🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA" @sattiboyhalfa Channel on Telegram

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

@sattiboyhalfa


Учкургон туман Қайқи қишлоғимизда жойлашган
"Саттибой Ҳалфа"
жоме масжидининг
Телеграмдаги расмий канали.
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун Админ👇
@AbdullayevIlhomjon

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA" (Uzbek)

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA" kanali - bu 'Sattiboy Halfa' jome masjidi Telegramdagi rasmiy kanali. Uchkurgon tumanda joylashgan bu masjid, qayiq qishloqimizning ajoyib joylaridan biri hisoblanadi. Kanalda masjid haqida ma'lumotlar, xizmatlar, va yangiliklar haqida eshitishingiz mumkin. Bu kanal orqali siz masjid haqida yangi bilimlarga ega bo'lishingiz va eng so'nggi yangiliklar bilan xabardor bo'lishingiz mumkin. Agar savollar, takliflar yoki mulohazalar bo'lsa, admin bilan bog'lanishingiz mumkin - @AbdullayevIlhomjon. Kanalga obuna bo'ling va masjid haqida eng so'nggi xabarlar bilan xabardor bo'ling!

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 12:37


#muftiy_minbari

📹 НАМУНАЛИ ОИЛА БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 12:15


#sammit #prezident #nutq #islom
🗣 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

😎 БАТАФСИЛ
📃 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 12:15


​​​АЛЛОҲ ТАҚСИМЛАГАН РИЗҚҚА РОЗИ БЎЛИШ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бир киши айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бандасини унга берган (неъматлари) билан имтиҳон қилади. Шундай экан, кимда-ким Аллоҳ тақсимлаган (ризққа) рози бўлса, Аллоҳ унга барака беради, уни кенгайтиради. Ким (қисматдан) норози бўлса, унга барака бермайди”, - деганлар.
Аҳмад, Байҳақий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ.


Шарҳ: Аллоҳ бандасига ризқ бериб синайди. Кимда-ким қисматига ёзилган ризққа рози бўлса, Аллоҳ унинг касб-корига, топиш-тутишига барака беради, ризқини кенгайтиради. Агар бирон кимса пешонасига битилган насибага норози бўлса, тақдирдан нолиса, 🔹“Аллоҳ мени кўп нарсадан қисиб қўйган”, деб ножоиз гаплар гапирса, касбига барака берилмайди.
Инсон нафси ҳеч қачон тўймайди. Бир қоп тиллоси бўлса, икки-уч қоп қилишни орзулайди. Ҳою ҳаваслар бандани нотўғри йўлга бошлайди. Қаноат эса унинг касбига барака киритади, қалбини хотиржам қилади, Аллоҳ наздидаги мартабасини кўтаради. Афсуски, ҳаётда шундай одамлар ҳам бор. Уларга турфа неъматлар берилади: даромадли касб-кор, шоҳона ҳаёт, фаровон турмуш, бахтиёр оила... Бироқ улар шунга ҳам қаноат қилишмайди, Аллоҳ берган неъматларни кам санашади, ўзларидан юқоридагиларга қараб, янада бойроқ, янада машҳурроқ бўлишни исташади. Энг ёмони – улар тақдирдан нолишади, Аллоҳ тақсимлаган ризққа кўнишмайди. Аслида банда қўлидаги ризқ-рўзга қаноат қилса, борига шукр қилиб, ҳалол касб-кор билан шуғулланса, 🔹“Алҳамдулиллаҳ, етказганига шукр!” деб оламлар Раббига ҳамду санолар айтса, Аллоҳ унинг топишига барака беради. Барака бу ривож, файз, хотиржамлик дегани. Оила саодатида бараканинг ўрни катта. Чунки қўлида жуда кўп мол-дунё тўпланса ҳам бахтли бўлолмаётганлар етарлича топилади. Қалбда қаноат, қисматдан розилик бўлмаса, Аллоҳ ундай кимсани саодатдан, файз-баракадан маҳрум этади.

"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 12:15


АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ КИМЛАР?

Аллоҳнинг дўстлари бир қанча сифатлари билан ажралиб туради:

Азонни шавқу завқ ила кутиб олади.
Такбири таҳримага интилади.
Равзада ўтиришни одат қилади.
Қалблари саломат бўлади.
Суннатни зоҳир қилади.
Зикрни кўпайтиради.
Ҳалол ризқ учун машаққат чекади.
Фойдасиз нарсаларни тарк этади.
Етарли ризққа рози бўлади.
Китоб ва суннатни ўрганади.
Очиқ чеҳрали бўлади.
Мусулмонларнинг мусибатига ҳамдард бўлади.
Хилоф ишларни қилмайди.
Қийинчиликларга сабр қилади.
Буюрилган ишларни бажаради.

Туғёнга кетадиган даражада бой ёки ўта фақир ҳам бўлмасдан, балки ўзига етарли даражада яшашда ўртача бўлади. Етарли деган миқдор яшайдиган уй, солиҳа хотин, чиройли улов ва эҳтиёж миқдорича маблағдир.

"Ўкинма" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 12:15


РАҲМАТДАН НОУМИД БЎЛМАНГ!

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир», (Зумар, 53) «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир, 43) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 09:03


🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA" pinned «Assalomu aleykum aziz birodarlar Asr namozidan keyin Uzun kocha masjidida janoza bor ekan»

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

12 Nov, 09:01


Assalomu aleykum aziz birodarlar Asr namozidan keyin Uzun kocha masjidida janoza bor ekan

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

11 Nov, 07:36


#Кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ وَعْدَ اللَّهِ حَقًّا ۚ وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ قِيلًا

"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?".
(Нисо сураси, 122-оят).

Тафсир: Банданинг жаннатга кириши учун иймон ва яхши амаллар бўлиши шарт. Иймонсиз ҳолда қилинган ҳар қанча яхши амалларнинг фойдаси бўлмайди. Иймони бўлиб туриб яхши амалларни қилган бандалар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар. Балки жаннатда абадий–бардавом қоладилар. Бу эса, шайтоннинг дўстлари дўзахда абадий–бардавом қолишларининг муқобилигадир.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

11 Nov, 07:36


#Ҳикмат

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, «Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада?» деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар: «Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч ким олиб қўя олмаслигини билиб, қалбим таскин топди. Ҳеч ким мен учун амал қилиб бермаслигини билиб, бунга ўзим тиришдим. Аллоҳ таоло мени кўриб турганини билиб, гуноҳ устида кўринишдан ҳаё қилдим. Ўлим мени кутиб турганини билиб, Роббимга йўлиқишга ҳозирлик кўрдим».

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

11 Nov, 07:36


#VIDEO 

📝 ALLOH OCHADIGAN RIZQ ESHIKLARINING IKKI QOIDASI

🎙 MUSOXON DOMLA ABBOSIDDINOV,
Namangan viloyati bosh imom-xatibi


🌐Saytdan koʻrish
🎞Youtubedan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

11 Nov, 02:39


#Жума_суҳбати
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА СОЛИҲА АЁЛ – ХАДИЙЖА ОНАМИЗ ТИМСОЛИДА

🎙 Музаффар домла Камолов
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

11 Nov, 02:39


#Кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ وَعْدَ اللَّهِ حَقًّا ۚ وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ قِيلًا

"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?".
(Нисо сураси, 122-оят).

Тафсир: Банданинг жаннатга кириши учун иймон ва яхши амаллар бўлиши шарт. Иймонсиз ҳолда қилинган ҳар қанча яхши амалларнинг фойдаси бўлмайди. Иймони бўлиб туриб яхши амалларни қилган бандалар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар. Балки жаннатда абадий–бардавом қоладилар. Бу эса, шайтоннинг дўстлари дўзахда абадий–бардавом қолишларининг муқобилигадир.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

26 Oct, 15:05


#muftiy_minbari

📹 ЎРНАК ОИЛА МАДАНИЯТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

26 Oct, 03:35


#Ҳадис

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

26 Oct, 01:10


💧💧💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

🤲 Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

25 Oct, 15:29


ТАҲОРАТНИНГ 4 ТУРИ

🔸Зоҳирий таҳорат.
🔸Ботиний таҳорат.
🔸Дил таҳорати.
🔸Сир таҳорати.

