TARBIYACHI-2024 @xorazmmtb Channel on Telegram

TARBIYACHI-2024

@xorazmmtb


Админлар билан боғланиш учун👇
@ilkqadam_talim
@tarbiyachi2019

TARBIYACHI-2024 (Uzbek)

TARBIYACHI-2024 Telegram kanali Xorazm viloyatida faoliyat yuritayotgan MTTlar va ulardagi barcha shakllardagi ma'lumotlar bilan ta'minlash maqsadida tashkil etilgan. Kanalda xorazmmtb ning faoliyati, yangiliklari va takliflari mavjud. Bu kanal orqali o'quvchilar va pedagoglar o'zlarining bilim va ko'nikmalarini oshirish, yangi metodika va texnologiyalardan foydalanish imkoniyatiga ega bo'lishlari mumkin. Kanal rasmiy manzili @tarbiyachi2019 ga xabarlar yuborilishi mumkin. Siz ham TARBIYACHI-2024 kanaliga a'zo bo'lib, yangiliklardan xabardor bo'ling!

TARBIYACHI-2024

29 Jan, 08:46


⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади — Президент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

https://t.me/xorazmmtb/6647

TARBIYACHI-2024

28 Jan, 17:24


‼️"O‘ZBEKISTONDA TA'LIM" RESPUBLIKA JURNALINING 1 (46) SONI UCHUN MAQOLALAR QABUL QILISH BOSHLANDI‼️

📩 Materiallar quyidagi telegram manzili orqali qabul qilinadi:
@Mukhammad_Ali_Ruzibayev

📝Mualliflarga sertifikat va diplom taqdim etiladi. Eng yaxshi material mualliflari yo‘nalishiga ko‘ra "Ta'lim fidokori" esdalik nishoni, "Maktabgacha va maktab ta'limi a'lochisi", "Iste'dod" ko‘krak nishoni yoki "Ehtirom" medali bilan taqdirlanadi.

Obuna bo'ling👇
@MuhammadAliRuzibayev

Murojaat uchun telefon:
@Mukhammad_Ali_Ruzibayev

TARBIYACHI-2024

21 Jan, 08:26


#Янгилик

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар тез кунда барчангиз учун ажойиб янгиликни тақдим қиламиз.

🗣Ушбу янгиликимиз энг аввало Тоифа учун аттестация топшириш арафасида бўлган МТТ педагог ва тарбиячиларини қизиқтиради.

Тез кунда аттестация тайёргарлик кўриш бўйича онлайн тайёргарлик бўйича Курсларимизни бошлаймиз.

Бунда эса, Сизларни куни билан ишда эканлингизни инобатга олиб, ишдан кейин шахсий вақтингизда ташкил этишни мақсад қилиб қўйдик.
Бундан ташқари жараён, Сизга қулай бўлиши учун телеграм орқали ташкил этилади.
🟢 Батафсил маълумот тез орада ушбу канал орқали тақдим қилинади.

Тоифага аттестация топшириш ниятидаги ҳамкасбларингизга жўнатиб қўйинг.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6642

TARBIYACHI-2024

17 Jan, 11:03


#Ишга_марҳамат

Урганч шаҳрида фаолият юритиб келаётган Оилавий шаклдаги МТТга тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар ишга таклиф қилинади.

👨‍🎓 Иш стажи белгиланган тартибда тўлиқ юритилади.

Талаблар:

🟢 МТТда ишлаган ва камида 1 йиллик тажрибага эга бўлиши
(талабалар безовта қилмасин)

Ойлик маоши келишилган тартибда.


‼️‼️Ишга суҳбат асосида қабул қилинади.

👉 Мурожаат учун:
+998993379740

TARBIYACHI-2024

13 Jan, 15:20


#Bog‘ot_tumani

Joriy yilning 13- yanvar sanasida Bog'ot tuman 3-son DMTTda grafik asosida o'rta guruh tarbiyachisi Ibragimova Sanobar bilan birgalikda "Metodik mahorat soati" tadbirida mahorat mashg'ulotlari o'tkazildi
Ulashing: https://t.me/xorazmmtb/6640?single

TARBIYACHI-2024

12 Jan, 15:47


🟢 Реклама учун ажойиб таклиф

Мактабгача таълим ташкилоти директори ва педагоглари диққатига.

TARBIYACHI2024 телеграм канали Сиз учун ажойиб имконият таклиф этади.

Сиз ўзингизнинг ташкилотингизда, гуруҳингизда ўтказилган тадбир, танлов, байрам эрталиги ёки семинарлар билан ўртоқлашмоқчимисиз?

‼️ Расм, видеоларингиз остига маълумотларни ёзиб бизга жўнатинг.

Эслатиб ўтамиз, Кунига фақатгина 5 та янгиликни улашиб борамиз.

👀 Бизнинг канал просмотри ва рейтингини 📶 юқоридаги расмдан билиб олишингиз мумкин.

Сизнинг Мактабгача таълим ташкилотингиздаги янгиликларни барчага улашинг.

(эслатиб ўтамиз, реклама бериш пуллик)
Ўз мақолангиз ёки рекламангизни пастдаги манзилга юборинг. 👇👇👇

Мурожаат учун: @ilkqadam_talim

TARBIYACHI-2024

10 Jan, 13:05


Buyurtma uchun.
@ilkqadam_talim
@risolat_1489
@zilala7572

TARBIYACHI-2024

09 Jan, 08:21


https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/3031

TARBIYACHI-2024

09 Jan, 07:42


Бир таниш хусусий боғча директорининг илтимосига асосан
Мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар билан биргаликда ўтказиш мумкин бўлган бир нечта ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқгандим, шуларни Сизларга ҳам улашмоқчиман.

1. "Оилавий китоб кунлари" лойиҳаси

Мақсад: Болаларда ўқишга қизиқиш уйғотиш ва оилада китоб ўқиш маданиятини шакллантириш.
Фаолиятлар:
Ота-оналар ва болалар билан биргаликда афсона, ҳикоя ўқиш кечалари.

Болалар ва ота-оналар томонидан яратилган қўлёзма китоблар кўргазмаси.
"Энг яхши китобхон оила" танлови.

2. "Соғлом оила – соғлом бола" лойиҳаси

Мақсад: Ота-оналарга болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича билим бериш.
Фаолиятлар:
Спорт ўйинлари (ота-оналар ва болаларнинг футбол, волейбол мусобақалари).

Диетологлар ва педиатрлар иштирокида маъруза ва мастер-класслар.
"Соғлом овқатланиш кунлари"ни ташкил қилиш.

3. "Оилавий ижодкорлик фестивали" лойиҳаси


Мақсад: Ота-оналар ва болаларни ижодий фаолиятга жалб қилиш.
Фаолиятлар:
Ота-оналар ва болалар томонидан ясалган қўл ишлари кўргазмаси.

"Менинг оилам" мавзусида расмлар танлови.
Қўшиқ ёки рақс ижросида иштирок этиш.

4. "Оила ва бола учун хавфсиз муҳит" лойиҳаси

Мақсад: Болалар хавфсизлигини таъминлашда ота-оналарни хабардор қилиш.
Фаолиятлар:
Йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўқув машғулотлари.

Ҳодисаларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича мастер-класслар.
"Болалар учун хавфсиз уй" мавзусида маслаҳатлар.

5. "Ота-оналар учун психологик клуб" лойиҳаси

Мақсад: Ота-оналарга болалар тарбиясида юзага келувчи муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш.
Фаолиятлар:
Психолог билан семинарлар ва маслаҳатлар.

Болаларнинг руҳий ривожланиши бўйича мавзули учрашувлар.
Ота-оналар ўртасида тажриба алмашув сессиялари.

6. "Меҳнат кунлари" лойиҳаси

Мақсад: Ота-оналарни боғча муҳитидаги турли ишларга жалб қилиш ва болаларда меҳнатга ҳурмат уйғотиш.
Фаолиятлар:
Боғча ҳовлисида биргаликда кўчат экиш.

Болалар билан биргаликда қўл меҳнати буюмлари яратиш.
"Меҳнат – бахт калити" мавзусида оилавий маҳорат дарслари.

7. "Ота-оналар театри" лойиҳаси

Мақсад: Ота-оналар ва болалар ўртасидаги эмоционал алоқани мустаҳкамлаш.
Фаолиятлар:
Ота-оналар томонидан саҳналаштирилган эртаклар намойиши.
Болалар учун интерактив ўйинли театрал спектакллар.

"Менинг оиламнинг роли" мавзусида роль ўйинлари.

8. "Оилавий тарих кунлари" лойиҳаси

Мақсад: Болаларни ўз оиласининг тарихи ва қадриятларини ўрганишга ўргатиш.
Фаолиятлар:
Ота-оналар ва болалар учун "Оила дарахти"ни яратиш.

"Менинг оилам қаҳрамони" мавзусида презентациялар.
Оилавий анъаналар ва рецептлар бўйича мастер-класслар.

Бу лойиҳалар ота-оналарни боғча ҳаётига яқинлаштиради, болаларнинг ривожланишида муҳим ҳисса қўшади ва оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Танишларингизга юбориб қўйинг.
Каналга обуна бўлишни унутманг: https://t.me/xorazmmtb/6627

TARBIYACHI-2024

30 Dec, 15:21


Янги йилни турли мамлакатларда ўзига хос тарзда нишонлашади, бу анъаналар тарихий, маданий ва географик хусусиятларга боғлиқ. Қуйида айрим қизиқарли фактларни келтириб ўтаман:

1. Испания
Испанияда Янги йил кириши билан 12 марта қўнғироқ овози эшитилади. Ҳар бир қўнғироқ урилганда битта узум донаси ейиш одати бор. Бу янги йилда омад ва бахт келтиришга ишонилади.


2. Япония
Японияда Янги йил арафасида маъбалларда 108 марта қўнғироқ урилар экан. Бу буддистлар анъанаси бўлиб, инсоннинг ёмон хислатларини кетказиш ва янги йилни поклик билан қарши олишни англатади.


3. Италия
Италияда Янги йил кечасида одамлар эски буюмларни (масалан, кўҳна мебель ёки кийимлар) ойнадан ташлаб юборадилар. Бу янги йилга янги энергия ва омад келтиришни англатади.


4. Дания
Данияликлар Янги йилни қизиқарли тарзда қарши олишади: улар эски идишларни дўстларининг эшиклари олдига уриб синадилар. Бу дўстлик ва муҳаббат рамзи ҳисобланади.


5. Филиппин
Филиппинда Янги йилда давра шаклидаги нарсалар (масалан, мевалар, танга) омад келтириш деб ҳисобланади, чунки давра шакли беқиёслик ва фаровонлик рамзи ҳисобланади.


6. Ўзбекистон
Ўзбекистонда Янги йил асосан оила даврасида нишонланади. Янги йил кечасида қишки таомлар (масалан, мандарин, палов) тайёрланади. Асосий кўнгилочар тадбирлар Янги йил арчаси атрофида бўлиб ўтади, Санта-Клаус (Қорбобо) ва Снегурочка (Қорқиз) болаларга совғалар улашади.


7. Бразилия
Бразилияда одамлар Янги йил кечасида оқ кийим кийишни маъқул кўрадилар, чунки оқ ранг поклик ва тинчлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, денгиз соҳилида шам ёқиш ва тўлқинларга сакраш анъанаси бор.

Янги йилни нишонлаш ҳар бир мамлакатда ўзгача ва қизиқарлидир! Сизнингча, қайси анъана энг қизиқ?

TARBIYACHI-2024

29 Dec, 20:11


Ассалому алайкум, Ҳурматли ҳамкасблар....

Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин! Сизлар болаларга илм ва тарбия берибгина қолмай, уларни овқатлантириб, тушликдан кейин ухлатиб, баъзан эса улар билан бирга югуриб-югуриб машқ ҳам қиласизлар! Бундай суперқаҳрамонлар фақат бизда бор!

Келажакда "ўрнини топ", "бўёққа беланди" ёки "сочига қум септи" каби ногаҳон ҳолатлар ёрқин хотираларга айлансин. Янги йилда сизга фақат сокин болалар, ўз вақтида ухлайдиган гуруҳ ва доимо ишлайдиган кофемашина тилаймиз!

Сизлар бизнинг қаҳрамонларимизсиз ва Янги йилда ҳам ҳамиша шундай қувноқ, меҳрибон ва илҳомли бўлиб қолинг!

TARBIYACHI-2024

24 Dec, 18:31


#Янгилик
#ДМТТ

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-декабрдаги 848-сонли Қарорида мактабгача таълим тизимига оид бир неча муҳим ўзгаришлар белгиланган. Уларни содда ва аниқ шаклда кўрсатамиз:

1. Директор ўринбосарлари вазифалари: Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўринбосарларига таълим сифати, педагог ходимларнинг касбий ривожланиши ҳамда инновацион ва рақамли технологияларни жорий этиш вазифалари юклатилди.

2. Биометрик идентификация: Давлат мактабгача таълим ташкилотларида биометрик идентификация технологиялари орқали:

👉 Ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати юритилади.

👉 Ходимлар маоши, болалар озиқ-овқат харажатлари ва ота-оналар тўловлари автоматлаштирилади.

3. "Болалар боғчаси" ахборот тизими:

👉 Бўш ўринларни ҳисобга олиш.

👉 Болаларни навбатга қўйиш.

👉 МТТларга йўлланмаларни шакллантириш жараёнлари автоматлаштирилди.

Бу ўзгаришлар мактабгача таълимни такомиллаштириш ва рақамлаштиришга қаратилган.

TARBIYACHI-2024

24 Dec, 18:22


#Янгилик
#МТТ

Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18-декабрдаги 848-сонли қарорига асосан Давлат Мактабгача таълим ташкилотларида:

2025-йил 1-июлдан бошлаб барча давлат мактабгача таълим ташкилотларида ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш, иш вақти табелини шакллантириш, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳаражатларини натура шаклида ҳисоблаш, ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Хўш бу нима дегани ва ушбу жараёнларни электрон давомат қилиниши, рақамлаштириш нима беради?

🟢 1. Ҳар куни, аслида келган (келди дейилди деб фиктив + қўйиб бўлмайди) болаларнинг аниқ сонини юритиш имконияти яратилади. (мисол учун бугунги кунда Оилавий боғчалардаки каби)

🟢 2. Қоғоз менюда, кун оҳирида максимал болалар сонини ёзиб, едирилмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг талон-тарожини олдини олади
(бу дегани электрон давоматдан ўтган болаларнинг аниқ сони автоматик тарзда менюга тушади, шу ерда яна бир жиҳати бор, менимча бугун давоматдан ўтказилган болалар сони, эртанги куннинг менюсига тушса керак, яна билмадим кўрамиз).

🟢 3. Энг асосий муаммолардан бўлган масалалардан бири, иш ставкасининг, ишлаган кунларнинг аниқ миқдори юритилади. Бу дегани, бугунги кунда 1 ставкада 9 соатдан 5 кун ишлаётган тарбиячиларга аслида улар 4 кун ишлаши кераклигини беради, яъни агар Сиз 5 кун давомида давоматдан ўтсангиз Сизга тегишли равишда
иш кунлари ва соати ёзилади дегани.
Агар, ушбу ахборот тизимида барча ДМТТ ходимлари учун ўзи ва ҳамкасбларининг ойлик табелларини очиқ тартибда кўриш имконияти ҳам яратилса, бу жуда катта фойда бўлар эди.
Очиқликми, унда оҳиригача очиқ бўлсин. 😊

Улашиб қўйинг, янгиликлар кўп: https://t.me/xorazmmtb/6622

TARBIYACHI-2024

24 Dec, 15:21


#Расман
⚡️Янги йил байрамида 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар кетма-кет 5 кун, 6 кунликлар эса 6 кун дам олади

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

➡️ 28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

➡️ 29 декабрь, якшанба —
барча учун одатий дам олиш куни;

➡️ 30 декабрь, душанба —
6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

➡️ 31 декабрь, сешанба —
барча учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 1 январь, чоршанба —
Янги йил байрами;

➡️ 2 январь, пайшанба —
6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6621

TARBIYACHI-2024

15 Dec, 04:55


#Маълумот_учун
#Қизиқ_фактлар
#Энг_зўр_боғчалар


Қайси болалар боғчаси дунёнинг энг креатив ва энг яхши боғчаси эканлигини аниқ айтиш қийин, чунки бу таълим дастури, дизайни, болаларга муносабати ва ота-оналар фикрига боғлиқ. Бироқ, дунёда ўз ноодатийлиги ва инновацион ёндашуви билан машҳур бўлган бир неча болалар боғчалари мавжуд:

🟢 1. Fuji Kindergarten (Токио, Япония)

Бу болалар боғчаси ўзига хос архитектураси билан машҳур. Бино овала шаклида қурилган бўлиб, болалар унинг томида эркин югуриши мумкин.

Боғча табиатни таълим жараёнига қўшган: бино ичида дарахтлар ўсади.
Очиқ концепция болаларнинг ижодий қобилияти ва эркинлигини ривожлантиради.


🟢 2. Dandelion School (Копенгаген, Дания)

Дания ўйин орқали таълим беришга алоҳида эътибор қаратади.
Бу боғчада экологик тозаликка катта эътибор берилади: ёғочдан ясалган қурилишлар, табиий ёритиш ва ижод учун кенг жойлар мавжуд.


🟢 3. Green School (Бали, Индонезия)

Бу фақат болалар боғчаси эмас, балки ҳар хил ёшдаги болалар учун мўлжалланган таълим муассасаси.

Мактаб тўлиқ бамбукдан қурилган ва табиат бағрида жойлашган.
Дастур экологик таълим ва табиатга ғамхўрлик қилишга йўналтирилган.


🟢 4. Reggio Emilia Approach (Италия)

Бу муайян болалар боғчаси эмас, балки бутун дунёда қўлланиладиган таълим концепциясидир.

Болалар атроф-муҳит билан ўзаро таъсир, ижод ва тадқиқот орқали ўрганадилар.
Италияда бу ёндашувни кўпгина боғчалар ўз дастурларига қўшган.

Ушбу ажойиб хабарни улашиб қўйинг, каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/xorazmmtb/6619

TARBIYACHI-2024

04 Dec, 18:59


#Таянч_МТТ

Хабарингиз бор, каналимизда https://t.me/xorazmmtb/6586 ушбу мақолани, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги имзолаган Фармони бўйича, Мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши белгиланган янги ислоҳотлар бўйича хабарни етказган эдик.

Хўш бугун ушбу йўналишда, яъни Хоразм вилоятидаги туман, шаҳарларда қайси МТТлари "Таянч мактабгача таълим ташкилоти" сифатида танлангани, кимлар малакали тренерлар гуруҳига танлаб олинганлигидан кимдир хабардорми?

