🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди @abubakrsiddiqjomemasjidi Channel on Telegram

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

@abubakrsiddiqjomemasjidi


☪️"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди
@abubakrsiddiqjomemasjidi

"Андижон вилояти"
✓"Пахтаобод тумани"
✓ Савол ва жавоблар учун
Масжид имом хатиби:
Юнусов Дилшодбек домла
@savollaruchun111
http://www.instagram.com/dilshodbek_domla

🌙 (Uzbek)

Salom, aziz do'stlar! Bugun sizlarga yangilik beriladi: "Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди! Bu maqomda, siz o'z ruhingizni tazalang va ibodat qilishga imkoniyat topasiz. Maszhidimiz Andijon viloyatida joylashgan, to'liq vaqtimizni o'zimizni olganilarmizga bag'ishlab olgan Pаkhаbоd tumanida joylashgan. Bu maszhidimizning imom hatibi, sizning savollaringiz va muammolaringizga javob berishga tayyor. Yuqoridagi kanalda savollar va javoblar uchun alohida sahifa mavjud, shuningdek uning imom hatibi haqida ko'proq ma'lumot olishingiz mumkin. Undan tashqari, shu kanal orqali uning Instagram sahifasiga ham ulashing. Qiziqarli, ma'ruf odamlar bilan birga ibodat qilish uchun "Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ maszhidiga kelishingizni kutib qolamiz!

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

08 Feb, 11:53


ТОРТИШУВНИ БАС ҚИЛИНГ!

Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

08 Feb, 04:43


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   08. 02.2025-й (Февраль ойи )
.08.1446-й (Шаъбон ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:30
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 16:05
Шом       -- 17:50
Хуфтон   -- 19:30
6-Февралъдан 13-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

07 Feb, 16:07


Абу Бакр Сиддиқ жоме масжиди жума намозидан фотолавхалар.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

07 Feb, 13:14


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

07 Feb, 09:30


​​ГИЛВАТА ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

1550-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл гилвата ейиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда тупроқ ейиш таъқиқланади. Гилвата ҳам ер жинсига оид бўлгани учун уни ейиш ҳам дуруст эмас. Фанда гилвата таркибида оғир металл тузлари, мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Аммо баъзи уламолар аҳён-аҳёнда оз миқдорда еса, зарари йўқ дейишган. Чунки лой, тупроқ, кесакни ейишнинг ножоизлиги танага зарар бергани сабабидандир. Аммо кўп ейиш ёки танага зарар берадиган миқдорда ейиш дуруст эмас. Шу боис гилвата егиси келаётган ҳомиладор аёл аввало, шифокорларга учраб, уларнинг тавсияси билан иш кўриши керак. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

07 Feb, 06:20


​​“МОМА ОШИ” БОР НАРСАМИ?
#бидъат

1549-CАВОЛ: Биз томонларда “Мома оши” деган маросим бор. Айрим жойларда “Мома гўжа” деб ҳам айтилар экан. Бу маросим асосан фолбинлар иштирокида бўлиб, фолбин тузалмаётган бемор учун товуқ сўйдириб, унинг қонини беморнинг юзи ва бошқа ерларига суртади. Шундан кейин унинг гўшти пиширилиб, фолбин меҳмон қилинади. Шундай маросим ўтказишнинг гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай маросим ўтказиш катта гуноҳдир. Чунки фолбинлар билан алоқа қилиш, уларнинг сўзини тасдиқлаш кишининг иймони учун ўта хатарли иш. Бунинг устига ҳар қандай ҳайвоннинг қони нажосат ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш, танага суртиш дуруст эмас.
Динимизда беморни тиббиёт ёрдамида ёки Қуръон ўқиб дам солиш, гоҳида эса ҳар иккисини бирданига қўллаш билан даволаш эътироф этилади. Фолбинларнинг ножоиз амаллари билан даволаниш қатъиян ман қилинади.
Фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканини ҳар бир мусулмон билиб олмоғи лозим. Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
“Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва умматнинг ижмосига хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (“Ақидатут-Таҳовия” китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

07 Feb, 01:22


🌱 Aссалому алайкум. Шаъбон ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   07. 02.2025-й (Февраль ойи )
.07.1446-й (Шаъбон ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:55
🕌 Шом       - 17:50
🕌 Хуфтон   - 19:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:30
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 16:05
Шом       -- 17:50
Хуфтон   -- 19:30
6-Февралъдан 13-Февральгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

06 Feb, 16:12


мукаммал хилқат наҳотки мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?!
Мўминун сурасининг бошқа оятида айтилади: “Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни
беҳуда яратдиг-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?! (Ундай эмас)” (Мўминун
сураси, 115-оят).
Аллоҳ таоло инсонни бекорга яратгани йўқ, Ўзига ибодат қилиш учун, буйруқларини бажариш
учун яратган. Аллоҳ таоло мавжудотларни ҳикматсиз яратишдан Пок Зотдир.
Биз ҳаѐт моҳиятини нега тилга олдик? Унинг қалб ислоҳи билан қандай алоқаси бор?
Гап шундаки, тириклик мазмунини англаш қалбни поклашда катта аҳамиятга эга. Инсон ѐруғ
оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок бўлади, ҳалол яшайди. Куни келиб ҳар бир
амалига жавоб беришини ѐдда тутган инсон охиратини ўйлаб иш қилади, нафсига қул бўлмайди,
ҳаром-ҳариш йўлларга кириб кетмайди.
@abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

22 Jan, 03:26


#Ҳадис #duo
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»
(Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз), дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

22 Jan, 01:47


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   22. 01.2025-й (Январь ойи )
.22.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

21 Jan, 11:53


ТАОМЛАНИШ ОДОБЛАРИ
Таом тановул қилишдан олдин икки қўл ювилади.
Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.
عَنْ سَلْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عن النَّبِي صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: بَرَكَةُ الطَّعَامِ الْوُضُوءُ قَبْلَهُ وَالْوُضُوءُ بَعْدَهُ. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювиш-дир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир.
Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْه قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ النَّبِي صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِيَنَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَيَضَعَ يَدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».
Муслим ривоят қилган.
Таом тановул қилишни бошлашда «бисмиллаҳ» айтилади.
Динимизда барча яхши амаллар тасмия («бисмиллаҳ») билан бошлангани каби таом истеъмол қилиш ҳам Аллоҳнинг номи ила бошланади.
Таом ўнг қўл билан ейилади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом барча ишларни ўнгдан бошлашни яхши кўрар, жумладан, таомни ҳам ўнг қўллари билан ер эдилар.
Ҳар ким ўз олдидан ейди.
Таом лаган каби идишда келтирилса, ҳар ким ўз олдидан ейди, бировнинг олдидаги таомга қўл узатмайди. Чунки би-ровнинг олдидаги таомга қўл узатиш ғирт беодобликдир.
عَنْ عُمَرَ بْنِ أَبِي سَلَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ غُلَامًا فِي حَجْرِ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، وَكَانَتْ يَدِي تَطِيشُ فِي الصَّحْفَةِ، فَقَالَ لِي النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَا غُلَامُ، سَمِّ اللهَ، وَكُلْ بِيَمِينِكَ، وَكُلْ مِمَّا يَلِيكَ، فَمَا زَالَتْ تِلْكَ طِعْمَتِي بَعْدُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар...

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

21 Jan, 10:12


​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
   Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
   Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
   Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
   Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

21 Jan, 06:41


​​УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
#қурбонлик

1531-CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса,  кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

21 Jan, 01:40


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   21. 01.2025-й (Январь ойи )
.21.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 14:40


​​НАЗР РЎЗАДА КЕТМА-КЕТЛИК ШАРТМИ?
#назр #рўза

1530-CАВОЛ: Ниятим амалга ошса, уч кун рўза тутишни назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, ниятим амалга ошди. Рўзамнинг учинчи кунида ҳайз кўриб қолдим. Энди бошқатдан уч кун тутаманми ёки учинчи куннинг ўзини тутиб бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Уч кун рўза тутиш деганда кетма-кетликни ният қилинган бўлса, назр қилинган уч кундаги кетма-кетлик бўлиниб қолгани учун 3 кун рўзани қайтадан тутилади. Агар кетма-кетлик ният қилинмаган бўлса, юқоридаги ҳолатда фақат учинчи куннинг рўзасини тутади (“Фатавои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 07:22


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 07:22


#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 07:22


#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 04:32


#муфтий_минбари

📹 ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 03:45


​​САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
   Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

20 Jan, 02:24


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   20. 01.2025-й (Январь ойи )
.20.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

19 Jan, 16:08


ГИЁҲВАНДЛИК АСР ВАБОСИ

Бугунги кунда дунёда бир қанча глобал муаммолар юзага чиқди. Шулардан бири гиёҳвандликдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга элчи қилиб юборилишининг қатор сабабларидан бири тоза-пок нарсаларнинг ҳалоллиги ва нопок-зарарли нарсаларнинг ҳаромлигини умматларига билдириш эканини шундай баён этади:
﴿... يَأْمُرُهُمْ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ عَنِ الْمُنْكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ ... ﴾
(سورة الآعراف/157)
яъни: “... У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (Аъроф сураси, 157- оят).
Инсон учун нопок ва зарарли нарсалардан бири маст қилувчи моддалардир. Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилади:
" كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ، وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ" (أخرجه الإمام مُسلم عَن ابْن عمرَ رضي الله عنه .)
яъни: Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса – хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи – ҳаромдир” (Имом Муслим ривояти).
Гиёҳвандлик кишини секин секин (гоҳида эса тезда) ўлимга олиб келади. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан одам ўз жонига қасд қилган бўлади. Бу эса гуноҳи кабирадир.
Ҳозирда айрим ўқувчи ёшлар орасида гиёҳванд моддалардан ташқари “Трамадол”, “Лирика”, “Регапен”, “Селофен”, “Тропикамид” каби психотроп дори воситалари истеъмолига ўрганиш ҳолатлари учрамоқда. Бу дори воситаларида ҳам маст қилиш ва ўргатиб қўйиш хусусияти бор. Кўча-куйда бундай дориларни истеъмол қилаётганларни кўриб кўрмасликка олиш, менинг фарзандим бу дориларни истеъмол қилмайди, деб хотиржамликка берилиш асло тўғри эмас. Чунки гиёҳвандлик балоси кенг тарқалса, ҳеч ким фарзандидан хотиржам бўла олмайди. Бу иллатларга амру маъруф наҳий-мункар ёрдамида қарши турайлик, лоқайд бўлмайлик.
Шуни ёдда тутиш лозимки, гиёҳванд модда савдосига аралашган кимсалар, жумладан юқорида саналган дориларни шифо учун эмас, балки кайф қилиш учун олишаётганини била туриб, ёшларга сотаётган баъзи дорихоначилар ҳаром мол топаётган ва Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиққан ҳисобланади! Ҳаромдан топиб ўзи ва фарзандларига ҳаром едираётганлар, минглаб ёшларнинг гиёҳвандлик гирдобига ботишига сабаб бўлаётганлар ўзларию ўзгаларнинг гуноҳларига шерикдирлар. Улар оз муддатда ўтадиган дунёдан кўра абадий охиратдаги ҳисоблари ҳақида ўйлашмайдими?! Қуръон каримда охират азоби қаттиқ эканидан огоҳлантириб айтилади: “Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига имон келтирмаганларни мана шундай жазолагаймиз. Охират азоби эса, шубҳасиз, қаттиқроқ ва боқийроқдир” (Тоҳа сураси 127-оят).
Ёшлик даври айни тарбия пайтидир. Ёшларни халқига, динига фойдали билимли-маърифатли, қўлидан иш келадиган касб-кор эгаси қилиш бурчимиздир. Айниқса, болаларни, кейинги пайтда унутилаётган китобхонликка ўргатиш, яхши кишилар билан дўстлашишга кўмаклашиш муҳим. Пайғамбаримиз алайҳисалом киши дўстининг дин-диёнатига мослашиб кетиши ҳақида огоҳлантирганлар. Ёмон кишилар билан дўстлашишнинг оқибати ҳам ёмондир. Гиёҳвандлик офатидан халқимизни ва келажак авлодни халос этиш ва уларни моддий ҳамда маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. Омин!

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

19 Jan, 09:54


​​САЪЙ ВАҚТИДА УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1528-CАВОЛ: Умрада тавофни тугатиб, саъй қилаётганимизда аёлим узрли бўлиб қолди, яъни ҳайзи келиб қолди. Бу ҳолда қандай йўл тутсин? Пок бўлгандан кейин ғусл қилиб, саъй қилиб қўядими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саъй пайтида узрли бўлиб қолган аёл саъйни охирига етказиб, сочини қисқартириб эҳромдан чиқади, яъни умрани охирига етказади. Бу билан зиммага ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Чунки саъй масжиддан ташқарида адо қилингани сабабли таҳоратли бўлиш шарт қилинмайди, балки суннат бўлади (Сафо ва Марва масжиддан ташқаридаги жой деб ҳисобланади). Тавофда эса таҳоратли бўлиш вожибдир. Чунки тавоф масжидда қилинади.
   Саъйни пок бўлгандан кейин қиламан деса, ҳайзи тугагунича эҳромда тургани учун ўзи билмаган ҳолда эҳром жиноятларини қилиб, жаримага тушиш эҳтимоли катта (“Жавҳаратун-наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

19 Jan, 01:51


МУСҲАФГА ҚАРАБ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ ХОСИЯТИ
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ ва Расулини яхши кўриш кимни хурсанд қилса, Мусҳафга қараб (Қуръон) ўқисин”, деганлар .
Аллоҳни, У Зотнинг Расулини яхши кўриш қайси биримизни хурсанд қилмайди? Қалбимизда
Меҳрибон Парвардигоримизга, мушфиқ Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбатан муҳаббат пайдо
бўлишини ҳаммамиз хоҳлаймиз. Ким мана шу неъматга эришмоқчи бўлса, қўлига Қуръон олиб, хулуси
ният билан тиловат қилсин.
Мусҳафга қараб ўқиган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини кўзи билан кўради, тили билан
муборак сўзларни талаффуз этади. Кўз ва тил ѐрдамида қилинган зикр қалбга кучлироқ таъсир қилади.
Тиловат чоғида инсон қалбида секин-аста Аллоҳга, Расулига муҳаббат пайдо бўлади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кишининг Мусҳафга қарамай
қироат қилиши 1000 даража, Мусҳафга қараб ўқиши 2000 даражагача кўпайтирилади.
Бундан чиқди, Қуръонга қараб тиловат қилинса, ѐддан ўқигандан кўра икки баравар кўп савоб
олинади.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Умматимнинг энг афзал
ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир”, дейилган .
Ривоят қилинишича, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уйига кирса, Қуръонни
очиб қироат қиларди .
Нофеъ исмли тобеиндан сўралди: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уйда қандай юмушлар
билан банд бўларди?” Шунда Нофеъ: “Бунга биронтангиз тоқат қилолмайсиз. Ибн Умар ҳар бир намоз
вақтида таҳоратни янгилар, орада Мусҳафни очиб тиловат қиларди”, деб жавоб берди 60 .
Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
саллам олдиларига бориб кўз оғриғидан шикоят қилганида, ул муҳтарам зот:
– Мусҳафга доим назар солиб тур! – деб тавсия этганлар .
Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Кўзларингизга ибодатдан насибасини
беринглар!” дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, кўзнинг ибодатдан насибаси нима?” деб сўралди. У зот:
“Мусҳафга назар солиш, у ҳақида тафаккур қилиш, ажойиботларидан ибрат олиш” деб айтдилар .
Кўпчилик салафлар ѐддан ўқигандан кўра Мусҳафга қараб тиловат қилишни афзал билишган.
Чунки бунда кўз билан тил биргаликда иштирок этади. Қолаверса, кўз билан кўриш кишини
тадаббурга ундайди.
Имом Нававий: “Бизнинг устозларимиз ҳам шундай дейишган. Аммо бу мутлақ эмас. Агар қори
ѐддан ўқиганда Мусҳафга қараб ўқигандан кўра кўпроқ тадаббур ҳосил қила олса, ѐддан ўқигани яхши.
Агар иккаласи тенг бўлса, Мусҳафдан ўқиш афзал”, деган
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: “Отага назар солиш – ибодат. Каъбага назар солиш –
ибодат. Мусҳафга назар солиш – ибодат. Биродарингга Аллоҳ йўлида меҳр-муҳаббат билан назар
солишинг ибодатдир .
Мазкур амаллар бежиз ибодат саналмайди. Чунки инсон ота-онаси юзига меҳр-шафқат билан
қараса, олдиларида ўзини хокисор тутса, падари бузрукворини, волидаи муҳтарамасини рози қилса,
Аллоҳ ундан рози бўлади.
Каъбага назар солиш ҳам ибодат. Айтилишича, Каъбатуллоҳга қараш бир йиллик ибодат
савобига тенг экан .
Мусҳафга назар солиш ҳақида юқорида тўхталиб ўтдик. Бу ерда айтилишича, Мусҳафга назар
солган одамнинг номаи аъмолига савоб ѐзилади.
Мўмин банданинг – Аллоҳ йўлида дўстлашган – биродарига қараши, унга табассум қилиши ҳам
ибодатдир. “Биродаринг юзига табассум ила қарашинг ҳам садақадир”, деганлар Пайғамбар
алайҳиссалом. Бир-бирига очиқ чеҳра билан муомала қилинса, мўминлар орасидаги ришталар
мустаҳкамланади, қалблар бир-бирига ошно бўлади, орадаги гина-кудуратлар барҳам топади, ғиллу
ғашлик арийди. 56 Байҳақий “Шуабул имон”да, Абу Нуайм “Ҳилятул авлиѐ”да ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.
57 Табароний, Байҳақий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ.
@abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

19 Jan, 01:44


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   19. 01.2025-й (Январь ойи )
.19.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

18 Jan, 09:02


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

18 Jan, 09:02


#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

18 Jan, 09:02


#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

18 Jan, 06:16


Намозга иқомат айтилса, такбир ўқиб (қуло­ғинг юмшоғига қўлингни етказ). Кейин Қуръондан ёдлаганларингни хоҳлаганингча ўқи. Сўнгра руку қил ва ўша рукуингда хотиржам бўлгунингча эгил. Кейин рукуингдан бошингни кўтар, то тик туриб хотиржам бўлгунингча. Сўнгра сажда қил, то унда хотиржам бўлгунингча. Ундан бошингни кўтар, то хотиржам ўтиргунингча. Кейин (иккинчи) саждани бажар, то хотиржам бўлгунингча. Сўнгра бутун намозингни ана шундай бажар. Бухорий ва Муслим ривояти

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

18 Jan, 03:24


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   18. 01.2025-й (Январь ойи )
.18.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

17 Jan, 17:39


• Жаннатни хоҳласанг, намозни;
• Бойликни хоҳласанг, истиғфорни;
• Муҳаббатини хоҳласанг, табассумни;
• Бахтни хоҳласанг, Қуръонни лозим тут!

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

17 Jan, 09:32


​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

17 Jan, 06:23


​​ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЪУЗУ ВА БАСМАЛАНИ АЙТИШ
#Қуръон

1525-CАВОЛ: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди. (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

17 Jan, 05:06


#муфтий_минбари

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

17 Jan, 01:47


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Жума тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   17. 01.2025-й (Январь ойи )
.17.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:35
🕌 Шом       - 17:20
🕌 Хуфтон   - 18:50


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:45
Шом       -- 17:20
Хуфтон   -- 19:05
17-Январьдан 24-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

16 Jan, 16:29


Тўрт нарса юзни қуритади, сувини қочиради ва унинг хушчақчақлигини
кетказади: ёлғон, сурбетлик, илмсиз кўп савол бериш ва кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юзни нурли қилади: мурувват, вафо, карам ва тақво.

Тўрт нарса кишига нисбатан буғзу адоват уйғотади: кибр, ҳасад, ёлғон ва чақимчилик.

Тўрт нарса ризқ келтиради: тунги намоз, саҳар чоғида кўп истиғфор айтиш, садақага одатланиш ҳамда куннинг боши ва охирида кўп зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади: тонгда ухлаш, кам намоз ўқиш, дангасалик ва хиёнат.

Тўрт нарса танани касал қилади: кўп гап, кўп уйқу, кўп ейиш ва кўп жинсий алоқа.

Тўрт нарса танани вайрон қилади: ташвиш, ғамгинлик, (узоқ) очлик ва уйқусизлик.

Тўрт нарса кишини қувонтиради: кўкаламзорларга, оқар сувга, суюкли инсонларга ва мевага қараш.

Тўрт нарса зеҳн ва фаҳмга зарар беради: давомли тарзда нордон нарсалар ейиш, нордон мева истеъмол қилиш, юзтубан ётиб-ухлаш ва ғам-ташвиш.

Тўрт нарса фаҳмни орттиради: (ғам-ташвишлардан) қалбнинг халослиги, оз еб-оз ичиш, таомни сара ва ёғли нарсалардан яхши тайёрлаб тановул қилиш ҳамда ортиқча вазндан халос бўлиш.

📚"ЎКИНМА" китобидан

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

06 Jan, 11:14


Хадиси шариф.
Намозга иқомат айтилса, такбир ўқиб (қуло­ғинг юмшоғига қўлингни етказ). Кейин Қуръондан ёдлаганларингни хоҳлаганингча ўқи. Сўнгра руку қил ва ўша рукуингда хотиржам бўлгунингча эгил. Кейин рукуингдан бошингни кўтар, то тик туриб хотиржам бўлгунингча. Сўнгра сажда қил, то унда хотиржам бўлгунингча. Ундан бошингни кўтар, то хотиржам ўтиргунингча. Кейин (иккинчи) саждани бажар, то хотиржам бўлгунингча. Сўнгра бутун намозингни ана шундай бажар. Бухорий ва Муслим ривояти

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

06 Jan, 11:11


​​САЖДАДАН ҚИЁМГА ТУРИШДА БИР ОЗ ЎТИРИБ ОЛИШ
#намоз

1508-CАВОЛ: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб"). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

06 Jan, 05:10


НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ
#намоз

1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

06 Jan, 01:42


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   06. 01.2025-й (Январь ойи )
.06.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:10
🕌 Хуфтон   - 18:35


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 18:50
03-Январьдан 10-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

05 Jan, 15:54


БАҚАРА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Бақара “сигир” маъносини билдиради. Қадимда бани исроиллик бир киши ўлдирилганида, унинг
қотилини топа олишмайди. Шунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: “Қавмингга айт, сигир сўйиб,
унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар”, деб буюради. Аллоҳнинг буйруғи бажарилганидан сўнг
ҳалиги ўликка жон кириб, қотили кимлигини айтиб беради. Сигир билан боғлиқ воқеа келтирилгани
учун бу сура Бақара деб номланган.
Бақара сураси Мадинада нозил қилинган, 286 оятдан иборат. Бақара Қуръони каримдаги энг узун
сурадир. Унда эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда масалалари билан бир қаторда
Мусо алайҳиссалом қиссаси, Фиръавн билан Бани Исроил ўртасидаги можаролар баѐн этилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Менга Таврот ўрнига еттилик, Забур ўрнига
юзлик, Инжил ўрнига масоний берилди. Мен Муфассал билан афзал қилиндим 566 ”.
Қуръони карим суралари узун-қисқалигига қараб тўрт турга бўлинади:
1. “Еттилик” (тивол) Қуръони каримдаги Фотиҳа сурасидан кейинги еттита узун сура: 1. Бақара;
2. Оли Имрон; 3. Нисо; 4. Моида; 5. Анъом; 6. Аъроф; 7. Анфол-Тавба.
2. “Юзлик” (миун) ояти юздан ошувчи суралар.
3. “Масоний” юз оятга етмаган ѐки юз оятга яқин суралар. Булар намозда такрор-такрор ўқилгани
учун ҳам масоний, дейилади.
4. Саҳиҳ қавлга кўра, “Муфассал” Ҳужуротдан Носгача бўлган суралар 567 .
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар! Бақара (сураси) ўқиладиган уйдан шайтон
қочади”, деганлар 568 .
Яъни, уйларингизда ибодат қилинг, Аллоҳни ѐд этинг, Бақара сурасини ўқинг. Зеро, Аллоҳ зикр
қилинадиган жойда шайтон бўлмайди.
Тирик инсонлар яшайдиган жойда намоз ўқилади, Қуръон тиловат қилинади. Йўқса, бундай уй
қабристонга айланади. Нега? Чунки Аллоҳ зикридан холи уйни жин, шайтонлар ўзига макон қилиб
олади. Қайси хонадонда Бақара сураси ўқилса, у ердан шайтонлар чиқиб кетади, уч кечаю уч кундуз бу
хонадонга яқин йўламайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳар бир нарсанинг саноми (энг
юқори нуқтаси) бўлади. Қуръоннинг саноми Бақара сурасидир. Ким уни кечаси уйида тиловат қилса,
шайтон унинг уйига уч кеча (давомида) кирмайди. Ким уни кундузи тиловат қилса, шайтон у ерга уч
кун кирмайди 569 ”.
Бир кун Қуръон ўқилган хонадон уч кунгача жин-шайтонлардан ҳимояланади. Агар ҳар куни
Қуръон ўқисак, уйимиз янада мунаввар бўлади, турли шикаст-балолардан сақланади.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Қуръон ўрганинглар! Зеро, (Қуръон)
қиѐмат куни шафоатчи бўлади. Бақара ҳамда Оли Имронни – икки ѐритувчи нурни ўрганинглар! Зотан,
иккиси қиѐмат куни икки булут ѐки икки соябон ѐки саф тортган бир гуруҳ қушлар шаклида келиб,
соҳиблари ҳожатини раво қилади. Сизлар Бақарани ўрганинглар! Чунки уни ўрганиш барака, тарк
этиш ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўлолмайдилар”, дейилган 570 .
Қиѐматда одамлар соя-салқин жойни қидириб қолганида Бақара билан Оли Имрон сураси банда
бошига соябон бўлади, ҳожатини чиқаради.
Бақара сурасини ўрганиш киши хонадонига барака олиб келади. Бақара сурасини ўрганган
одамнинг ишида, турмушида файз-барака бўлади. Бақарани тарк қилиш – ўқимаслик, аҳкомларини
ўрганмаслик надоматга сабабдир. Қиѐмат куни банда Бақара сурасини ўқиб-ўрганмагани учун
афсусланиб қолади. Бундай пушаймонга қолмай деган одам Қуръон ўқисин, ҳукмларини диққат-
эътибор билан ўргансин.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Бақара Қуръоннинг саномидир, чўққисидир. Унинг ҳар бир ояти билан саксонта фаришта
тушган. “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойювм” Арш остидан чиқариб, унга боғланган (ѐки
Бақара сурасига боғланган). Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Кимда-ким уни Аллоҳ (розилиги)ни, охират
кунини истаб қироат қилса, Аллоҳ (унинг гуноҳларини) кечиради. (Ёсин сурасини) ўликларингизга

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

05 Jan, 15:54


ўқинглар!” деганлар 571 .
Абдураҳмон ибн Асвад айтади: “Ким Бақара сурасини ўқиса, жаннатда бошига тож
кийдирилади 572 ”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
бир қанча одамни (маълум жойга) топшириқ билан юбордилар. Аввал уларга Қуръонни ўқитиб
кўрдилар. Уларнинг ҳар бири Қуръондан билганини ўқиди. Саҳобийларнинг ѐши энг кичиги олдига
келиб:
– Эй фалончи, қайси сураларни биласан? – деб сўрадилар.
– Мен манави-манави сураларни ҳамда Бақара сурасини биламан, – жавоб берди у.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна сўрадилар:
– Бақара сурасини биласанми?
– Ҳа.
– Бор, сен уларга бошлиқсан.
Шунда ораларидаги ѐши каттароқ бир киши:
– Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, қоим қила олмай қолишдан қўрққаним учун Бақарани
ўрганмагандим!.. – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Қуръон ўрганинглар, ўқинглар! Зеро, Қуръон ўрганувчи, ўқувчи, унга амал қилувчи гўѐ мушку
анбар солинган халтачага ўхшайди. Унинг ҳиди ҳамма жойга тарқалади. (Қуръон) ўрганиб, сўнг
уйқуга кетадиган банда – агар (Қуръон) ичида бўлса – мушк солиб, оғзи боғлаб қўйилган халтачага
ўхшайди”, – деб марҳамат қилдилар 573 .
566 Аҳмад, Табароний, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.
567 Уламолар иттифоқига кўра, муфассалнинг охири Нос сурасидир. Аммо муфассалнинг боши қайси сура экани
борасида ихтилоф қилинган. Ҳанафий, моликий, шофеий мазҳаби уламолари, ҳанбалийлардан Ибн Уқайлга кўра,
муфассалнинг боши Ҳужурот сурасидир. Ҳанбалий уламолар наздида, муфассалнинг боши – Қоф сураси.
Муфассал уч қисмга бўлинади:
1. Узун муфассал: Ҳужуротдан Буружгача бўлган суралар.
2. Ўрта муфассал: Буруждан Баййинагача бўлган суралар.
3. Қисқа муфассал: Баййинадан Носгача бўлган суралар.
568 Муслим, Термизий, Насоий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

05 Jan, 13:08


#muftiy_minbari

📹 МЎМИН БАНДАНИНГ ДАРАЖАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

05 Jan, 09:14


Аллоҳдан бирор нарса сўрасангизлар, кафтлари­нгизнинг ичи билан сўранг. Устида сўраманглар ҳамда кафтингизнинг ичини юзингизга суртмагунингизча туширманглар. Ана шундай қилсангиз, Аллоҳ унда барака барпо этади. Абу Довуд ривояти

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

05 Jan, 01:47


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   05. 01.2025-й (Январь ойи )
.05.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:10
🕌 Хуфтон   - 18:35


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 18:50
03-Январьдан 10-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Jan, 14:45


ўқилаверса, кишини зериктиради. Лекин Қуръони карим ундай эмас. Қуръонни ўқиган сари унга
бўлган иштиѐқ ортиб бораверади. Кунига ўртача 30-32 марта такрорланадиган Фотиҳа сурасини ѐши
70-80 га етган одам неча марта такрорлашини тасаввур қилиб кўринг-а!
Фотиҳа сурасини кўп ўқиган одам турли касалликлардан йироқ бўлади. Зеро, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа сураси ҳар қандай дардга шифодир”, деб марҳамат
қилганлар 565 .
Фотиҳа сураси маънавий иллатларга барҳам беради. Фотиҳани ўқиган инсон Аллоҳдан ўзгага
сиғинишдан, ожиз нарсалардан мадад сўрашдан халос бўлади. Қолаверса, бу сура танадаги
касалликларни даволайди, кўз тегишига, чаѐн чақишига шифо бўлади. Беморларга Фотиҳа сурасини
ўқиб дам солинса, Аллоҳнинг изни билан фойдаси тегади.
559 Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоят қилган. Ҳоким: “Бу ҳадис Муслим шартига кўра саҳиҳ”, деган.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Jan, 14:45


ФОТИҲА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”),
дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним
топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда
Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар 559 .
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина
кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини
эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура
йўқ”, дедилар 560 .
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш
сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам
ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган 561 )”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган.
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.
Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган.
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос
билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Жаброил алайҳиссалом билан бирга эдилар. Шу пайт тепадан бир овоз эшитдилар. Жаброил осмонга
қараб: “Бу – осмондан очилган эшик. У ҳеч қачон очилмаганди”, деди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ҳузурларига бир фаришта тушиб: “Сиз икки нур билан хурсанд бўлинг. Бу иккиси Сиздан
олдинги ҳеч бир пайғамбарга берилмаган. Улар Фотиҳа сураси билан Бақаранинг охирги оятларидир.
Улардан бирон ҳарф ўқисангиз, сизга берилади”, деди 562 ”.
Бу ривоятдан қуйидаги хулосалар чиқади:
1. Жаброил фаришта Набий алайҳиссалом ҳузурларида турганида осмондан бир фаришта тушиб,
Фотиҳа ва Бақаранинг охирги оятлари фазилати ҳақида хабар берган;
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Жаброилдан бошқа фаришталар ҳам тушган;
3. Осмоннинг эшиклари кўп. Улар маълум сабабларга кўра очилади;
4. Фотиҳа сурасини ҳамда Бақаранинг охирги оятларини ўқиган одам жуда кўп савоб олади,
дуоси мустажоб бўлади.
Муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фотиҳа сураси Уммул Қуръон, Уммул
Китоб, Сабъул масонийдир”, деганлар 563 .
Бу ерда Фотиҳа сурасининг бошқа номлари келтирилмоқда.
“Уммул Қуръон” Қуръоннинг онаси дегани. Фотиҳа Қуръони карим маъноларини ўзида
жамлаган. Аллоҳ таоло шу қисқагина сурага Қуръоннинг бутун мазмун-моҳиятини жойлаб қўйган.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аллоҳ таоло аввалги китоблар илмини Қуръонда
жамлаган. Қуръон илмини Муфассалда жамлаган. Муфассал илмини Фотиҳада жамлаган. Кимда-ким
Фотиҳа сураси тафсирини ўрганса, нозил этилган барча (самовий) китоблар мазмунидан хабардор
бўлади 564 ”.
Уммул Китоб ҳам Уммул Қуръон маъносида қўлланади.
Сабъул масоний икки хил маънога эга:
1. Етти такрорланувчи оят.
2. Етти оятдан иборат икки марта нозил қилинган сура.
Маълумки, Фотиҳа сураси намознинг ҳар бир ракатида такрор-такрор ўқилади. Етти оятдан
иборат бу қисқа сурани мусулмон банда ҳар куни камида 30-32 марта қайтаради. Агар бошқа нафл
ибодатларни ҳам қўшиб ҳисобласак, бундан ҳам ортиб кетади. Лекин шунча такрорласак ҳам Фотиҳа
сураси тиловатидан ҳеч зерикмаймиз, ҳар сафар ўзгача иштиѐқ билан қироат қиламиз.
Аслини олганда, ҳар қанча нозик дид билан ѐзилган шеър ѐки бадиий асар ҳам дам-бадам

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Jan, 07:43


#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Jan, 07:35


​​МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
#намоз

1504-CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Jan, 02:11


🌱 Aссалому алайкум. Ражаб ойи. Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   04. 01.2025-й (Январь ойи )
.04.1446-й (Ражаб ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 6: 10
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:10
🕌 Хуфтон   - 18:35


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:45
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:35
Шом       -- 17:10
Хуфтон   -- 18:50
03-Январьдан 10-Январьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Jan, 12:02


Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқ
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқдан қайтардилар». Бошқа бир ҳадисда «Албатта васвасанинг ҳаммаси шундан пайдо бўлади», деб бунинг сабаби баён қилинган. Чунки ўша замонларда, Мадинаи мунавварада ғусл қилиш учун махсус жойлар бўлмасди балки, бир ташландиқ шўрхок ерларда ғусл қилишар эди. Агар у ерга сув тушса, сингиб кетарди ва ўша жой лойхонага айланар эди. Энди ўша ерга киши бавл қилса ер уни ҳам тортиб олар ва бавл аввалги лой билан аралашиб кетар эди. Аммо агар ғуслхоналар бинода мустаҳкам қурилган бўлса, сийдик турмасдан оқиб кетадиган қилинса, бирон бир васваса сизнинг кўнглингизга йўл топиш эҳтимоли йўқ.
Турган сувга бавл қилмоқ
(Пайғамбар алайҳиссалом) «Турган сувга бавл қилишдан қайтардилар». Турган сув деганда Мадина шаҳридаги кўлчалар ва сув тўпланадиган жойлар [ҳовузчалар] тушунилади. У ерларда сув оз бўлади. Кенглиги ҳам узунлиги ҳам деярли бўлмайди, жуда кам бўлади. Агар бир киши бундай сувга бавл қилса, бошқа бир одам келиб ундан таҳорат қилиши мумкин. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб қолган сувга бавл қилмоқдан, кейин эса ундан ғусл ёки таҳорат олмоқдан қайтардилар, дейилган. Бу ҳақда бизга ва ал-Жоруд ибн Муозга Умар ибн Ҳорундан, у Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу-л-Маҳзамдан, у Абу Ҳурайрадан, шунингдек, аш-Шақиқий отасидан, у бобосидан «Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оқар сувга бавл қилаётганини кўрдим», — деганини хабар қилган. Ҳасан ибн Мутиъни Халаф ибн Айюбдан, у Яҳё ибн Закариёдан, у Юнусдан, у Ҳасан (Басрий)дан Ҳасан ал-Басрий «Оқар сувга бавл қилмоқнинг зарари йўқ», — деганини хабар қилган. Турган сув энига ва бўйига кенгаймайдиган даражада кам сув бўлса,
унга бавл қилишдан қайтарилди. Чунки бундай оз миқдордаги сув бир идишдаги сув каби бўлиб қолади. Аммо агар оқар сувга ўхшаб атрофга тарқаб кетган бўлса, кўлмакчалар бир-бирига қўшилиб кетган бўлса, худди оқар сув кабидир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз тўғрисида бир ҳадисда: «Денгиз - суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», деганлар. Ҳолбуки денгиз ҳам бир жойда туради.
«Қайтарилган амаллар» китобидан.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Jan, 08:24


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Jan, 08:24


#VIDEOLAR

🎞Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Jan, 08:24


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Jan, 04:41


#муфтий_минбари

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 19:04


Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари...

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

• Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
• Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
• Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
• Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
• Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
• Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 14:51


#Аудио_Маъруза

🎙 Касал инсоннинг намози.

00:00 ●━━───17:03    .    .    
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 10:44


ЯХШИЛАР НЕЪМАТ ИЧИДАДИР.

Одамзот бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи экани, ўзи ҳам фоний борлиқ эканини билгани ҳолда нега яна охиратдан ғофил қолади? Ахир Аллоҳга осий бўлмаслик улуғлик, дунёни охиратдан афзал кўрмаслик ҳакимлик эмасми? Давлатим кўп деб кибрланманг. Фойдаси нимага арзийди?! Ўлганда яланғоч кетасиз. Фақат қалбида охират тушанчаси бўлган кимсагина ёмонликдан узоқ тура олади. Дунёнинг азизлиги мол билан, охиратнинг азизлиги солиҳ амаллар билан. Дунё кезиб охиратни топганни кўрмадик. Лекин охиратни қидириб, дунёсини топганларни кўрдик. Дунё ва охират яхшилигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишда кўринг. Дунё ҳаваси Аллоҳ таолодан ғофил қолишдир. Қуйидаги ояти каримани ҳаётимизда тадбиқ этмас экансиз, дунё ҳавасларига боғланиб қолаверасиз:

“Ер юзидаги барча мавжудотлар фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Роббимизнинг “Юзи” боқий қолур” (Ар-Роҳман сураси, 26-27-оятлар).

Ривоят қилишларича, умавийларнинг Марвон қабиласидан оқсоқол Сулаймон ибн Абдулмалик ўзининг адолат ва тақвоси билан машҳур эди. Уни ҳурмат қилиб, вақти-вақти билан зиёратига бориб турувчи Абу Ҳазим розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло дўстларидан бири эди. Ана шундай зиёратларидан бирида Абдулмалик унга шундай савол берди:

- Эй Абу Ҳазим! Бизга нималар бўляпти, охират учун шошилмаймизми?

- Чунки сиз дунё ҳавасларига берилиб, дунёйингизни обод, охиратингизни хароб қилдингиз, - деди у.

- Рост айтасан, - деди тан олиб оқсоқол. – кошки, эртага; Аллоҳ таоло ҳузурида аҳволим нима бўлишини билсам...

- Истасангиз буни Аллоҳнинг китобидан билиб олишингиз мумкин. Унга дардингизни сўзланг, -дея йўл кўрсатди Абу Ҳазим. Ва мазкур ояти каримани ўқиб берди:

“Яхшилар неъмат ичидадир, ёмонлар эса оташ ичида қолур” (Инфитор сураси, 13-оят).
Аллоҳ таоло дейди: “Бу ҳақиқий кундир. Ким хоҳласа Роббиси томон йўл олсин” (Набаъ сураси, 39-оят).

Охират кунига ишонган кимсанинг Аллоҳ таолога итоат қилиши учун ҳаракат қилиши, гуноҳдан сақланиши ва бахтли ҳаёт кечиришига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Бойлик жамлаш саодат эмас. Ҳеч ким тақводордек бахтли яшай олмас.
Ўзи қилган барча ишлари учун жавоб беражагини ҳис этган ва охират кунига иймон келтирган киши сўзлари ва амалларига диққат этиши лозим.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўкинма)” китобидан.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 05:39


Абу Ҳанифа ва адашган бир киши

У зотнинг ўта аниқ ва теран фикрлари кўп олимларни ҳам ожиз қолдирган. Ҳатто баъзи мухолифлари ҳам ўзи билан учрашгандан сўнг у кишининг ҳақиқатда Худо берган кучли ақл эгаси эканини эътироф этиб, у ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Гапимизнинг исботи ўлароқ қуйида у зотнинг ҳаётларида бўлиб ўтган ибратли бир воқеани зикр қиламиз:

Куфа шаҳрида обрўли, атрофидагиларга гапи ўтадиган бир адашган кимса бор эди. У ўзича одамларга Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ислом келишидан олдин яҳудий эди. Ислом келгач ҳам мусулмон бўлмай, яҳудийлигича қолган деган бўлмағур бир даъво қила бошлади...

Ушбу машъум хабар Абу Ҳанифани ҳам четлаб ўтмади. У гапни эшитгач Абу Ҳанифа ҳалиги одамнинг уйига борди ва: “Бир дўстимга қизингизни қўлини сўраб, совчи бўлиб келдим, деди”.

Ҳалиги киши: “Хуш келибсиз тақсир, бош устига... Сиздек зотга рад жавоби берилмайди эй Абу ҳанифа! Қизимнику албатта бераман, лекин куёв бўлмиш ким экан ўзи?”, деди.

Абу Ҳанифа: “Қўни-қўшни, маҳалла-кўй орасида обрў-эътиборли, бой-бадавлат бир киши... Қўли очиқ, ўта сахийки... Ўзлари Аллоҳ азза ва жалланинг каломини ёд олган қори... Туни билан намоз ўқий ди... Худодан қўрққанидан кўз ёши тинмайди...”, деб куёвнинг фази латларини санаб кетган эдилар ҳалиги киши: “Субҳоналлоҳ, эй Абу Ҳанифа, кифоя. Бундай сифатли йигит Амирул-муъмининнинг қизига куёв бўлишга ҳам лойиқ”, деди.

Шунда Абу Ҳанифа: “Лекин, унда сиз билиб қўйишингиз керак бўлган бир хислат (айб) бор”, дедилар. У киши ҳайрон бўлиб: “Нима экан у?!”, деди.

Абу Ҳанифа: “У яҳудий”, деди.

Ҳалиги киши сесканиб кетди ва: “Яҳудий?! Ҳали сиз мендан ўз қизимни яҳудийга беришимни истайсизсизми? Худо ҳаққи, дунёдаги барча яхши хислатларни ўзида мужассам қилган бўлса ҳам унга бер майман”, деди. Шунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асосий мақсадга ўтиб:

“Ўзинг битта қизингни ҳам яҳудийга беришга кўнмайсан ва қаттиқ инкор қиласан-а? Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гулдек икки қизларини яҳудийга берган деб даъво ҳам қиласан! Сен бу гапинг билан Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига уйланиб, “Зун-нуройн” яъни, “икки нур соҳиби” деган лақабга сазовор бўлган ҳамда Усмонга никоҳлаб берган иккинчи қизлари ҳам вафот этгач, Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Усмонни уйлантириб қўйинглар. Агар яна қизим бўлганида эди, албатта, уни ҳам Усмонга берган бўлардим”, деган ва тириклигидаёқ жаннат башорати берилган, қолаверса, 12 йилдан зиёд мўминларнинг амири – Амирул муъминин бўлган зотни яҳудий эди демоқчимисан?”, дедилар. Шунда ҳалиги одам қалтирай бошлади ва адашганини англаб: “Астағфируллоҳ, тавба қилдим. Эй Аллоҳ, бу қилган бўҳтонимни Ўзинг кечир”, дея тавба қила бошлади.

Воқеани ўқигач ўзингиз ҳам юқоридаги фикрларнинг барчаси ҳақ эканига амин бўлгандирсиз. Дарҳақиқат, Имом Моликнинг: “Абу Ҳанифа мободо масжиддаги устунни тилла дейдиган бўлса, сўзсиз унга далил келтириб беради ва у тилла бўлиб чиқади ҳам”, деган сўзида ҳеч бир муболаға йўқ. Бундай ажойиб услуб кимнинг хаёлига келади дейсиз. Урмай-сўкмай адашган бир кимсани гўзал услуб билан тўғри йўлга солиб қўйдилар. Аллоҳ таоло заковатли мазҳаббошимизни Ўз раҳматига олиб, жаннатдаги даражаларини юқори айласин. Aмин...

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 02:30


#Ҳадис:
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”).

Абу Довуд ривоят қилганлар.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

04 Dec, 02:02


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   04. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.03.1446-й (Жудус сони ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:50
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:40
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 16:50
Хуфтон   -- 18:30
29-Ноябрьдан 5-Декабрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 14:24


#Аудио_Маъруза

🎙 Тиловат саждаси ҳақида. 2-қисм.

00:00 ●━━───16:22    .    .    
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 09:25


ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ ҚАЙСИ ТИЛДА БЎЛАДИ?
#савдо

1469-CАВОЛ: Қабрда савол-жавоб қайси тилда бўлади? Баъзилар араб тили дейишди. Шунга кўра вафот этган киши араб тилини тушунмасачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрда бўладиган савол-жавоблар бизга нисбатан ғайб бўлиб, савол-жавоблар муайян тилда бўлиши ҳақида бирор оят ва ҳадисда очиқ айтилмаган. Шунинг учун бу борада баҳс-мунозаралардан тилни тийишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан машғул бўлиш кишининг дини ва дунёси учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Албатта, ҳар бир қавмга ўзининг тилидан пайғамбар юборган Ҳаким зот бўлмиш – Аллоҳ таоло қабрда ҳам бандани ноқулай ҳолга солиб қўймайди.
   Биз билишимиз лозим бўлаган нарса – қабрда киши айрим саволлар билан имтиҳон қилиниши ва саволлар берилиши ҳақ ва ростдир. Зеро, бу борада кўплаб ҳадислар нақл қилинган. Жумладан, Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитнинг дафнидан фориғ бўлсалар қабр устига келиб:
استغفروا لأخيكم ، و سَلوا له التثبيتَ ، فإنَّه الآنَ يُسألُ
   “Биродарингиз учун истиғфор айтинг. Унга сабот сўранг. Чунки ҳозир у сўралади”, дер эдилар (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривоят қилишган).
   Аммо ушбу савол-жавоб айнан қайси тилда бўлиши маълум эмас. Шуниси аниқки, у ердаги саволлар банда тушунадиган ва англайдиган ҳолатда бўлади. Шунинг учун ҳам Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ:
وَيُحْتَمَلُ مَعَ ذَلِكَ أَنْ يَكُونَ خِطَابُ كُلِّ أَحَدٍ بِلِسَانِهِ
   “Ҳар кимга ўзининг тилида хитоб қилиниши эҳтимоли бор” деганлар (“Ал-имтаъ бил-арбаин ал-мутабайинатис-самоъ” китоби).
   Тавфиқ Аллоҳдан.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 08:54


МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
   “Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 06:54


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 06:54


#VIDEOLAR

🎞Muayyan hududda yashovchi musulmon kishi xohlagan mazhabiga amal qilib ketaversa bo‘ladimi?

🔰Shayx Muhiddin Mansur

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐
iiau.uz|📝Facebook|📷Instagram|📨Telegram|📹YouTube

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 06:54


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: САВОБИ ДОИМИЙ ЭЗГУ АМАЛЛАР

🎙 Яҳё домла Абдураҳмонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Имом ат Термизий” жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

03 Dec, 01:46


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   03. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.02.1446-й (Жудус сони ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:50
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:40
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 16:50
Хуфтон   -- 18:30
29-Ноябрьдан 5-Декабрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

02 Dec, 14:12


#Аудио_Маъруза

🎙 Тиловат саждаси ҳақида.

00:00 ●━━───19:05    .    .    
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

02 Dec, 07:32


Ўзгаларнинг айбини қидирманг!

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб-нуқсон йўқ эди.
Аммо, улар одамларнинг айблари ҳақида гапира бошладилар.
Аллоҳ таоло ҳам уларда айбу нуқсонларни пайдо қилди.

Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айб-нуқсонлари бор эди.
Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди".

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

02 Dec, 07:01


​​НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
   “Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
   Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал  уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
   Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
   яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
   Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

02 Dec, 01:52


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   02. 12.2024-й (Декабрь ойи )
.01.1446-й (Жудус сони ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:50
🕌 Хуфтон   - 18:20


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:40
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:20
Шом       -- 16:50
Хуфтон   -- 18:30
29-Ноябрьдан 5-Декабрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

01 Dec, 14:20


#Аудио_Маъруза

🎙 Намозда саждаи саҳв лозим бўлган ўринлар. 2-қисм.

00:00 ●━━───16:26    .    .    
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

13 Nov, 03:19


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

13 Nov, 00:56


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   13. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.11.1446-й (Жудул аввал ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:05
🕌 Хуфтон   - 18:40


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:20
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:30
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50
08-Ноябрьдан 15-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

12 Nov, 14:30


#Аудио_Маъруза

🎙 Намозни жамоат бўлиб ўқишнинг фазилати. 3-қисм.

00:00 ●━━───── 14:09  ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

12 Nov, 09:04


ҚУЛОҚ ҚОҚҚАНДАН КЕЙИН ҚЎЛЛАР ТУШИРИЛАДИМИ?
#намоз

1444-CАВОЛ: Айримлар намозга қулоқ қоққандан кейин қўлларини боғласа, яна кимлардир қўлларини пастга тушириб кейин боғлайди. Қай бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон такбир айтиб қулоқ қоққандан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки такбирни айтгандан кейин дарҳол боғлайди. Фуқаҳоларимизнинг жавоблари мана шундай бўлган. “Камолуд дироя” китобида бундай дейилган:
وفي ((الظّهيريّة)): ولا يرسل يديه بعد الفراغ من التَّحريمة، بل يضع كما فرغ منها عند أبي حنيفة وأبي يوسف رحمهما الله
   “Заҳирия”да такбири таҳримадан кейин қўлларини туширмайди, балки такбирдан бўшаши биланоқ қўлларини боғлайди. Бу имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳлар наздидадир”.
إذا كبر للافتتاح لا يُفَرِّجُ أصابعه كل التفريج بخلاف حالة الركوع، ولا يُرسل يديه بعد التكبير، بل يأخذهما ويضع يمينه على شماله تحت السُّرَّة،
   “Намозга кириш учун такбир айтганда бармоқларини рукудаги каби бутунлай очмайди. Такбирдан кейин қўлларини пастга туширмайди, балки ўнг қўлини чап қўли устига, киндик остига қўяди”. (“Фатовои Сирожия” китоби).
   Шуни билиш керакки, бу қайси ҳолат афзаллигини ўргатувчи масаладир. Кимдир қўлларини тушириб, кейин боғлаган бўлса, намози бузилган дейилмайди, балки афзал ишни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

12 Nov, 03:07


БИР ЁКИ ИККИ ҚИЗНИ ТАРБИЯЛАГАН КИШИ ҲАҚИДА
76. Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Кимда учта қиз бўлиб, уларнинг тарбиясидаги қийинчиликка сабр этса ва топган молидан уларнинг кийим-кечакларини бут қилса, улар бу кишига дўзахдан парда бўлади», деганларини эшитдим».
Шарҳ:
Мазкур ҳадисда бугунги кунда долзарб муаммолардан бири бўлган қизлар тарбиясига ислом дини катта аҳамият берганлигини кўришимиз мумкин. Афсуски, баъзан айрим оилалар қизларининг кўплигидан ёки ўғил фарандлари йўқлигидан Аллоҳ таолонинг тақдирига сабр қилмай, бузилиб кетаётганлигига гувоҳ бўлиб қолмоқдамиз. Аслида эса қиз фарзанд ҳам улуғ бир неъмат эканлигини унутиб қўймоқдамиз. Агар масалага суюкли пайғамбарларимиз назари ила қарасак, аҳвол бутунлай ўзгача бўларди. Чунки биринчи ўринда қиз бўлсин, ўғил бўлсин туғилажак фарзандларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг иродаси билан дунёга келади. Банда ожиз ҳоли билан Яратганнинг инъомидан юз ўгириши, ва ундан норизо бўлиши мутлақо жоиз эмас. Қолаверса, қиз фарзандлар ўғил фарзандларга нисбатан ота-оналарига ҳам, ака-укаларига ҳам меҳрибон бўлишлари барчамизга аён.
Қиз фарзанд нозик хилқат бўлгани боис уларнинг тарбияси ҳам ота-оналардан ўзига яраша сабр ва матонатни талаб қилади. Қайси ота-она қиз фарзандларини одобли, гўзал ахлоқли қилиб тарбияласа, уларни едириб-ичирса ва тенгини топиб, турмушга узатса, бас, бундай ота-онанинг мукофоти жаннат бўлар экан. Чунки фарзанд ўстирган ва уни тарбиялаб, вояга етказганлар бунинг нақадар машаққатли эканини яхши билишади. Бу вазифани масъулият билан адо этган ота-онага Аллоҳ таолонинг мукофоти мунтазир бўлар экан.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қиз бола тарбиясининг нақадар савоб иш эканлиги;
2. Қизлар ўз ота-оналарининг жаннатга киришига сабабчи бўлиши;
3. Қиз фарзандни парваришлаб, вояга етказиш ва унинг машаққатларига сабр қилиш ота-оналар учун дўзахдан тўсиқ бўлиши.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

12 Nov, 00:48


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   12. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.10.1446-й (Жудул аввал ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:05
🕌 Хуфтон   - 18:40


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:20
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:30
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50
08-Ноябрьдан 15-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 16:02


#Аудио_Маъруза

🎙 Намозни жамоат бўлиб ўқишнинг фазилати. 2-қисм.

00:00 ●━━───── 10:51
  ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻               ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 12:59


РАҲМАТ ЮЗ БЎЛАКДИР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз бўлакка бўлди. Шундан тўқсон тўққиз бўлагини Ўз ҳузурида ушлаб қолди ва биргина бўлагини ер юзига нозил қилди. Ана шу бир бўлак раҳмат туфайли барча махлуқот бир-бирига раҳм қилади. Ҳатто от ўз боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтариб қолиши ҳам ўша раҳматдандир».

Шарҳ: Демак, ҳар қандай ваҳший ҳайвон ҳам раҳмли бўлади. Масалан, от ҳатто чопиб кетаётганида ҳам боласи оёғининг тагидан чиқиб қолса, ҳар қандай қийин ҳолатда ҳам уни босиб олмасликка ҳаракат қилади. Бошқа ҳайвонлар ҳам шундай. Демак, бутун халойиқ - инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам Аллоҳ таоло нозил қилган юздан бир бўлак раҳмат туфайли бир-бирларига раҳм қилар экан. Албатта, одам болалари бир-бирларига раҳм қилишда ўрнак бўлишлари лозим. Айниқса ота-оналар фарзандларига раҳмли бўлишлари керак. Ҳайвонлар болаларига раҳмли бўлганда, инсонлар фарзандларига раҳмсиз бўлиши ақл бовар қилмайдиган ҳолдир. Бу ердаги нозик бир нуқта шуки, раҳматнинг тўқсон тўққиз бўлаги Аллоҳ таолонинг ҳузурида қолган. Аллоҳ таолонинг раҳматининг чеки йўқ. Бандаларнинг умидвор бўлиши ҳам шундандир. Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмаса, ҳозирги кунда содир бўлаётган гуноҳларимиз, нобакорликларимиз учун, Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан бўлаётган беодобликлар учун муносиб жазо берилса, аллақачон ҳаммани ер ютиб кетган бўлиши керак эди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлгани.
2. Раҳматнинг тўқсон тўққиз бўлаги Аллоҳ таолода экани.
3. Раҳматнинг бир бўлаги махлуқотларда экани.
4. Ҳайвонларнинг боласига раҳм кўрсатиши ҳам Аллоҳ таоло берган раҳматдан экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 09:55


Солиҳа аёл ҳақида!

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим.
Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики мен лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга эргашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мени шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мени 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 07:04


https://muslim.uz/oz/e/post/40666-fitnalarga-aldanib-qolmang

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 07:01


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 06:57


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 05:17


Амали сўзига мос бўлсин

«Эй имон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсиз?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган иш ни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир» (Соф, 2-3).
Усома (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Мен Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги ривоятни эшитганман: «Қиёмат куни бир киши дўзахга ташланади. Шунда: “Эй фалончи, сенга нима бўлди? Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар мас мидинг?” дейдилар. У: “Ҳа, яхшиликка буюриб, ўзим уни қил мас эдим ва ёмонликдан қайтариб, ўзим уни қилар эдим”, дейди», (Имом Бухорий ва Имом Муслим ри воя ти).
Ёмонликдан қайтариш босқичма-босқич бўлиши Кишини ёмонликдан ҳикматли ва чиройли сўзлар билан қайтариш лозим. Иложи борича хатога йўл қўйишдан сақланиш керак.
Ёмонликдан қайтарувчининг яхши хулқли бўлиши Инсонларни яхшиликка чорлаш ва уларни ёмон ликдан қайтариш учун киши қалби мулойим, гўзал хулқли ва шу каби яхши сифатлар билан йўғ рил ган бўлиши шартдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай бўлишга буюрдилар. Амр ибн Шуайб (розияллоҳу анҳу) ривоят қи лади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким яхши ликка буюрса, бас, ўзи яхши бўлсин”, деди лар (Байҳақий ривояти). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албат та, мулойимлик бирон нарсада бўлса, уни зийнат лайди. Агар у бирор нарсадан суғириб олинса, шар мисор қилади”, дедилар (Имом Муслим ривояти). “Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради” (Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мулойимликдаги ўрнак олинадиган жиҳатлари жуда кўп мисолларда мужассамдир. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Бир киши масжидда бавл қилди. Одамлар уни қат тиқ уришмоқчи бўлди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Унга ташланманглар, нопок жойга бир челак сув тўкинглар. Сизларга енгиллик қилиш учун юборилдим, сизларга қийинчилик қилиш учун эмас”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Абу Умома (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Муовия ибн Ҳакимдан ривоят қилади. Бир нотиқ Абу Жаъфар Мансур ҳузурига кирди. Унга қўпол гапирди. Шунда Абу Жаъфар: “Мулойим бўл, Аллоҳ таоло сендай яхши кишини мендай ёмон кишига юборди, Аллоҳ Мусони Фиръавнга юборди ва унга айтди: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эс лат ма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса» (Тоҳо, 44). Шунда нотиқ қилган ишидан ҳижолат бўлди ва у Мусодан (алайҳиссалом) афзал эмаслигини билди ва Абу Жаъфар Фиръавндан ёмон эмаслигини англади. Аллоҳ таоло Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одоб бериб «Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй Муҳам мад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) ат рофингиздан тарқалиб кетган бўлур эди лар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечи рим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг! (Би рор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга тавак кул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни се вар» (Оли Имон, 159), дея марҳамат қилган.
Ёмонликдан қайтаришда азиятга сабр қилиш Луқмони Ҳаким ўғлига бундай васият қилган:
«Эй ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхши ликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир» (Луқмон, 17).
@abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 01:01


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   11. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.09.1446-й (Жудул аввал ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:05
🕌 Хуфтон   - 18:40


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:20
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:30
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50
08-Ноябрьдан 15-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

11 Nov, 00:08


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

10 Nov, 15:17


#Аудио_Маъруза

🎙 Намозни жамоат бўлиб ўқишнинг фазилати.

00:00 ●━━───── 11:52
  ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻            ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

10 Nov, 09:07


ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром

1441-CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
   Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
   Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
   “(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

10 Nov, 00:54


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   10. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.08.1446-й (Жудул аввал ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 40
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:20
🕌 Шом       - 17:05
🕌 Хуфтон   - 18:40


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:20
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:30
Шом       -- 17:05
Хуфтон   -- 18:50
08-Ноябрьдан 15-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

09 Nov, 16:02


#Аудио_Маъруза

🎙 Фарз намозларига тегишли масалалар. 2-қисм.

00:00 ●━━───── 15:03
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻            ┅══════════┅

🎤Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

09 Nov, 07:24


АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ — ХАДИЖА ОНАМИЗ


Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилят даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди. Умму Қосим деб куняланаган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саховатли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган.

Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар:

ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة

Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадичадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар.

Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар).

Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар.

Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.
@abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

29 Oct, 14:59


#Аудио_Маъруза

🎙 Намоз хақида. 2-қисм.

00:00 ●━━───── 13:14
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
 .     ┅══════════┅

Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

29 Oct, 09:12


​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
   “Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
   Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар.  Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

29 Oct, 05:42


ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара

1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
   “Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
   Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

29 Oct, 01:10


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   29. 10.2024-й (Октябрь ойи )
.26.1446-й (Робеуьс соний ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 25
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:40
🕌 Шом       - 17:25
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:00
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:50
Шом       -- 17:25
Хуфтон   -- 19:10
25-Октябрьдан 02-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

28 Oct, 14:45


#Аудио_Маъруза

🎙 Намоз хақида.

00:00 ●━━───── 15:05
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
 .     ┅══════════┅

Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

28 Oct, 05:59


​​МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз  #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
   “Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда икки йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
   “Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда икки йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
   Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
   Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

28 Oct, 05:11


ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл  #бемор  #поклик

CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
   яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
   Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз  бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
   Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
   Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
   Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. 

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

28 Oct, 02:59


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

28 Oct, 02:58


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   28. 10.2024-й (Октябрь ойи )
.25.1446-й (Робеуьс соний ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 25
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:40
🕌 Шом       - 17:25
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:00
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:50
Шом       -- 17:25
Хуфтон   -- 19:10
25-Октябрьдан 02-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

27 Oct, 15:53


#Аудио_Маъруза

🎙 Истинжо одоблари.

00:00 ●━━───── 12:05
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
 .     ┅══════════┅

Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

27 Oct, 06:23


​​ЧОРВА ҲАЙВОНЛАР ЗАКОТИ
#закот

1422-CАВОЛ: Бир одамнинг тижоратдаги пул маблағлари нисобга етмайди. Яйловда юрадиган 25 та атрофида қўйлари бор. Бу одам нисобга етмаган пуллари билан қўйларини битта ҳисоблаб закот чиқарадими ёки иккиси ҳам нисобга етмагани учун закот бермайдими? Шунингдек, 40 тага етмаган қўйи ва 30 тага етмаган қорамоллари бўлса, бунинг закоти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотда бир-бирига қўшиладиган бир қанча нарсалар бор. Масалан, тилла, кумуш, нақд ва электрон пул (пул маъносидаги қимматли қоғозлар), тижорат моллари (турли турдаги товарлар бўлса ҳам) бир-бирига қўшилади ва умумий молдан закот чиқарилади. Чунки буларнинг барчаси битта жинс ҳисобланади.
   Аммо нақд пул ёки тилла-кумушга чорва ҳайвонлари, чорва ҳайвонларнинг бирини бошқасига қўшилмайди. Агар масалан, яйловда 25 та қўйи ва 20 та сигири бўлса, закот чиқармайди. Чунки уларнинг жинси турлича бўлгани учун ҳар бири закот чиқаришда алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Бу ҳақда “Мажмаъул анҳур” китобида бундай дейилган:
وَاعْلَمْ أَنَّ السَّوَائِمَ الْمُخْتَلِفَةَ الْجِنْسِ كَالْإِبِلِ وَالْبَقَرِ وَالْغَنَمِ لَا يُضَمُّ بَعْضُهَا إلَى بَعْضٍ بِالْإِجْمَاع
   “Билингки, (закотда) туя, сигир ва қўй каби жинси турлича бўлган яйловда юрган чорва ҳайвонлари бир-бирига қўшилмайди. Бунга уламолар ижмо қилишган”.
   Лекин чорва ҳайвонларини тижорат мақсадида боқаётган бўлса, бу тижорат молига айланиб, закотни ҳисоблашда уларнинг қиймати тилла-кумуш ва нақд пулларга қўшилади. Валлоҳу аълам.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

27 Oct, 01:52


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   27. 10.2024-й (Октябрь ойи )
.24.1446-й (Робеуьс соний ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 25
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:40
🕌 Шом       - 17:25
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:00
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:50
Шом       -- 17:25
Хуфтон   -- 19:10
25-Октябрьдан 02-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 14:52


#Аудио_Маъруза

🎙 Нажосатлар ва ундан покланишлик йўллари. 4-қисм.

00:00 ●━━───── 13:47
    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
 .     ┅══════════┅

Дилшодбек домла ЮНУСОВ

Пахтаобод тумани бош имом хатиби
         ┅══════════┅
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 10:33


ФАРИШТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 10:32


ЗАНГЛАГАН ҚАЛБЛАР ШИФОСИ

Инсон қалби гоҳ у тарафга, гоҳ бу тарафга ўзгариб туради: савобли иш қилганида, қалби яйрайди,
дили чексиз қувончга тўлади. Гуноҳ-маъсият кирлари эса дил ойнасини хиралаштиради. Оқибатда
қалб қораяди, кўнгли хижил бўлади.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Темирга сув тегса занглайди. Худди шунга ўхшаб қалбларни ҳам занг босади”, дедилар. Шунда: “Ё
Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” деб сўралди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш, Қуръон ўқиш”, дея
марҳамат қилдилар 30 ”.
Қалб худди темир каби занглайди. Темирга сув тегса, сиртини занг босади. Гуноҳлар йиғилиб-
йиғилиб қалбни занглатади, дилни қорайтиради, кўнгилни ғаш қилади. Қалб қорайиши оқибатида
инсон шуури ўтмаслашади, меҳр-оқибат туйғуси киши билмас тарзда кўтарилиб боради.
Мазкур ҳадисда айтилишича, ўлимни эслаган, Қуръон ўқиган одамнинг қалби занглардан
тозаланади. Қандай қилиб, дейсизми? Гап шундаки, ўлимни эслаган кишининг ўткинчи дунѐга хоҳиши
сўнади. Ўлимни эслаган, охиратни ўйлаган инсон гуноҳлардан тийилади, нафаси кириб-чиқиб
турганида Парвардигорига тезроқ тавба қилишга шошилади, ўзини ислоҳ қилади. Инсон ўлимни
эслаганда лаззатлар парчаланади, ҳакалаб отиб турган нафс хоҳишлари сал бўлсаям жиловланади. Бир
кунмас-бир кун дунѐни тарк этишини билган киши оқибатли бўлади, бир иш қилишдан олдин охирини
ўйлайди, мулоҳаза юритади.
Одам ўлимни эсдан чиқариб, дунѐга кўнгил қўйгани учун қинғир йўлларга кириб кетади. Чунки
ўлимни унутган кимса, “Бу дунѐда абадий қоламан”, деб ўйлайди. Аслида ундай эмас. Ҳар бир тирик
жон бошида ўлим қисмати бор. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Ақлли инсон умр дафтари
ѐпилмасидан олдин ўлимга тайѐргарлик кўради, охират озуқасини шай қилиб, фоний дунѐдан охиратга
хотиржам риҳлат қилади.
Бир нарсани унутмайлик: ўлимни эслаган билан одам ўлиб қолмайди. Ғафлат босиб, ўлимни
эсдан чиқаришдан ѐмони йўқ. Ўлимни эслаган одам камтарин, дийдаси юмшоқ, меҳрли бўлади.
Баъзилар худди ўлмайдигандек, дунѐга устун бўладигандек қадам босади, кибр билан унча-мунчасини
назар-писанд қилмайди, одамларни оѐқ учида кўрсатади. Беш кунлик бу дунѐда мансаб-мартабага,
бойликка ишониб, азиз инсонлар дилини оғритади, ўзгаларга паст назар билан қарайди.
Доно халқимиз “Тўқ бўлсанг, мозорга бор, оч бўлсанг, бозорга бор”, деб бежизга айтмаган.
Қабристонни зиѐрат қилсак, дўппайиб турган гўрлар ичида не-не инсонлар: шоҳу гадолар, фақиру
бойваччалар ѐтганини кўриб, кўзимизнинг ѐғи эрийди, шикаста қалб бўлиб қоламиз. Аслида ҳар бир
инсон ҳафтада ѐки ўн беш кунда бир мозорларни зиѐрат қилиб турса, дийдаси юмшайди, қалби мумдек
эрийди.
Юқоридаги ҳадисда айтилишича, Қуръон тиловати қалбдаги зангларни кетказади. Ҳақиқатан,
Қуръон ўқиш билан қалб яйрайди, кўнгил таскин топади. Мўмин банда қироатдан бир дунѐ маънавий
озуқа олади. Шу йўсин қалбни қоплаган занг қурумлари аста-секин тозаланиб боради. Бежизга
“Қуръон қалбга малҳам, дилни тозалайдиган илоҳий даво”, дейилмаган.
Маълумки, темирга доим ишлов бериб турилмаса, кўп ўтмай занглайди. Худди шунга ўхшаб,
Қуръон ўқилмаса, дилни занг босади. Ҳамиша Қуръон ўқийдиган инсон қалбига гард юқмайди.
Тиловат билан жилоланган қалби ойнадек ярқираб туради.
Ҳозирги “замонавий” одамларнинг кўпи дунѐга ҳирс қўйиш дарди билан оғриган. Кишилар
орасида ўзаро ишонч, садоқат, вафо, меҳр-оқибат камайиб кетаѐтгандек. Бизнингча, бунинг сабаби
битта: ўлимни унутиш, Қуръон ўқимаслик.
Айрим одамларга ўлимни эслатсангиз, охиратдан гап очсангиз: “Қўйинг, яхши мавзуда
гаплашайлик!” дея сўзингизни бўлади. Ўлимни эслаш ѐмонми?! Ҳар кимнинг бошида бор-ку бу савдо!
Ўлимдан қочиб-қутулиб бўлмайди. Шунинг учун ўлимга тайѐргарлик кўриш керак. Қандай қилиб,
дейсизми? Ўлимга ҳозирлик солиҳ амаллар билан бўлади, қоронғи гўрни ѐритувчи Қуръон тиловати
билан бўлади. Қуруқ кафанлик олиб ѐки қабристондан ўзи учун алоҳида жой ажратиб қўйган одамни

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 10:32


охират сафарига ростмана шай деб бўлмайди.
Банда оламдан ўтса, уни ювиб кафанлаш, жаноза ўқиб дафн этиш ортда қолган мусулмонлар
зиммасига тушади. Одамлар маййит ҳурматини жойига қўйиб, жаноза ўқиб дафн этишлари, Қуръон
тиловат қилиб савобини бағишлашлари мумкин. Бироқ улар марҳум зиммасидаги фарз ибодатларни
тўкис бажаролмайдилар. Ҳамма гап шунда.
Бошқа тарафдан олиб қараганда, кўпчилик Қуръон ўқимай юргани учун ҳам руҳий тушкунликка,
Ғарб тили билан айтганда, депрессияга тушиб қоляпти. Ҳар қадамда стресс (руҳий зўриқиш,
асаббузарлик) кузатилади. Баъзи одамлар асаби чатоқ, сал нарсага ловуллаб ѐниб кетади, сиркаси сув
кўтармайди. Бундай сабабини суриштирсангиз, Қуръон ўқимаслиги, Исломдан бехабарлиги билиниб
қолади. Ҳатто Қуръон таржимасини олиб ўқишга ҳам қунт қилмайди. Аллоҳнинг Каломини ўқимасдан
қандай қилиб хотиржам яшаш мумкин?!
Хуллас, айни дамда ечими қийин бўлиб турган глобал руҳий муаммонинг оддий давоси – Қуръон
ўқиш, охиратни эслаш.
Унутмайлик: қалб зангини, кўз ширасини зеб-зийнатлар, бойлик, обрў-эътибор билан кетказиб
бўлмайди. Қалби зилол сувдек мусаффо, икки дунѐси обод бўлишини истаган инсон охиратни
унутмайди, Аллоҳнинг Каломини қунт билан ўқиб-ўрганади. 30 Байҳақий, Абу Нуайм, Қузоий ривоят қилган.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 01:19


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

26 Oct, 01:18


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   26. 10.2024-й (Октябрь ойи )
.23.1446-й (Робеуьс соний ойи )
       АЗОН  ВАКТЛАРИ

🕌 Бомдод - 5: 25
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:40
🕌 Шом       - 17:25
🕌 Хуфтон   - 19:00


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

Бомдод -- 6:00
Пешин   -- 13:00
Аср         -- 15:50
Шом       -- 17:25
Хуфтон   -- 19:10
25-Октябрьдан 02-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...
Каналга уланиш.@abubakrsiddiqjomemasji

🌙"Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди

25 Oct, 16:30


#жума_маърузаси

🌙 ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ ВА САБРГА ТАВСИЯЛАР.

🎙 Дилшодбек домла Юнусов


Пахтаобод тумани "Абу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/abubakrsiddiqjomemasjidi