Тўқаев BRICS аъзоси бўлиш таклифини рад этди
Президент Тўқаев аъзо бўлиш ҳақида таклиф олган бўлса-да, Қозоғистон яқин орада BRICS ташкилотига қўшилмайди. Бу ҳақда давлат раҳбари маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда ва эҳтимол, яқин келажакда Қозоғистон BRICS аъзоси бўлишдан тийилади, шу жумладан, аъзолик масаласини кўриб чиқишнинг кўп босқичли экани, шунингдек, ушбу ташкилотнинг истиқболига оид бошқа масалалар сабабли», деди у.
Қайд қилинишича, Тўқаев BRICS эволюциясини «қизиқиш билан кузатмоқда» ва блокнинг Россиядаги 24 октябрдаги саммитида иштирок этмоқчи.
BRICS (Brazil, Russia, India, China, South Africa давлатлари номининг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма) 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 2 январ куни унга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қабул қилинди.
BRICS Коллектив Ғарбдан аламзада мамлакатлар томонидан ташкил этилган. Расмиятчиликдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ ташкилотга аъзо бўлишдан кўра, дунёнинг ривожланган қисми билан алоқаларни мустаҳкамлавериш керак. Қозоғистон (Ўзбекистон ҳам) тўғри йўлда.
🔥@fayzboguz