

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

19 Jan, 11:00


💰 Ўзбекистонда қайси пуллар кўпроқ муомалада?

Масалан, 1 000 сўмлик купюралар муомаланинг бор-йўғи 0,6%ини ташкил этади — улар жуда кам.

⬆️ Қолган банкнотлар ҳақида инфографикада танишинг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

19 Jan, 07:53


Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзидан кейинги авлодга нима васият қилган эди?

“Сизларга васият қиламан: маориф йўлида ишлай турғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Маорифга ёрдам этингиз! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар! Ҳаммага озодлик  йўлини кўрсатингизлар! Биздек маориф” қурбонларини йўқлангизлар! Озодликни тезлик ила юзага чиқарингизлар! Мумкин қадар кўпроқ янги мактаблар очиш, шунингдек маориф ва халқ саодатини таъминлаш соҳасида тинмай ишлаш бизга энг яхши ҳайкал бўлади!”

💐 Бугун Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилган кун

Таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йил 19 январда Самарқандда туғилган.

1919 йилнинг баҳорида Шаҳрисабзда Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олиниб, Қаршида зиндонга ташланади ва қатл қилинади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

19 Jan, 06:13


#Диққат

⚡️ Қишда электрни қандай тежаш мумкин?

Бу борада «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 10 та фойдали маслаҳат билан бўлишди.

Билиб қўйиш зарар қилмайди...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

18 Jan, 16:05


Бугун, 18 январь куни Сурхондарё вилояти прокуратурасида мустақил Ўзбекистон прокуратурасининг 33 йиллиги ва “8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бош прокурорнинг тегишли буйруғи билан вилоят ҳокими У.Қосимов ва Сариосиё тумани ҳокими А.Донаев 1- ва 3-даражали “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
 
Тадбирда Бош прокурорнинг ўринбосари И.Адҳамов, вилоят прокурори Б.Бабаджанов, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқарма вакиллари, прокуратура органлари ходимлари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
 
Шунингдек, тадбирда вилоят прокурори, ҳоким, сектор ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг тегишли буйруқларига мувофиқ прокуратура ходимлари муносиб тақдирланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

18 Jan, 09:54


Самарқандда Муҳаммад Алига совға қилинган чопон қаерда?

АҚШлик афсонавий боксчи, жаҳон чемпиони Муҳаммад Али 1978 йил 12 июнь куни Москвага ташриф буюрган эди. Раҳбарлар юксак даражадаги меҳмонни Ўзбекистонга – Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига сафарини ташкил қилди.

Самарқандга келган Муҳаммад Али Улуғбек расадxонаси ҳамда Регистон майдонини зиёрат қилди. Деворлардаги қадимий нақшларни кўриб лол қолди. Шаҳарни қизиқиш билан кўздан кечиргач, кечки намозни масжидда ўқиди. Самарқандда унга олтин иплар билан тикилган чопон совға қилинди.

АҚШда бўлган юртдошларимизнинг гапларига қараганда, Муҳаммад Алига совға қилинган зарҳал чопон ҳозирги кунга қадар боксчининг уй-музейида илинган турибди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

18 Jan, 07:10


LexAI ҳуқуқий чат-боти яратилди

Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий билимларни янада осон ва тезкор етказиб беришга мўлжалланган LехAI ҳуқуқий чат-боти Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда яратилди. 

Чат-бот қуйидаги ҳуқуқий масалаларга тезкор жавоб бериш имкониятини тақдим этади:

• ҳужжат лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш – қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини онлайн баҳолаш;
• ҳуқуқий амалиётни таҳлил қилиш – фойдаланувчиларнинг берган ҳуқуқий кейсларини таҳлил қилиш орқали жавоб тақдим этиш;
• ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш – мустақил ҳужжат тайёрлаш конструктори.

Чат-ботнинг билимлар базаси 604 млн белгидан ортиқ бўлиб, ушбу платформани яратишда ҳуқуқ ва IT соҳасидаги тажрибали мутахассислар 5 ойдан ортиқ вақт давомида ишлашган.

Чат-бот ҳозирда синов режимида ва ҳуқуқшунос-мутахассислар томонидан текширилмоқда. Тез орада барчага очилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

18 Jan, 05:47


Кун тавсияси

— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

17 Jan, 15:12


«Уй» анимацион фильми томошабинлар томонидан илиқ қабул қилинди

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тақдим этилган мазкур фильм нафақат ёшлар, балки барча учун долзарб муаммога қаратилган бўлиб, рамзий маънода “Уй” деб номланган. Фильм ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.

Анимация сизга ҳам манзур бўлади деб ўйлаймиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

17 Jan, 11:35


⚡️ Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан ўтган йил вилоятда амалга оширилган йирик ҳажмдаги ишлар ва корхонанинг Янги йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

08 Jan, 14:22


⚡️Ўзбекистонда тақиқланган диний материаллар эълон қилинди (тўлиқ рўйхат)

Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.

2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган. Хусусан:

Facebook'да 203 та профиль ва материаллар;
Telegram'да 713 та канал, гуруҳ ва материаллар;
Instagram'да 226 та профиллар;
Youtube'да 135 та канал ва турли видеолар;
Odnoklassniki'да 35 та профиль ва материаллар;
Tik-tok'да 44 та профил;
Интернет'да 13 та сайт ва алоҳида материаллар;
• 20 та турли китоб, маъруза ва нашидалар.

⚠️ Фуқаролардан диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан сақланишни ва улардан йироқ бўлишни сўраймиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

08 Jan, 11:14


#Ijtimoiy_karta

Vazirlar Mahkamasining 27.12.2024-yildagi 897-son qarori bilan aholini ijtimoiy qo‘llab-quvvatlashda "ijtimoiy karta" tizimini joriy etish bo‘yicha chora-tadbirlar belgilandi.

Prezidentning 18.07.2024-yildagi PQ-267-son qaroriga muvofiq "Ijtimoiy karta" axborot tizimini joriy etish orqali ijtimoiy to‘lovlar va subsidiyalar, ijtimoiy xizmatlar va yordam ko‘rsatishni tayinlash, taqdim etish, monitoring qilish va baholash jarayonlari bosqichma-bosqich avtomatlashtirilmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Ijtimoiy kartasi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi. U quyidagi tartiblarni belgilaydi:

😲 ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarish, foydalanish uchun taqdim  etish;
😲 ijtimoiy kartalarni almashtirish, to‘xtatib turish va tugatish;
😲 "Ijtimoiy karta" axborot tizimi ma’lumotlar bazasini yuritish.

🖋 "Ijtimoiy karta" AT ma’lumotlar bazasi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan fuqarolar va davlat organlari taqdim etgan ma’lumotlar, shu jumladan biometrik ma’lumotlar asosida shakllantiriladi va yuritiladi.

💵 Ijtimoiy kartani moliyaviy agent sifatida ishtirok etuvchi respublikaning rezident tijorat banklari taqdim etadi.

Ijtimoiy kartani berish va undan foydalanish uchun arizalar quyidagilar orqali murojaat qilish yo‘li bilan topshiriladi:
😲 YaIDXP;
😲 "Ijtimoiy karta" mobil ilovasi;
😲 "Inson" ijtimoiy xizmat ko‘rsatish markazlari;
😲 moliyaviy agentlar.

🤝 Jismoniy shaxslarga ijtimoiy karta berish bo‘yicha bank xizmatlari uchun to‘lov BHMning 10 foizidan oshmasligi kerak. Hujjatda ijtimoiy karta uch ish kuni ichida bepul beriladigan shaxslar ro‘yxati keltirilgan.

⚠️ 2025-yil 1-fevraldan ijtimoiy kartalarni muomalaga chiqarish va foydalanishga taqdim etish masalalari bo‘yicha "1070" "Ishonch telefoni" sinov tartibida ishga tushiriladi.

📝 telegram    💻 instagram  
📝 facebook   🐧 xcom
🎞 youtube     🎖 ihma.uz

АОКА | Сурхондарё

08 Jan, 04:40


⚡️Туман сабаб самолётлар Термиз аэропортидан бошқа аэродромларга йўналтирилди

Термиз аеропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди:

- "Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент - Термиз йўналиши бўйича US-751 рейси Бухородаги муқобил аэродромга;

- “Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жидда – Термиз йўналиши бўйича 9S412 рейси эса Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

08 Jan, 03:42


Бугун Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

2016 йил 19 декабрдаги ЎРҚ–414-сон Қонунга асосан 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокурор ва унга бўйсунувчи прокурорлар Ўзбекистон ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Прокуратура органлари ходимларини бугунги касб байрами билан қизғин табриклаб, халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

07 Jan, 10:02


2024 йил ёшлар ҳаётида қандай ўзгаришлар олиб келди? (+видео)

2024 йил – "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш" йилида кўплаб ёшларимиз катта муваффаққиятларга эришдилар. Жумладан, Ўзбекистон санъат ва маданият институти таянч докторанти, Ёшлар парламенти аъзоси ва яқиндаги ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Иродахон Бердиева ҳам мана шундай фаол ва катта натижалар кўрсатган ёшлардандир.

🎥 https://youtu.be/x-aqiYZeMAM

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

07 Jan, 04:38


📌 2025/2026 ўқув йили учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг 2025/2026 ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (ёки касбий ижодий имтиҳон) фанлар мажмуаси эълон қилинди.

⤵️ Қуйида айрим таълим йўналишлари бўйича тест синови ва касбий (ижодий) имтиҳон фанлари мажмуаси келтирилган:

📗 Мактабгача таълим

1-фан: Биология
2-фан: Она тили ва адабиёти

📘 Бошланғич таълим

1-фан: Она тили ва адабиёти
2-фан: Математика

📙 Педагогика ва психология

1-фан: Тарих
2-фан: Она тили ва адабиёти

📕 Журналистика

1-фан: Касбий (ижодий) имтиҳон
2-фан: Она тили ва адабиёти

➡️ Тўлиқ рўйхат ва фанлар тафсилоти билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 15:46


ҚУРЪОНДАН БАЪЗИ ЎГИТЛАР

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.
(Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 11:11


#Бу_муҳим

Кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларини қор ва муз қопламаларидан тозалашга ким масъул?

🎥 Батафсил видеода танишинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 08:34


💬 “Сурхондарё вилояти ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси: кеча ва бугун”.

🗞 Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси тарихи, ривожланиш босқичлари ҳамда бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўз боради.

📰 Мақолани, албатта, ўқиб чиқинг. У ҳамма учун бирдек қизиқарли ва фойдалидир. Мутолаа севимли машғулотингизга айлансин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 06:58


Ойига йигирма миллион сўм даромад (+видео)

Истеъдод, хоҳиш ва интилиш. Ушбу жиҳатларни ўзида мужассам эта олган ҳар қайси ёш, нафақат илмда, заковатда, балки ўз иқтидори орқали бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга эришиши муқаррар.

🎥 https://youtu.be/3mS4L9Szbs0

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 04:46


❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид Президент қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

06 Jan, 03:38


❗️Ҳурматли ота оналар, фарзандингизнинг ожиз томонлари ҳақида уларнинг ўзларига айтиб койишни бас қилинг.

Бу ечим бўла олмайди. Бунинг ўрнига:

• Болам сенга ишонаман!
• Болам бор умидим сендан!
• Сен бошқалардан ўзгачасан!
• Сенда Худо берган талант бор!
• Сен бу ишни мендан ҳам яхши қиляпсан!
• Буни жуда яхши бажарибсан, фақат кейинги сафар бу ерини ҳам бундай қилишни унутма!


Шундай сўзлар билан уни рағбатлантиринг. Кучли томонларини гапиринг. Ўзига ишончини оширинг.

Ва шуни унутмангки, ҳар битта ўргатган нарсангизга унинг ёнида қатъий амал қилинг. Бола сизнинг гапларингиздан эмас, бажараётган амалларингиздан ўрганади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

05 Jan, 08:02


Жадид боболаримиз ибрати

Бухоро қозикалони Бурҳониддиннинг вакили Мулла Қамариддин жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжага: “Агар сиз ўз ихтиёрингиз ила мактабингизни боғласангиз, тилаган ерингизда қози ёки раис қилдирмоқни қозикалон сифатида ваъда бераман”, дейди.

Шунда Усмонхўжа: “Муаллимлик қилишимиз очликдан ёки мансабга етиша олмаганимиздан эмас, балки халққа ва юртимизнинг болаларига бироз фойда етказурмиз деб мунча машаққатларни бошимизга юкладик. Тутган муқаддас маслагимизни дунё мансабига сотмаймиз”, деб жавоб беради.

Эслатма: Усмонхўжа Пўлатхўжаев (1878-1968) ўз хонадонида илк жадид мактабларидан бирини очиб, илмга ташна ўқувчиларга она тили, математика, тарих, география ва бошқа фанлардан бепул сабоқ беришни йўлга қўйган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

05 Jan, 06:05


#Иқтибос

Қонун қонун бўлгани учун эмас, унда адолат мужассам бўлгани учун қадрлидир.

Ҳаёт у ҳақда узун матн ёзишдан кўра қисқароқдир. Ҳар фурсатни ғанимат билинг!

Характеристика нафақат берилган кишининг, балки берган кишининг ҳам баҳосини белгилайди.

Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди.

Ҳеч нарса инсонни у устидан куладиган нарсачалик кўп фош қилмайди.

Сўз уролмаган жойда таёқдан фойда бўлмайди.

Иккови ҳам ўз-ўзига зиён етказади: кўп ваъда берган ҳам, кўп нарса кутган ҳам.

Яхши қарор тажриба самарасидир. Тажриба эса ёмон қарорлар самараси.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

04 Jan, 14:31


🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

04 Jan, 06:53


📢 Диққат эълон: Тўртта ҳудудда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

"Миллий электр тармоқлари" Сурхондарё филиали тасарруфидаги “Гулча-220” подстанциясидаги қуввати 63 000 кВА бўлган АТ-1 да юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 4 январь куни соат 12:00 дан 15:00 гача Узун, Сариосиё, Олтинсой ва Денов туманларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлиши маълум қилинади.

