— Юқоридаги бад маҳсулотини рекламасида ҳам шу сўзлар айтилган эди. Сизни қайси гапингизга ишонайлик? Пул учун дуч келган маҳсулотни реклама қилишингизни тушуниб қолдим. Сизни туппа-тузук одам деб ўйлардим.
— Қизиқ, биз маҳсулотни сотиб олар эканмизу, 30% эҳсонга йўналтирилар экан. Калла жойидами? Бу савобга бизни ҳеч қандай алоқамиз йўқ-ку! Биз маҳсулотни сотиб оламиз, эҳсон қиламиз деб эмас. Қулоққа тепишни зўр йўлини ўйлаб топибсизлар-а?!
— Ҳар ким ниятига қараб савоб олади. Ҳеч замонда, сизлар маҳсулот 200 минг сўм туради, яна 50 минг устига қўшсангиз, ўша 50 минг пулингизни эҳсонга йўналтирамиз, демайсизлар-ку!?
— Тел қилиб сўрадим. Битта қўлидаги кичик идишдагиси 400 минг сўм экан. Ичида 120 та дона бўларкан. Акцияда 4 тадан 6 тагача олсангиз 250 мингдан қилиб бераркан.
— Бир кунда иккитадан икки маҳал экан. Тағин, оилавий ичсангиз ҳам бўлади, дейди. Ҳа, ичсак бўлади, унақада сут ва қатиқни пулини қўшқўллаб сизларга олиб бориб берарканманда.
Ҳа-я, бозорда бир бонка оригинал қора седана уруғи нечпул туради? Унга бир бонка асал олиб аралаштириб есак, бундан арзон тушадими? Шунда қора халқни баъзи амалдорлардан ташқари итараётганлар ким?!
@molxonauzb | Барча икки оёқлилар - душман…