Йўл ҳаракати қоидалари @uzbekistanyhq Channel on Telegram

Йўл ҳаракати қоидалари

@uzbekistanyhq


Ассалому Алайкум ҳурматли ватандошлар.

Каналимизда Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган йўл ҳаракати қоидалари билан танишишингиз мумкин.

Имкон қадар фойдаланиш учун қулай тарзда канални олиб борамиз.

Дўстларингизни ҳам каналга таклиф қилишни унутманг.

Йўл ҳаракати қоидалари (Uzbek)

Assalomu Alaykum hurmatli vatandoshlar!

"Йўл ҳаракати қоидалари" kanalimizda O'zbekiston hududida amalda bo'lgan yўl ҳaракатi qoidalari bilan tanishishingiz mumkin. Kanalimizda yўl ҳaракатi bo'yicha ilm-fan, qonun va tizim masalalari haqida ma'lumotlarni topishingiz mumkin. Siz uchun yўl ҳaракatini xavfsiz va samarali qilish uchun tegishli qoidalar va tushunchalar haqida o'rganish imkoniyatini yaratamiz. Bizning kanal orqali yўl ҳaракatining o'ziga xos barcha qoida va maslahatlarini o'rganib, uni tez-tez tartibga soling.

Dўstlaringizni ham kanalga taklif qilishni unutmang. Birga yўl ҳaракatini hafif va xavfsizroq qilamiz! Marhamat qiling!"

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Jan, 18:18


Шунинг учун ҳам ИИВдагиларга кўп маротаба мурожаат қилдим. Шахсан ўзим кўп маротаба огоҳлантирдим. ВМ 149-сонли қарор га риоя қилинглар деб, қайта-қайта гапирдим. Аммо улар эътирозимни қабул қилишмади.

Мана оқибати. Бир киши ўлиб кетди. Яна қанча одам жабрланди.

Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов, бизни қачон тинглашни бошлайсиз?

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Jan, 18:13


#Дахшат
‼️Олтиариқда ҳалокатли авария

Бугун, 30 январь куни, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида ўлим билан якунланган автоҳалокат юз берди. Айтилишича, ЙПХ ходими фуқаронинг автомашинасини жарима майдонига олиб кетаётган вақтда Дамас машинасига урилган. Натижада Дамас ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

⚠️Видеода Дамас шофёри қоидани қўпол тарзда бузиб йўлга чиққанини, шунингдек ГАИ бошқарувидаги BYD эса 84 км/соат тезликда келиб урилганини кўриш мумкин .

👉 @Qoraxabar - махфий хабарлар канали!

Йўл ҳаракати қоидалари

20 Jan, 09:56


Савол: Мототранспорт воситаларининг тонировкаси учун жаримага тортиш конуний буладими?

Фикрларни изохда колдиринг

Йўл ҳаракати қоидалари

06 Jan, 04:54


#тест

Қайси ҳайдовчига транспорт воситасининг габаритлари сабабли, кўрсатилганидек қайрилиб олишга рухсат этилади?

@UzbekistanYHQ

Йўл ҳаракати қоидалари

05 Jan, 05:57


Қайрилиб олиш чап томондаги четки тасмадан рухсат берилади

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ

Йўл ҳаракати қоидалари

04 Jan, 03:11


Buxoroda belgilanmagan joyga chiqindi uloqtirgan haydovchi jarimaga tortildi

Huquqbuzar bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravari – 1 125 000 so‘m jarimaga tortilgan.

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Jan, 15:34


Адолат қарор топдими?

Шахсий фикрим - йўқ, адолат қарор топмади. Ўйлайманки, кўпчилик ҳам шундай фикрда.

Ғайрат ака оқланиши керак эди.
Афсуски, бундай бўлмади.

Барибир ҳуқуқбузарлигича қолдирилди.

Демократия бундай бўлмайди. Фикр ва сўз эркинлиги бундай бўлмайди.

Адвокатлар шу билан чекланишиб қолмасдан, Олий судгача боришади ва оқланишига эришишади деб умид қилиб қоламан...

@UzbekistanYHQ

Йўл ҳаракати қоидалари

02 Jan, 18:37


Архив. 2019 йил. Тошкент


https://youtu.be/fKgLHhV-ufQ?si=w8wjzFfc6LO2ee2Q

Йўл ҳаракати қоидалари

24 Dec, 10:44


Ҳокимларнинг қарори кучга эгами?

Амалдаги ЙҲҚнинг 80-бандида қуйидагича келтирилган:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ДЙҲХХ билан келишилган ҳолда, йўл шароитлари юқори ва кичик тезликда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайдиган ҳолларда, йўлларнинг айрим қисмлари ёки ҳаракатланиш тасмаларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат беради.

ЯЪНИ:

...ТЕГИШЛИ ЙЎЛ БЕЛГИЛАРИ ЎРНАТИБ...

Агар тегишли белгилар бўлмаса, (масалан, 3.24-"Юқори тезлик чекланган"лигини англатувчи) ҳокимнинг қарори бир тийинлик қийматга эга бўлмайди. Чунки В.М.нинг Қарори билан тасдиқланган ЙҲҚ, ҳокимларнинг қарорларидан УСТУН ҳисобланади.

@UzbekistanYHQ

Йўл ҳаракати қоидалари

20 Nov, 13:46


«Жаримани пулини тўларсан, аммо бировни ҳаётини икки дунёда ҳам тўлолмайсан!»

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Youtube

Йўл ҳаракати қоидалари

21 Oct, 05:08


📸 "Мулта радар" мобил комплекси фаолияти Президент қарори талабларига ЗИД!
#multaradar
#repost

👉 @abdumalikovich_uzb

Йўл ҳаракати қоидалари

23 Jul, 05:52


Ассалому алайкум, ҳурматли канал аъзолари.

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 17.07.2024 йилдаги 429-сон қарори билан ЙҲҚга ҳам ўзгартиришлар киритилади.

Ушбу ўзгартиришлар орасида мопед, скутерларга тегишли қисмлари ҳам бор.

Энди савол туғилиши мумкин:
Скутер ва мопедларни бошқариш учун А-тоифа ҳайдовчилик гувоҳномаси керакми? Агар уни А-тоифасиз бошқарсак, қандай чора кўрилади?


Жавоб шундай:

ЙҲҚ бўйича мопед, скутерларга А-тоифа керак деб белгиланган.
Аммо ЙҲҚ -- бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қабул килинган норматив-ҳуқуқий хужжат ҳисобланади. Бунданда юқорироқда турувчи хужжат нормалари ҳам бор...

Хўш, агар ушбу талабни бажармаган тақдирда, МЖтКнинг 135-моддаси билан жавобгарлик белгиланса, буни бекор қилишга қонуний асос борми?

Албатта БОР. Бунинг асосини эса, кимгадир керак бўлса, тушунтириб кўрсатиб, маслаҳат билан ёрдам беришимиз мумкин. Албатта ўз ҳуқуқини талаб қилиб, ишни охиригача етказадиган ҳурматли кишилар бўлса, алоқага чиқсангиз, беминнат ёрдамимизни аямаймиз. Бунинг учун бирор моддий манфаат талаб қилмаймиз, ёрдамимиз мутлақо бепул.

Алоқага чиқиш учун: @Nodir_ako

t.me/UzbekistanYHQ

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 08:25


Давоми бор...

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 08:23


1.15 — йўлнинг велосипед йўлкаси кесиб ўтган жойини билдиради

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 08:06


1.14.4 — оқ-қизил рангли йўл чизиғи мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 08:05


1.14.3 — ётиқ чизиқнинг йўналтиргичлари пиёдаларнинг ҳаракатланиш йўналишини кўрсатади

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 07:10


1.14.2 — (оқ-сариқ рангли «зебра») — пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 07:10


1.14.1 — (оқ рангли «зебра») — пиёдаларнинг ўтиш жойини белгилайди

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 06:55


1.13 — кесишаётган йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериш учун тўхташ зарур бўлганда, ҳайдовчига транспорт воситасини тўхтатиш жойини кўрсатади;

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 06:45


1.12 (тўхташ чизиғи) — 2.5 белгиси ёки светофорнинг (тартибга солувчининг) тақиқловчи ишорасида ҳайдовчи тўхташ керак бўлган жойни кўрсатади

Йўл ҳаракати қоидалари

30 Mar, 06:41


1.11 — фақат бир томондан қайта тизилишга рухсат этилган йўл қисмларида, бир йўналишдаги ёки қарама-қарши келаётган транспорт оқимларини ажратади;

қайрилиб олиш, тўхташ майдончалари ва шунга ўхшашларга кириш-чиқиш жойларида ҳаракатланиш фақат бир йўналишда рухсат этилганлигини кўрсатади

Йўл ҳаракати қоидалари

06 Feb, 07:18


1-боб. Умумий қоидалар
(https://t.me/UzbekistanYHQ/2)

1-5 (https://t.me/UzbekistanYHQ/3)

6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади (https://t.me/UzbekistanYHQ/4)

2-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари (https://t.me/UzbekistanYHQ/8)

7. Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда уларга текшириш учун бериши шарт:

https://t.me/UzbekistanYHQ/9

8. Ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт:

https://t.me/UzbekistanYHQ/10

9. Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

https://t.me/UzbekistanYHQ/11

...

11. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир:


https://t.me/UzbekistanYHQ/13

12. Ҳайдовчига қуйидагилар тақиқланади:

https://t.me/UzbekistanYHQ/15

3-боб. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/16

4-боб. Пиёдаларнинг мажбуриятлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/18

5-боб. Йўловчиларнинг мажбуриятлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/23

6-боб. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/26

7-боб. Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари

https://t.me/UzbekistanYHQ/30

8-боб. Огоҳлантирувчи ва авария (хавф-хатар) ишоралари

https://t.me/UzbekistanYHQ/37

9-боб. Ҳаракатланишни бошлаш, манёвр қилиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/42

10-боб. Йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви

https://t.me/UzbekistanYHQ/47

11-боб. Ҳаракатланиш тезлиги

https://t.me/UzbekistanYHQ/53

12-боб. Қувиб ўтиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/57

13-боб. Тўхташ ва тўхтаб туриш

https://t.me/UzbekistanYHQ/60

14-боб. Чорраҳаларда ҳаракатланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/66

15-боб. Тартибга солинган чорраҳалар

https://t.me/UzbekistanYHQ/68

16-боб. Тартибга солинмаган чорраҳалар

https://t.me/UzbekistanYHQ/71

17-боб. Пиёдаларнинг ўтиш жойлари ва йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/73

18-боб. Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/75

19-боб. Автомагистралларда ҳаракатланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/79

20-боб. Турар жой даҳаларида ҳаракатланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/81

21-боб. Тик баландлик ва нишабликларда ҳаракатланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/83

22-боб. Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/85

23-боб. Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/87

24-боб. Механик транспорт воситаларини шатакка олиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/92

25-боб. Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/95

26-боб. Одам ташиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/99

27-боб. Юк ташиш

https://t.me/UzbekistanYHQ/103

28-боб. Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар29-боб. Мансабдор шахсларнинг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларини йўлга чиқариш, рақам ва таниқли белгиларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлари

https://t.me/UzbekistanYHQ/113



https://t.me/UzbekistanYHQ/107

Йўл ҳаракати қоидалари

06 Feb, 07:18


1. Огоҳлантирувчи белгилар

Огоҳлантирувчи белгилар ҳайдовчиларга хавфли йўл қисмига яқинлашаётганлиги ҳақида ахборот бериб, унда ҳаракатланишда шароитга қараб тегишли чора кўришни талаб қилади.


https://t.me/UzbekistanYHQ/130

2. Имтиёз белгилари

Имтиёз белгилари — чорраҳаларда, қатнов қисмлари кесишган жойларда, йўлнинг тор қисмларида ҳаракатланиш навбатини белгилайди.

https://t.me/UzbekistanYHQ/193

3. Тақиқловчи белгилар

Тақиқловчи белгилар йўл ҳаракатига айрим тақиқлар, муайян чекловлар киритади ёки уларни бекор қилади.

https://t.me/UzbekistanYHQ/212

4. Буюрувчи белгилар

Буюрувчи белгилар муайян ҳаракатланиш тартибини белгилайди ёки бекор қилади.

https://t.me/UzbekistanYHQ/272

5. Ахборот-кўрсатгич белгилари

Ахборот-кўрсатгич белгилари маълум ҳаракат тартибларини киритади ёки уларни бекор қилади, ҳамда аҳоли пунктлари ва бошқа манзилларнинг жойлашуви ҳақида маълумот беради.

https://t.me/UzbekistanYHQ/304

6. Сервис белгилари

Сервис белгилари тегишли объектлар жойлашуви ҳақида маълумот беради.

https://t.me/UzbekistanYHQ/464

7. Қўшимча ахборот белгилари

Қўшимча ахборот белгилари улар билан биргаликда қўлланган белгиларга аниқлик киритиш ёки уларнинг таъсирини чеклаш учун қўлланилади.

https://t.me/UzbekistanYHQ/500

Вақтинчалик белгилар

https://t.me/UzbekistanYHQ/596



СВЕТОФОРЛАР

https://t.me/UzbekistanYHQ/623



ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАНИҚЛИК БЕЛГИЛАРИ

https://t.me/UzbekistanYHQ/654

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:50


1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно)

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:39


1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:36


1.8 - (энли узуқ-узуқ чизиқ) — тезлашиш ёки секинлашиш бўлаги билан йўлнинг қатнов қисмидаги асосий бўлаги ўртасидаги чегарани билдиради (чорраҳаларда, йўлнинг турли сатҳда кесишган қисмларида, автобуслар тўхтайдиган жойларда ва бошқалар)

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:28


1.7 - (ҳар бир чизиғи қисқа ва оралари шу чизиқлар бўйига тенг бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — чорраҳадаги ҳаракатланиш тасмаларини билдиради

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:17


1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:07


1.5 — икки ёки уч тасмали йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ тасмали йўлларда тасмаларнинг чегараларини ва бир йўналишдаги ҳаракатланиш бўлаги билан велосипед бўлаги чегарасини билдиради

Йўл ҳаракати қоидалари

03 Feb, 22:02


1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади (хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари бундан мустасно)