𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚 @farzand_tarbiyasida Channel on Telegram

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

@farzand_tarbiyasida


🤍Shaxs kamoloti borasidagi eng sara ma'lumotlar, fikrlar, tavsiyalar aynan shu yerda

📞
@Mehrnoz_Saydullayeva

FARZAND TARBIYASI (Uzbek)

🌟 Sizning farzandlaringizni sodda, o'z ichiga oid va ma'nogarcha tarbiyalashda yordam berish uchun, "FARZAND TARBIYASI" kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda, tarbiya bo'yicha eng sara ma'lumotlar, psixologlar fikrlari, ota-onalarga tavsiyalar va ko'plab qiziqarli kontentlar mavjud. Sizning farzandlaringizni sevgi, ehtiros va murojaat bilan yetishtirishda biz sizning yordamchingizmiz. Agar siz ota-onam bo'lishingizda, bu kanal sizga eng yaxshi yordam beradi!🌈 nn📞 Biz bilan bog'lanish uchun, keling @Mehrnoz_Saydullayeva kanaliga murojaat qiling! Siz o'zingizga mos masalalarda yordam olishingiz mumkin. Sog'liq va saodatli oila uchun yana qadam qo'ying va FARZAND TARBIYASI bilan obuna bo'ling!

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

07 Feb, 04:10


Тарбия.

- Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.

- Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.

- Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.

- Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.

- Мактаблар кўп, бироқ яхши оиласиз яхши тарбия бўлмайди.

- Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.

- Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.

- Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.

Каналга аъзо бўлишни унутманг


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

05 Feb, 02:32


Японияда туғилиш даражасининг пасайиши сабабли ҳар йили 450 тагача мактаб ёпилади

Бош вазир аҳоли сонининг ўсиши бўйича янги сиёсатлар, жумладан, болалар билан боғлиқ масалалар учун бюджетни икки баравар оширишни эълон қилди. Якуний версия июн ойида тақдим этилади. Видео Фукусима префектурасидаги қишлоқдаги бўш мактаб ҳақида.

Каналга уланиш

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

04 Feb, 02:31


ЯПОНЧА МАҚТАБ ҚЎЙИШ!

• Жума куни бир Японга иш масаласида битта кичкинагина нарсани ўргатган эдим. Шунақа мақтадики уялиб кетдим. "Бунча зўрсиз" , "Қойил", " Дахшат" , "Жуда ақлли экансиз" каби сўзларни қалаштириб ташлади.

• Ўзи арзимаган, биздаги мактаб боласи ҳам эплайдиган компьютердаги бир функция. Аммо, шугина нарсага ҳам бир тонна мақтов.

• Японларнинг энг яхши ҳислатларидан бири шу бўлса керак. Болаларни боғча ёшидан бошлаб, арзимаган иши учун "О жозу" (зўр уддаладинг) "Сугои" (қойил) каби сўзлар билан руҳлантириб катта қилишади.

• Ман сўзларда тасвирлаб бера олмаётгандирман, аммо, ўз кўзингиз билан кўрсангиз ҳақиқатда шундай. "Войдоооодддд жуда зўр уддаладинг. Жуда ҳам қойил қилдинг" дегандек!

• Биздаги : "Фалончи ўғлини қара" , "Фалончини қизини қара", "Сан одам бўлмайсан. Қўшнини ўғли эрталаб 5 да туриб молларига қараб мактабга ҳам кетди." каби сўзлар билан болани дўхини болалигидан синдириш йўқ Японларда.

• Японлар нафақат болаларни, балки катталарни қилган иши учун мақташни қойиллатади. Япончангиз "Кўрпача" бўлиб ётган бўлса ҳам, "Ооо Япон тилида жуда зўр гапирар экансиз" дейишади. Бирор ишни озгина эплаб қўйсангиз "Қойилллллллл" деб юборишади. Японларни бу ҳислатини биздагидан фарқи: Улар давлат амалдорларини ҳеч қачон мақтаб қўйишмайди)

• Ҳуллас, бизни қадриятларимизга тўғри келадиган яхши одат. Сизга ҳам ҳаётда қўллашни тавсия қиламан. Масалан, ишчингиз ниманидир қилдими, мақтаб қўйинг, эртага бундан ҳам зўр ишлайди. Фарзандингиз кичкинагина ниманидир эпладими, кўкларга кўтариб олқишланг. Аёлингиз қайсидир овқатни жа зўр қилмаган бўлса ҳам, "Ҳаётимда бундай ширин овқат емаганман" деб қўйинг. Сиздан нима кетди. Зато, аёлингизни кўнгли ёришиб қолади)

• Постни ўқишингиз биланоқ, ҳаётда шу усулни қўллашни бошланг. Майли, биринчи мана шу пост остида мени мақтаб, репетитсия қилиб олинг, розиман)

©️Б.Искандаров

Каналга уланиш


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

02 Feb, 02:26


#haqiqat

Ота-онанг ҳақ бўлганини англаган ёшга етганингда, аллақачон сени хато қилаяптилар деб ўйлаётган ўғлинг ёнингда бўлади.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

30 Jan, 05:56


#readtime

U aytadi:
"Men yigirma besh yil qozilik qildim. Otasiga oq bo‘lgan biror- bir qiz bolaning masalasi ko‘tarilmadi mening huzurimda. Barcha oq bo‘lganlar yigitlar edi!".
  Shunday bo‘lsada, qiz ko‘rsa xafa bo‘ladigan otalar hali ham bor!

#Asliyat


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

22 Jan, 05:36


ОНА

⚠️Дунёга келишинг учун у сени тўққиз ой кўтарган ҳаммол...

⚠️Уч йил ошқозонидаги ризқини сен билан тенг бўлишган саҳий...

⚠️Камида ўн йил кирларингни ювган хизматкор...

⚠️Йигирма йил мазали таомлар билан сийлаган пазанда...

⚠️Туғилганингдан бери ҳамма бемор бўлган пайтларингда мижжа қоқмай ғамҳўрлик қилган беминнат ҳамшира...

⚠️Кеча-ю~кундуз ўзини унутиб сени дуо қилган фаришта...

⚠️Жонинг учун жонини беришга тайёр жонкуяр

⚠️Ҳеч качон бирон нарса умидида яхши кўрмаган, шунчаки борлигингни бахт деб билган ягона инсон...

⚠️Хатоларингни энг кўп кечирган ва хеч қачон ёмонлик тиламаган аёл...

⚠️Емай-едирган, киймай-кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган фидойи.


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

21 Jan, 08:33


Чақалоқлар билан гаплашинг!

● 4 ойдан 7 ойгача чақалоқлар ташқи муҳитдаги товушларга тақлид қила бошлайдилар. Уларга нарса-буюмларни кўрсатиб, номини айтинг, атроф-муҳит билан таништиринг.

● 8 ойдан 12 ойгача чақалоқлар бир нечта оддий сўзларни талаффуз қила бошлайдилар. Бу пайтда уларга кўпроқ нарсалар ҳақида гапириб, ўргатишга ҳаракат қилинг. У қизиқиш билдирган барча нарсалар ҳақида унга маълумотлар айтинг ва тушунтиринг.

● Бу кейинчалик боланинг нутқий ва ақлий қобилиятларини юзага чиқишида муҳим рол ўйнайди.


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

18 Jan, 04:08


ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ...

Бир зал тўла эркак кириб келган аёлнинг чиройи, бойлиги, насаби ё лавозими учун ўрнидан тургани йўқ. У малика ҳам, дунё гўзали ҳам эмасди.

У биринчи Нобель олган аёл эди. У полоний ва радийни кашф қилди. Унинг эри, қизи ва куёви ҳам Нобель мукофоти лауреатлари бўлди.

Бир зал эркак аёлдаги илм, тажриба, жасорат учун оёққа қалқди ва бош эгди.

Ўрнингиздан туринг, мадам Мария Кюри ташриф буйурмоқда.

Тасаввур қилинг, сизнинг қизингиз ҳам шу даражада. Сиз эса уни кузатиб турибсиз...


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

16 Jan, 08:44


Сиз болаларингизга ҳадя этишингиз мумкин бўлган энг яхши совға - бу сизнинг улар учун ажратган вақтингиз. Сиз ўзингиз ўзингизга ҳадя этишингиз мумкин бўлган энг яхши совғалардан бири - ўз фарзандларингиздан қувониш ва уларда асл моҳиятни кўриш: бола - бу кичик мўжиза.

Робин Шарма
"Ўлсанг ким йиғлайд
и"

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

16 Jan, 05:34


❗️Biz dunyoga "baxtli bo'lish" uchun kelmadik, balki "kamol topish" uchun keldik. Ko'mir yuqori bosim tufayli olmosga aylangani kabi, inson ham qiyinchiliklar, muammolar ta'sirida o'sadi, o'zgaradi va rivojlanadi.

