Жорий йилнинг 28 февраль куни Андижон вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ташаббуси билан муҳим семинар ташкил этилди. Унда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомиласи билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube