O'zbekzargarsanoati @uzbekzargarsanoati Channel on Telegram

O'zbekzargarsanoati

@uzbekzargarsanoati


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг расмий телеграм саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998999981119

O'zbekzargarsanoati (Uzbek)

“O'zbekzargarsanoati” Telegram kanali - O'zbekistonning zargarlik sanoati sohasidagi yangiliklar va mavzularni o'z ichiga olgan rasmiy kanal. Bu kanal orqali siz zargarlik sanoati sohasida eng so'nggi va eng maqbul yangiliklardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Agar siz zargarlik sanoati sohasidagi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, “O'zbekzargarsanoati” kanaliga obuna bo'ling va so'nggi maqbul xabarlar bilan tanishing. Kanalda ishtirok etish uchun telefon raqami: +998999981119.

O'zbekzargarsanoati

13 Jan, 08:04


#Ўзбекистон
#Туркия
#Озарбайжон

Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг навбатдаги уч томонлама йиғилиши ва унинг доирасида бизнес-форум ўтказиш режалаштирилган.

Мазкур форумда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин:

+998901113565
+998997807788

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

10 Jan, 10:49


#Наманган_вилояти
#Иш_эълони

Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи "GAVHAR JEWEL GROUP" заргарлик корхонаси малакали уста - заргарларни ишга қабул килади!

Талаблар:

1. Ушбу сохада 3-7 йил иш тажрибаси;
2.18-30 ёшгача.


Иш ўрганишни истаганлар ва мактабларнинг битирувчи ёшларига - шогирд сифатида ўрганиш ва ишлаш имконияти мавжуд!

Ойлик маош келишув асосида.

Мурожаат учун телефон:
+998912950705

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

09 Jan, 10:00


2025 йил, 4-8 март кунлари Гонконгда шаҳрида "Hong Kong International Jewelry Show - 2025" халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин: +998997807788,
+998998871031

Рўйхатдан ўтиш вақти 11 январга қадар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

08 Jan, 05:58


#Наманган
#Самарқанд

Наманган ва Самарқанд вилоятлари тадбиркорлари диққатига!

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, уларни реализация қилиш, геммология, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда уларни сайқаллаш йўналишлари бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишда тадбиркорлик субъектлари учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур бино ва хоналар ажратиш режалаштирилган.

Заргарлик йўналишида таълим бериш истагидаги тадбиркорлик субъектлари мазкур имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун: +998977019993

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

06 Jan, 17:25


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | 2024-йилда заргарлик саноати соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар ижроси
#6jan #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

31 Dec, 11:53


#Янги_йилингиз_билан🔔

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси жамоаси Сизларни кириб келаётган Янги йил билан қутлайди!

2025 йилда Сиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик, осойишталик ва ўзаро меҳр-оқибат, тугамас куч-қувват, хурсандчилик, кўнгил хотиржамлиги, молиявий барқарорлик тилаймиз.

Янги йил Сиз учун ривожланиш, янги имкониятлар ва эзгу ишлар йили бўлсин!

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Dec, 14:48


Ахборот 24 | Сурхондарёда  қиймати 6,7 миллион долларга тенг бўлган заргарлик корхонаси иш бошлади.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

25 Dec, 10:33


Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қимматбаҳо металларнинг махсус кассалар орқали қабул қилишнинг мажбурий сотиш талабини бекор қилиш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини бериш, уларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёзларни бериш, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан боғлиқ қонунбузарликларни камайтириш, ноқонуний савдони олдини олиш ва тартиб-интизомни кучайтириш юзасидан ишлаб чиқилган Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

23 Dec, 09:42


2025 йил, 4-8 март кунлари Гонконгда шаҳрида "Hong Kong International Jewelry Show - 2025" халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин: +998997807788,
+998998871031

Рўйхатдан ўтиш вақти 27 декабрга қадар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

20 Dec, 16:43


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси Шохрух Туйчибаев Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалари бўйича котиби Daniel Hall билан учрашувда иштирок этди.

Дастлаб юртимизда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар тўғрисида тақдимот қилинди.

Учрашувда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини АҚШга GSP тизими бўйича экспорт қилиш, Қўшма Штатларда ўтказиладиган кўргазмаларда маҳаллий корхоналарнинг иштироки ҳамда потенциал инвесторларни Ўзбекистонга жалб этиш каби масалалар муҳокама этилди.


Сўнгги кунларда Уюшма халқаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистондаги Ҳиндистон ва Туркия элчихоналари вакиллари билан ҳам мулоқот ўтказди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

19 Dec, 08:49


#Андижон_вилояти

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Хизматлар ипотекаси ёрдамини тақдим этиш юзасидан 2024-йилнинг олтинчи очиқ танловини эълон қилади.

Ёрдам миқдори:
- йиллик даромади 6 млрд сўмдан ортиқ кичик тадбиркорлик субектлари учун 5 млрд сўмгача;
- ўрта тадбиркорлик субектлари учун 10 млрд сўмгача;
- йиллик даромади 50 млрд сўмдан юқори ўрта тадбиркорларга 20 млрд сўмгача.

Тўлов шарти:

- йиллик 17,5 фоиз;
- ёки келишилган шартларда муддатли тўлов усулида.
- муддати — 7 йилгача (асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 5 йил муддатгача).

Заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектларига устунлик берилади.

Батафсил маълумот ва антека намунаси: www.edcom.uz/uz/tenders/xizmatlar-6-tanlov/

Аризалар 19-декабр 18:00 га қадар [email protected] почта манзили орқали қабул қилинади.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

19 Dec, 04:33


"SOFIZAR" корхонаси "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖда комбинат ходимлари учун савдо-кўргазмаси ташкил этди.

Бугунги кунда комбинат томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хомашё таъминоти йўлга қўйилган.

Хомашёнинг қўшилган қийматли маҳсулотга айланаётгани ва кўзни қувонтирувчи, аёлларнинг янада гўзаллашишига ҳисса қўшадиган восита сифатидаги ўрни ҳамиша долзарб.

"SOFIZAR" корхонаси бугунги кунда ички бозорда етакчи корхоналардан бўлиб, улар ишлаб чиқараётган заргарлик буюмларига нисбатан талаб ошиб бормоқда.


@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

17 Dec, 06:39


Ҳурматли тадбиркорлар!

Жорий йил 18 декабрь соат 11:00 да Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ ҳамкорлигида "Саноат корхоналари учун янги истиқболлар ва имкониятлар"мавзусида семинар ўтказилади.

Семинар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги "Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ВМҚ-712-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарувчиларга яратилган янги имкониятлар ва қулайликларни тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сана: 18 декабрь, 11:00
Манзил: “Hyatt Regency Tashkent”

Батафсил маълумот учун:
+998999981119

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

16 Dec, 12:23


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Махсус репортаж | Заргарлик тармоғида ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда.

#16dec #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

14 Dec, 05:29


Россиянинг Karatov заргарлик уйи ўз хизматлари ҳамда маҳсулотларини мамлакатимиз тадбиркорлик субъектларига тақдим этиш истагида.

Компания 1993 йилда оилавий корхона сифатида ташкил этилган бўлиб, асосан бриллиант тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаради.

Шунингдек, компания занжир технологияси ҳамда бошқа ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Алоқа учун маълумотлар:
[email protected] 
[email protected]
+7(964)-152-8444

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

14 Dec, 05:24


2025 йил, 4-8 март кунлари Гонконгда шаҳрида "Hong Kong International Jewelry Show - 2025" халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин: +998997807788,
+998998871031

Рўйхатдан ўтиш вақти 27 декабрга қадар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

13 Dec, 06:15


Наманган шаҳри Касбий кўникмалар марказида туркиялик мутахассис заргар Ҳакан Бўлбул томонидан заргарлик йўналишида маҳорат дарси ўтказилди.

Мазкур дарсда марказ ўқитувчилари ҳамда тингловчилари, ҳунармандлар иштирок этишди.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад маҳаллий заргарлик буюмларини ривожлантириш, уларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш, бунинг учун малака ва кўникмага эга кадрларни тайёрлашдан иборат.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

12 Dec, 05:40


Тошкент шаҳрида жойлашган "Ўзэкспомарказ"да 10-13 декабрь кунлари Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур кўргазма-ярмаркасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар "MISLINA DIAMOND", "MARAKANDA", "ISLOMBEK GOLD" брендлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

08 Dec, 03:32


“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан азиз халқимиз ва кўп сонли тадбиркорларимизни самимий муборакбод этади.

Бош қомусимиз - халқимиз иродасини ўзида ифода этиб, мамлакатимиз мустақиллиги, ҳуқуқ ва эркинликларимиз, бурч ва мажбуриятларимизнинг қонуний асоси, мустаҳкам кафолатидир.

Жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини қайд этган ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратган Конституциямизнинг 32 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

06 Dec, 06:02


#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Ўзбекистон тарихи" телеканалининг "Қадриятлар бешиги" дастурида заргар-тадбиркор
Фазлиддин Файзиев фаолиятига назар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

05 Dec, 09:36


2025 йил, 4-8 март кунлари Гонконгда шаҳрида "Hong Kong International Jewelry Show - 2025" халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари қуйидаги рақамларга боғланган ҳолда аниқ маълумотлар олишлари мумкин: +998997807788,
+998998871031

Рўйхатдан ўтиш вақти 15 декабрга қадар.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

29 Nov, 13:28


#Ишга_таклиф

"BUTTERFLY" заргарлик бренди хотин-қизларни ишга таклиф этади.

Мазкур корхонада шам қолиплари қуйиш йўналишида бир нечта бўш иш ўринлари мавжуд.

Республиканинг етакчи заргарлик корхонасида фаолият олиб бориш учун яхши имконият.

Батафсил маълумот учун:
+998940291111

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Nov, 07:42


#Ҳамкорлик_таклифи

Россия Федерациясининг 15 йилдан буён занжирлар ва заргарлик йўналишида ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Кострома занжир заводи Ўзбекистонда фаолият юритувчи заргарлик йўналишидаги корхоналар учун қуйидаги маҳсулотларини таклиф этмоқда, хусусан:

Карабин К003/8,0
Карабин К003/10.0
Карабин К003/11,7
Карабин К003/13,6
Шпрингель Ш001/5

Маҳсулотлар ҳақидаги батафсил маълумот ушбу ҳаволада акс этган.

Ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишни истаган тадбиркорлар қуйидаги рақамларга боғланишлари мумкин:
+998998871031

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

27 Nov, 05:41


Италиянинг Виченца шаҳрида 2025 йилнинг 17-21 январь кунлари "VICENZAORO" халқаро заргарлик буюмлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур кўргазмада иштирок этиш истагидаги тадбиркорлар қуйидаги телефон рақамларига боғланишлари мумкин: +998997807788,
+998998871031

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

24 Nov, 10:56


#Ишга_қабул_қиламиз

"DOLPHIN JEWELLERY" бренди Сизни ўз жамоасига таклиф қилади!

Агарда Сиз заргарлик соҳасида тажрибага эга бўлсангиз ёки қизиқсангиз-у тажрибага эга бўлмасангиз ҳеч иккиланмай "DOLPHIN JEWELLERY" жамоасига қўшилингиз мумкин!

Аҳил жамоа, қулай иш муҳити, яхши даромад ва энг муҳими Туркия ва Италия заргарлик тажрибаси билимларига эга бўлинг!

Иккиланманг, биз Сизни кутамиз!

Батафсил маълумот учун телефон: 
+998998249099

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

21 Nov, 07:23


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | «Ўзмиллийбанк» АЖ: Ўзбекистон кимберли ташкилотига аъзо бўлди
#20nov #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

16 Nov, 04:38


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси республикамизда эълон қилинган "Қоғозсиз бир кун" республика эко-акциясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади атроф-муҳитга зарарли бўлган қоғоз сарфини камайтириш ва экологик маданиятни оширишдир.
Экологик муаммолар ва уларнинг ечими қоғоз ишлаб чиқариш жараёни кўплаб ресурсларни талаб қилади, шу билан бирга, ўрмонларнинг кесилиши ва сув ресурсларининг сарфи каби экологик муаммоларни келтириб чиқаради.


Шунинг учун қоғоздан фойдаланишни камайтириш ва рақамли технологияларни жорий этиш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. 

Биз ҳар бир фуқаро ва ташкилотни ушбу ташаббусга қўшилиб, ўз ҳиссасини қўшишга чақирамиз.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

15 Nov, 18:30


Ахборот 24 | Меры по ускоренному развитию ювелирной отрасли
#15nov #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

15 Nov, 18:30


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | Президент Фармонига асосан заргарлик таълим йўналишлари учун замонавий ускуналар олиб берилди
#15nov #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

15 Nov, 09:42


"KIMBERLEY PROCESS" - Халқаро ишлов берилмаган олмослар савдосини тартибга солиш ташкилотининг 2024 йилдаги II ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари, хусусан, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раис ўринбосари Александр Милентьев, раис маслаҳатчиси Умид Аҳмедов ҳамда Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси раҳбари Шаҳобиддин Ортиқов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакили Учқун Ҳусанов Озарбайжон делегацияси билан учрашувда иштирок этдилар.

Учрашув мобайнида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг бугунги кунда янада мустаҳкамланиб бораётгани, бу бошқа соҳалар қатори заргарлик саноатида ҳам ўз аксини топиши лозимлиги тўғрисида ўзаро мулоқот амалга оширилди. Бундан ташқари, инвестицион муҳит, заргарлик йўналишида юртимизнинг ошиб бораётган салоҳияти тўғрисида тақдимот қилиниб, озар тадбиркорларини Ўзбекистонга таклиф этиш масаласи муҳокама қилинди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

15 Nov, 08:56


Ўзбекистон "KIMBERLEY PROCESS" - Халқаро ишлов берилмаган олмослар савдосини тартибга солиш ташкилотига 60-давлат сифатида аъзо бўлди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

13 Nov, 13:57


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида 14 ноябрь куни, соат 10:30'да заргарлик саноати йўналишида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур йиғилишда ўз таклифлари билан иштирок этиш истагидаги тадбиркорлар қуйидаги телефон рақамлари билан боғланишлари мумкин:
+998909189900
+998909556529

Манзил:
Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси, 29 уй.

Мўлжал:
Мустақиллик метро бекати, Мустақиллик майдони

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

12 Nov, 11:05


"Ўзбекистонда касб юлдузлари" халқаро мастер-класс тадбири ўз ишини бошлади.

12-15 ноябрь кунлари Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми ҳамда "Ишга марҳамат" мономарказида WORLDSKILLS стандартлари асосида Жанубий Кореялик малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади.

Касб сир-асрорларини янада яхши ўрганиш учун ва қўшимча билим олиш учун яхши имконият!

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

12 Nov, 10:46


8 ноябрь куни "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасида туркиялик заргар-тадбиркор Месут Аби иштирокида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда бугунги кунда замонавий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришдаги тенденциялар, ичи бўш маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўзига хосликлари, ярим тайёр маҳсулотлар савдоси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар томонидан хорижлик ишбилармон билан ўзаро алоқалар ўрнатилди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

12 Nov, 10:21


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раис ўринбосари Александр Милентьев, раис маслаҳатчиси Умид Аҳмедов, Давлат асиллик даражаси инспекцияси раҳбари Шаҳобиддин Ортиқов ҳамда бошқа ташкилот ва идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган "KIMBERLEY PROCESS" ташкилотининг 2024 йилдаги ялпи мажлисида иштирок этишмоқда.

Тадбирда халқаро олмослар савдосини тартибга солиш ҳамда зиддиятли олмосларнинг бозорларга кириб боришининг олдини олиш бўйича муҳокамалар ўтказилади.

Шунингдек, мажлис доирасида Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга 60-давлат сифатида қўшилиши кун тартибига киритилган асосий масалалардан бири ҳисобланади.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

01 Nov, 07:51


#заргарликка_оид_қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 ноябрдан:

чет элда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини, башарти улар бўйича божхона тўловлари амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, сотувга қўйиш ва чакана савдода реализация қилиш ман этилади;

Бунда ушбу тартиб бухгалтерия ҳисоби қонунчилигига мувофиқ, 2024 йил 1 сентябргача расмийлаштирилган (кирим қилинган) заргарлик буюмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек,
2027 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган тайёр олтин заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

01 Nov, 06:10


"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси Шохрух Туйчибаев мамлакатимизга халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Германиянинг Бавария-Ўзбекистон ҳамкорлиги жамияти раиси, "GOLD-DIAMOND-ART DEALER" ҳамда "Breitzmann Edelmetalle & Diamanten"
компаниялари раҳбари Карл-Хайнц Брайтцман билан учрашувда иштирок этди.


Учрашувда мамлакатимизда ривожланиб бораётган заргарлик саноати, соҳада юз бераётган янги тенденциялар ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорнинг Ўзбекистонда ҳам ўз фаолиятини ташкил этиши мумкинлиги, бугунги кунда юртимизда мазкур соҳанинг жозибадорлиги ортаётгани ва яқин келажакда етакчи саноатлардан бирига айланиши тўғрисида фикр алмашилди.

Маълумот учун, "Breitzmann Edelmetalle & Diamanten" корхонасига 2008 йил Вагнер шаҳрида Карл-Хайнц Брайтцман томонидан асос солинган. Компания Германия бўйлаб қимматбаҳо металлар ва сертификатланган қимматбаҳо тошлар бўйича етакчи савдо тармоқларидан бири ҳисобланади.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Oct, 10:55


Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини халқаро сертификатлаш ва баҳолаш экспертлари тайёрланади.

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида дунёнинг етакчи заргарлик буюмларини экспертиза қилиш ва халқаро сертификатлаш компанияларидан бири – Бельгиянинг "HRD ANTWERP" корхонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг "LTD EXPERT ONE" ва "LTD DIAMONDS AND COLORED STONES" компаниялари раҳбарлари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" Ахборот агентлиги.

Учрашувда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини Европа ва Осиё бозорларига экспорт қилиш салоҳиятини ошириш, заргарлик соҳасини янада ривожлантириш ҳамда рақобатбардош қимматбаҳо буюмларини ишлаб чиқариш мақсадида "HRD ANTWERP" лабораториясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш масаласи муҳокама қилинди.

Бу нафақат Ўзбекистоннинг заргарлик салоҳиятини ошириш балки Марказий Осиё ва МДҲ ҳудудида ягона бўлган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини дунё стандартларига кўра баҳолаш ҳамда сертификатлаш имконини беради.

Музокаралар якунида хориж томони юртимизда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмларини халқаро сертификатлаш ва баҳолаш экспертларини Ўзбекистонда тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.


@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Oct, 04:59


#Наманган_вилояти
#Диққат

Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи заргарлик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари диққатига!

"Ўзмиллийбанк" АЖ ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ 28 октябрь куни Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида заргар-тадбиркорлар ва ҳунармандлар билан учрашув ўтказишни режалаштирган.

Соҳанинг ҳудуддаги барча тадбиркорларини мазкур учрашувга таклиф этамиз.

Манзил: Наманган шаҳар, У. Носир кўчаси, 7-уй.

Учрашув вақти: 14:00.