⚠️ Bu dunyo qiyinchiliklari qarshisida bukilib qolmang. Hayot muammolari shamoli sizni o'z holicha uchirib ketishiga aslo yo'l qo'ymang.

© Turk oila psixologi Nevin Nesrin Sosyalning "Baxt Atolyasi" kitobidan...

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

14 Jan, 04:27


Sunʼiy intellekt oʻqituvchilar oʻrnini egallaydimi?

Business Insider nashri ChatGPT (sunʼiy intellekt) sabab yoʻqolib ketishi mumkin boʻlgan 10 ta kasbni eʼlon qildi, ular orasida oʻqituvchilik ham bor.

Rivojlangan mamlakatlarining barcha oʻqituvchilari o‘quvchi va talabalarning uy vazifalarini tayyorlashda ChatGPT dan foydalanib, belgilangan qoidalarni buzishlaridan xavotirda.

❗️Rochester texnologiya institutining Hisoblash texnikasi va axborot fanlari fakulteti dekani o‘rinbosari Pengcheng Shining fikricha, o‘qituvchilar sunʼiy intellekt ularning ish o‘rniga xavf solishi haqida ham o‘ylashlari kerak.

“ChatGPT endilikda darslarni osonlikcha oʻrgatishi mumkin”, – deydi Shi New York Post nashriga bergan intervyusida — Bilim nuqtayi nazaridan xato va noaniqliklar mavjud boʻlsa-da, buni osongina yaxshilash mumkin, buning uchun tizimda tegishli koʻnikmani shakllantirish kerak”.

Ammo oʻrta maktabning matematika va tabiiy fanlar oʻqituvchisi Shannon Ahern ChatGPT uning oʻrnini egallashidan xavotirda emas. U dars jarayonlarini rejalashtirishda ayni tizimdan foydalanadi.

“Biz insonlar yuzma-yuz mashgʻulotlarda yuzaga keladigan, oʻzaro shaxsiy muloqotlarga doim muhtojmiz”, – deydi u, Insider nashriga bergan intervyusida.

Shuningdek, roʻyxatdan oʻqituvchilikdan tashqari quyidagi kasblar ham oʻrin olgan:

1. Texnik vakansiyalar (koderlar, dasturchilar, dasturiy taʼminot muhandislari, maʼlumotlar tahlilchilari);
2. Media ishlari (reklama, kontent yaratish, kopirayting , jurnalistika);
3. Yuridik sohadagi ish oʻrinlari (parayurist, yurist yordamchisi);
4. Marketologlar;
5. Moliyaviy ish oʻrinlari (moliyaviy tahlilchilar, shaxsiy moliyaviy maslahatchilar);
6. Treyderlar, grafik dizaynerlar;
7. Buxgalterlar, qoʻllab-quvvatlash xizmati xodimlari.

Kanalga ulanish👇
https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

13 Jan, 14:37


#танқид

Ўзбекистон ўзлигидан ва кимлигидан уялувчилар жамияти.

• Вилоятлик вилоятлик эканидан уялади.
• Тошкентлик асл тошкентлик эмаслигидан уялади.
• Ўқитувчи, ҳайдовчи, ҳамшира ва ҳоказолар ўз касбидан уялади. Гўёки судя ёки прокурор бўлиши керак эдию бўлолмаган, тақдирга тан бериб яшамоқда.
• Ўзбек ўз ватанида русча билмаслигидан уялади.
• Бева бевалигидан уялади.
• Бўйдоқ бўйдоқлигидан уялади.
• Ўғли йўқлар ўғли йўқлигидан уялади.
• Қизи кўплар қизи кўплигидан уялади.
• Матиз миниб юрган Жентра минолмаганидан уялади.
• Абитуриент ўқишга киролмаганидан уялади.
• Ногирон ногиронлигидан уялади.
• Ботекс қилдирмаган ва косметик операция қилдирмаган аёллар тегилмаган оддийлигидан уялади.
• Ижарачи ижарада яшашидан уялади.
• Ҳамма аслидан бошқача кўринишга чиранади, зўр бериб аксини исботлашга уринади.
• Масалан, таксист гўё зерикканидан такси қилади, аслида бошқа ишлари бор.
• Эй барака топгур, нега аслингдан уяласан, сен кимга нимани исботламоқчи бўляпсан?  Аслингча бўл, қандай бўлсанг одамлар шундайингча берган баҳосини қабул қил, сенга сохта баҳолар керакми? Одамлар берган баҳо шунчалик муҳимми сен учун?!
• Ичи тўла нажасни кўтариб юрадиган, еб ичадиган ва ҳожатга борадиган ожиз бандаларнинг баҳоси нима бўларди?!
• Нега ким учун театр қўймоқчисизлар? Қачон самимий тўғри бўлишни ўрганамиз...