Юзага келган ноқулайликлар учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали истеъмолчилардан узр сўрайди ҳамда таъмирлаш ишлари якунлангач таъминот қайта тикланишини маълум қилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

04 Jan, 06:04


📣 “Мен Ғолиб” мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

✔️ Yugur.uz платформасида “Мен Ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди.

✔️ “Мен Ғолиб” югуриш мусобақасининг ўзи 12 январь куни “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади, у ерда мамлакат қуролли кучларининг мингдан ортиқ вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар тўпланишади.

✔️ Тадбир Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳамкор сифатида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти иштирок этмоқда.

✔️ Ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси 3 км ва 10 км масофада ўтказилади.

✔️ Иштирокчилар учун слотларни 8 январгача Yugur.uz платформасидаги ҳавола орқали сотиб олиш мумкин.

✔️ Югуриш ишқибозлари якка тартибда, идоравий тузилмалар учун жамоавий мусобақалар ташкил этилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

04 Jan, 04:58


“Умра”га юбориш билан ноқонуний шуғулланиб келган турфирмаларга чоралар кўрилмоқда

Бир неча вилоятларда ўтказилган махсус тадбирларда ноқонуний тарзда “Умра” тадбирларини ташкил этиб келган турфирмаларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида “Anor tour” номи остида жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан “Умра” тадбирини ташкил этиб келингани аниқланган.

Ҳолат юзасидан турфирмада ишлаб келган жисмоний шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича тўпланган материаллар тегишли чора кўриш юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига юборилган.

❗️Маълумот учун, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

04 Jan, 03:05


❗️Бугун, 4 январь — барча учун иш куни

Президент қарорига кўра, бугун, шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан 2 январь куни қўшимча дам олишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

03 Jan, 10:30


Сурхондарёда бодом гуллади!

Сариосиё туманида жойлашган "Юқори Тўпаланг" миллий табиат  боғи ҳудудида қиш совуғи ҳукм сураётган бир пайтда аччиқ бодом дарахти гуллади.

Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли боғбонларимиз дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш, совуқ урушидан асраш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади.

Жумладан, мутахассислар бодомнинг эрта уйғониши ва гулини совуқ урмаслиги учун оҳакка соз тупроқ қўшиб оқлашни тавсия этади. Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида дарахт кечроқ уйғонади ва гулини совуқ уруши камаяди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

03 Jan, 09:44


#Огоҳ_бўлинг

❗️ Диққат! Фейк!

Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда "TEMU онлайн дўконига ишга қабул қилиш, 1 соатдан 6 соатгача 300.000-2.200.000 сўм ишлаб топиш мумкин" мазмунида юқоридаги фотосурат кўринишидаги тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

⚠️ Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

03 Jan, 06:08


⚡️ Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз саломатлигингизга ғамхўрлик қила олаяпсизми?

Ушбу роликда сиз учун керакли тавсиялар берилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

02 Jan, 14:03


❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

02 Jan, 12:06


1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

2025-2026 ўқув йилидан камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.

Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

02 Jan, 09:32


❄️ АҚШда қор тозаловчи робот ихтиро қилинди

Yarbo Snow Blower — йўлларингиз ва ҳовлингизни мустақил равишда тозалайдиган робот. У 24/7 ишлайди ва автоматик қувватлаш туфайли доим фаол ҳолатда бўлади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Jan, 16:22


90 сония танаффус қилинг

❤️‍🔥 Ўзингиздаги ҳис-туйғулар ва ўзгалар хақидаги қарашларни асл ҳолида кўрмоқчи бўлсангиз, 90 сония сабр қилинг. Ҳар қандай ҳис-туйғу: ғазаб, қаҳр - денгиз тўлқини каби 90 сония ичида сусайиши мумкин.

🧧Бир инсон ёки вазият ҳақида ўйламаслик учун ўзингизга 90 сония вақт беринг - бу тахминан 15 марта чуқур нафас олиб чиқаришга тенг вақтдир. Ана шунда шошилинч ва қизиққонлик билан чиқарган қарорларингиз учун келажакда афсусланмайсиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Jan, 05:34


БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Бойсун тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Холиёров Юнус Шавкатович 1983 йил 1 январда Бойсун туманида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ю.Холиёров 2005-2015 йилларда Бойсун туманидаги касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда Бойсун тумани Маданият бўлими раҳбари, 2017-2020 йилларда туман ҳокимлигида девонхона мудири, бош мутахассис лавозимларида фаолият юритган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Dec, 12:57


☃️ Кириб келаётган янги – 2025 йил муборак бўлсин, қадрли воҳадошлар!

Ҳар йил бизга бебаҳо тажриба ва таассуротлар беради. Жорий йил янги марралар, имкониятлар билан фаолиятимиз натижадорлиги ва самарадорлигини очиб берди.

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси жамоаси барча воҳадошларимизни янги йил билан қутлаган ҳолда, юртимизга осойишталик, хонадонларга фаровонлик, қут-барака ва мустаҳкам соғлиқ тилайди!

Янги йилда кўзланган мақсадлар тўлақонли амалга ошсин ва йил давомида фақатгина яхши кунлар ҳамроҳ бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Dec, 00:09


#АОКА
#йил_сарҳисоби

Салом дўстим, азизим,
Қадрингиз баланд ғоят.
Йилнинг охирги куни,
Кириб келди ниҳоят.

Бугун тунда янги йил,
Келгайдир виқор билан.
Қайда ёмғир шивирлаб,
Қайда эса, қор билан.

Тилагим, янги йилда,
Янги бахтлар ёр бўлсин.
Уч юз олтмиш беш кун ҳам,
Умидингиз бор бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Dec, 11:32


#Иқтибос

🖊 Яхши одамни бир нарсадан билса бўлади: у аблаҳликни жуда беўхшов қилади.

🖊 Сукут аломати ҳар доим ҳам ризо эмас. Баъзан инсон аҳмоқлар билан тортишишни истамагани учун ҳам сукут сақлайди.

🖊 Кечиримни ҳар доим ҳам айбдор сўрамайди. Кечиримни муносабатларни кўпроқ қадрлайдиган инсонгина сўрайди.

🖊 Бахил инсон дунёда камбағаллар каби яшайди. Охиратда ҳисоб каби сўроқ қилинади.

🖊 Ҳаққимга дуо қил, дейсан дўстим. Роббим қошида тиз чўкиб, ҳаққинга дуо қилсам Даргоҳимда ўзи қани?, деб сўраб қолса мен нима жавоб бераман?

🖊 Инсонни сўзсиз қолишга мажбур қиладиган оғриқ – уни дод солишга ундаган изтиробдан минг карра аламлироқдир!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Dec, 07:52


Мушакбозликнинг хавфли оқибатлари

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

27 Nov, 10:19


Республика ҳудудларида қор ёғади

29 ноябрь, 1 декабрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 30 ноябрь, 1 декабрда баъзи жойларда қорга айланиши мумкин.

Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 29 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 30 ноябрда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ; 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

27 Nov, 04:18


⚡️ Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарорига кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

- 2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

- 2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

26 Nov, 08:35


Ўзбекистонда 10 ойда қанча енгил автомобиллар ишлаб чиқарилди?

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

26 Nov, 05:53


Бойсунда қарздорнинг 9 та «BYD» машинасини аукционга чиқарилиш чоралари кўрилмоқда

Бойсун тумандаги «Azia-Constuction» МЧЖнинг солиқ ҳамда бошқа юридик ташкилотлар олдида жами 14 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд.

МИБ томонидан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, унга тегишли кўчмас мулк, 3 та махсус ҳамда 11 та енгил автотранспорт хусусан, 9 та «BYD» электромобиль машинасига нисбатан тақиқ қўйилди.

Мулкларни аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

26 Nov, 03:38


📌 26 ноябрь – Халқаро ахборот куни

Халқаро ахборотлаштириш академияси ташаббуси билан
1992 йил 26 ноябрь куни ташкил этилган Биринчи халқаро ахборот форуми доирасида ушбу кунни дунё миқёсида халқаро ахборот куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Бу сана ЮНЕСКО ҳамкорлигида 1994 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида нишонлаб келинади.

Мазкур кунни нишонлашдан мақсад ҳар бир инсоннинг холис ва ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

Маълумотларга кўра, ахборотлар ҳажми дунёда ҳар икки йилда икки бараварга ортиб бормоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

26 Nov, 02:14


Ҳар куни эрталаб Аллоҳдан ризқ эмас, барака сўранг. Зотан ризқингиз ёзиб қўйилган: ундан ози ҳам, кўпи ҳам бўлмайди. Бироқ, барака ризқингизни зиёда қилувчи омилдир.

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 14:39


Ватан унутмасин Оталарини!

Шоира Нозима Ҳабибуллаеванинг шеърини Эркин Бозоров ижросида эшитиб, этингиз жимирлайди. Шеър оиласини боқиш ташвишида мусофирликда юрган оталар ҳақида ёзилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 12:01


Дунёдаги энг катта динозавр скелети сотилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида 150 миллион йиллик динозавр ким ошди савдосида 6 миллион еврога сотилди. Харидни уни музейга топширмоқчи бўлган аноним коллекциячи амалга оширган.

Шимолий Америка ҳудудида яшаган ўтхўр Апатозаврнинг 22 метр узунликдаги скелети 75-80 фоиз асл суяклардан иборат. У 2018 йилда АҚШнинг Вайоминг штатида топилган ва қазиш ишлари француз инвесторининг молиявий кўмагида амалга оширилган. Кейин қолдиқлар икки йиллик реставрация қилиш учун Францияга юборилган.

Маълумот учун, АҚШ ғарбий штати Вайомингдаги қонунчиликка кўра, шахсларга тарихий суякларни қазиб олиш учун рухсат берилган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 08:58


❗️Рақобат қўмитаси огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқларда биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзам ва дамламалар рекламасининг “минг бир хасталикка даво” сифатида, “мўъжизакор” таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ иборалар асосида жойлаштирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўллашига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Ачинарлиси, бундай маҳсулотларнинг диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларнинг дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда истеъмол қилинишига ундамоқда.

Қўмита фуқаролардан рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олгани, уларни истеъмол қилиш натижасида соғлиги янада ёмонлашгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини таъкидлаб, нотўғри рекламани тарқатиш қонунчиликка биноан жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 06:09


Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди

Инсонларга мўлжалланган кир ювиш машинасининг томи шаффоф кабинадан иборат, марказда ўриндиқ жойлаштирилган. Унга одам ўтирганда, кабина ичидаги бўшлиқ иссиқ сув билан тўлади.

Махсус датчиклар максимал қулай ҳароратни созлаш учун фойдаланувчининг пульси ва бошқа биологик маълумотларини ўлчайди. Ўрнатилган сунъий идрок тизими эса одамнинг ҳиссий ҳолатини назорат қилиб, уни тинчлантирувчи махсус тасвирларни экранда намойиш қилади.

Бир кишини ювинтириб, қуритиш учун 15 дақиқа кетади. Қурилма 2025 йил баҳорида Осака шаҳрида ўтказиладиган Бутунжаҳон кўргазмасида оммага намойиш этилади. Кўргазма давомида кўнгиллилар уни синаб кўриши мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 04:38


https://uza.uz/uz/posts/660551

АОКА | Сурхондарё

25 Nov, 02:47


🌨 Қор – қут-барака, фаровонлик, пок ниятлар тимсоли

Олтин кузакнинг сўнгги кунларида кўзни қувнатиб, дилни яйратиб Бойсунтоғ чўққиларига биринчи қор тушди. Мўйсафид қоялар, қир-у адирлар оппоқ тусга кирди. Бу зумрад қиш муждаси, ободлик нашидаси, тўкис ҳаётимиз нишонаси гўё.

Шу ўйлар қанотида оппоқ тонгда томга чиққан (қор бу – ижод, қор бу – илҳом) туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Юнус Холиёров Бойсунтоғ манзараларини фото ускунаси нигоҳига муҳрлади ва бизга илинди.

Қор ёғавер, ёғавер тинмай,
Босиб кетгин ғубор, гардларни.
Оппоқ бўлиб ювилсин манглай,
Босиб кетгин алам, дардларни...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Nov, 12:22


☀️ Қуёш ёрдамида чизилган расм

Ўз иши устасининг ажойиб маҳорати.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Nov, 06:19


Ногиронлиги бор кишилар энди бошқаларнинг кўмагига муҳтож бўлмайди

Жанубий Кореяда ёнингизга ўзи келиб кийилиб оладиган робот экзоскелет ишлаб чиқарилди.

Унинг ёрдамида фалаж бўлган беморлар бошқаларнинг ёрдамисиз беъмалол ҳаракатланишлари мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар келажакда уни янада тезроқ ҳаракатланадиган ва ихчамроқ қилишни режалаштиришмоқда.

Аммо ушбу антиқа маҳсулот шу ҳолатда ҳам халқаро танловда биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Nov, 04:49


Сурхондарёда кенг имкониятлар очилмоқда

Келгуси йилда вилоятга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 425 минг аҳолини банд қилиш ва экспортни 320 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда:

● “Айритом” халқаро савдо зонаси ҳудуди 150 гектарга кенгайтирилиб, яна 250 миллион долларлик лойиҳалар жойлаштирилади;

● Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 2 минг иш ўрни яратилади, йилига 600 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилинади;

● Шерободнинг Вандоб ва Чорбоғ ҳудудларидаги волфрам, кўмир, ош тузи, кварс қуми конларига 320 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 1,5 минг иш ўрни яратилади;

● Бандихон туманидаги 50 гектар майдонда Термиз эркин иқтисодий зонасининг филиали очилади;

● Бойсун ва Узун туманларининг 18 минг гектар яйлов ва ўрмон ерларида каврак, Музработда қарийб 4 минг гектарда шоли етиштирилади;

● Узун, Шўрчи ва Қумқўрғондаги яйловларда қўйчилик ва қорамолчилик мажмуаси, Қизириқда 300 гектарда иссиқхона, Олтинсойда 1 минг гектарда узумзор ташкил этилади;

● Сангардак, Омонхона, Бойсун ҳудудида туризм шароитларини яхшилаб, камида 1 миллион сайёҳни жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Nov, 00:00


Яхшилик ва ёмонлик

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз, жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса, бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!

Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал қилинг. Шунда қалбингиз гўзал, юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

22 Nov, 13:51


Мамалакатимиз ҳаётида фаол иштирок этаётган хориждаги ўзбекистонликларга “Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда.

Ушбу гувоҳнома ва картага эга бўлган ватандошларга қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади:

✔️ Ўзбекистон Республикасига ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;

✔️ мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;

✔️ хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;

✔️ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;

✔️ оила аъзоларига давлат божисиз кўп марталик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан узайтириш.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

22 Nov, 07:22


📢 “Ўзсувтаъминот“ АЖ бошқаруви раиси Сурхондарёда сайёр қабул ўтказади

“Ўзсувтаъминот“ АЖ бошқаруви раиси в.б. Аҳмад Суванкулов Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказади. Унда воҳамиз аҳолисининг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари билан боғлиқ мурожаат, таклиф ёки саволлари тингланади.

🕘 Ўтказиш санаси ва вақти: 23 ноябрь, соат 10:00дан бошлаб.

📍 Манзил: “Баркамол авлод“ кўчаси 30-уй, Матбуот уйи биноси.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар:
+998787708030
+998762273181

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

22 Nov, 05:59


Киберфирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак?

Кўп ҳолларда фуқаролар онлайн тўловлардан фойдаланиш қоидаларидан бехабарлиги, ижтимоий тармоқларда ботлар ва каналлардан фойдаланишда виртуал билимларнинг етарли эмаслиги сабаб фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолади.

Батафсил KUNuz...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

15 Nov, 17:31


📸 Фотоэтюд. Денов туманининг тоғли Сина қишлоғида куз манзаралари
 
🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

15 Nov, 06:39


#Биласизми?

🔰 Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

15 Nov, 05:11


Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида давлат захирасидаги ернинг ноқонуний савдоси фош этилди

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

15 Nov, 04:26


🏨 Ўзбекистондаги шифохона муассасаларининг сони (1992-2023 йиллар)

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

14 Nov, 17:08


ОНАНГ БЎЛАРКАН...

Толеъ кулаверса ишинг юришиб,
Атрофингга дўст-у ошно тўларкан.
Дард чексанг юраги зир-зир увишиб,
Дармон излагувчи онанг бўларкан.

Адашиб қилсанг бир хато ё гуноҳ,
Омад ҳам олисга кетаркан ногоҳ.
“Боламни Ўзинг авф этгин Ё Аллоҳ”,
Дея бўзлагувчи онанг бўларкан.

Вақт вафо қилмайди, омонат кунлар,
Ҳасратлар этганда бағрингни хунлар.
Жойнамоз устида чўк тушиб тунлар,
Сен деб тизлагувчи онанг бўларкан.

Кафтимда ўстирган гул-у, лолам деб,
Кўзимда қалқиган қувонч жолам деб.
“Ўзим ўргилайин сиздан болам” деб,
Суйиб сизлагувчи онанг бўларкан.

Ғурурдан гоҳ бошинг осмонга тегиб,
Юрсанг қайтарар жим кибрингни эгиб.
Қалбингга иймоннинг уруғин экиб,
Ҳаққа юзлагувчи онанг бўларкан.

Сўзлар:- болам дунё тургунча турсин,
Жами яхшилиг-у хайрни кўрсин.
Ҳасратин менга бер, қувониб юрсин,
Дея сўзлагувчи онанг бўларкан.

Кулсанг қувонади, йиқилсанг суяр,
Кўнглингни сендан-да яхшироқ туяр.
Зарра ғам чексанг минг карра куяр,
Бахтинг кўзлагувчи онанг бўларкан.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

13 Nov, 16:39


ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ...

Катта залда тўпланган эркаклар бу ерга кириб келган поляк аёлининг чиройи, бойлиги, насаби ё лавозими учун ўрнидан тургани йўқ. У малика ҳам, дунё гўзали ҳам эмасди.

У Нобель мукофотини олган биринчи аёл эди. У радий ва полоний моддаларини кашф қилди. Унинг эри, қизи ва куёви ҳам Нобель мукофоти лауреатлари бўлди.

“Ўрнингиздан туринг, мадам Мария Кюри ташриф буюрмоқдалар!”

Бир зал эркак аёлдаги илм, тажриба, жасорат учун оёққа қалқди ва бош эгди...

Поляк ўқитувчиси оиласида туғилган Мария Склодовская-Кюри (1867-1934) Нобель мукофотининг икки карра лауреати, бу шарафга сазовор бўлган дунёдаги биринчи аёл бўлибгина қолмай Франциядаги илк профессор олима ҳам эди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

13 Nov, 14:47


📹 Сурхондарё – бой туризм салоҳиятига эга воҳа

Бу ерда сизни улуғвор тоғлар, ажойиб табиат қўриқхоналари ва қадимий ёдгорликлар кутмоқда. Сурхондарё унутилмас саёҳатлар ва таассуротларни таклиф этган ҳолда, саргузашт ва тарих ишқибозларини ўзига жалб этади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

13 Nov, 03:54


Сурхондарё тарихидаги 13 ноябрь санаси билан боғлиқ бир воқеа баёни

1887 йил (бундан 137 йил олдин) – тарихчи Зулфия Даминованинг тадқиқот ишида ёзишича, Термиз–Карки йўналишида Амударё флотилияси барпо этилди. Унинг асосий вазифаси Амударёда Термиз ва Карки, Петро–Александровск, Чоржўй ўртасида давлат ва хусусий мулкларни ташиш эди.

Дастлаб Амударё флотилиясида 1888 йилда “Царь” (“Подшо”) ва “Царица” (“Малика”), кейинроқ 1895 йил “Царевич” (“Шаҳзода”), 1899 йилда “Великая княжна Ольга” (“Буюк княжна Ольга”), 1901 йилда “Император Николай II” ва бошқа параходлар Амударё бўйлаб йўловчилар ва юкларни ташиган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

12 Nov, 16:27


Кеча ва бугун

• Кеча савобларни кўпайтириш пайидан юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.
• Кеча ҳар бир нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
• Кеча дўстларим билан суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
• Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
• Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирсам дейман.
• Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан афсусдаман.
• Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
• Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
• Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
• Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.
• Кеча кўзларим Каъбани кўрмоқ орзусида эди, бугун кўнглимга Каъба қуришни дуода сўраяпман.
• Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англадим!...

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

12 Nov, 12:55


Сурхондарёда меҳмонхона қурган тадбиркорларга субсидия берилишидан хабардормисиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан:

2024 йил 1 майдан 2026 йил 31 декабрга қадар Сурхондарё вилоятида инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади;

субсидия белгиланган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган меҳмонхона учун унинг тоифаси ва хоналар сонидан қатъи назар ажратилади;

субсидия Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаган, шунингдек, банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаган инвесторларга ажратилади.

❗️Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

💰 тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 15 млн сўм;

💰 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 20 млн сўм;

💰 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун - 25 млн сўм;

💰 3 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорида белгиланган миқдорларда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

11 Nov, 14:22


Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари ҳақида биласизми?

Минтақавий вакиллар мурожаатингизни қай тартибда кўриб чиқади ва уларнинг яна қандай вазифалари бор?

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

11 Nov, 12:49


Ҳудудий сув таъминоти корхонаси назоратчиси 36 нафар шахснинг ишончини суиистеъмол қилди (ми?)

❗️Жорий йилнинг 1 декабридан тўловларни нақд пул шаклида амалга ошириш тўхтатилади!

Сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизмати йўналишдаги коррупцион ҳолатларда қайси ишонч рақамлари орқали хабар бериш керак?


Шу каби долзарб саволларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг расмий баёнотида жавоб олишингиз мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

11 Nov, 12:00


Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” бошланди

16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу санани Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган. Жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари мамлакатимизда “Бағрикенглик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Шу муносабат билан Термиз шаҳридаги Матбуот уйида журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мажмуаси котибияти мудири Рустам Чориев ҳафталик доирасида ташкил этиладиган турли маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар, концерт дастурлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, ушбу тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлодни, вилоятда фаолият олиб бораётган 3 та ноисломий ташкилот, 4 та миллий маданий марказ вакиллари ва 30 дан ортиқ турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Матбуот анжумани доирасида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

11 Nov, 09:49


Эндиликда медиамаҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилади

Ахлоқсизликни тарғиб қилмаслиги учун эндиликда теле ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мультфильм, кино, қўшиқ ва клипларни маънавий экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилмоқда. 

«Бугун шиддатли даврда ахборотлар кўлами ва оқими кенг. Медиамакон замонавий, қизиқарли ва долзарб мавзудаги хилма-хил медиамаҳсулотлар билан тўлдирилмоқда. Лекин уларнинг барини ҳам сифат жиҳатидан ҳам, мазмун жиҳатидан ҳам миллийлигимизга мос ва хос, тарбиявий аҳамияти юқори деб бўлмайди.

Шу боисдан ҳам ёшлар тарбиясига ва миллий менталитетимизга раҳна солувчи медиамаҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш ва уларнинг софлиги, миллий ахлоқимизга мослик даражасини таҳлил қилиб бориш анча муҳим», – дейилади хабарда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

11 Nov, 07:53


2025 йилда боғчаларнинг озиқ-овқат харажатларига бу йилга нисбатан 15 фоизга кўп маблағ ажратилмоқда

“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, бюджет маблағларини тақсимлашда барча соҳалар қатори ижтимоий йўналишларга кенг ўрин берилган.

Жумладан, таълим соҳасига 84,3 триллион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар жами Давлат бюджети харажатларининг қарийб 25 фоизини ташкил этиб, бу 2024 йилга нисбатан 13,2 триллион сўмга кўп.

Хусусан, умумий таълимга 54 триллион сўм, мактабгача таълимга 15,8 триллион сўм ҳамда олий ва ўрта-махсус таълимга 14,5 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ажратилаётган бу маблағлар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

10 Nov, 16:07


Президент Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

10 Nov, 15:00


#Бу_қизиқ

🇰🇷 Жанубий Кореянинг Пусан ​​шаҳридаги ажойиб дрон намойиши

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

10 Nov, 12:33


⚡️ Сурхондарёда шифокорлар шарафланди

Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги «Олмос» тўйхонасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда кейинги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон қадрини улуғлашга йўналтирилаётгани алоҳида таъкидланди. Юртимизнинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатишга эътибор кучайтирилаётгани қайд этилди.


➡️ Батафсил: https://uza.uz/posts/655432

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

10 Nov, 11:40


❗️Ўз-ўзидан норозилик семизликка олиб келади

300 нафар иштирокчи орасида ўтказилган сўровномага кўра, ўзининг хатти-ҳаракатларидан тез-тез норози бўлиб турадиганлар семиришга мойил бўлишар экан.

🚫 Айниқса, ўзига бўлган ишончи панд берганда ширинлик ёки кўп миқдорда таом ейдиганлар вазн ортишига тўқнаш келишлари ўз исботини топган.

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

02 Nov, 08:00


Sina qishlog‘iga “Turizm qishlog‘i” maqomi berildi

Kuni-kecha Surxondaryo viloyati hokimligi va Turizm qo‘mitasi hamkorligida Denov tumani Sina qishlog‘ida milliy taomlar sayli o‘tkazildi. Unda Termiz shahri va tumanlar o‘z hududlariga xos tansiq taomlar ko‘rgazmasi bilan qatnashdi. Milliy uslubda bezatilgan pavilonlarda mohir pazandalarning turli taomlar tayyorlash bilan bog‘liq uslub, udum va an’analari keng namoyish etildi.

Sayil doirasida viloyat hokimligi, Turizm hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmalari tomonidan jurnalist va blogerlar uchun press-tur uyushtirildi. Tadbir ishtirokchilari tog‘lar qo‘ynidagi Sina, Ushor, Sunbula kabi qishloqlar aholisining hayoti bilan tanishdi. Sirli baliq ko‘li, maftunkor “Sunbulai zor” tabiat mo‘jizasi, Qiz qo‘rg‘on arxeologik yodgorligi, Xo‘jai Hisor ziyoratgohi kabi sayyohlik maskanlari, oilaviy mehmon uylari, hududning milliy hunarmandchiligi haqida ma’lumotlarga ega bo‘ldi.

Xorijiy davlatlardan tashrif buyurgan sayyohlar, vohamiz va yurtimizning boshqa hududlaridan kelgan tomoshabinlarga non, patir va somsaning 20 dan ziyod turi hamda tandir kabob, go‘jali osh va boshqa taomlarni tayyorlash sirlari namoyish etildi. Mehmonlar taomlar mazasini tatib ko‘rib, ularga munosib baho berdi. Shuningdek, milliy o‘yinlar, sport musobaqalari tomoshabinlarda katta taassurot qoldirdi.

Sayil yakunida “Eng yaxshi milliy taom”, “Eng yaxshi oshpaz” kabi yo‘nalishlar bo‘yicha g‘oliblar aniqlanib, tashkilotchilarning diplom, maxsus statuetka va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandi. Shuningdek, Turizm qo‘mitasi tomonidan Sina qishlog‘iga turizm qishlog‘i maqomini berilganligi haqidagi sertifikat tantanali topshirildi.

Eslatib o‘tamiz, bugun Boysun tumanida "Olma sayli" festivali bo‘lib o‘tmoqda.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | X

АОКА | Сурхондарё

01 Nov, 09:52


#Биласизми

🔍 Илмий иш қилаётган ходимларга ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига – 3 ойгача;

фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун – 6 ойгача.

❗️ Ушбу таътилларнинг берилиши ходимларнинг йиллик таътилидан фойдаланишига тўсқинлик қилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Nov, 08:32


📣 Термиз шаҳри аҳолиси диққатига!

❗️ Агар сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминотига оид муаммолар ёки авария ҳолатлари юзага келган бўлса, зудлик билан бизга мурожаат қилинг!

☎️ Мурожаат учун «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ Термиз шаҳар бўлимининг 24/7 режимида фаолият юритувчи диспетчерлик рақами:

📲 +998762273181
📲
+998888099091
📲
+998915873771

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Nov, 07:25


#Технология

✈️ Павел Дуров “Telegram”ни видеоплатформага айлантирмоқчи

Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб, “биринчи қадам қўйилгани”ни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввал фойдаланувчилар видеолавҳаларни тўлиқ юклаб, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаб олишга мажбур бўлишган.

Энди эса Telegram серверлари видеоларни турли сифатда сақлаб, оқимли узатиш учун оптималлаштиради.

🚀 Бу янгилик интернет тезлигига қараб видеонинг сифатини автоматик танлаш имконини беради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Nov, 06:25


❗️ Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Жарқўрғон тумани “Наврўз” кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда “Ж.Б.” МЧЖга тегишли савдо дўкони ва омборхонасидан турли номдаги жами 3 616 дона умумий 172,2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далилий сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

01 Nov, 05:01


Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Қаҳрамони, сурхондарёлик илғор фермер Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этди.

Аҳмад Нарзуллаев ибратли умр кечирди. У ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида мамлакатимизда аҳолининг турмуш тарзини яхшилашда, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, фермерлик фаолиятини ривожлантиришда беминнат, фидокорона хизмат қилган ватанпарвар, жонкуяр ва самимий инсон сифатида юртдошларимизнинг қалбида мангу яшайди.

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси жамоаси Аҳмад Нарзуллаевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 16:04


🔥 Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.

❗️ Иситиш мавсуми — ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 12:33


🇺🇿 Ўзбекистон COP29да иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.

Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 11:15


Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов натижалари маълум қилинди

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг бугун ўтказилган навбатдаги йиғилиши 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов якунларига бағишланди. Уни ҳудудий сайлов комиссияси раиси З.Алимардонова бошқариб борди.

Таъкидланганидек, сайлов куни вилоят ҳудудидаги 865 та сайлов участкасида 1 млн. 70 минг 645 нафар сайловчи депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга овоз берди. Бу сайловчилар умумий сонининг 74,2 фоизини ташкил этади.

Овоз бериш натижаларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 6 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 50 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларига 370 нафар, жами 426 нафар депутат сайланди.

Жумладан, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 20 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 4 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 5 нафар депутат сайланди. Сайланган 50 нафар депутатнинг 17 нафари (34 фоизи) хотин-қизлардир.

Йиғилишда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, матбуотда эълон қилиниши белгиланди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 08:03


📣 1 ноябрь, жума куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

🏢 Ташкилотчилар:
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари

🏘 Мақсад: Сина маҳалласига туризм қишлоғи мақоми берилиши муносабати билан бу ерда жойлашган қадамжолар, оилавий меҳмон уйлари фаолияти ҳамда миллий таомлар сайли билан таништириш

Манзил: Денов тумани Сина маҳалласи

🕚 Вақти: 14:00-19:00

🚌 Термиз шаҳридан автобус Матбуот уйи олдидан соат 9:00да жўнайди (“Баркамол авлод” кўчаси 30-уй).

🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

🌐
https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 05:20


📊 Сурхондарё вилоятида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот қанчани ташкил этди?

📈 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Сурхондарё вилоятида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 13 344,4 минг сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 % га ўсди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 04:37


#Диққат_эълон

⚠️ Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан учта туманда газ таъминоти вақтинча ўчирилади

⚡️ Ҳудудларда табиий газ етказиб бериш тармоқларини мавсумга тайёрлаш мақсадида учта туманда жойлашган AGRSларда ўрнатилган диафрагма қурилмаларини алмаштириш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан бугун, 31 октябрь куни қуйидаги ҳудудларда истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади:

📍 Қизириқ туманида соат 10:00 дан 17:00 гача;

📍 Шўрчи туманида соат 10:00 дан 17:00 гача;

📍 Олтинсой туманида соат 13:00 дан 17:00 гача.

❗️Қурилмаларни алмаштириш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти тикланади.

🔥 Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш лозимлигини эслатиб ўтади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

31 Oct, 02:53


Меҳмон кўп ташриф буюрадиган хонадон – Аллоҳга суюкли хонадондир.

Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар (Абу Нуъайм ривояти).

Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин", дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 15:00


🎞 “Матонат” фильми (ҳаётий воқеаларга асосланган)

Ушбу фильм Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Мадад” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида суратга олинган.

Лойиҳада “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳуқуқий ва молиявий амалий кўмак бериш орқали уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига эришиш мақсад қилинган.

Фильм бош қаҳрамони Сурхондарё вилояти Денов туманидан Дилором Юлдашева 2 йил олдин фожиали тасодиф туфайли 2 оёғидан ажралган ва ўз уйи деворларига қамалиб қолган ногиронликка чалинган инсон ролига кўникишга мажбур бўлган. Шундан сўнг рўй берган ҳодисалар унинг ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборди?

🎥 Фильмни кўриш
⤵️ https://youtu.be/rQGCS4aZxJQ

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 12:39


⚡️ Сунъий интеллект Евроиттифоқдаги 80 миллиондан ортиқ иш ўрнини «забт этади»

Жаҳон иқтисодий форуми 2027 йилга келиб Европада 83 миллионта иш ўрни йўқолишини башорат қилмоқда. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби тез ривожланаётган сунъий интеллект ҳисобланади.

Тадқиқотда, шунингдек, 2027 йилгача 69 миллионгача янги иш ўрни яратилиши мумкинлиги айтилади.

McKinsey компаниясининг Европада бандлик келажаги тадқиқоти прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб 94 миллион европалик ишчи роботларнинг ривожланиб бориши туфайли қайта тайёрловга муҳтож бўлади.

McKinsey, шунингдек, ишчиларига сунъий интеллект ривожланиши билан энг кўп таҳдид соладиган соҳаларни аниқ келтиради. Улар жумласига – меҳмонхона ва жамоат овқатланиш объектлари (94 фоиз), санъат (80 фоиз), улгуржи ва чакана савдо (68 фоиз), қурилиш (58 фоиз) ҳамда транспорт ва логистика (50 фоиз) киради.

❗️ 2030 йилга бориб 21 миллион киши касбини ўзгартиришга мажбур бўлиши мумкин.

➡️ Батафсил

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 11:39


#Ижтимоий_ролик

⚡️Халқпарвар

Ушбу ижтимоий ролик бир нафас тўхтаб, мулоҳаза қилишимиз учун...

Бугун давлат хизмати учун миллионлар ичидан биз танландик! Кимдир учун «давлат хизмати» шунчаки тушунча! Лекин турли соҳаларда садоқат билан ишлаётган кадрлар бу соҳанинг залворини, шарафли йўл эканлигини яхши англашади. Бугун шундай юзлаб, минглаб давлат хизматчилари сабаб, турмушимиз фаровон!

