ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋 @zuhuri313 Channel on Telegram

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

@zuhuri313


Ҳурматли Имом Маҳдий (а.ж)нинг интизорида бўлганлар!

Бу Каналимизда Имом Маҳдий (а.ж) ҳақларида қизиқарли маълумотлар ҳамда Қуръони Карим оятлари ва Ҳадиси шарифларга асосланиб баҳоли қудрат маълумот бериб борамиз.
Дунё янгиликлари.

@Zuhuri313Admini

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a.j) INTIZORIDA 🌦 🕋 (Uzbek)

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a.j) INTIZORIDA 🌦 🕋 kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda Imom Mahdiy (a.j) haqida qiziqlantiruvchi ma'lumotlar, Qur'oniy o'ytlar va Hadis shariflarga asoslanib baholi qudrat ma'lumotlari berib boramiz. Dunyo yangiliklari va eng so'nggi voqealar haqida ham ma'lumotlar olasiz. Agar sizga Imom Mahdiy (a.j) haqida to'liq va to'g'ri ma'lumotlar kerak bo'lsa, ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a.j) INTIZORIDA 🌦 🕋 kanalimiz siz uchun ideal xizmat ko'rsatadi. Kanaldan foydalanish uchun @Zuhuri313Admini ga murojaat qiling! Sizni hamda barcha musulmonlarni kanalimizga taklif qilamiz. Imom Mahdiy (a.j) haqida ko'proq ma'lumot olish uchun, hatto dunyo yangiliklaridan ham xabardor bo'lish uchun, biron bir savol yoki takliflaringiz bo'lsa, hech qachon xabar bering. Biz hech qachon uzoqmasmiz, sizni Imom Mahdiy (a.j) haqida so'nggi ma'lumotlar bilan xabardor qilishga kutilamiz!

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

10 Jan, 02:35


♻️БУЮК РАҲБАР ОЯТУЛЛОҲ САЙЙИД АЛИ ХОМАНАИЙНИНГ ЖУМА НАМОЗИ ХУТБАСИДА ИМОМ МАҲДИЙ (А.Ж)ГА МУРОЖААТ ҚИЛИБ АЙТГАН СЎЗЛАРИ:

ЭЙ САЙЙИДИМИЗ, ЭЙ МАВЛОЙИМИЗ🥺

🔷Биз қилишимиз керак бўлган ишни бажарамиз.

Айтиш керак бўлган нарсани айтдик ва айтамиз.

Менинг бир арзимас жоним бор🥹

Нуқсонли жисмим бор😢

Озгина обрў-эътиборим бор бўлиб, уни ҳам ўзингиз менга бергансиз😔

Мен буларнинг ҳаммасини қўлимга олиб, бу инқилоб йўлида, Ислом йўлида фидо қилгайман🥺

Булар ҳам сизга фидо бўлсин
❤️

@Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

10 Jan, 02:33


🟢   ☝️Нажоткорнинг сўзи яьни Имом Маҳди а.ж.нинг сўзи: Аллоҳнинг динида иккиюзламачилик ва мунофиқликдан сақланинглар, зероки Ҳақ йўлида бирлашиш агарчи сиз уни ёқтирмасангиз ҳам, ботил [ноҳақлик] йўлидаги тарқоқликдан кўра гарчи сиз уни яхши кўрсангиз ҳам яхшироқдир …
Солиҳ ва адолатли жамиятларда одамлар икки юзли ва икки рангли эмаслар ва ушбу инсониятга қарши ахлоқдан юз ўгирадилар.

👨‍👩‍👧‍👦 Бундай жамиятда инсонлар ижтимоий муносабатларда фирибгарликни ишлатмай, одамларга, айниқса ижтимоий мансабдор шахсларга ва ҳокимият марказларига ёқиши учун ичида уларни ҳақорат қилиб сўкиб туришса-да, лаганбардорлик ва маддоҳлик йўлига ўтмайдилар.
Шунингдек, бундай жамиятда одамлар ишларини битказиш ва бошқаларнинг розилигини жалб этиш учун тилёғламачилик қилмайдилар ҳамда шахсларнинг, айниқса ҳокимият тепасидаги кишиларнинг камчиликлари ва айбларига, мабодо ўша мансабдор шахслар ва айрим каттаконлар ранжимай, бизнинг ишимизни бажарсинлар деб кўз юммайдилар ва бузғунликларга бефарқ бўлмайдилар. Ушбу андиша-мулоҳазаларга берилиш ҳолатларининг ҳеч бири адолатли, солиҳ ва покиза жамият аъзоларининг ҳаёти ва усулларида кўринмайди ва уларнинг доимо қалби ва тили бир бўлиб, қалбларида нима бўлса, ўшани тилга келтирадилар.

☝️Шундай қилиб, адолатли, солиҳ ва покиза жамиятнинг одамлари ижтимоий, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ижтимоий камчиликлар ва тартибсизликларни қўллаб-қувватламай, мунофиқлар сафига қўшилмайдилар.


☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

10 Jan, 02:33


🟢 Инсоният Нажоткорининг (Имом Махдийнинг) Интизорида.

📌 (14-кисми)


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР  РОҲИЙМ
❤️ Нажоткорнинг глобал жамиятидаги эътиқодда мустаҳамлик ва иккиюзламачиликка йўл қўймаслик

☝️Аллоҳнинг Калом: Иймонли кишилар орасида чиндан ҳам Аллоҳ таоло билан тузган ўз аҳд-паймонини сақлаганлар ҳам бордир. Уларнинг айримлари ўз аҳд-паймонида қолиб Аллоҳ йўлида жонларини бердилар ва бошқа баъзилари эса Аллоҳнинг ваъдасини кутаётирлар ва улар аҳдларини зинҳор ўзгартирмаганлар.
Тақволи кишилар садоқат ва ростгўйликни ўз ҳаётида мезон қилиб олган ва уни амалда ҳаётга татбиқ этганлардир.
Биз уларга Ўз раҳматимизни ато этдик ва уларга тўғри сўзловчи тил ва юқори обрў-эътибор бердик.

📋 ДАВОМИ ⤵️

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

10 Jan, 02:33


https://telegra.ph/A%D2%B3d-duosi-09-07-2

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

10 Jan, 02:33


🌴БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ

Ассалому алайкум ҳурматли Каналимизни кўзатиб борувчилари!
Ҳайрли тонг муборак бўлсин!
🙏

❤️ Аллоҳ таоло тоат-ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин Иншо Аллоҳ! 🤲

🕌 Бомдод намозидан кейин уқиётган Аҳд дуомизни маьносига тушуниб ва бу аҳдимизга амал қилиб Имом Маҳди (а.ж) бизлардан рози булаётган ишларни бажариб ва гунох қилишдан узоқлашиб Аллоҳ таоло буюрганига итоат қилиб то кун ботгунча соғ-саломат бўлишимизни ҳаммамизга Аллоҳ таоло насиб айласин Иншо Аллоҳ!

⛅️ Имом Маҳдий (а.ж) интизорида

Тўғри Йўлга Бошловчи Каналимиздан Узоқлашманг⤵️

☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 16:40


زیارت آل‌یاسین


Зиёрати Оли Ёсин

☑️
@Zuhuri313 🇺🇿🤝🇮🇷

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 16:40


Имом Махди зикриллохдир лакаблари зикриллохдир
Агар дунени истасанг зиерати Оли Есинни уки.
Дуне ва охаритинг обод булиб жаннатни истасанг Оли Есинни укинг.
Бизларки катталар умримизни ботил нарсалар билан ясаб олдик сиз эса ешлар пок бигунох сизлар бутун вужудингизни Имом Махди (а.ж) га багишлаб эрталаб Ахд дуосини укиб Ахд бойланг Имом Замон (а.ж) билан ва окшом Оли Есинни укиб ухланг...

☑️ @Zuhuri313

👇👇👇👇👇👇

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 02:45


🟢 ☝️Нажоткорнинг сўзи яьни Имом Маҳди а.ж.нинг сўзи:
 Ким мўминни хурсанд қилса, мени хурсанд қилган бўлади ва мени хурсанд қилган эса Худони хурсанд қилгандир.
Биродаринг ва дўстингни очиқ юз билан қаршилагин.

❤️ Мўминнинг васфида: Мўминнинг қувончи унинг юзида кўринади ва унинг қайғуси эса юрагида яширинган бўлади. Токи, унинг қайғуси бошқаларга ўз таъсирини кўрсатмай, бошқаларнинг қувончини бузмасин деб.
Ҳар бир инсон ўз ишини иштиёқ, қувонч, шодлик ва мамнуният ила бажармоғи даркор ва шунингдек ҳар бир шахс жамиятда эгаллаб турган мажбуриятига асосан қувонч ва шодликни бутун жамият бўйлаб кенг ёйиши лозим ва ҳар бир киши қўлидан келса, муносиб шаклда одамларни хурсанд қилсин. Бу қувонтириш ва шодлик тарқатиш ҳар қандай муносиб тарзда амалга оширилиши керак ва бу иш буюк инсоний хислат саналади.

😂 Жамиятда қувонч бахш этиш ва шодлик тарқатишнинг умумий йўлларидан бири – бу инсон дастлаб қувноқ ва очиқ юз билан жамиятга қадам қўйишидир ва агар унда ғам-қайғу бўлса-да, уни юрагида яшириши ва ҳамма билан қувонч ва шодлик-ла муносабатда бўлиши керак. Ушбу усул жамиятда қувонч ва шодликни тарқатадиган омиллардан биридир. Ва кейинги ва янада принципиал чораларда эса ҳамма инсонлар қувноқ, фаровон ва осойишта ҳаёт кечириши учун қайғу ва депрессия (тушкунлик) сабабларини, шунингдек қайғу ва депрессияни келтириб чиқарадиган иқтисодий, маданий, хавфсизлик ва ижтимоий муаммоларни бартараф этишга киришмоқлик керак.

😢 Баъзида ҳатто ўз жонига қасд қилишга олиб келадиган тушкунлик ва қайғунинг энг катта сабаблари иқтисодий муаммолардир. Ҳукуматлар ва молиявий бой-бадавлат шахслар жамиятдаги кишиларнинг иқтисодий муаммоларини сармоя ётқизиш ва сарф-харажатлар қилиш билан ҳал қилмоқлари лозим ва ҳар бир шахс бу борада қўлидан келганича ҳаракат қилиши керак. Шундай қилиб, оғзаки қувонч бахш этиш, адабий ва оғзаки ҳазил-мутойибалар айтмоқлик қувонтиришнинг асоси ва даражаси бўлиб, одамнинг юзида табассум бўлиши ва у билан дўстларни хурсанд қилиш яхши ва эзгу амал ҳисобланади.

☝️ Аммо кейинги ва асосий босқичларда эса турли мушкул ва муаммоларни ҳал қилиш билан ташвишланган одамларни хурсанд қилиш ва шу тартибда жамиятда шодлик ва қувончни ёйишга бел боғлаш керак.

☑️
@Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 02:45


🟢 Инсоният Нажоткорининг (Имом Махдийнинг) Интизорида.

📌 (13-кисми)


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР  РОҲИЙМ

❤️ Нажоткорнинг глобал жамиятида қувонч ва шодликни кенг ёйиш ҳақида 

☝️Аллоҳнинг Калом: Эй одамлар, сизларга Раббингиз томонидан мавъиза, нодонлик ва жаҳолат ботқоғига ғарқ бўлган қалблар учун шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. Одамларга айтинг, Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила ҳамма инсонлар қувонсинлар! Зероки, Аллоҳ таоло мўъмин кишиларга берган нарса дунёталаб одамлар тўплаган барча нарсалардан кўра яхшироқдир.

📋 ДАВОМИ ⤵️

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 02:45


#صوت_مهدوی🍃🌺

💌راهکارهایی برای اشخاصی که قصد دارند خود را وقف امام زمان عجل الله کنند چیست ؟

🟢 ☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 02:44


https://telegra.ph/A%D2%B3d-duosi-09-07-2

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

09 Jan, 02:44


🌴БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ

Ассалому алайкум ҳурматли Каналимизни кўзатиб борувчилари!
Ҳайрли тонг муборак бўлсин!
🙏

❤️ Аллоҳ таоло тоат-ибодатларимизни ўз даргоҳида қабул қилсин Иншо Аллоҳ! 🤲

🕌 Бомдод намозидан кейин уқиётган Аҳд дуомизни маьносига тушуниб ва бу аҳдимизга амал қилиб Имом Маҳди (а.ж) бизлардан рози булаётган ишларни бажариб ва гунох қилишдан узоқлашиб Аллоҳ таоло буюрганига итоат қилиб то кун ботгунча соғ-саломат бўлишимизни ҳаммамизга Аллоҳ таоло насиб айласин Иншо Аллоҳ!

⛅️ Имом Маҳдий (а.ж) интизорида

Тўғри Йўлга Бошловчи Каналимиздан Узоқлашманг⤵️

☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:49


🟢 ❤️ Тавҳид ва яккахудолик эътиқодининг энг муҳим кўринишларидан бири ва унинг исломий жамиятдаги амалий мавжудлиги – бу яшаш стандартларида одамларнинг бир-бири билан тенглигидир.
Монотеистик ва яккахудолик эътиқодининг яна бир муҳим кўриниши – бу инсонларнинг Ягона Аллоҳга таслим ва итоаткор бўлиб, Унинг азамати ва буюклигини тан олишлари, Унинг розилигини касб этиш учун ҳаракат қилишлари ҳамда сиёсий, иқтисодий тоғутларни (ҳаддан ошувчи зўравонларни) ва икккиюзламачи риёкорларни йўқ қилиш учун Аллоҳнинг бандалари орасида фарқ қўймасликларидир.

Яратилишдаги тенглик:

«Эй одамлар, Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва бир-бирингизни таниб олишингиз учун сизларни турли қабила ва миллат-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз энг тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва огоҳдир».📝 📚

❤️ Шубҳасиз, бу илоҳий нидо ва даъватнинг ўзи одамлар ўртасидаги фарқлар ва имтиёзларни орадан йўқотишга чақириқдир. Зеро, Тангри таоло одамлар бир-бирларини танишлари ва ўзаро борди-келди қилишлари учунгина одамлар ўртасида турли насл-насабга ва шаҳарларда бўлиш нуқтаи назаридан фарқ қўйган, мағрурликка берилиб насл-насабидан фахрланиб ўзларини бошқалардан устун қилиб кўрсатишлари ва бир-бирларига нисбатан кибрли бўлиб ўзларини устун деб билишлари учун эмас.

☝️Демак, инсонлар орасида аслида ҳеч қандай тафовут ва имтиёз йўқ.

☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:49


🟢  Инсоният Нажоткорининг (Имом Махдийнинг) Интизорида.

📌 ( 12 -кисми )


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

❤️ ТАВҲИД (ЯККАХУДДОЛИК) ВА ЯРАТИЛИШДАГИ ТЕНГЛИК ҲАҚИДА

Нажоткор ғоясининг доктринал хусусиятлари
Монотеизм (яккахуддолик эътиқоди):
Дин ва унинг таълимотлари асоси ва тамойиллари тавҳид-яккахудоликдир, яъни барча мавжудотларни яратган ва жонларни йўқдан бор қилган Аллоҳга ишониш ва иймон келтиришдир.

☝️Демак, У барчанинг Худоси, барчанинг Яратувчиси, барчанинг ризқ берувчиси ва ҳамма мавжудотнинг ризқи ва ҳаётини белгиловчидир. Ва ҳамма Унинг бандалари бўлиб, Унинг неъмати ва фазлу марҳаматидан озуқаланувчидирлар. Шу учун Аллоҳ таоло ҳаммани севади, қандайки бир асар эгаси ўз асарини севгани каби.
Ушбу эътиқод ва иймон инсоннинг ижтимоий муносабатларига ва инсонларнинг кундалик ҳаётда бир-бирлари билан алоқа қилишларига кўчиб ўтиши ва унинг ушбу муносабатлар ва алоқаларга бўлган таъсири кўриниши билангина комил бўлади.

📋 ДАВОМИ ⤵️

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:49


🟢 ☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:49


🟢 Алиреза Панахиан- глава «аналитического центра университетов» верховного лидера Ирана Али Хаменеи.

☑️ @Zuhuri313

👇👇👇👇👇👇👇👇

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:49


🟢 ☑️ @Zuhuri313

ZUHUR NEWS 🕋 IMOM MAHDIY (a j) INTIZORIDA 🌦 🕋

08 Jan, 02:48


https://telegra.ph/A%D2%B3d-duosi-09-07-2