©️Фаизиддин Мўмин


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

13 Jan, 05:05


#факт

Инсониятнинг бутун тарихи давомида Антарктидада 11 тагина бола туғилган


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

12 Jan, 12:04


Болаларимизни соат будилник эмас, ўзимиз уйғотишимиз керак.

— Ёки ўзлари уйғониши керак. Тўғри, кўп болалар ўзлари уйғониши мумкин, ба’зиларнинг ота-оналари уйғотар. Аммо болани уйғотишни бир яхши эзгу машғулотга айлантиринг.

Қандай дейсизми? — Агар ўғлингиз бўлса, «Эй, қори болам уйғонинг, Маккани имоми уйғонинг” деб уйғотинг. Агар қиз бўлса, «Эй, мўминларнинг онаси, Қория қизим уйғонинг” деб уйғотинг.

Инша Аллоҳ ниятлар амалга ошади. Фарзандни доимо яхши ниятлар билан, энг яхши дуолар билан уйғотинг. Ҳеч ҳам бу борада эринманг!

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

12 Jan, 04:05


«Болани ўйин ўйнашдан тўсиш ва тинимсиз таълим олишга мажбурлаш унинг қалбини ўлдиради, зеҳнини пасайтиради, ҳаётини заҳарлайди».

© Имом Ғаззолий, «Иҳёу улумид-дийн»


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

11 Jan, 06:02


Аҳли аёлингизга илм ўргатинг.
Илмли аёлгина сизни тўғри тушуна олади.


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

11 Jan, 04:15


⚡️ Bolani tarbiyashda Lev Tolstoyning 5 qoidasi

1-Tarbiyada oʻzbilarmon boʻlmang.

Har bir bola – alohida olam. Uni oʻzingizning qoliplaringizga solaman, degan xato fikrni unuting. Bolaning feʼl-atvori, qiziqishlari, xayoloti hammasidan muhim. Har bir inson indvidualligini koʻrsatish uchun yashaydi. Notoʻgʻri tarbiya esa uni yoʻq qiladi.

2-Jazolamang.

Tolstoy har qanday zoʻrlikni qoralardi. U maktabida turli jazo, tahqir, bajarilmagan uy vazifalari uchun xivichga oʻrin yoʻq derdi.

3-Kamchiliklaringizni yashirmang.

Bolalar kattalarga nisbatan ancha ziyrak boʻladi. Shu bois, bolani erta yoshdan aldashsa, ertaga xonadonlarida ikkiyuzlamachilar voyaga yetadi degan.

4-Foydali ilmni oʻrgating.

Yozuvchi XIX asr Rossiyadagi taʼlim jarayonidan norozi edi. Bolalar majburan emas, balki xohish-istak bilan darsga qatnashsagina natija boʻlishini aytgan. Hayotda koʻproq foyda beradigan ilmni oʻquvchining oʻzi tanlashi kerak.

5-Mustaqil qilib tarbiyalang.

Yasnaya Polyana maktabidagi asosiy farq – oʻquvchilarni mustaqil qilib oʻqitish metodining borligi edi. Bolani hadeb jazolamasdan, unga toʻgʻri yoʻl koʻrsatish muhim vazifa boʻlgan. Fikrli inson qilib tarbiyalashda esa oʻquvchiga erkinlik berilgan.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

10 Jan, 11:34


Fitrat

Qo’sha-qo’sha diplomlaringiz bo’lmasa ham buyuk qalbingiz bo’lsin.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

10 Jan, 10:02


Болани қандай кийинтиришни билмаябсизми?

Сизга салқин туюлса - бола учун жуда яхши
Сизга иссиқ туюлса - бола учун жуда иссиқ
Сизга нормал туюлса - бола учун иссиқ
Сизга совуқ туюлса - бола учун салқин

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

10 Jan, 07:33


#anextraction

• Xans Kristian Andersen o‘zining tashqi ko'rinishiga ko‘p ham ahamiyat bermay, juda beparvo kiyinar edi. Uning eskirgan plashi butun Kopengagenga ma'lum edi.
Bir marta, Andersen Kopengagen ko'chalarida yurganida, yo‘lovchilardan biri undan:
"Siz boshingizdagi bu achinarli narsani shlyapa deb ataysizmi?" deb so‘rab qoldi.
Buyuk ertakchi hayratga tushmadi va xotirjamlik bilan quydagicha javob berdi:
- Siz shlyapangiz ostidagi bu achinarli narsani bosh deb ataysizmi?

(..bolaligimiz qaxramoni)

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

10 Jan, 04:25


Tabassumingizni qurolingizga aylantiring!

🔻 Har safar gapirganda, tinglaganda yoki biror ish qilayotganingizda, tabassum qilishni unutmang. Tabassum — bu sizning eng kuchli qurolingiz.

🔻 Yangi tanishuvda bu sizning quvnoq va yoqimli inson ekanligingizni namoyon qiladi. Bunday yondashuv muvaffaqiyatga erishish imkoniyatlarini keskin oshiradi.

❗️ Ammo ehtiyot bo‘ling: haddan tashqari ko‘p tabassum ham samimiy emasdek ko‘rinishi mumkin. O‘rtani toping va tabassumingizni aql bilan ishlating.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

09 Jan, 12:35


#Тафаккур_вақти

Ўғил деди: "Дада ахлатчи келди".

Ота деди: "Ахлатчи бизмиз, у тозаловчи, бизга ёрдам беради".

Шу, тарбия...


https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

08 Jan, 07:24


• Ҳалол луқма томоғингизга тиқилмайди, жиғилдонни қайнатмайди, уйқунгизни қочирмайди.

• Ҳалолликнинг ўзи каби дўстлари кўп: яхшилик, барака, хотиржамлик, осойишталик...

• Эҳтимол, дунёни гўзалликдан ҳам олдин ҳалоллик қутқарар...

• Ҳалол инсоннинг дили, йўли тўғри, даражаси улуғ.

Барча эзгуликларнинг, хайрли ишларнинг боши ҳалолликдир.



✍🏻 Рауф Жиласун
📚 "Ҳалол луқма"

https://t.me/farzand_tarbiyasida

𝑲𝒐𝒎𝒊𝒍𝒍𝒊𝒌 𝒔𝒂𝒓𝒊💚

08 Jan, 06:15


Болаликда ҳаддан ортиқ маъсулиятни бўйнига олган оналар, аслида болалик нималигини билмай улғайишган. Ўзларининг фарзандларининг эҳтиёжларини тушуна олмайдилар.
Фарзандларига ҳаддан ортиқ ғамхўрликлари натижасида уларнинг атрофни, дунёни ўрганишларига тўсқинлик қиладилар.
Болалигингиз қандай ўтишидан қатъий назар, ўзингизни англашингиз орқали меҳрибон, эътиборли онага айлана оласиз.
Сиз ўзингизда бунга куч топа оласиз!
Ҳоҳиш бўлса, ҳаракат бўлса бас, сиз эплайсиз!


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

25 Dec, 03:53


#Хикмат
Фарзандларга истаган нарсасини мухайё қилиб беришлик, уларни тарбиясини бузилишига олиб боради.
Ҳулқи бузилган фарзанднинг энг биринчи қурбони ота-она бўлади.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

18 Oct, 08:50


📹 DUNYODAGI ENG YAXSHI TA'LIM TIZIMI FINLANDIYA


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

18 Oct, 04:27


Оналар дилидан:

Болам мени эркаланг!

Шунақа вақт келибтики мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлибман. Сиз отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим , Дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз та’мини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни букиб қўймасин.

-шунча пулга бекор олибсизда ўғлим , мен учун, десам

-Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам , менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Росулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган 
Онангизни бошидан ўпиб айтинг:

“Сиздан Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам биласизми бу ихтиёрингиз менга бахтлар улашади, Сизга эса икки дунё Саодатини.

Ин шаа Аллоҳ!

Болам мени эркаланг!

©Мадина Мўминова

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

17 Oct, 08:46


Onaning boladan qanday holatda jahli chiqishi psixologik jihatdan norma emas?

1⃣ Alamini bola orqali olish.

Oilaviy muammolar, qaynona yoki eri bilan kelishmovchilik natijasidagi agressiyasini bolaga ko'chirish, ya'ni, g'azab bola tomonga yo'naltiriladi. Bu holatda bola "qaynona yoki erning vakili" sifatida idrok etiladi.

2⃣ Bolaga hasad qilish.

Ona boladek to'kin-sochinlikda yashamaganligi uchun, ona yashay olmagandek yashayotganligi uchun bolasini ko'ra olmay qoladi. Avval o'zi foydalanmagan, ishlatmagan narsalardan endi farzandi foydalansa, ishlatsa, yesa, kiysa - bu harakatlar onaning qaysidir xotiralarini qo'zg'atib yuboradi.

3⃣ Bolada o'zining kamchiliklarini ko'rish.

Insonning ba'zi o'ziga yoqmaydigan, ammo, bor ekanligi tan olishni istamagan kamchiliklari bo'ladi. Bu kamchiliklar unda yo'qligiga inson o'zini o'zi ishontirgan. Eslashni xohlmaydigan va bostirilgan qusurlarni boshqalarda, ayniqsa, o'z farzandining harakatlarida ko'rsa, unga nisabatan jahl, agressiya va g'azab uyg'onadi, ammo, bu holatning sabablarini inson anglamaydi.


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

17 Oct, 04:35


#Диққат #Долзарб

❗️ ЎҒИЛ БОЛАНИ КЕТИГА УРИБ БЎЛМАЙДИ, БЕПУШТ БЎЛИБ ҚОЛАДИ!

Буни асло қилиб бўлмайди, буни фанда ҳам олимлар исботлаган.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

16 Oct, 10:36


"Янги меҳмон" ва катта фарзандлар

«Сен каттасан», «Сен укангга қарашинг керак» деб катта фарзандларга маъсулият юклаш қанчалик тўғри?


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

16 Oct, 07:33


#Диққат #Долзарб

Болани вақтида ўғриликдан қайтаринг, буни қандай амалга оширишни қуйидаги видео орқали билиб олинг!

Яқинларга юбориб қўямиз

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

16 Oct, 04:32


Японияда таълим

1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик таътиллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.

6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! "Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!" деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

15 Oct, 06:25


​​Feynman texnikasi

Feynman texnikasi - o'qish,
o'rganishni osonlashtiradigan, ma'lumotlarni tushunish, tahlil qilishni yengillashtiradigan, qisqa qilib aytganda qanday o'qish kerakligini o'rgatadigan texnika

Feynman texnikasining qo'llanilishi:

Texnika 4 bosqichda amalga oshiriladi:

1. O'rganmoqchi bo'lgan mavzuni tanlash: bu har qanday ma'luymot bo'lishi mumkin: o'qituvchi bergan topshiriq, ota-ona bergan vazifa va hokazo...

2. Mavzu bo'yicha o'rgangan barcha ma'lumotlarni yozish: bir varaq qog'oz oling va kontseptsiya haqida bilib olgan hamma narsangizni yozing. Batafsil yozing, ammo faqat o'z so'zlaringizdan foydalaning, o'zingiz kundalik ishlatadigan so'zlarni qo'llang.

3. Mavzuni hatto bola tushunadigan tilda gapirish: mavzuni iloji boricha soddalashtirishga harakat qiling. Fikrlarni har bir kishi, jumladan, bola ham tushunadigan tarzda tushuntirish uchun o'xshatish, misollar va metaforalardan foydalaning.

❗️ Ota-onalar va o'qituvchilar uchun amaliy qo'llanma.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

15 Oct, 05:05


Yaxshi kayfiyat ulashib😊


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

14 Oct, 12:56


❗️Фарзандингиз кечаси устини ёпмасдан ухлайдими?

Яқинларга улашиб қўйинг

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

14 Oct, 05:39


📹 O’g’il farzand tarbiyasida...

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

14 Oct, 04:32


Farzand qiziqishlariga eʼtiborli boʻlish

Bolaning ichki holatini to‘g‘irlash oson emas, shunga qaramay, bu yo‘nalishdagi sa’y-harakatlar o‘z mevasini berishi mumkin.

Farzandingizni qabul qilishni o‘rganing. Masalan, qizingizning yangi imdji sizga yoqmasligi mumkin, lekin siz uni qabul qilishingiz kerak. Boshqacha aytganda, gap erkalatish emas, tushunish haqida bormoqda.
Samimiy suhbatlashing. Agar farzandingiz bilan qalban yetarlicha yaqin bo‘lsangiz, dastlab u bilan shunchaki suhbatlashing. Uning nimalarga qiziqishi hamda o‘qishda qanday muammolar yuzaga kelayotgani haqida so‘rang. Vaziyatdan chiqish yo‘lini birga toping.
Bolaga hayotdagi maqsadi borasida bir to‘xtamga kelishga yordam bering. Ko‘pincha ichki motivatsiya bo‘lmaydi, chunki bola bu formulalar, oxiri yo‘q qoidalar va teoremalarning nima uchun kerakligini tushunmaydi. Farzandingiz maktabni tugatganidan keyin nima bilan shug‘ullanishi istashi borasida bir to‘xtamga kelishi muhim. Buni tushunishga ota-ona bilan uzoq suhbatlar, professional yo‘nalish bo‘yicha maslahatlar va o‘smirlar uchun kitoblar yordam beradi.
O‘quv jarayonini bolaning qiziqishlari ustiga quring. O‘qishda bolaning samimiy qiziqishlari (ichki motivatsiyasi)ni maktabdagi darslar bilan birlashtirishga harakat qilish kerak. Bu jarayon individual va ota-onalar tomonidan katta e’tibor talab qiladi. Masalan, ingliz tilini sevimli filmingiz yordamida o‘rganishingiz mumkin. Kompyuter o‘yinlarini juda yaxshi ko‘ruvchi o‘smirni esa dasturlash va u bilan bog‘liq bilimlar qiziqtirishi kerak.
Boladan ichki motivatsiyani tortib chiqarish — eng muhim vazifalardan biri. Zukko, dono, farzandining hayotiga samimiy qiziqadigan ota-ona uchun esa bu muammo emas.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

13 Oct, 15:37


Farzandingizni tinch uxlashiga qoʻyib bering

Har doim, farzandingiz qanday ayb ish qilishidan va qanchalar jahlingiz chiqishidan qatʼiy nazar, uyqudan avval hamma bir-birini kechirishi va bolalar oʻzini kerakli, sevimli ekanini his qilib uyquga ketishi lozim.

Albatta, tungi tinch uyquning muhim ekanligini aytib oʻtishga hojat boʻlmasa kerak. Ustiga-ustak, tunda, hamma uxlaganda, oddiy koyishlar ham juda katta baxtsizlikdek tuyuladi. Hattoki, biz kattalar uchun ham. Tuni bilan yigʻlagan farzandingiz ertalab buni unutishi, oʻziga kelishi ham mumkin. Lekin, bu koʻz yoshli tun uning ruhiyatida butun umrlik iz qoldirishi ham mumkin.

Agar bir kunlik “tarbiya” yetarli emas deb hisoblasangiz, farzandingizni tinch uxlashiga qoʻyib bering. Muammoni ertasi kuni muhokama qilishda davom etishingiz mumkin.

Lekin, hech qachon farzandingiz yiģlagan va mahzun bòlgan holda uxlab qolishiga yo'l qo'ymang!

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

13 Oct, 11:55


Қиз бор хонадонга осмондан ҳар куни 12 та ФАРИШТА тушиб Дунёга келишига сабабчи бўлган Ота-онасининг ҳаққига дуо қиларкан😇

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

13 Oct, 04:22


ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ ДУНЁ ТАЖРИБАСИ

🇺🇸 АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

🇯🇵 Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

🇩🇪 Германия

Ўқувчи дарсдан  қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

🇰🇷 Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

🇬🇧 Буюк Британия

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

🇫🇷 Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

13 Oct, 03:02


Мактабда қайси ўқитувчингизни гапи эсингизда қолган?

Жавобни эшитинг 🤣

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

12 Oct, 09:35


​#drabbl

(Muallifi nomaʼlum)
O‘G‘LIM BERGAN TARBIYA

Uylanganimdan uch yil o'tib farzand ko'rdim. Darhol bola tarbiyasiga oid kitob-risolalar sotib oldim, rafiqam bilan o'tirib ota-onamiz bizga bergan o'git va pandlarini eslaydigan bo'ldik. Bola ulg'ayarkan, unga kundalik odoblar, axloq qoidalarini o'rgata boshladik. “Taomni o'ng qo'lingda ye...”, “Yotib ovqat yema...”, “O'zingdan kattaga salom ber...”, “Hojatdan so'ng albatta qo'l yuvilishi kerak...”

Kunlarning birida bozordan non sotib olib, uyga piyodalab keta boshladik. O'sha kuni tushlik qilmagandim, qornim tatalab ketyapti. Uyga borishgacha sabrim chidamay yelimxaltada turgan nonga qo'l cho'zdim: bir burdasi bilan qorinni aldab ketay... Qo'lim nonga tegar-tegmas orqadan ogohlantirish keldi:

– Ada, non yemoqchimisiz? Qo'llaringizni yuvmagansiz-ku!