Баъзан, гўёки ҳаммаси аввал ҳам бўлган ёки бўлиши шарт деб ўйлаймиз. Аслида буларнинг тагида минглаб давлат хизматчиларининг кўринмасдек туюлган меҳнати мужассам бўлади.

Ҳурматли давлат хизматчиси, ушбу видеоролик сизни янги мақсадлар, янада ривожланиш, халқимиз билан ҳамфикр бўлиб, шижоат билан ишлашга ундашига ишонамиз!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 10:20


❗️ Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 08:43


🧍🏻‍♂️🧍🏻‍♀️ Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37,4 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 545,9 минг киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 809,5 минг киши


  2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 263,6 минг кишига кўп.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

30 Oct, 02:31


Кечиринг...

Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг оғир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.

Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришни ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Oct, 10:53


#Фотоқопқон

🐺 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Юқори Тўпаланг миллий табиат  боғида ўрнатилган фотоқопқонга бўри муҳрланди.

📌 Маълумот учун, Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи 2022 йил 4 мартда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ташкил этилган. Ҳудудда 46 турга мансуб ҳайвонот дунёси мавжуд бўлиб, шулардан 20 тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Сўнгги саноқ натижаларига кўра, миллий табиат боғида 21 бош бўри учрайди.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Oct, 09:43


#Билиб_олинг

❗️Уйда тез-тез алмаштирилиши керак бўлган буюмлар

Ёстиқлар. Уларни ҳар икки-уч йилда бир марта алмаштириш керак. Вақт ўтиши билан матода кўплаб бактериялар ва ўлик тери ҳужайралари тўпланади, улар ҳар кеча тер ва тери секрециясини ўзлаштиради. Вақт ўтиши билан улар ўз вазифасини "унутади" ва бўйин ва бошни қўллаб-қувватлашни тўхтатадилар. Натижада бош оғриғи, ёмон уйқу, бўйин ва бел оғриғи ва бошқалар кузатилади.

Дори-дармон. Йилига камида бир марта яроқлилик муддати ўтиб кетган дори-дармонларни ташлаш учун биринчи ёрдам тўпламини текширинг.

Тиш чўткаси. Уни ҳар 3 ойда ўзгартириш тавсия этилади, агар сизда қоплама ёки тиш имплантацияси бўлса, чўткани ҳар 2 ойда алмаштирган маъқул.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Oct, 07:58


#ЭЪЛОН

🗓Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори А.Маматқулов жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 16:00 дан бошлаб Термиз шаҳридаги “Дўстлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказади.

📌 Қабул давомида ҳудудда сув таъминотига оид масалалар ва уларнинг ечимлари, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилади.

📍 Манзил: Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси, “Дўстлик” МФЙ биноси. Мўлжал: “Гранд Алмаз” тантаналар саройи ёни.

☎️ Маълумот учун телефонлар:
+998787708031
+998919660888

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Oct, 06:47


🥉 Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги ўтказилган “Заковат” турнирининг республика босқичида Термиз шаҳрида жойлашган ДХХ ЧҚ “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи жамоаси 3-ўринни эгаллади.

💻 Жамоанинг 7 нафар аъзосининг ҳар бирига ва мураббийига “Заковат интеллектуал клуби” ННТ томонидан замонавий ноутбуклар совға қилинди.

🎓 Жамоанинг барча аъзолари эндиликда юртимиздаги ўзи истаган олий таълим муассасасига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади. Яъни, 7 нафар иштирокчи муддатидан олдин ОТМ талабаси бўлди.

💰 ОТМда ушбу таркибдаги ўқувчиларнинг ҳаммасига бир ўқув йили давомида ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 125 000 сўм) миқдорида “Заковат стипендияси” тўлаб борилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

29 Oct, 04:52


🟠 Бойсунда халқаро эко-ярим марафони ўтказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Бойсун туманида жойлашган "Хўжамайхона" дарасида “Boysun Trail” халқаро эко-ярим марафони ўтказилди.

🏃🏻‍♂️Мазкур халқаро эко-ярим марафони аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида атроф-муҳитни ҳимоялаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган “Чиқиндиларни оммавий йиғиш” (O‘zPlogging) умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган бўлиб, унда қатнаган ёшлар "Хўжамайхона" дараси бўйлаб 5 км масофага югуриш мусобақасида иштирок этишди.

🎁 Ярим марофон ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 16:13


Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун ҳал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман...

🎙 Абдулло Баҳромов ўқиган

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 12:58


https://uza.uz/uz/posts/649344

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 11:55


Ҳурматли сайловчилар! Сизларни 27 октябрь куни сайловда кутиб қоламиз

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 10:32


Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз беришда иштирок этган сайловчилар тўғрисида ахборот

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 08:32


⚡️ Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари якунланди

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 07:32


🌍 24 октябрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

📌 БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 1948 йилдаги 168 (II) резолюциясида 24 октябрь – БМТ Устави кучга кирган кунни “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни” деб эълон қилган.

БМТ дунё миқёсидаги энг йирик халқаро ташкилот бўлиб, у ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Ташкилотга 193 давлат аъзо бўлиб кирган. Штаб квартираси Нью-Йорк шаҳрида. Бош котиб – Антониу Гутерриш. Ўзбекистон Республикаси бу ташкилотга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган.

БМТ сессияси йилда бир марта чақирилади. Расмий тиллариинглиз, француз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 06:35


#Сайлов_2024

⚡️ Бефарқ бўлманг! Айнан сизнинг овозингиз заминида ватанимиз эртаси, сиз-у бизнинг келажагимиз мужассамдир!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 05:36


БУГУН ТУҒИЛГAН КУН

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби Холияров Aслиддин Нодирович 2002 йил 24 октябрда Термиз шаҳрида туғилган.

A.Холияров Термиз давлат университетида 4-курсда таҳсил олади. 2023 йилдан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 04:55


Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди. Ушбу қарор 2024 йил 22 октябрь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди.

Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медаль билан тақдирланади.

Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди.

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 04:09


⚡️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

24 Oct, 02:36


Дунё кучлиларининг кучли фикрлари...

● Ҳар доим ўзингдан кучлилар орасида бўл. Қийналасан, аммо ривожланасан.

● Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

● Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

— Дарахт қайси томонга йиқилишини биласанми!?
— Йўқ.
— Эгилган томонига... Сен қаерга қараб оғяпсан!?

https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Oct, 13:13


❗️ Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари савдоси фош этилди

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Oct, 10:48


#Сайлов_2024

⚡️ Янги Ўзбекистон равнақи, халқимиз манфаати ва муштарак мақсадларимизни амалга ошириш учун овоз беринг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Oct, 09:31


#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo

АОКА | Сурхондарё

23 Oct, 06:40


📍 "Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби

Мазкур хизматдан фойдаланган ҳолда ўз сайлов участкангизни аниқланг ва ўз фуқаролик ҳуқуқларингиздан фойдаланган ҳолда жорий йил 27 октябрь куни ўтказиладиган сайловда фаол иштирок этинг.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo