Сайловолди тарғиботлари Нукусга ҳам етиб борди
Нукус шаҳридаги «Дўстлик майдони»да ЎзЛиДеПнинг навбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.
Тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
ЎзЛиДеП тадбиркорлар фаолиятига аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, қонуний фаолият юритаётган ва солиқларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмаслик ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратмоқда.
"Қонун талабларга риоя этмаган ҳолда ер участкаларини олиб қўйиш, мол-мулкка зарар етказиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш каби йўналишларда партия зиммасига олаётган вазифалар ҳам ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга", — ЎзЛиДеП.
Таклифлар ўринли, сайлов ҳам яқин. Натижани эса сиз ҳал қиласиз!
#saylov24
➡️@shokirjonov