Ўзбек Ўзига Бек @uzbeku Channel on Telegram

Ўзбек Ўзига Бек

@uzbeku


Бизнинг чекимизга қудратли давлатга айланишга интилаётган мамлакатнинг илк фидойи авлоди бўлиш ёзилган!

Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир...

Ватанингиз шерларини ўлдирманг!
Акс холда душманингиз итларига ем бўласиз...

Ўзбек Ўзига Бек (Uzbek)

Siz hozirgi zamonda Telegram orqali o'zingiz uchrab, o'z fikrlaringizni o'zgartirishingiz, do'stlaringiz bilan birga bo'lishingiz mumkin. Mana shu maqsadda "Ўзбек Ўзига Бек" kanalimizni taklif qilamiz! Bu kanalda siz o'zingizga, ozodlik va mustaqillikga bag'ishlangan maqolalar, fikrlar va ko'rsatmalar bilan tanishishingiz mumkin. Bizning maqsadimiz - ozodlikni, muxlisligini va salomatlikni o'zida mujassamlashtirgan, O'zbekistonga bag'ishlangan eng yaxshi fikrlarni taqdim etishdir. Kanalimizda sizni qiziqtiradigan, fikrlar va ko'rsatmalarini aldashga va izlashga ilhomlantiradigan maqolalar topishingiz mumkin. Siz ham birgalikda, O'zbekistonda ozod va tinch hayot uchun qadam qo'ymoqchimisiz? Sizga bu kanalimizga obuna bo'lishni tavsiya qilamiz! Siz o'zingizni, oilangizni va do'stlaringizni ma'lumotlarga yengiltirish, yangiliklar bilan tanishtirishda birgalikda ishtirok etishni istaysizmi? Siz "Ўзбек Ўзига Бек" kanalimizga obuna bo'lish orqali, o'z fikrlaringizni, o'zbek xalqining fikrlarini boshqalarga yetkazib berishingiz mumkin. Obuna bo'ling va ildizlar qo'ying, chunki bu yerda siz eng yaxshisini topasiz!

Ўзбек Ўзига Бек

22 Nov, 03:08


Жумага борадиган ака.

Бир окамиз этадила:
- Бир танишим бор, трак хайдайди. Қайси штатга бориб қолса, телефон қилиб: “Жумага бормоқчидим, битта масжид қараб бер” дейди. Ўзи интернетни тушунади, ўзи қидириб топса бўлади. Лекин хар доим телефон қилиб, баъзан олдин топиб берган бўлсангиз хам яна ўша жойга келиб қолса, “Шу ерда масжид боридику, қаердайди, жумага бориб келай” дейди.

Хайронман, мана масалан сиз нима деб тушунасиз дейдилар. Одам бир марта сўрар, икки марта сўрар, хар ҳафта сўрайвермайдику, масжид қаерда эди деб, бу билан “мана мен Жумага боряпман” демоқчими билмиман дейдилар.

- Тўхтанг, хозир телефон бўляпти иккинчи линиядан “Жумага борадиган ака” телефон қиляптилар, деган жойида сухбатимиз тугади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 12:47


Жонини шунақа хавфга қўйишга арзидими...
🤦‍♂🤦‍♂🤦‍♂
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 06:11


Бир киши хайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилабди. Аммо, неча кун ўтмасин, негадир хеч ким унга киришни хохламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо хайвонот боғига хеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда хам бирорта мехмон бош суқмабди.

Шундан кейин хайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан тўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.

Қиссадан хисса шуки, хар хил бепул, текин нарсалар хақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар хам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир... Текин гўшт қопқонда бўлади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 05:10


Қани энди, кўўўп пулим бўлса ю, Туркия, Хитой, Россияда чорасизликдан "ишлаб" юрган хамма ўзбек аёлларини юртига қайтариб, уларни иш жойи, шароит, фарзандларига ва ўзларига сифатли таълимни таъминлаб берсам.
Хеч қайси қиз катта бўлса, ф... бўламан, деб ният қилмайди.
Адашганлар хар миллатда бор. Хамма миллатда хам ўша халқни номини қора қиладиганлар топилади. Бунинг учун бутун миллатни қора қилишга хеч ким хақли эмас.
Хозиргиларни ўзгартириш қўлимиздан келмаслиги мумкин. Аммо, хаққига дуо қилиш, тўғри йўл кўрсатишини сўраш, қўлимиздан келади. Олдимиздаги қизларимизга илм бериш, уларни асраш қўлимиздан келади.
Хитой, Корея ва Япония нинг тарихий филмларида аёллари турли уриш даврларида тирик қолиш учун ўзларини босқинчи инглизларга, русларга, японларга ва хоказо сотишга мажбур бўлганини кўрсатишган.
Аммо, шу миллатлар хам таълим сабаб, илм ортидан ўз имджини қайта яратди. Қаддини тиклаб олди.
Уруш, очарчиликда хам, ўзини сотишдан кўра ўлимни афзал билган оналарнинг қизлари бу қадар ерга урилишига фақат иқтисодий омил эмас, таълим тизимининг хам каааааатттта хиссаси бор. Билмадим, бу тизимсиз таълимнинг ёки таълимсиз тизимнинг рахбарлари у дунёга борганда, русларга, туркларга ва бошқаларга қулчилик қилишга кўниб яшаётган авлод, уларнинг ота онаси бўла туриб, етимдек катта бўлаётган фарзандлари олдидаги хақларини қандай тўлашади.
Лекин, бирор харакат, хеч йўқ дуо қилмасак, биз хам улар олдида томошабин бўлганимиз учун жавоб беришимиздан қўрқаман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 04:09


Бир неча йил олдин икки опамни Истанбулга таклиф қилдим. Бир яйраб дам оламиз деб. Аэропортда кутиб турибман, ёнимда бир турк қардош, таксичи экан. Кўринишидан Квазимодога ўхшайди.

- Ўзбекистонданмисан?
- Ха.
- Кимни кутяпсан?
- Опаларимни.
- Ох ўзбек қизлари зўр бўлади-да...

Башарасига бир мушт туширгим келди. Нарироққа бориб турдим.

Шу қадар бой ва тарихи буюк Ўзбекистоннинг қизлари қаердаги турк, ўрис, арабу хиндлар қўлида фохиша бўлиб юриши ўта-ўта уят барибир. Хукумат *хеч бўлмаса* шу имидждан уялиб ватандаги ҳаётни яхшилаши керак...
Ибрат Сафо
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 02:26


"Қашқирлар макони"даги ушбу фикр бугунги жахон сиёсати асл башрасини очиб берган...

Аввалига тунашади, талашади, ғариб золга келтиришади. Кейин инсонпарварлик ёрдами юбориб, қахрамонга айланишади...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Nov, 02:08


Бизни халқда пунктуалност йўқ деганини ўқиб, бир воқеа эсимга тушиб кетди.

Карантиндан олдин эди, домга парда илдираман деб пардачи чақирдим.
- Устамиз бор, бориб ўлчаб кетади деди.
- Хўп, қанчада келади?
- Хозир сизга айтаман, алоқага чиқади.

Беш дақиқалардан кейин телефон жиринглади:
- Алло
- Ассаламу алайкум. Ока, ўлчов оволиш керак эканми.
- Ва алайкум ассалом. Ха, қанчада келас?!
-тБир соатлада бораман.
- Хўп, кутаман дедим.

Бир соат ўтди. Жим, яна ярим соатдан кейин телефон қилдим.
- Ока, хозир Жомийдаман, шундоқ чиқиб ўтаман узоғи йигирма минутда.
- Хўп.

Бояги бир соат билан яна бир соат кутдим, жами икки соат бўлди.

Кемади. Яна ярим соат кутгандан кейин, пардачига телефон қилдим.
- Қарен, сиз нечи йилдан бери, парда тикасиз деб гапни узоқдан бошладим.
- 15 йилдан бери деб кенайи осмондан келди.
- 15 йилдан бери, қанақа ишлавослар, ман сизи профиссионал деб ўйлагандим. Нимага силарда маъсулият деган нарса йўқми?! Бошқаларни вақти вақт эмасми?! Устаиз ўлчов огани келаман деганига уч соат бўвотти, хали кемади. Шуни этганда эди, ока, уч соатдан кейин бораман, ё беш соатдан келаман деганда, ман шунга қараб бошқа ишларимни қиламан дедим.

Яна анча гаплар гапирдим.

Телефонни қўйишим билан 10 минутлада, телефон бўлди, халиги уста, кенайидан роса гап эшитганми:
- Ока, ман келдим, уже этдиму кевоман деб.
- Бўлди келган бўсез энди кутиб туринг, ман уйда йўқман дедим. (пардачига телефон қилганимда, кўчага чиқиб кетгандим.)

Соат 6да келаман дедим. Тахминан 45 дақиқалар бор эди.
Ану устани жон пони чиқиб кетди
- Ха, бўлди ока, деди, гапини оҳангида қани ровна 6да келармикинсан деган тон сезилиб турарди.

5:58 да телефон қилди:
- Ока келдизми деб, худди мана 6 бўлди, қани гапинга жавоб берчи дегандек.
- Ха, мана эшикни тагидаман дедим. Мани кўриб энсаси қотиб кетди…

Азгина гапирдим:
- Ока, бошқаларни вақтини ўғирламанг, шуни айтганингизда ман бошқа ишларимни битириб турардим деб. Айб ўзида бўлгани учун индамай энсаси қотиб, ўлчов олиб чиқиб керди…
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Nov, 11:52


Эртага нима бўлишини фақат Аллох билади...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Nov, 01:06


Дуоларинг дархол қабул бўлмаётганига хафа бўлиш ўрнига, гунохларингнинг жазосини дарров олмаётганинга шукр қил...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

19 Nov, 06:12


Миср давлатида...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

19 Nov, 04:09


Зўр ишлаятгандай кўриниш учун, пиар учун қўлланма:

1. Оққон, саратон кассалигига чалинган болалар холидан хабар олиш ва совғалар бериб расмга тушиш!

2. Қари ёлғиз онахон уйига совғалар билан бориб уйини таъмирлаб беришга сўз бериш.

3. Энг зўр пиардан бир мажлисда ходими Халқ манфаатини ўйламагани учун Халқ орасида сўкиб ўша жойда ишдан олиш. (кейин ишлайверади)

4. Энг зўри! Йўлда машинасида кетаётганида бирор қари отахонни тўхтаб олиб кетиш, дуосини олиш.

5. Қамбағал оилаларга совға-салом улашиш улар билан биллалашиб оддий макарон ейиш.

6. Ишга автобус ёки метрода, айниқса валасапитда қатнаш! Ана пиар!

7. Дам олиш кунлари истирохат боғларида ўзингиз Халққа музқаймоқ тарқатиш ёки сотиш... сотилаётган пайтда ёш боларга хазил қилиш, ўпиш, расмга тушиш.

8. Таъмирталаб боғча мактабга бориб ўша жойни рахбарига кўзни қисиб ота-оталар олдида хайфисанд бериш. Бир ойда ўзини ёнидан бўлса хам таъмирлатишга сўз бериш!

9. Қўл остидаги ходимларни кескин сўкиш, ишламасликда айблаш. Тунда ўзи (расм учун) ўша жойни кўчасини супуриш!

10. Халққа байрам кунлари текинга бирор махсулот тарқатиш. Болаларга уйинчоқлар бериш.

11. Ногирон болаларга байрам ўтказиш улар билан рақсга тушиш. Совғалар бериш!

12. Хар замон хеч кимга билдирмай (билдириб) уйма-уй юриш ахолини дардини тинглаш, улар билан бир кун яшаш.

13. Хатоси туфайли уйлари бузилган оилалар қурилиш қилаётган пайтда билла ғишт тошиш, хеч бўлмаса бир кун чайласида яшаш.

14. Фермер билан дўст бўлиш. Пахтакорлар пахта тераётган пайтда овқат пишириш.

15. Тадбиркорларни дардини эшитиб қўл остидагиларни сўкиб ўша жойда ишини хал қибериш лозим.

16. Блогерлар билан дўст бўлиш оғзини беркитиш учун озроқ совға бериш!

17. Оддий оиладан чиққан чемпион болаларга машина совға қилиш.

18. Қиш фаслида бепул ўтин, кўмир, печка бериш. Ўша оила билан бир кун яшаш.

19. Электр, газдан қарз бўлиб қолган ёлғиз кўп болали онани қарзини тўлаб бериш.

20. Йўлда бузилиб қолган пахта тўла тракторни машинасида судраб бориш.

21. Устозини мошинада олиб кетиш.

Бу ишларни ёритиб борадиган хушёр ахборот котиби топиш...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Nov, 16:20


Бухорода хамма "....." деган ёзувларни олиб ташлашибди...
🤦‍♂🤦‍♂🤦‍♂
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Nov, 09:58


Гўзалликдан, бойликдан тегмаган бўлса...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Nov, 14:31


Барсага хам, Реалга хам...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Nov, 07:12


Жаримани фақат қоидани бузган, хайдовчига эмас, балки қоидани бузишга сабабчи бўлган хайдовчига хам солиш керак. Ана ўшанда адолатдан бўлади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Nov, 06:57


Бугун кўрган энг таъсирли видео...
👍👍👍
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Nov, 06:42


20 литр сув билан машина пена ишлатиб тўлиқ ювиш мумкинми?
Албатта мумкин, SuperWash карчерлари билан бу осон.

Можно ли полностью помыть свою машину с пеной используя всего 20 литров воды?
Конечно можно, с карчером SuperWash это легко.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 17:22


Уйингизда қандайдир ноодатий овозлар эшитилаётган бўлса, мўрини текшириб кўринг, мўридан шамолни увиллаши эшитилади.
Дераза ромларни изоляцияси заиф бўлса шамол кирса овоз чиқаради.
Шифтда қитир-қитир овоз келса, сичқон ёки мушук кириб қолган бўлади.
Ёки юқори қаватда ухламайдиганлар бор.
Идишлар силжиб қолса ўзингизни хотирангизни текшириб кўринг.
Жўмракдан ахён-ахёнда сув жилдираб қолса сантехник чақиртиринг.

“Жин” сўзини маъноси-тўсилган дегани.
Очиқ ойдин кўрина олмайди, уларни борлигига иймон келтирганмиз, бирон хайвон шаклида бўлиши мумкин аммо уни биз жин эканини билмай ўтиб кетишимиз мумкин.
Очиқ ойдин кўринишдан тўсилган.
Инсон учун яратилган моддалар, ашёлар инсонларга хосдир.
Биз ушлаб ичадиган пиёлани жинлар фойдалана олмайди, уларни ўз оламига хос моддаларни Аллох яратиб берган.
Акс холда хавода муаллақ турган пиёлани кўришимизга тўғри келган бўлар эди.

“Уларни озуқалари суяклардир” дейилганда, жинлар бизга ўхшаб суякни ушлаб олиб ғажимайди, ит мушуклар шаклида бўлиши мумкин.
Чунки улар хайвонлар шаклига кира олиши хақида хадислар ворид бўлган.
Пол ғирчилласа бинони аста тебранишлари оқибатида рўй бериши исботланган.

Маслахатим “паранормальное явление”, жинларни шакли акс эттирилган фантастик филмларни камроқ кўринг)
Икки кундан бери давраларда шу мавзуга кўп қулоғим чалиняпти.
Одамлар :
жин кўрдим, шохи бор, қулоғи шалпайган, қўштуёқли экан деса, каззобмисан дегим келади.

Билгим келгани учун бу масалани изланиб кўрганман ва зохир далилларга назар солиб хулоса олганман.
Аллохга аён...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 12:01


Бир дўстим янги туғилган фарзандига атаб ош берадиган бўлди. Тонг ёришиб улгурмасиданоқ улфатдаги барча қадрдонлар айтилган ресторанга йиғилдик. “Шундай кунида ёнида турайлик” деб хаммамиз рестораннинг кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик.

Бир пайт ош бераётган дўстим:

- Аброр келмадими? - деб сўраб қолди.

- Келиб қолар, хали вақт бор-ку, - дедим.

Бу орада тонг хам ёришиб, атроф гавжумлашди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди.

- Аброр келмадими? - сўради у теварак-атрофга аланглаб боқиб.

- Йўқ, - дедим мен хам атрофга яна бир қур кўз ташларканман паст овозда.

Дўстимнинг пешонаси тиришди. Қовоғи уйилди. Юзи тундлашди.

- Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни хазм қилолмади у. Ичиқоралигича қопти, - деди ғазаб билан қўлини сермаб.

Унинг жахлга тўла овозидан сўнг суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралашди.
- Ўзи охирги пайтларда пули кўпайиб, хеч кимни менсимай қўйган! - ўртага гап суқди бири.

- Олдин хам гўр эмасди. Ўша Аброр ўша Аброр, - изох берди иккинчиси.

- Эй, виждониниям пулга сотворган ўзи бу!, - афсус билан бошини сарак-сарак қилди учинчиси.
- Менимча хотини “борма”, деган, – Тахминини айтди тўртинчи дўстимиз.

- Хотинқули-ку Аброр...
- Хотиниям майли, ўзида оқибат йўқ. Кўролмаган бўлса ҳам эхтимол...

Хуллас, ош тугагунча Аброрнинг ғийбати тўхтамади.

Мехмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди. Хаммамиз дастурхон атрофига йиғилган хам эдикки, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақирди. Унинг ранги нимадандир қаттиқ қўрққандек нихоятда оқариб кетганди. Хайрон бўлдим. Ўрнимдан туриб, олдига бордим.

Эшитган хабаримдан сўнг менинг хам рангим оқариб кетди шекилли... Аброр тонгда машинасида ошга келаётганда аварияга учрабди. Ўша захотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500 доллар тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди...

Ош ҳам емай, хаммамиз жанозага отландик...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 07:12


Бугун бир-бирига тескари икки видео кўриб қолдим. Биринчиси Жей Ло (Женнефер Лопез)ни Саудиядаги концерти, деярли яланғоч холда.

Иккинчиси, шахзода Виллиамни аёли, Уилс маликаси Катерина хақида. 30 сонияга яқин, 30га яқин кадрни бирлаштирган видеода малика 30 хил кўриниш берган. Лекин ҳар кўринишида ёпиқ кийимда.

Бу ёпиқ кўринишда малика у қадар сипо, кибор, хайбатли шу билан бирга истарали кўринардики, Лопез билан фарқи фақат кийимда деб ўйлайди, ташқаридан қараган одам.

Аслида, ҳеч биринчи хонимларни кийимига эътибор берганмисизлар?! Бирортаси очиқ кийинмайди. Аксинча, ёпиқ ва сипо кийинишади.

Нимага?! Улар модани билмайдими?! Хечамда, уларни устида ишлайдиган ўта профессионал дресс код мутахасислари, дизайнерлар, моделерлар бўлади. Улар хатто, кечки овқатга қанақа кийиниш керак, расмий учрашувга қандай, фақат аёллар даврасида нима кийиш, оммавий тадбирда қандай кийиниб, соч турмагидан, пояфзалини рангигача танлаб беришади.

Нима учун улар очиқ ва ўзига жалб қилувчи кийимлар кийишмайди?! Бунга бир нарса тўсқинлик қилади: “Уларни статуслари” яъни улар ўзини олий насабдан деб хисоблашади.

Хулоса шуки, аёл қанча ёпиқ кийинса уни қадри, мавқеи, салобати, хайбати ошиб бораверади ва кибор кўринади. Қанча очилиб бораверса, қиймати хам тушиб бораверади…
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 06:39


Пул кўп бўлиб кетган одам бахтли дегани эмас...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 06:29


Германия бренди асосида ишлаб чиқарилган Карчерларимиз келди.

Сифати, кўриниши, ишлаши аъло даражада.

Комплектида: Турбо насадка, пена бачок, 5 метр шланг, сув фильтри, шланг насадка мавжуд.

5 хил моделга эга.

100 бар 1400 В
100 бар 1400 В
110 бар 1400 В
140 бар 1650 В
160 бар 2000 В

Кафолат борми? Албатта бор.

Видеодаги 110 барлик

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

16 Nov, 01:06


Сизга жоним фидо бўлсин ё
Расулиллох деймизу, бомдод
намози учун уйқумизни фидо
қилолмаймиз, жонимиз уёқда
турсин...
😔😔😔
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 16:26


Баходир Жалолов ”пакана” бўлиш нималигини хис қилди...

Хитойлик баскетболчи Яо Мин.
Бўйи 2.29 метр
😊😊😊
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 15:37


Жип эмасми машинангиз...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 10:23


Футболда "Катта" ўйинлар деган нарса бор. Катанес охирги 5 та катта ўйинларни бирортасида ютмади. Тағинам Япония, Жанубий Корея каби Осиёни грантлари билан ўйнаганимиз йўқ хозирча. Ютган бўлсак рейтингда ўзимиздан орқадагиларни ютдик. "Катта ўйинларда" натижалар жуда ёмон...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 07:12


Намоз ўқиганнинг хам, ўқимаганнинг хам куни ўтаяпти.
Намоз ўқиганнинг хам, ўқимаганнинг хам ризқи келаяпти.
Намоз ўқиган хам, ўқимаган хам ўлаяпти.
Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни хаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 05:59


Олтин қоида:
Қатарни Қатарда ютиб бўлмайди, чунки ўйин Қатар ютгунча давом етади…
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 05:57


Тахоратли инсонга хеч қанақа бало, дард тахоратли пайтида келмас экан...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 05:10


Чиройли қизга уйланинг. Шунда у хар хил гўзаллик салонларига бориб пулингизни сарфламайди...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

15 Nov, 04:09


Кичик тадқиқот ўтказдим.  Натижалар ачинарли ахволда. 

Илтимос болаларингизни бўш,  эътиборсиз қолдирманг.  Бўш вақтлари қолмасин, хар хил тўгаракларга, биронта устага шогирд қилиб беринг. Доимий вақтларини, телефонларини назорат қилинг.

Атрофда шунчалар фитналар,  инсонийликдан йироқ ишлар бўлаяпти. Уларнинг асосий ўлжаси ёш болалар бўлаяпти…
Қудратуллох Ахмад
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 20:01


‎"Мен сизни Аллох йўлида (Аллох учун) яхши кўраман", деган ‎
‎кишига бериладиган жавоб:
Мени кимнинг йўлида яхши кўрган бўлсангиз, ўша Зот сизни яхши кўрсин...
Абу ‌‎Довуд ривояти
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 18:23


Ичи қора кўра олмайдиган одамларгаям осон тутманг шундай касаллик билан яшашни ўзи бўладими...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:53


Аёлга кўп нарса боғлиқ...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:24


Бир оғайним, "Фалончи ака нервничать қилиб сахар бўб қоптилар" деб қолди. Тўхта шўтта дедим, бугун билгандек бир икки пост қўйган эканман дедим. "Инсон умр бўйи организмини хар хил ахлатларга тўлдириб келади, эрталабдан олти қошиқ шакар чой, пишириқ, торт, кун давомида ширин ичимликлар, кечга бориб қовун тарвуз ва яна новвот чой"
Организм жонвор бу юз баравар кўп ширинлик билан курашвуради, курашвуради, бир кун келиб пошел ты деворади. Ёш, қарига қарамиди хозир. Ёшларниям қони ширин сироп бўб ётибди. Кейин нима бўлади, ха асабийлашиб қоптиладе деб қўямиз. Қанд деган махлуқ билинмиди, секин ўлдирворади. Дўхтирла нимага индашмиди?! Шунча ширинликларни ким ейди тўғрими?!
Хуллас шунақа. Бу фикр билдириш холос. Хаммани ўз калласи бор...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:23


Эски киймимдан топилган пулчалик хеч нима мени хурсанд қилолмайди...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:20


Мутахасислар фикрича аёлларнинг аксарияти нисбатан такаббур, дунё қараши кенг, жамиятда ўз ўрнига эга, баланд бўйли, келишган эркакларга мойиллик билдирар экан...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:19


Мен сенга муаммосиз хаёт ваъда қилмайман. Бу дунё мукаммаллик учун яратилмаган. Лекин Жаннатда истаган хамма нарсамиз бўлади. Мен ўша манзилгача сенга йўлдошлик қилишни таклиф қила оламан холос...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:18


Жуфт танлаётганингизда фарзандингиз қандай бўлишини хам танлаётган бўласиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 17:13


Бир йигит уйланмоқчи бўлди ва маслахат сўраш учун тоғасининг ҳузурига борди.
- Тоға, сиз анча олдин уйлангансиз. Аёлингиз билан хеч қачон хусуматлашмагансиз. Бунинг сири нимада?
- Майда масалаларда у фикр билдиришга, катта масалаларда мен фикр билдиришга биринчи кундан келишиб олганмиз.
- Сизни унча англамадим, тоға.
- Эшит! Масалан, хонадон сотиб олиш, хонадон жихозларини жойлаштириш, хоналарни қандай дизайнда безатиш, томорқага қандай гуллар экиш, нима тановул қиламиз, нима ичамиз, болаларга тарбия бериш, маошимни нималарга сарфлаш, дам олиш кунини қаерда ўтказамиз, кимникига мехмонга ўтамиз, ким билан ижтимоий муносабат ўрнатамиз, ким билан хусуматлашамиз, телевизорда нима томоша қиламиз, нима эшитамиз ва хоказо масалаларда фақат аёлим фикр билдиради.
- Мени кечиринг, тоға, сиз қайси масалаларда фикр билдирасиз?
- Мен фақат улкан, глобал масалаларда фикр билдираман. Масалан, Америка-Хитой муносабатлари, Европа шарқида давом этаётган харбий амалиёт, нефт нархининг ошиши, бутун дунёдаги иқлим ўзгариши ва хоказолар.
- Сизни англадим, тоға. Улкан, стратегик масалаларда фикр билдирар экансиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 14:38


Айрим келинлар хали ёшман, гўзалман дея эрига сал уришиб қолса,
- Ойимникига кетаман, жавобимни беринг! - дейди.
Жахли чиққан эр эса,

- Кетсанг кетавер, бор йўқол! - дея жавобини бериб юборади!
Уйига равона бўлган келин эса,

- Эрим бир хафтада менга зор бўлади! - деб ўйлаб онасиникида юраверади!

Эркаклар эса бор йўғи бир кунгина ўйлаши мумкин экан, қолган кундан бошлаб имкон қидира бошлашар экан.

Мабодо ажрашса кимга уйланишим мумкин дея…
Эркак табиатан уруғлантирувчи бўлгани сабаб хамиша туғдиришига ишончи комил бўлиб, аксар холларда бола белимда, хотин йўлимда қабилида фикр қилишар экан.

Аразлаб кетган келинларда эса бир ойдан кейин,
- Ия, нега эрим ялиниб келмаяпти, ё бирортаси бормикин, бекор қилдим, гап қайтаришим нотўғри бўлди, уйдан кетмасам бўларкан?! - деган хаёл ўтиб, эрининг яхши хислатларини эслай бошлар экан, агар эри зуғум қилмаган, урмаган бўлса…
Так что қизлар, эркаклар сиз ўйлагандек бағрини ерга бериб эхх хотиним бекор кетиб қолди дея азоб чекмайди, хамиша имкон қидиришади вазиятдан чиқиш учун, хомтаъма бўлманг, уларни табиати ер шўр бўладими, бетуз бўладими ерга уруғ қадовчилардир, шуни унутманг…

Бу дехқон қурмагурлар ерга уруғ қадашни Одам Атодан ўрганишган, сиз бўлмасангиз бошқа боғни обод қилиб кетишаверади!

Боғбону, дехқонингизни хеч қачон ёлғиз қолдирманг!
Олчоқ ва бемаъни хаёллар ила ўзингизни бахтсиз, болаларингизни етим қилманг...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 14:22


Хамма нарса пойтахтга!

Газ бор, электр бор, сув бор, хамма шароит бор...

Хатто қор хам ёғди. Қишлоқда эса...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 10:23


Таниш кўп дўст топилмайди...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 03:08


Гапириш бор, амал қилиш йўқ...
Рахм қилиш бор, ёрдам бериш йўқ...
Хатони тан олиш бор, тўғирлаш йўқ...
Ғазабланиш бор, курашиш йўқ...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

14 Nov, 01:06


Эртага имтихон деган куни юраклар хаприқиб, уйқу қочади. Лекин қабр хаёти ва махшар куни учун жуда хотиржамдекмиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 18:23


Тасаввур қилинг, 100 йил олдин одамлар сандал-танча ясаб қишда жон сақлаган. Бадиий китобларда ўқиганман, танча айвонда бўлади, ичкарида ҳам эмас, хамма танча атрофида қунишиб, оёғи ва қўлини кўрпага тиқиб ўтирган, шундай ухлаган.

Халқимиз минг йилдан бери мусулмон, покликка жиддий қараган. Айни пайтда шамоллашдан азалий вахимаси бор. -5,-10 даражадаги хонада қандай ғусл қилган экан? Сувнику қумғонда ёки қозонда иситиб олар аммо қандай чўмилади?

Бухорий, Амир Темур, Бобур, Худоёрхон даврларида халқ қандай яшаган экан-а? Ўша пайтда хам ёш эр-хотинлар бўлган, Бомдодга турган.

Афсуски миллионлаб одамлар халигача шундай яшамоқда. Улар нима қилаётгани қизиқ...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 17:22


- Вилоятни чеккароқ жойида кетяпман, бир кичик болакай бувиси билан турибди. Болакай машинани кўриб қувониб бувисини тортиб машинани қаранг деб ишора этяпти…

Тўхтадим, чиқинглар дедим, йўлда кетяпмиз, иккиси хам кийимлари анча кир, болакайни қўллари совуқда йорилиб қолибди озроқ, пойчалари хам лой, лекин қувончдан кўзлари чақнаб турибди ва хали хам бувисини туртиб хайратини яширолмай қувонарди.

Бувиси хам қўллари билан орқа ўриндиқ барни аста ушлаб кўриб юқоридаги понорамадага, осмонга қарарди.

Хеч қанча юрмай тушиб қолдилар.
Йўлда кўнглим бехузур дунёни ташвиши билан келаётган эдим, бу холатдан кегин қалбим ёришди негадир.

Ғариб ва мискин инсонлар хам Gelendvagen, BMW, li9, Zeekr каби машиналарга чиқишга хақли,
Уларни либоси, кўриниши сиз каби эмасдир лекин қалби сиздан гўзалроқ бўлиши мумкин.
Озгина этиборлироқ бўлсак кимнидир қувончига сабаб бўла оламиз.
Совуқ тушиб қолди дўстлар, йўлларда хушёр юринг мискинларни совуқда қолдирманг. Инсонийлик ўлмасин. Қўлимиздан келганича қилаверайлик, қўлимиздан келмаганига Худо бор...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 16:27


Қодир бўлсангиз арзон авиялинияларда учманг. Бечора камбағалга қийин, бюджет авиялинияларга қолган куни. Шунақа ноқулайки тўрт соатлик парвоздан кейин йўл азоби гўр азоби экани 21чи асрда хам ўз кучини йўқотмаганига амин бўласиз, ўриндиқлари тор, хеч нарса бермайди, истасангиз бир қултум сувни хам алоҳида сотиб оласиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 16:26


Алишер Усмоновнинг бир интервьюсини кўргандим. Журналист ундан миллиардернинг хаёти жуда зўр бўлса керак, деб сўраганди. Алишер ака "хусусий самолётни ва яхтани хисобга олмасак, мен яшаёткан хаётни яшаш учун албатта миллиардер бўлиш шартмас…" деганди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 16:24


- Беморга ким бўласиз?
- Обуначисиман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

13 Nov, 16:11


Катта миқдордаги пулга мухтож бечора амалдорларни дафтарини юритиш керак шекилли...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

11 Nov, 12:54


Шунақа мижғов эрингиз бўлганда нима қилган бўлардингиз...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

11 Nov, 00:05


Энг бахтли кунларинг:

Жойнамозда саждага бош қўйиб: Роббим мен келдим деган кунингдан бошланади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

10 Nov, 14:20


Бошқаларга қараб эмас, ўзинг билганингдек хаёт кечир...
👍😊👍
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

10 Nov, 09:09


Хурматли бўлмоқчимисан...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

10 Nov, 07:43


Дода дам олиш кунлари машиналарини ўзлари ювадилар.

Поклик иймондандир.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

10 Nov, 03:08


Одамлар бир-бирини аямаяпти.

Бир ошнам фармацевтикада ишлайди, қолгани унинг тилидан:

“Оддий цефтриаксон бор, кейин сал кучлиси бор: цефтриаксон сульбактам. Бизни тармоқ кучлисини сотади. Дўхтирлар билан келишамиз. Оддий цефтриаксон керак жойига ҳам кучлисини ёзаверади. Унга фарқи йўқ. Кейин агент дегани бор: у дориларни “ўтказади”. Ойига ўртача 15-30 млн бонус оладиган агентлар бор. Мени ишимам шунга яқин”.

Қолганини ёзмайман, хамма билади чунки.
Расмда битта акага оддий шамоллаш учун ёзиб берилган дорилар

*дўхтир аввалдан танишингиз бўлсагина боринг ёки одамлар орасида хурмати бор (фейсбукдаги айрим дўхтир акалар) одамларга учранг. Шунчаки клиникадаги дўхтирга борманг

Қолганига бориб ўтирманг. Калласига келганини, агент бериб кетганини ёзаверади.

Россияда шамоллаб дўхтирга борганимда “Бориб яхши овқатлан, ўтиб кетади” деб жўнатиб юборган...

P. S.
Чиндан хам аксарият ривожланган давлатларда дорилар ўта кам ёзиб бериларкан. Енгил касалларга эса иложи борича ёзилмайди. Жумладан, Буюк Британияда ўта жиддий деб ўйлаганингизга хам баъзан шунчаки "Парацетамол" ёзаркан, бўлди.

20 йилча аввал мазам бўлмай, клиникига бориб, бир танишга учрадим. У бошқа докторга олиб кирди. У доктор 6 хил дори ёзиб берди. Кетаётганимда ҳалиги танишим иккитасини қолдирди ва "Қолганини ичманг" деди. Шу шу бошқа безовта бўлмадим...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

10 Nov, 01:06


Фарзандинг йиқилса, касал бўлса, танасининг бирор жойига озор етса фарзандингдан кўра сен кўпроқ азобланасан. Агар сенинг фарзандинг дўзахда куйсачи, бурдаланган танаси қайта янгиланиб яна янгиланиб абадий азоб чексачи, унда сенинг холинг не кечади.... Яратган эгам ислом уммати, мени ва оила аъзоларимни хақ йўлингдан  адаштирма. Тоатда бардовом қил, дўзах оловидан узоқлаштир...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 19:43


Мен хамиша маслахатларимга амал қилган инсонларнинг хатосидан ўрнак оламан...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 19:40


Бир-икки хал бўлмаётган ишларим бор.

Метродаги амакини телефон рақами кимда бор...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 19:40


Метрода энг элементар эхтиёжни қондириш учун кимдир с.......ши керак бўлган экан. Энди отопленияни ёқиш учун кимдир совуқдан ўлвориши керак шекилли...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 15:40


Шу йигит бизга ўз тилимизда сўзлашни тарғиб қиляпти.
Бир томон қувонарли бир томондан ачинарли...

