Марказ делегацияси IMDRF доирасида халқаро семинарда иштирок этмоқда
Токио шаҳрида Халқаро тиббий буюмларни тартибга солувчи органлар 27-форум (IMDRF) олдидан ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини бошлади.
Унда АҚШ, Саудия Арабистони, Парагвай, Малайзия, Нигерия, Исроил, Чили каби 20 га яқин давлатларнинг регулятор органлари қаторида юртимиздан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида Марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Вакилларимизнинг бу тренингдаги иштироки – мамлакатимиз миллий фармацевтика тизимини модернизация қилиш, тиббий буюм ва тиббий техникалар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистоннинг регулятор тизимини глобал стандартларга интеграциялашувини жадаллаштириш ва халқаро ҳамжамиятда мамлакатимиз нуфузини оширишга хизмат қилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube