Диндор қатламнинг дунёвий-секуляр қатламга босим ўтказишининг сабабини тушунгандек бўляпман.
Битта мисол: Яқинда Толиблар Термизда Артелхўжаев томонидан барпо қилинган халқаро бозорда мусиқани тақиқлаш талабини илгари сургани роса шов-шув бўлди. Ҳамма “Толибонлар бизга шариат шартини қўйишга нима хаққи бор?” деган саволни ўртага қўйди. Ўртола, гап бу ерда толибоннинг бизларга шариат ҳукмини юргизишида эмас. Улар ўз фуқароларидан ҳавотирда.
Ҳайратон яқинидаги бозор афғонлар учун мўлжалланган. Ўзларида қаттиқ шариат режимида бошқарилган бу одамлар Ўзбекистонга ўтгач бемалол таралла ялло қилаверса, уларнинг мияси уйғониб, фикри очилиб қолади. Кейин саволлар беришни бошлайди. Нега биз қамчи остида яшаймизу, қўшниларимиз куй-қўшиқларга ўйнаб-кулиб бахтли яшаяпди? -деб мияларига қурт тушади. Толиб ҳукумати шундан ҳавотирда. Улар фақат шариат калтаги билан бошқаришга ўрганган. Демократик тушунчалар қанча кўп ораласа уларнинг ҳукмронлиги шунча парчаланаверади. Инсон табиати эса ҳурриятга муштоқ бўлади. Шунинг учун пўпанаклар ҳукмдори Ўзбекистон томондан мусиқа ва кўнгилхушликларни тўхтатишни илтимос қилган холос.
Демак, бизнинг шариатчи паразитлар ҳам ўз оила ва яқинларидан ҳавотирда. Бу ёқда қўшни Эшмаматнинг боласи эмин-эркин ўйнаб-кулиб беғубор болалигини яшайди. Рижжолбекнинг боласи ҳужрада калтак ва зўравонлик остида қуръонни зубрить қилади ойлаб, йиллаб. Болалик пўстдумбага кириб кетади.
Матқовулнинг аёл-қизлари ўз турмушларида эмин-эркин ҳаракатланиб юрса, Абдуллоҳнинг хотини ўз уйида зиндонбанд қилинган бўлади.
Кун келиб зўравонлик қурбони бўлиб келган оила исён кўтаради. Золим Рижжол кучдан қолган пайтда аламзада хотунлар бу пўпанаклардан қасос олади. Ёкида оила ичида низо чиқиб, ҳаммаси барбод бўлади.
Шунинг учун Абдуллоҳу Муҳаммадлар бутун жамият уларнинг стереотипи бўйича яшашларини қаттиқ исташади ва қўлидан келгунча ҳар томонлама босимлар ўтказишга ҳаракат қилаверади. Улар учун ботил ҳисобланган дунёвий демократик тутум аёл қизларига таъсир ўтказиб қўйишидан, ўз ҳукмронлигини йўқотиб қўйишидан хавфсираб, бу рижжолбеклар турли абсурд жоҳиллик ва диний иллатларни тарғиб қилиш йўлида умрини сарф қиворишади. Маданиятсиз бу паразитлар инсоний муносабатлар билан оила бошқаришни ҳам билишмайди.
Толибон ўз фуқароларидан ташвишлангани сингари, бизнинг толибонпарастлар ўз оилаларидан ташвишда.
Шунча дардинг бор экан, шартта шариат шалтоғи оқиб ётган давлатга чиқиб кетақолишса иккала томонга ҳам манфаатли бўлармиди дейманда.
https://t.me/dilnur79