Сўнгги бир ҳафта давомида Адлия вазирлиги ҳамда Тошкент Давлат Юридик университети томонидан “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан “Ойдинлар одамлар орасида” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунгача Абдулла Қодирий, Чўлпон, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Моҳларойим Нодира образлари иштирокидаги видеоқаторлар шаҳримизнинг гавжум жойларида суратга олинди ва омма эътиборига тақдим этилди.
Лойиҳадан мақсад ўзбек тили хазинасини ўзининг шоҳ асарлари билан бойитган, шу билан бирга, миллий тафаккурда катта ўсиш қилган буюк боболаримиз ва момоларимиз сиймоси, асарлари, ғояларини кенг оммага, айниқса, ёшларга таъсирчан тарғиб қилишдан иборат.
Ижрочилар профессионал актёрлар эмас, балки Тошкент Давлат юридик университети талабалари, бўлажак ҳуқуқшунослар.