КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ @kuzli_ota_masjid Channel on Telegram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

@kuzli_ota_masjid


Hurmatli jamoat!
-Siz bu sahifa orqali "Ko'zli ota masjidi va Ustozimiz Hoshimjon domla" ning diniy va ilmiy maruzalaridan bahramand bo'lib borasiz.

👉🏻Instagram | https://instagram.com/kuzli_ota_masjid?igshid=YmMyMTA2M2Y=

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ (Uzbek)

Salom, aziz do'stlar! Bugun sizga O‘zbekistonning eng zamonaviy diniy va ilmiy kanalini taklif qilamiz - "КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ". Bu kanal orqali siz "Ko‘zli ota masjidi va Ustozimiz Hoshimjon domla" ning diniy va ilmiy maruzalaridan bahramand bo‘lishingiz mumkin. Bu ota masjidi haqida eng so‘nggi yangiliklar, diniy maqolalar va savollar, hayotiy maslahatlar va ko‘p qiziqarli maqolalar sizni kutib turadi. Agar siz ham o‘z fikrlaringizni, savollaringizni yozib qoldirishni istasangiz, shuni unutmang, bu yerda sizning ovozingiz eshitiladi va javob topadi

Bu kanal orqali siz o‘z manaviyiy tanishingizni oshirishingiz, yangicha ilmga ega bo‘lishingiz va hayotingizni o‘zgartirishingiz mumkin. Ko‘rishguncha shunday ko‘zni o‘ngga aylang va "КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ" kanaliga obuna bo‘ling. Hozirdan marhamat, sizni kutib qolamiz!

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

28 Jan, 14:42


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.


Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.

“Руҳий тарбия” китобидан.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

26 Jan, 14:34


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки, тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ѐки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


Имом Термизий: «Бунинг тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидадир: «Аллоҳ рибони йўқ қилур ва садақаларни ўстирур» ни зиёда қилган».

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

10 Jan, 04:19


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

10 Ражаб ойи 1446 ҳ.й

10.01.2025 дан. 16.01.2025 гача

🏙 БОМДОД -
07:30 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:15 🕰

🌆 ШОМ - 18:00 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:35 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

06 Dec, 05:24


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

05 Жумадус саний ойи 1445 ҳ.й

06.12.2024 дан. 12.12.2024 гача

🏙 БОМДОД -
07:20 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:00 🕰

🌆 ШОМ - 17:35 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:10 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

05 Dec, 07:28


Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда, ҳасабнинг офати – фахрланишда, илмнинг офати – эсдан чиқаришда, шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда, саховатнинг офати – исроф қилишда, назарнинг офати – мақтанишда, ибодатнинг офати – сусткашликда, диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир».

Шайх Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙ «Баҳрул–Маҳабба» китобидан.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

05 Dec, 07:27


«Ҳаёт – жуда ғаройиб. Бу дунёга ҳеч вақосиз келамиз. Сўнгра ҳамма нарса учун қирпичоқ бўламиз. Сўнгра ҳамма нарсани тарк этиб, ҳеч нарсасиз кетамиз».

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

04 Dec, 17:07


Ҳаё

  Фотима розиёллоҳу анҳо вафот этишларидан олдин бемор бўлдилар. У кишини кўргани Асмо бинт Умайс кирди. У Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан эди. Фотима розиёллоҳу анҳо унга дедилар:
- Эй Асмо! Менга аёл киши вафот қилганидан сўнг унга қилинаётган баъзи ишлар ёқмайди. Унинг устига кийим ташлашади. Уни кўтаришганда қомати билиниб қолади!

   Яъни, ўша пайтларда тобутнинг усти очиқ бўлиб маййит унга ётқизилиб устига мато ташлаб қўйишар, аёл кишининг қомати билиниб турар эди. Фотима розиёллоҳу анҳо ана шундан ташвиш қилаяптилар.
   Шунда Асмо бинт Умайс розиёллоҳу анҳо деди:
- Эй Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари! Сизга Ҳабашистонда кўрган нарсамни кўрсатиб берайми?
- Кўрсат!
Шунда Асмо хурмо шохларини олиб келиб тобутнинг атрофига ўрнатиб чиқди. Сўнгра унинг устидан мато ташлади. Бу нарса Фотима розиёллоҳу анҳони шодлантирди ва хотиржам бўлиб деди:
- Қандай яхши ва гўзал одат экан!

   Фотима розиёллоҳу анҳонинг ташвишига қаранг! Вафот этганидан кейин ҳам қоматини эркаклар кўришидан хавотирга тушаяпти.
   Азиз аёлларимизга тирикликларида қоматларини кўз-кўз қилишлари лойиқмикан?!
   Йўқ, асло!

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

04 Dec, 17:06


Саккиз хил аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:
1. Эрига хиёнат қиладиган аёл;
2. Икки дўстнинг ёки ака-уканинг орасини бузадиган аёл;
3. Эри билан қайнонасининг орасини бузадиган аёл;
4. Эркак кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёл;
5. Ажрашган эрига туҳмат қиладиган аёл;
6. Эрининг ишончига кириб олиб, сўнг унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёл;
7. Ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёл;
8. Эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёл.

❗️Аллоҳим, бундай аёллардан Ўзинг сақла ва солиҳа жуфтларни насиб қилгин!

@kuzli_ota_masjib

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

03 Dec, 06:24


Таҳорати бор–йўқлигида шубҳа қилиш

Савол: Баъзида таҳоратим бор–йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?

📩Жавоб: Таҳорат қилгани аниқ, лекин таҳорати бузилган ёки бузилмаганида шубҳа қилган киши таҳоратли ҳисобланади. Таҳоратсиз эканини аниқ билган, таҳорат қилганми-йўқми иккиланган киши эса таҳоратсиз ҳисобланади. Таҳоратда шубҳа қилиш масаласи “аниқ нарса шубҳа билан кетказилмайди”, деган фиқҳий қоидага асосланади.
Агар таҳорат қилиши давомида бирор аъзосини ювган-ювмаганида шубҳа қилса, бу умрида биринчи марта юз бераётган бўлса, ўша аъзони ювади. Агар таҳорат асносида бундай шубҳа кўп марта юз берган бўлса, бу шубҳага эътибор
бермайди.
Таҳорат қилиб бўлгандан кейин бирор аъзони ювган–ювмаганида шубҳа қилса, бунга эътибор қилмайди (“Фатавои ҳиндия”, “Хулосатул фатово”). Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу ўринда “шубҳа” дегани гумони бир томонга устун келмаган ҳолатдир. Гумон бир томонга устун келса, ғолиб томонга амал қилинади. Валлоҳу аълам!

"Фатволар тўплами"
@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

03 Dec, 06:09


Тавбани тилингиздан қалбингизга шундай туширингки, гуноҳлар сизни кўрганда йўлини ўзгартирсин!

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

03 Dec, 03:23


#ҳадис

Қиш мўминнинг баҳори

عن أبي سعيد الخدري قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: « الشتاء ربيع المؤمن قصر نهاره فصام وطال ليله فقام». رواه البيهقي.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади, кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, дедилар”.

Байҳақий ривоят қилган.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

29 Nov, 08:27


Juma muborak 🕌

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

29 Nov, 06:30


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

27 Жумодул аввал ойи 1445 ҳ.й

29.11.2024 дан. 05.12.2024 гача

🏙 БОМДОД -
07:15 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:00 🕰

🌆 ШОМ - 17:35 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:10 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

25 Nov, 10:29


#Талоқ

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир аёл арзимас сабаб туфайли эридан талоқ сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаромдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

25 Nov, 07:38


Жаннат мевалари

Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар.

Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).
@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

24 Nov, 14:00


#Ҳадис

“Марҳабо!” дея кўришиш суннат амалдир


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Марҳабо, эй қизим!” дердилар.

Имом Бухорий ривояти

Изоҳ: Мўминларнинг онаси Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у у зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Агар у зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига у зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, у зот уни кутиб олдилар ва ўпдилар».

Имом Бухорий ривояти

Яна бир ривоятда «Фотима розияллоҳу анҳонинг  юришлари оталарининг юришларидан ҳеч фарқ қилмас эди. Оталари Фотимани кўриб: «Марҳабо, хуш келибсиз, қизим!» деб пешвоз чиқдилар. Кейин ўнг томонларига ёки чап томонларига ўтқаздилар. Ва қулоқларига ниманидир пичирлаб гапирдилар. Фотима розияллоҳу анҳо бу сўздан қаттиқ йиғладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларидаги бетоқатликни кўриб, яна ниманидир пичирладилар. Фотима розияллоҳу анҳо бундан кулдилар. Шунда мен Фотима розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шунча хотинлар ичида сизни хослаб сир айтсалар, сиз нимага йиғлайсиз?» дедим. Кейин Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб кетганларида Фотима розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга нима дедилар?» деб сўрасам, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  сирларини фош қилмайман», деди.
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида мен яна Фотима розияллоҳу анҳодан: «Оналик ҳаққи-ҳурмати, Расулуллоҳ ўша куни нима дедилар?» десам, Фотима розияллоҳу анҳо: «Энди, майли, айтиб бераман. Аввалги гал қулоғимга пичирлаганларида айтдиларки: «Жаброил алайҳиссалом ҳар йили келиб бир (ё икки) марта Қуръонни кўрикдан ўтказардилар. Ҳозир икки марта Қуръонни кўрикдан ўтказдилар. Ажалим яқинлашиб қолганини ҳис қиляпман. Аллоҳдан тақво қилиб, сабр этгин. Мен сен учун нақадар яхши пешводирман». Шу гапдан кейин сиз гувоҳи бўлган ўша йиғи зоҳир бўлди. Мендаги бетоқатликни кўриб, иккинчи марта қулоғимга пичирлаб: «Эй Фотима, мўмина аёлларнинг саййидаси ёки бу уммат аёлларининг саййидаси бўлишга рози эмасмисан?» дегандилар. Мана шу гапдан кейин сиз ўша гувоҳи бўлган кулгу зоҳир бўлди», деди».

Имом Муслим ривояти

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

22 Nov, 03:08


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

20 Жумодул аввал ойи 1445 ҳ.й

22.11.2024 дан. 28.11.2024 гача

🏙 БОМДОД -
07:15 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:00 🕰

🌆 ШОМ - 17:35 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:10 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

18 Nov, 13:54


Тўғри йўлни эслатсанг, "ўзингни бил", деган одамда яхшилик йўқдир, Яхшилар...

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

17 Nov, 06:39


75 ёшида Қуръон ёд олган жазоирлик аёл вафот этди

Робия Фараҳ 70 ёшда саратон касаллигига чалинган, аммо Испания касалхонасида даволанаётганда Қуръонни ёд олишга муваффақ бўлган. У касалхонада ётганида Муқаддас Китобнинг 15 порасини ёд олган.

Бу вақт ичида у ёши катта бўлишига қарамай, университетда ўқишни тугатиб, бакалавр даражасини олишга ҳам муваффақ бўлди. У болалигидан Қуръон ёд олишни орзу қилган ва 75 ёшида орзуси ушалди.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

16 Nov, 16:26


#ШЕЪРИЯТ

ЧОРА

Ғурурланма ожиз банда,
Ўлмасликка чора борми,
Куз ҳазон қилган гул каби,
Сўлмасликка чора борми?!

Ҳаёт давру даврон ўтар,
Ҳар кимсани ҳисоб кутар,
Ёғи битган чироқ тутар,
Сўнмасликка чора борми?!

Шошиб кирма эгри йўлга,
Жон фидо қил тўғри йўлга,
Ширин жонинг Азроилга,
Бермасликка чора борми?!

Дўст кўринган ҳамма дўстмас,
Ибодат қил, умр кутмас,
Ётиб кўр гўрда ҳам бир пас,
Ётмасликка чора борми?!

Ўйламай қўйдинг ўлишни,
Тарк қилмадинг ҳеч  кулишни,
Эслатай: кафан кийишни,
Киймасликка чора борми?!

Ботил билан камолотга,
Етмай қолурсан уятга,
Тобут деган ёғоч отга,
Минмасликка чора борми?!

Туриб мазлум томониди,
Савоб ишла замонида,
Содиқ дўстлар армонида,
Кетмасликка чора борми?!

Кўтарилар кўздан парда,
Кўражаксан ким қаерда,
Уй қазилмиш қаро ерда,
Кирмасликка чора борми?!

Мункар Накир келар албат,
Роббинг ким, деб сўрар албат,
Мўъмин жавоб берар албат,
Бермасликка чора борми?!

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

15 Nov, 08:07


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

13 Жумодул аввал ойи 1445 ҳ.й

15.11.2024 дан. 21.11.2024 гача

🏙 БОМДОД -
07:10 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:00 🕰

🌆 ШОМ - 17:40 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:15 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

13 Nov, 02:40


​​Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

12 Nov, 02:48


#duo

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

11 Nov, 06:42


Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз.
Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!


@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

10 Nov, 09:13


🕯 Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...

✍️ Жалолиддин Румий

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

09 Nov, 15:15


Дарвешдан сўрадилар:
— Бойлик нимадир?
Дарвеш жавоб қилди:
— Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!

Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб ҳол...

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

07 Nov, 11:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азиз ва муҳтарам @kuzli_ota_masjid каналимиз аъзолари! 2025 йил учун Ҳидоят ва Мўминалар журналлари ҳамда Ислом нури газетасига обуна давом қилмоқда. Ушбу илм ва зиё тарқатувчи газета ва журналларга обуна бўлиб Аллоҳ таолони нури уйингиза кириб боришида сабабчи бўлинг!

Обуна бўлиш учун Кўзли ота масжиди масъул ходими Сабиров Қувондиқга мурожаат қилинг. 👇

+998975164777

Қарта орқали ҳам обуна бўлиш мумкин. 👇👇👇

9860010134920924
Қувондиқ Сабиров номида

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

06 Nov, 02:25


Ҳасад шундай заҳардирки инсон уни ўзи ичиб бошқаларнинг ўлишини кутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

04 Nov, 12:19


БУГУНГИ ТОПГАНИНГ БУГУНГИ НАСИБАНГДИР

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб қўймаган Зот сеникини ҳам бошқаларга бермайди.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

03 Nov, 04:44


Ким бир одамни сўкиб туриб, бу дунёда ундан узр сўрамаса...

Барчадан узр сўраб қўйинг

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

02 Nov, 02:45


Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

— Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин?
Жавоб бердилар:
— Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан.

Ҳалиги киши — Ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку?- деган эди,
Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! - дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

01 Nov, 07:20


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

29 Робиус саний ойи 1445 ҳ.й

01.11.2024 дан. 07.11.2024 гача

🏙 БОМДОД -
07:00 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:10 🕰

🌆 ШОМ - 17:55 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:30 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

31 Oct, 02:36


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Я зал жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар», деб айтдилар.

Маъноси: «Эй улуғлик ва иззатҳурмат эгаси».

Имом Термизий ривояти.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

30 Oct, 02:32


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».
Абу Яъло ва Баззор ривояти.


@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

28 Oct, 18:28


#оят

مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَىٰ إِلَّا مِثْلَهَا وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ.

“Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилинганига яраша жазо бўлур. Ва уларга зулм қилинмас”.
(Анъом сураси, 160-оят).

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

26 Oct, 02:19


Ҳар бир юз бераётган ҳодиса тақдиридан эканлигини англаган инсонгина қалбан хотиржамликда яшайди.

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

25 Oct, 07:10


Урганч шахар "Кўзли ота" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

22 Робиус саний ойи 1445 ҳ.й

25.10.2024 дан. 31.10.2024 гача

🏙 БОМДОД -
06:50 🕰

🏞 ПЕШИН - 13:30
🕰

🌇 АСР - 16:20 🕰

🌆 ШОМ - 18:05 🕰

🌃 ХУФТОН -
19:40 🕰

“𝐀𝐡𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳 (𝐨ʻ𝐪𝐢𝐬𝐡) 𝐠𝐚 𝐛𝐮𝐲𝐮𝐫𝐢𝐧𝐠 𝐯𝐚 (𝐨ʻ𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳 𝐡𝐚𝐦) 𝐮𝐧𝐠𝐚 (𝐧𝐚𝐦𝐨𝐳𝐠𝐚) 𝐛𝐚𝐫𝐝𝐨𝐬𝐡𝐥𝐢 𝐛𝐨ʻ𝐥𝐢𝐧𝐠!”
ᴛᴏʜᴀ sᴜʀᴀsɪ 132-ᴏʏᴀᴛ

Yaqinlaringizga ham eslating!

Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating:
Telegram | Instagram

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

22 Oct, 02:17


#Омонат

Эркакнинг энг аҳлоқлиси аёлига Аллоҳнинг омонати дея қараганидир!


@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

20 Oct, 07:53


Ҳамон нафас олмоқда экансиз, демак, ҳали кеч эмас. Тавба қилинг, истиғфор айтинг ва яхшиликни умид қилаверинг!

@kuzli_ota_masjid

КЎЗЛИ ОТА МАСЖИДИ

19 Oct, 09:26


Нодон инсонлар айб топадилар, жоҳил инсонлар уни ёядилар, аҳмоқлар эса ишонадилар.

Инсон бўлган инсонлар эса, биз билмаган бир томони бордир дея масалани ёпарлар...

@kuzli_ota_masjid