Darrov hushyor tortdim. Hozir nonni ushatib olishim bolamga ovqat yeyishdan oldin qo'l yuvish kerakligi haqida bergan tarbiyamni yuvib ketishini o'yladim.

– Ha-ya, rost aytasan, o'g'lim. Qo'llarim yuvilmagani yodimdan ko'tarilibdi. Eslatganing uchun rahmat. Nonni uyda, qo'llarni yuvib yeymiz...

Ayolim bilan shu haqda eslashib kulishdik. Shunda onasi bir gapni aytib qoldi: “Sizning har bir xatti-harakatingiz o'g'lingiz kuzatuvi ostida. U sizga taqlid qiladi. Iltimos, ehtiyot bo'ling...”

Bunaqa payt inglizlarning mashhur maqoli yodga tushaveradi: “Bolalaringizni tarbiya qilmang. Ular baribir sizga o'xshashadi. Siz o'zingizni tarbiya qiling”.

https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

12 Oct, 07:53


Тиш чиқишини осонлаштирувчи маҳсулотлар

‼️Тишлари чиқаётган вақтда боланинг тишлари кальций моддасига кўп муҳтожлик сезади.
Бу муҳтожликни қондириш учун тухум пўчоғини ювиб, олий навли ун каби майдалаб, икки қават докадан ўтказинг ва хосил бўлган массани 1 граммини 5 грамм асалга аралаштириб, 10 кун давомида кунига бир марта эрталаб болага едириш керак.


https://t.me/farzand_tarbiyasida

FARZAND TARBIYASI

12 Oct, 05:01


#foydali_post

🌿 Onalik vazifasining o‘zi qanchalik mashaqqatli ekanini o‘ylab ba’zan xayolimdan shunday fikrlar o‘tadi. Agar ayolni ta’minlab turgan eri bo‘lsa, u erining xulqi va muomalasi chidasa bo‘ladigan darajada bo‘lsa o‘sha erni mahkam tutaversin va bu ne’matning shukrini ado qilsin. Chunki o‘z uyida , o‘z qo‘rg‘onida qolishi, ko‘chaga chiqib non topishga majbur bo‘lmay yashashi va o‘zini bola tarbiyasiga bag‘ishlashi, muslimalik or-nomusini saqlab, ibodatlarini vaqtida bajarishi hamma narsadan ustun ekan.
Biz bir paytning o‘zida bir qancha vazifalarni zimmamizga yuklab o‘zimizga zulm qildik. O‘rtachada u vazifalar ham o‘lda jo‘lda qolib ketmoqda, hechkim rozi ham emas, avvalo o‘zimizda qoniqmaslik va norozilik bor.

Hozir ayollardan husnda foto model darajasi, aqlda Saroymulkxonim, jismoniy quvvatda  atletika chempioni, mehnatda temirxotinlik, mohir oshpazlik  va hokazo  bir biriga zid keluvchi ko‘plab talablar kutiladiki ularni egallash amri mahol. Ayolning eng asosiy vazifasi go‘yo unutilgandek. Axir u avvalo Allohning mukarram bandasi emasmidi? Uning zimmasida  Robbisi yuklagan vazifalar qayoqda qoldi? Ayol avvalo rafiqa va ona emasmidi? U nomahramlarga yoqish uchun o‘zini har ko‘yga soluvchi, o‘zgalar orzusi uchun yashovchi bir predmet xolosmi? Ayol bu dunyoga erkak bilan teng bo‘laman deb musobaqalashish uchun kelganmi? Bir domla aytganidek, feministlar ayollarni erkak bilan teng qilaman deb yuz yildan beri kurashadi. Ammo natijada ayollar na erkakka tenglashdi, va na ularning ayolligi qoldi.
Alloh Taolo Qur’oni Karimda moʻmina ayollarga " o‘z uylarida o‘rnashsinlar" deb marhamat qilgan. Mana shu oyatning o‘zini tafakkur va tadabbur qiladigan bo‘lsak olam-olam ma’nolar kelib chiqadi. Islom ayolning zimmasiga onalik va rafiqalik mas’uliyatini yuklab, uni pul topish va oila boqish yukidan ozod qilgani qanchalar hikmatli ekanini tushunamiz. Zotan, ayol ko‘chaga chiqib ola xurjunni bo‘yniga osishi natijasida   nimalar bo‘layotganini o‘z ko‘zimiz bilan ko‘rib turibmiz.
Alloh ahvolimizni isloh qilsin, barchamizga tavfiq va hidoyat bersin.

©YaqinOzbek

https://t.me/farzand_tarbiyasida