Зоҳирий таҳорат хосга ҳам, омга ҳам маълумдир. Лекин имкон қадар сувнинг пок-ҳалоллигига эътибор бериш керак. Шунингдек, кийимнинг пок бўлиши ҳақида ҳам кўп талаб мавжуд.

Ботиний таҳорат – ҳаром луқма ва ичимликлардан сақланиш. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Бир банда ҳаром луқмани қоринга ташласа, унинг қирқ кунгача амали қабул қилинмайди, деганлар.

Дил таҳорати – номақбул хислату сифатлардан, гинаю кудурат, кўролмаслигу ҳасад, макру хиёнат, душманлигу адоват, зоҳирий дунёга муҳаббат, ўзини кўз-кўз қилишдан сақланиш бўлиб, шулардан покланмаган кимсанинг тоату намози қабул бўлмайди, бундай киши илоҳий ишқу муҳаббат деган буюк неъматга мушарраф бўлолмайди.

Сир таҳорати – қалбни Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан бошқага таважжуҳ қилишдан (юзланишдан) покламоқ.

Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

25 Oct, 15:29


#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

25 Oct, 15:29


​​​​САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ!

Эй, фарзанд!
Aйниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Aллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Aллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Aллоҳдан мағфират тилайди. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар: «Ким менга кунда уч марта саловат айтса, унинг ўша кун қилган гуноҳлари кечирилади!».

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа кишининг қўлга киритган нарсасида барокат бўлмайди ва қайда бўлса хўрланади. Булар:
1. Менинг номимни эшитганда саловати шариф айтмаган.
2. Рамазон ойига ҳурмат кўрсатмаган, рўза тутмаган, таровеҳ намозини ўқимаган.
3. Ота-онаси тирик бўла туриб, уларни хурсанд қилмаган.


"Эй фарзанд!" китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

25 Oct, 11:30


Subxi  -   05:17-05:24
Bomdod - 06:05
Qiyom -   12:00-05
Peshin -   12:50
Asr    -      15:45
Shom -     17:20
Xufton -   19:00

For you
@Qayqi_Namoz_Vaqti🌿

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 12:18


#Ҳадис

Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», - дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоб намуналаридандир. Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».
Имом Муслим ривоят қилган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 12:18


#Янгиликлар

22 октябръ куни Наманган шаҳар ва Учқўрғон туманларида фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

📖Ўқув-семинарда отинойиларнинг функционал вазифаларини, илмий салоҳиятларини ошириш, Ислом таълимотида никоҳ муносабатлари: ўзаро тенглик ва мажбурият, оила муқаддаслиги, жамият ва оилада аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари каби қадриятларимизни асраш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан эканини англаш ҳамда уни жамиятга тўғри ва тизимли тушунтириш борасида маърузалар қилинди.

🔸Ўқув семинар сўнгида отинойиларнинг саволларига  мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 09:30


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 09:30


#Ҳадис

Исломнинг нимаси яхши?

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Исломнинг нимаси яхши? деб сўради.
“Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг”,
- дедилар.
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.


Шарҳ: Бир Киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳақида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳақида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан Иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу Икки нарсани зикр қилганлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик қилиш асосан икки хил бўлади:
Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошқаларни таомлантиришдир.
Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 09:30


Аллоҳдан офият сўранг!

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир", дедилар.

🤲 Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
🤲 "Офият" - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади. Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 05:30


#AUDIO  #AQOID

📝 IYMONGA ZIYODALIK HAM NUQSON HAM YETMAYDI

🎙
ABDULBOSIT YUSUPOV,
Namangan
shahar "Abu Yusuf"  jome masjidi imom xatibi

🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"

22 Oct, 02:53


#Taziya

Assalomu aleykum aziz birodarlar bugun peshin namozidan keyin SattiboyHalfa jome masjidida Taziyamiz bor navbaxor Mfy da istiqomat qilib kelgan Hurmatov Abduqodir bu foniy dunyodan boqiy dunyoga safar qilibdilar olloh taolo safarlarini bexatar qilsin oila azolariga olloh sabr bersin Taziya peshin namozidan keyin yangi masjidda