Кимлар энг яхши ва қайси МТТ энг намунали ташкилот сифатида "Таянч МТТ" қилиб белгиланганлигини ҳаммамиз билайлик....

Хуллас, ушбу йўналишда янгиликлар бўлса, албатта Сизларга улашамиз....

Зероки таълим сифатини таъминловчи асосий контингент бу тарбиячилар бўлганидан кейин, улар албатта ушбу йўналишдаги янгиликларларда хабардор бўлиб боришлари лозимдир...

Кутамиз... 😉

Каналга обуна (подписаться) бўлиш тугмасини босишни унутманг:
https://t.me/xorazmmtb/6618

TARBIYACHI-2024

04 Dec, 03:41


#Бола_ҳуқуқлари

Энди, МТТдаги педагог ёки тарбиячи болаларга нисбатан куч, зўравонлик ишлатса, келгусида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Бу дегани болага нисбатан куч ишлатдими, демак бу меҳнат мажбуриятларини қўпол бузиш деб таснифланиб, меҳнат шартномасини бекор қилинишигача олиб келиши мумкин.

Хуллас, шўх бўладими, гипершўх бўладими энди болани уриш йўқ, азизларим....
Ундан кўра болалар билан ишлаш кўникмангиз ва маҳоратингизни ошириш бўйича ўз устингизда ишланг...

Кимга улашишни ўзингиз биласиз,
Обуна бўлишни унутманг😉: https://t.me/xorazmmtb/6617?single

TARBIYACHI-2024

28 Nov, 16:02


#Методика

Science Kiddo қандай таълимий метод....?

Science Kiddo – болалар учун илмий билимларни қизиқарли ва амалий тарзда тушунтиришга мўлжалланган таълим платформаси ёки ташаббус. У болаларда илм-фанга бўлган қизиқишни уйғотиш ва уларни тажриба, интерактив ўйинлар ҳамда амалий машғулотлар орқали ўқитишга йўналтирилган. Бундай ташаббуслар кўпинча қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

Асосий мақсадлари:
1. Илм-фанга муҳаббат уйғотиш: Болаларни физика, кимё, биология, астрономия ва бошқа фан соҳаларига қизиқтириш.

2. Қўлланма тажрибалар: Турли оддий илмий тажрибаларни ўтказиш орқали болаларга илмнинг амалий жиҳатларини ўргатиш.

3. Қизиқарли ва тушунарли методика: Илмий тушунчаларни болаларга осон ва ёдда қоладиган усулларда етказиш.

4. Интерактив ўрганиш: Мультимедиа, ўйинлар ва махсус дастурлар орқали болаларга янги билимлар бериш.

Қандай машғулотлар ўтказилади?

Оддий кимёвий тажрибалар (масалан, суюқликларнинг реакциялари).

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6615

TARBIYACHI-2024

27 Nov, 17:21


#Реклама_😊

https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/2912?single

TARBIYACHI-2024

27 Nov, 11:54


TARBIYACHI-2024 pinned «#Педтехнологиялар Мактабгача таълимда шахсга йўналтирилган (индивидуаллаштирилган) таълим дастурлари замонавий педагогик ёндашувларнинг муҳим йўналиши бўлиб, улар боланинг шахсий эҳтиёжлари, қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олади. Дунёда бундай таълим…»

TARBIYACHI-2024

27 Nov, 09:59


#STEM_metodi

Жуда кўплаб методист ва тарбиячиларимиз STEM (Фан (Science), Технология (Technology), Инженерия (Engineering) ва Математика (Mathematics)) методикасини ўзлари томонидан ташкил этилиши учун содда ва тушунарли мисоллар, видеоларни кўп сўрашади.
Шундай экан, марҳамат.... 😊

(Яна қандай методикалар бўйича видеороликларни томоша қилишни ва ўрганишни хохлайсиз, @tarbiyachi2019 манзилига аниқ қилиб ёзиб)

https://youtube.com/playlist?list=PLyjIUykddzKUj-gw6YCz7u6TODh-mosTX&si=7nMmPttnsno-emBA

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6607

TARBIYACHI-2024

27 Nov, 09:41


#Педтехнологиялар

Мактабгача таълимда шахсга йўналтирилган (индивидуаллаштирилган) таълим дастурлари замонавий педагогик ёндашувларнинг муҳим йўналиши бўлиб, улар боланинг шахсий эҳтиёжлари, қобилиятлари ва қизиқишларини ҳисобга олади. Дунёда бундай таълим дастурларини қўллашда қуйидаги илғор педагогик технологиялар кенг қўлланилади:

1. Монтессори методи

Асосчиси: Мария Монтессори.

Моҳияти: Боланинг мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш қобилиятини ривожлантириш. Болалар махсус муҳитда мустақил равишда фаолият юритади.

Асосий принциплар:

👉Ҳар бир бола ўз ритмида ўқиш имкониятига эга.
👉Аниқ материаллар билан ишлаш.
👉Тарбиячи – болага йўналиш беришдаги қўлловчи.

2. Реджо Эмилия ёндашуви

Асосланган жойи: Италиянинг Реджо Эмилия шаҳри.

Моҳияти: Боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, тажрибавий ўқув жараёнини ташкил қилиш.

Асосий хусусиятлар:

👉Болаларни ижодий ва мустақил фикрлашга ўргатиш.
👉Таълим жараёнини “учинчи мураббий” сифатидаги муҳит билан бойитиш.
👉Ота-оналар ва мураббийлар ўртасида яқин ҳамкорлик.

3. STEM таълимини интеграция қилиш

STEM: Фан (Science), Технология (Technology), Инженерия (Engineering) ва Математика (Mathematics) соҳаларини ўзида бирлаштиради.

Моҳияти: Ёш болаларда мулоҳаза қилиш, ижодий ва мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш.

Қўлланиладиган методлар:

👉Лаборатория ўйинлари.
👉Конструкторлар ва робототехника воситалари билан ишлаш.

4. Вальдорф педагогикаси

Асосчиси: Рудольф Штайнер.

Моҳияти: Боланинг ижодий қобилиятлари ва табиий ритмини ривожлантиришга эътибор қаратиш.

Асосий принциплар:

Табиат билан яқинлик.

👉Синфдаги эркинлик ва ҳаракатлар.
👉Буюмлардан табиий материаллар фойдаланиш.

5. Педагогик ўйин технологиялари

Моҳияти: Ўқув жараёнини болалар учун қизиқарли ва самарали қилиш мақсадида ўйинларни қўллаш.