Тилини, маданиятини, тарихини йўқотган миллат таназзулга махкумдир...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 08:40


Гунох қилиб Аллохга яқин бўлган киши...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 04:38


Карчер Янги модел
2200 В
170 бар

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

09 Nov, 01:06


Аллох таоло одамга у ниманики истаса ўшани бермайди, аксинча, Ул Зот Ўз бандасига нима керак бўлса, ўшани лозим топади. Шунинг учун хам: - Нега? деб савол берманг, балким сиз: - Нима учун? деб тафаккур қилинг...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Nov, 13:08


Келажак қўлидан хеч нарса келмайдиган танбал, бўйнига телефонини осиб олганларга... қолмамлиги керак халқ...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Nov, 05:08


Билиб қўйинг:
Фарзандингизни илм олишига пул сарфласангиз албатта сизга ўн баробар бўлиб қайтиб келади ўша пул...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Nov, 01:06


Аллох билан гаплашган вақтингиз, Унга хеч нимани айтишдан уялмайсиз...
Фақат У сизни аслингизни билиши ва шу билан бирга, сизни эшитиши ёқимли…
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Nov, 16:21


Мижозларнинг пулини шилиш бўйича автомобил дилерларига етмаса керак.

Гарантия беради, гарантияни сақлаш шарти қилиб доимий ўзларида сервис қилдиришни қўшиб қўяди. Улар автомобил сотишдан эмас сотгандан кейин сервис қилиш ва қисмлар сотишдан фойда қилади.

Оддий гаражда нари борса $100га тушадиган сервис қилдириш учун $200-250 тўлайсиз, эвазига сизни нари борса $5 турадиган бепул ичимликлар ва мошинангизни текинга ювиб бериш билан сийлайди. Кўзини лўқ қилиб шилиб олади ноинсофлар.

Хитой аравалари учун сотувдан кейинги мижоз парвариши ва қисмлар масаласи қандай билмайман.

Кеча изохда ўқидим Ўзбекистонда Тесланинг олд ойнасини алмаштириш $16000га тушибди. Хали кенг тарқалмаган ва расмий дилери бўлмаган брендли улов минишнинг манфий тарафи шунда...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Nov, 14:19


Америка хаётидан

Америкадаги бир акамиз айтиб қолдилар: ўзбек оилаларидан бирида эркак киши бир неча кунлаб ишга чиқиб кетар экан. Бола кўчада ва мактабда инглизча гапириш учун инглизча гапиришга одатланиб қолган. Ота уйда эканида боласи билан дўконга чиқса, бола ўзига керакли нарсани отасидан ингизчалаб сўраган, у киши тушунмаган, хатто гугл таржимон орқали фарзанди билан гаплашган.

Бу воқеани менга айтиб берган акамиз "Мана шу бизнинг қайтишимиз кераклигини кўрсатади!" дедилар...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Nov, 12:31


Ман харакат қиламан, лекин тақдир...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 10:15


Ақллилар кўпайиши фақат ахмоқларга ёқмайди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 08:31


Ёшликда, куч-қувватга тўлган даврингда, бойликда ва оилавий бахтинг бор пайтда КАТТА ГАПИРМА!
Эртага бошинга нима тушишини билмайсан...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 08:02


Бугун туш кўрибман, Америкада юрган эмишман.
Шу америкага бориш тушлигича қолиб кетадиёв...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 08:00


Ахмоқлиқ қилмаган одам бўлмайди, лекин уни ёшликда қилиш керак экан, тузатишга вақтингиз бўлар экан, қариганда улгурмас экансиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 07:59


Жаннатга биринчи қадамни қўйганимиз захоти, дунёдаги машаққатли хаётимиз бизга берилган энг яхши мукофот эканлигини англаб етамиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 07:58


Биологик кўпайиш бўлиябди бу яхши албатта, аммо интеллектуал кўпайиш маъқулроқ менимча...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 07:57


Ойликлар нафақалар кечикмоқда
Аммо газ электр  ўз вақтида ўчяпти.
Яшасак кўраверамиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 07:54


Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради:
- Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?
Туя жавоб берди:
- Тиззагача экан.
Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта харсанг тошга чиқиб олди. Бироз хансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан бақирди:
- Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!
Туя бунга жавобан:
- Тўғри, шундай дедим. Сув менинг тиззамгача етганди-да…

Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта. Сиз хам ҳаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслахат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслахат беради. Ва кўпинча айтаётган маслаҳатлари ўзигагина мос ва муносиб бўлади, сизга эса тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммонгиз учун асосий ечим ёки қатъий хукм қилиб олманг! Чунки, у ечим сизни тулкига ўхшаб ғарқ қилиши мумкин. Сиз бир иш қилмоқчи бўлсангиз, аввало, Аллохга истихора қилиб номоз ўқинг,  кейин ота-онангиз, яқинларингиз ва тажрибали кишилар билан маслахатлашинг, улар берган маслаҳатлардан фойдаланган ва истихора натижасига суянган холда қарор қабул қилинг!

ХУЛЛАС, тиззангизга қараб сувга тушинг ёхуд "тиззаси"га қараб маслахат сўранг...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 07:16


Ёшлигимизда Онам эшитсин деб, баланд овозда йиғлар эканмиз...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 06:16


SuperWash 86 Turbo

Сифати, кўриниши, ишлаши аъло даражада.

Қуввати - 1800 W
Сув босими - 150 Bar

Комплекти:

Шланг узунлиги - 5 м
Кабел узунлиги - 5 м
Пена бачок
Турбо насадка
Шланг насадка
Сув фильтри

Кафолат борми? Албатта бор.
Сервис центрчи? Уям бор.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 06:11


Қолоқ давлатлар эришган энг катта муваффақият - улар ўз фуқароларини "Жахон чемпионати"га чиқиш энг катта ютуқ хамда таълим ва тиббиётнинг инқирози оддий нарса эканига ишонтира олишди...
Мустафо Маҳмуд (1921-2009)
Мисрлик доктор, философ ва журналист
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 05:10


Қачон уйингизга биров чақириб келса, сиз бирорта "мехмон келди шекилли" деб яхши гумон билан бемалол эшикни очсангиз - билиб қўйингки, дунёдаги энг бағри кенг ва хотиржам одам сиз экансиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 03:08


Жигар тозалаш ўтказиб юрган киши рак бўлмайди.

Жигар тозалов одам мижозига ёшига қараб белгиланади.

Овқати хазм бўлмай юрадиган кишилар сурги ичиб мева шарбати ёки туя сути истеъмол қилиб 1 ёки 3 кун оз овқат истеъмол қилиб пархезга амал қилса,

Жигар тўқималари янгиланади, ўт пуфак чиқиндидан тозаланади, қорин очлиги сезилгунча сурги бир махал истеъмол қилади. Сийдикдан тузлар тушиб лойқаланади, қовуқ белда борлиги сезилиб турадиган енгил хожат қистагандек оғриқ бўлиб тузлар тушади,

Ўн кун шу пархез давом этса тошлар хам эриб тушади,
Бемор енгилаб қолганини сезади.

Мева шарбати деганда, меваларни сиқиб суви олингани айтилади.

Мевалар суви иммун тизимини химоя қаватини кучайтиради.

Хомиладорга яхши эффект беради.
Мевалар шинниси анемия ни хомиладорларни яхши даволайди.

Мева шиннисига лимон қўшиб еса
кўнгил айниб, турган хомиладорга яхши таъсир беради.

Меваларни суви, салати қондаги микропларни ювади, жигардан тозалайди.

Гепатитлар, циррозлар пархез билан Туя сут ичиб, оч қоринга мевалардан шарбат, узум, олма сиркасини овқатга қўшиб қабул қилсалар, хохлаган жойларида текширсалар гепатит, цероз йўқ бўлиб борганини анализ тасдиқлайди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

02 Nov, 02:07


Бир танишим бор.
Ўшанга қараб қишга тайёргарлик  кўраман.

Матбуотда свет ўчишлар тарихда қолган деганда хам эътибор бермай ўтин, кўмир, хитой фонарни ғамлаб қўйди.

Водий ахли янги йилни иссиқ уйларлада (газ бўлади деганди) кутиб олади деганда хам ўтин ғамлади.

Кеча газ омборларга палон миллион газ қамадик деганини ўқиб бугун қарасам яна ўша, ўтин кўмирни ғамлаяпди.

Қўшнимни айтишича қиш ўзи билан кўплаб совғалар олиб келармиш...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:17


Ўзинг қил, ўзинга ўзинг ёрдам бер, ўзинг учун ўл етим - замони келди. Йигит кишига 40 хунар оз буёғига. Фарзандларингизни хунаргаларга ўргатинг. Хунарга эмас, хунарларга. Замон тезлашиб кетди, бу кунларга тез мослашиб, тез ўзгарган яшаб қолади. Илгари ёш йигит бир завод ёки фабрикага ишга кириб кетарди ва ўша жойдан нафақага чиқарди. Энди эса, хеч бир ишда барқарорлик йўқ. Бугун яхши эртага инқирозда.

Нега бундай бўлаяпти? Келинг шу ҳақида озроқ фикримни баён этсам. Хаммамиз ривожланиш деганда, юртдаги саноат ривожини тушунамиз. Ишлаб чиқариш, завод ва фабрикалар. Фаразан бутун дунё давлатларини худди шундай саноат билан ривожлантирилса, Ер шари завод ва фабрикага айланиб қолар эди. Бу нарса хеч қандай ривожланиш эмас, аксинча табиат ва давлатлар инқирози бўлиб қолади. Аслида саноати ривожланган давлатлар дунёда нари борса 10 тадир. Ўшалар хам бошқа давлатларни қонини (ресурсларини) сўриш билан ривожланган. Бу ишлар ўзини оқламади. Бозор иқдисодиёти, ишлаб чиқарилган молларини бозорга чиқаришдан фойда қолмади.

Қўл меҳнати қадри охирги даражаларда эди. Буёғига қўл меҳнати, ўзи учун ишлаш маъқул. Бир соҳада мутахассис бўлиб бошқа соҳада хеч вақони билмаганга жуда қийин бўлиб бораверади. Хуллас 300 йил олдин бошланган саноат даври тугаш арафасида. Социализм кетидан Капитализм хам ўлиб бормоқда. Янги давр, замонлар келмоқда. Бир нарсани ўлиши ва бир нарсани туғилиши азобли ва қонли бўлади албатта...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:14


Ёшлигимда дадам пишган балиқни калласини яхши кўришарди деб ўйлардим...

Энди болаларим пишган балиқни калласини хамда гриллни ооо орқасини яхши кўришади дадам деб ўйлаяпти...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:13


Энди кибр сабаблари хақида ёзганда албатта ижтимоий тармоқларни хам қўшиб қўйиш керак. Чунки аввалда содда кўриниб, кейин ўз ўқувчиларига эга бўлиб, кибр тўнини кийиб оладиганлар хам учраб туради...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:11


Қурт учун пиллани ёриб чиқиш, ўта машаққат ва оғир жисмоний азоб билан кечади. Аммо манашу азоблардан сўнг тутқунликдан халос бўлиб, умрининг энг қимматли, олтин даврини яшайди. Капалакка айланиб парвоз қилади...

Хаётимиздаги бугунги мушкулотлар эртанги парвозимиз учун замин бўлса не ажаб...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:10


Агар биз хукуматни алдасак, бу - хоинлик,
Агар улар бизни алдашса, бу - сиёсат...
Билл Муррай
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

01 Nov, 20:08


Нолдан миллионер бўлишга оид энг қисқа йўриқнома: миллионерлар оиласида туғилинг...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 20:01


Ярим кечаси телефон қилиб уйғотиб, "узр оға безовта қилмадимиии" деб узр сўрайдиган дўстларинггиз борми сизларда хам...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 18:23


Эркак одам учун мунтазам пул келиб туриши, бола-чақасини бемалол таъминлаш учун хафтасига етти кун, кунига 10-12 соатлаб ишлаши худди дам олишдек гап, у бундан малолланмайди. У бекорчиликдан безиллайди, бекорчиликдан зерикади. Нима қилишини билмай уйда сиқилиб ўтиришдан ёмони йўқ унга...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 17:22


Аёл қанчалик ақлли, бой бўлмасин, хатто ўзлаштирган илмидан дунёда тенги йўқ олима бўлса хам, коинотни забт этган тақдирда хам фақат ва фақат ўз севган эркакнинг кўксига бошини қўйганида ўзини хотиржам ва чин бахтли хис этади…

Биласизми нега?!
Чунки у эркакнинг кўксидаги қовурғадан яралган...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:22


Уйида қурилиш қилаётган одам, қурилиш моллари бозорига уй кийимида боравериши уят эмас...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:21


Мени хашамат қизиқтирмай қўйди оддийлик ёқиб қолди.
Оддий шахар четида Виллам бўлса оддий битта Гелик бўлса...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:18


- Бошланишига ойлик маош 2-3 млн сўм бўлади. 3-4 ойдан кейин 7-8 млн олиш имкони бор.
- А бўлди унда 3-4 ойдан кейин келаман...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:18


Охири бориб бориб аёлларнинг табий бўлган фақат бир қарич тили қолади...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:16


Мени танқид қилишганда ўзимни химоя қилишим мумкин, лекин мақтовга қарши мен ожизман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:15


Бир клиент "Қизим қораде, унча-мунча кийим ярашмиди" деганди, позитив беришга манам қораманку хеч нарса қилмиди десам, "йўқ сизчалик қорамас" дейди...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 16:10


Бугун мошинамни моторини янги дастур қилиш учун автохизматга бордим, усталардан сўраб суриштириб сифатли дастурчини иш жойини топдим.

Борсам Руслан исмли рус йигит экан, юзланишим билан:
-Ассалому алайкум келинг ока деб ўзбекчада тиниқ ва равон гапиряпти.
Бор муаммони айтиб тушунтирдим (ўзбек тилида)  барча саволларимга аниқ пухталик билан жавоб берди.
Кейин моторни текшириб янги дастур ўрнатиб берди.
Пропан газни ҳам кўрсатишимни айтиб бошқа бир ўзи биладиган яхши устани  рақамини берди, исми Алексей деди.

Қўнғироқ қилсам қандайдир корпорация ходимидек ўзбек тилида муомала қила бошлади.
Унга ҳам бориб ишимни битирдим.
Иш жойи жайдарироқ устахона аммо рус уста йигитлар нафақат ўз ишини устаси балки ўзбек тилида чиройли маданиятли муомаласи билан хурсанд қилишди.

Ўз она тилимни фахр ифтихорини ҳис қилдим шу вақт ичида.

Бўларканку ўзбекчани ўрганса...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 10:19


Баъзи усталар қилмаган ишига пул олади...
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллох
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 10:18


Бу мен учун шунчаки расм эмас, бу мен учун - катта умид...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 10:17


Саудия нефтдан ниҳоятда катта даромад олади, бу маблағларни халқига икки хил кўринишда сарфлайди. Биринчиси, давлат халққа ҳеч қандай солиқ солмасдан ёки халқаро банклардан қарз олмасдан йўллар, мактаблар, шифохоналар, оммавий иншоотлар, канализация, энергия тизимлари қуради. Ёқилғи ,сув ва электрни субсидиялаб халққа арзон нархда сотади. Сув ўзининг тан нархидан уч баробар арзон сотиларкан, фойдани қўйиб туринг ҳатто таннархини қопламас экан.

Халққа пул беришнинг иккинчи кўриниши бор. Халқнинг қўлига шундоқ ойига яшаши учун пул бермасдан унинг ўрнига иззатлироқ, ҳурматлироқ йўлини топган. Иш ўринлари ва лавозимлари яратади. Йўқ, завод фабрикалар ва ишлаб чиқариш орқали эмас, вазирликларни кенгайтириш орқали иш жойлари яратади. Асосан ички ишлар, армия, шаҳар ва қишлоқ ишлари вазирлигида жуда кўп иш ўринлари очади. Умуман вазирлик ва қўмиталар ниҳоятда кўп, инсон ресурслари вазирлиги, меҳнат вазирлиги, кўнгилочар ишлар қўмитаси ( ҳайъатут тарфийҳ) ва шундай вазирлик ва давлат агентликлари жуда кўп. Буларнинг барида Саудия фуқаролари ишга олинади.

Хўш, бу вазирликларда битта керакли ўринга 10та кераксиз иш ўрни яратилади, чунки халқни иш билан таъминлаш керак. Қўлига шундоқ пул берса ҳам бўлади лекин ундан кўра гўёки ишлагани учун эваз қилиб берса обрўлироқ.

Саудиядаги давлат идораларини кузатиб хулоса қилганманки, бу ходимлар учун энг қийин иш эрталаб уйқудан уйғониб, ювиниб кийиниб, мошинасига ўтириб эсон-омон ишхонасига етиб олиш экан, чунки иши ниҳоятда осон. У ходимларнинг ишини 13 ёшли ўғлим улардан яхшироқ бажаради. Иш кунини амаллаб ўтказиб олса, чой ва қаҳваларни қийналмай ҳормай толмай ичиб, ҳамкасблар билан валақлашиб бир нарса қилиб кунни ўтказиб кейин яна эсон омон уйига етиб олса бўлди, шу ишлагани. Шунинг учун маош олади. Давлат шундоқ текинга бериб қўйса ҳам бўлади аммо унда уят бўлиб кетади, Жаноб Қаҳтоний палон жойда, пистон лавозимда ишлайдилар деган гап қаердаю,  уйда бекорчи давлатга боқиманда деган гап қаерда.

Яна учинчи хил тўлаш бор, ишсиз ва кам таъминланганларга давлат ёрдам беради, ойлик нафақа беради.

Хуллас, Саудия ҳукумати ўз халқига жуда яхши қарайди, ниҳоятда ғамхўр. Саудия фуқароси бўлсангиз ҳар қанақасига кўчада қолмайсиз, жуда бўлмаса тиланчилик қилсангиз ҳам кунингиз зўр ўтади. Жомеъ масжидларга бориб намоздан кейин йиғламсираб ёрдам сўрасангиз бир намозда бемалол $50-100 ишлаб оласиз, жомеъ масжидлар битта шаҳарда минглаб бор, бир ойда айланиб чиқолмайсиз...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 04:36


Юрт келажаги учун сиёсий жараёнларга бефарқ бўлманг!
Кетдик сайловга...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 04:30


Соф мисли индукцион автомобил ювиш апарати SuperWash 89 Turbo

2200 W

180 бар

Шланг узунлиги - 8 метр
Кабел узунлиги - 5 м
Пена бачок
Турбо насадка
Шланг насадка
Сув фильтри

Кафолат ва сервис центрга эга.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 04:29


Руслар Туркистонни босиб олгач ўлкани қандай бошқариш масаласида бош қотира бошладилар. Шу масалада бошқа мустамлакачи империялар билан тажриба алмашдилар. Айниқса инглиз ҳукумати истилочи руслар учун намуна сифатида қабул қилинди. Оқ русларнинг давомчилари бўлган қизил руслар ҳам мусулмон аҳолига қарши ғоявий курашда инглиз лабораторияси ихтироларидан унумли фойдаланди.
Гарчанд ҳеч қандай ғоявий-сиёсий умумийлик бўлмасада собиқ инглиз мустамлакаси Ҳиндистон ва ҳинд маданиятига сунъий равишда эътибор кучайди. Колхоз шийпонлари, клублар, қишлоқ  марказидаги собиқ масжидлар ҳовлиларида ҳам “меҳнаткаш халқ учун” кинолар қўйиб берилди. Шу йўл билан фаҳшни маданият, зинони муҳаббат деб халққа сингдиришди. Халқни ғоявий фалаж қилиш, ўзлигидан, эътиқодидан узоқлашган манқурт авлодни шакллантиришда ҳинд киносининг ўрни катта бўлган. 

Одамлар "Девдаст"ни ўлими учун йиғлаб, Синварнинг ўлимини бемалол кузатаёган бўлишса демак улар ҳали ҳам гипнозда ва истило ҳали ҳам давом этаяпти...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 01:33


Бу мусибат ё гунохларимиз кўпайиб кетувди уларни ювиш учун келди, ёки даражамизни Аллох Таолони хузурида кўтариш учун келди...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

27 Oct, 01:06


Ўзинг билан шахватлар* ўртасига темирдан девор қилиб олмасанг, ибодатнинг халоватини тополмайсан...

*Шахватлар - аёллар, фарзандлар, мол-дунё, обрў-эътибор ва мансаб каби одамлар қизиқадиган нарсалардир...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

26 Oct, 16:00


Агарда бир дўстинглар...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

26 Oct, 14:06


Ахлимга нимадир тансиқ егулик олиб келсам, уларни иштаха билан тановвул қилаётганларини кўриб,  ўзим егандек маза қиламан...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

24 Oct, 13:58


Меш қорин кишилар, дидими...
😊😊😊
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

24 Oct, 07:20


Хотининг сандан хафа бўлса ярашиб олишни зўр усули экан...
👍😊👍
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

23 Oct, 18:48


Тўйларимиздаги исрофгарчиликларни, пул сочишларни кўрган амалдорлар халқни бойлигига ишонч хосил қилишди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

23 Oct, 18:48


Хамкасбларимдан бири айтганидек, ўзбек тилига байрам эмас, ёрдам керак...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

23 Oct, 04:25


Аллох хохласа дуо қилмасанг хам бериб қўяверади...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

22 Oct, 14:40


Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга қандай ва нима деб салом берилади...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

22 Oct, 04:12


Бой бўлишни сири...
👍👍👍
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Oct, 14:49


Одатда кўп бахслар шундай тугайди...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Oct, 01:51


Бомдоддан кейин ухлаш мумкин эмас, деган гап йўқ...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

21 Oct, 00:05


Ўлимдан қўрқма!
Онанинг қорни каби бир қоронғулик сув ичдида бизларни яратган ва яшатган Аллох, қабрда сени ёлғиз ташлаб қўймайди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 18:23


Хозир мендан аввалгилар ва мендан кейингилар айтадиган ўзгармас хақиқатни айтаман. Ёшлар айниб кетаяпти...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 17:23


Бир куни тулки бўридан сўради: 
- Эй бўри! Менга хаётда қандай яшашни ўргатгин, - деган эди, бўри:
- Боргинда, мана бу тепаликдан сакра, - деди.
- Ахир оёғим синади-ку.
- Ташвишланма! Ўзим сени ушлаб оламан, - деди.

Тулки бўри айтганига ишониб сакраган эди, бўри унга ёрдам бермади. Тулки:
- Нимага мени ушлаб олмадинг? - деган эди, шунда бўри:
- Мана шу хаёт хақидаги биринчи дарс бўлиб, хаммага хам ишонавермагин, - деб жавоб берди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 17:22


Дарахтда ўтирган қарғага тулки, сайловга борасанми, деса, йўқ, деган экан, оғзидаги пишлоқ тушиб тулки илиб кетибди, оғзидагини олдирган қарға, ха, десам бўларкан, диярмиш...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 17:21


Улғайганингни бир белгиси шуки, - хамма нарса бўлиши мумкин деб, содир бўладиган нарсаларнинг биронтаси сени хайратлантира олмаганида...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 14:33


Мушукка ризқ берган Аллох "Мени ёлғиз қолдирди" деб ўйлама...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 10:36


АҚШ нинг пахта экиладиган штатларида йиғим-терим пайти хар хил тадбирлар ташкиллаштирилмас ва артислар бориб концерт қўйиб бермас экан, шуми энди "оқ олтин" га бўлган хурмат...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 07:21


Шахримизда шунақа ишлар бўлаётган эмиш...
😊😊😊
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 06:54


Сотяпсан харидорни хурсанд қил. Оляпсан сотувчини хурсанд қил. Савдо бир-бирини ўмарадиган бўлиши керак эмас.

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

20 Oct, 00:05


Яхшиям Аллохнинг берадиган неъматлари бандаларининг қонуни билан тақсимланмайди. Бўлмаса бизга нина хам тегмас эди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

19 Oct, 14:57


СССР илм-фанни зўр ривожлантирдими...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

19 Oct, 14:05


Фарзанд тарбиясидаги муваффиятнинг аввали у билан орангизда соғлом ва очиқ мулоқотни ўрнатиб олишдир.
Фарзандингиз тўғри ишини сизга айта олганидек хатосини хам айтишга ботина олса, демак сизндан ўзи учун қаноатлантирувчи, малхам жавоб (ечим) олишига ишончи бор хамда сизни ўзи учун ўрнак тутибди.

Демак, бола билан соғлом очиқ мулоқотни ўрнатиб олиш керак. Мулоқат асносида эса боладан ёши, жинси, табиатига кўра турли саъвиядаги ва хатто ноқулай саволлар хам берилиши мумкин. Жавобни шунга кўра - хар қандай саволига эринмасдан, қизишмасдан, шошилмасдан, босиқлик ва мулохазакорлик билан бериш керак.
Бунинг учун эса бола табиатини, рухиятини (психологиясини) қисман бўлса хам ўқиб, эшитиб, тажрибали кишилардан сўраб ўрганиш лозим...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

19 Oct, 06:27


Кўпчилик буни билмиди

Карчери борларга юбориб қўйинг

☎️ +99899 880-86-88

Расмий сахифаларимиз
👇👇👇
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube | Tik Tok | Изохлар | Манзил

Ўзбек Ўзига Бек

19 Oct, 00:05


Душманлар сизни доим таъқиб қилиб, яхши ишларингизга халақит беришга чиранишлари мумкин. Сиз эса бир маромда солих амалларингизни давом эттираверинг, бировлар маломатига, гап-сўзию қош-қовоғига қараб ўтирманг...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Oct, 13:49


Гўзаллар ёмғирдан қўрқишар экан. Чунки ёмғир юздаги пардозни ювиб табиий юзни кўрсатаркан.
Гўзалим Ватаним! Сени ёмғирдан кейин хам севавераман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Oct, 13:48


Араблар энг котта иморат солди...
Турклар энг котта аеропорт солди...
Хитойлар энг котта кўприк солди...
Ўзбеклар энг котта жарима солди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Oct, 13:32


Мухаббат нима...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

18 Oct, 03:52


Билармидингиз...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 18:07


Бизга асфальт шартмас, халққа фестиваллар керак, деган машхур хофиз мармардан уй қурди...
Хамза Умаров
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 18:05


Тезроқ машина олишни ва қўнғироқ қилганларга “узур, рулда эдим“ дейишни хохлаяпман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 18:04


Беэътибор яшашимиз ёмон-да. Қанча мухим воқеалар бўлади, ахамият бермаймиз. Энг аввал ўзимни айблайман.

Масалан, Муниса УЗИга бордими, туғилажак чақалоқни жинси маълум бўлдими, билмайман. Жохиллик қурсин...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 18:03


Битта ёмғирга дош бермаган свет...
Қишда нималар бўлишини сезсам Дубайга кетгим келмоқда...
Халқим...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 18:02


Атеизм самолёт бир силкунгунича. Биздаги ислохотлар эса ёмғиргача...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

17 Oct, 14:02


Отангизсиз хеч ким эмассиз. Шуни эсдан чиқарманг...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Oct, 18:02


24 соат ишлаш шарт эмас...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Oct, 11:22


Свет ўчиш сезони расман очилди. Газ ўчиш сезонига тайёргарлик бошланди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Oct, 10:56


Қадам ташланг ва йўл пайдо бўла бошлайди...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Oct, 09:04


Терма жамоа анча кучайибди, ўтган сафар 10 кишини ютолмаганди бу сиз ютди...
😊😊😊
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

16 Oct, 05:56


Мободага айтаман-да.
Дунёда автомобил ишлаб чиқаришда янги инновацион ечимлар масалан электрон трансмиссия, водородда юриш, шамол кесишдаги янги дизайн, умуман енгиллик ва қулайликлар хақида ўйланаётган бир вақтда, UzAutomotors Cobalt автоси фаралари, диска ва узатмани сал қорайтириб Midnight дея номламоқда.

Автоблогерлар тили билан айтганда “окала GM Cobalt” ни жинниси чиқарибди...
https://t.me/uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Feb, 08:47


Сочимни олдириб келгандим Онажонимга ёқмади. Калтароқ қилиб олдиришга қайтиб кетяпман...

Маълумот учун: Ёшим 30 да, 1 нафар фарзандим бор...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Feb, 05:35


"Мана хозирги ёшларнинг ахволи" дейилган мавзу бўйича тротуарда кетаётган 24 нафар кўнгилли ёшларга турли саволлар билан мурожаат қилинади. Шундан 8 нафари саволларга аниқ ва мантиқий жавоблар беради. 8 нафари қониқарли даражада бўлса, қолган 8 нафари мутлақо тўғри жавоб беролмайди. Шу видеодаги 8 та нотўғри жавоб берган ёшларни қолдириб қолгани қирқилади-да, ютубга қўйилади. Қарабсизки, ўзбек ёшларининг хаммаси ўқимаганга чиқади...

"Иллат излаганга иллатдир дунё" деб бекорга айтилмаган...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

09 Feb, 01:06


Харомга йўл очиш учун халолни қийинлаштириб қўйиш кифоя...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 19:03


Аввалги катталар жинсий заифлик сабаби бегона аёлларга шахват кўзи билан қараш деб ўргатишарди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 17:58


Постни узунлигини кўриб, ўқимаса хам пост ёзган одамни хурматини қилиб лайк босадиганларга Ассалому Алайкум...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 17:09


Гўзаллик танловида коррупция ғолиб бўлди... Поранинг гўзаллиги ҳакамларни ўзига ром этган эди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 09:14


Ким қандай бўлса атрофни шундай кўради.

Атрофингизда сизга ёқмаган одамларнинг кўплигини сабаби ўзингиз нобоп жойдасиз. У ерни зудлик билан тарк этинг. Ёки ўзингиз нобопсиз.

Ким "одамларда ишонч қолмади" деса, ўзи ишончга муносиб бўлмаганлигидан.

Ким "одамларда оқибат қолмади" деса, ўзи хурматга лойиқ эмаслигидан.

Ким "Одамлар яхшиликни билмайди" деса, ўзи Аллох розилиги учун бирор марта яхшилик қилмаганлигидан.

Яхшилаб тафаккур қилинг!

Яхши инсон ёмон жойда узоқ юрмайди.

Ёмон одам яхши жойда узоқ турмайди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 07:21


Болалар таглигини умумий қилиб “ПАМПЕРС” дейдиганлар лайк босворила, қани кўрамиз қанча одам хамма тагликни шундай атайди...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 03:08


Эрталаб уйғонгандан сўнг 2 соат ичида нонушта қилмаслик қандай таъсир қилади бизга?

Уйғонганингиздан кейин 2 соат ичида нонушта қилмаслик тўйиш ва очлик гормонларини чалкаштириб юборишга олиб келади.

Йўқотилган энергияни қоплаш учун танангизни кун давомида аввалгидан кўра очроқ қилади.

Натижада, нонушта қилмаслик килограмм ортиши билан боғлиқ бўлади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

08 Feb, 01:06


Ким хилватда фахш видеолар ва расмларни томоша қилса...

Аллох унинг юзидан иймон нурини ўчириб қўяди...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 17:34


Фақат бизда маклерлар Telegram'да "Без маклер" номли гурух очиб олади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 17:30


Шархловчиларимиз зўр-де

Қатарни ютганимизда хозир Эронни 3-2 ютаётган бўлардик, дейди биттаси...
😊😊😊
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 17:11


170 миллион сўм

Бугунги кунда бир ой давомида шунча миқдордаги пул маблағларини банк картасидан бошқа бир ёки бир нечта карталарга ўтказиш ёки қабул қилиш операцияси банклар томонидан шубхали операция деб топилишига ва махсус ваколатли органга бу ҳақида маълумот тақдим этилишига сабаб бўлади...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 15:22


Бир шашликчи ока борлар биз тарафда. Ёнларига ночорроқ амаки келиб, хеч бўлмаса яримта нон бер, деб сўради.

Амакига нон ичига қийма солиб берди. Тез-тез қимирлаб кейинги мижозга қарашга киришиб кетди. Лекин, сурат ёки видеога олмади. Китоб ўқиган одам бўлиш учун, олим бўлиш шартмас экан...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 14:19


Фарзандингиз келажакда юксакликка эришишини хохласангиз унга икки қанот беринг.

Биринчи қанот таълим,
Иккинчи қаноти эса тарбия.

Бу икки қанотсиз ёки бир қанот билан юқори мақсад сари "учиш" имконсиз.

Бир жойда...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 08:21


Қўйларимга ем берсам, ичида рахмат сенга оқ кўнгил инсон деб дуо қилади.

Билмайдики ман уларни сўйиш учун боқяпман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 08:13


Қаср қуриб Мальдивда дам олганлар барибир мактаб қуриб бермаслигини билганлари учундир...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 05:30


Кеча иккитаси шунақа деди. "Ўша Умрага борадиган пулини мухтожларга берсин" деб. Нега дабдабали тўй қилган, машина устига машина алмаштирганга шу талабни қўймайсизларда, айнан Умрага, Хажга бораётганларни айбдор қилмоқчи бўласизлар. Пул ўзиники, хохласа мухтожга беради, хохласа Аллохни фарзини, Пайғамбаримизни суннатларини адо қилади, дедим. Шундаям паст кетиш йўқ, ўзларини гапини маъқуллайди. Тўғриси, шунақа одамларга ачинаман...
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 05:27


Қизиқ, нега халққа Масжид қурган, Умрага боргандан шу пулга мактаб қуриш сўралади? Ўзига қаср қурган, Мальдивда дам олгандан эмас...
🤔🤔🤔
@uzbeku

Ўзбек Ўзига Бек

07 Feb, 03:08


Дейлик бировдан мухтож бўлиб қарзга пул сўрадингиз, сўралаётган одамнинг хаёлига биринчи келадиган фикрлар:

"Хозир бу одамга пул берсам, кейин бу одам қачоооон қайтариб беради. Пул олишдан олдин хамма тақводан Аллохдан гапиради, ишониб бўлармикин. Қўл билан бериб оёқ билан олсамчи кейин, ёки ухлатиб кетсачи. Пул деб орамизга совуқчилик тушсачи.  Тинчгина хозир пулим йўқ - фалон ишга тикиб қўйган эдим деб юбора қолай..." деган хаёллар хаммадан ўтса керак...

Шундай заёллар келиши аслида ахволимиз аянчли экани аломати, чунки орада ишонч сусайиб кетган. Биров бировга ишонмайдиган бўлиб кетган, саноқли одамлар мустасно...

Қарз сўраган инсонни танийдиган бўлсангиз, шу пайтгача алдамаган бўлса, уйингизда Аллох сизга тақдир қилган ризқ бўлса - имконини қилиб хожатини чиқариш керак деб ўйлайман. Бунинг учун бой бўлиш шарт эмас, хозиш бўлса бўлди. Мўмин одам биродарини дунё юмушларидан бирини енгиллатса Аллох уни юмушини қиёматда енгиллатади.

Мисол учун мен бойлар қаторига кирмайман, аммо кўчада беш кишида маълум миқдорда пулим ётибди. Ўзим пулга мухтож бўлсам хам имкон қадар иқтисод қилиб уларни хожатини битиши тарафдориман.

Айтмоқчи бўлганим - пул масаласида бир-биримизга ёрдам бериб турайлик...
Абдуллох Нурханов
@uzbeku