Трамп Ғазодаги урушни тўхтатаман деб қанча ваъда берганди. Унга ишониб, араблар ҳам овоз берганди. Энди у Ғазодан миллионлаб арабларни чиқариб юбориб, у ерда курорт қурмоқчи.
Трамп Украинадаги урушни бир кунда тўхтатаман деб ваъда берганди. Одамлар унга ишониб, овоз беришганди. Ҳа, Трамп урушни тўхтатади, Украинани қўшқўллаб Россияга топширганидан сўнг.
Трамп чет эл махсулотларига 25 фоизлик бож киритаман ва бу билан АҚШ ичкарисидаги ишлаб чиқаришга туртки бераман деб ваъда берганди. Одамлар унга ишониб, овоз беришганди. Натижада энг катта савдо ҳамкори ва энг яқин қўшниси билан уришиб ўтирибди.
Трамп Вашингтондаги коррупцияни йўқотаман, “ботқоқни қуритаман” дея ваъда берди. Янги ҳукуматни эса миллиардерлар бошқаряпти.
Шу жиннига овоз берганлар наҳотки шунчалик гўл? Ўтган сафар президентлик пайтида қилган аҳмоқликларини наҳотки унутишди?
Ақл бовар қилмайди.
@zambarakning_oqi