Логик ўйинлар.

👉Жамоавий ва ранг-баранг стол ўйинлари.
👉Қурилмалар билан ўқув машғулотлари.

6. Когнитив ривожланиш методлари

Моҳияти: Боланинг ёшга мос интеллектуал ривожланишини таъминлаш учун унинг фикрлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш.

Методикалар:

👉Жан Пиаженинг когнитив ривожланиш назарияси.
👉Қийинчиликка асосланган вазифалар ва бошқотирмалар.

7. Дастурлаш ва цифрли технологиялар

Замонавий таълим дастурларида болаларни дастурлаш асослари ва рақамли саводхонликка тайёрлаш.

Қўлланиладиган воситалар:

👉Логик ва алгоритмлаштириш ўйинлари.
👉Содда робототехника ўйинчилари (мисол учун, Bee-Bot ёки Lego Education).

8. Табиатга йўналтирилган таълим

Моҳияти: Болаларни табиатни тушунишга, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўргатиш.

Методлар:
Экология ўйинлари.

👉Табиат қўйнида машғулотлар ўтказиш.
👉Боғдорчиликка ўргатиш.

Хулоса

Мактабгача таълимда шахсга йўналтирилган ёндашувлар ҳар бир боланинг индивидуал ривожланишига хизмат қилади. Бу технологиялар нафақат билимларни бериш, балки ижодкорлик, мустақил фикрлаш ва мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улардан самарали фойдаланиш учун педагоглар ва ота-оналар ўртасида яқин ҳамкорлик зарур.

Юқоридаги, педагогик технологияларни таълимий жараёнда қўллаш бўйича тавсияларни ҳам тез орада Сизларга тақдим қиламан.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6606

TARBIYACHI-2024

26 Nov, 18:02


"Ilk Qadam" дастурини яна бир бор қайта кўриб чиқган ҳолда қуйидаги камчиликлари бўйича қисқача таҳлилилимни барчангиз учун тақдим қилсам.
(Илтимос диққат билан ўқинг, олдиндан раҳмат)

1. Инклюзив таълимнинг чекланганлиги:
Инклюзив таълим қоидалари дастурда белгиланган бўлса-да, уни амалга оширишда амалий ёрдам ва механизмлар етишмовчилиги сезилади.

2. Миллий қадриятлар билан уйғунлашмаган элементларнинг мавжудлиги, бунда
барча таълим мазмуни ўзбек миллий менталитети ва қадриятларини инобатга олган ҳолда эмас, шунинг учун маданий муносабатларга оид элементларни кўпроқ жорий этиш зарур.

3. Ота-оналар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорликнинг чегараланганлиги:
Ота-оналар ва маҳаллий ҳамжамиятни таълим жараёнига жалб қилишнинг самарали механизмлари тўлиқ йўқ. Улар фақат йиғилишлар ва баъзи тадбирлар орқали иштирок этишади.

4. Таълим жараёнида замонавий технологиялардан кам фойдаланиш:
Дастурда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари жуда чекланган. Бугунги кун талабларига мос ҳолда рақамли платформалар ва интерактив усулларни кенг жорий этиш талаб этилади.

5. Таълим-тарбия жараёнида боланинг индивидуал эҳтиёжларини инобатга олишдаги муаммолар:
Ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжлари учун махсус мослаштирилган ёндошув механизми етарли даражада ишлаб чиқилмаган.

Ўйлайманки, ушбу таклифлар билан чуқур ўйланган ҳолда танишиб чиқасиз.

Мободо вазирликда ёки уларга яқин бўлган танишларингиз бўлса ИЛТИМОС уларга ҳам ушбу таклифларни улашиб қўйинг, мободо, "Илк қадам" ўқув дастурига таклиф ва қўшимчалар бўйича ишлаётган бўлсалар, шуларни ҳам инобатга олсин.
Зероки бу келгусида ҳар бир тарбиячи томонидан ташкил этилаётган таълим-тарбия жараёнининг сифатини ошишига ёрдам бериши мумкин.

Юқоридаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича, бир қатор таклифларим ҳам бор 😉.
Уларни сал кейинроқ тақдим қиламан.

Яна бир илтимос, мободо юқоридаги таклифларимни у ёки бу телеграм гуруҳга ёки мақолангизга қўшмоқчи бўлсангиз, каминани ҳам исмини ёзишни унутманг 🤝 🙏.
Ҳурмат билан,

Фурқат Нуржонович...

Улашиш учун: https://t.me/xorazmmtb/6605

TARBIYACHI-2024

23 Nov, 14:22


#Методистлар


Қачон замдиректор бўласизлар....

Айрим методистларимиз(бўлажак замдиректорлар😊),  тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячиларни шу даражада қўрқитибдилар....
Илоҳим замдиректор бўлмасин деб ўтириптилар....

Айтиб қўяййй,  агар тарбиячи ёки ёрдамчи тарбиячиларимизга заррача озор берсангиз,  мани ишим Сиз билан бўлади....
Ким сан сен... дейдиганлар учун....
... Я

Фурқат Нуржонович.. 😊

Улашинг... https://t.me/xorazmmtb/6604

TARBIYACHI-2024

23 Nov, 14:21


#Методистлар


Қачон замдиректор бўласизлар....

Айримларинг, тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячиларни шу даражада қўрқитибсизлар....
Илоҳим замдиректор бўлмасин деб ўтириптилар....

Айтиб қўяййй, агар тарбиячи ёки ёрдамчи тарбиячиларимизга заррача озор берсангиз, мани ишим Сиз билан бўлади....
Ким сан сен... дейдиганлар учун....
... Я

Фурқат Нуржонович.. 😊

Улашинг... https://t.me/xorazmmtb/6603

TARBIYACHI-2024

23 Nov, 14:15


⚡️Хусусий боғча ва мактаблар 2030-йилгача барча турдаги солиқлардан озод этилди

Таьлим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.11.2024 йилдаги ПҚ-403-сон

Улашинг, олдин бизда, кейин қолганларда... 😊

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6602

TARBIYACHI-2024

21 Nov, 14:56


Мазкур конферецияда ҳар бирингиз ўз мақолангиз билан иштирок этишингиз мумкин.

Сизнинг мақолангиз,  Мактабгача таълимдаги таълим сифатини оширишга ёрдам бериши мумкинлигини унутманг.

Бизни кузатиб боринг,  мактабгача таълим тизимига оид сўнги янгиликлар фақат бизда😉

Батафсил маълумотни, юқоридаги 👆 файлдан топишингиз мумкин

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6601

TARBIYACHI-2024

21 Nov, 14:52


#Xalqaro_konferensiya

⭐️2024-yil 4-5-dekabr kunlari Maktabgacha ta’lim tashkilotlari direktor va mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish institutida, BMT ning bolalar jamg‘armasi UNICEFning O‘zbekistondagi vakolatxonasi hamda “Science and innovation” xalqaro ilmiy jurnali bilan hamkorlikda “Maktabgacha ta’limda: sifat va samaradorlik, rivojlanish istiqbollari” mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjumanga barchangizni lutfan taklif qilamiz!

Anjumanga maqolalar qabulining soʻnggi kuni: 2024-yil 25-noyabr.

Maqolalar qabuli uchun:

Narzullayeva Dilnoza
☎️+998958636340
📩 @Science_MMM_journal

📧Xorijlik mualliflar maqolalari [email protected] elektron pochta manzili orqali qabul qilinadi.

TARBIYACHI-2024

14 Nov, 18:43


#Ilk_qadam_markazi

Noyabr oyi uchun, Sizlarga ajoyib taklif.

Ko‘rib baho bering...

Buyurtma bering, tezda tayyor qilib beramiz.

Biz bilan bogʻlanish uchun:
+998978667572
+998999667572

@ilkqadam_talim

@rivojlantiruvchioyinlar

TARBIYACHI-2024

11 Nov, 13:22


#Ilk_qadam_markazi

Noyabr oyi uchun, Sizlarga ajoyib taklif.

Guruhingizdagi bolalar mazza qilib o‘ynaydigan rivojlantiruvchi o‘yin

Ko‘rib baho bering...

Buyurtma bering, tezda tayyor qilib beramiz.


Biz bilan bogʻlanish uchun:
📱+998978667572
📱+998999667572

@ilkqadam_talim

@rivojlantiruvchioyinlar


https://www.instagram.com/ilkqadam_talim/profilecard/?igsh=M3V5Ymgzb2NjZjlv

TARBIYACHI-2024

30 Oct, 10:41


https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/2884

TARBIYACHI-2024

25 Oct, 18:12


#Мёртвые_души


Яна ўша штат масаласида жуда кўплаб савол(шикоят)лар кела бошлади...

Бугуннинг ўзида 8 та тарбиячи 1 штат бирликда ишласада 5 кун тўлиқ ишда бўлаётганини билдиришди....

Ўртоқ директорлар 0.25 штат бирлигини кимга ёзаётганингизни ҳаммага очиқланг....(Агар шундай 4 нафар тарбиячи бўлса 1 штат бирлиги қаерда, кимга ёзилмоқда..?)

🫵 Аҳир боғчанинг кўринадиган жойида барча ходимларнинг ҳар ой якуни бўйича Табели осилиши керак эди қууу....

Тарификация қани...???
Бугун нечта мард директорлар ташкилотидаги касаба уюшмасининг стендида ёки бошқа бир стенда ҳар йили тасдиқланадиган ТАРИФИКАЦИЯни осиб қўйган...??? Бўлар энди... Бўлар....

Боғчангиздаги ходимлар гуруҳига юбориб қўйинг (группада барибир директорнинг ҳам "агентлари" бор, ўзи етказиб қўяди) бу хабарни.. 😉
https://t.me/xorazmmtb/6594

TARBIYACHI-2024

24 Oct, 03:47


#Илк_қадам
#Таълим_маркази

Ҳурматли МТТдаги ҳамкасблар, хабарингиз бор марказимиз томонидан Иш ҳужжатларидан ташқари Сизларга қўл иши бўлган ва таълимий жараёнда кўргазмали восита сифатида фойдаланиладиган КЎРГАЗМАЛАРНИ ҳам тақдим қилмоқда.

Қўл ишларига бўлган талабларни инобатга олиб, марказимиз Сизларга ажойиб таклиф билан чиқмоқда, яъни агар Сиз турли кўтгазмаларни ўзингиз ясай олсангиз, уларни Сизлардан яхши нарҳларда сотиб олишга тайёрлигимизни билдирамиз.

💲 Ойликга қараб ўтирмасдан, иқтидорингиз ортидан қўшимча даромад топинг.

🤝 Барчани ҳамкорликга чорлаб қоламиз.

🟢 Ўзингиз ясаган қўл ишларингизнинг расмларини @ilkqadam_talim манзилига юбориб, тел рақамингизни қолдиринг, Биз Сиз билан боғланамиз ва нарҳи бўйича келишиб, Сизларга буюртма берамиз.

Иқтидор ва истеъдодингиз ортидан қўшимча даромад қилинг 💲💲💲💲😊.

Ижодкор ҳамкасбларингизга ушбу хабарни жўнатиб қўйинг.
👇👇👇👇
@ilkqadam_talim манзилига ёзинг.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6593

TARBIYACHI-2024

19 Oct, 16:35


💥💥💥💥💥💥💥💥💥💥
EʼLON: Hurmatli hamkasblar orangizda qoʻshimcha daromad qilishni istaydigan qoʻli gul mohir qoʻllar boʻlsa ishlarini ommalashtirishga yordam beramiz. Viloyatlarda qoʻl mehnatidan,oyiga zoʻr foyda topayotgan hamkasblarimiz bizda ham bormiiii?????
Biz bilan bogʻlanish uchun:👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📱+998978667572
📱+998999667572
@zilala7572
@risolat1489
@ilkqadam_talim.
🤝Biz siz bilan hamkorlikda ishlashga tayyormiz:
Ilk qadam taʼlim markazi🤝

TARBIYACHI-2024

19 Oct, 12:07


#Психолог
Бир психологга икки раҳбар...
Ассалому алейкум, ҳурматли админ.
Мен Давлат боғчасида психолог бўлиб ишлайман. Шу кунгача қаолиятимни 99-сонли буйруқ асосида ташкил қилиб келаётган эдим.
Лекин ўтган куни туман бўлимидан "Психологлар билан ишлайдиган ходим" менинг ҳужжатларимни кўргани келди.
Бу ёғини айтсам тилим, айтмасам дилим куяди.
У киши менга қачонлардир, эски Халқ таълими вақтида чиқган буйруқлар бўйича ишларимни сўрайдимией, янги буйруқлар бўйича иш ҳужжатларимни сўрайдимией, хуллас хўп бўлади, бажарамиз деб қолдим.
Кейин, туман бўлимидаги МТТлар билан ишлайдиган шўъбага мурожаат қилдим, у эса менга Сиздан хеч ким 99-сонли буйруқдан ташқари иш ҳужжатларини сўрашга хақли эмас деб жавоб берди.
Илтимос Психолог сифатида МТТда қайси ҳужжатларни юритай?

Мурожаатни ўзгартиришсиз Сизларга тақдим қилдим.
Бу саволга жавоб берадиган бўлимлардаги психологлар билан ишлайдиган масъулга шу хабарни жўнатинг,менга @tarbiyachi2019 га жавобни юборсин асослаб 😉.
Кейин мен асослаб бераман....

TARBIYACHI-2024

07 Oct, 08:58


#Президент_Фармони
#Янги_устама

Хабарингиз бор, 2024-йил 30-сентябрда Президентимизнинг ПФ152-сонли фармони чиқди.

Мазкур фармондаги бир қатор янгиликларни каналимизда тақдим қилган эдик.

Ушбу Фармондаги яна бир янгилик менинг эътиборимни тортди, яъни 2025-йил 1-январдан ҳар бир туман, шаҳарда биттадан умумий типдаги МТТлар танлаб олиниб, уларда Инклюзив гуруҳлар ташкил этилади (инклюзив гуруҳлар ва уларга қайси турдаги кассаллиги бўлган болалар қамраб олиниши бўйича батафсил маълумотларни тез орада ёритамиз).

Нима учун, инклюзив гуруҳлар бўйича янгиликга тўхталиб ўтдим, гап шундаги ушбу гуруҳларда ишлайдиган тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячига (дефектологга ҳам) қуйдагича устамалар белгиланган:
👉 1 бола учун 10%,
👉 2 бола учун 20%,
👉 3 бола учун 30% устама белгиланган (бироқ мазкур гуруҳда ишлаш ҳам осон бўлмайди).


Бизни кузатиб боринг,
Мактабгача таълим бўйича энг сўнги янгилик ва лойиҳалар тўғрисида бизнинг каналдан билиб олишингиз мумкин.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6590

TARBIYACHI-2024

04 Oct, 05:26


❗️Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилади

“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

🔹кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш;

🔹катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш.

🗓 2026/2027 ўқув йилидан:

🔸боғчалар томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиёти жорий қилинади;

🔸мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш йўлга қўйилади.

☑️ 2025 йил 1 августгача:

мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар, аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материаллар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида жойлаштирилади ҳамда улардан эркин ва бепул фойдаланиш имконияти яратилади;

Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ота-оналар учун шахсий кабинет яратилади ва унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилиши таъминланади.

Улашинг: https://t.me/xorazmmtb/6589

TARBIYACHI-2024

03 Oct, 06:31


#Хулоса_қилинг

🆘 🗣 Шу кунларда менга МТТларидаги тарбиячилар томонидан Иш куни ва иш ставкаларини ҳадеб ўзгартираётган директорлардан норози бўлиб мурожаат қилаётганлар кўпайди.

💬 🟢 Ҳурматли директорлар агар шу тариқа давом қилаверса, фаолиятингиз бўйича тегишли раҳбар ва ташкилотларга ўша мурожаатларни йўналтиришга мажбур бўламан.
Хулоса ўзингиздан....

Улашиб қўйинг, зероки гап эгасини югуриб бориб топсин😉:
https://t.me/xorazmmtb/6588

TARBIYACHI-2024

02 Oct, 08:18


📣 Bogʻcha direktorlari uchun oʻrinbosarlar, 20 foizlik ustama, mobil malaka oshirish xizmatlari va imtiyozlar

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Maktabgacha taʼlim sifati va samaradorligini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni qabul qilindi.

👉 Unga koʻra:

2026-2027-oʻquv yilidan boshlab:

maktabga tayyorlov guruhlarini bitirgan bolalarga ularning rivojlanish xaritasi asosida bir yillik maktabga tayyorlovdan oʻtganlik haqida elektron sertifikat berish tartibi yoʻlga qoʻyiladi.

2025-yil 1-avgustga qadar:

maktabgacha taʼlimning davlat taʼlim dasturi xalqaro standartlar asosida takomillashtiriladi hamda maktabga tayyorlov guruhlari va boshlangʻich taʼlim oʻquv dasturlari oʻzaro uzviyligi va muvofiqligi taʼminlanadi.

2025-yil 1-yanvardan boshlab:

maktabgacha taʼlim tashkilotlarining tarbiyachi-metodist lavozimi negizida amaldagi mehnatga haq toʻlash shartlarini saqlab qolgan holda maktabgacha taʼlim tashkilotining direktori oʻrinbosari lavozimi joriy etiladi;

barcha tuman (shahar)larda kamida bittadan tayanch maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi;

tayanch maktabgacha taʼlim tashkilotlari direktor oʻrinbosarlaridan malakali trenerlar guruhi shakllantiriladi;

trener sifatida faoliyat yuritayotgan direktor oʻrinbosarlariga lavozim maoshining 20 foizi miqdorida qoʻshimcha har oylik ustama haq toʻlanadi.

2025-yil 1-martdan boshlab:


tajriba-sinov tariqasida respublikaning uzoq va chekka hududlarida joylashgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlari uchun mobil malaka oshirish xizmatlari (4 ta auditoriya koʻrinishidagi avtobuslar negizida) joriy etiladi.

2025-yil 1-yanvardan boshlab:

tajriba-sinov tariqasida har bir tuman (shahar)dagi bittadan umumiy turdagi davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida inklyuziv taʼlim guruhlari ochiladi.

2025-2026-oʻquv yilidan boshlab:

davlat oliy taʼlim tashkilotlarida maktabgacha taʼlim yoʻnalishi boʻyicha dual taʼlim shakli joriy etiladi;

davlat oliy taʼlim muassasalariga o‘qishga qabul qilishning davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirishda maktabgacha taʼlim yo‘nalishining sirtqi va kechki taʼlim shakli bo‘yicha har yili kamida 200 ta maqsadli qabul kvotalari ajratiladi va ularga maktabgacha taʻlim yoʻnalishida kamida besh yil ish stajiga ega pedagog kadrlar tabaqalashtirilgan toʻlov-kontrakt asosida qabul qilinadi.

2024-yil 1-oktabrdan boshlab:

jismoniy shaxs bir paytning oʻzida bir nechta oilaviy nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotida mehnat faoliyatini yuritayotgan boʻlsa, ijtimoiy soliq summasi uning bitta (asosiy) ish joyi boʻyicha toʻlash amaliyoti joriy etiladi;

2025-yil 1-yanvardan boshlab:

qamrov darajasi past boʻlgan davlat umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining boʻsh turgan yer uchastkalarida davlat-xususiy sheriklik asosida nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini yoʻlga qoʻyishga ruxsat etiladi.

Shuningdek, ushbu Farmon asosida:

Maktabgacha va maktab taʻlimi vaziri jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan maktabgacha taʻlim tashkilotlari rahbar va pedagog kadrlari ham ragʻbatlantiriladi;

davlat oliy taʻlim muassasalariga ularning boʻsh turgan yer uchastkalarida maktabgacha taʻlim tashkilotlari faoliyatini yoʻlga qoʻyishga ruxsat beriladi.

TARBIYACHI-2024

02 Oct, 07:55


https://t.me/+1rC_o_ADwZQ5NzAy

TARBIYACHI-2024

01 Oct, 05:16


#Қутлов

Bayram munosabati bilan Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari Iroda Yakubova "Xalq ta’limi a’lochisi" ko‘krak nishoni bilan taqdirlandi.

Mukofot muborak bo‘lsin!

Barchamizga nasib qilsin:
https://t.me/xorazmmtb/6584?single

TARBIYACHI-2024

27 Sep, 07:33


#Ишга_марҳамат

🗣 Урганч шаҳридаги Оилавий НМТТга рус тилини ҳам биладиган малакали тарбиячи ишга таклиф этилади.

🟢 Манзил: Урганч шаҳар Навоий кўчаси
🚗 Мўлжал: Машъал кўприги ёнидаги янги очилган Акбар ош маркази

📈 Ойлик маош келишилган тартибда.

Мурожаат учун:
☎️
+998993379740

TARBIYACHI-2024

21 Sep, 19:50


https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/2730

TARBIYACHI-2024

19 Sep, 07:44


#Ишга_марҳамат

Урганч шаҳридаги Оилавий НМТТга малакали тарбиячи ишга таклиф этилади.

Мўлжал: Урганч шаҳар шифохонаси (7-автобус оҳирги бекати).

Ойлик маош келишилган тартибда.

Мурожаат учун:
+998973630645
@ravshan_bahtiyorov

Иш қидираётган танишларга юборинг: https://t.me/xorazmmtb/6580

TARBIYACHI-2024

09 Sep, 20:21


https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/2682

TARBIYACHI-2024

09 Sep, 07:10


#Йиллик_Асосий_вазифалар
#2024_2025

Янги ўқув йили учун Мактабгача таълим тизими учун белгиланган асосий вазифалар.

Ҳар бир Директор, методист, тарбиячи ва бошқа педагоглар ушбу вазифалардан келиб чиқиб ўз олдига аниқ мақсад ва йиллик режаларини тузади.

Йиллик режасини тузишни бошлаган ҳамкасбларингизга улашинг:
https://t.me/xorazmmtb/6578

TARBIYACHI-2024

06 Sep, 13:53


https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar?videochat=9b85d8cc01af443522

TARBIYACHI-2024

06 Sep, 13:40


#Машғулотлар_сеткаси

🗣 Овозли чатимизни яқин орада бошлаймиз, яъни соат 19:00 да бошлаймиз.

Машғулотлар сеткасини ишлашда қийналаётган ёки қандайдир тушунмовчиликларга дуч келаётган тарбиячи ва методистларимизни овозли чатимизга таклиф қилинг...

Чатимиз ушбу "Илк қадам таълим маркази" нинг гуруҳида бўлиб ўтади.

👉 https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar/2668

TARBIYACHI-2024

05 Sep, 18:22


#Хоразм

"Хоразм" номининг келиб чиқиш тарихига юзлансак.

🔥 Зардуштийларнинг муқаддас китоби "Авесто" да "Хвайризам"...

🌖 Қадимги форс тилидаги ёзувларда "Хуваразми"...

⌛️ Милоддан аввалги 6 аср муқаддам ижод қилган Милетлик Гекатей асарларида "Хорасмия" шаклида тилга олинган....

📡 Қолган маълумотлар билан видео давомида танишинг.

Билағон ва билмасвой дўстларга улашинг:
https://t.me/xorazmmtb/6575

TARBIYACHI-2024

04 Sep, 20:42


#Машғулотлар_сеткаси

👩‍🎓 Янги ишга кирган жуда кўплаб тарбиячиларимизни
‼️ "Қандай тартибда, нима асосида, ким билан маслаҳатлашиб, ким билан биргаликда Мен(тарбиячи) ўз гуруҳимнинг машғулотлар сеткасини тузишим керак?
деган саволлар ўйлантирмоқда...

Айнан ушбу саволингизга жавобни, яъни маслаҳатни бугун (05.09.2024) "Илк қадам таълим" марказидаги мутахассислари ва МТТда кўп йиллик тажрибага эга устозларимиздан билиб олишимиз мумкин.
"Илк қадам таълим" марказининг телеграмдаги гуруҳини кузатиб боринг.
Бугун (05.09.2024) саволларингизга жавобларни олишингиз мумкин.

Марказимиз телеграм манзили: 👇👇👇
https://t.me/rivojlantiruvchioyinlar

Янги ишга кирган тарбиячи ва методистларга улашинг:

TARBIYACHI-2024

03 Sep, 03:40


#МТТ
#Янги_ўқув_йили

Эртадан барча МТТларида янги ўқув йилига, янги ойга старт берилади.
Хўш Сиз янги ўқув йилига тайёрмисиз...?
Иш ҳужжатларингиздан,
болалар давомати 05-03,
Иш журнали 05-02 тайёрми..?

Агар тайёр бўлмаса, ўйланмасдан Илк қадам таълим маркази билан боғланинг. 👇👇👇

@zilala7572
@ilkqadam_talim
@risolat1489

☎️ 978667572
📞 999667572

😉 Эртага 4-сентябр....

Ҳужжатларини тайёр қилмаган тарбиячиларга юбориб қўйинг:

https://t.me/xorazmmtb/6573

5,725

subscribers

3,812

photos

593

videos