Маълумот учун телефон: +998999981119

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

25 Oct, 18:12


#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ахборот 24 | «Кимберли эксперт миссияси» делегацияси билан дастлабки музокаралар

#25oct #uzbekiston24

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

23 Oct, 05:02


Заргарлик иши ҳақида қисқа видео лавҳа.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

22 Oct, 16:17


Самарқанд вилояти Божхона бошқармасининг хабар беришича, Самарқандда 5,2 миллиард сўмдан зиёд ноқонуний заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизга божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, қиймати 5,2 миллиард сўмдан зиёд, оғирлиги 10,1 килограмм ноқонуний тилла ва бошқа заргарлик буюмлари тўхтатиб қолинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 килограммга ошган.

❗️Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

22 Oct, 11:35


#Навоий_вилояти

Бугунги кунда заргарлик йўналишида ишлаб чиқариш, заргарлик буюмлари савдоси, қимматбаҳо металлар ва тошлар билан ишлаш фаолияти билан шуғулланувчилар хабардор қилиш шаклидаги тасдиқномага эга бўлган ҳолда фаолият юритишлари зарур, афсуски, кўп тадбиркорларнинг мазкур ҳолатга беэътобирлиги аниқланди.

Сўнгги йилларда юртимизда заргарлик саноати ривожланиб бормоқда. Соҳада рўй бераётган ўзгаришларни мазкур йўналишда меҳнат қилаётганларга етказиш, уларнинг тўғри ва қонуний фаолият олиб боришларида кўмаклашиш мақсадида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раисининг ўринбосари Дилшод Саломов айни пайтда Навоий вилоятида бўлиб, тадбиркорлар учун уларни қийнаб келаётган масалаларда тушунтириш ишларини олиб борди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

21 Oct, 06:28


#Амал_қилинг

📦 Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

21 Oct, 04:14


#Навоий_вилояти

Навоий вилояти заргарлари, заргарлик билан шуғулланувчи ҳунарманд ва тадбиркорлари диққатига!!!

Агар Сизда заргарлик йўналишида қилинаётган ишлар бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар мавжуд бўлса, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан ҳамкорлик қилишни истасангиз айни пайтда вилоятда бўлиб турган "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси вакиллари билан учрашишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон: +998999981119

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

18 Oct, 06:10


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил, 23 июлда қабул қилинган "Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-104-сонли Фармонида Заргарлик буюмлари экспортини ошириш учун қўшимча шароитлар яратиш вазифаси белгиланган бўлиб, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Кимберли жараёни» — Халқаро ишлов берилмаган олмослар савдосини тартибга солиш ташкилотига аъзо бўлиши юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича иш олиб борилиши белгиланган. Бу вазифани ўз вақтида ва сифатли бажариш мақсадида 16-17 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган "Кимберли эксперт миссияси" делегацияси билан дастлабки музокаралар олиб борилди.

Музокаралар мобайнида мамлакатимизнинг Кимберли жараёнига қўшилиши соҳанинг янада ривожланиши ҳамда янги иш ўринлари яратилишида муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бугунги кунда юртимизда заргарлик саноати ривожланиб бораётгани, бироқ юқори қийматли, қимматбаҳо тошларни импорт қилувчи мамлакатлар сирасига кирмаслигимиз таъкидланиб, мазкур ташкилотга аъзо бўлиш орқали импорт ўрнини босувчи заргарлик буюмлари ассортиментининг янада ранг-баранглашиши қайд этилди.

Миссия вакилларига "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг Ўзбекистон заргарлик саноатига бағишланган тақдимоти таништирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси лабораторияларида олмосларни баҳолаш бўйича йўлга қўйилган ишлар кўрсатилди. Нуфузли ташкилот сертификатини беришда айнан қайси омилларга эътибор берилиши зарурлиги бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, божхона назорати, жараёнда қўлланилувчи замонавий технологиялар ва механизмларнинг татбиқ этилгани тўғрисида бевосита тушунчалар берилди ва таништирилди.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

09 Oct, 15:57


#Форум

16-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда илк бор “Central Asia Retail Week 2024” халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Россия, Хитой, Туркия ва МДҲ давлатларининг чакана савдо соҳасидаги йирик компаниялари, жумаладан, Ozon, Wildberries, Uzum каби маркетплейслар хам иштирок этади.

Заргарлик корхоналари ўз маҳсулотларини онлайн тарзда сотиш масалаларини ушбу йирик компания вакиллари билан бўлиб ўтадиган учрашувлари орқали билиб олишлари мумкин бўлади.

Манзил: Тошкент шахри, Шахрисабз кўчаси, 2-уй. "InterContinental" меҳмонхонаси

Алоқа учун телефон рақамлар:
+998909556529,
+998997807788

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

08 Oct, 12:26


#Ишга_таклиф

"Monandgold jewelry" бренди ишга таклиф этади!

Бўш иш ўринлари:


— Заргар;

Номзодга талаблар:

- Тегишли соҳада 1-3 йил иш тажрибасига эга;
- Тўлиқ иш куни;
- Ишлашга ва ўрганишга хоҳиш.


Корхона сизга:

- бепул тушлик;
- яхши маош;
- малака ошириш -  тренинглар, ўқув машғулотлари;

Мурожаат учун телефон:
+998971818481

Манзил: Учтепа тумани,Мақсуд Шайхзода кўчаси, 61 А-уй.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

04 Oct, 14:13


#Ишга_таклиф

"Caravan Gold" бренди заргар ҳамда заргарликка қизиқувчи ёшларни ишга таклиф этмоқда.

Мазкур корхонада юқори тажрибага эга хорижлик заргарлар ўз фаолиятларини олиб борадилар.

Заргарлар ва заргарлик сир-асрорларини ўрганмоқчи бўлган ёшлар учун қулай фурсат.


Иш талабида юрганлар мазкур телефон рақамларига боғланишлари мумкин: +998901106391

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

01 Oct, 04:08


#Устозлар_байрамингиз_билан

Азиз устозлар, қадрли мураббийлар!

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файз-у барака тилайди.

Чин мураббий ҳар куни ўз ишига нафақат борини, балки жонини ҳам бағишлайди ва бу устоз-мураббийликка хос такрорланмас хислат.

Шунинг учун бу касб ҳар қайси даврда ҳам энг шарафли ва машаққатли бўлиб қолади.

Бугун биз сизларнинг меҳрибонлигингиз ва ғамхўрлигингиз, авлодлар камолотига қўшаётган беминнат ҳиссангиз учун чин дилдан миннатдорлик билдирмоқчимиз.

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Sep, 09:38


#gem_stones

29 сентябрь куни, соат 12:00'да CHORSU GOLD CENTER заргарлик буюмлари савдо мажмуасида қимматбаҳо ва рангли тошлар, хусусан, сапфир, эмералд, рубин, топаз, гранат ва яна бошқа турдаги шу каби маҳсулотлар сотуви билан шуғулланувчи "NOOR GEMS" савдо дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Манзил: CHORSU GOLD CENTER, 1-қават, 102-дўкон.

Мурожаат учун телефон:
+998200004400

@uzbekzargarsanoati

O'zbekzargarsanoati

28 Sep, 07:11


Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида 25-29 сентябрь кунлари "WATCH & JEWELLERY MIDDLE EAST SHOW" 54-халқаро заргарлик кўргазмаси бўлиб ўтди.

500 дан ортиқ заргарлик ва соатлар брендлари иштирок этган мазкур кўргазмага 55 000 дан ортиқ инсонлар ташриф буюрдилар.

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раис ўринбосари в.б. Сирож Шарипов ва раис маслаҳатчиси Умид Ахмедов ушбу тадбирда иштирок этиб, кўргазма ташкилотчилари ва тадбиркорлари билан учрашувларда иштирок этди.

Учрашувлар мобайнида заргарлик саноатидаги кўргазмаларнинг ўрни, ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

@uzbekzargarsanoati