Últimas Postagens de Замбаракнинг ўқи (@zambarakning_oqi) no Telegram

Postagens do Canal Замбаракнинг ўқи

Замбаракнинг ўқи
Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.

Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99

Реклама масалаларида — @meenov
12,248 Inscritos
2,808 Fotos
231 Vídeos
Última Atualização 01.03.2025 05:33

O conteúdo mais recente compartilhado por Замбаракнинг ўқи no Telegram


Калгаридаги Pilav Central — “Палов маркази” ўзбек таомлари ресторани эгаси Руслан Пинхасовга Калгари полицияси томонидан вояга етмаган қизни жинсий алоқага жалб қилиш айблови қўйилган. Унинг суди 19 март куни бўлиб ўтади.

Полиция тарқатган маълумотга кўра, 48 ёшли Пинхасов ресторанига ташриф буюрган 15 ёшли қизга иш таклиф қилиш бахонасида телефон рақамини олган. Кейин у билан “суҳбат” учун бошқа жойда учрашиб, жинсий алоқа учун 8000 доллар таклиф қилган ва у 18 ёшга кирганида уйланишга ваъда берган.

Полиция хабари — https://newsroom.calgary.ca/restaurant-owner-charged-after-soliciting-a-minor-for-sexual-services/

~~~

Бу янгиликка бўлган муносабат ҳам бир ғалати бўлди. Маҳаллий аҳоли ўтирадиган гуруҳларда айбланувчини “педофил” ва бошқа сўзлар билан ҳақорат қилишган.

Русийзабон аҳоли ўтирадиган гуруҳларда эса айбланувчини оқлаб, жабрланувчини айблашга ўтганлар ҳам кўп учради. “Мен [Пинхасовни] танийман, ресторанига борганман, менга унақа қилмаган”, “у оилали, яхши одам”, “нима энди битта қизнинг гапи билан одам қамалиб кетаверадими” ёки “менга болалигимда бундан бадтар қилишган, мана, яшаб юрибман” қабилида ёзилган изоҳларни кўриш мумкин. Таажжубки, жабралнувчи қизни айблашда аёллар ҳам фаол қатнашишган.

@zambarakning_oqi

Канадалик ва америкалик дўстларимиз уларни қонунсевар ва тартибли қилаётган суғурта ҳақида

Канадалик Фарҳоджон:

“Мен 2017 йил машинамни урганман, айб менда бўлган. Ремонтига сарфлаган пулим ҳолва бўлди суғуртам ошганига солиштирганда. Битта авария сабаб 6 йил давомида суғурта учун икки баравар кўп пул тўладим. Ҳисоблаб чиқсам, бу муддат ичида авария сабабли қўшимча қарийб 13 минг АҚШ доллари тўлабман.

Машина ремониям майли, ГАИ жаримаси ҳам. Лекин 6 йил давомида хавфли ҳайдовчилар рўйхатига тушиб қолганим жуда катта суммага айланган”.

Америкалик Фарҳоджон:

Чора права олишгамас правадан фойдаланишга қатьий бўлиши керак. Тизимли жарима ишга тушмаса миллионта камера қўйилсаям, бу ўлимларнинг олдини олиб бўлмайди.
Жарима баллари ишга тушиши , Суғурта ва милиция баённомаларининг базаси битта бўлиши, ҳайдовчи баенномага ўзгарувчан суғурта тўлаши керак. Кўп қоида бузган кўп тўлайди, аксинча, камроқ қоида бузганни суғурта тўлови йиллар давомида камайиб кетаверади”.

4 ҳафта аввал Либералларнинг сайловда ғолиб бўлиш эҳтимоли 1 фоиз эди. Трюдонинг истеъфога чиқиши ва Трампга нисбатан қатъий муносабат ортидан Либералларнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли 72 фоизга етди.

4 ҳафтада шунақа катта ўзгариш. Лекин сайловгача анча бор, одамлар кайфияти унгача ўзгариб кетиши мумкин.

@zambarakning_oqi

CBC (Канада жамоат телерадиоси) мақоласи таржимаси:

Трамп сешанба куни "кўплаб давлатлар" АҚШ билан “адолатсиз муносабатда бўлганини" ва бу "фақат Канада ва Мексика эмаслигини" айтди.

"Баъзи ҳолатларда биз аҳмоқлар томонидан бошқарилдик", деди у.

"Мен буни қилган бошқа давлатларни ҳатто айбламайман. Мен бу ҳолатга йўл қўйган раҳбарларимизни айблайман, агар улар АҚШ билан бу буюк келишувларни қилган бўлсалар, АҚШдан ишлаб чиқариш соҳасида, деярли ҳамма нарсада, ҳар бир жиҳатда фойдаланган бўлсалар, уларни ким айблаши мумкин?"

Трампнинг ўзи биринчи президентлик даврида Канада-АҚШ-Мексика битими (CUSMA)ни қайта кўриб чиқиб, уни ўша пайтда "энг яхши савдо келишуви" деб атаган.

Мақола тугади.

@zambarakning_oqi

Қўл билан қиладиган ишларни ўрганиш ёқяпти.

Оддий электр, сантехника, ёғоч ишларини қиляпман. Масалан, ўтган ҳафта ҳаммомда сув тўхтамай қолди. Ўчираман десам ўчмайди.

Подвалда сувни ўчирдим. Душ тутқичини ечаман деб, албатта, винт калласини едириб юбордим. Эсимда бор сўкиш сўзларни ишлатиб, Ютубга юзландим.

Кўрган видеомда винтни дрель билан майдалаб ташлабди. Мен ҳам худди шундай қилдим. 10 дақиқада душ смесителини ечиб ташладим. Лекин дўконлар ёпиқ эди у пайт, уйда эрталабгача сув бўлмади.

Эрталаб ёнимиздаги қурилиш моллари дўконидан янги смеситель сотиб олдим (жонивор 75 АҚШ доллари экан) ва ярим соатда ўрнатиб ташладим. Хотин ака эса “уста чақирақолайлик” деб турипти тепамда 😄

Ишим битганида роса мазза қилдим.

~~~

Икки ҳафтача аввал Исмоил билан офис хонамга ақлли люстра ўрнатгандик. Икеяники, ёруғлик ва унинг ҳароратини компьютер орқали бошқарса бўлади.

~~~

Бугун эса уйга янги вайфай роутер ўрнатдим (суратларда). Анув куни одатда офисларга ўрнатиладиган, деворга қотириладиган, фақат битта сим билан ҳам электр, ҳам алоқа тармоғига уланадиган (PoE, Power over Ethernet) роутер сотиб олгандим.

Ëтоқхонадаги LAN-портдан узун сим тортиб, деворни тешиб, унинг ортидан симни ўтказиб, роутерни “аккуратний” қилиб ўрнатдим. Бирорта сим кўринмайди. Жойлашган жойи ҳам уйнинг қарийб қоқ марказида.

Тармоқ кабелларини ҳам анчадан бери ўзим “обжим” қиламан. Кабелнинг узунини, кримпер (обжимной инструмент) ва коннекторларни уйга ғамлаб қўйганман.

Иш битганидан кейин натижани кўриб қувондим.

P.S. Роутер наълати АҚШники экан, қарамасдан олиб қўйибман…

@zambarakning_oqi

Украина албатта озод бўлади

Газета уруш бошланганига 3 йил тўлган кунда катта материал тайёрлаган. Шу ўринда айрим шахсий мулоҳазалар.

3 йил аввал Путин Россияси Украинага бостириб кирганида, Украина давлати босқинчиларга қарши ҳеч қурса 3 кун туриб бера олишига ишонганлар улуши жуда кичик эди. Ўзини буюк давлат деб ҳисобловчилар ҳам илк кунларда Украинага таклиф этган ягона ёрдами ҳукуматни эвакуация қилиш билан боғлиқ бўлган. Босқинчиларнинг умиди ҳам шундан эди: Зеленский ҳукумати қочиб кетади. Агар адашмасам, Борисполдаги аэропортда Туркиядан юборилган иккита катта самолети айнан шу мақсадларда ушлаб турилган (босқинчилар ҳам шу самолетларга ҳужум қилишмаган). Буям майли.

Айрим давлатлар март охирига қадар ҳам Украинадаги урушга нисбатан бирон бир муносабат билдирмай турди (Ўзбекистонимиз бундан мустасно, мамлакатимиз Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини таъкидлаб келган.) Чунки уларнинг ишончи комил эди, уруш тез орада Путин армияси ғалабаси билан тугайди ва шундан кейин тарозининг оғир палласига ўтволиб, муносабат билдирса бўлади. Улар Украинанинг қулашига ва босқинчилар олдида тиз чўкишига аввал 3 кун, кейин 3 ҳафта, кейин 3 ой муҳлатлар беришди.

Мана 3 йил ўтди. Украина ҳалиям оёқда турибди. Ҳа, 2025 йил 24 февралдаги вазият 2022 йил 24 февралдагидан кўра енгилроқ эмас. Қонхўр босқинчилар олдига чайқовчи лўттивозлар қўшилиб, Украина ортидан тил бириктиришга тушишган. Украина келажагига умидсизлик бордек. Пессимистик қарашлар, чала прогнозлар яна кўпайган.

Лекин 3 йил аввалги оғир кунда Украинага ишонганлар, Украина халқига ҳамдард бўлганлар бугун ҳам Украинанинг мустақиллиги, тинч ва ёрқин истиқболига ишонишда давом этмоқда. Шулардан бири масалан, менман. Ва мен яна ишонаман, Украина албатта озод бўлади!

Юраксой (Heart Creek), Кананаскис тумани, Альберта, Канада. 23 февраль, 2025 йил.

@zambarakning_oqi

Газета.уз бош муҳаррири Азамат акани шахсан танийман, танишганимизга 15 йилча бўлиб қолди. Газета.уз’ни мунтазам ўқишни бошлаганимдан биламанки, Азамат ака йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларни тинмай кўтариб чиқадилар. Мана 15 йилдан ортди, чарчамасдан, эринмасдан, ёритадилар.

2010-йиллар бошларида Кун.уз’дан Муҳрим, Газета.уз’дан Азамат ака, Дарё’дан мен бирлашиб Радар.уз деган сайт очгандик, йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига бағишланган.

У сайтдан аввал ҳам, кейин ҳам, Азамат ака ва улар қўл остидаги ОАВ, шу жумладан Муҳрим, тинмай бу муаммони ёритишди. Қуйидаги мақолани ўқиб Азамат аканинг аламларини ўзимда ҳис қилгандай бўлдим.

ЙҲХХ ва ҳокимлик ҳаракатсизлиги туфайли Амир Темур кўчасида яна одам уриб кетилди.

Азамат ака, сизга катта раҳмат! Чарчаманг!

@zambarakning_oqi

Уйда Amazon’га тегишли Ring камераларидан воз кечганим ҳақида ёзгандим. Ring эшик видеоқўнғироғи ўрнига Reolink деган компанияникини ўрнатдим.

Ring келган-кетганлар, қўнғироқ чалганлар видеосини ёзиб олиш учун йилига пул оларди, тахминан 100 АҚШ кўкати. Reolink эса видеоларни хоҳласангиз булутга (пуллик), истасангиз локал тармоқдаги хотирага ёзади (бепул).

Мен Reolink’ка 64 ГБ SD-карта улаб қўйдим. Ундан ташқари, видеолари уйдаги Synology NAS тармоқ хотирасига ёзилади. Synology эса бир ҳафтада бир марта булутга, алоҳида сотиб олган хостингимга синхронизация қилади. Бунақа 1 ТБ сиғимли хостинг учун биринчи йили 1 долдр, кейин эса йилига 15 долдрдан тўлайман.

Шу кунларда уйдаги ақлли қурилмаларни алоҳида виртуал тармоқ (VLAN)га ўтказяпман. Болаларниям алоҳида VLAN’га ўтказдим, “аннақа” сайтларни блоклайди.

Зерикиш йўқ.

@zambarakning_oqi

Оқ уйнинг расмий саҳифаси. Соғ эмас булар.

@zambarakning_oqi