Últimas Postagens de Uzpharmcontrol (@uzpharmcontrol) no Telegram

Postagens do Canal Uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol
ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали

Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot
10,417 Inscritos
1,423 Fotos
474 Vídeos
Última Atualização 09.03.2025 05:41

O conteúdo mais recente compartilhado por Uzpharmcontrol no Telegram

Uzpharmcontrol

09 Mar, 05:15

447

🟣 🟦🟦🟦

Марказ делегацияси IMDRF доирасида халқаро семинарда иштирок этмоқда


Токио шаҳрида Халқаро тиббий буюмларни тартибга солувчи органлар 27-форум (IMDRF) олдидан ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини бошлади.

Унда АҚШ, Саудия Арабистони, Парагвай, Малайзия, Нигерия, Исроил, Чили каби 20 га яқин давлатларнинг регулятор органлари қаторида юртимиздан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида Марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Вакилларимизнинг бу тренингдаги иштироки – мамлакатимиз миллий фармацевтика тизимини модернизация қилиш, тиббий буюм ва тиббий техникалар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистоннинг регулятор тизимини глобал стандартларга интеграциялашувини жадаллаштириш ва халқаро ҳамжамиятда мамлакатимиз нуфузини оширишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

08 Mar, 05:04

2,700

🟢 ⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

Азиз ва мўътабар аёллар! Барчангизни 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин ва самимий табриклаймиз. Қалбингиздан меҳр, юзингиздан табассум асло аримасин.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати томонидан тайёрланган мазкур ролик соҳада фаолият юритаётган барча аёлларга бағишланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

08 Mar, 03:13

2,514

🟦🟦🟦

Муҳтарам аёллар, азиз оналар, меҳрибон опа-сингиллар!


Сизларни баҳорнинг илк гўзал байрами – 8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу нафосат ва меҳр-муҳаббат, эзгулик ва олижаноблик тимсоли бўлган улуғ айёмда сизларга чексиз ҳурматим ва самимий эҳтиромимни изҳор этаман.

Сиз, азиз аёллар – ҳаёт гўзаллиги, оила мустаҳкамлиги, жамият тараққиёти ва фаровонлигининг мустаҳкам таянчисисиз. Cизнинг қалбингизда фидойилик ва матонат, меҳр ва саховат яшайди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоасида ҳам кўплаб билимли, меҳнатсевар, ташаббускор ва масъулиятли аёлларимиз самарали меҳнат қилиб келмоқда. Соҳанинг ривожи, юртдошларимиз саломатлиги йўлида улкан ҳисса қўшмоқда. Биз бундай фаол ва шижоатли ҳамкасбларимиздан фахрланамиз ва сизларнинг меҳнатингизни юксак қадрлаймиз!

Орзуларингиз рўёбга чиқсин, юзингиздан табассум, қалбингиздан бахт ва қувонч аримасин! Доимо яқинларингиз ардоғида бўлинг, оилаингиз тинч ва фаровон бўлсин!

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақият тилайман!

Ҳурмат ила,
Алишер Темиров
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

07 Mar, 12:10

4,265

🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Uzpharmcontrol

07 Mar, 09:55

3,438

🔴 🟦🟦🟦

Д.Сагатова "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди!

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Матбаа бўлими бошлиғи Дамира Сагатова соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона меҳнати учун "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бу юксак мукофот – унинг ўз касбига бўлган садоқати, йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси ва масъулият билан бажараётган хизмати эътирофидир.

Дамира Сагатовани ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этиб, унга келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

07 Mar, 09:04

3,421

💐 Юртимизда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.

Ушбу айём муносабати билан бугун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказ директори Алишер Темиров иштирок этиб, тизимда меҳнат қилаётган муътабар ва муҳтарама аёлларни баҳор фаслининг илк айёми билан самимий муборакбод этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

07 Mar, 04:02

3,311

Управлением лицензирования и контроля фармацевтической деятельности обновлены статистические данные о количестве предприятий и организаций, имеющих право заниматься фармацевтической деятельностью на территории нашей республики.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

06 Mar, 13:13

3,439

🔴 🟦🟦🟦

"CRPT TURON" МЧЖ ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Республикамиз ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашишни йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида "CRPT TURON" МЧЖ ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви бўйича меморандум имзоланди.

Жамият директори Анатолий Бачикалов ва Марказ директори Алишер Темиров томонидан имзоланган мазкур ҳужжат томонлар ўртасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича маслаҳатлашувлар, соҳада тезкор ахборот алмашиш ҳамда қўшма тадбирларни режалаштириш бўйича кенг имконият яратади.

РУ: В целях обеспечения безопасности фармацевтической продукции, налаживания обмена информацией и развития взаимного сотрудничества на территории республики между ООО "CRPT TURON" и Государственным учреждением "Центр безопасности фармацевтической продукции" был подписан меморандум о сотрудничестве и обмене информацией.

Документ, подписанный Генеральным директором ООО "CRPT TURON" Анатолием Бачикаловым и Директором Центра безопасности фармацевтической продукции Алишером Темировым, открывает широкие возможности для проведения консультаций по актуальным вопросам, оперативного обмена информацией в отрасли, а также планирования совместных мероприятий.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

06 Mar, 09:39

3,428

🖥🖥🖥

Марказ лабораторияларининг моддий техник базаси халқаро стандаратлар даражасидами?


Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маъсул ходими Зуфар Бобоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Uzpharmcontrol

06 Mar, 06:28

5,145

⭕️⭕️⭕️

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube