Қашқадарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувларда, Қарши ва Кўкдала туманларидаги қатор хўжаликлар табиий газ ва электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 177,1 миллион сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинди.
Текширувлар давомида “L.K.” НМТТ ҳамда “U.B.” фермер хўжалиги масъул шахсларининг мазкур қонунбузарликларга йўл қўйгани аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor